Суҳбат

Шоир Муртазо Улуғов:

 

                    ТАЗКИРА

Сайр айлаганда ақл ойна ёзуғини,

Топаолдим кулгулик бир қизиғини.

Ташласам кўз қирра ақл ойна ошнога,

Кўзим тушди кибр,ғурур томошога:

Кўрхат китобни-Соц.реализмига хос.

Кино қипсан-муслим урфга эмаскан мос.

Йиғлаётган отманглар деб гўдак эса,

Ўхшаб кетар эртагига Алдар кўса.

Тегмангиз деб дод солётган-эртакда бе банд,

Асирлар-ла бирга деркан ноболиғ ширқанд.

Зиндонда не қиларканлар ноболиғ гўдак,

Томошога борганми ё жой топмай бўлак.

Очиқ фикр айтиш зарур эди бола ҳақда,

На сабабки адашибдур Адиб кўрхатда.

Кино қилсанг шайтон дўстинг ўйнатма ношуд.

Қулдан келмас ишни қилма иймони бе бут.

Иймони бут йўқотгандек гўё эсин,

Қазо яқин келганда мўмин атайлаб,

Қуръондан ўқимайин оятин «Ёсин»,

Ғоз туриб Шўро ҳак деб куйларкан ажаб.

Фронга кетаётган оч, юпин мўминга,

Фотиҳа ҳам бермасканлар оқ йўл тилаб.

Қаён кетган оқсоқол дуо бермасдан,

Оқ сут берган нега кўз ёш тўкмаскан.

Не чун айтадинг қазо вакт йиғиб эсингни,

Иймон қувати-ла ўқинг дебон «Ёсин»ни.

Бу эрур энг оғири кечирмас гуноҳ,

Лаб очмадинг кечирсинлар деб ҳам Аллоҳ.

Муслимларнинг ҳақ эзгоик ибодатин,

Мунча хўрлаб топтагайсан эътиқотин.

Мисқал миқдорча йўқкан Ғинтиқ той эси,

Ғайри истиқлол экан айнан буниси.

Савол берсанг,ножот қачон булур деб кабрга,

Пойин тойча тойдирсанглар дер-чоҳ қабрга.

Эътибор қаратсам жаҳон ойнага ақл,

Гўр лабида ғирт бе адл турурлар зўрға.

Мазоқ қил деб мўминни Тойча буюрмиш,

Муртад ўйинин айтгил зикрингда Дарвиш.

Гунохинг чун кўргузгай-бу Ҳақнинг иши,

Бир юз бир шаҳидларнинг етса қарғиши.

 

 

   Жияним Хожимурод  вофотига таъзия

Бебақо эсада бу дуньё омонат,

Берк кўчаларда изғир одам сер миллат.

Яхши инсон майлига бўлсада ёмон,

Ҳақ бандаси-ку бари юрсинлар омон.

Ғуссага ғарқ одамлар туруш турмушдан,

Сабоқ олсинг хиркаси тит-пит Дарвишдан.

Амир саройда йитган боболар руҳин,

Шод айлардинг жияним ҳижронда ҳар кун.

Қондошимга аъза тутиб то ўлгунча,

Байтлар битай- аъза баён мотам ғазал.

Пушт насабинг эслагай дуньё тургунча,

Келиб, кетиш тақдирда бор-ёзуқ азал.

Сайр этсанг индамаслар ётган ҳужрасин.

Тош ёзуққа ташла инсон кўз қиррасин.

Оқ-тепамга юзма-юз ётур аждодим,

Гадоми,шоҳ бағрингда ҳамроз дир доим.

Тағоси Муртазо Улуғов

10.08.2022 йил. Воронеж.

 

 

«ЎЛМАСДАН-БУРУН ЎЛИНГ«. Ҳадис.

 

                      Марсия.

Қароғин юмган сўнг ёлғизим абас,

Бошимга ёприлди аязли тунлар.

Жисмимни эзётир дийдор соғинчи,

Шифо қиз натовон бетини тирнар.

Арвоҳи дер-озурда сен тоқа емас,

Бир этакку набиранг,Муҳсин мунггинг-чи.

Зайнаб, Ойша чевара шод бегимларинг,

Яратганинга шукр! Алар умринг таянчи.

Тариқат розинг етказар Аршу Курсига,

Шод бегимларинг эрур пушт-насабинг ганжи.

Тангрим яратган борлиқ чўмган аъзага,

Қунғиз тезагин хатто тебрата олмас.

Бонг урдим бошимни қаён урай деб,

Ялиндим каромат қил дебон Аъзамга.

Ташлаб кетди ёсдиқдош Бонусин нохос,

Эй худо! Мени ҳам ол баҳор келгунча.

Ким етубдур охирига бу фонийнинг,

Тирик ўлмоқ оғир,оё Раб менимча.

Ғурбатдан қутилдинг қайғурма,лошинг,

Кўтаргувчи уллар,набиранг бисёр.

Хеш таборинг узоқда, сен тоқа эмас,

Билаги қайрилмас Ҳасан,Ҳусейн бор.

Ним асрдан зиёдроқ бирга бўлдик биз,

Ҳайҳот бир ёстуққа бош қўйдик муққадас.

Беғараз касб эгаси эдик иккимиз,

Равш йўллар эди бизинг зоҳирий ҳаёт.

Худо деганлар бирга бўлгай беҳишда,

Ботинимизни хуррам айлаган ҳайҳот.

Ўзгаларга шафқатдан бўлмай адои,

Дартларини артдик тиниб тинчимай.

Савобларга ғарқ бўлайлик деб эрта,кеч,

Яратган берган касбга эдик фидои.

Назм-ла олам ахлига бўлиб бродар,

Ғарибона саргузашларингни…., э вой….,

Қалбимнинг тўрига жо бажо айлабон,

Дил изхорларингни бахш айладинг илк бор.

Телба гуё Мажнундек Бонунгни Муртоз,

Чин ишқ ҳижронларига байтлар мотадинг.

Шаҳри ашъёрлар битиб бесаноғ мумтоз,

Шаҳду суз мисраларинг менга атадинг.

Орзу ниятларинга етказди Худо,

Чевара кўриб номин атадинг Муҳсин.

Каттарсалар бобосин руҳин шод этар,

Ҳозирча оқ, қора не фарқламас тусин.

Шукри Худо «Шоҳноманг» мангудир мутлоқ,

Ҳамду санолар битдинг раббона таҳсин.

Фурқатинг каби адашсангда ашъёнингдан,

Сарви гулдек бўй таратдинг ўзга ёбонда.

Мени деб умринг ўтди четда бе ватан

Бобурдек бесоёбон Кашмир томонда.

Ошуфта занжирин осиб бўйнинга,

Ўтин қалаб ўчоққа Гулханий каби,

Ёққан сенсан фон доҳий худо сизларни,

Охиратинг обод этсинлар Наби.

Сен мени, мен ҳам сени топганимизди,

Эсла василга етган, кун орзумизди.

Пой яланг кезиб зор чўл,биёбонларни,

Тоғу тош куҳистонда учратдинг мени.

Фурқат, Бобурдек қабринг ватандан узоқ,

Ҳар тусда Яратсада неъматин Яздон.

Тупроқ эдик қайтадан бўлгаймиз тупроқ,

Тупроқни бир сифатда яратган арзон.

»                                     »                                     »                                         »

Қароғим қоқ, айтолмай сен каби ҳикмат,

Мунг чўкаллаб лошингни дод! Қибласида.

Дуо ўқидим жойинг бўлсин деб жаннат,

Кетдинг Авлидо! Улларинг елкасида.

Эй дуст! Бе ватан, чун афсона шоир кетди,

Хазрат одам, ҳақ,адл, ошиқ саҳройим кетди.

Кетдилар колдириб бетакрор меросин,

Сабоқ чун ташлаб кетди ТАҚДИР ҳамрозин.

Қалб-қалбидан элни севган қиблагоҳимни,

Эслам эллик беш йил бирга шод ҳаётимни.

20.11.2022 йил.  Воронеж.

                         

                              (1)

Ташлаб кетдинг мени ҳайхот ёсдиқдошим,

Тунлар бедор кўзларимдан қалқир ёшим.

Сени яхши кўрар эдим Хосятой,

Ишқ ҳажрингда умрим бўйи эгик бошим.

Тақдир таҳлил шундоқчакин экакн ҳайҳот,

Олисларда қолиб кетдинг Суғд замин зот.

28.11.2022 йил.              Муртазо.

                            

                                (2)

Гавҳар шод бегим каби бегонага зеб,

Кулимсиб бирор бир бор гап қотмас эдинг,

Қош қокай деб Алп йигитни йўлин тўсиб,

Йўқ…,йўқ…, узур қош қоқишни билмас эдинг.

Юзма-юз ётур Сангиной оназори,

Суғд диёрнинг сабоқкор илк омузгори.

28.11.2022 йил.            Муртазо.

 

 

                                  (3)

-» Шох асар» ин мангу дебон,йитмас,изи,

Азал тақдир битиб қўйган экан Ўзи.

-Кўзинг тушса, шоирнинг равш тариқатин,

Хирқапўш зикридек де байт қироатин.

Йитиб кетмас,олай дебон олам савоб,

Боқиб турар шарқдан содиқ Афросиёб.

**************************************

Атласдан ёстиқ тиккан биз чун Онажонимиз,

Юзма – юз ётурлар Сангиной Қиблагоҳимиз.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Терма туроқ изгоиклар.

(Қасида).

Сиру синоат серобкан бу қайтар дунёда,

Руҳи пок тополмай сирларин ҳасрптда доғда.

Қай ҳолда эканин айтолмам, сирлар аксари,

Матбуот ахборатда ёлғон-телба тескари.

Айтолмаган дард ичимда сони, саноғи йўқ,

Озроғин айтолдим бири кам эмслар тўлиқ.

Ишқ айлагум деб нокас бастакор тойча тағин,

Эрк мана деб, солмай тур бўйнимга банд сиртмоғинг.

Сенга қиёс зот топилмас, чиройинга Худо,

Боқиб ўлай ютмасдан одамхўр подшоҳ мени.

Шайдоман шоирнинг ножот ноласига дебон,

Меҳмон қилмайтур “Жаслиқ” меҳр меҳробинга мени.

Бу қандоқ замон подшаҳи олам парвардигор,

Руҳи поклар берк кўчада берк, боқал мас ташга.

Бу сиру синоат на сабаб бўлмоқда такрор,

Оч, яланглар қорни бирон бор тўймасдан ошга.

Индин кун сирлар ўз бирин ейиши муқаррар,

Сўнг узбек тўшуда ҳам боқмас тутумсиз ғашга.

Бебоқлар том тотувин бузган шум шоҳ ногирон,

Ҳак қаҳрига ё насиб кўрай учраганигни.

Қайси гўрга йўқолди фароғат ваданг дея,

Оҳларим таралиб кетди..,оҳ…, етаклаб мени.

Кўтарма тўмшуғинг осмонга сайланмаган шоҳ,

Бир кун каллаклагай раият курси тахтингни.

Беқарор қасд идрок этсангда келгинди қотил,

Қиловуз ғарч чархфалакинг чайнаёлмас мени.

Худо ато этган рисқ рузим яшайман насиб,

Бе ажал ўлдиргали ният этсангда мени.

Ўзингни бос ҳаприқмай овсар бачча бесоқол,

Ишқ айлаб саргардон бўлма қатл этгали мени.

На қилса қилсин қоши комон сарвигул танноз,

Оҳ! Худо қолдирма гўрковга ўтар кунимни.

Рустам Яхёеву Алматов хуфёларинга,

Тутиб беринг деб нокас бедор қилма тунингни.

Ишонган юпунлар кўзини беомон ўйдинг,

Кўчаси беркларнинг юзига оёғинг қўйдинг.

Боғ роғни так томиригача кемирган Заҳҳок,

Тоғни ҳам янчишга бисёрмиш вақти Юҳони.

Рашк ўтини ёқиб, табассум айлабон тулки,

Ноз қичиғи-ла боплаб мафтун этмоқчи мени.

Рашк савдосига қўйиб, бастакор мотамсоро,

Расво радди кас деб шарманда қилмоқчи мени.

Мени бегона деб, ақл шуури пастанда паст,

Ноқис, иймони бебут ёмонга йўйма мени.

Наҳс балонгни қўйвориб, баднафс читанма, эрта,

Ташлаб кетади омонот жон иркит танангни.

Руҳим жаннат равзасин этса ихтиёр илҳақ,

Бўлса гуноҳим авф этгай яратганим мени.

Ё гуноҳга ғарқ, қонга тўймас мечкай юҳосин,

Барзоқ ўтига ташла қасдкор шуропарасни.

Шуро кет йиртқичини қумсаб қадпаст ҳар ёққа,

Чопмоқда билмасдан қайси гўрга бош бурушни.

Тинсиз довдираб калла қабоқ парткот қурғури,

Энди топилмас дер, Ком. Фирқадек  дўст қитмири.

Йуқ..,йуғ.., ей мана майиб Сталинга кукалдоши,

“Великие Луки” номдор ажиб ажойиб кентда.

Тип-тик қаратиб Мао Цзэдин дўстин юзига,

Тиклади қонхўр хақонга нега,не ҳасратда.

Қирқ газ ҳайкал қурди кўз-кўз қилиб Чин кўзига,

Волга қирғоққа тиклолмасдан, етмай бардоши.

“Ғолиб” га ним тан ҳайкал қурётир димоқ чоғи,

Вақт келибдур ўстир дер, душман эсангда қаддим.

Ғинтиқча қад бастимни кўрсин деб ногиронлар,

Юз қулоч ҳайкал қуринг белда зардан белбоғи.

Изм яратган қизил яловдор ҳатто шуроси,

Ўчролмади хатим ўғрининг чап қўл вориси.

Эрк истиқлол олдик, бор бути бари деб қўлда,

Қиёсим йўкдек туюлмоқда, минг йилча энди.

Ақли бутларни айлаб онгсиз афтода ҳолда,

Минг йил шоҳ булурман қайта боз туғуло версам.

Ўшанда менинг қабоқ каллам етар осмонга,

Иўқ.., йуқ қаддинг ўсар кирсанг ер қаъри томонга.

Минг йилча деб тойча пастанда паст кетма бунча,

Шоҳ булурман деявер қойим қиёматгача.

Ер қаъридан отолмайсан менга тана тошинг,

Гўрда билгайсан қайтганин тош ўзинга бачча.

“Хушев тутоқ ҳақда гап кетарди гоҳо миш,миш,

Аваллари кети ҳурдек эди соз барқарор.

Ғор бўп кетибдур ҳозир, не қилай айтчи Дарвиш,

Созлолмасанг Олпомишдек айғир, деди даркор.

Таннозчанга Номоз сабилини ҳазиллатса,

Чидаёлмасанг тишинг тишга бос чуқур кетса.

-Йуқ.., йуғ,- ей Номоз кетин шудгорлаб ташлайдику,

Жонинг ачимасин кет таннозча обрўйику.

Ё оғриса ер тирнаю вою дадлаб турма,

Эмакласанг жонвор сабил тойиб чукур кетур.

Айб ўзингда бўлмас гаплар билан волдирайсан,

Яхшиси ялинавер кўп чукур деб итарма.

Сабилим тойиб кетмасин десанг – Номозбой дер-,

Ойжамол таннозчангни ғалбирак ўйнатабер.

Ё Жаҳонгир қадамингни рост бос деса бузуқ,

Пес Додонгни эслайвергин кўнглинг бўлсадазиқ.”

(“Ойжамол танночаси” румондан айрим мисралор).

//                           //                                 //                                 

Истиқлолдан сўнг Тарқалиб дув, дув гаплар ногоҳ,

Шуро ўлдирган қайта келибдур деб дунёга.

Осмондан тушдими, ё ердан кўкардимикан, ё,

Ўшамикан деди – тулак шоҳ билсада мени.

Рози бўл, ўлмоқ куним яқин, йуқ унга чора,

Деб айтдим Улуғбекка васият сўнги бора.

Бобонгни шоир этган юртга борсанг Улуғбек,

Тўпимга нақл айла кечмиш тақдир озорини.

Қаро Булоқ мозорда хешим бор индамаслар,

Зиёрат қил аларнинг табаррук тупроғини.

Қабримга қараб тур шопирмасин муртад подшоҳ,

Писанд қилмай Худонинг қаҳр-ла қарамоғини.

Юрт соғинчи тинсиз сиздирар кўзимдан ёшим,

Жон берсам эди остонасига қўйиб бошим.

Четга улоқсада иш излаб меҳри занжирлар,

Эсдан чиқоралмас ватанин ошиқ ҳижронлар.

Бу қийноқдан қийноқ ҳис эй! Ватан сени севиш,

Сени муқаддас дейиш, қандоқ мушкилот дард бу.

Муқаддас сўз экан шоирга топиндиқ ташвиш,

Бошқа топиндиқ гап тополмай жумла жаҳондан.

Неча ёшгача номалум, мен меҳмонингман-ай,

Жавонлик пайтим сенда қолган пой қадамим-ай.

Партком той тенгқурин-жаллодни қарғанг дўстларим,

Жонимни қийратиб мих қоққан чап пойимга-яй.

Мадат берган менга толиб булур дебон бизга,

Шайх Зиёвуддин, қуръон қориси Ботир руҳлари.

Шайх Нарпай сув жумборин, Темир йўл қурган Русга,

Муслимларнинг шофқат мулкидан ёри берган шахс.

Оқтепа водий обод бўлсин деб Зиёвуддин,

Жонини фидо қилган олим қуръоншинос шамс.

//                           //                                 //                                    

Фоний дунёдан абадул абат кетмоқдаман,

Келиб, кетоқ экан Яратганнинг бунёд фарзи.

Зар хазинасин яширар ўғри подшонг қаён,

Манглайида борку битиб қўйган Ҳақнинг қарзи.

Оҳ абсун! Онаюрт яшнай олмаслигинг аён,

Ўғри ҳам қассоб шоҳ оқизар қутлуғ қонингни.

Пушти паноҳим эй Улуғбек, Суннат ёд олинг,

Ўғрига оқ йўл деган ёзуқсиз қонунини.

Қонунсиз ўғрилигин айтганда шоҳ кушанда,

Товба тавалло қил, танирсан Ҳакни ўшанда.

Чўбир шоҳ, юрт раиси Мирзиён, Гулнорани,

Алишер Усмон хазинасидан ўн карра кўп.

Пинҳона ўғирлаган ўзбек доллорларини,

Жаҳон хазина банкларига бирга яширган.

Аҳд боғлаб вада берган ўша бошлиқ раисга,

Ярми мен ва сен деб бир-бирга қасам ичирган.

Бош ўғри Чўбир ўлгач, Гулнора аҳд қасамин,

Инкор этганда, шоҳ қизин тезда солди ҳибсга.

Аҳд қилган ярмин берсанг ҳибсдан бўшатам деса,

Майли Гонконгдаги хазинам сенга дегандан.

Тезда юборди Рустам Мадумар чақчақини,

Байнал милла қидрувда экан, чақчақин тутди.

Чақчақ эрин қутқазибдур қон қалқиған қўлдан,

Гулнорахоним алдаб “шоҳоншоҳ” қароқчини.

Шул боис ўғрилар каттаси Чақчақ ҳибсда дўлтан,

Шоҳ Мирзиён бўлди шарманда қароқчи маккор.

Кўзи очилармикан наҳс худо безорини,

Ё ўғрилигин пайт пойлаб қилурмикан такрор.

Айтолдим ўғрининг тенгқур Болға уроқчисин,

Ўзбекда сорбон ўғриларнинг уруғи бисёр.

Бошин йисин шоҳ қизининг қаллоб чақчақиси,

Ҳамда ҳамтовоқ маккор “шоҳоншоҳ” қароқчисин.

Оҳ! Худо, касики ҳаётда юргувчи тўғри,

Билмайди Худо урган шоҳнинг эканин ўғри.

//                           //                                 //                                    

Зурёдларим эй! Суннат, Улуғбек, тойнинг тўлиқ,

Наҳс нафсин айтолмадим кечиринг гуноҳимни.

Бордию келди файз орзуларинг узмай турсанг,

Шод айлагай меҳринг, хазин кўнглин арвоҳимни.

Оқтепамдан қадаминг узмай турсанг баралла,

Унда қолиб кетган изларимни тобот айла.

Эркни орзу қилган бобом ҳақгўй инсонкан деб,

Эй! Зирёдлар эсланг ўтмиш сағир озоримни.

Зоҳирий ёлғонлардан безиб ҳаёт кечирган,

Ватани йўқ саҳройи Дарвиш деб атанг мени.

Бобонгни кимлигин билмоқчи бўлсанг Улуғбек,

Ботиний руҳи пок одамкан деявер мени.

Дилу тил, қалбингдаги меҳринг бобонга, бузрук,

Айта қол абадул юммасдан қароғин токи.

Топтплган бандангман билурсан эй! Парвардигор,

Иложим йўқ найлайин васлинга етолмайман.

Эй! Муҳаммад(Алай ҳис салам) Ҳашр майдонига,

Борсам “Кавсар ҳавуз” сувдан тўйғаз ташна мени.

Тойча эса йўқотмам дер, Додом пес озорин,

-Ҳаваси ортмоқда песига жаҳон бозорин.

Дунё бўйлаб порламоқда ҳур чипорин гули,

“Келажак буюк” гин янгилаб яйратам энди.

Ясам дер,- қасрин мубат, водийда тонг отгунча,

Сақлайман пес очган ишқин умрим қолмагунча.

Ола, булазори этмоқда ҳаётни тотли,

Пес чаманига менман деб, ҳар лахза фидойи.

Куйламоқда пес вороси-одамзот қотили,

Кўз ёши сизиб тунлар бедор ғазал ҳиргойи.

 

Ғазал ҳиргойи.

Бош, оёққача пес ёрлақаган Додом доҳо,

Кетди.., ноҳат энди Машъал Нурга боқалмасам.

Ўлаётиб нечун ворисига қош қоқмади,

Пес қош, қавоғига ноҳот боқиб тўёлмасам.

Кетаётиб зора без бетимга қарашмади,

Без бет чороғонга ноҳот ғазал куйлолмасам.

Зор, зор йиғлаб Оҳ!-дан тонг саҳарим бўлди тийра,

Пес бўлай соғинганда кўз ёшим тиёлмасам.

Хумори тутса вой, дод! Тунларим улаб тонга,

Қайтармикан дод бўзлаб тобутига осилсам.

Сўрармикан кор ҳолинг қалай деб бирон марта,

Гўрковим кўммасдан ғўр чоҳига тап йиқилсам.

Дилим ўртаётир ола, була лолозори,

Наҳот энди песзор дийдорини кўролмасам.

Тоб берарди машъум маъшал сарви пес чипори,

Дод-ай.., пес яноғинг сиралар силаёлмасам.

Ҳақ манглай ёзуғидан қайирди на қилайин,

Энди песингмас оҳ! Лаҳатингни этгум сайқал.

Сен чун энди барзоқ чоҳи макон, ўзга диёр,

Песзорингда сайр этарди ошиқлар бахтиёр.

Ғайғу ҳолда той валдирар энди на қилай деб,

Чаққон бориб дардим Байдин шаҳга баён айлай,

Уммондан ўтаолсам Олмон давлати томон,

Пес таърифин сўзлай Шульсга қора ерни тепиб.

 

Хулосо

Мен шафқат сўрасам танҳо Ҳақ сендан сўрайман,

Охиратим қўлингда, руҳимни этгайсан шод.

Ортимда қолган нонхўрларим қилгин саришта,

Мен яланг камбағалман шугина айби бор зот.

Шайдо бўл деб, ҳайда мени ишқзор озорига,

Шоир бўлай тариқат оламга ташла мени.

Арзим айтолдим азиздан-да азиз Худога,

Қатағон ҳолимни етказиб ул Дилробога.

Айиб гуноҳим бўлса авф этгай раҳимдил Зот,

Шафқатин аямайин охиратимда ҳайҳот.

Қандоқ тоқат қилай мохов нокас жафосига,

Қумсайман деса одамхўр Заҳҳок додосин.

Оч, юпин ўттиз йил қакшаса-да той ногирон,

Катта кетар-келажагим буюк деб чороғон.

Токи дер, дунё борки янграр ғояси мутлоқ,

-Йўғ-ей бунинг ахири қайда, туби йўқ ботқоқ.

Бечора ғарибон бандангкан эй! Парвордигор,

Ҳижрон ўтдаги Мажнун-ошиқи зордек шоир.

Бундоқ ёвузлик бўлмасмиди такрор гар, магар,

Пойимдаги михни узиб озод этсанг мени.

На қилай кўпайса тойчага ўхшаш одамхўр,

Ҳакда оз гапирдим жер жутқир одамкуш тойни.

Билмам очлар қорни қачон нонга тўймоғини,

Фақат айтаолдим берк кўчасин урвоғини.

Бу қандоқ давр даврон билмам оҳ! Ноумид замон,

Севардим бари-бир пес Додом оҳ.., вой шубҳасиз.

Онгсиз даврида балки қайта дерлар тўғулсам,

Бешқарсақ алқишида бези ғуж бет-ла сўзис.

Қайта.., Қайта сайланаверардим дер, Мирзиён,

Эрк бунёд булса қаён томонга булур қуён.

Ўзин пайғамбар деяётган той-чархи фалак,

Шоирнинг истидотига келтирмоқдалар шак.

Мана мен кимман деб катта кетганча ғаним,

Шоирнинг байналмилла Сайтин узубдир тулак.

Қонун оёқ ости бўлганин билмас кас тўғри,

Бундоқ шоҳ ёвуз ўғрини ҳақсан Ўзинг топта.

Талон тарож устувор қонун яратмиш ўғри,

Ё айтганинг ўтрик деб қаҳринг-ла мени бопла.

Бу қандоқ тескари замонки, ноумид шайтон,

Онгсизлар даври мос келибдур нокасга-ҳақон.

Яна баҳор қайтармикан қассоб ўлгандан сўнг,

Берк кўчадагиларнинг Ҳаққа етса ноласи.

Ғафлат босиб берк кўчасин айтолдим урвоғини,

Мусофиротда юриб ортган ғамлар боиси.

Бу қандоқ бехаё, жони бор, йўқни яратган,

Узгин бўйнимдаги Мирзиён банд буғоғини.

Бу қандоқ зомон подшоҳи олам Парвордигор,

Руҳи поклар берк кўчада берк боқалмай ташга.

Бу сир, синоатлар бемалол бўлмоқда такрор,

Оч, яланглар қорни бирон бор тўймасдан ошга.

Эрта, индин бу сирни йўқолмоғи муқаррар,

Сўнг ўзбек тушуда ҳам боқмас  турумсиз ғашга.

Панглаб кетган берк кўчсининг ичи, ташларин,

Юводи манглайин шур тери захматкашларин.

Қарсақ икки қўлдан чиқади дегандек асли,

Мотам, мақом қарама-қарши қонунин ахир.

Ким қачонлар айтгандим гапимда бор таҳлили,

Такрорланар дегандим зомон бўлгунча охир:

Қирқ миллионидан чамаси диктатор тоқа,

Ун миллиондан туғуларкан биргина шоир.

Сериал қотил дикторлар Мирзиён каби,

Осилиб бормоқдалар уроқ-болға байроққа.

Тирик жонларга эговдир бу қонун тарсаки,

Арзим пес тойгамас айт Дарвиш айтай қайёққа.

-Арзинг тингловчи бор фақат дўстинг Худойим,

Меҳру муҳаббат қайнаб ётур унда ҳар даим.

Мирзиён шоҳ қурмоқда барзоқ жаҳаннамини,

Ўзбексистонмас ўзгарт энди жаҳон номини.

“Шоҳномам” да жом тўла шароб ошиқлар учун,

Ҳам заҳар бор пес шоҳдан олмоққа шоир ўчин.

Ёшим эса қариб тўқсонда – паланг мучалим,

Қаламим – ЧОЛ; ҳеч бор кўрмаган БОЗОР УЧАРИН.

Тойча истиқлоли оч ялангларнинг эгови,

Айт Дарвиш – вақ соату тойнинг довриқ ўчарин.

Бу ноҳақ ёлғончи дунёга ташласанг назар,

Шоҳларин кўзи оч, оёғи олчоқ Ал-Ҳазар!

03.12.2023й. Воронеж.

 

***********************************

Хомид Олимжон ҳаёт истидотига бағишлав “Устозга таъзия” достонимдан (1959 йиллар чамаси) эсимда сақланган айрим тазкира мисралари

Х.О. арвоҳи: – Тариқат равш йўлига ғов босган эсада,

Адл, эрк чун Хирқапуш янглиғ курашмоқ зарур.

Бу курашиш йўлларини пинҳон мисрада,

Ишора қилганкан шоир-пешонаси шўр.

Эй! Дўст-ўқисанг қроат байт баёнатин,

Билгайсан миллатинг кечмиш туруш ҳаётин.

Бечора оч, ялангларнинг Ҳақдир ҳамроҳи,

Асрагай аларни Ўзи-мулки паноҳ-ҳи.

Зулфия: – Ўлган деб айтмам, боқий у ҳаёт йўлимда,

Қолдирган розлари яшнар кемтик дилимда.

Ҳашр майдонида бирга бўлгаймиз ё насиб,

Ажиб панжанг муҳирлари қолган белимда.

Х.О. арвоҳи: – Шоирлар орзуси ўхшаш байтлар эшаркан,

Ҳақ деб тариқат равш йўлда кураш тушаркан.

Розларин ўқиган оё дарёдек тошиб,

Билгай қалб қўрида ўчмас оташ яшнаркан.

Зулфия: – Азроил олаётганда жон, ёлвориб зора,

Завчам асра деб, нола қилмиш Ҳаққа юз бора.

Доҳий қирғинин кўравериб Оҳ!-деб оғринган,

Тинч яшаган ҳайҳот, Ислом эрк аҳлин соғинган.

Бирга юрсанг мени билан қашқир тишлармикан,

Йўқ.., йўқ тақдир таҳлил шундоқчакин битилганкан.

Панд дунёнгга келтирсайдинг, кечроқ бўлмасмиди,

Яратганим айт, бу қилган ишинг чинмасмиди.

Озод дунё қуриб, келтирсайдинг сўнг Зуҳрасин,

Тутмасмиди Тоирига оташ лаб бўсасин.

Зулфия кўз ёшини артаётиб:

– Худо эрк замонин ато этгач туғулсайдим,

Олимжон қучоғида гул бўлиб кўкар сайдим.

Ҳакдан тилагим, илк ишқ ҳижрон Хомидни қайта,

Келтирса кўкдаги рашки мутлоқ ой бўлсайдим.

Қанийди субҳу дам содиқни яратиб Холиқ,

Эркнинг эговида кибр-ғурурни йўқотсайди.

Ҳайратларда куйлаган Хомиддек оташ қалбни,

Қайта Яратганим ўхшашини яратсайди.

Воронеж 01.04.2023 йил.

 

******************************************

Бемиллат-беминнат

Онанг кимлигин айтсам нега безраясан,

Миллатинг айтса не чун бунча бўзраясан.

Бундоқ андиша яҳудийда азал одат,

Бўлсаларда беғараз, гулрў, сарви қовмат.

Миллати ҳакда Чўбир чурқ этмаган хеч ҳам,

Сенчи, Додонг сингари мунг юртгайсан бунча.

Чўбир чипорлигин пинҳон тўтгайсан гўрков,

Яҳудийдан яролганин билсангда тойча.

Лаб очалмас, лаб товуқ чурқдек чумчайганкан,

Чурук толни боюғли арчиб чуқимайкан.

Урф ихлосини бажарганга ўчинг борми,

Муслимларни зўраки тепаётган маълун.

Жўқ деса, жўғоласан девдинг эсингдами,

Ўзбек эмаслигинг мазоқ гапингдан маълум.

Ўтрик Тилингни билмаса, мовунин ҳоким,

Андижон халқи каби даюс отасанми.

Оч, ялангга кучинг етган ўшанда сенинг,

Ортдан тиғ тираб тўрарди хуфёси Песнинг.

Жон дўстларим хушёр бўлинг офати хондан,

Эрк деганни отар экан тўйдираб жондан.

Ким тўғиб, оқсут берганин баён айласанг,

Жугутмасман дер, инкор қилиб сутин она.

Сен жугутсанку, жугут шон-шарафли каслар,

Мени қамат мерган–қон тўккан салкам тонна.

Миллатинг айтсанг тиши шақ-шақ тишлармиди,

Исмат Хуш мақтамай, мазоқлаб кишнармиди.

Иш билан таъминласанг ўзбек қочмай сендан,

Ўзгага қул бўлмай юртида ишлар эди.

Қайси миллатдан бўлишингдан қатъий назар,

Пок ишлаб юрсанг ўзбек сендан безмас эди.

Библида яҳудий кимлигин чин айтганлар,

-Оғирингни енгил қилгувчи кас оқиллар.

Олам аро тим-трақой эсада ғоят,

Маданият чўққисида кечирар ҳаёт.

Тўғри йўлни кўр-кўрона юрмасанг булғаб,

Номоз, Ашур тирриқ шоҳ деб, очмасдилар лаб.

Той шайтонни шоҳ демайсан деб ўпкаламанг,

Ёнаётган чўқни ёқам деб хеч пуфламанг.

Сайланмаган той, ёлинг ҳали мажнун толмас,

Ростини айтсанг, ғинтиқ қаддинг каллакламас.

Айтишларча сени халқ сайламаган ўртоқ,

Пинҳон сайлашда боғлагансан кўзин булоқ.

 

Аввал эдинг хабаркаш-Песнинг авчаркаси,

Йўқ.., йўқ дейишга топалмасдинг бирон чора.

Андижон қирғинда фовқулот штаб раиси,

Қотил, “Вор в законе”-нокас мотам соро.

Ўзинг девдинг,-даҳшат сабилин бошдан оеқ,

Бажардим қонга ташна субҳу дамлар аро.

Қон қалқиған қўлингдан ўлди минг нечаси,

Алардек қонга қорилди қалпоғи қора.

Оч тўйиб кетмай,-қайтиб олам деб вадасин,

Сўйди чурқ жужалару ҳам курк валидасин.

Кўпи қочди жон хавучлаб қирғизлар томон,

Лек қувиб отдинг қонга ташна қутурган хон.

Нукусдаги қотиллигинг айтмасам бўлмас,

-Оққан қон бир ялам, менимча бу ҳисобмас.

Чуқур фикр қилсам боркан дер,-анча давоми,

Тинчимам, қон ташналигим тинчисам қонмас.

Ёв бўлсада шоҳ, черталмас онгсиз аввоми,

Бу ёғин айтсин Дарвиш-зикр тилидан тушмас.

-Ўзбек бойимасин деб, ағёр бевофода,

Ўғрибоп ишлар қайнаётир ҳар соҳада.

Анда жоним қолди-штабига бошлиқ қитмир,

Қалпоғи қора эрк сўраса қирди қийғир.

Худо урганда ўчмикан бу ё ўчакиш,

Ҳам оққан қон қутлуғлиғин айтар хирқапуш.

Бурунда қулдан шоҳ-пок экан Каркулотда,

Шоҳ қабоғ калла не деркан бу ҳақиқатга.

Онгли ҳолда онгсиз қиланкан халқин қашқа,

Бу даҳшатингни ким ёзаркам мендан бошқа.

Жугутни сайласа шоҳ, ҳалк қилурми шўриш,

Ҳалол хизмат қилса бу қўшша хайирли иш.

Осмондан тушган ё ердан кўкарган шоҳга,

Юз бур дейман ўзбекка аслан қабоғ бошга.

Пешонамга офтоб тегди,-дерлар шоҳ чапқўл,

Энди бемиллат-беминнат юрмоқлиқ мақул.

Қадам ташлаганда ОБИ-ЯХНАТАН томон,

Шу ерда тўғулганкан той-бети без ҳақон.

Ғончи куҳ тоғин севиб қолган яҳудийлар,

Жаннат гулзорин макон Танлаб яшаганлар.

Ҳатто қуриб жумҳур шифохонасини СИЛ,

Мингдан ортиқ яҳудийлар ишлаган асил.

Мусулмон ибодатин буғаётган Сиртмоқ,

Удумин ҳам булғаётир калта қат бебоқ.

Мухолифат турса оёққа, шум йиқармиш,

Оқласа мени, халқ шоҳни,-ахмоқ деярмиш.

Бандасидан бўлдимикан ё шоҳ-душмандан,

Жавоб йўқ шоирга қотилу одамкушдан.

На десам арзуркан қонхўр нафс бало наҳсни,

Қаҳрамон деманглар Хушевдек шоҳ нокасни.

Бир юз қирқ тонна тиллолорни ҳар бир йили,

Қайси ғорига тиқиштирар шум боюғли.

Узликсиз қазилаётган кони Уран-чи,

Сўранг айтар сайланмаган шоҳ мерган овчи.

Газ ҳузуру, оқ олтиннинг қуруғу хўли,

Ва НУР-офшон қайда?-Айтсин долларнинг қули.

Ўттиз олти миллиард қарз доллор олиб кўр,

Кетин зарлармишлар-яшнатиб машълин ҳур.

Ўйлаб ҳам кўрмай олган қарзин калта қўлли,

Қайтаролмай Чинга чўри бўлурлар ҳали.

Зар қардрин билар заргар, сенчи тулки тулак,

Қарзин қойтарармиш туғса курк товуқ маяк.

Дарт қасидам сарт ўқиса йиғлабон куйлар,

Той бепарво, англамас деб,-онгсиз.., ба.., қуйлар.

Китобим ўқиса дўст тойдан чўчирларми,

Мисраларим чурқбоқар титиб чўқирларми.

Мен севган қулингман деб, юз бурма шоир Ҳаққа,

Билгинки сен ҳеч киммассан мен турганда, фақат.

Мен, менман севган қули биттаман битта тоқа,

Кутма яхшилик мендан, менда йўқ сенга шафқат.

Сен шумча яҳудий доҳолардан экансанку,

Умрага бора кўрма, сен мўмин эмассанку.

Оҳ! Худо эрк дунёнгни яратиб той базмида,

Бўлармикан, бўлмасса ақл-қабоқ бош мағзида.

 

Хулосо

Тўғрисин айтсам, туққанимга ёқмайман ҳайҳот,

Бу замон шундоқчакин – телба тескари бродар.

Миллатингни айтсанг ўласанми? Эй.., қўтир зот,

Ҳақ гапни айтмоқдаман юз бор атайлаб такрор.

Биласанку ойни этак билан ёпиб бўлмас,

Мункур келма Алдар-кўса аслан миллатингни.

Сен одаммисан ёки шайтон нокас билиб бўлмас,

Эй! Иблис зот, биз биламиз гўрковлик иллатингни.

Ростин айтсайдинг, – яҳудийман деб аслингни,

Арзирди Художўй инсонкан деб севиш сени.

Насабинг баён айлаб миллатинг айтсанг агар,

Шону шараф сенга, олижаноб каскан дерлар.

Ўзбекка юз буриб ўқсанг сабоқкор ҳарфин,

Савоб ишга қўл урарди ўнг-сўл тарафинг.

Қалам урдим ўн соатча хайирли ишга,

Чўчимасдан кўз қирра ташланг бу тахшисга.

 

12 июнь 2023й. Воронеж.

 

****************************************

Хотирам

Кексалик, айнан ёшлик пайтимда бўйдоқ,

Оппоқ демай Шурони қилган эдит оқ!

Қалб оташим ўчиролмаган Шурони қайсар,

Қултиқлагай малайи атайин тойчаси авсар.

Арз қилувдим тойчага, аввал илк бор Чўбирга,

Жавоб йўқ, арз қилай айт Дарвиш энди қайерга.

Лек қазоси яқин бобоколон Муртозини,

Чеваралар кўкда кўрди учар парвозини.

Билар, билмас шоир чопганин Шуро бетига,

Эсингда бўлса керак тандаги омонат жон.

-Энг ховфли, мос келмас деб соқов шоҳнинг таъбига,

Олтмиш олтинчи йил этолди чопарни хазон.

Бу фоний дунёни бут бутун шоир айтолмай,

Йўқ дер халқин отган ғаним тойда меҳри эҳсон.

Солжиницин гўё Муртазо ҳам ором тополмай,

Айтди одам йўқолган пайтин беному нишон.

Ком. фирқам қайдасан, истиқлол.., – қурсин деб Чўбир,

Талоқ қилди эрк ифтихорин ховфли деб, хатар.

Шуродан юз бор кўп қон ичди шоҳ бўлгач Юҳо,

Мен эса байт битардим-истиқлол зинасин ночор.

Кўз ўнггимда қусди ичган қонин мечкай қонхўр,

Жаҳаннам қурувчи қайдайкан хозир чоғинда.

Ухшаш баттари бормиш кўрай Ҳақ кетгузмай тур,

Фароғат ваданг қани, айтчи қайси чоҳингда.

Хати бир-бирига туташ-Солиницин, Муртаз,

Шурога қарома-қарши турсақ-шундагина.

Ривож олға силжир деб, битдилар ашъор мумтоз,

Лек қабоқ калла қилаётур алардан гина.

//                           //                                 //                                     

Кеча бўлиб ўтган қотоғонни нақл айлайин,

Чарчасам белимга ҳарбийча белбоғ бойлайин.

Айтай муштумзўр Сурхан ҳоким қасд муаммасин,

Ҳам мушт йиган мактаб директори малимасин.

Пес зотданмиш, аёл муштипарга қўл кўтарган,

Собоқ берганига ҳоким молдек ўкиракан.

Ўн бештадан биттаси, аёл эсада азиз,

Мушт зўрга-мултиғинг бўлса от дедлар ёлғиз.

Қувилган ўн турттасига ақл шуур етишмай,

Қодир Улуғимсан дерлар, қўл кўкракдан тушмай.

Кифтин қисиб чурқ этолмайди қотоғон ҳакда,

Фикри йўқ, Чўбир, Той этишган онггини ахта.

Умидани танноз наомад деб бўзлатмагин,

Қаҳромонни ёмон де деб-дўстин сўзлатмагин.

Оч, яланг тамарқасин бузаётиб, битта ҳам,

Қолдирмасанг, Худо уриб оёқ узатмагин.

Эй кўр! – Вишневский ё Ежовча бўлай десанг,

Термизий арвоҳи не деяркан сен ҳўкизга.

Бош қонуннинг янгисин инкор қилаётганнинг,

Кўрсатгич бармоғи ўхшаб кетар тиғ бигизга.

 

Изоҳ:

1)Умида Турсунова – Сарасиё туман 28-чи ўрта талим мактабининг директори.

2) Улуғбек Қосимов – Сурхондаръё вилоят ҳокими(авваламбор вилоят прокурори).

3)Лавозимидан қувилган ўн турт мактаб директорларинг исми шарифлари ҳозирча айтилмаган.

Воронеж 05.07.2023ийл.

 

*******************************************

Баёт

Топганда хешларим ним асрдан сўнг еким кўпроқ,

Мудраган тунларим ёришаётирлар барвақт.

Онамнинг арвоҳи ҳам оромгоҳсин ташига,

Боқмоқда сизаётган тинсиз кўзим ёшига.

Абдумажид Абдурайимнинг изини босган,

Эслагин Рисолат аммангни юртдан адашган.

Қондошинг оҳ Худо! Дашти балодан изладинг,

Беш вақт руку тушиб тақдир азалдан сўзладинг.

Эзгоик соғинч ҳасратларинг борти ёдингда,

Бошини қайларга урушин билмай изғиган.

Нелар ҳам қолур савоб шизан бошқа дунёда,

Бесойиб сағир қондошларинг сенсан излаган.

Ойнажаҳондан Шифо қизим топганда Барно,

Чақчақи кўнгиллар, давраю даврон қизиған.

Абдумажиду Барно қизин айтсам хулласи,

Назаркарда инсонлар, чексизкан меҳр дунёси.

Ён атроф жавонибга боқсам бепарво беҳис,

Ёш сабил ҳам бир ерга бориб қолганда эссиз.

Келдим юртинга она ёдинг сўроқлаб илло,

Шукр! Аканг ул, қизин тополдим ва урвоғин хейла.

Куч мадат сўраб оташ қалбли аканг руҳидан,

Келган чоғим ўн беш ойча яёв йўл юртидан.

Қаробулоқ ҳайбат сутум экан менга умрбод,

Ортда қолди ўтмиш ғариблик ғамлаоим ҳайҳот.

Шайх уломалар асранг мени тўҳмат гуноҳдан,

Борсам сўроқлай кетганларим мулки паноҳдан.

Онам насаби оҳ.., ҳо-йил сайин купаяркан,

Шам чироғини набираси Барно ёқаркан.

Муртазо шодланар топдим деб онамдан дарак,

Байт қайғу битётур руҳига атаб жонсарак.

Ёш тўкиб тополмай Оқтепа мозордан қабринг,

Ақлдан озиб кездим сўроқлаб жумла жаҳонни.

Абдумажид охтара юрган қадам жойларинг,

Тополди тупроққа қоришиқ киндик қонингни.

Абдурайим руҳига назар ташлаб онаси,

Арш курсидан додлар қайдасан деган ноласи.

Ал.., ҳазар!.., шукр денг, Абдумажид, Озода сизда,

Бир этаккан зурёдлар ўтмиш афсона кезда.

Меҳмонмасман сенга онамнинг азиз ватани,

Ўғлингман қобул эт силаи шафқат макони.

Кўрмадилар шоирин кетма-кет кетган қовмим,

Руҳин шод этсин Раббим мўмин қулларин.., Овмиин!

//                           //                               //

Чороғон юлдуз эдинг она, эмас сояси,

Табассум қарашмаларинг йўқ эди қиёси.

Никоҳ жашн-тўйларда куй, ғазал аланга пайти,

Рақсда учардинг кўкни кўзлаб оҳу мисоли.

Дала саҳроларда куйлардинг ҳижрон оҳларинг,

Оҳларинг гўёки надомат Лайли тимсоли.

Бурда нон топай деб изғирин дала даштларда,

Мурғак қарочиқлар оч қолмасин деб..,вой дод.

Пой яланг ишлардинг толсада тинкангни ҳоли,

Урвоқ нон тополмасдан тан жонинг бўлиб барбод.

Иккиси кам тўрт ўн новқирон ёшда орамсиз,

Ғамга ғарқ дунёга чидолмай-бардошинг адо.

Очарчилик балосидан оҳ! толиб орамсиз,

Муборак ўлимни ихтиёр этдинг.., алвидо.

Нонга зор кунлари-онаизоримнинг ёди,

Ҳамон эсимда, чидаб бўлмас оч кечмиш доди.

Ошиқлар тоқат, матонатни сендан ўргансин,

Товус қовматинг кўролмаган ҳасратда ёнсин.

Қовмат қойиминга ортарди поклар ҳаваси,

Ҳуснинга рашк қиларди маҳваш паризот каси.

Кўрганман лабларингдаги мотам саро кулгинг,

Фоний дунёсига кўникмас эдилар кўнглиниг.

Қаробулоқ жон офати қизларин диловор,

Париваш зотсан деб яратмиш азалдан эгам.

Ошиқларин йиғлатур ишқида девоновор,

Шарм ҳаё нелигин қадрига етадилар ҳам.

Қизларин ҳурлиқо-кўк чороғонлари гўё,

Тўлин ой Барнодек гўзаллар десаммикан ё.

Бўйи етган қизларига боқсам оҳ.., ҳо.., бари,

Кулаётган ғунча гулдек гўзалларкан пари.

Шоирни кўрсалар кўз қия боқишар шошиб,

Девона ошиқни кўрсалар қолур талошиб.

Бу юртда чаққон бўлган бозори жаҳон молин,

Ипагин ортса майшайтирган карвонлар белин.

Қадим қутлуғ тупроғин тобот қил ёшу қарри,

Десам, айб қилмай тур тутасада танинг ҳаври.

Онам юртин яшнатган Бузрук Тумарис ҳақон,

Қутлуғ тупроғин элаган Кир шоҳоншоҳ шайтон.

Келгинди нокаслар ўтмишин чаплаб топтаган,

Нокасин зикрида Дарвишлар койиб боплаган.

Тарихин ростини ёзиб санасин санамоқ,

Игна билан қудуқ қозмоқ хейла осонроқ.

Осмонга боқиб берган дуонг бўлди ижобат,

Сени эслаш Вожиб булгунча қоййм қиёмат.

Абдумажид, Озода хазон бўлган ҳаётинг,

Эслагай барвақт синган сарвиноз қалб қовматинг.

Мен қайдаю, лошинг она қолган қайси юртда,

Пешонанга битилганкан мусофирот тақдир.

Олти фарзанд қолдиргансан зохир-ий ҳаётда,

Толеинг улуғвор, юртинг илм урфони диёр.

Ёдинг мангу. Ҳақнинг севган қули бўлмоқ бахтдир,

Онагинам! Жаннат равзаси сенга бўлсин ёр.

Муртазо шоир ҳам Худонинг бандаси, қули,

Қаробулоқ афсона юрнинг адашган ўғли.

//                           //                               //

Кетмоқдаман жигарбанд фарзандлар фироқида,

Қайтар руҳим, қайта жумла жаҳонга бир боқай.

Айтиб кетай бир бошда бир ўлимнинг борлиғин,

Ўлимни ато этган тирик жонларга Худо.

Қайтар руҳим, ағёр шоҳ кулгусига бир боқай,

Ғамга чўмиб кўз ёшин хеш тоборим тиёлмас.

Қиёмат қупмагунча омон бўлинг.., алвидо,

Хоин шоҳ дер,- бўҳтон кам, шоирга ёв бўлолмас.

Ҳар икки дунёда бехато дегани холиқ,

Мухлислар кечирсин гапларимда бўлса хато.

Азалдан бири кам дунёни яратган Ўзи,

Бу ҳам у дунёда бандасига фарздир сўзи.

 

Озода аммамнинг онасиз дод фарёдини,

Билмам етим кечмиш қиёмат хор ҳаётини.

Етимлик аччиқ кечмишингни эсла Озода,

Эсдан чиқмас, Азал тақдир бу ўтрик дунёда.

Эсламоқдан сени зориқиб хун бўлди бағрим,

Йиғламоқдан вой-ей ногирон бўлди қароғим.

Билмасдим болалик пайт етимлик ғурбатини,

Энди эслагайман қалбин бардош қудратини.

Жони бор, йўққа икки кўз-ла боқади Худо,

Жоним борки тобот айлагум қабр тупроғини.

Ота, онасиз вояга етишин етимнинг,

Билингки дўстлар айнан қиёмат қойимга тенг.

Видо бергин қайдасан аммажоним паришта,

Туш кўрдим: шод хуррам юрурсан гулшан беҳиштда.

Ўзингсан мулки паноҳим Раббим.., эй буюк зот,

Этгайсан аммам-қиблагоҳимнинг руҳини шод.

Кўз қиррасин ташлаб ношод кечмиш оч ҳаётга,

Мухлис тўшунсин деб кам гап қўшдим байт баётга.

Шымкент-Қаробулоқ 3-4 июнь 2024й

Муратзо Улуғов