-
-
Ғинтиқ тойча
“Стокгольм Синдром”-сериали қотилга хосми,
Ё Ўзбекчаси “Одам овлаш Синдром”-и созми.
Қабилида берсанг савол Тойча овсарига,
-Бизнингки оҳ..ҳо…дер Соз! – одамкуш қайсарига.1-чи қисм
Арзнома
Ўзбекистон жумҳуриятининг президенти Ш.Мирзиёевга,
Ўзбекистон жумҳуриятининг фуқораси Муртазо Улуғовдан -
Такрор ариза
Бахш айлаб хайр эъҳсон равза жаннатга,
Жавоб ёз мард бўлсанг иймондан хатга.Дебон бир бутин мисли шилмойи кулча мисол биринчи аризамни Сиз Олий Жаноб номига (14.04.2017 йилда) йўллаган эдим.
Мана тўққиз ойлар чамаси вақт ўтиблар кетди (декабрь 2017 йил). Жавобдан дом-дарак йўқ. Энди эса такрор ўша аризамни (декабрь 2017 й) юборишга тақдир таққозасида иймоним бетоқат ҳолда яна ёзгин деб ҳукмини буюрди.Қаттол демай қаҳринг – шоҳсан обрўим,
Кутгайман жавобинг ёзсанг албатта.Орзуим жаннатдан десанг гар Пўрим,
Жавоб ёз лабз ҳатто йўқсада лабда. -
Ваёким
Ичу ташта кезсада ғовуру ғувим,
Бобур зотин Шайбоншоҳдек сурма Хўбим.Ё поко Парвардигор! Бу абсунки, боз такрор арзномамга жавоб йўқ (сентябрь 2018 й). Яна учинчи такрор ариза ёзишга иймоним бўй эгмади, норизо ҳукмини айтдию қўйди.
Мен Ўзбекистон фуқорасиман, маълум вақт Тошкент Чиланзор 16/16-6-да яшаганман (ҳужжат қайдим ҳам ўша адресда). 2006 йил куз маҳили эди, Чиланзор метроси ёнида “Шоҳнома” асарим китобларини сотиб турганимда, роса мухлислар кўпайиб савдо қилмасдан, тортиб тортишмасдан қиммат нархда олишавердилар, – Шерали Жўраев, Шароф ота Рашидов ҳақида экан дейишиб. Қисқа вақт ичида, ана-мана дегунча икки юзтача китобларимни пуллаган эдим, фавқулотда бошим тепасида МВД зобит офицери билан оддий бир милиционер пайдо бўлиб мухлислар қўлидан китобларимни зўрма-зўраки тортиб олишиб бечора мухлисларни ҳайдаб юбордилар – бесоиб ғариблар орқа олдига қарамасдан қоча бошладилар, битта яримта тили бурраларига қовоқларини уюб, дўқ-пўписа қилганча-, кимга гапираётганларингни билмайсилар чоғи деб, оғзи лунжидан тупик сачратар эдилар, қаҳр ғазабини тўхтата олмай. Тик қотганимча қотиб қолдим, уларнинг шаънига шоир хасми, пашшами билиб бўлмас эди.
Китобларимни кўздак кечирар экан…, э..э Душанбеда чоп қилинибди-ку, сиз эса Лўлиларнинг (тожикларни айтаётган бўлса керак) гастарбайтири экансизу…., иккинчиси, – бунга қаранг, душман Шералини осмону фалакка кўтариб роса яйратибди (“Тақдир”китобимда ”Нафосат карвони” асарим) деб кўзини чақчайтирди. Шерали Жўраев қанақа душман экан (ичимда “халқ душмани” микин ё “Давлат”, ёйинким иймони пўкка (иймони йўқ деса ҳам бўлади) бирон нокаснинг душманимикин) деб ёқамни тутганча эсанкираб қолдим. Дақиқа ўтмай ёнимдан сал-пал узоқроқ ҳалиги ёш оддий милиционер офицер зобитнинг тумшуғиға яқин келиб бармоғини бугиз қилар экан (менга қараб еб қўйгудек), – бунисига нималар дейсиз, рангу рўйи оқариб – кўкариб ўзини босалмай, – Лўлиларнинг Шоҳаншоҳини мақтаганига қаранг, жиноят устуга жиноятку деб менинг тирсагимни нуқуди офицер зобит. “Шароф Ота” асаримга кўз югуртуриб ҳеч нима демадию юзимга бир қараб қўйди, калласини сайрак-сайрак қимирлатиб, билмадим яхши дедими ё ёмон англаёлмадим. Китобларимни йиғиштириб махсус халтага солишиб чўнтагимдаги ҳалиги сотув пулларини, паспортимни олиб, – ҳали сиз билан бошқа жойда бошқача гап кетади дейишдилар. Пешин номозигача вақт бор эди уйимни тинтувдан ўтқазишди ҳалиги одамлар, ҳамма асарларим қарамаларини халтага солишди, А.И.Солженицын китобларини ҳам, бу махлуқнинг китобларини ўқир эканлар дейишиб, паспортимнинг нотариус нусхасини яширган эдим тополмадилар.
Мен бечора ҳолда саросимага тушдим, бошимни қайга урушимни билмай Асал Рашидовга сим қоқдим, – тезда етиб келинг, мен иш жойимдаман деди. Даррав Низомий Ганжавий номидаги педагогика дорулфунга етиб бордим. Асал ака арзимни тинглагач – Сиз Ўзбекистондан чиқиб кетинг, эрта-индин сизни ҳибсга оладилар. – Бўлмаса мен ҳозирнинг ўзида самолётми ё поездга ўтириб болаларим ёнига Россига кетаман дедим, ул кас, – йўқ деди, у ерларга бора кўрманг сизни тутушади, бошқа илож топамиз дейишдилар. Эртаси кун бомдот номозигача икки Художўй одамлар келиб Бегобот томожнисийдан Тожикистонга ўтказиб юборишди, у ёқдан Россияга кетишингиз осонроқ кечади дейишди.
Тожикистонлик баракатопкур оқиллар аҳволимни тушингач, – бизнинг минтақамизда ҳам уларнинг ажина исковчилари изғиб юришибди, бирон фожиа юз кўрсатмасин тағин деб, ҳужжатлаштириб болаларим ёнига жўнатдилар. Россияда мени Тожикистонлик (ўзбек, тожик) фермерлари тезда толиб олишди, гўё бирон Художўй кас тайинлагандек. Улардан қарз-қавола олиб болаларимни уй-жой билан таъминладим, иш эса тўлиб-тошиб ётибди (болалариминг бариси инженер-технолог, келинлар шифокор). Айрим фермерлар, – битта яримта шоирни боқишга қурбимиз етади деб шафқат юзасидан қаризларимни хайри эҳъсон дея кечириб юборишди, қолган-қутқанини бир этак набираларимни чирқиллатиб то қиёматгача қайтара оламанми ё йўқ, у ёғини яратганнинг ўзи билади.
Арзноманинг йўналишида мен нима демоқчиман: 2004-чи йилги аризамни кўриб чиқишда ОБУСМАН Сайёра Рашидова (қайти №07/ 2573.2а 18.06.2004 йил) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Х.Қодиров (қайти №735140); Судларда жиноят ишлари кўришда прокурор вакилини таъминлаш бошқармаси бошлиғи 3-чи даражали Давлат адлия маслиҳатчиси А.К.Салихов (қайти 14-чи июль 2004 йил №12/306-04); Сурхандарё вилоят прокурори 3-чи даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Б.Г.Махмадалиев (12-чи май 2004 йил №12/306-04); Сурхандарё вилоят прокурори ўринбосари адлия маслиҳатчиси Ж.О.Махмадаминов (12-чи май 2004 йил №12/2-қайти) каби муртад инсонлар (манқуртлар деса ҳам бўлади) томонидан аризамни кўриб чиқишиб – Сурхондарё Давлат 72 – фондида 1960-1969 йиллар мобайни Улуғов Муртазога нисбатан жиноят иши материаллари мавжуд эмас – вассалом. Ё поко парвардигор! Улар “Правда востока” газетасининг 21-чи май 1967 йил сонидаги “ Мера падения” бош мақолани ўқимаганлар (мен нусхасини аризага илова қилган эдим). Газетани ўқиш учун уларда хати савод қайда дейсиз, агар биронта ҳарф танийдиган тушинтира олса мушкули осонроқ кечармиди…, ими-жими демай Шоҳоншоҳ оғзини очар-очмасданоқ сал-пал имо ишора қилса уларга бас…-, етарли…, бечора манқуртлар шоирни қайдан билсин, чопиб ташлашдан ҳам қайтмайди. Мени Термез вилоят театирида “ҚОТИЛ” деб саҳналаштирганларини айтмасам ҳам бўлади (асар автори Обком.Ком. партиясининг котиби Азим Ҳайитовмиди, эсимда йўқ, балки Ҳайитбой Азимовдир). Менинг ролимни ижро этган актёр Мансур ака (фамилиясини эслолмайман).
Театр мақомига то Шароф ота Рашидов аралашмагунча анча етарли вақт районма-район, колхозма-колхоз (совхозларда ҳам) устма-уст, такрорма-такрор намоиш қилиб саҳна қўйишганлар, балки вилоят ҳукумат, ком.партия чиновниклари томоша қилаётиб чағир (коньяк) ҳўплаб истироҳат қилишландир… Боз пайдар-пай (қувонч юзасидан бўлса керак) бу замонавий янгича мақом “ҚОТИЛ” пьеса асарни (учига чиққан “Одилона” асар деса ҳам муболаға бўлмайди) Ўз.ССР марказий журналда (“Шарқ юлдузи”-дами, ”Хотин-қизлар” ё “Саодат”-дами, бошқасидами эслолмайман) чоп этганлар ва кенг жамоат анжуманларида – вилоятма-вилоят, районма-район (барча корхоналарда ҳам) муҳокима қилишганлар, ўрнагу сабоқ йўналишига бахшлаб албатта…, эҳ қанддингни ур-ей!…“Шоҳномам”ни ўқий олса – байтларим роз,
Очиб қўяр ногироннинг кўзин бироз.Сайтдаги таржумаи ҳолимда (Сайт www.uzbekpoems.com шоир Муртазо Улуғов) ҳаммаси пайдар-пай нақл қилинган. Воронежда “Ватан-Родина” газетасининг №1. 2010 йилги сонида эса “Шоҳнома” асаримнинг қисқача дебочаси ҳақида гап кетади ( не важно на каком языке поёт сердце поэта), интернетда бор, қизиққанлар очиб ўқишлари мумкин.
Юрий Лермонтовнинг “Бизнинг вақт қаҳрамони” романидаги Печорин образига уйқош “Шоҳнома” асаримдаги қаҳрамонларнинг ўхшашлик жойи бор ё йўқлигини айтолмайман. Лекин равшанироқ муқоиса қилсам – Лермонтов замони ва ҳозирги мен умр гузоронлик қилаётган замон “Сеҳрли жангалзор”-нинг ўзгинаси десам муболаға бўлмайди. Бу ҳақда (ХVII 70-80-чи йилларда) “Байтулмуқаддасни озод қилиш” (Освобождение Иерусалима) асарини яратган буюк Италия адиби Торовото Тассо таъбири билан айтганда: – бошладингми деганди у – бошингга ҳар томондан шундоқа ваҳшаниётлар ёпириладики Худо кўрсатмасин; кибру ғурур, бешарму ҳаё мазоқ, беандиша менсимастлик махлуқоти ҳозир бўлади; фақат нигоҳим уларга тушмасин десанг олдин томон, ҳалигача одам зоти қадами етмаган жангалзор (ўрмонзор) оралаб қадам ташлайверсанг Махлуқот юҳадан пойма-пой узошлашаверасан ва олд томонингда кенг равшан адир-яйлов сени қарши олади, унда нимтатир кўкарт чирмандалар сабз, ёппасига гулламоққа шайъ (қанийди мен ноумид бандага ҳам шундоқча рушонлик қалб қучоғини очса эди). Аммо ўша маҳал юрагингни таҳлика ваҳималар қамраб нохос ортга қайрилиб боқсанг бало урди деявер илло (Худо кўрсатмасин. Таржимони М.У).
Юқорида айтилган Сайёра Рашида (оқпадар) ва бошқа номи тилга илашган манқуртларнинг менга нисбатан ноқонуний берган жавобларига мутлақо (тўрт-беш юз фойиз) рози эмасман, боиси то ҳоло ўлган бесамар Чўбирнинг чўбиртойчалари тўлиб-тошиб ётибди. Мана эллик йил бўладики бу муртадларга нисбатан ишончсизлик билдирганимга (ҳозиргисига ундан ҳам қаттиқроқ ишонмаслик). Дарҳақиқат ҳарқандай ариза, шикоятга нисбат билдириш иймоннинг иши (адабиёт миллатнинг иши бўлганидек).
Юртбошимиз ва унинг ён-верида иймони бут-ҳақ инсонлар йўқ эмас, бор, улар анча. Уларга ўзлари аризамни кўриб чиқиш қайтабошдан имкониятлари, ҳақ-ҳуқуқлари чекланмаган (Бош қонун)да ҳам шундай дейилган. Тўғри Сиз азизларга ҳеч ким шоирни оқла ё қорала дейишга ҳақ-ҳуқуқлари йўқ, Худо бандасига бунақа имтиёзни бермаган (шафқатдан ташқари, фақат шафқат буюрган холос).
Бу ерда иймон, одилона эҳсону эътиқод катта роль ўйнайди. Мен ярим аср мусофиратда кўп мусофирларни учратдим, учратаябман ҳам, улар ватан соғинчида бўлса керак, эл-улус дийдорига зорликданми, бечора қондош, жондош тўпларин қайғусидамни ё иймони заифликданми – эти бориб суякка ёпишиб бир қўлтиқ устухон бўлиб қолган. Мустаққилик давридан бошлаб бесамар Чўбирнинг ғазабига дош беролмай қарийиб эллик фойиздан ошиқроқ равшан фикр зиёлилар, фан арбоблари, маънавият-маданият юлдузлари, техник олимлар, шоиру ёзувчи адиблар, равшан фикр руҳонийлар хорижда кун кечирмоқдалар. Эҳтимол жисму жони, руҳонияти пок, ўзлигини англаган, ақалли ҳаммамиз бир ота, бир онанинг фарзандлари эканимизни тушунадиган насиллар келар, тили бир, наслу насаби бир, ирқи бир, аммо тақдир таққозаси билан бошқа-бошқа сарҳадларда яшаётган миллатдошларини юзига тупурмас, уларнинг юзига эшикларини қарсиллатиб ёпмас, кўкрагидан итариб юбормас. Бизнинг ягона миллий фожиамиз худди ана шу – айни зиёли бўлмиш (бесамар Чўбир бошболдоқ ва унинг ғинтиқ тойча) ларининг кўр-кўроналигини англаб етмагунча бир қадам ҳам илгари босмаслигимиз аччиқ тарихий фожиҳадир. Сут билан кирган бу мудҳиш фожиҳа касаллиги ҳали бери даво топишига менинг кўзим етмайди.
Равшан фикр оқилларни оёқ остига олиш, айнан менга уйқош шоиру ёзувчи адибларни эзгилашлари (устидан мазоқлаб кулишлари) менга нисбатан ним аср бўлса, айрим раҳматли адибларга эса (А.Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир) бир аср давом этмоқда, яна қанча давом этишини Худонинг ўзидан бошқа ҳеч ким билолмайди, айниқса Чўбир салтанати, ҳозир чоқда-ги Тойчасининг салтанати жуда ҳам ярамас ваҳшаниёт даврга мос келганини бирон равшанфикр кас, оч, юпин ночорлар ҳам инкор қилолмайди.
Ярим аср мусофирот давомида фарзандлариму бир этак набираларим ўз ўзбек миллий тилини, энг ачинарлиси миллий урф удумларини фаромуш қилдилар. Шахсан менинг ўзимни, фарзанд-невараларимни қақшатиб кетган маънавий зиён, кечириб бўлмас қаттиқ моддиий исканжаси зарарларини ҳисоб китобини ким қилади, ким? Аммо бу чексиз учу охири йўқ маъновий, моддий йўқотишларини Ўзбекистон суд адлия органлари тарози тошга солиб ҳисоб-китоб қилишга қўли калталик қилмасмикан (мен ишонмаслигимни билдирганманку), Оврупа халқлар аро суд юстицияси бундан истисно. Зеро қанақа зарарларга дахилдор бўлмасин (Оллоҳнинг буюргани-шавқати албатта) қонида элининг тарихи, тақдири, зеҳн-заковати, маърифати бўлган-фарзанд-невараларим жисму жонида тикланар деган умидимни узганимча йўқ – ё поко Парвордигор!
Менинг “Шоҳнома” асаримнинг сюжет ва бадиий тўқимасидан –“Тўғрилигимдан туққанимга ёқмайман“ азалий мақолнинг фикр баёнини қидирса бўлади, топиб ҳам олади. Шайх Шерали Жўраевнинг таъбири билан айтганда бу баённи билганлар бор, билмаганлар бор”. Шоирона эса: кафанни кийганлар бисёр, киймаганлар бор – қатағон ночорлар ҳақида шоирнинг асарларида айтганларидек.Ортиқ Отажонов бошқачасини айтадилар:
—————————————————-
“Ватаннинг айрилиқ ўтин,
Билингки яйратиб бўлмас.
Гар дўстлар содиқ бўлсалар,
Бир-бирга қайратиб бўлмас.
Ватанинг бандини булбул,
Чамансиз сайратиб бўлмас”.Шоир эса Ортиққа:
————————
Тупроқдан яралган, тупроқ,
Баайни рўзғорларини,
Тупроққа қоришиқ, тупроқ.
Шайдосин ҳозирларини,
Ортиқсиз бошқача айтиб ҳам бўлмас,
Отажониёна қалбга қуялмас.Шоир Ортиққа ҳазил (шўхлиқ) қилаётиб:
————————————————–
Ёнбошингда икки белнинг бири ким?
Атлас беллар кашталарин бири сен.
Адрас белнинг толалари жон офати,
Эшилганда гир товланар ой суврати.
Раққосалар икки кўзин шаҳло, эхё,
Лазги куйда сенга тикар сузиб қия.Шоирнинг Юртбошига айтганлари:
——————————————–
Ё Раб! – деган сайланишда ҳақгўй Сарбон,
Бор бўйича ориф илминг кўрсат дейман.
Тингла эса дардларимни эй Биёбон,
Қолдирмасдан қиёматга оқла дейман.
Яратганга етса нолам, зот қасддорни,
Ернинг қаъри тортармикан тезроқ дейман.Мен ҳам одам саналиб тўпимга қўшилай каби Худо ато этган умидимни узганимча йўқ, худдики раққоса Бобомурод Ҳамдамовга хос ҳазил қилгандек:
——————————————————–
Ниму нумқур хоҳишим…, деб лол қотманг,биз
Хоҳласангиз тонг отгунча “созлатамиз”.Менинг азизларимдан қалам учу (гонорар) сўрашга арзигулик ижодий камолатим етмас балки (ноумид банда) эсамда, – “ёмонга ўлим йўқ демасангизлар бўлди….”, ҳар бир бошда бир ўлим муқаррарлигини англасангизлар бас, тушунарли, Худо раҳматидан Сиз азизларга шафқату ибодат буюрган (ҳадис). Хўшу хушбахт, омон бўлинг азиз жондош, қондошларим, овмин!
“ “ “ -
-
2- чи қисм
МУНОЖОТ:
Туш
Туш кўрдим ажабо ажоиб бир туш,
Хуфёна дағдаға битибмиш абас.
Мард эрлар кўпайиб яхшимиш турмуш.
Ташна йўқ, юпиннинг эгнида либос.
Ўтганлар қабрдан шукъ-шукр Ҳаққа,
Айтаркан юз буриб гоҳ қибла ёққа.
Юмуш ҳам жумбишиб, озодкан ҳамма,
Висолга етганлар тебратмиш хома.
Бир эн хатни очсам бармоғим бураб,
Мени оқланг девдим бўлса ор агар.
Тушумми ё ўнғим англолмам эй Раб!
Холиқулотимда бедоркан баҳор.
Битилган варақни ўқиб бетоқат,
Ҳайрат бармоғимни тишладим “ноҳат…”
Етимлар бошини силаб бирма-бир,
Бу дардли нигоҳим уқубсан қондош.
Мирзиёга бахш айлай шафқату шукр,
Муртадлар наздида эгмайин мард бош.
Оёғин остига боқиб юз такрор,
Талай ғаж сўқмоқни супурмиш илк бор.
Зарафшон зумратнинг илмиқ ҳавоси,
Ҳамоҳанг ортибдур сенга ҳаваси.
Қумрилар куюк ранг бутоқларидан,
Кул бошин чиқариб ку-кулабдилар.
Узоқ-узоқлардан қур тортган қушлар,
Боқаркан ланг очиқ эшикка хешлар.
Азал тирикликлинг ботин этишмас,
Узан шовирларнинг очмиш қулоғин.
Тереза тирқишидан муралатмоқ чун,
Ёқипдилар ўзбекнинг қадим чироғин.
Яқин-йирлоқлардан Муаззин ваъзи,
Янграркан субҳу дам Бомдод овози.
“Томи силжипти” дард – тузалмас тўҳмат,
Кўз юмиб очгунча соғаймиш – сиҳат.
Жони бор ҳам йўққа рисқу рўз берган,
Очибдур ногирон булоқ қароғин.
Тўлқинлаб тириклик азим дарёси,
Ирғитмиш қирғоқдан Чипор яноғин.
Мараққа қўрғошин қуйган эди у,
Артибди бандасин куйган димоғин.
Энди эса зотин англадим билдим,
Ақлин кемтиглигин тасаввур қилдим.
Билдим чўбирзотнинг феъл-атворини,
Бобуркент даҳшатда кирди-корини.
Макандор қасрда Чўбир изларин,
Туримсиз зотларин урён сўзларин,
Ипирсқи хоҳишу пуч ёнғоқ хулё
Ярғоқ орзулару хусуматларни,
Ҳеч писанд қилмасдан оқаркан дарё.
Тавқи ланъат ҳайбат,ваҳшат кундани,
Кўргандик қуртлар шоп қайнаган….,оҳ…,ҳо!
Йўл четида, қирғоқ, дарада ёки,
Олчоқзор тўрида, ётарди оро.
Унга қарға кўнган,боғлаган эшак,
Ҳам эккан чип-чипор бало хотира,
Ён верда туёқ из,ўнг қўлда “ГУЛАГ”…
Чўбир от орқасин чунон кариллаб,
Хеш-арқони билан босиб суянган.
Гоҳ кунда томон курк товуқлар сичқон,
Жусса жужаларин думига тизган.
От изин босам деб тойи мегажин,
Тойинган кунда ён ошагач маъжун.
Шайтонлар қўлма-қўл ардоқлар келган,
Ўчиргайсан ардоқ-маълун манзумин.
Ҳамда ҳисоб-китоб-чўтлаб аниқ боз,
Ортида қолдирган афюн маъжунин.
Чўбирга бешқарсақ олқишлар эй, дўст,
Иймонданмас, қабиҳ найранг ичинда.
Кўзингнинг ўнгғи-ла боқалсанг дуруст,
Таъмалар яшириган чиркин четинда.
Айтган ашъорларим эмасдир шама,
Мажлисдир у “Мажолис ул нафоис”.
Унда жонлар ҳалок ва бордир таъма,
Ўзингсан гуваҳ-ю одамий холис.
Унда бор Дарвишнинг хирқа либоси,
Муртознинг Муножот – Хаққа ноласи.
Унда хирқа таъбир – Дарвиш тақини.
Зикрга ёвуқ оҳ! Руҳлар талқини.
Унда одамийжон мушку уфори,
“Келмади” оҳлару Бертамоҳ зори.
“ “ “
Ўйғонсам тонг саҳар жоним ҳавучлаб,
Ёнимда бир шарпа кезар чув-чувлаб.
Кўрган тушларинг дер, – бариси ёлғон,
Ором ол ҳаприқмай қулос ос бир он.
Ўчганмас Чўбирнинг “ҳурмат” сизлари,
Қандоқ бўлса шундоқ турир излари.
Андижон даҳшатин ўйламайсанми,
Тош юрак штабин кўрмагансанми.
-Йўқ дедим, ундай бўлса айтайин нохос,
Штаб бошлиғи ўша бемаврид нокас.
Не ахмоқ иш қилмади Алматов билан.
Ҳар иккиси гуёки тўртбошли илон.
Ўзгинангни босиб ол, олақолгин тин,
Бу ҳақда кейинчалик айтишим тайин.
Яқин бир дўст айтувди ёруғ кун ёзда,
Бемаврид қилмишин деб телба тескари.
Гувоҳ ҳам топилиб хазонрез кузда,
Демократман деганин ёлғон деб бари.
Ўз ўзинга бериб кўр аччиқ бир савол,
Ахта онглар тўзалиш керак деб аввал.
Созлаш чун дарз кетган ихтисодиётни,
Камида уч-тўрт ўн йил ўтардир ёки.
Жойига келтирмоқ чун ахта онг дардни,
Ним асрнинг қўллари калтадир балки…Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
-
3 -чи қисм
Шоҳ бўлдим деб кеккайтирар кўксин тўлиқ,
Ёмби топган товламачи кўз оч янглиғ.
Оқилларни йиғиб даррав жон овузда,
Кўзлари лук, ёлғон гаплар яйрар сўзда.
– Қараб туринг азизларим шошмай бироз,
Оч бўлсангда чидагайсиз сиз ҳозирча.
Еб тўйгунча, кийгайсиз сўнг атлас либос,
Юзинг ёруғ, кўксинг тоғи Помирича.
Кўчада ҳеч қолмагайсиз менман огоҳ,
Метин қолқон сизларга мен сулҳу солоҳ.
Қараб юрманг менга ғилай кўзи билан,
Ғилай зоткан дебон ҳеч ҳам кула кўрманг.
Мени билинг ҳури ғилмон зақча кўзи,
Ёлғон эмас Избосарнинг айтган сўзи.
Турхларидан маълум эмас мардми, қўрқоқ,
Қадам ташлар Болшовойча каби ўртоқ.
(ичида)
– “Эгасин қопар бўлгай каттарса Кўппак,
Бетка тик чопар бўлгай очқаса тулак”.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган! -
-
4–чи қисм
“Пушмон”
– Эл–улус қонин ичдим дерлар Чўбир,
Эсласам юрагим уради дир–дир.
Водийни даҳшатга солдим деб – ёвуз,
Орифийга Пес босиқ қотарди сўз.
Орифбой тортинма кела қол бу ён,
Дунё ғамларидан юрагим вайрон.
Қилган аъмолимга пушмонман бот, бот,
Мени лаънатлагай жумла одамзот.
Аъмолим, ўйласам кўнглим қародур,
Ўлсам тишин қайраб гўрим титардур.
Кела қол ёнимга одамларга хос,
Ғамбода қалбларни ёзайлик бироз.
Қурт–қумурсқа янглиғ бижғиб Андижон,
Ҳозир ҳам тентираб юрмиш оломон.
Юртимиз чет–четки гўшаларидин,
Отмоқдалар таъна тошларин бетин.
Дейишар: бу қандоқ разолат ахир,
Инсоний ҳуқуқлар этилар таҳқир.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган! – Орифийнинг қанақа махфий – хуфёна топшириқларни бажарганлиги ҳақида гап кетади.Юрагим аламу ғам ғуссаларга тўлиб тошётган пайт, хулёларим Хаёмнинг байтларини қидира бошлади:
Пок аз адам омадему нопок шудем,
Шодон ба дар омадему ғамнок шудем.
Будем зи оби дида дар оташи дил,
Додем ба бод умру дар хок шудем.“ “ “
Без грешными приходим – и грешим,
Весёлыми приходим – и скорбим.
Сжигаем сердце горькими слезами,
И сходим в прах, развеяв жизнь, как дым.(Д. Седых)
“ “ “
Мы чистыми пришли и осквернились,
Мы радостью цвели и огорчились.
Сердца сожгли слезами, жизнь напрасно,
Растратив и под землёю скрылись.(В. Державин)
“ “ “
Она этагидан пок тушиб – нопок бўлдик биз,
Шодону ҳам бедор келдигу ғамгин бўлдик биз.
Биз тўккан кўз ёшлар ўчиролмай дил оташин,
Қайтабошдан ер қаърида боз тупроқ бўлдик биз.(М. Улуғов)
“ “ “
Ориф аъмолларига беролмай бардош,
– Хорижга кетсаммикан тамом олиб бош.
Ўлсамда ўла қолай мусофир юртда,
Киндик қоним томган оҳ! Тупроқ омон бўл.
Чўбир чун хизматларим эканкан туфта,
Дея охир бор кишнайди стукач думбул.
“ “ “
Ўтган кетганлардан келтирсам мисол,
Қулоғинг динг туту гапга қулоқ сол.
Жавоб кутиб толди сабр бардошим,
Мук чўкиб пойингга тўкмам кўз ёшим.
Жавобсиз арзимга ёзайин жавоб,
Кўр ўрга ассо бу, кар бўлса тавоб.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
-
“Любэ” группаси
Солженицин кетди дилбанд устозим,
Расторгуев энди йўлдош сафдошим,
Тоғ тошдан тушгандек арвоҳ сарафроз,
Сар–сари шарпадек кезди куйлаб роз.
Қай аҳволда кетган гуноҳсиз жонлар,
Бекафанни ютган деди маргхўрлар.
Ҳамду сано айтиб Сашага бир рав,
Жувонмарг ҳайфларни эсладик даррав.
Тириклай кўмишга тополмайин жой,
Кўкларга ўрлатган додин, оҳин вой.
Коля Расторгуев – артист серташвиш,
Че–ка либосида ер ранги нафис.
Куйлар: – “Родные поля” руҳлар рухсори,
Ярғоқзот эмас деб, бандасин хўби.
“Батальон” қўшиғи дил озор зори,
Ўзлару Мажнуну Лайлиси “Любэ”.
Алла Пугачёва маслакдош алҳол,
Адолат мулкида жонкуяр аёл.
Жон талваса куйда – Рус маликаси,
Бўлсин деган бошда Ежов шапкаси.
Галифе шим таранг, елкангга жонон,
Ўнгдан чапга тортгин қайишин Барон.
Хўбам ўхшатгайсан туришга ўжар,
Гўёки “Тройка” си ёнингда аждар.
Биқинга осгайсан ўқдор тўппонча,
Болшовой мулкида чин юксак зафар.
Болшовой шинели гўё тўлин ой,
Эксимас, нафис ранг тоб берсин чирой.
Ўроқ болға илгин кўксингга мағрур,
Амрикон этикда турсинлар саф сур.
“Батальон” куйланса таранно о…, ҳо,
Дарёдек тошади “Любэ” бебаҳо.
“…, Поля” ни куйласанг ҳурпайгин беҳад,
Сталин гўёки турсин икки қат.
Кўргандан Лаврентий қолсин қотиб тик,
Аччуви чиққан чоқ туролмасин тек.
Сидрилғи йиғисоз тамоқ овози,
“Родные поля” сини яратди сози.
Осмоннинг тоқидан садоси бўзлаб,
Қабрни титратди, ўйғонди замон.
Бошлари кесилган жасадлар сўзлаб,
Қатағон балосин айлади баён.
Яралгач “Батальон” қўлда бешотар,
Тинимсиз ёш тўкди тамоман жаҳон.
Оломон бағри хун, – деди алҳазар,
Кўкка ўрлади оҳ ҳар лаҳза, ҳар он.
Гердайган доҳийлар мақомин шошмай,
Салтанат қурбонин топдинг адашмай.
Ҳақ каломин солдинг дилларга, балли,
Худога шукрлар айт, яшнайсан ҳали.
Аллоҳ раҳматига муяссар бўлгил,
Гўринг нурга тўлсин Уқбода буткул.
Кўзларинг кўрми ё қулоғинг гаранг,
Сабоқ олмайсанми ушбу ғазалдан.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
“ “ “
Аъроф саҳро даштин чеки кўринмас,
Қуюндек кезади даҳшати уввос.
Олисдан милтирар дўзах дарчаси,
Боқаётиб унга тунд бўлди чеҳраси.
Шу томон судралиб бормоқда бир ким,
Бир киммас аниғи тойча додоси.
Ҳансирар, ололмай тўлиқ бир нафас,
Овзига тиқилар олган нафаси.
Жиққа терга ботган – бети бадбуруш,
Алақсирар, кўзи ўтмайди дуруст.
Қум зарраси муштдай, мараз чеҳрага,
Ёпирилар, қандоқ етсин дарчага.
Кетаётир Чўбир маховдек ёлғиз,
Лукуллар, тин олар, саҳро кимсасиз.
Ҳаяжон юзида аск этар яққол,
У ёқдан бу ёққа аланглар беҳол.
Кимнидир ахтариб жони ҳалакдир,
Ва ажаб, тараҳҳум айлади тақдир.
Мараз зот қувонди, қувонди ғоят,
Ахир бир ҳамнафас топди ниҳоят.
Бошида милтирар миттидек шохча,
Қумни супуради узун дум билан.
Жилпиллар саҳрода шайтонча шумча,
Чўбирга боқади ёвуқроқ зимдан.
– Танимабман дўстни мен ахмоқ укки,
Хабаркашим қаҳрамон стукачимку.
Икковлон сўрашиб, бўса об такрор,
Сўҳбатга чоғланди чиқариб ғубор.
Ўтган, кетганлардан сўзлашиб бир–бир,
Дерди: стукачим Орифжон гапир.
Мендан кейин юртда, айтгин не бўлди,
Ё Сулаймон ўлиб девлар қутурди.
Мени гўримда ҳам қўймадилар тинч,
Қай гўрдайкин Жума Намангонович.
Шунда бураганча тик шопдек муйловин,
Бир шарпа келди, қадам ташлаб мулойим.
Худдики мушукни кўрган сичқондек,
Чўбир пес қўрқувдан қотиб қолди тик.
– Танимадинг шеклли қўтирим Чўбир,
Кўзингни катта оч – Жумаман Жума.
Пес бетинг тўсмайин қарагин сўқир.
Доно тоқаман деб кўпам алжима.
Аҳволингни кўрдим, қурсин бу кўзлар,
Менга тик қара–ю муштинг жуфлама.
Муросо йўлини тутиб пес секин,
Дер: бунда аразни энди бас қилинг.
Бу ерда барчамиз мазлуму ночор,
Бир чимдим савобу шафоатга зор.
Бунда на мансаб бор, на ойим хотин,
Сабаб йўқ талашиб тортишмоқ учун.
Дунёда номаъқул кўп ишлар қилдик,
Номаъи аъмолга боқолмаймиз тик.
Кимларнинг ҳаққини едик, семирдик,
Элнинг тузлиғига тинмай тупурдик.
Бунда ҳийла найранг энди бермас иш,
Бекордир ўзини намоиш қилиш.
Кеку ғаразларни энди бас қилинг,
Бу ерда мўътабар тутмагин ўзинг.
– Гўристонда айлинг кирмиш дейман – ов,
Захарханда қилди Жумабой дарров.
Ақлинг тошиб кетган бўлса гар ғоят,
Ўз яқинларингга қилгин насиҳат.
Мана Алматович, жонажон дўстинг,
Саксон ёшга кириб ўлмаган мўндинг.
Сенинг васиятинг келтирмай бажо,
Ҳамтовоғинг сотиб айлади расво.
Дунёда қиларга иши қолмади,
Валекин мерганинг ҳеч ҳам ўлмади.
Мижғовлаб сафсатта сотади ҳамон,
Эркак бўлса қани, келсинчи бу ён.
Давру даврон сурди, энди бўлар бас,
Дунёни булғатиб юрипти нокас.
– Ҳа…, биз сирдош эдик кун ўтган сайин,
Унинг ҳам тез кунда келиши тайин.
Яна бир сирдошни Рустаму достон,
Касал исканжасига олмиш бепоён.
Батобмиш, биз томон шошилар, албат,
Яшаш навбат экан, ўлим ҳам навбат.
Песни тушунгандай Жума шу маҳал,
Мўйлови шондегу манглай эса кал.
Чўбирнинг гапидан севиниб ғоят,
Қаранг барзахда ҳам куларкан омад.
Қарға қарғага дўст азалий мақом,
Булгулга дўст бўлмагай тикон ҳеч қачон.
Тенги топилган чун бирам қувониб,
Сўҳбат илинжида талпиниб, ёниб.
Бир лаҳза қаҳрини гўё унутди,
Ўзини Чўбирнинг бағрига отди.
Шопдайин қайрилмас мўйловин силаб,
Чипор пес бағрига босарди алқаб.
Жума дер: сен мени енгдинг дунёда,
Шул сабаб обрўинг эрур зиёда.
Бир зум дардлашайлик ўлтириб оғам,
Биз иккимиз ахир гўё бир одам.
Феълу аъмолимиз, кирди–коримиз,
Уйқошдир армону ифтихоримиз.
Ўз мақсадларимиз қилсин деб амал,
Оломон бошига ёғдирдик ажал.
Сену мен томондан минг–минглаб ўғлон,
Бизни деб жонларин айлади қурбон.
Бева қолиб кетди минг–минглаб жавон,
Гўдаклар беота, кимсасиз сарсон.
Оналар қон қақшаб қарғашди бизни,
Ҳа …, рост оқламадик эл берган тузни.
Тўккан сон – саноқсиз қонлар чун бот, бот,
Азоблажакмиз бизга йўқ нажот.
Лек дўзахга кириш олдидан бир қўр,
Бизни учраштирган Худога шукр.
– Жигарим Жумабой, чиқариб хумор,
Жон, суҳбат қурайлик бунда сўнгги бор.
Раҳм шавқат қилгандай песга Жумабой,
Ғаму озоридан мумдайин эриб.
– Оҳ бовурим – жоним келақол, келгин,
Жума ҳам бағрига босди чипорин.
Икковлон қўлтиқлаб бир–бирин беор,
Сўҳбат қўришарди беғам, беғубор.
Чипор Жумабойнинг бўлиб сўзини,
Стукачга бурди мараз юзини.
– Жумабой келибдур меҳмон бизларда,
Гапирчи не гап–сўз ўтди дунёда.
– Устозим,изингдан қиёмат қўпди,
Дўстларинг ўзгалар оёғин ўпди.
Сенинг товонингни ялаган итлар,
Мансаб учун бариси қалтираб титрар.
Валекин ўзингдан чиққан балога,
Қайға ҳам борардинг ахир давога.
Бари шогиртларинг – аҳли маразлар,
Тузлуққа тупурган қўрқоқ нокаслар.
Бир оздан кейинроқ келишар бу ён,
Ғирт Қўтир уф тортди:э.., вой-ей қачон.
Прокурор Кодиров абжир баччағар,
Афтидан Алматов тез кунда келар…
Бир шоир пайдо бўлмиш аёлмас айғир,
Муртазоми – писмадон ўхшар Чўлпонга.
Ишкал аъмолингиз биларкан Қурғир,
Ўчаккан муғомбир сиздек илонга.
– Жовонмарг ўшамикан ўқувдим байтин,
Оқланиз деб ёзганди номимга хатин.
Юрагим тарс иккига бўлсада байти,
Жавобсиз қолмаганди эсимда хати.
– Эй устозим чун мором хаёлингни буздимми,
Абсун лабо–лаб ҳасратлар–ла сенинг ёнингда.
Гўр бўлсада бир дам кўрсам дебон ўзимни,
Сўҳбат қуриб оро берай дердим жонингга…
Худди бир нарсани соғинган мисол,
Чипор Орифийга беради савол.
Шошиб: ўтар экан давр ила даврон,
Айт – ўзбекка ҳозир пайт ким экан ҳоқон?
– Юртда қамалмоқда кўпчилик ўғринг,
Ҳозирчоқ шоҳ эрур Мирзиё ўғлинг.
– Ягона мен учун бу дир тасалло,
Димоғим чоқ, дилим тўлди ғурурга.
Дўзах оловидан қўрқмасман энди,
Ҳақ раҳматидан мўлроқ берса ўғилга.
Андижон аҳмоқларга бўлмагай банди,
Онд ичганди: Шоҳ бўлсам ўчмагай изинг.
Кул бўлсангда чида оғриқ оғирига,
Сайқол бериб қўтрингга юргайман сўзсиз.
Салтанатинг етгай замон охирига,
Бирон нокас ортингдан очмагай оғиз.
Боққанича одам овлаш кўзгусига,
Етибдурлар тойчам мақсад орзусига.
Орифийга юз буриб:
– оҳ! – Сендан бўлак йўқ менда арз деярим,
Ортган эдим осмон учар аробамга.
Саккиз тонна тиллоларм …, вой жигарим,
Етолмасдан жаҳон оро амборамга.
Турменбоши Реджеб – бойин қасри қадар,
Қабариблар қўлим қазган тилло билан.
Қўлга тушди Гулнора қиз изим босар,
Ваъда бериб Казан татар бермай ёрдам.
Тутиб берди меросхўрим хофда – хатар,
Олса эди Лондондаги кенжам тойча.
Салтанатим давом этар эди минг йил,
Орифий: – Минг йил деманг, денг қиёмат қойингача.
Ҳали мўлку хорижларда захирангиз,
Йиллар ўтар ортдан аср юзлар унсиз,
Тилло пўсмас турар ортиб қуруғу ҳўл,
Ёл ташласа тетапоя тойча Ғани.
Орзуингиз шошмай туринг гуллагай мўл,
Ғам чекманг ҳеч, топиб олгай хазинани.
Орифий (ичида): – Бу тиллолар биринчи, охиргимас,
Ташга барин ташиган шум баднафс тулки.
Бунга нелар деяр экан Мирзиё маст,
Ўзбекларга насиб қилмай йитар балки…
“ “ “ -
5-чи қисм
Тонг саҳар сим қоққанча Алматов қойим,
Қотар эди Мирзиёга гап мулойим.
– Бир ажойиб ғоя бор айтайин сенга,
Тоқатим тоқ – подшиҳим қулоқ ос менга.
Мирзиё: – Не бало урди сени ҳаприқмай бунча,
Қандоқча ғоя экан айтгинчи қани.
Алматов: –Йўқ…, йўғ–ей тунлар бедор ҳориқдим анча,
Одам зотга ҳалигача ошкор эмас.
Мирзиё: – Ё майнангга қуйилганми шайтон қони,
Алматов: – Билсангда дўст – душманинг саноғи қанча.
Билмагайсан додонг ўтмиш озорини,
Кўпам чеккан ёшлигида хор–зорини.
Барин менга нақл қилган кўз ёш тўкиб,
Бир кун чорлаб мени зобит бошлиғини:
– Бурун–да ҳам мендек чоллар қилган меҳнат,
Меҳнатни, мана, мен эр – деган махлуқ.
Елкамгга ортгандим зил тош тошлоғини,
Болалар кифтига ҳам чиққанди тўлиқ.
Тонгдан ўн тўрт соат иш – шом қоронғуда,
Бўсаға ҳадлаб келардим дил қайғуда.
Ўсмирлик пайт водийда канал мен қазган,
Ҳов, баччағар истибдод деган даврин.
Ботмон – ботмон тупроғин елкамга тизган,
Оғиринг енгил қилган мен чолдан сўра!
Мен қаро ер қаърини овдарган пайтда,
Онанг қорнида ҳатто эмасдинг ғўра.
Мирзачўлда завир қазган ёшлигимни,
Кимга айтай ой, йиллар оч қолганимни.
Додонг ётур гўр – чоҳида хор бечора,
Иложсиз нарса йўқ, топгин бирор чора.
Меросхўрсан, захматин шоҳ Чўбирнинг бой,
Баҳоли ҳисобга ол – тойча тўбичоқ.
Раҳмати доҳо эди гўё тўлин ой,
Пойқадам азизига ёққин шам чироқ.
Мирзиё: – Қандоқча чора бор, айт жоним маслакдош,
Заҳар берсанг–да ичай берганча бардош.
Алматов: – Ўқимабсан чоғи “Фан ва турмуш” ини,
Салмоқли мақола бордир Алъманахда.
Чин – Мочиннинг қадим ўтган ўтмишини,
Айтган “Терракот қўшин” ҳайкали ҳақда.
Шунчалар юксак экан Чин–нинг санъати,
Осмон қадар балки унинг баракати.
Жами Чин–нинг элатин бир муштга тугиб,
Ўтган экан илк бор Цинь деган подшоси.
Ақлинг бўлса қулоқ осгин менга бир бор,
Бизда ҳам бор шундоқча шоҳ – сен тойчаси.
Ҳали тирик пайт Цинь шоҳ – Сиань шаҳрида,
Икки минг йил бурун то бизнинг асргача.
Қабр қаср қурганкан – чин дунё ҳажрида,
Қабр Маъбадин бир ярим минг метргача.
Узунликда қаздириб чоҳлар тикка–тик,
Саккиз минг лашкар ҳайкал, саккизу қирқта.
Казинак ойимларни кўмганкан тирик,
Лой тупроқдан ясаб, хом ҳайкалларни соз.
Оловда пишириблар ёзибдурлар роз,
Ҳам шундоқчаки ҳайкал ёроғу отлар.
Ер чоҳга кўмишибдур бир сафда қатор,
Сен ҳам қурдир шундоқча хил ўлкан Маъбад.
Пайдар–пай минг–минг аср йил ўтсада ҳам,
Барқ уриб турсин додонг кўмилган лаҳат.
Мирзиё: – Шоҳ ҳакаллар қурганман бисёр етарли,
Алматов: – Осмон қадар қурсангда камдан кам ҳали.
Мирзиё: – Иложсиз нарса йўқ – топ дегансан чора,
Бунча сон қўшинларни топайин қайдан.
Деб бошин сайрак–сайрак қилур бечора,
Тош қотганча Алматовнинг гапларидан.
Алматов: – Андижонда ўчмасданоқ қон буёғи,
Қон тўккандан қирқ минггин чоғмас димоғи.
Мирзиё: – Бунча аскар ҳайкали Маъбадга сиғмас,
Лаҳатин атрофин қазсамда юз газ.
Алматов: – Чўбир ўлгач бесоиб ўн минггин шайтон,
Тиллари тош қотиб ботган танглайига.
Ўн мингги аъмолига бўлганча пушмон,
Муштин жуфтлаб урмоқдалар Манглайига.
Ўшалардан саралаб ол – ўн мингги бас,
Ҳайрли ишлардан оҳ! Шоҳ ботир қўрқмас.
Нега дейсан лаҳатининг ён, вери танг,
Сал нарида Афросиёб бор бемалол.
Додонг маҳваш гўр чўпига зебо боп ҳам,
Сиань кентдан минг йил қари Афросиёб чол.
Афросиёб ён верию Шайх Зиндадан,
Қаздир боплаб айлана чоҳ узун чуқур.
Ҳунармандлар ошмасинлар ҳеч ҳаддидан,
Икки газ зиёт қазса қаддидан Чўбир.
Сиғади ўн минг ҳайкал бемалол чоҳга,
Ҳам тўп ёроғу мингтача от эгарли.
Ўша тип–тик қазилган гўристон чоҳда,
Турсин мендек зафарбоп зўр генерали.
Мирзиё: – Менинг гердайиблар турар жойни айт–чи.
Алматов: – Агар малол келмасалар айтай сен–чи,
Тургайсан тўқим босган устида эшак.
Мирзиё: – Ҳанги устида сабил турмайди кетим.
Яхшиси турай ғарам устида хашак,
Қаддим паст ғинтиқлигим сезмагай ҳеч ким.
Алматов: – У ёғини ўзинг ҳал қилгайсан бешак,
Турар жойим танлагайман эса ўзим.
Айтганларим тўлиқ – тўкис бажармасдан,
Мен шоҳаншоҳ деб бемаврид чалма ҳуштак.
Кет сабил дейсан: ё мучал сенда мурғ – ми
Мирзиё: – Овзингга қараб гапир – сеники хук – ми.
Алматов:– Шунчалар бўлсинки “Чин Терракот”дан зўр,
Афсонагўй кўзин узмай қилсин ҳузур.
Қатор турган сафдаги қўшин аскарлар,
Аччувчан ғаззоб каби уймайин қавоқ.
Кулиб турсин очилган гулдек яноғи,
Сафдагилар битта гўё эту тирноқ.
Бўлсинлар бари бир тус қаддин сиёғи,
Тушунгдингми каллаварам каду қабоғ.
Мирзиё: – Канизакни топай айт қайси бир жойдан,
Алматов: – Бесоиб бевалар кўп тўйганлар жондан.
Мирзиё: – Хайрли иш бўлсада мўл муқаддас роз,
Лек пашшача ясаётган додомга образ.
Алматов: – Икки, тўрт минг аср йиллар ўтиб кетиблар,
Сени ҳам Чўбир зоти экан дегайлар.
Шоир: – Бор гапинг Алмат зобит шуми – шугина,
Тўқима десам барин қилмагин гина.
Мирзиёв Чўбир ҳақда ёлғонин қўйсин,
Алдаркўса Чўбирим деб гап тўқисин.
Чўбир гапи тўқима – жавонлик пайтда,
Қўлини совуқ сувга урмаган ҳатто.
Истибдод зўровонлик Чўбирнинг даври,
Ишлари соф ғаразбоп эдилар бари.
Чўбир салтанат даврин айтолсам сизга,
Бир гала бало баттар кўринар кўзга:
Меҳнат хотин кўксига чанг солгани рост,
Хотинларнинг қорнидан тушган болалар.
Кичик мушукдан фарқи – бир тукда холос,
Ҳов, қуллик дейилган замонда бу қадар.
Оғир юк ташимаган заиф бемадор,
Келинчаклар тўқиган кую ғазал, роз.
Эмин–эркин ўтган тўй–марака донгдор,
Чол, кампиралар рукуда ўқирди намоз.
Бола–чи ўша даврлар – бола суяги,
Оналарнинг меҳрига қониб қотарди.
Чўбирнинг салтанати вақтида бўлса,
Хотиннинг хотинлик йўқ эди сиёғи.
Фариштадек қовмати онанинг эса,
Ғадир–будур гўёки Дарвиш таёғи.
Бандаларни қолдирган у тор кўчада,
Ёшу қари хору зор эдилар бари.
Ҳар кун гўдак пахта терган лой кўчмада,
Эгат очган титраблар яланг оёғи.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
Йўқдир энди айтар гапим сенга бошқа,
Байтлар битай девонавор қиз ошиққа. -
-
6 – чи қисм
Ишқнинг яралиши
(“Тақдир”нинг давоми)
Эссиз жавонлик чоғларим гоҳ адашиб,
Тавқи ланъат заҳрини тотувдим анча.
Ўшалардек пес ҳажрида жон талошиб,
Обрўингни йўқотдинг айт беор қанча.
Ўчирсангда ҳусни хатим ошъёнидан,
Қаламимни узолмассан байт оҳидан.
Ғам қўшолган ғамларимга ғинтиқ тойча,
Озорларин нахос уқса туролмай тин.
Юз ўгириб қошишин кўр номардларча,
Жон кафтида ошиқизор оҳ чекса тун.
Маҳвашимга ором бердим тонг отгунча,
Бардош бериб жисму жоним кўкрак ҳилга.
Мурғак оҳу кўркам танин ачамласам,
Икки ўрам бўлди қўлим мурча белга.
Бол лабларин ўпаётиб тутдим ногоҳ,
Бўлиқ симбар бурма сўтган сийналарин.
Сумбул сочлар ҳаяжоним кўпиртириб,
Силай кетдим сийқа тарам киприкларин.
Ишқ савқлари бермоқдалар озор бунча,
Гул очаётиб кулсайдилар баҳор ғунча.
Бўйни нозик ғоз бўйнидек зебо узун,
Чеҳралари кулса ёнар – ойдай ёруғ.
Тўкиб ташлар сон–саноқсиз гулин зайтун,
Қўғирчоқ денг қовматларин ҳурлар янглиғ.
Офати жон тоб берганда сезиб қолдим,
Товланаётган орқа чаман ҳурларини.
Ҳажрида кул бўлаётиб паривашнинг,
Сўраёлдим нур тўкаётган қўлларини.
Ул пари ҳажрида йиғлаб ҳар дам, ҳар кун,
Деяолдим ошиқ Мажнун девонангман.
Терс дунёдан топаолдим савтингни мен,
Қалб дафтар варақларин саҳҳофи манам.
Кўзларимга сиғмаётир ўруғ дунё,
Буюрганнинг маликаси экан Санам.
Сочларингни чайқаб юрай зар булоққа,
Умрим тугаб келгунича жон тамоққа.
Байт бағишлай сузуқ ишва нозларингга,
Сину сумбар суман гули юзларингга.
Қалбимдан ўчмагай ҳеч розинг садоси,
Аллоҳим кечирмагай бўлса хатоси.
Субҳу дам кўкка боқиб, саҳий сафосин,
Бахш айлади Бону ифшо қалб вафосин.
Қаро тунлар қўлин силтаб кетаётир,
Дил ёнимда гул ғунчаси кулаётир.
Бону рухсор кузгиси сен Дилнуранинг,
Икки оҳу дайдилари Тангри тоғин.
“Фарғона тонг отгунча” – ой Дилнурахон,
Осмон тоқин юлдузисан барқ чароғон.
“Ошиқ ўлмас”, – дединг куйлаб гули хандам,
Ошиқларинг сен–ла бирга биҳиштда ҳам.
Сахий топса бўлиб ер охир бўлгунча,
Бахил топса босиб ер – ўлиб қолгунча.
Бу азалий масални Избосар билмас,
Гумроҳ пес йўлларин саҳв ҳам демас.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
Қўрқинчли туш эканлар бу кўрганларим,
Гирд атрофга жовдираб деди – хайрият.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
-
Алдар кўса
Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
Икки ўн йиллар аро бирон “Обшага”,
Қурмади зеб бергувчи қишлоқ, шаҳарга.
Катта кетиб юрган юртда Пес қурғури,
Қуритди, қолмади ҳўл на қуруқ ери.Бу мисраларни айтаётиб А. С. Пушкиннинг уч қатор айтган байтлари лип этиб эсимга келди:
В наш гнусный век…,
На всех стихиях человек –
Тиран, предатель или узник.Ўзбекчаси:
Бизнинг ғам ғуссага тўла асрда,
Олов олдиргувчи ҳар дамда одам,
Хунхўр, хабаркаш, жиноятчи беғам.Тўғри.., ҳамма роҳномаларнинг барчаси қонхўр (тиран) эмаслигини биз тарихдан биламиз, одамзот борки хабаркаш (предатель), ёки жиноятчи (узник) лар бўлиши муқаррар, ҳаммаси эмас: Одамларнинг айрим ахмоқ (дурак) ларининг бўлиши бор ҳақиқат, қонхўр (тиран) подшолардан ҳам, ҳаммаси эмас. Аммо одамзот мавжудлигида ҳамма ҳам аҳмоқ (дурак) бўлавермайди, йўқ, йўқ Пушкин ўша мисраларни айтаётиб – айрим ахмоқ одам (отдельно дурак человек) бўлиши мумкин демапди, очиғи “дурак” калимасини не сабабки айтмапди, ё ўша маҳал байтларни ёзаётганида аччув устида бўлиши мумкин карахт бўлганмикин (менга ўхшаб) у ёғини айтолмайман.
Ёзаётиб Пушкин ё бўлмиш карахт,
Жойлолмайин мисраларга гапин дурак.
Пушкиндан хафа бўлманг, аччув устида,
“Дурак” сўзин қўшолдим байт бастида. -
ГИМН (ватан рамзи)
Эшитгандим омўзгордан шундай миш–миш,
Ватан рамзин яқин аро ўзгартармиш.
Аниқ айтгин дебон берсанг агар савол,
– Айтувди бир гастербайтер ночор беҳол.Ишонмадим.., кун оша Тошкант “Озодий” эшиттириш ахборот хабарларини эшитайчи деб радионинг қулоқларини бурайверишдан безор бўлдимми.., билмайман.., нохос Чўбирнинг ўлим маросима–саросимаси пайти давлат рамзини қайғу мақомида тинглай олдим, йўқ, ўзгармаган экан, ўша сабсатта, гапу бетамиз оҳанг.
Интернетдан Ўзбекистон Республикаси Гимн шеърини вараққа кўчириб олдим, ўша туриши, бирон ҳурфини ўзгартганча йўқ…Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрубон!
Яшнагай то абад илму фан ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон.
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Олтин бу водийлар – жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!Гимн (рамз) мисраларига синчиклаб сер солсам байтларида на маъни бор, на мантиқ, на бадеий мақом, оддий кўчанинг гапига ўхшаб кетади. Кўп ўйладим.., бу гимн рамзини ёзган адиб на миллатнинг ўзлигини, на бир, бир ярим шингил ўтмиш миллат тарихидан калима, на ватаннинг жуғрофик ўрни – кўриниши, на маънавияти ҳақида лом–лим демаган, ҳатто маданий бойлигининг ақалли бирон ишораси йўқ.., аччувим чиқди, Абдулло Орипов (стукач) дан бўлак шоиру адиблар қаёққа гумдон қилинганларкан, ё қуриб йитганлармиканми деб ҳайрат дунёсига чўмдимда қолдим.
Ҳеч бўлмаганда ватан рамзини ёзаётганида устод Эркин Воҳидовдан бир оғиз сўрамаганига қаранг, қайси мақом жанрида ёзайин деб, менимча сўрашга ор қилган бўлса керак, иймонганиданми ё ақлининг етишмаслигиданми, ваёким иймони йўқлигиданми…
Бу ерда ўлкам демоқда, ўлка қанақа тушунча экан, чек чегарасиз қизил қумми, ё бирон дара даштнинг тушунчасими, ҳеч тушунолмайсан, мен ҳам англаёлмадим.
Юрт демоқда.., юрт менинг тушунчамда – бирон дала даштда 30 – 40–тача лой шувоқ уй – ҳовлилари, ёки 50 – 60 тача чўпон – чўлиқлар яшаётган юрта маъволар юрт ҳисобланади…
Она–ватан ҳақинда оғзини ҳатто очмаган. Она–ватан маънан, мантиқан, таҳлилий – таҳдидий томондан қараганда бошқа бир нарсани – қадр қиммати топилмайдиган миллатларнинг киндик қони томган руҳонияти буюк, сахий, қутлуғ бир ихлос – этиқот оламини эслатади.
Отинг ўчгир шоир хабаркаш (стукач) бу руҳий – саҳий кечинмаларни менимча тушунмаса керак, ҳатто ватан деган буюк каломнинг “тан” бўғинини ҳам айтолмаган, ҳали бу гимн – рамзий шеър эмас, бу шоирлик эмас.Ориф ёзган мақом миллат рамзи эмас,
Ўзбегимнинг ўзлигига мос ҳам келмас.Мен ҳайронман, устод Эркин Воҳидовнинг илк бор айтаолган “Ўзбегим” миллат, Ватан рамзий мисралари борку, бундақа кўчанинг гаплари кимга ҳам керак дейсизда қўясиз.
Устод Вохид – Ўз “Ўзбегим” қасидасин,
Шайх Шерали оҳангида куйласалар.
Топаолар миллат рамзин ўзгинасин,
Борми инсон менинг гапим ҳақ десалар.Яна бир нарсани қайт қилмоқчи эдим шекилли.., ҳа ҳозир пайт куйланаётган мақом рамзида – “Ленин – Сталин партияси доим омон бўл!” (ундов белгиси) – га ўхшаб кетади, ваёким (қўлини олдинга шоп қилгунча) – “Коммунизм ғалабаси сари олға!”, Ҳур республикалар бузулмас союз! (шунақа гапу ундов белгилар) га жудаларда уйқош, шунчалар ундов белгиси кўпки саноғини ҳисоблаёлмайсиз, фармон буюраётганнинг нақ ўзгинаси десйсизда қўяверасиз.
Тўғриси, шўролар рамз мақом (припев) – қайтармасини жуда ҳам юксак даражали оҳангларда куйлар эдилар.Доҳийси ўлган пайт – саросимада,
Доҳийларин кўмиш – маросимада.Истиқлолдан сўнг бирор собиқ иттифоқ республикаларида (ҳозирги истиқлолга эришган мамлакатларида) – давлат рамзи бўлмиш гимн–нида припев (қайтарма) деган мақомни учратмайсиз, хорижий мамлакатларида, мусулмон давлатларида бунақа нағмасоз муғаний қайтарма куйларини тушингизда ҳам кўрмайсиз.., ҳе.., баччағар майхўр стукач – ей, бунақа ғайри инсоний мақом баёнини кимдан кўчирган экан.., ҳа, тўғри бу бети безнинг қон ҳужайра, тан тўқималарига Ком. Фирқа Шўросининг мутлоқ сиёсий идеолгияси умрбод шимилиб кетганига ҳайрон бўлиб ёқангизни тута кўрманг, сиз хаёлат ботқоғига ботманг, унинг турхи андоми ҳаммамизга очиқ ойдин маълум…
1992 – 93 йиллар эди, ўша даврда Чўбир Ислом Ғанизода Ўзбекистон Олий Советининг раиси (Олий Мажлис деб кейинроқ атай бошлади) – Давлат рамзлари (Гимн, Байроқ, Герб) – ларни яратиш ҳақида эълон қилинганданоқ мен ҳам ўз фикр андишамни баён қилай деган мақсадда ижодий камолатимга яраша Чўбирзода номига рамзий ифода – Гимн ёзиб юборган эдим:Ўзбек деганида отнинг дупури,
Акс садо беради бу олам аро.
Ўзбек деганида кўзим ўнгида,
Саробдек мавжланар адоқсиз саҳро.
Ўзбек деганида уфқ кенгаяр,
Чексиздек кўриниб кетади олам.
Қантарилган отлар сувлиғин чайнар,
Парвозга шайланган бургутдир одам.
Ўзбек деганида қиличлар зарби,
Эшитилиб турар мозий қаъридан.
Бутун қурукликни қамраб олгуси,
Туркона лисонли ҳудудсиз Ватан.
Ўзбек дегани бу – Амир Темурдир,
Ҳудудлари чексиз улкан мамлакат.
Осойишта яшар сағиру кабир,
Унда ҳукмдордир адлу адолат.
Ўзбек дегани бу фақат жангомас,
Илму ирфонни ҳам англатар ўзбек.
Осмон дарвозасин очганда илк бор,
“Зичи кўрагоний” бирла Улуғбек.
Туркона лисоннинг жозибасини,
Навоий айлади оламга машҳур.
Беш юз йилдан буён ғазал базмида,
Ўзбекнинг каломи жаранглар мағрур.Албатта Чўбир ҳам Абдулло ҳам менинг шеърий баён Гимн – рамзини ўқиган бўлсалар керак, аммо улар на ҳа, на ҳув демадилар, мен ёзган давлат Гимн – рамз варианти уларга маъқул бўлмаган деб ўйлайман. Яхшиси – ўз кўйлагинг ўз танингга ярашиқ дегандек ўша стукач қаҳрамоннинг варианти мумкин Чўбирга маъқул бўлган.., ҳа эшак каллалар – ей. Менинг тушунчамда устод Эркин Воҳидовнинг миллат рамзини тан олмаган бўлсалар керак. Шайх Шерали Жўра эса Чўбирзодаларнинг мараз бетларидан жирканганча парҳез қилиб узлатни ихтиёр этган эдилар. Узлатнишинда бўлсаларда қаттиқ назорат исканжаси чанггалида қимир этишга имкон тополмасдан узлатнишинини қариб чоряк асрдан зиётроқ давом этказган эдилар Шайх.
Менинг ёзган қасидамни ўқисангиз Сиз,
Ўзбегим ўз беклигин топгайсиз сўзсиз.
Кўр кўрларни қоронғуда танийдиган зот,
Қазонга яқинлашма дер – қароси юқар.
Ёмонга яқинлашсанг гар балоси ҳайҳот,
Мен ҳа деганда қўбизим ҳув демас виқор.Шундан сўнг стукач – хабаркаш адибнинг асарларини кўздан кечирсам “Ранжком” достонининг фикр баёнларини Абдулло Қаҳорданми, Сайид Аҳматданми ё Пиримқул Қодирданми кўчирганга ўхшаб кетади. Уларда айнан шунга уйқош мақола – очерклар тўлиб тошиб ётибди. “Жаннатга йўл” ни ўқиганда тошдай қотиб қолдим, бу асарда дўнёдан ўтганларнинг руҳлари аъроф (дўзах ва жаннат ўртасидаги масофа) майдонида жаннатга кириш (тушиш) мақсадида бир кимгадир номаълум шарпага пора (туҳфа) берарканлар.., оҳ! Муртад – ей, Худони тан олмаган эшак – ей.., ўла қол бу кунингдан ҳам баттар бўлиб, роса Қуръон каломларининг устидан кулиб мазоқлаганинга қаранг, бу болшовойча ноодамийлик эмасми, бу худосизлик эмасми, ўзидан бошқа кимга керак бундоқчаки зиёти худобезор фик баёнлар.
“Соҳибқирон” асарига кўзим тушди, асарда ҳамма айтган фикрлар бир қолипда эмаскан, бариси чаппа–роста. Буюк Бобокалонимиз Амир Темур ҳаққинда гап кетар экан Ҳазратнинг Ислом дини – Қуръон саҳий каломларини ёлов қилиб олганича баланд кўтариб олам кезади, борган пойқадам жойларда Ислом дини дея мосиққан туя каби айқиради, одам зоти бор минтақа кишварларни ислом динига дават этади. Қуръон ҳақ қаломларни ёдаки билиш учун одамларни ҳайрат дарёси гавҳардек тоза сувларида ювинтиради, таъроба торат олдиртиради, беш маҳал рукуга чўкинг дейди. Қарангки “Соҳибқирон” асарида адиб Бобокалонимизнинг савоб – саҳий ҳаракатлари тўғрисида лом–лим, бирон калима гап – сўз айтишга ақалли оғиз очмайди, лабларини жуфтламайди.
Етмиш йиллардан ошиғироқ Шўроларнинг давр давронида Бобокалонимиз юзига нималар қолди чопламаганига, тўҳмат, бўҳтон, таъналар тошлари бошига ёғди, Шўронинг худосиз адиблари (ўзбек адиблари ҳам) Буюк Бобомизни жуда ҳам хавф – хатарли халқ (миллат) душмани деб аташдилар, ҳатто юздан ортиқ калламиноралар қурган, балои баттарлар яратган деб роса оғиз кўпиртирдилар. Асарнинг адиби шунақа тутуриқсиз гапу сўзларни билатуриб Пайғамбарсифат, дарвишона ҳаёт кечирган Бобомизнинг тарафини олмай – йўқ, ундоқ эмас мундоқ эди деб оқламайди, ким билади худосиз Шўро адиби стукачнинг ўзи Бобокалонимизни мумкин ўша даврда ёмонлагандир, бундақа адибдан ҳар балони кутаверинг.
Оқлангандан сўнг Бобокалонимизнинг образини яратишга қалам урса бўларди, имкон туғуларди.
Худо безорилар Бузрукворимиз яратган миллий маданият маънавияти – илму урфонларини сариқ чақага арзимас деган хулосага келганлар, Бобомизни ўғри, қароқчи, қаллобга чиқарганлар. Очиғи адиб “Соҳибқирон” асарини ёзаётиб мен нақл қилган фикр – андишаларни биронтасини ҳам уддасидан чиқолмапди, ҳамон ўша Шўро давридаги ундов белгиси узра айтган ғоялар балчиғига ботиб, ҳамон ўша куракда турмайдиган дабдаба гаплар.Ҳамон ўша беўрин даб–даба гаплар,
Ҳамон жўш урган Шўро ғояси пайтлар.
Шоирларни сонга қўшса қайсаримиз,
Топгай қадрин Эркину Мен рамз – ларимиз.
Шунда танир ўзбек миллат ўзлигини,
Шунда топар ўзига ўз беклигини.
“ “ “ -
-
7 – чи қисм
Қотил
Жума Намангоний гумдон бўлгандан сўнг,
Оқсаройда гурунг қизиб кетган чоғи.
Гурунгбоши пес чипор сомеълари гунг,
Чағир ичиб эдилар чоғ пес димоғи.
Шунда Чўбир кетин жумбип сал–пал ўнгга,
– Жамоа жам бўлди гапир Алмат ҳўкиз.
Бир мақсад орзуим бор юклай кимга,
Ўхшаши йўқ тезкор қайсар ёвдек ёвуз.
Одамкуш хос тезда керак восвос менга,
Борми шундоқ эр йигитлар бизда ҳануз.
Алматов: – Не эканлар подшоимнинг истаклари,
Қодиров: – Прокурор сўз бошлади буғуқ йўталиб,
Тополсанг восвос касни ўхшаш Заҳҳокка,
Шунга интиқ подшонгнинг ҳавас дардлари.
Чўбир: – Эшитувдим қачонлар шундоқ кишини,
Ўхшайдур деб одамкуш Акси Даҳҳокка.
Ўлдирсада емаскан одам гўштини,
Алматов: – Оҳ! Устозим ҳақ гапни айтди тўғрисин.
Ҳақ гап маҳв пайт қўпаркан ўхшаб “моняк” ка,
Мен ҳам билурман ақли савдои касин.
Чўбир: – “Моняк” сўзи янгимас борку русларда,
Ўзбекча айт ҳапқирамай гапинг ҳавои.
Гап таъсир қилмас экан достор саллага,
Бор одамкуш васвоси ҳадман ёвойи.
Кўзларинг ола–була қилма чақчайтиб,
Бўлмаса тушинтирай қавоғ каллага.
Салмоқлаб гап бошлади лабин чўқчайтиб,
Кўпам боқаверма деб Фарух “Ялла” га.
Алматовга юз буриб:
– Ҳе.., ўлақол одам бўлмай тушинмам дейсан,
Алматов: – Э.., тушиндим нақису ақли сал кемтик,
Чўбир: – Ўша айтганим нақ бириси сенсан,
Васвоснинг ақли зиёт, гоҳ, гоҳо йўқдек.
Бор шундоқча, васвослар тиним билмагай,
Бир лаҳзада гоҳ писмиқ, гоҳ ёвуз тетик.
Қодиров (Прокурор):
– Оддий халқдан камдан кам учрайди васвос,
Кўрганим йўқ, менда ҳеч унга йўқ ҳавас.
Улар сериал қотил, касб эгалари,
Ойимлар қўрқиб ундан юргайлар нари.
Кимлар эса айтайин бўлинг сиз ҳушёр,
Инженер ёки номи кетган пахтакор.
Мумкин қўли чевар касби тўқувчи,
Ё метал йўнғич токар сайқаллаб тоза.
Библиотекар, омузгор ё ўқитувчи,
Агроном, бригадир ва ҳам ҳоказо.
Иноятов (СНБ): – Одам ўлдириш фақат фикрию зикри,
Бир кимгадир қилгандек туҳфа – тўёна.
Сиз подшоҳим билингки ҳушёрдир бари,
Нияту муддаоси даҳшат хуфёна.
Шундоқча нокаски тин қайда дейсиз,
У ҳеч ҳам фарқламас қишми ваёким ёз.
Уларни тарих варақлари азалдан,
Атагайлар қотил – сериали васвос.
Чўбир: – Дилимга хос шундоқ кас бормикан юртда,
Иноятов: – Камдан кам учрайди Трилёндан тўртта.
Сериали қотиллар икки тур зотан,
Бири томи силжиган тамоман васвос,
Яна бошқа тури тинч юрмайди филтан,
Узлуксиз қотиллиқ қилаверар нокас.
Билмайсан қай ерда юргай писинқи,
Муқаррар турар жойни улар танламас.
Чўбир: – Алматовга юз бурганича деди, – бироқ,
Ўша писинқисини топиб бер тезда.
Андижон даҳшат ишим бошлайман кечроқ,
Ҳориганман куч олай, дам олиб ёзда.
Бош вазир ишкол ишга розилик бермас,
Сериал қотиликка бел ҳеч боғламас.
Ани – мани дегунча бетингга қайсар,
Чопар, олиб беҳолнинг тарафин овсар.
Керакли тош оғирин билдирмас ҳеч ҳам.
Алматовга: – Тезлаштир қидиришинг, агарда топсанг,
Хабарин етказ тезда бепарво бўлмай,
Шул васвосни Бош вазир топсанг тайинлай.
Алматов: – Бир қошиқ қонимдан кечинг шоҳ азизим,
Амрингиз ёлов қилиб изларман ўзим.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
Адольф, Сталинда чунон ёмон деб йўриқ,
Қўрқитиш аъмолларин айтдилар тўлиқ.
“ “ “Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
Мана қариб бир аср ўтиблар кетди,
Адольфу Сталинга тинмас шавқ ҳавас.
Йиллар ўтар, ортидан минглаб асрлар,
Мену сенга ошар меҳр ўшаларга хос.
Миясига қуяверди Чўбир тойини,
– “Стокгольм Синдром” ига қилганча қиёс.
“Андижон Синдром” и атайбер уни,
Сал миллий фарқ қилсада даҳшати бироз.
Ҳадиклар яйрасалар барқ урса қўрқинч,
“Ўзбекистон Синдром” и аталур абас.
Сўнгра кўраверасан қўлин кўкракдан,
Онг ахталар қўрққандан ҳеч бор аритмас.
Ғинтиқ тойча (ичида):
– Устозидан ўзади шогирти масал,
Азал қадимдан амал қилмоққа ҳар гал.
“Андижон Синдром” ининг охири қани,
Учи йитсада, ўсгай думин қолгани.
“ “ “ -
Хулоса
Бир тоқ бошима юз жафолар нисор этсалар,
Қандоқ қарор айлагум беқарор бўлса фалак.
Не бир ўзга юртни девонавор кезмадим, э воҳ,
Ихтиёрим олиб беихтиёр этгач фалак.
Бек ҳам эмасдим ё гадо бир бурда нон учун,
Ногоҳ бесойиб ҳолим хору зор этди фалак.
Тўпимдан айро этиб дилимни хун айлабон,
Қаламим Мажнунин Мамну бадар этди фалак.
Буровга олган юртим – жабру жафоси муртад,
Танимга олов пуркаб кул тупроқ этди фалак.
Қалб акс садосин буғоқ даҳшатга солган пиргон,
Бунчалар қаттол жафо ранжинг бераҳм фалак.
Толиби содиқни истаб қайтар дунёсийдан,
Тополмай ёш тўкдим қароғим қоқ бўлгануча.
Арзим баён айладим фалакка нажот истаб,
Фалак нақл айлади Ҳақни кўнгил тўлгануча:
Кутма яхшилик Гардуну Дун бевафосийдан,
Елма, югурма, шошма ҳеч Ҳаққа етмагунча.
“ “ “
Бобомлар руҳларин истаб тополмай,
Осмоннинг тоқига тиркаб нарвоним.
Тоғ чўққиларидан ўтиблар толмай,
Фалакдан ошибоқ топиблар олдим.
Фалак чархларида ўткир қайротиб,
Ҳақ берган бир парча суяксиз тилим.
Ўчирилган сўз резам топиблар олиб,
Тўҳматга ботсамда сайрата олдим.
“ГУЛАГ” саҳнасида миллионлаб одам,
Ғараз тўҳматига ботиблаб кетди.
Аждодим жонлари тўзонда гумдон,
Лошлари бекафан ёниблар кетди.
Ўммон тегларига чўмиблар кетиб,
Кўк тоқидан тополдим поклар руҳини.
Мунаққаш рухсору севиб баҳорин,
Рус,тожик заминин меҳру сеҳрини,
Лақайи отимда ашъор улоғин,
Эгарим қошига ўнғара олдим.
Қонли урушларда шаҳид қонларни,
Фашист мамлакатин симхор ғоридан.
Қонга бўялган оҳ! Адольф ғарамни,
Аъзон ваъз субҳу дам топиблар олдим.
Башарнинг дара–ю пиргон даштини,
Сарбасар саргардон пойяланг кезиб,
Бобомлар эрам боғ – ихлос покини,
Хотирам тўридан юлиблар олдим.
Онамнинг қабрини тополмай вой, дод,
Мозорга кўз ёшим тўкиблар қолдим.
Мучалини нелигин билмасдан ҳайҳот,
Жавобсиз жавобини сўкиблар солдим.Қисм давомидаги мисралар вақтинча бекитилган!
“ “ “
Изоҳ
Акси Даҳҳок – “Авесто” даги аждаҳо.
Заҳҳок – Ўша сўздан олинган – эронийлар афсоналарида Аҳримон (дев) авлодидан. Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” асарида Заҳҳок арабистондан келиб Жамшед тахти (эронзамин) – ни босиб олади ва минг йил подшолик қилади. Унинг ҳукмронлик даври – эронийлар афсонавий тарихида энг қоронғилик йиллари, золимлик кучайган, адолат маҳв бўлган, Аҳримон одамзот уруғини қуритишга интилган ва иблис орқали бу мудҳиш ниятини қисман амалга оширабошлаган давр. Заҳҳок образи, унинг номи форс адабиётида зулму истибдод, ноҳақлик тимсоли бўлиб қолади.
“ГЕТТО” – Немис фашистларининг 2–чи жаҳон уруши даврида (1941–1945 йиллар) қурган симхор концентрацион лагерлари. Унда асирга тушган ночор ҳарбийлар, мажбур ишлатиш учун, ё бит каналарга талатиб, очликдан ўлдириш мақсадида ишғол қилолган минтақалардан ишга қобилиятли эркак, аёлларни ҳайдаб кетиб ўша ўлимхоналарда сақлаган. Ўша ўлимхоналарда махсус газли камералари бўлиб – тирик қолганларини ўша чоҳгоҳда қовурганлар, айниқса яҳудий миллатининг биронтасини тирик қолдирмасдан, мусулмон аҳли ва русларни ҳам. Шафқат дейсизми, немис фашистлари меҳру шафқатни қайдан билсин…