• БОНУ

    Эскирган эсада қувват ғайратим,
    Қалбимда бор ҳали ғурур ёшимча.

    Айблаб ҳам юрманглар қартайган пайтим,
    “Тақдир”ашъоримга қўшсам қўшимча.

    Бўлолсам ҳаммолинг Хосият-Бону,
    Кўтаргум ғуссаю ишваларинг ноз.

    -,Вой ўлай…, тожикка уят дер, буни,
    -,Дил буюрган ишқим туйғуси холос.

    Лаб очманг дилбар қиз, уят деб ноқис,
    Оҳ, воҳ демай Бону, юринг бепарво.

    Роз айтсам сиз ҳақда, шугина ташвиш,
    Бўлмасин паришон ҳар ҳолда хулё.

    Оч наҳор, юпинлик-чеккан озоринг,
    Орталсам пуштимга-бу ҳам савоб иш.

    Оламда бетакрор ҳусн-жамолинг,
    Айтмасам хаёлим паришон, илло.

    Қалб дафтаринг очгил, муҳаббатим чин,
    Дилимга қуймишдир ишқ нурин Олло.

    -,Бўлмаса.., сўз айтинг муҳаббат ҳақда,
    Дедию…, Бону тез тўсди юзини.

    -,Бу жуда нозик иш дебон ғоятда,
    Шоир ҳам бошлади дилбахш назмини:

    -“Бағрида не, не сир-ғафлат дунёси,
    Беғаразни ундаб тортар чоҳига.

    Ишқ дардининг эса йўқдир давоси,
    Топмаган ногирон қайтгай Ўзига.

    Ҳечким тақдирларни яратаолмас,
    Ҳам аён бўлмагай азалий битик.

    Тақдиринг қўлимда деган нопок кас,
    Йўқалгай тордан тор-дунёси кемтик.

    Севилсанг севганга бўлгин беназир,
    Насибмас барчага ишқ баён туйғу.

    Ошиқлар ёш тўкса, фалак аразур,
    Охиратда ҳам ишқ соҳиби мангу.

    Муҳаббат тасбидан ёнади диллар,
    Ўти ўчмас қўйса уммон сувини.

    Зарбидан титрагай ҳатто қабрлар,
    Ўтганлар ўйғониб сезар оҳини.

    Коинот айланар ногоҳ тескари,
    Ёритқич чиқади ботган томондан.

    Кўкда юлдузларнинг қолмас излари.
    Кул бўлиб тўзийди тупроқ оҳидан.

    Эй Худо! Мухаббат ўтиданми бу,
    Қулоқни тешгувчи фалак ақриғи.

    Ушалиб кўчмоқда мутлоқ томридан,
    Дош беролмай додга тоғлар тош бағри.

    Марди майдонлардир ошиқ макони,
    Унга тор кўринар бевафо дунё.

    Мардлар тарк этолмас ишқ жо ашённи,
    Қайрилиб ҳам боқмас аҳлига риё.

    Муҳаббат наздида ўлим чекинар,
    Соф туйғу ҳамиша келади ғолиб.

    Таҳдидли зулматдан қолмагай асар,
    Чин ишқнинг қудрати бўлгай нек соҳиб.

    Муҳҳаббатсиз кимса ёвни енголмас,
    Унда йўқ севги, ишқ она ватанга.

    Бахтли ишқ ўйламанг еб тўиш эмас,
    Муҳаббат кўчаси тугал тугунга.

    Уни ечаолган муҳаббат сари,
    Бораолар ташлаб ғўра ҳавасни.

    Ўспирин ҳаваслар ўткинчи бари,
    Эслолмас каттаргач заиф қафасни.

    Ўтгай кўз ўнгидан тубсиз жарлари,
    Ошиқлар висолга етса ҳар нафас.

    Ишқ сеҳр арқони, тортар ўзига,
    Мажнун Лайлисига тушади асир.

    Ўлим ҳам кўринмас ҳижрон кўзига,
    Ғуруб алангалар, этолмас таъсир.

    Муҳаббат беҳудут, ҳайбат бўрони,
    Тўсиқни билмайди, чўкмас уммонга.

    Бир кимлар таптаса ишқнинг қадрини,
    Ғамларга кўмилгай бўялиб қонга.

    Муҳаббат билмайди замон, миёрин,
    Бировга насибдир жавонлик ёшда.

    Муҳаббат топади макон диёрин,
    Ҳаттоки турганда кексалик бошда.

    Асраб соф тандаги пинҳон чизиқни,
    Танда жон бор экан кутгин ошиқни.

    Бегона эмасман, Бону-Хосият,
    Кўп йиллар изладим сени, бу тақдир.

    Топганим рост бўлсин қочмагин фақат,
    Ғам чекма беватан ҳам дебон сағир.

    Қадримиз қадирлар охиратда ҳам,
    Ҳар икки дунёмиз соҳиби Қодир.

    Кас-ки чўнтагининг кўринса теги,
    Тақдиринг шул экан-битиги азал.

    Ўқиб ол лавҳасин-ҳарфин охирги,
    Ёзуғинг шул экан паризод гўзал.

    Келмас деб ошиғим, фидои Бону,
    Азолий битигинг кўммагин ғамга.

    Қайғурма ёлғизим, топдинг сен уни,
    Қалбингни бағишла топиндиқ–камга”.

    ******

    Насиб бўлдимикин саҳв нораво,
    Каби ўй кемиргай бечора дилим.

    Ёлғизлик дардига тополмай даво,
    Тоқатим тоқ бўлиб, харобдир ҳолим.

    Чин ишқ ёғдулари қалбим кемирар,
    Жисмимни тоблайди зебу забари.

    Ёлғизим ёлғизин кечириб қўяр,
    Ҳижрон талошида сўнса баҳори.

    Йиқилсам етолмай адои оҳга,
    Ўлдирсин буровлаб,ўлими гўзал.

    Кўмсин Хожа Гул-Гун тариқатгоҳга,
    Қолсин қиёматга дийдор нотугал.

    Тут қатор япроқлар хазон-фарзларим,
    Тол қатор эса кўк-қариз мунгларим.

    Бу икки дунёмнинг билмам қайсиси,
    Чин ё ёлғон,айтсин Ҳажнинг ҳожиси.

    “-Ҳой…,ой қиз! Кин-инс Кўз ўрапти сени,
    Ёндошма чўмдирар уммон заволга.

    Ҳайда дер,-Дервиш руҳ ноқис хаёлни,
    Жин инслар,-бефамкан деса-да десин.

    Қисматинг кўрмагай зора ёмонни,
    Чин ишқ уфорлари бағринга сингсин.

    Кўзи тушса оҳу мисол ой юзинга,
    Кўрган кўзнинг нигоҳлари қамашади.

    Қия қараш,нозу ишва,танг белинга,
    Ким экан деб шаҳло гўзал қарашади….”

    -Илк бўсанг ҳушим олган жон шуоро,
    Кетсанг-да олиб кет ҳижрон ошиғинг.

    Додимга берган-ча манжунвор оро,
    Осмоннинг тоқида яйрат чороғинг.

    Тонг отмай юлдузлар сўнмас осмонда,
    Саҳар чоқ машуқанг ёнар бечора.

    Кечалар қоқмагай мижжа армонда,
    Келсанг-чи саҳрода тортмасдан наъра.

    Кетсангиз дарада қуюн учади,
    Қайтиб у кемиргай лошу лушумни.

    Умид шамларим ҳам бирдан ўчади,
    Топ дейман қоронғу тунга ҳушумни.

    Кетсангиз кунларим оғир кечади,
    Отмасдан қолади бедор тунларим.

    Қисмат чиялини ким ҳам ечади,
    Кўнглим забун бўлиб, кам бўлар бирим.

    Кетсангиз шафқатни билмайди фалак,
    Судраб кетар Ҳашр майдони томон.

    Кўп Ҳашр майдонида юрганлар ҳалак,
    Кетсангиз-қийнашдан қийналиш ёмон.

    Изғирин кечалар топмас интиҳо,
    Кетсангиз қайтмайин қисматим абас.

    Ютади висолни раҳимсиз дунё,
    Бахт қуши қайтадан қунайин демас.

    Ёлғизман,келсангиз тугайди армон,
    Қароғим тўкмайди шўр ёш ёмғирин.

    Келсангиз қалбимга қуюлар ором,
    Топмайсиз шодлигу бахтим охирин.

    Дийдор қиёматга қолмасин ҳаргиз,
    Орзуим беғубор этмас саробга.

    Бағишлай умримни истаб келсангиз,
    Чин ошиқ мағруру умиди борга.

    Муҳаббатинг кирмай кўчага бахил,
    Манзил қилиб олди юрагим тўрин.

    Жамолим кибр кас этолмас таҳлил,
    Сиздек ошиқ билгай синоат сирин.

    Тошда гул ундурган матлаб камоли,
    Қалбимга эколдинг ишқинг, зиёнгни.

    Эсиб гўё эпкин-сеҳр шамоли,
    Эгаллаб олдинг ҳар икки дунёмни.

    Ёлғизман, келсангиз томирда қоним,
    Кўпириб, топгайман жойин ҳоловат.

    Чун хайбат тоғимсиз чиқолмас ҳеч ким,
    Ҳам тушираолмас бахил хоёлот.

    Муҳаббат сарвиндор келақол, ҳар кеч,
    Телба тунларимдан сўрайман сизни.

    Ажам новрузларга ҳижрон шуаро,
    Жойладинг диллардан ўчмагай сўзни.

    Қўшша умрларга боққанча зора,
    Фалак ҳам эъзозлар ҳайратда бизни.

    Ажам новрузларни куйлаб биз бирга,
    Шукрона дегаймиз қўшша умрга.

    Келганинг эслатди бол ширин тушни,
    Ўйғонишни ҳеч ҳам ўйламам хасча.

    Истайман бу тушни кўраверишни,
    Ҳаётнинг энг сўнги лаҳзасигача.

    Тугалланма

    Мусофирлик дардга бормикан даво,
    Эй Худо! Ҳеч ердан шифо тополмам.

    Дардмандлар демоқда билгайдир Худо,
    Борлиқни яратган айлаб бири кам.

    Ҳаттоки мавҳуму мажҳул ҳолотда,
    Миннат гапларин ҳазм қилолдим доим.

    Назарда қиёмат аллақачонлар,
    Бўлганига ўхшаб кетарди қойим.

    Мусофир ҳасратин бўлмас эн, учу,
    Ёдидан ўчмагай ёшлик ғурури.

    Аримас дилидан ватан соғинчи,
    Ҳам берган озорин давр давруғи.

    Бегона юртларни кезиб ним аср,
    Юролдим танимай ўзлигим ўзим.

    Муҳаббат метинкан баланд тош қаср,
    Шу қадар қадринг бор Бону азизим.

    Муҳаббатинг чексиз, йўқдир қарори,
    Шул боис тугатмам охирги сўзим.

    Ошиқни йиғлатса андалиб оҳи,
    Шоирлар тўқигай қўшиқ оҳига.

    Куйлабон Лайлининг оҳин адои,
    Мажнун ҳижрон ўтин қоргай қонига.

    Макидонск илк бор бўлмиш девона,
    Товусдек товланса Рухшона маҳваш.

    Арасту ажабо боқиб суғд ой сулувга,
    Очунни ёритгай депти нур оташ.

    Зулқайнар етолган ҳижрон висолга,
    Толе ёр бўлолгач Олимп фатвоси.

    Бағш айлаб мурча бел, зарҳал рухсорга,
    Қурмиш кент-Эсхата ҳуснин шайдоси.

    Қадим суғ юртининг ойдинбоғ гули,
    Ўзингсан аларнинг мунаққаш ҳури.

    Яратган яратмиш оҳуни синдек,
    Ҳам битиб азалий ёзуғингни У.

    Насаб суриштирсам такрори йўқдек,
    Тумарис, Клеопатра зотданкан Бону.

    “Севги –ажойиб гул, аммо тубсиз жар ёқасида ўсган бу гулга яқин бормоқ ва уни узмоқ учун жасорат керак..,” деб айтган экан пок инсоний туйғу ҳақида-бу ибратли фикрни Буюк француз ёзувчиси Стендал нри-Мари Бейл.

    “Сайдинг қуябер сайёд,
    Сайёра экан мендек.

    Ол домини бўйнидан,
    Бечора экан мендек”
    (Фурқат)

    Банд тугунин ечаолар ким,
    Буғаётир гўё аждоҳо.

    Пайлари ҳам қимир этмас жим,
    Хоёлотим учуб гоҳ, гоҳо,

    “-Ечар дегай Шарофдек ҳоким.”
    Пойимдаги миқ пайин тунги,

    Кўрган бўлса марҳум чипор шоҳ,
    Ҳожат қайда дерми шоҳ янги.

    Ҳомон сарғайган юз,хомуш каллалар,
    Сайланса карвонга содиқ эр Сорбон,

    Ким мотам чоплаган?Айтсин- да қўйсин.
    Ўзлигин қидирган кўп-ку нолалар,

    Шайидлар ўлмайди ётларда ҳаёт,
    Бир бошда бир ўлим турганин туйсин.

    Иймони бут эрни,бўлолса Сарвар,
    Ўлган ит сағирлари қопар-ми э воҳ.

    Маънан ахта яланг-бефамдан баттар,
    Тойса гўрга холос қилар ЁРОН ШОҲ….!

    Топалмам на замин,фалакдан додин,
    Демасдан белини тугар МАҲКАМ ШОҲ!

    Каж боқмас худодан қайтган тулакка,
    Обамга ўхшашроқ чипор туёққа.

    Ғаму озор,хотиралар чўлашади,
    Мени оқла деган додим чўл ошади.

    Оқламасанг майлига жондош элат,
    Бир қараб қўйсанг бас қондошим маним.

    Ўз юртим бағрига сиғмасам ҳойҳот,
    Онам пок руҳи интизорим маним.

    Элатим шоирин этмаса-да ёт,
    Қабрим номгузору ғамхорим маним.