• Муаллиф (шоир) бу бадии асарида ўтган воқиалар ҳақида ўз шахсий фикрини баён қилади.

    Кириш

    Шаихитларнинг ўчмагай ҳеч дебон ёди,
    Бисмиллоҳир деб бошладим достонимни.

    Бир юз бирнинг етсин деб фалакка доди,
    Айтақолай отам ҳақда поймонамни.

    Ҳам кўрмади онасин деб хор қабрини,
    Лек кўрганлар ота,бобо озорини.

    Тарифу тавсифларни бир ёққа қўиб,
    Эзгоик байтлар битай эътиқод туйиб.

    Беҳиштдан тушурган рисқ рўзинг мисоли,
    Бу эътиқод беш маҳал намоздек асли.

    Бурчим туну кун Сенга шукрона айтиш,
    Рисқ рўзим битгач илло Ўзингга қайтиш.

    Изимдан қолгувчи бир этак зўрёдлар,
    Тақдири не кечгай кўпдир хатарлар.

    Шафқат айла Яратган,эй парвардигор,
    Бўл ғарибларга Азиз ўзинг мададкор.

    Эллик йилларки баҳор, ёз,қиш, куз мавзун,
    Қалам тебратишларим чўзилди узун.

    Мададкорим деб Ўзинг шоҳи оламга,
    Ўчган ёдим қайта бор олдит қаламга.

    Ғалаба шон-шарафининг ошиб обрўйи,
    Етмиш беш ёшга тўлиб муборак тўйи.

    Унинг тимсолида гоҳ тебратиб қалам,
    Бир юз бир тақдирига ёздим ғам,алам.

    Қарам давлатлар бу кун мустақил буткул,
    Қаҳрамон аждодига топаолиб йўл.

    Айладилар жаҳон миқёсида байрам,
    Бир юз бир қаҳрамоннинг номи мукаррам.

    Томоман жаҳон ичра тўю тантана,
    Муборак тўйга қиссам бўлсин тўёна.

    Шаҳр этдим не булсада кўнглимга мойил,
    Қаҳрамонлар ҳайрати айлагач қойил.

    Бир юзу бир шаҳидлар мадҳида тадбир,
    Қалам тутдим қулимга қўллагай Кабир.

    Легин қалб дафтаримда ўзгача сурур,
    Шаҳидлар шукуҳи бахш айлагай ғурур.

    «Шаҳиднота» битолдим олай деб савоб,
    Бир юзу бир ўзбекнинг хокидир тавоб.

    Бир юзу бир шаҳидга ихлосим жўшқин,
    Руҳларига дуолар ўқийин ҳар кун.

    Альп шаҳидларни эъзозламаса ҳеч ким,
    Паноҳига олгайлар қодир Аллохим.

    Қалам тутаётиб шукр қўлимда Қуръон,
    Тадбиридан не билсам айладим баён.

  • Она ва ўғил

    Йил бир мингу туқиз юз қирқнинг бирида,
    Июнь ойи йигирма икки кунида.

    Московдан Левитаннинг ваъзи тонг саҳар,
    Уруш бошланганини айтдилар такрор.

    Эътиқоди бир хил халқ қаттиқ урушмиш,
    Қиёмат чин яқиндек чайқалар башар.

    Эшитгач Улуғ қочди туқайзор томон,
    Урушмам деб иймони пучлари билан.

    Ҳафта юргач зарафшон қирғоғи бўйлаб,
    Қайтгин онанг ёнига деди ғойибдан.

    Она дер,-чидагайсан манглай шўрига,
    Бормам дема-жон жаҳон урушига,

    Тутарлар бари бир сени тўқайзордан,
    Қуръонни тушурмагин қўнжинг тўридан.

    -Акам Бозорбой,укам Вофоқул ўктам,
    Бобом, отам мирзолар – Ҳаким,Мирзобек.

    Сенлар мулла, чун ховфли буржуй деб отган,
    Болшовой «Тройка» гўё ютқич аждардек.

    Армон билан ўлиб кетган мирзоларим,
    Фарёд,фиғон чекиб кетган беёдларим.

    Бўйнини ачамлаб дер,- онажонига,
    Шул боисдан боролмам куфур жанггига.

    Не қилишни билмайин Манғитой она,
    Панд насиҳат айтди Қуръоншинос дона:

    -Ибодатда бўлсанг беш маҳал рукуда,
    Ҳак ўзи ўтирғизгай аршу курсига.

    Адолат мулкида гар қилиблар хато,
    Адашган бўлсанг сени кечиргай Худо.

    Эътиқод йўқсизларни бўйнини эгдир,
    Дин, диёнатсизларни қирғин бехато.

    Кечирмасангда раҳм айла Ҳақ қобилим,
    Фашистдарни синдирсин илигин ўғлим.

    Худодан бўлдими ё бандасидон зора,
    Икки қиз, икки улум йўқотдим дод-ай.

    Ер қаърига киришга тополмам чора,
    Сен қолдинг қори мирзоларимдан вой-яй!

    Ватан толону ховфда қолганмиш тўлиқ,
    Душмандан ҳимоя қилсанг юртинг болам.

    Қалбингда Ҳак ўйғотган бурчдир у буюк,
    Фикр айла Қуръоннинг қориси суюк.

    Она сутин оқламаган қиз, улуни,
    Иймонин бут қилолмагай Худо қулини.

    Қандоқча вой,дод бу,айт подшоҳи олам,
    Азал ёзуғими ё ёвузлик мақом.

    Авлиё эканмикан момом Манғитой,
    Ростми, норост бу ҳақда айтувди калом:

    -Ватанни асрамоқ иймондан дея,
    Ҳар қазо қадари Яздондан дея.

    Болам Ҳак! Ҳак! –дея отлангин жангга,
    Садоқат кўргузиб она ватанга.

    Ишонма фашистнинг ёлғон лофига,
    Муридларинг йиг болам атрофингга.

    Шаҳарларни ҳимоя этинг боимкон,
    Бу ғазот урушидир,ҳар бир мусулмон.

    Аллоҳнинг йўлида гар бўлсалар шаҳид,
    Тушунгай иймони бут банда мужтаҳид.

    Жангда ютиб чиқсанг сен бахтиёр ғозии,
    Агар ўлсанг элу юрт,яратган рози.

    Насибаси бўлгайлар жаннати ризвон,
    Курашинглар қолгунча сўнгги томчи қон.

    Бу дунёси ҳар доим хоин учун кенг,
    Фашистнинг ғараз иши заволикка тенг.

    Онанг берган оқ сути жаннатий-беҳишт,
    Ҳуртатига сазовар қорию дарвиш.

    Қиз, улларини ўқитганлар бобоси,
    Илм урфонда эдилар Қуръон қориси.

    Шубҳасиз бизларга чин ғалаба аён,
    Вақтинча ёвузликда фашист ҳукумрон.

    Заминда барқарорлик,кўкни мунаввар,
    Айлар Аллоҳим Аршу Курсиси қадар.

    Саховат нурларини лутф ила сочгай,
    Бизга ғолиб ғалаба қучоғин очгай.

    Эрта кун ёғдириб ғазаб парвардигор,
    Бандаларини озод айлар холоскор.

    Сочиб ёруғ осмонга адолат нурни,
    Илоҳий илмин покдомон шуурини.

    Ҳар муслим бандасининг қалбу тилига,
    Эътиқод калом аслин солгай дилига.

    Фашистларга қарши айлангиз жиҳод,
    Йўқотсанглар зулмини тугар истибдод.

    Қўшнинг бошига бало ёғилган чоқда,
    Биз томон қадам ташлар туринг оёқда.

    Рус муфтимас ҳаққини емас бировни,
    Бу бало келар бизга индини куни.

    Бир супрада хамир қориб нон ёпамиз,
    Дон шопириб бир хирмондан рисқ топамиз.

    Нелар қилардинг кунти ўзга юртларда,
    Қўптириб қўйганмиди бизу русларда.

    Бир неча асрлар рус ўзбекхонларга,
    Вассал тулаб турган ўзибекларга.

    Тегирмон навбат билан деган мақол бор,
    Бу мақол ҳаетда ҳар доим муқаррар.

    Сўнгра охирги бир ярим аср бонавбат,
    Турклар қарам бўлган русга бемаҳал вақт.

    Тарих кечмиши сувдек оқар беқарор,
    Тегирмон айланмас сув ақмаса тоғдан.

    Миллатлар урушмоқда ўзоро такрор,
    Рисқу рўзи кўпаймай тариқ бошоқдан.

    Рус,Аврупода бор Темир босган қадам,
    Бобомиз эдилар ҳақ,художўй одам.

    Рус юртда ҳеч кимга етказмай озор,
    Ипак йўлин узайтиб кўпайтган бозор.

    Бебош Тўхтамишнинг Москов ҳужуми пайт,
    Темир бўйнин қайирган изингга деб қайт.

    Рус заминда Бобонг руҳи кезар ғолиб,
    Ўзибекнинг ўзлигин эсига солиб.

    Ўғлим сен бобонгнинг пой қадамин асра,
    Фашистлар макр қилолмасинлар сира.

    Рус юртда яшаётган муслимлар бисёр,
    Бошқир,Татар,Чечин,Унгуш,кўпдир хазар.

    Овар,Қумиқ,Дарғин,Лезгин,Ноғайлари,
    Ўзликка хос тоғ чўққиси,тўқайлари.

    Аввалари борди,келди қилиблар биз,
    Бозор учарларин обод қилувдик сўзсиз.

    Ғаразли Адольфкан золим ҳукумдор,
    «Барбаросса» си бизни этмиш торумор,

    Самою юлдузлар ҳам ҳозир биз тараф,
    Қозонгаймиз Қуръоннинг ҳукмила шараф.

    Бухоро шарифда ҳайҳот қариб уч аср,
    Амир саройда яшадик баланд ул қаср.

    Амир қочгач кўчдик биз Зарафшон томон,
    Сўраб ён қўшнилардан тинчлигу омон.

    Бухоро катта кент,мўл атлас адраси,
    Турфа миллатлар яшар, манғиту,форси.

    Шоҳзодалар туғилган энг қадим шаҳар,
    Тоҳирийлар,от чопган Самоний шоҳлар.

    Самонийлар бу кентни этишиб марказ,
    Қасру саройлар қуриб куйлаганлар роз.

    Тожир бойлар Бухорони этиб маскан,
    Ҳур замонларда Ҳақнинг эпкини эсган.

    Бозорбой,Вафоқул,Зайнаб,Роҳатой,сен,
    Қуръон қориси сенлар, сабоғинг «Ёсин».

    -Онажон жавонликда яшадим ганжда,
    Гоҳ дўстлар билан бўлдим шодлику ранжда.

    Уларни тарк этсам чун оғир зомонда,
    Шубҳа ўйғотгайлар ҳар бир мусулмонда.

    Жонимдан-да азиз Ватан,диним, элим,
    Жонимдан-да улуғдир билсанг миллатим.

    Онаси ҳайрон бўлди улнинг гапидан,
    Зарарни фарқламаслар дея нафидан.

    -Ўйнасада бошимда жанг қирғин барот,
    Миллатим ,диним чун қилғум ғазоват.

    Эй Холиқ қаср иймонимизни буздурма,
    Эзгоик эзгулигни биздан бездирма.

    Тонг отди,кун битди билан иш битмас,
    Гар йигит уйланмаса фарзанд туғулмас.

    Миллатим унутолмас қаҳрамонини,
    Унутганлар куйдиргай хонимонини.

    Ўксик қалб озурда фашист жаҳлидан,
    -Начораки ,йўл олдим ғозот жанггига.

    Кексаларнинг дуоси душман аҳдидан,
    Таскин бериб мунглиғ она йиғлоғига.

    -Хайр,менинг пой қадамим қолган далалар,
    Хайр,тупроққа қоришиб ўсган ёшлигим.

    Хайр Узун, Тўмалоқ кўл,жанггал, тўқайзор,
    Оқ сут бериб катта қилган оназорим.

    Бандаларга рисқ узатган Зарафшоним,
    Хуш қол,энди йиғламангиз жажжиларим.

    Она изин тўсиб чопган жужаларим,
    Хуш қол Рисол-бир ёстиққа бош қўйганим.

    Йиғламоқдан қароғи қоқ,зор қуйганим,
    Хайр,энди жавон ёшга тўлган янгалар.

    Хайр,изимдан кўз ёш тўккан хеш таборлар,
    Рози бўлинг аччиқ экан шўр тақдирим.

    Қабрда ётганларни беёд-Манғитой,
    Дод солиб руҳларини йиғлатди э…,вой.

    // // // //

    Ҳарб урушга Самарқанд вилоятидан,
    Ҳеч қайтмасларни қасамёд ниятидан.

    Бир эшолон ўзбекни бир ой Чархинда,
    Ҳарбий машқ ўтқазиб чўли Барчинда.

    Жўнанди сарбозларни Смоленск фронтига,
    Жанг қилинг деб Суҳроб гуё кеч,узуккун.

    Фақат олға!Бўлмасин қайтиш ортига,
    Фронт бошлиғи кузатиб тургайлар ҳар кун.

    Ўзбек баталионини Депога жо,
    Томига посбон қўйди бўлма деб бажо.

    Смоленск кентгача турт тамони очиқ,
    Душман имирсир, ўрмон тамони балчиқ.

    Ўнг,сўл тарафдан Днепр дарёси оқар,
    Чап соҳилда фашистнинг тўпи ўкирар.

    Бу қандоқ ҳол,ўзинг гувоҳ қодир Худо,
    Гуноҳлар тошганмикан ҳаддидан ҳатто.

    Асар битгум назмда тарихшунослар чун,
    Бир юз бирнинг қаҳрамонликлари деб чин.

  • ЖАНГ

    Икки ярим ой фашист бериблар қурбон,
    Смоленскни охири этишди яксон.

    Ўзбек баталионидан қолмагач ҳеч ким,
    Смоленск аҳли охири бўлдилар таслим.

    Ўлимнинг шаробини ҳис этиб аччиқ,
    Сўнги бор ғанимига Улуғ санчди тиғ.

    Бир немис унга ногоҳ ханжар тортади,
    Бўйнин қайириб Улуғ кифтга ортади.

    Кифтидан тушуролмай даҳшатин англаб,
    Қўли билан буғади қаттиқ чанггаллаб.

    Бу холни кўрганларнинг дилида оғриқ,
    Тарихга киритгай дер довқур муариқ.

    Бу энг оғир Улуғнинг ҳаёт озори,
    Шон-шарафдек қолгай жасурлик даври.

    Ҳаддидан ошириб зулм қайсар зўрликни,
    Эл,юрт бошига солиб аянч хўрликни.

    Маишатга бериб Хайл!Гетлери рухсат,
    Кўнггил хушлик қилишди бирон бир фурсат.

    Баҳор лолаларини этгандай хазон,
    Топтадилар гўзаллар номусин баъзан.

    Бу шаҳар сўнг бўлиб қашқир макони,
    Келган бойқуш билан қузғун даврони.

    -Эй фашист дер Улуғ,бор куннинг бирида,
    Абсуслар айтгайсан ҳунг йиғлаб Қодирга.

    Бирминг тўққиз юз қирқ бирнинг куз бошида,
    Генерал Гальдер пушмон, муштлар бошига.

    Орёл,Воронеж,Курск,Белгород томонда,
    Кетма-кетбўлган уч, тўрт жанги қирғинда.

    Йўқотди учдан икки қудрат кучуни,
    Сермиллатлардан олмлқчийди ўчини.

    Улуғ ҳар жангда ёвлардан келиб устун,
    Қирқ битта фашистни қирди бус-бутун.

    Қурол яроғларини ўлжа тушуриб,
    Шукуҳ-ла Смоленскка келганда кириб.

    Чечиндан чекинганлар мағлуб беимкон,
    Ўзбекка йигирма минг чечин пахловон.

    Улар Имом Шамилдек эътиқот динга,
    Қўшилишди Улуғга бос деб олдинга.

    Улар Имом Шамилнинг қовмидан бўлиб,
    Тунукун курашдилар кетганча ўлиб.

    Ўзбеклар овозасин эшитган сари,
    Келаверди ҳар ёндан фашист навкари.

    Улуғ эса босинг деб илгари жадал,
    Гирдига йиғди у кўп қайтмас жангари.

    Дин аҳли, қорилардан иборат қўш ғам,
    Боғлагай уларничи доим мустаҳкам,

    Саховатли бўлса гар соҳиби қори,
    То ундан юзини ўгирмасдан бари.

    Измида бўлади ёру дўст навкарлар,
    Кун,узуккун қучишиб фатҳу зафарлар.

    Улуғбек ботир эса марди жанговар,
    Изида беҳисобдир ботир диловар.

    Андоқ ғанимларга солиб қатағон,
    Тўққиз минг фашистни этишди гумдон.

    Немислар ўмарган ўлпону хирож,
    Олиб қочиш учун тополмай илож.

    Шиб–ширин жонларига ҳеч хам қаралмай,
    Қочди орқасига бўлиб тум–турақай.

    Шер тутолмагач қочган шум қуённи,
    Чарчаб эҳтиётлар шер ҳам жонини.

    Улуғбек ҳам ортиқча этмади таъқиб,
    Киш–кишлайверсанг боз келаверар рақиб.

    Кўпам гап, сўз айтилди АҚШ-дан туриб,
    Эшитсанг юборасан ногоҳ бақириб.

    -Дейди русга қилмасанг фашистни тез даф,
    Сендан кетади тезда эътибор шараф.

    Польша,Венгер Адольфни олиб ёнини,
    Ҳайкал қурмоқчи Варшавда алқаб уни.

    Улуғбекнинг ғазаби олиб алангга,
    Ҳайкал ҳақда эшитгач отланди жангга.

    Унингчи нимасидир ёқиб Аллоҳга,
    Қолмасдилар ҳарбгоҳда хасрату оҳда.

    Иблис қабаҳли Венгер, Польша сипоҳи,
    Фашист низоларига тушиб нигоҳи.

    Немис лашкари қолди бирдан кўпайиб,
    Ярим кучи Смоленсда бўлганди майиб.

    Оғир тушмадилар кейин Браухичга,
    Эътиқод қилмасада илоҳий кучга.

    Улуғбек иш тутди мисоли Расул Акрам,
    Сочларидан бир туки бўлолмади кам.

    Орага дов солиб шайтони лаъйин,
    Немислардан барака кетди атайин.

    Жангу жадалларда бўлиб беомон,
    Томмаса ҳар шоҳнинг қамчисидан қон.

    Бўлмаса қўшинида тартиб интизом,
    Душмандан ололмагай ҳеч ҳам интиқом.

    Улуғ фашистларнинг лашкарин ҳункор,
    Орқа бўлимларин айлади тор- мор.

    Йил бир мингу тўқиз юз қирқ бирида,куз,
    Бу қаҳрамонлик юз бериб куппа кундуз.

    Фашистларнинг илкида қолди қуршовда,
    Бензин тўкиб ёққан чоқ қолди оловда.

    Бир тарафдан пулимёт сачратса олов,
    Бир тарафда энг баланд Депоси асов!

    Қочишга йўқ эдилар ножотнинг йўли,
    Аждар ўрами ичра қолганди қўли.

    Биргина йўл бор эди фақат жанг қилиб,
    Ғирт золим ғанимларнинг холин танг қилиб.

    Қуршовдан ё чиқарлар ғолиб музаффар,
    Енгилиб бўладилар ё зеру забар.

    Фашистлар ҳеч кимга қилмагай шафқат,
    Осиб ўлдирсалар қилгайлар роҳат.

    «Барбаросса» сига келганда ховф хатар,
    Ер,Осмонга таваккал фақат ўқ отар.

    Улуғбек бу ҳолни аниқроқ этиб ҳис,
    Душманнинг устига ташланди қўққис.

    Курашга кирди Улуғ мисли шери нар,
    Бундоқ Эр Тунға,Рустам,Суҳроб,Золи зар.

    Уруша олардилар келса аччуви,
    Бир зарбда ўлдирарди минггин буғуви.

    Наинки,қуршовдан жанг ила чиқди,
    Кўплаб фашистларни тўпроққа тиқди.

    Днепр сўл соҳилида Чечин, Ўзбеклар,
    Нари томон эди музофати руслар.

    Дарёдан ўтишдан бошқа бир чора,
    Топмайин Улуғбек бўлиб овора.

    Қўққис Днепрнинг ўнг қирғоғидан руслар,
    Ўкраин тарафдан полки белоруслар.

    Ўзбек баталиони чиқиб қуршовдан,
    Жанг қизиғандан қизиб тўп,ўқ шов-шувдан.

    Немислар қочди ташлаб дарёга тикка,
    Днепр дарё бўлди ғарқ сонсиз ўликка.

    Фашистлар қирилдилар беҳисоб ўлик,
    Уруш давом этди беш соатча тўлиқ.

  • Сўнги жанг

    Соат уч. Депонининг иччида ёнма,ён,
    Қуръон оятларидан ўқирди баён.

    Бошга тушса кўз кўрарлик ташвиш бўлди,
    Бир зумда чун аламли иш содир бўлди.

    Поезд Депода яшар эди ўзбеклар,
    Беш, Олти чақиримча Смоленск шаҳардан.

    Фашистлар ногоҳон зуд ўтди ҳужумга,
    Кўкдан руҳлар чинқирди дутга чидолмай.

    Эллик метрча баланд Депо томида,
    Улуғ турарди хушёр тортиб чаёндай.

    Улуғ айлаб муаллақ ҳавода парвоз,
    Дут оловга тўшини урди учар ғоз.

    Ҳавода учиб кетди қалқан сипори,
    Отди автоматин ҳам ботир жангари.

    Депо томдан ташларкан қисматин сўкиб,
    Ташламаса кетарди оловга чўмиб.

    Тик ташлаганча миниб немис бўйнига,
    Суғириб ханжарини зимда қинидан.

    Кўз қирин ташлаб урди ханжар қорнига,
    Тил тортмай мукка тушди чиқармай сасин.

    Кўз очиб юмғунча қирқ немис фашистин,
    Чамалаб урди ханжар фашист қирқтага.

    Баланд Деподан қўнгач ерга амаллаб,
    Тушдию ханжарини солмай қинига.

    Тезда бошлади узиб фашист бошларин,
    Бир зумда юзтача бошсиз жасадлар.

    Юмалади бошлари ташлаб лошларин,
    Гўё дунё яралгандадек бошсиз жасатдан.

    Браухич учурганча туриб қошларин,
    Фельдмаршал, бошқалари қотди ҳайратдан.

    Браухич, Борман,Гальдер кузатиб турди,
    Ўзбек жангарисининг журъатин кўрди.

    Таажубда қолганча нуқуб Гальдерни,
    Бошини қашидию бақрайиб,шундоқ,

    Ҳайратини айлади Борман лаъини,
    -Абсус бизда йўқ деди ботир баайни.

    Ер,осмон яралгандан буён муқаррар,
    Бундоқча лочинларни кўрмаган башар.

    Депо тепасидан шер гўёки ғолиб,
    Тик ташлаб қира олди чанггалга солиб.

    Днепр дарёсининг тимсоҳси,наҳанг,
    Депони ҳадлаб ўтди мисоли паланг.

    Бизда бўлса шундоқча шайтон лаъини,
    Ўзбек жангаворларга ўхшаш баайни.

    Кўпам эмас бас бизга бўлса юзтача,
    Бир ҳамлада Москову Пётрни шул дам,

    Олардик санамасдан саккиз дегунча,
    «Барбаросса» сўнг бизга керакмас ҳеч ҳам.

    Сартлар солмасдан олғов–долғов қасирға,
    Депони қуршаб олди фашист мингтача.

    Ноилож қолгач ўзбек баталиони,
    Бир юзу бир жанговор тушди асирга.

    Абсус неқилсин шундоқ экандир тақдир,
    Ҳеч кимса қисматини этолмас таҳрир.

    Кимнидир қўрқоқ этар, ваёким ботир,
    Яратганнинг ўзидир ҳар ишга қодир.

    Смоленск,Московчун жанг қирғин баротда,
    Фюрернинг етмиш фойиз йўқолди кучи.

    Жанг бошланганда Курск ёйи томонда,
    Қайрилиб синганди Адольфнинг ўчи.

    «Барбаросса» режаси оқсақлаб қолди,
    Фашистлар ниятига ғулғула солди.

  • Концентрацион ўлим лагери

    Вағонга бир юзу бир асир сарбозни,
    Жойлади деб «ХАНДЕ ХОХ» –сирғаб овозни.

    «Қўлларингни кўтар» – сўздир немисча,
    Кўтармасанг қўйварар овчарка-возни.

    Асирларни солган сўнг вағон қамоққа,
    Беш сутка йўл босди кун ботар ёққа.

    На нон берди,чиқормай ҳожатга бешкун,
    Оёқ қўли боғловда вағон қошига.

    Ҳеч қандоқ доду войга боқмасди ҳеч ким,
    Теп деярди посбонлар айнан бошига.

    Қайрилиб боқмас бир кас ёқсангда олов,
    Кўру кар бўлмиш фалак, замин ҳам савоқ.

    Қўрқинчли саҳроларда ёлғизсан гўё,
    Овчаркалар ов–ови қўрқитар кўзни.

    Вағонлар тақ–туқ елар қайнайди ҳаво,
    Куйдидар асирларнинг нафаси юзни.

    Вағонлар қарор топди ўрман қаърида,
    Баҳайбат чет қурғон очди дарвозасин.

    Ён верда яккам дуккам қишлоқ жой зора,
    Киргандан тақ ёпилди метин дарвоза.

    Қўрғон ичи худдики қитъага ўхшар,
    Казармаларни ажратган сим тиконли,

    Тус турхи дилларга қўрқинчлар қўшар,
    Айтишга буролмас инсоннинг тили.

    Посбонлар зотининг уруғи сероб,
    Қавоғи осилган,нигоҳи заҳар.

    Фашистлар маконин озор маҳсули,
    Дўқу пўписаси юракни эзар.

    Бу машъум дунёда йўқдир танишлар,
    Пулимёту автомат-қонун ҳукумрон.

    Асир сартлар чекида энг оғир ишлар,
    Қуватсизларни посбон ўкиртиб тепар.

    Автомату пулимёт тайёр ўқланган,
    Ножўй қимир этганлар топмайди омон.

    Ҳайдаб чиқар қоронғу яқинроқ тонгга,
    Шомда ҳайдаб келарлар симхор қўтонга.

    Юмуш ҳам чун оғир ,ғоят хилма–хил,
    Бункирга бетондан пойдевор қуйиш.

    Асирлар чун қурилар симхордан манзил,
    Оч ишлар,ташналикдан азобда ўлиш.

    Жуссалар қоқ суяк,дийдалар нурсиз,
    Посбон,овчаркалардан поймолдир ғурур.

    Фашистлар амрига бўйсунмоқ сўзсиз,
    Айрим хабаркашлар кун кўрар мағрур.

    Шавқатсиз фашистларнинг тепкилаш изми,
    Тепма деганларнинг қурийди шўри.

    Овчаркалар жабридан сўнганлар озми,
    Бир юз бирларга улар гўё оч бўри.

    Азалдан масал бор:ҳазар ёмондан,
    Қуръон қориси бор экан-топилди улар.

    Дўст энди оғир кунда қорилар бизни,
    Оятларин тингладик ҳар шому саҳар.

    Таҳқирга маҳкумдир ким бўлса ўзбек,
    Фашистларнинг ғазаби аёвсиз ғажир.

    Ит азоб ҳаёти,кучасин боши берк,
    Улар учун шафқатсизлик ҳукумрон занжир.

    Ҳар куни тинимсиз ўнолти соат иш,
    Чўлу саҳроларда қум, асфалт тўкади.

    Нон қайда,сув ичса шугуна ташвиш,
    Гоҳо Фюрерини қарғаб сўкади.

    Кўз кўрди,кузатди барча даҳшатни,
    Асирлар ҳаёти дўзахдан устун.

    Осмонда кўчиб юрган булутлар эмас,
    Хорликлар озоридан ўрлаган тутун.

    Таҳқир ҳақоратлар исканжасида,
    Бордир жон берганлар,иймони ўйғоқ.

    Адашмас иймони бут Ҳақ кўчасида,
    Қуръон оятлар бизни этди иттифоқ.

    Бир юз бир сартни асир тушган урушдан,
    Жойлади очиқ ҳаво симхор қўтонга.

    Қуруқ ер,озгина бор хошак қамишдан,
    Ихтиёрини берди Гоббельс хоконга.

    Казармалар бир ёқда турсин,уларга,
    Очиқ ҳаво бас,чексин дерлар озорни.

    Уларнинг чекидадир бўйсунмок шартлар,
    Ўкиртиб тепар посбон бош тортганларни.

    Концентрацион ҳибснинг одамдир ови,
    Миллионлаб еврейлар тотган таъмини.

    Миллионинг тўқилган келмайин дови,
    Беш миллиони озод рус енгач ғамни.

    Топшириқ берди Геббельс овзи қон йиртқич,
    Хўп демаса дарҳол калласин юлғич.

    -Қанча қолган бўлсалар ўлмай саноғи,
    Махлуқ каби бўлсин дер-барин сиёғи.

    Тепиб туринг белгамас фақат бошига,
    Этга илиниб турсин калла чаноғи.

    Тупроқ қўшинг «Баланда» капуст ошига,
    Кўрганлар боқсин ўликдек қарашига.

    Бир ойдан сўнг оп келгум долғовларимни,
    Кинога туширгучи олғовларимни.

    Кино қилгум ном қўйиб руснинг аскари,
    Турхин тамоша қилсин Фюрер лашкари.

    -Сен сартлар кун уззуккун,кечаю кундуз,
    Ҳамд сано ўқинг деди Фюреримизга.

    Бешми,олти бор ҳар бир соатда сўзсиз,
    Умрига умр тиланглар Кумиримизга.

    Русчамас ўқинг майли миллий тилингда,
    Аксинча қарғаб юрманг шайтон илмингда.

    -Худо берди деди бизга Қудрат қори,
    Ўқийберинг энди беш маҳал намозни.

    Ўқинг руку турмасдан ховфли симхори,
    Ўқиймиз ўтирганча Ҳак айтган въазни.

    Ишга ҳайдамаган кун,тонг саҳар,маҳал,
    «Бомдод»ни ўқиймиз саросима бўлмай.

    Ишга ҳайдаган кунлари эса беҳол,
    Ўқиймиз «Хуфтон» намозини ухламай.

    Лек бир илтимосим бор Худо номидан,
    «Витри Вожиб» намозин ўқисин Улуғ.

    «Дуо кунут» ни Асад эсада ҳорган,
    Ўқисинлар сирғалган овозда буғиқ.

    Бир ой ўтгач ўз бири қилиб тамоша,
    Қаҳ-қаҳа кулганича қувончи тоша:

    Қувончдан ёқа тутиб Борман Альфредга,
    -Кимга ўхшар сиёғи қара бу ёққа.

    Бир-бирини нуқурлар ҳайратда қотиб,
    Товба қилинглар товба,ўхшар махлуққа.

    Айнан шу башарасин олсак кинога,
    Лашкарлар кўрса руҳи етар самога.

    Шўро одам симонларни сартми, қирғиз,
    Иккинчи сортли одам санармиш ҳаргиз.

    -Камдан-кам бу топиндиқни айт қай жойга,
    -Арзийди ғолиб келсак жаҳон музейга.

    Кино қилсак ном қўйиб руснинг аскари,
    Турхин тамоша қилса Фюрер лашкари.

    Қўргай русларнинг оч ишлатишларини,
    Урушолмас қувватсиз бечораларни.

    Кутарингки қилсак Фюрер сарбоз руҳин,
    Писанд қилмаслар маршал Жуков буйруғин.

    Не қилмоқ кераклигин ҳозир айтгайман,
    Бир буханка иссиқ пиширилган нонни.

    Ўзим улар бошига тепиб отгайман,
    Шунда кўргайсанлар оч ўласи итдек.

    Бир тишлам нон учун бир, бирин талашин,
    Шул пайтини тушурсанг кинога боплаб.

    Махлуқларни кўрсатиб,лашкарларининг,
    Рўҳин тоштирмоқ эди Гиббельсхон арбоп.

    Қўтон наздида туриб Геббельс хакони,
    Асирлар томон отди тепганча нонни.

    Ўртага тушди ҳали иссиғи кетмай,
    Геббельс-чи қараб турарди киприг ҳеч қоқмай.

    Тандурдан ҳозир узган беҳишт ҳидли нон,
    Сулакайин сачратди Геббельнинг хокон.

    Асад сепкил авайлаб олгач қўлига,
    Беҳиштнинг ҳидин сезди, худо нематин.

    Ён верига боқаётиб бир соня кутмай,
    Қоқ жуссаларга боқиб берди Улуғга.

    Манглайига тегизиб нонни уч карра,
    Асирлар айтдилар шукр Ҳаққа юз бора.

    Нонни ўпиб Қуръоннинг қориси Улуғ,
    Юз бир тўрамга бўлди нафаси қутлуғ.

    Айлана ўтириб мусулмончасича,
    Оёқларин эгиб қалаштирганича.

    Тўрам нонни қўлида тутганча бироз,
    Чиқардилар Худога шукр деб овоз.

    -Яратган тангримни халқ севсалар жондан,
    Бандасига ёғдиргай рисқин осмондан.

    Фаришталар айтурлар таъбиру эҳсон,
    Бир увоқча нон эрур беҳишти гулшан.

    -«Аллоҳу Акбару илоҳи» деб овмийн,
    Дедилар Ҳақ ёзди бизга лутф карамин.

    Олам сарвари эҳсон бермас ҳар кимга,
    Худодан қайтса ташлар дўзах ўтига.

    Нонни топтаса, тепса уйганча қавоқ,
    Эрта, индин ер тишлар зеро эртароқ.

    Қадимдан инсон онггида бордир масал,
    Бу минг йиллардан буён қилмоқда амал:

    «Бита майиз топсалар Осиё халқи,
    Қақраган саҳродами, асирда ёки.

    Қай ерда бўлмасин нафси пок каслар,
    Қирқ бўлак қилиб егай битта майизни».

    Бу эзгоик ҳайратни билмас нокаслар,
    Иймони йўқ чақалмас мағзин бу сўзни.

    Бу удумни Ҳақ биткан юракка ҳайҳот,
    Ҳаққа шукр деб асирлар ўқирди оят.

    Лек аксинчаси бўлди қўрқувдек ҳолат,
    Тепган нонни ўпдилар муслим инсондек.

    Танин қалтироқ тутиб бошда йўқ қувват,
    Тил чиқаролмас Геббельс ўлган илондек.

    Шарт узулгандай бўлди шайтонзот думи,
    Лол қолдириб мусулмон элнинг удуми.

    // // //

    Улуғ дер,–бордир бизда мадраса кўрган,
    Ҳақнинг каломларин ёдаки билган.

    Жамийки бешта қори–осмон юлдузлар,
    Тин билмай тариқат йўл равишин излар.

    Қорилар-мен, Собир,икки Асад,Қудрат,
    Муридлар Иштиҳонлик Бахтиёр, Барот.

    Қудрат қори эса Қуръон илмда тошган,
    Мен, Собир, Қудрат, Асад укасин сийғоқ.

    Қориларининг ёши эса ўртача,
    Асад сийғоғниг ёши элликдан ошган.

    Бухоро мадрасада олган ул сабоқ,
    Муридларин саноғи қариб ўнтача.

    Асад куйик ва Асад сепкили ҳам бор,
    Тўртинчиси Асад эса Жомбой тамондан.

    Хадданг,–ҳа десанг тикка ташлайди товдан,
    Сийғоғида обрўй баланд ҳам эътибор.

    Улуғ дер Қуръон илмнинг йўқдир адоғи,
    Бу қориларда мендан кўп илм ўчоғи.

    -Йўқ,йўқ дерлар бари тўрт қорилар чаққон,
    Сизинг ваъзингизда бор олами қуръон.

    Улуғнинг ваъзи эса мароқ қалдироқ,
    Йиғи аралаш гўё Кавсари булоқ.

    Қори Улуғ авози томом бошқача,
    Сирғалиб чиқардилар ғижжак сингари.

    Қуръон қироати ҳам томом ўзгача,
    Сезувдик охиратни айтгач илгари.

    Дарвишлар овнаб инграр қироатидан,
    Йитади фаришталар турган аршгача.

    Она ҳақда гап кетса Улуғ дер-бу чин,
    Сабақ олмоққа жавон аёллар учун.

    Мадраса йўқликдан кентда Бухоро,
    Сабоқ олмоққа жавон аёллар зора.

    Онам ўн тўрт ёшида келинчак пайти,
    Ёсдиқдоши Мирзабек билан ҳайнаҳой.

    Нишопур мадрасасин илм ўчоғида,
    Етти йил сабоқ олган тинсиз Манғитой.

    Нишопур кўҳна қадим афсона шаҳри,
    Эр,хотиннинг яшнаган шунда баҳори.

    Иккиси тўлиқ билган араб,форс тилин,
    Ўша давр сабоғин сиз таъсаввур қилинг.

    -Мен мадраса эшигин эмасман кўрган,
    Отам,онам мен чун бўлган илм ўчоғи.

    Уч,тўрт ёшимда Қуръондан сабақ берган,
    Қуръонни ёд билдим ўн ёшимда чоғи.

    Бобом Ҳакимкан Мирзоларнинг Мирзоси,
    Омонмиз деган бўлса қуръон сояси.

    Қуръон қироатдан сўнг Асад навбатни,
    Дуо олишлари чун берди Улуғга.

    Соф йиғи овозида айтган дуосин,
    Тингладилар қулоқ динг – тутиб бузрукка:

    -Эй одам зотин дониш билан мушарраф,
    Яратган тангрим ўзингсан айлаган зот:

    Эй одам зотин мавжудотдан муътабар,
    Ўзингсан тилу онг бериб яратган зот!

    Одам наслин ер юзига меҳмон этган,
    Сенсан ўзинг ягона тоқ безбонимиз.

    Омонат умрин менга фидо қилсин деб,
    Тупроқдан одам қилган бинокоримиз.

    Ҳикматинг билан ерга ҳаёт бахш этган,
    Рисқни ердан берган саховат пешамиз.

    Келаримиз,боришимиз Сенга томон,
    Муқаррар этган Ўзинг қиблаҳгоҳимиз.

    Эй..,бизни иймон билан сарфароз қилган,
    Жаҳолат,бутпарасдан холос айлаган.

    Шууримизни оширган мавлонимиз,
    Ҳар заррасин авлиёларга макон қилган,

    Ўзингсанку рўйи заминнинг посбони,
    Ҳабибимиз,Расулимиз,Сайидимиз.

    Эй…,(салоллоҳу алайҳи васаламин),
    Бизни уммат қилган ҳам узинг осмоний.

    Улуғ Мурабий! Буюк ва ҳам мукаррам,
    Каломи шарифингни хотири бизни,

    Муслимларинг куфуру будпарастлардан,
    Гуноҳдан фориқ,гуноҳкорга муте қилма.

    Каломи шарифингни хотири бизни,
    Тақвадор,паҳрезкор қил, беиймон қилма.

    Каломи жалолингни ҳурмати бизни,
    Қазои муборак ўлимингга дўст қил.

    Каломи олиянг ҳаққи еримизни,
    Хук оёқлари босмасин,эҳтиёт қил.

    Каломи муқаддасингизни ҳурмати,
    Бухорони кин,ёмон кўзлардан асра.

    Каломи олиянг ҳаққи ва ҳурмати,
    Самарқанд сайқалинг топтовчидан асра.

    Каломи покингнинг ҳаққи ва ҳурмати,
    Туркистоннинг муслимларини хор қилма.

    Аёлларимизу фарзандларимизни,
    Исмат Нури ила буд иймонин асра,

    Ноболиғ-ўғил, қиз зурёдларимизни,
    Иймон,ору номусларини зиёд қил.

    Давлатлар сарба–сар урушаётган пайт,
    Муслуминг шайтон васвасасидан асра”.

    …..Ҳамма овмийн дея қўл панжасин ёзиб,
    Фалакдан ножот кутар жонидан безиб.

    Бу қори Улуғ ваъзин эмас қисқаси,
    Асли бир юз бирлар чун эди дуоси.

    Асирларга энг оғир жазо қуллаган,
    Жаҳонда йўқ бундоқча жабр балоси.

    Дер эди Асад куюк балони билган,
    Лекин қутулмоқ йўлин истанг акаси.

    Жонимиз топширилган Геббельсга экан,
    Қарши боролмайсанлар дейди барчаси.

    Газ тўла ҳаммомига солади бизни,
    Ҳеч қачон очилмагай сим тўрли эшик.

    Тирикманку демагил ўлиминг яқин,
    Ўлимимиз кутмоқда минг битта тешик.

    Кўп қайғурманг яқин аро умр ҳам тугар,
    Симхор ичра озорлар топар интиҳо.

    Оналар улларини зориқиб кутар,
    Билмаслар жонингдан бўлсангда жудо.

    Шул янглик фикрлар қийнар асирларни,
    Бир-бирин юпатиб берарди далда.

    Бу фикр бефойда топ ўлим сирларини,
    Ёш умрлар йитмоқда надомат ғамда.

    Таҳқирларга маҳкумдир ким бўлса ўзбек,
    Хайл!Гитлерин ғазаби аявсиз ғажир.

    Ит азобда кечмоқда асирлар ҳоли,
    Пулимёту автомат-ҳукумрон занжир.

    Охирги фикрларимдан қилгум хулосо,
    Илож топиб ўлиминг этсанг ихтиёр,

    Яратганимиз бергай ўзи мададни,
    Кўпларга мақул тушди фикри Бахтиёр:

    -Вой, дод на керак,қутулиш йўлин истанг,
    Симхорда йўл бўлмаса,жонидан тўйган.

    Фақат бир йўли бордир ул эса ўлим,
    Ўлимни ихтиёр қил ҳақ деб иймондан:

    Тонг саҳар ҳожатга ҳайдаган чоғлар,
    Судраб борди “Параша”ни Зокир,Ҳатам.

    Ҳожатга бора туриб асир ночорлар,
    Зокир комендант Карл Петрни тутиб.

    Ҳатам шер янглиғ тепди қавоқ қошига,
    “Ахлат Параша”ни тез ёпиб бошига.

    Вақтни бой бермай сакраб чиқдилар томга,
    Бешови ҳам югурди уша томонга.

    Ҳатам,Зокир ўзларин ташлагач тездан,
    Чип ёпишди электир барқи симхорга.

    Оёқлари сирғалиб ҳожат томидан,
    Бешивин тутди дўстлар оёқ,қулидан.

    Бир ҳафта тургач лошлар симхор деворда,
    Сўнг кесиб олди пайванд этгич қаҳорда.

    Врач Николас ван Нъювенхаузинг азонда,
    Буюрди бошин узиб қайнат қозонда.

    Икки кун қайнатгач эт ажралди ҳил,ҳил,
    Калла чаноқлар этсиз сиёғи бир ҳил.

    Экспонат қилгум деб доктор дўстига,
    Ёзув,чизув столин қўйди устига.

    Ҳар оқшому саҳар чоқ калла чаноқни,
    Уруштирар тишлатиб ханжар пичоқни.

    Руҳини кўтарди хўп қилиб тамоша,
    Бекор юрмасдан доктор ваҳам ҳаказо.

    // // // //

    Асад сепкил ўз-ўзича зиқ бўлгандан,
    Улуғдан сўрайди Мовароуннаҳрни.

    -Мовароуннаҳрда ўтмиш подшоҳолар,
    Аслида насабини дерлар қуллардан.

    Айтингчи бу кимнинг ажиб ҳикояси,
    Шоҳлар заминда эрур Ҳақнинг сояси.

    Улуғ дер,-дуруст билмам Турон тарихин,
    Қудрат қори ё Асад билар бор, йўғин.

    Асад чол Бухорода мадраса кўрган,
    Қани айтсинлар туркнинг ўтмишин билган.

    -Боз иккинчи савол бор билсангиз,бироқ,
    Не чун Асад қорини атаган сийғоқ.

    Шундоқа савол берар асирнинг кўпи,
    Улуғ дер,-бошлам жавоб иккинчисига.

    -Аждодлари аслида қовмидан “Сиёҳ-Оқ”,
    Покдан-да пок бўлганлар қовмию тўпи.

    Жангларда енгилиб қовми “Сиёҳ-Оқ”дан,
    Қумоб бўлгач, аччувдан “Сийғоқлар”деган.

    Шундоқа бўлди сўнгра аларнинг номи,
    Зўр жанговор бўлган чун Худонинг қавми.

    Асад қори кексамиз қани айтсинчи,
    Қулдан подшо бўлган ким?Илк бор биринчи:

    -Шайх муариқлар бизга берганда сабоқ,
    Келтирган далил Мовароуннаҳрдан.

    Асад Қуръон қориси лақаби сийғоқ,
    Айтди ўтган шоҳларни насаби қулдан:

    -Минбаъд йўлламагай хокингга ғаним,
    Қачон озод бўлгайсан она ватаним.

    Бироқ кечмишингнинг доғлари ила,
    Дилимда алардан аламлар тўла.

    Асад қори айлаб қизиқ ҳикоят,
    Муариқдек келтирар ажиб ривоят.

    -Сиёсий жиҳатдан Ғазна давлати,
    Қарам эди Самонийга етмай қуввати.

    Ғазнада иш тутган ҳар бир ҳукумдор,
    Истиқлол орзусига бериб ихтиёр.

    Вале қилолмаган ҳеч бири илож,
    Мустақил шоҳ янглиғ киёлмаган тож.

    Туркий ғуломлардан бир лашкар боши,
    Собуктегин деганнинг порлаб қуёши.

    Аввалбош тўққиз юзу олтмишинчи йил,
    Исён баҳонасида иш тутиб дадил.

    Маҳаллий ҳукумдорни ағдариб ташлаб,
    Ҳукмини юритди Султондек боплаб.

    Нишопурнинг қул бозоридан Алптегин,
    Сотиб олган қули эса Собуктегин.

    Қомати келишган кучли ва норғул,
    Собуктегин бўлиб аслида бир қул.

    Пулдор,туркистонлик қулфуруш атайин,
    Гўзал канизакларни сотиб олмайин.

    Арзон сотиб олиб қулфуруш тожир,
    Қиммат сотарди жуда ҳам дебон ботир.

    Ҳар вақт ғуломларни бозорма бозор.
    Олиб юрган,чиқса яхши харидор.

    Сотиб мўмай пулни чўнтакка урган,
    Бўлмаса қулларни етаклаб юрган.

    Собуктегин билан ўн учта ғулом,
    Жангда асирликка тушиб беимкон.

    Тожир олиб юриб шаҳарма шаҳар,
    Харидор қидириб юрганда бисёр.

    Бирма бир сотилиб ун иккита қул,
    Тожир санаб олиб барчасига пул.

    Лекин Собуктегига чиқмай харидор,
    Золим қулфурушдан чекиблар озор.

    Бошига бахт қуши қўниб тушуда,
    Музаффар сарбоз бўлмиш жанг юрушида.

    Гўёки эришиб сўнг энг олий бахтга,
    Салтанат шоҳ бўлиб ўтирмиш тахтга.

    Аллоҳга шукроналар йиғлаб айтиб роз,
    Тонг отгунча ўша тун у ўқиб намоз.

    Юрагидан таралиб ғубори ваҳм,
    Соҳибининг кўнглида ўйғониб раҳм.

    Ўйлабдилар қулфуруш, бир пулга арзон,
    Сотажакман харидор чиққани замон.

    Собуктегин деган бечора ғулом,
    Кеча кўрган тушудан қалби беором.

    Алптегин Самоний шоҳнинг сарлашкари,
    Қул Собуктегинга тушиб назари.

    Жанггу жадалларда бўлур деб лозим,
    Сотиб олиб қилди навкар,мулозим.

    Собуктегин эди мард,ҳалол ботир,
    Жангу жадалларда тенгсиз баҳодир.

    Инсоф адолат-ла тутар эди иш,
    Ишончлар қазониб бошланди ўсиш.

    Орадан ўтганда ўн беш ёзу куз,
    Кетиб Алптегиндан эътибор нуфуз.

    Қул Собуктегиннинг пой қадами қутлуғ,
    Алптегин ўрнин олиб кўтаради туғ!

    Оддий навкарликдан у бош қумондон,
    Бўлди охирида ҳам юртга султон.

    Ҳукми шариатдан чиқмади ташга,
    Адолат ва ҳақ деб кирар курашга.

    Сипоҳсолор бўлиб охир шаҳриёр,
    Ғазна давлатини этди барқарор.

    Дунёда ўн минглаб зодогон қолиб,
    Давлатни бир ғулом илкига олиб.

    Кечаги қул ночор маҳкум занжирбанд,
    Бугун олтин тахтда кўринг аржуманд!

    “Ол қулим”деган гап чин бўлса э….,воҳ,
    Гал келиб қулдан ҳам бўлади подшоҳ.

    Маҳмуд Ғазнавий ким шоҳи жаҳонгир,
    Эдилар ўша қулнинг ўғли осмонгир.

    Собуктегин охир тополмай ножот,
    Уч кам мингинчи йил этади вофот.

    Араб халифаси сезиб бу ҳолни,
    Маҳмуд Ғазнавийга берди иқболни.

    “Амирул-Мўминин”унвони бирла,
    Ғазнани,Эрону Туронни бирла!

    Тақводор шахс эди Маҳмуд Ғазнавий,
    Сиёсотдон,ботир,шер янглиғ қавий!

    Эрону Турону Ҳинду Ҳазарон,
    Бўлди Ғазнавийга тобеъи фармон!

    // // // //

    Субҳу дам,тонг ёришмай турган маҳалда,
    “Бомдод”намозга турмасдан уйқу ҳолда.

    Ер остидан чиққандек гўёки овоз,
    Асад сенкил куйларди қўшиғини роз.

    Асирлар,-бемаҳал ким айтур деб ғазал,
    Ё эмастикан дерлар шивири ажал.

    -“Сабо арзимни еткур моҳ тобон бир келиб кетсун,
    Тамоми ҳусн элининг шоҳи,султон бир келиб кетсун.

    Тутарга бир дами суҳбат асиру нотовон бирла,
    Дариғ тутмай нигорим бўлса имкон бир келиб кетсун.

    Неча кундан бери кўрсатмайин васлин соғинтирди,
    Тараҳум айласун ул шўх жонон бир келиб кетсун.

    Қафас ичра асирам андалибдек доғ ҳажридан,
    Агар бир марҳамат қилса гулистон бир келиб кетсун.

    Ва ё қилмоқ эса қурбон бу зулми кор боридан,
    Олиб қўлига ханжар марди майдон бир келиб кетсун.

    Кетиб тандан мадорим гул юзим чун зағфарон ўлди,
    Дилимни қуввати,дардимга дармон бир келиб кетсун.

    Агарчи мендан ўтган бўлса ҳар саҳву хато,дилдор,
    Кечурсин ,тавба қилдим,юз пушаймон:бир келиб кетсун.

    Нигоҳини неча аҳду вафолар боғлаган эрди,
    Дегил кўп қилмасун аҳдини ёлғон,бир келиб кетсун.”

    Кўзидан “Сепкил”ни ёш селдай оқарди,
    Худога нола қилиб Аршга боқарди.

    Яқин келаётгандек гўё у ёғи,
    Йиғлади,йиғлади қоқ бўлиб қароғи.

    Кўз ёшлари-ла жисму жонин совутиб,
    Биларди узулишин ердан оёғи.

    Юз,кўзига қамиш хошакни тортиб,
    Тинсиз йиғларди кифтларин силкиллатиб.

    -Жон мараққа қадалиб сас чиқмас биздан,
    Насиҳат бериш қайда чиққандек эсдан.

    -Уйланмаганман ҳатто ҳасратда ҳолим,
    Ортимда қолмади ғўр бирон ниҳолим.

    Кифтин силкитиб ҳунг йиғлаб Асад сепкил,
    Ғазалин куйларди шал ҳолатда буткул.

    -Бу байтни ким ёзганкан айтинг Аъзамни,
    Деб ҳайратда қолдилар қоримиз Қудрат.

    Улуғ тасдиқлаб,байти деди – Ҳамзани,
    Мунг ғазалкан деб қўшиб қўйдилар Хушвақт.

    Шомни тонгга улаб улар ҳар кеча,
    Ўтмишдан ё ҳадисдан қилур ҳикоят.

    Эртаклар айткандек гўё минг бир кеча,
    Ҳар кеча ўқир ҳадис ваъзларин ҳайҳот.

    // // // //

    Тонг саҳар ҳайдаб кетди жангалзор томон,
    Боргайсанлар деб кенгроқ манилга омон.

    Бедармонлар йиқилса оёқ алкашиб,
    Асирлар турғазарди ўндан биттасин.

    Бир зумда Овчарка итлар вов-вовлашиб,
    Таларди юрармасин бирдан ўнтасин.

    Қоқ жуссали ночорлар эмаклар зўрға,
    Посбонлар тепарди бўйин урчуғиға.

    Ўрмонга кирар кирмас Геббельс буюрди,
    -Қулларингни кўтариб туринг тескари.

    Овчаркалар атрофин ўраб уюрди,
    Фюрерга ҳамду сано ўқинг дегандан,

    “Ҳазрат Ёсин сураси табораки”ни,
    Тик “Бисмиллоҳир раҳмонир дея раҳим”.

    Беш қори мунг бошлади “Ёсин” сурани,
    Лабларин пичирлатиб қолганлари ҳам.

    -“Ёсин вал қуронил ҳаким иннака,
    Ламинал мурсалина.Ъало сиротим.

    Мустақим.Танзилол ъазизир раҳим,
    Литунзира қавмам мо унзира обоуҳум.

    Фаҳум ғофилум.Лақад ҳаққал қавлу,
    Ъало аксариҳим фаҳум ло юъминун.Инно,

    Жаъально фи аъноқиҳим ағлолан фаҳия,
    Илал азқони фаҳум муқмаҳун ва жаъално……”

    Шул каломга келгандан Борман дер-тўхтанг,
    -Ўқиётирсиз ҳамду саномас бўҳтон.

    Мумкин бизни сўкаётир бор овозда,
    Ё қарғаётир дебон ўлақол тезда.

    Бунча кўп қарғишлари кимга ҳам даркор,
    Ошиғи Фюреримиз қорнини мумкин.

    Ёриб ичак чавоғин қилади чаппа,
    Чўктиришдан Кумиринг обрўй орини.

    Не фойдаси бор сизга ёрса қорнини,
    Яхшиси автоматинг сайрат баралла.

    Шундаки бўлур бизга яшамоқ муқим,
    Отинглар асирларни кўз юмиб чиппа.

    -Хайл!Гитлер деб ҳамду сано ўқимаса,
    Ғазабларимга магар амал қилмаса.

    Отинг деди ўлмаган етмиш еттисин,
    Геббельснинг аччувини пасайтиб бўлмас.

    Тезда йўқот дер,-нонга нописандасин,
    Унинг буйруғин бир зот қайтара олмас.

    Ўлимдан олдин сано Фюреримизга,
    Айтсинлар чин юракдан Кумиримизга.

    Автомату пулимёт сайради шул он,
    Устма устин алкашди лошлар беомон.

    Охир замон бўлгандек осмон гупури,
    Фалакни қоплади чанг қуюн уюри.

    Чўл биёбонларгача момоқалдироқ,
    Қурутди гўё энди топилмас сувлоқ.

    Жангалзор ичра айиқ ўкирди вой,дод,
    Ташнаман деб қароғи войрондир булоқ.

    Қарғалар қару қарлаб бермоқда хабар,
    Кетганлар яқин оро булур деб бедор.

    Тулки,шоғол очликдан увуллар гоҳи,
    Фалакка етмаётир қузғунлар оҳи.

    Бу қандоқ хилқаткан,бу қандоқ разолат,
    Миллионлар ўлди дер,-осмондаги зот.

    На андалиб,на каклик кўринмас қушлар,
    Ер қаърига кирганми сайроқи хешлар.

    Қирғоқдан тошмоқдалар уммонинг суви,
    Охирзамон белгиси эмасмикан бу.

    // // // //

    Қиёматни айтувди қоримиз Улуғ:
    -Ер ёнади топилмас парча жой қуруқ.

    Билсангиз замон тоборо ёмонлашар,
    Тириклар қабрда ётганларнинг ўрнини.

    Қилмагунчалар орзу хор,зор инсонлар,
    Қиёмат руй бермагай қайси бир куни.

    “Қудсий” ҳадисда Худо қилади огоҳ,
    Замонни сўкманг замон менманку илло.

    Пайғамбар(а) замонни сўкманглар фақат,
    Бадхўй бўлишларини айтувдим барвақт.

    Ким яшамоқда билсангиз бу замонда,
    Эҳтимол биз,фарзандлар яшарлар унда.

    Бугунги замон беҳтар бўлмас эҳтимол,
    Дунёда кечаётган жанггу жадалда.

    Зўр,мазлум рискин тортиб олур бемалол,
    Лек ҳеч нарсадан тап тортмаётганлари.

    Зилзила, тошқин ҳаддан зиётликлари,
    Ким ўзар деб ясаётган қурол кушдори.

    Разолат,қабоҳатлар охир замоннинг,
    Белгиси эрур қиёмат қойимининг.

    Қайси эътиқодда экан, қатъи назар,
    “Сикистин капелласи”ни инсонлар.

    “Ҳамса”, “Илоҳий комедия”, “Маснавий”,
    “Товрат”, “Қуръони Карим”дек китобларни.

    Ўқиб ўрганмайдилар нафси ёвойи,
    Одам ўлдириш қурол анвоий турин.

    Яратиб, қўллаб кўрди билай деб сирин,
    Булар Худодан қайтган эмасми зотлар.

    Қурутгач миллионлаб жонни ёстиғин,
    Дарё, қурт-қушга келар навбати қирғин.

    Бу ҳам замоннинг оғир мушкули баттар,
    Замон айниб разил инсонлар дунёни.

    Олгач ҳолин танг қилур мазлумларини,
    Мазлум яшашдан тўйгач кўпайиб хатар.

    Ўлимни орзу қилабошлайди тезроқ,
    Мисоли бир юзу бир асирлар қадар.

    Худо ҳам бандасин ер юзида яшай,
    Олмасликларин кўргач асраб ўтирмай.

    Барча золимлар билан қўшибоқ дарҳол,
    Борлиқни тўнтариб юборади алҳол.

    Қиёмат қойим – Башорати Қуръонни,
    Юз кўрсатади. Тоғлар ҳавода қалқиб.

    Қуюндек босади дуч келган балони,
    Қуёш ҳам найза бўйин тушади пастроқ.

    Дарё,баҳр,уммон қайнаб йўқалар сувлоқ,
    Жон сақлаш чун тангадек топилмас соя.

    Жон ҳалокатни кўриб туради зимдан,
    Бир текист бўлур тепа, қирғоғу қоя.

    Ҳўлу қуруқ ловуллаб ёнар баробар,
    Золим-золимлигидан қолмагай асар.

    Мазлумликлардан нишон қолмагай бирон,
    Ҳамма ожиз,лоёқатсиз,кар,ногирон.

    Йиғлоқи мавжудодга айлангай бари,
    Тахт равонда ўтириб шифтдан қараган.

    Менинг илким узун деб,истаганини,
    Оёқ ости қилган,молим бор деб,ҳайҳот.

    Йўқсинларни қийнаган, йўргагин ҳуллаб,
    Чинқирган гўдакка айланар ул зот.

    Қиёматда ўрмонлар ёнар,жони бор,
    Оловда барчалари тирик қоврилар.

    Уммон сувлари қайнаётган маҳалда,
    Бўронлар ўраб турар ёни верини.

    Уммон қайнаган сувин отиб фалакка,
    Қайта қайтариб қуяр қайноқ сувини.

    Яратиб бу ғавғоларни азал ҳукумрон,
    Бу не савдокан дея ўзи ҳам ҳайрон.

    Учи хам гирдобини гумон топмоқлик,
    Ададсиз ҳайқиради тўфонли уммон.

    Гирдобин ичра минг тур овоз чиқариб,
    Ваҳм даҳшат солиб тошар осмонга томон.

    Хазон бўлур қуруқлик ҳаттоки саҳро,
    Ўсиб ётарди кўм-кўк дарахту гиёҳ.

    Энди эса ёнётир энг гўзал олам,
    Не жонзот бўлса унда қуруйди ул ҳам.

    Бирон томчи сув оқмассариқ дунёда,
    Остию усти ёнар оташ оловда.

    Устидан фаришталар учиб утолмас,
    Кўзлаган манзилга дут ичра етолмас.

    На бир қултум сув бор,на одамий садо,
    Жони бор,йўқ,дут қаърида бўлур адо.

    Оловнинг ҳарорати чунон ҳам баланд,
    Борлик ловуллаб ёнар дутлаб қап қаро.

    Баъзида олов тоғлар кўкка отилар,
    Олов дарёлар эса ғарб томон оқар.

    Йўлбарс титгандек оҳуларни саъйд этиб,
    Аждар ютгандек қуёнларни қийратиб.

    Дут булутлар зибу зич қоплар осмонни,
    Таққа қўйиб бошини ётиб ухлашга.

    Бу ҳолдан тоқати тоқ бўлиб инсонни,
    Сабри йўқ,дутсиз жойни топ деб сўзлашга.

    Эй аҳли дунё! Қиёмат кунни сизлар,
    Охират ҳудайчилари кўзингизни.

    Ҳали кечмас вақтингиз мўл мошдек очинг,
    Кўру кўрона тезлаштирувчи зотлар…

    Эй зиллат аҳли дўзах тарашалари,
    Ўпкангиз босинг! Дунё шаҳриёрлари.

    Ҳаддингиздан ошманг! Итдек хорлик онлар,
    Бенаволик, бадбахтлик яқин лаҳзалар.

    Ҳеч ким ва ҳеч нарса эмасликларини,
    Бўйни юғон, кар, кўрлар олмас бўйнига.

    Дунё ўтгандир иймонсизлар қўлига,
    Буни кимдир билур,кимдир қилур инкор.

    Жамийки забони узунлар дийдиёсин,
    Такрорлар оғир вазиятда ҳам зўрлар.

    Ислом Пайғамбари айтган ақидасин,
    Башоратини камдан кам одам эслар.

    Иймон йўлини фақат Рўза кунлари,
    Ўлгунча бўкиб овқат емоқдан дерлар.

    Биладиган жоҳиллар ўз Пайғамбарин,
    Башоратларинию ҳаётин зотнинг.

    Рўзғорларин ким қачон қилган фаромуш,
    Тарих давомида жамийки яратган.

    Эзгуликка тупуриб қилдилар бўм-бўш,
    Одам ўлдириш қобилиятин ҳаргиз.

    Намойиш эта бошлади каби фашист,
    Шунинг ўзи дунё хотимасимикан.

    Шунинг ўзи одам маънавиятиниг,
    Тўла-тўкис таназзули эмасмикан.

  • Суратнинг нишонаси

    Эрта эрталаб тонг отиш субҳу дамда,
    Келди нахосдан Азиз ўртанчи ўғлим.

    Қўлида сурат,қаранг дедилар дада,
    Уруш қуриб кетсин,-ҳосили ўлим.

    Боқсам суратга товба жавонлик йилим,
    Ўзгинаси айтгандек Манғитой бувим.

    Момом айтганэди сен отасан ўзинг,
    Гўёки туққандек ўхшайди юзинг.

    Тўғри қаранг дер,-Азиз ўхшаркан сизга,
    Сурат аслида йитган отангизники.

    -Қайдан топдинг уни сен фаришта мисол,
    -Ойлар, йиллар ахтардим томом дунёни.

    Урушда йўқолган деб тусмолдан тусмол,
    Ахтардим интернет деган ақл ойнани.

    Ёзуғида Нидерланднлик Ремко Рейдинг,
    Ахтараркан урушда йитган инсонни.

    Художўй ўшандан олдим хатин бир эн,
    Ҳайратлар ботқоғига гўё мен ботган.

    Суратга синчиклаб қарасам энди,
    Сурат ота болага ўхшаб тураркан.
    // // // //

    Кўтариб гўё оғир юкдек суратни,
    Жўнадим тезда минганча учар отни.

    Аср ўн учуда борсам она қишлоққа,
    Тушгандек бўлдим гўё жангал тузоққа.

    На газ бору , на сув, на электр барқи,
    Совуқдан қақшар жони бор Худо ҳаққи.

    Учратдим тезда Ҳожимурод жиянни,
    Сўрадим борлиғин кекса тирик жонни.

    -Ҳа, бор деди кексарган капмиру чоллар,
    Ёшлари тўқсан, юздан ошган чаққонлар.

    Очиқ айтдим жиянга қўлимда сурат,
    Отам дедим энтикиб топканча журъат.

    -Қайдан топдингиз деб тутди саволга,
    Нақл айладим барин саргузаштларимни.

    Келолмай турдим аввал бирон қарорга,
    Сўнг айтдим отамни излаганларимни.

    -Қай манзилдан топилди дедилар отанг,
    -“Амерсфорт ўлим лагер”да эканлар отган.

    Кексалар номларин айтди бирма-бир:
    Хадича мома,Намоз чол, Баҳром Дарвиш.

    Жон дўсти уста Хайит билгувчи кўп сир,
    Колхозда тоқа темирчи уста эди.

    Урушга олмадилар шул боис уни,
    Чўқда қиздириб кетмон, шоха ясарди.

    Колхозда саноқсиз эди темирчилик иш,
    Ҳам ҳаво очиқ маҳал пахта,дон экиш.

    Отанг билан мол боққан кезиб тўқайни,
    Бариси кўриб бир-бир отам суратин.

    Бир овозда дедилар отангиз сизинг,
    Қуюб қўйгандек ўхшар гўёки ўзинг.

    Ҳеч қандоқ фарқламадик сизларни бизлар,
    Юз,тишинг ўхшар, бурун сиёғи, кўзинг.

    Охир кун топганда Моможон холамни,
    Суратни кўргандан,-вой ўлсин қув бошим.

    Бу тағомку танидим жиян отангни,
    Бирга ўсдик, тенгқурмиз отанг-ла ёшим.

    Кетдим Ота юртимдан ишончларим тўқ,
    Хайру хуш!Энди сизни кўраманми, йўқ.
    // // // //

    Икки минг ўн тўқиз йилнинг май ойидан,
    Уч кун ўтганда кириб ҳовлига Азиз.

    Кўзлар барқурар,юзи сочар аланга,
    Хуш хабар деди ота агар билсангиз.

    Ремко Рейдинг чарлабди бизни ёнига,
    Муамо бордир мумкин бир неча сўзсиз.

    Бордик Голландия деган давлатига,
    Гулларга кўмилган соф-мамлакатига.

    Самарқанд,Бухоро,Шахрисабз мисоли,
    Амерсфорт кент, Утрехта-жаннат тимсоли.

    Ўт-оташ ораси бўлди маконимиз,
    Нотаниш донишмандга туйқус не деймиз.

    Дардларимиз айтмасак азобда жонлар,
    Ором ҳам бегонадир кечалар,кундуз.

    Бордик кенг ҳовли гулзор,сайқалган сўри,
    Донишманд Ремко Рейдинг олдилар қарши.

    Дийдалари мужассам бутун қалб қўри,
    Отамни эслатдилар сўраб сўраши.

    Боқиш,юриш туруши, сўзлаш оҳанги,
    Қад басти,гаплари ҳам таклифоти.

    Камдан кам сочларини кумушдек ранги,
    Отамни эслатдилар (ўчмагай ёди).

    Сўрашдик ҳол аҳвол ўзбекона мисол,
    Гўёки биз танишдек минг йилдан бери.

    Сўзлагач тақдиримиз уни этди лол,
    Вижудин қамради отам саргузашт сеҳри.

    Бир юз бир шайиднинг мозор қўрғонини,
    Тургандир деб ишонмай бордик кўргани.

    Сайр айладик борса қайтмас оромгоҳни,
    Кару гунглар,ғирт ногирон шоҳ,гадони.

    Бир юзу биттта экан гўрлар саноғи,
    Кўзга чалинар уюк руҳлар қавоғи.

    Мармар лавҳаларда на номи ёзилган,
    Насаби,на туғулган юрти чизилган.

    Худодан бўлганми,балким бандасидан,
    Бедарак кетганлар кўп юрт саҳнасидан.

    Бир четда турарди мунг мозор нотаниш,
    Мармар тошга сайқал берган гўё беҳишт.

    Отамнинг арвоҳи дуч келибон ногоҳ,
    -Шоирсан ғаминг кўп деб айлади огоҳ.

    Ташлаганча арвоҳ менга кўз қирини,
    -Бемаҳал кўмган отанг фашист қирғини.

    Мармарнинг ёриғидан боқиб арвоҳи,
    Тушақолгин ёнимга қўрқмасдан ҳеч ҳам.

    Мунг туриб ёш тўкарди дийдаси гоҳи,
    Қиёмат қойимгача хуш қол деб энди.

    Дийдор кўриштирган Ҳақ Худога шукр,
    Отамни кўриб қайтдим ўғлиман мен де.

    Соғиниб келганмидинг мени одатан,
    Ғам ғуссалар кўп чекди сизлар чун отанг.

    Ромозан тўнғич ўғлим кўрдим яқинда,
    Фарзандлари соғ юрмиш Зиёвуддинда.

    Оқтепа қишлоқ эса қолмишлар бўм-бўш,
    На Норқуватузун, Бебит, Ҳайит, Чўтбой,

    Қобул ҳанги, Бўри отбоқар, Хумарой,
    Мен қатори қолмапти Оқтепам беҳуш.

    Дарвиш Холмурот,Тонготар, Донёр хадданг,
    Нарбиш эчки, Нархал кампир иккиси ҳам.

    Жумаев, Ҳайдаров, Саманов “Эрк” колхозин,
    Тиклаб кетган деб эл эслар, раис сарбозин.

    Оҳ! Дариғ, кетма-кет кетди колхоз раиси,
    Ажалга дош беросмаскан ёшми, қарриси.

    Соф,дона эшитилиб турарди сўзи,
    Арвоҳмас гапираётган мумкиндир ўзи.

    Лошлар ётган мармар тошнинг нам остидан,
    Ёмғир ёқса ўрмалайди чуволчанглар.

    Гаждум чаён имирсилар лош устидан,
    Офтоб чиқса қимирсқалар қўш йўрғалар.

    Мўлтиллаб боқаётган ўзлари отам,
    Сал вақдан сўнг сўрайди Азизни гоҳи.

    Наберангиз дедим, мунг овозда менам,
    Кўриб бобосин чиқди доду вой, оҳи.

    -Соғинч ҳижрон қовурди жисмимни дод-ай,
    Меҳрингизда ёниб кул бўлдим фарёд-ай.

    Йитган инсонлар кўпмиш чўлу саҳрода.
    Тақдирлар ҳам бир хилмас ёруғ дунёда.

    Гул ўндириб Нидерландлик тоғ, тошларда,
    Тер тўкиб эзгоик иш қилмиш вофода.

    Сас чиқармас ҳеч бир кас ҳукумрон тинчлик,
    Индамаслар сўролмас ким йўқ ё тирик.

    Бу шаҳидларни атаркан бесойиб сарт деб,
    Метин ортсангда кўтармиш оғирмас юк деб.

    Торат олиб тургандим энди азонга,
    Тўрт араб қўшилдилар пешин намозга.

    Суннат, фарз ракатларни ўқиб бемалол,
    Бири билар эканлар тилинфорсчани.

    Сўрашдик бемалолбизлар ҳолу аҳвол,
    Соясини ихтиёр айлаб арчани.

    -Дедилар Рўза,Қурбон ҳайит намозга,
    Келамиз муслимлар ётган манзилгоҳга.

    Бу юртда миллиондан ошиқ мусулмон,
    Мозорлари оботдир кўрганингиздай.

    Бу юртда яшайдилар инсон тинч,омон,
    Келурлар оромгоҳга ташрифин узмай.

    Хайрлашдик биз отамнинг арвоҳи билан,
    Самолётга ўтирдик ғам етагида.

    Кўмак етмаса гар ўз керагида,
    Шоҳлар ҳам шаҳидлар-аянчли ғариб.

    Синиб кетмай бели минглар оҳидан,
    Ер саришта қилгай нолимай ғамдан.
    // // // //

    Минг тўққиз юз қирқ олтинчи йилда момом,
    Эсим кириб қолганди,мене йитаклаб.

    Уруш тугаб қайтган Холмурод Дарвишдан,
    Сўрамоқ чун ўғлини борди бедармон.

    Улуғ билан урушга бирга кетганди,
    Хатиб Ботир бобо ён қишлоқ Равишдан.

    Ҳол сўраб соғлигини сўраган чоқда,
    Чўп протезини кўрсатди чап аёқда.

    -Деди Дарвиш Улуғ билан биргайдик биз,
    Жанг қирғинида жонга жон урушдик биз.

    Минг тўқиз юз қирқ биринчи йили кўзда,
    Пешиндан ўтган чоғи ногоҳ фашистлар.

    Ҳужумга ўтдилар дер,осмон фалакдан,
    Чанг тўполандан ҳеч ким кўринмас кўзга.

    Тўрт томондан тўхтамай кетарди жанглар,
    Қиёмат қойим бўлди гўё заминда.

    На оёғинг ости,на осмон кўринмас,
    Тўрт,беш киши қочолдик ўрмон шов шувга.

    Жангни ёриб чиқишга илож топилмас,
    Кўп ўзбеклар тушдилар ночор қуршовга.

    Жанг тўполонлар бироз тинчигач бизлар,
    Ахтардик ўлганларин ёки тирикни.

    Топилганлар кўз ёшин тиёлмай бўзлар,
    Қайтдик тополмай юздан ошиқ ўзбекни.

    Ҳеч ердан топилмади дўстимиз Улуғ,
    Беном,нишонсиз йитди қоримиз бузрук.

    Момом қайтдилар мени йитаклаб уйга,
    Шал бўлгандек нотовон чўмганча ўйга.

    Момом туғма келбатли заифа эди,
    Тўй, маракаларда қассоб ёки ошпаз.

    Атама қўчқорларни йиқиб сўярди,
    Куч қуввати курашчан полвонларга хос.

    Болта урса дарахтлар ердан кўчарди,
    Тошлоқ жойни чопиқлаб экарди тарбуз.

    Бағрига сиғмаган ҳеч кучғайратлари,
    Кўрганларни лол қолдирган ҳайратлари.

    Урушга Улуғ кетгач беш ойдан сўғин,
    Туғулди ул-тўртинчиси Отақули.

    Сути қочган эсаларда эмчак бериб,
    Катта қилди кенжасини ул сағирин.

    Тинганида момажоним қўли ишдан,
    Дарак келди одам ютқич ғор урушдан.

    Ўзидайин полвон келбат Улуғ ўғли,
    Аскарликка кетди қайтмай уруш йили.

    Урушдан сўнг оғир йиллар келиб кетди,
    Манғит кампир умид боғлаб ўғлин кутди.

    Пол очирди муштипар бечора она,
    Оналарни қилди Гетлер деб девона.

    На Хатирчи қолди, Каттқўрғон, ҳатто,
    На Кармана,Араб сарой,на Нурота.

    Ўғлинг тирик деди жуда узоқларда,
    Келолмайди қўл,оёғи тузоқларда.

    Улдан қолган тўрт набера бошин силаб,
    Моможоним қатта қилди йиғлаб,титраб.

    Кенг умровли, элнинг ори шул кампирда,
    Сабру тоқат,бардош,ғайрат шул кампирда.

    Ўлганича кўзи доим йўлда мудом,
    Жойнамозу тасбеҳлари берди ором.

    Ўлмасимдан кўраманми деб ўғлини,
    Ўттиз бир ёшда кетган сарбоз Улуғни.

    Ажал етгач қароғи қоқ,ўпка тўлиб,
    Шу пайда энг охирги умидин узиб.

    Бу дунёдан кўзи очиқ кетди ожиз,
    Бир этак набирасин хешларга бўлиб.

    Моможоним ўлгач вой-ей,оҳ ҳасратда,
    Хеш таборлар сағирларни қилган катта.

    Мен қойилман моможоним бардошига,
    Чидаб юрган набиралар кўз ёшига.

    Тўрт мирзосин топшириб ажал офатга,
    Охиргисин оқсут ҳаққи чарлар фронтга.

    Элга бугун худо берган замон келди,
    Шу, кампирга қўйса арзир ёд ҳайкалди.

    Волга қирғоқ-Мамаев қўрғонда ҳайбат,
    “Родина мать зовёт!”-дек она тимсолин.

    Каби мунг муштипарга ҳайкалин тобот,
    Эзгоик тимсолини айлаб намоён,

    Юракдан ғозот жангга чарлаган она,
    Жонини фидо айлаб она ватанга.

    Арзийди ҳайкал қурса юртида дона,
    Чун жанговор,қаҳрамон улни туққанга.

    Зикрингда эй Дарвиш миллат қаҳромонингни,
    Муслим фидоийси ата муштупарингни.

  • Хотима

    Жон ота қайларда қолган қабр мозоринг,
    Эй фалак бунчалар жабр берган озоринг.

    Қори Улуғ ҳам Жалол Мангубердини,
    Такрорлаган қаҳрамон ғолиб орини.

    Бу ёруғ дунёда кўп таниш билишлар,
    Қўлингдаги панжалар баробар эмас.

    Одамийликни пойдормас кўпдир бузушлар,
    Наодамийликни ялов қилган инсонмас.

    Геббельнинг ношуд ишга ғазаби ошган,
    Ёрдам берам деб шумга бекорга шошган.

    Чўктирганча Адольфни обрўй, орини,
    Бадном қилмоқчи эди ёрмай орнини.

    Қайта очалмасин деб жангари жужа,
    Қорнин ёрмоқчи бўлган Жуковдек хўжа.

    Туғулиш бор жойда бор эрта кеч ўлим,
    Ёруғ дунёси кўҳна шундоғ қурулган.

    Ким кеч, ким бир юз бир янглиғ эрта кетган,
    Ким Ҳақ йўлида, кимдир тескари юрган.

    Адольф фашистлигин кечиролмас жаҳон,
    Унутолмас уйин бузган ҳатто илон.

    Топтаб эзганларини қурту қирмисқа,
    Эслаб бераҳмлигин эмас дер қисқа.

    Миллионлаб жонларни қонига қорди,
    Қолдирмам бирон еврей,русни деярди.

    Нидерланд-да кўпдир Ҳақ йўлида юрган,
    Алекс де Лау,Хенка Брукзаузен-лар.

    Хамда Рассомчи узник донишманд экан,
    Узник эсаларда асир ўзбекларни,

    Расмини ён дафтарга чизган ўшалдам,
    Зоир Муротов, Хатам Қодировларни.

    Бу зот-фидоий бузрук расмларини,
    Бизгача етказолган Художўй одам.

    Раҳм, шафқат айлаб нон,сув бермоқчиларни,
    Ақл паст зулумкор фашист тутиб жоғидан,

    Нон,сувни тортиб олиб худо жўйидан,
    Тетиб отган Худонинг нематларини.

    Ремко Рейдинг донишманд Ҳақ севган инсон,
    Равза боғининг гули,гулшан гулистон.

    Шахидлар бахш айлагай унга саодат,
    Нидерланд-ни тарк этмас эзгоик одат.

    Гул ундириб фидоийлар тош саҳрода,
    Тер тўкиб эзгулик иш қулур вофода.

    Сталин – ким асирга тушсалар деган,
    Халқнинг душмани ҳисоб дея бақирган.

    -Ноҳақ эсамда ясанг киносин бироқ,
    Ношуднинг мурудлари уйсада қавоқ.

    Мақул бўлсалар достон зодагон шахсга,
    Кино қилармиканлар тушмай рақсга.

    Урушдан кейинги жабр даврига доир,
    Азоб уқубат ҳақда айтганлар шоир.

    Бу булурлар кинонинг иккинчи қисми,
    Раҳм ўйғотса юз бирнинг ушалган жисми.

    Эзгуликни эъзозлаб қилмасдан таъна,
    Бир юз бир қаҳрамонга чиқарса кино.

    Ёзган асар ўзбек асирларга атаб,
    Мақул ё йўқ кўраркан зодаган ўйлаб.

    Шаҳидлар шахсиётин аниқлаш учун,
    Вақтинчалик киносин кўрсатмай учин.

    Зодагон ёрдам берармикан тахшистга,
    Ё савоб иш мақулмасдир ўшал шахсга.

    Додосин қасрин битиролмаса балким,
    Тахшист на керак деб қўл силташи мумкин.

    Унда бундоқча асарлар ўйғотмай фикр,
    Савоб ишмас дерми,-мен оқилга фақир.

    Голладиянинг қизлари гўзал чамандек,
    Рейдинг Худо жўй инсон эканкан чиндан.

    Тарихга у киритди янги топиндиқ,
    Эзгу савоб ишларди кутгаймиз сиздан.

    Ремко заминда гуё Иисус сояси,
    Эзгоик хизматлардан олай деб савоб.

    Покдан-да пок қалбли инсон Ҳақ йўлида,
    Иисусдек фидоийнинг бисёр ҳиссаси.

    Оқиллар чиқмасдан ҳеч Худо измидан,
    Охиратин ўйлайди кечаю кундуз.

    Аларнинг жойлари фирдавс беҳиштдан,
    То абад қутлуғ номлари рамздек тимсол.

    Яхшилар бир-бирини тунда ҳам топар,
    Ота Ҳавони минг йил ахтарган мисол.

    Тўқидим назм мавзусин қўшай деб бурчим,
    Бир юзу бир ўзбек жанговорларимни.

    Айтдим номлари мутлоқларининг кучин,
    Кимлар тўғри деяркан фикрларимни.

    Достон номин тополмай қалам оқсоқол,
    Лол қотди байтларига суянганча чол.

    Берган кундан кўпи ўтди ғараз ҳаётдан,
    Эртангисига Худонинг ўзидир подшо.

    Етимлик қайғуларимни туйғум карахтдан,
    Эшитгум келоди унсиз йиғласам гоҳо.