-
Дўстлар билан яна учрашив (СамМИ битирувчилари учрашувин 35 йиллиги)
Етиб келган то бизгача тарих изи-девор пахса,
Она халқим устозидир Наққош Моний-уста кулол.
Бобом қасрин масолати-ғишту томи чўпдан васса,
Ҳозиргача удир саҳна, ўрганмоқда олимлар ҳол.
Ёлқин фарҳанг унда олий: ўйин-кулги, карнай-сурнай,
Аждотларим илми улкан-яқин эди юлдузу ой.
Ибн Сино даҳосидир биз-табибга ганжи даврон,
Олам элин табиблари сабоқ олур бўлиб ҳайрон.
Тиб мактабга ота эрур Гиппократ даҳо номдор,
Бизга берган қасамёди қўлингдаги дипломда бор.
Фалак гувоҳ: таълимоти илмий фанга берди ҳаёт,
Гиппократ бирла Сино йўл кўрсатар бизга ҳар вақт.
Озобларни қат қилади берабилсанг малҳам барот,
Даволашлик ҳунарингга уттиз беш йил тарози тош.
Қалбингда бор малҳам бериш, меҳр қамров, чексиз бардош.
Ёри талаб бемор бўлса кечикмагин ҳеч табибим,
Мажруҳ-Барно ҳеч ёнидан жила кўрма жон ҳабибим.
Сиру Аму Зарафшондир кўркам ўлка какулидек.
Сизда доим, жўра соғинч Мароканд зеб овулидек.
Афросиёб бобонг руҳи сенга доим берганди дарс,
Сизга ҳамдам кўкалдошинг ҳам юртдошинг шоҳ Улуғбек.
Сино билан Улуғбекдан айру қолма, табиб дўстим,
Шоирингнинг шўхлигини оғир олма ҳабиб дустим:
Яқин жўрам Қурбонгелди-турмен йигит исми Амин,
Ижод унда қайнарбулоқ, ёқтирмайди ишнинг камин.
Яқин менга Нажмиддинов Муҳиддиним “хушрўй” бурун,
Бурнин ҳажми бир қуллочча,алдашга йўқ ҳч бир ўрин.
Ўтирганда ичкаридан чиқиб турар бўртиб ташга,
Бурун сабил не истайди-қадалибдур тоғу тошга,
Жарроҳликда Пирагов у, донишманддир-Сино янглиғ,
Минглаб жонга шифо бўлар қўлидаги кескири тиғ.
Норқул акамчи дер эди-“три двадцать” ҳозирчиа соат,
Етти йилда Амрикони “обгонять” қиб, -қоплаймиз қоп.
Унга тақдир ато этмиш саноғи йўқ мўл фаросат,
Номи чиққан Гиппократ деб тиб мактабу Самарқандда,
Олим этди уни бугун дилда бўлган сабр-тоқат.
Тиб мактабда ўқир эди Эшмўмину Норқул қари,
Илми ошса қувонарди худди никтар топган ари.
Фан кандидат бўлай дерди Норқул қари вақтин чоғлаб,
Илмий ишни ёзмоқчию лекин ҳадик чоплар чарлаб.
Қўрқитади Норқул дўстин Шамаев-и оёқда тик.
Ёшинг кетди не қилгайсан-кеккаймайин ўтиргин тек.
-Ниму нумқур хоҳишим деб лол қотмангиз жоним қари,
Хоҳласангиз тонг отгунча созлатади бегим пари.
Илмий ишга Норқул қари билар-билмас қўлин урар,
Гулчеҳраой-гули бодом тун шамидек ёниб турар.
Илмий ишин ёзаётиб-кўрпадоши қилмай таъма,
Тунлар бедор Гулчеҳрахон: ҳамол ойда урди хома.
Тезлаштирди илмий ишни куну кеча меҳнат қилиб,
Тема эди ”Тандур кабоб шифобахшдир еса тўйиб”.
Гулчеҳра дер-нозик мавзуъ-кўрпа теги, қоқ кўрпача,
Оқсақолсиз ижод оғир читангайсиз ҳордик кеча.
“Гўшти тандур” оғир тема тўйиб есанг чарчамайсиз,
Мен гулғунча-ўн ғунчамдан бирини ҳам очалмайсиз.
Қорин қурғир ейяберсанг бўртиб чиқар соп тоғора,
Орқа мисли карсан тобоқ-ой ўтмасдан кунлар ора.
Илмий ишин ёза кетди кўрпадоши Гулчеҳра ой,
Иш битган сўнг қовоқ уймай, сузди кўзин бериб чирой.
Илмий ишга гувоҳ бўлди ёзган маҳал кўрпа атлас,
Бола- чақа бир этакдир-урён ачам тиним билмас.
Ҳамтавоғи ҳозир чоқда сон-соноқсиз, худди мурча,
Ўттиз беш йил Норқул Яраш чекди ташвиш анча-мунча.
Курсдошлардан зўр чаққони-фан арбоби Анатолий Ким.
Унда бўлган илмий ижод очиб берди кўплаб тилсим.
Айтишувда Жуманбулбул доҳодайин ҳозир жавоб.
Даврамизда Ибни Сино, тенг бўлолмас унга ҳеч ким.
Хоразмнинг шер ўғлони қадрдон Юсуф Машарип,
Қудрати зўр сил касалин тузатади гипноз этип.
Кинналарни додин бергай малҳам бериб бизнинг Юсуф,
Ўзи духтир-нафаси зўр дам солади толмай куф-суф.
Юсуф ўғлон-шоир дўстга бахш айлагин булоқ илҳом,
Авлодларинг Самарқанду Хоразмда чиқарган ном.
Қаламимни тебратолсам қайси биринг айтай тағин.
Сизга атаб ёзаверсам тополмайсиз шеър адоғин.
Абдусаттор Исроилов, лақаб эди унга “гаммик”,
Академик бўлай деган ҳаваси бор лекин, аммо,
Орзулари том баробар, дилин эса қамрар ҳадик,
Шоир жўранг қилғай дуо-бўлмасин деб ҳеч муаммо,
Дуосининг ижобати жуда яқин гоят аниқ
Тиб мактабда устоз эди Субхонқули деган олим,
Ориповдек оқиллардан шу чоққача олдик таълим,
Мусо Назар доно инсон донишманду ҳам раҳнамо,
Ҳайитовдан олган ўгит тўғри йўлга бошлар доим.
Илмий ишда бўшашмайлик биздан узоқ сўз алвидо.
Шоир Муртоз барчангизни алқаб қилар қутлуғ дуо.
Насим дўстим бўй чўзарди уялмасдан ой, кунсайин,
Норвон қўйиб кийгизардик дўпписини гов бошига.
Юз йилдан сўнг атаб сенга достонимни ёзсам тайин,
Бўй чўзмайин қолганданоқ бора қолай дўст қошига.
Ҳазилларим бошдан ошди, қавоқ османг кечирмайин,
Юзга етмай ўлиб юрманг, ўқимасман ҳеч жаноза,
Ҳорманг-толманг, гулланг-яшнанг сиздан узоқ юрсин аза.
Учрашгинча хуш қол энди, йўлиқмасин бало баттар,
Чорак аср эди мумкин ўша маҳал ёшларимиз.
Диплом олдик роппа-роса ўттиз беш йил бундан аввал,
Насибамиз териб юриб, бешта ҳозир мучалимиз.
Ўттиз беш йил Муртазога қатоғон ғам берди анча,
Йўл берганда тавқи ланъат шеър битарди Алишерча.
Тиланг-тиланг: шоирингга ёшдошмасин машъум ажал,
Сизга атаб ёзмоқчидир, жон дўстларим достон ғазал.20/07 – 05/08/1998 й.
Самарқанд.
-
Хотира
«Ҳар замоннинг ўзига яраша нодир кишилари бўлади, улар ўз фазлу камоллари билан асрдошларига турли-туман бадиалар қолдиради». (Ғафур Ғулом.)
Ўзбек халқининг заҳматкаш фарзанди. Ўзбекистон жумҳуриятига узоқ йиллар сарварлик қилган зукко раҳбар, атоқли адиб Шароф Рашидов ҳаёти, ижодидан хотиралар (Бадиа, бадиҳалар).
4-чи ноябрь 1983 й. Кобул «Радио Озодий»:-Эй Худо, ё поко Парвардигор ўзинг яратиб бандаларингга тортиқ этган неъматларингни (пахта режасини бажариш ҳақида гап кетаётибди) қандай қилиб юзини бир юз ўттиз фоиз қилаолардик (Корпусдан буйруқ-қўшимча режа мажбурияти). Эй Худо, Эй Худо деб Рашидовнинг юраги қинидан чиқиб кетиб, узулиб, танидан жудо булипти… (ўша даврда Кремль Корпусининг гегемон котиби Андроповмиди, ҳа, тўғри ўша эди)…
Эртаси куни «Радио Озодий»:-Хоразм Олтин водийсининг пахтазор далаларида эгатма-эгат елиб-югуриб ғўзопояларнинг чаноқларини пайпаслаб (айни куз маҳали) чаноқларда бирон мисқал қўлга илинадигани борми, йўқми деб ҳисоб-китоб қилса, қўшимча яна ўттиз фоиз буйруқ-мажбурият қайда дейсиз, мири ҳам қолмапти дея, дея, беҳуш бўлиб Рашидовнинг елкаси ерга қадалипти.., тирома хазон ойи, фаррош супургисининг авжига минган маҳали… аслида ҳаммамиз фаррош супургисининг хазон супуриндисимиз…
Отахоннинг вафотидан сўнг, айни Ўзбекистон минтақаларида одам овлайдиган лаҳза шароити (маҳали) келганмиди, Корпуснинг тозилари Гдлян, Иванов ва уларнинг кўзлаб отар мерганчалари жумҳуриятимиз кишварларида одам овлаб изғиб юрганда, оқпадар Раъно Абдуллаева (Ўзбекистон марказқўм котиби), жумҳурият касабасаюзлар уюшласининг тинмасоқ раисаси Махмудова ва бормоқ билан саноғли бир нечта шайтонғаразлар Кремль бўсоғасини ададсиз ҳадлайвериб (яхши кўриниб қоламизми измида бўлса керак) Корпуснинг Гегемон тулкиси Горбачев Холдорбой ва унинг бегими Раисахонга, коса гули Легачёвга Рашидовни қоралаб, унинг бор бўйича иш фаолияти, бадиий ижодиёти Ленинча нормаларга номувофиқ дейишиб, уларнинг кўзларини чақчайтириб юборишди…
Ўша қаронғу тунлар лаҳзасида радионинг жумбурагини нохосдан бурасам (кўнглимдан кечгандай), Ёдгор Қодировнинг (жумҳурият ҳукумат раиси) гудурос, юғон солмоқли овозини эшитиб қолдим:-кеча палон соатда,писмадон жойда Рашидовнинг марқатини ковлаб жасади жамият мозорига кўчирилди…, асос: Корпуснинг ёпиқ хатидаги буйруқ- номувофиқ инсон жасадини Бутун Дунё (бутун коинот негадир демапти) пролетарларининг доҳийси ўртоқ Вл. Ильич Ленин хиёбони майдонига дафн этиш (иймони бут, Художуй одамни албатта ) партия устови, йўлкурсатувчи манифестига мувофиқ эмас, коммунистик ғояга мос келмайди…
Қодировнинг хабар овозига юрагим дош беролмади, радиони ўчирдим, чуқур алам чоҳига қулагандай бўлдим, (ичимда: Қодировнинг қўлидан нима ҳам келарди, у бечора ҳам Корпуснинг қўли юпқа қулбаччаси)…
Воҳ! Корпуснинг гегемон муртадлари-ей деб ранги қутим ўчиб (узоқда эдим, боролмасдим)Булунғурга бродорим Уралов Бурхонга сим қоқдим, жавоб бермайди (кейинчалик билсам сил касалига гирифтор бўлиб вафот қилган экан, жойи жаннатдан бўлсин), Сирдарёдаги бродорим Файзуллога (врач) боғланаолдим, у киши ҳам,-ҳайронман, тушинмадим не сабаб арвоҳларини безовта қилиб гўрини кавлагаларига, менимча қайта суд, тиб экспертиза ташхисини мумкин ўтказадилар дедиларда қўйди, мен эса,-ўлдиришган эканларми ё отганмикан дея ҳис қайғуларим ғалаён талатумига қорилди, бродорим-йўқ деди, юқоридан қандайдир ёпиқ хатда жуда муҳим махсус буйруқ бормиш… гуд, гуд, гудлаб алоқа узулди. Қайғу аламдан аҳволим ёмонлашди, уч ҳафта шифохонага тушиб чиқдим. Қўлимга қайтабошдан қалам олай десам, қўлларим қалтирайди, юрагим титрайди, қўрқаман, тилхатда қасам берган эдим бошқа ёзмайман деб…
Ўтган асрнинг 94-95-чи йиллари эди чамаси, истиқлол даври, қўрқадиган жойи қолмади шекилли деб (Комфирқанинг жоғи ушалди, тулки КГБ сининг чиял бўриси деса ҳам бўлади) оёғи чоҳга қулади, даври интиҳо топди, (ҳозиргиси унчалик бўлмаса керак) деб, ўттиз йилдан сўнг боз қўлимга қалам ушладим:Ўроқ ҳамда болға қизил шиорлар,
Атроф-жавонибни этганда қуршов.
Бу қуршовнинг пўлат панжалари-ла,
Эркин фикрлашга қўйилганди ғов.Ҳаттоки энг олий рутба раҳбарлар,
Марказқўм қўлида эди қўғирчоқ.
Эл нафин кўзлаган неча орзулар,
Қоғозларда қолиб бўлдилар ҳалок.
Кимнингдир измига қараб ёзилди,
Халқларнинг тарихи, ҳатто тақдири.
Не-не ёзувчилар, шоир, олимлар,
Бу соҳир тузумнинг бўлди асири.
Вазият танг келиб қолган маҳали,
Ўзининг тинчини кўзларди ҳар ким.
Ҳукм сурар эди ёвуз бир таҳдид,
«Бош керакми, демак, туравергин жим!»
Лек ҳаёт курашдан иборат асли,
Курашиб яшагай ҳар доим инсон.
Шу кураш элга бахт улашар доим,
Ўзгариб кетади замину замон.
Халқда бир ҳикмат бор «Қаловин топсанг,
Гуркираб, ловиллаб ёнар ҳатто қор!»
Элим ўксимагин ўтган кунингга,
Зеро Шароф Рашид деган ўғлинг бор.
Ўз жонин гаровга қўйишганча у,
Сенинг бахт, иқболинг ўйлади тун-кун.
Элим сен ифтихор қилсанг ярашар,
Шарофдек фидойи фарзандинг учун.
Бўлмайдиган ишни бўлдирди гоҳи,
Бўринининг кўксидан ундиргандек сут.
Шаҳарлар, фабрика заводлар гувоҳ,
Ўнинг қутлуғ номи бўлмагай унут.
Элим, Ватаним деб, ўзбегим, дея,
Синдирди ҳийлаю макр домини.
Ўз ҳаловатидан, тинчидан кечиб,
Ўзбекнинг оламга ёйди номини.
Менинг ҳам муддаом Шароф отанинг,
Ҳалол хизматларин эсламоқ такрор.
Зеро, одам жони ялпиз эмасдир,
Қайта кўкармасдир ердан ҳар баҳор.
Зеро, ҳар бир элнинг пешонасига,
Бундай буюк фарзанд битар жуда кам.
Уни эсламоқлик биз учун вожиб,
Қадрин билмоғимиз лозим, муаззам.
Яхши ният билан қалам ушладим,
Бу йўлга раҳнамо эътиқод, ихлос.
Отахон шаънига айтай ёруғ сўз,
Мақсадим: бурчимни оқламоқ холос.«Солженицин билан гурунг рўмонидаги» «Шароф ота» асаридан 93-94-95-чи бетлар, асар дебочаси билан 4-қисмдан иборат. Сайт: www.uzbekpoems.com Шоир Муртазо Улуғов.
1958 йил декабрь ойида (Самарқанд тиб дорулфунинда толиб эдим) янги йилга яқин қолувди «Устозга таъзия» асаримнинг қарамаларини тартибга солиб (асар Ҳомид Олимжоннинг ҳаёт, ижодий камолатига бахшланган) акамга,-асаримни Тошкант адабиёт донишмандларига кўрсатиб фикрларини билиш лозимлигини айтдим, у дарҳол Малаевга («ўзбек адабиёти тарихи» асарнинг муаллифи) сим қоқиб, Зулфия онахонимизни қайдан топса бўлади деб сўради. -Ҳозир у киши Тошкантда йўқлар, қандайдир иш юзасидан Жиззахдалар, бир ҳафтадан сўнг қайтадилар деган жавобни олди. Биз тез Жиззахга етиб бориб, сўраб-суриштириб шоира опамизни топдик, бир четроқ гўшани ихтиёр этиб то кечгача чўзилган гурунгда асар тўғрисида фикрлашдик, опахон:-ажойиб асар ижод қилибсиз, ёшсиз, тағин бирон балога гирифтор бўлмайлик деб чуқур ўйга чўмди: майли ижодий ишларингизга муваффақият дедилар. Мен эса, -бу асар устида кўп ишлашим керак, дея, хайирлашдик…
1959 йил навруз ойларимиди, бир йигит дорулфунундан мени топиб,- бу мактуб шоира Зулфиядан дейишди, саросима конвертни очиб ўқисам шоира менга:-бу асарни бир кўздан кечиринг дептилар, асар варақларига, сер солгач, ҳалиги йигит,-сизни қачон хабар олай деса,-ўн кунлардан сўнг дедим, асар «Кашмир қўшиқлари» экан, диққатимни тортди, хобгоҳга етиб бориб ўқиб чиқдим, асар мени ҳаваскор қаламкаш сифатида тамоман мафтун, лол этди, ишонасизларми, достонни ўқир эканман кўз олдимда бир нуроний сиймо «Ҳақувачи» оҳангида куйлаётгандек туюлди. Достон шу қадар гўзал, сеҳрли, мантиқ истиоралари шу қадар манзил воқийлиги мафтункорки, унинг бирон мисрасига қалам тегизишга журъат этолмадим, айрим сатридаги ҳижо ва қофияларига сайқал бераолдим холос. «Кашмир қўшиғи» даги ҳамма мисралар мантиқан қуюб қўйгандек жо-бажо, ўз ўрнида, қофиялари таранно. Ўн кундан сўнг ўша йигит асарни олиб кетди: Кейинчалик Зулфияхон опамизнинг айтишларича бошқа адиблар асарнинг ҳижо, қофияларига қалам уравермоқдан бўяп ташлаган эканлар. Мен кўриб чиққан вариант Ш. Рашидовга мақул тушган экан…
Ўтган асрнинг 65 йилининг баҳоримиди, тирамоҳсимиди эслолмайман, ҳа, дарахт япроқлари зарпарон эмас эди, баҳорди шекилли «Ўстозга таъзия», «Замон пайғамбарлари», «Ком. фирқа ё Қуръон» асарларни тугатгач, Тошкантга бордиқ, «Комсомолское озеро» истироҳат боғининг дарвозасига қарама-қаршисидаги кенг хиёбоннинг у томонида пишиқ ғиштдан қурилган икки қабатли иморатга тўғри кириб бордик, Ғофур Ғулом отахоннинг яшаш даргоҳи экан, отахон иккинчи қабатда бизни кутиб олди, акам билан ҳолу аҳвол сўрашгандан сўнг, акам раҳмати мени кўрсатиб, -укам бўлади, қаламкаш шогирдингиз, унча-мунча асар ёзипти. Ғофур Ғулом акамга,-нега аввалроқ таништирмадинг деб қўлимни тутиб, етаклаб ёнига деванга ўтқазди,-қани ёзганларингизни кўрсатинг-чи (қалам учудан тушган татилингиздан менга ҳам берарсиз деб ҳазил қилганди раҳмати), қарамаларимни синчиклаб кўздан кечирар экан, Зулфияхон аяга қўнғироқ қилиб,-тез етиб келинг, бир ёш ўсмир шоир Ҳомид Олимжоннинг ҳаёти, ижодига бахшлаб тазкиралар ёзипти, деб телефонни ўчирди. Бир соат вақт ўтар-ўтмас аямиз кириб келди, отахон мени кўрсатиб айтган йигит шу кас, шифокор табиб дегандан, Зулфияхон ая,-мен у касни танийман, ижодий ҳамкорлигимиз бор. Бўлмаса бир кўриб чиқайлик, бизларнинг мақсад ҳаракатларимиз ёшларни тарбияламоқ..,Ғофур ота- олинг кўриб чиқинг бу тазкираларни «Устозга таъзия» асаримни аяга тутқазди, мен эса-бошқаларини кўриб чиқай, кеча ўзоқ, бу ерда саросимамани даркор жойи йўқ, бўлмаса бошладик дегандан Опахонимиз,- мен бу асарни 1958 йили ўқиб танишганман, шоирни ўзлари ўқисин, дея, менга ялт этиб қаради. Шошиб қолдим, қўлимнинг кафтидан шунчалар тер оқардики, уялдим,-тортинманг дейишдилар ҳар иккиси ҳам. Жавонлик қалдироқ овозда асарни тик туриб ўқий кетдим, гоҳо, гоҳ сер солсам Опахонимиз калласини хам қилиб кўз ёши тўкмоқда эди, бир соатчами, кўпроқми асарни ўқиб тамом қилсам-да то ҳоло аямиз шу туришда кўз ёшларини канда қилмай тўкмоқда.., ўрнидан туриб тремодаги ойнага яқинлашиб, кўз, кўз мижжаларига, қош-қабоқларига бўялган сурмаларни артгач, қайтиб келасола мени ачамлади, бетларимни ўпти,-Ҳомид Олимжон ўлганмаскан, парвардигор қайтиб берипти, деб ўпкаси тўлғанча хўрсинди, мен ҳам энтикиб кетдим, кўзимдан қатра-қатра ёш томчилади…
Ғофур Ғўлом ота,-бу асарларингизни нашриётга бериб бўлмайди дейишди. Зулфия аямиз эса,-замон ҳар доим бир жойда қотиб тураолмайди, замин ўз меъёрида айланса ҳам, вақт ҳамма борлиққа икки кўзи билан қарайди, вақт бошқа бир тусга кириб қолиши муқаррар, ўкинманг, ўксинманг ҳали вақт келади, сизнинг асарларингизни қайта кўриб чиқадилар, ўз йўлини, манзилини топиб олади (башорат қилишига қаранг).., мен эса тарашадек қотиб турар эдим…
Зулфия аямизнинг,-Ҳомид Олимжон ўлган эмаскан, Худо боз қайтариб берипти, деган, мақтовларидан илҳомланиб (ўзимдан кетиб десам ҳам бему-балоғо) «Тайпоқ ҳавуз» асаримни 1966 йил баҳорида интиҳо топтирдим, айрим жойларини, дўст, ҳамкорларимга ўқиб ҳам бердим, улар ичида КГБ хабаркашлари, Шоди исмли дўстим, Пенаев Дурди ҳамкорим мени олғир итга тутиб беришдилар, вилоят ком. партиясининг (Сурхондарьё Термез шаҳрида) амри билан КГБ томонидан ҳабсга олиндим 1966 йили кузда. 1967 йил навруз кунларида ёпиқ-яширин гов, суд қилиб «Партия, Совет органларига тўҳмат» Уз. ССР жиноий айбномасининг 112 «в» қисми билан концентрацион лагерга юборишди, қараловчига қарши оқловчи дейсизми, оқловчини тушумда ҳам кўрганмасман. Акам саросимага тушиб Тошкантда Ғ-Ғўлом отахонни ахтаради, у зотни тополмагач, Зулфияхон аямизди топиб ҳамма мушкилотларни баён қилгандан сўнг, аямиз Рашидов қабулига югуради. Ул зот эса КГБ ҳабсга олган бўлса ноиложман, 60-фойизидан зиёт БЮРО аъзолари ўша элатдан, 40-фоизга етар-етмас аъзолар миллатимиздан дептилар, ая эса,-бир иложини топинг деса, Шариф Отахон,-дарвишлар сингари тариқатгоҳдан йўл, равиш ахтарамиз деб, аяга тасалли берганларкан…
Пайтини топиб Шароф Отахонимиз Беланожко (Туркистон ҳарбий округининг генерали, БЮРО аъзоси ҳам) билан шикорга (овга) чиқадилар, пайт пойлаб мен ҳақда гапнинг учуни чиқаради:-Бир ёш шоирни, бизнинг кўз ўнггимиздан четда қолганмикин (тўғриси бизнинг айбимиз) КГБ ҳабсга олади, судланиб ҳозир «ахлоқ тузатиш лагерь»да Ленин партиямизнинг шанъу шукуҳига ҳалол сидқи дилдан хизмат қилмоқда, жувонмарг бўлмасин, йўли йўқми шоирни озодликка чиқарсак, деб савол мисолида Беланожко-га мурожаат қилади, у,-ўйлаб кўраман. Натижасини бирон ҳафтадан сўнг шахсан сизга етказаман, деб қўёқолган экан.
Беланожко-эшитган қулоқлар баёнига кўра Суслов (Москва кремилида марказқўм котиби) га, оиласи Сусловнинг хешимикин ё завчасининг синглисимикин, иш қилиб унга яқин одам экан. Суслов,-ундай бўлса Брежнев номига ариза ёзсин ва бошқа бир яқини ҳам. Беланожко,-Рашидовнинг айтишларича ҳеч кими йўқ, отаси «Курская дуга» да фронтда, онаси ва икки укаси урушдан сўнгги қаҳатчиликда очликдан вафот қилганлар, қип- қизил сағир, чаққон акаси бормиш, ўшанинг номидан ҳам ариза ташкил этилади. Боз Суслов тайинлабдики аризалар Брежневнинг столига эмас, менинг столимга тушсин,-у ёғини бажо келтирамиз деганларкан художўй инсон Беланожко. Кўп ўтмай Ўзбекистон марказқўм –Шароф Рашидов номига Сусловдан стенограмма: «бир иложини топинг, шоир баччани озодликка чиқаринг». Отахон даррав бу хабарни БЮРО аъзоларига етказади, қулунг ўргулсинларнинг ҳаммаси жим, фақат каллаларини қимир-қимир этказишиб ўз розиликларини билдиради…
Тезда лагерьда (Навой шаҳри) қайта суд процесси бўлади, суд раиси ўртаяшардан ошган ўзбек миллатидан, унинг ҳар икки ёнида икки комсомол жавон қизчалар (суд мажлисининг маслиҳадчилари). Процесс кўп ҳам давом этмади, аввалдан мени лагерь спец. частининг бошлиғи майор, лагерь зам. полети подполковник (фамилияларини эслаёлмайман) роса миямни совуқ сувда чайқалаб,-ҳеч бўлмаса айбимни қисман бўйнимга оламан десанг сени «ахлоқ тузатиш лагеридан» бўшатади, бўмаса йўқ (гўё молнинг ҳалқумидан арқонни ечгандек). Суднинг раиси-айбингизга иқрор бўласизми деганданоқ, кўзимни шартта юмиб қисман деганимдан суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди, бир соатга қолар қолмас мени «ахлоқ тузатиш лагерь»дан бўшатиб юборди.
Зулфия аямиз эшитиб ҳамду санолар ўқипти, тезда мени, акамни Отахон қабулига киритди (ул зот тайинлаган эканлар) маҳтал бўлмадик. Икки қабатли чарм қопланган эшикларни очар-очмасдан, Шарофхон ота бўсағона олдида тик турган ҳолатда бизларни кутиб турганкан, ёруғ чеҳрасидан илоҳий ёғдулар уфурганча, мени елкамдан тутиб коргоҳининг турига таклиф этди, анча суҳбатлашдик, ҳамду сано, панду насиҳатларини тинглагач,-ўғлим энди бундан буёғига қалам тебратишни (қулоғини пастга тортиб) бас қиласиз, замон кўтармайди, дея, акамга қараб,-мобода укангиз боз қўлга тушсалар ҳеч ким қутқираолмайди, укангизни жумҳуриятдан бирон четроқ минтақага-Қозоқистонми, Россиягами, шу томонларга жойлаштиринг, деди майин овозда. Акам,-олиб борадиган тайин жойимиз, таниш-билишларимиз йўқ дегандан, Отахон осмонга бир тик қараб олдию (худодан шафқат, ё раҳматидан сўрадимикин), кимгадир қўнғироқ қилиб, аввал форсча, сўнг рус, ўзбек тилида мен ҳақда маълумот бериб, ким-нималарни тушинтирди, сўнг менга,-форс тилини билсангиз керак, мен,-ҳа тўғулиб туғишганимча дедим,-жуда яхши, соз, акамга,-эрта индин укангизни Душанбега Абдулхайр Қаҳоров (Тожикистон сов. минининг раиси) ихтиёрига олиб бориб топширинг, ўша ёқда тарбияланади, ҳали ёш, у ёғига ташвишланманг, дея, бизни гусел қилдилар…
Икки кундан сўнг хешу тоборлар билан хайрлашиб Абдулхайр Қаҳоров қабулида бўлдик, ул зот ҳам Шароф отанинг панду насиҳатларини такрорлаб, қалам ҳақида гап кетаркан қулоғини пастга тортиб, бас дейишдилар,-бу ерларда фалокатдан сизни қутқарадиган шахс Рашидов кабилар топилмайди…, қайгадир сим қоқди, бир нималар дейишдию Рашидовнинг ишончли одами экан, деб гапини тамом қилишдилару,-ҳозирнинг ўзида сизларни Усмон Мўминов кутиб туриптилар (Қўрғонтепа шаҳар ком. партиясининг биринчи етакчиси) деб, шу томонга жўнатиб юбордилар,-менга,-агар биронта проблема туғилиб қолса мана шу телефон орқали алоқа мен билан боғланг ёки эшик очиқ, телефон рақамларини берди. Усмон Мўминовга учрашдик, социалистик меҳнат қаҳрамони экан, дарҳол соғлиқни сақлаш вазоратига қўнғироқ қилиб А.Т Пўлатов (жумҳурият бош хирурги)-га ҳамма ишларимни жо бажо қилишди, унга ҳам, тайинлаб,-Рашидовни яқин одами экан, дедилар. Энг ҳайратли жойи шундаки барча учрашган художўй шахслар соф ўзбекча гапирар эдилар.
Тожикистонда осмонни ўпкувчи яшил тоғларию, тошлари, авлиё-амбиёларнинг руҳлари қуллаб, қанот қоқдим, гўзал табиати, сахий инсонларга тўла экан, кўп миллатли элатлари (тожик, ўзбек, рус, немис, татар, кавказу болтиҳбўйи халқлар, кўп сонли яхудийлар…), халқлари иймону этиқодли, меҳнаткаш, меҳмондўст, кўнгли очиқ, шеърхонликка чечан худонинг бандалари экан.
Тез орада чин дилдан хизматим боиси улар билан апақ-чапақ бўлиб, хешу табордек бўлиб кетдим, айниқса лақай элати билан, тожик сулувига уйландим, фарзандлар кўрдим.., худо буюрган манзилимни топдим-дедим ичимда…Ҳол сўраб келганда акам сўроқлаб,
Андишаларимни бир-бир сўзладим.
-Йўл топинг қўтқаринг, кетманг узоқлаб,
Қондошга қондошдек йиғлаб бўзладим.
Хайрлашдик. Кетди у. Ғам етагида,
Ортидан қолдим мен боқиб, мўнғайиб.
Кўмак етмаса гар ўз керагида,
Шоҳлар ҳам гадолар-аянчли, ғариб.Московнинг Марказком хонасигача,
Қўллаб, этди уни ҳалол ахчаси.
Фироқнинг энг йирик донасигача,
Мўмай пул сеҳридан эрир барчаси.
Ёрдам қўлин дарҳол чўзишди дадил,
Шарофхон отага этдилар фармон.
-Шоирга жавоб бер, бир иложин қил,
Билимли инсонлар бўлмасин сарсон.Осонгина бўлди мушкилотим ҳал,
Рашидов чорлапти ўз ҳузурига.
Қабулига кирдим бўлмайин маҳтал,
Дардимни сўзладим Ота ўзига.
-Ҳаваскор қаламкаш эдим, ғўр ниҳол,
Машқларим мазмуни кимгадир ёқмай.
Кулфатлар келтирди бошимга ҳадсиз,
Юрибман мен бугун юртимга сиғмай.
Шеърларимнинг ғояси кони зарармиш,
Халққа қутқу солиб, урармиш йўлдан.
Кишанласа мени-бўлармиш хўп иш,
Шу тахлит ҳужумлар ёғди ўнг-сўлдан.
Хуморидан чиққанча турткилаб ўбдан,
Турмага рўпара этдилар ахир.
Айирдилар мени тўғилган тўпдан,
Ёрдам беринг ота, мен бита сағир.
Кўмакни аяманг, суянган тоғим,
Жон етди рамаққа, бўлмайин увол.
Қўридим, ёш тукмас энди қароғим,
Жонимнинг қастидан қайтмоғим маҳол!
Кузатдилар мени ўз даргоҳидан,
Меҳр-ла эркалаб, овози ғамгин.
-Синиб кетмай бели минглар оҳидан,
Ер бизни кўтарар, нолимай ғамдан.
Шуур ҳам, замон ҳам жиловлангандир,
Жилови, сезибсан, нопок қўлида.
Ҳур фикр буғилган ё овлангандир,
Ҳар доим ҳаётнинг сўнсиз йўлида.
Ватан ҳам бугунча ватанлик қилмас,
Тайёрмас фарзандлар қадрин англашга.
Оғир бўл, бу кунлар абадий эмас,
Ёғмасин балолар, укажон бошга!
Ўксик қалб озурда манқурт дастидан,
Не чора?-йўл олдим ўзга ўлкага.
Қондошлар дуоси, душман аҳдидан,
Таскин бериб мунглиғ ака укага.
Хайр, менинг ёшлигим кечган далалар,
Хайр, кўча чангитиб ўтган ёшлигим.
Хайр, изимдан кўз ёш сочган янгалар,
Рози бўлинг, аччиқ экан тақдирим!…
*** *** ***
Тожикистон кўксин очди беминнат,
Зумрад водий-Вахш масканим бўлди.
Элига сидқ ила айладим хизмат,
Юзим ёруғ, кўнглим ғурурга тўлди.
Меҳнатим меваси бўлди зўр иқбол,
Учратдим бир қизни: дилбар нозанин.
Касбимиз бир экан: у ҳам шифокор,
Англади покиза қалбимнинг сасин.
Кўксим ичра юрак-безовта дунё,
Муҳаббат домига у асир кийик.
Дилбарим ҳуснига дунё сеҳри жо,
Олчалаб, олмаюз, кўзлари қийиқ.
Ҳар оқшам боғ сайри, висол, роз айтмоқ,
Бора-бора бизни айлади мойил.
Қўл ушлашиб, ёниб ёнма-ён юрмоқ,
Бизни муҳаббатга айлади қойил.
Тожиклар пангғаган дилимни артди,
Лақай эл Баёзин пуштимга ортди.
Бахт иқбол бахш айлаб энди бу элга,
Қасидалар ёзай Шарофдек эрга.
Хулласи Отанинг аҳди беминнат,
Яратди шафқату ҳудудсиз ибрат.
Қатор шамлар ёқиб Шароф шомига,
Ёруғ юз-ла боқай иқбол шаънига.Асрнинг 2000-чи йилимиди Шароф Рашидов отахоннинг шаънига иккинчи «Яхшининг ёди» асаримни ёзиш чун қулимга қалам ушлатдим. Тошкентга бордим, отани яқиндан биладиган таниш-билишларини, хешу таборини қидирдим. Укамнинг билишларича жияни академик Уктам Орипов Таш. Ми-да бўлса керак деб Таш. Ми-га бордик, у ердагилар Ориповни 15-чи клиник шифохонасидан топасизлар деб тайинладилар, бордик, топдик, анча кексариб қолган экан (бизга Самарқанд тиб дорулфунинда чала-чулпи, ёлғондака дарс берганларида жавонлик пайти эди). Салом бердигу алик олмадик, мен,-Шароф Рашидовнинг ҳаёт, ижодига бахшлаган асар ёзаётирман, сиздан отанинг сўнги руҳий ҳолатларини билмоқчийдим, десам, -у киши қачонлар ўлганларку, сўраб нима қиласан, деб ўқрайди, мен ҳайрон, савол жавобда на медицина соҳасида, на бадий ижот, сиёсат, на иқтисодиёт соҳасидами бум-бум, гаплари бир-бирига қовушмайди, 4-чи синф талабаси ундан тетикроқ. Бирдан ўз- ўзидан «визитная карточка» сини менга тутқазмоқчи бўлди,-мабодо хизмат керак бўлса телефонлашиб турамиз. -Ахир домла раҳм этинг, мен узоқдан, сарҳадлардаги сипоҳларга таланиб Тожикистондан келганман бошқа сизни домлажон кўраманми, йўқ, уёғини айтолмайман, ота ҳақида гувоҳ, ҳужжатлар йиғмоқчиман, менга иложи борича ёри кўрсатинг, десам,-яна вазоратга кетаётибман, вақтим йўқ, телефонлашиб турамизни такрорлади. Укамнинг аччуви чиқиб,-қоқилган кундадек қимир этмаганига қара, нима ҳам деярдик. Одамлар Шароф отанинг исмини эшитган замон, ярим кеча уйқуда бўлса-да оёққа қолқиб тип-тикка тўшагидан туриб кетадилар, оҳ, вой-ей, махлуқ-ей, деб мени қулимдан тутиб,-кетдик ака дедию чиқишимизда чап қўлдаги коргоҳда жуда пардоз берилган эшикнинг устидаги таблеткачага ким қандай профессор, бало-мусмодонлар ёзилган-бу қизининг кабинети, елкамнинг чуқури кўрсин бу алвостиларни деб, қўлимдан етаклаб пастга тушиб кетдик, бунақа гўрсўхталардан учқун қидирманг, тезакдан учқун чиқса чиқар, булардан чиқмайди, қўшимча қилди гапига.
Ёлғиз ўзим Тошкентдан сўраб-суриштириб Хурсоной (отанинг ёстиқдоши)ни топдим, очиқ чеҳра билан қабул қилди, менинг ижодкорлигимни билгач. «Шароф ота» асаримни қўлига тутқаздим, камчилиги бўлса айтасиз деб (онахон ҳам адабиётшинос-Самарқанд университини ким қачонлар хатм қилган). Дарсохонни тўкинга тўлдириб,-сиз тортинмай ўз уйингиздагидек, худо ато этган неъматлардан татиб туринг, мен ҳозир, дея, хонанинг бир бурчагига ўтиб «Шароф ота» асарини ўқийбошлади. Бирон соатдан сўнг ўрнидан тураркан, сер солсам қовоқ-кўзлари шишинқираган, қароғининг оқлари қизарган (йиғлаган бўлса керак, ўйладим ичимда), менинг ёнимга ўтирдию елкамга бошини суяб, елкаларини силкиллатганча хўрсиниб йиғлай бошлади, мен индамадим, насиҳатгўйлик қилмадим, бу ҳолатда насиҳатнинг фойдаси йўқ…
Анча вақтдан сўнг бошини елкамдан олди, юзимга шишган қовоқларини, қизарган кўзларини тикиб Шарофни билармидингиз дедилар, ҳали ҳоло ўпкасини босолмай, мен,-нега билмас эканман, бошимдан ўтганларни бирма-бир нақл қилиб бердим. Онахон Шароф отанинг кейинги руҳиятини, вафотидан сўнг, қабрининг устига қузғуну қора-ола қарғалар қўнғанини, баъзи бирга туз еган наодамий муртадларни қузғуну қарғаларга дон ташиб юрганларини, борингки уларнинг битидан итигача пайдар-пай сўзлаб берди, айтган гап-сўзларини оқизмай-томизмай «Яхшининг ёди» асаримга киритдим. Сайёрага телефон қоқавериб тополмади, Илҳомни сўрамадим, онахон ҳам у ҳақда оғиз очмади (арақхўрлигини эшитган эдим). Асал акани сўрасам,-ҳозир кардиология институтда таҳжилий жарроҳлик ўтказган, аҳволи бир нав деди. Кетишга рухсат сўрадим,-рухсат йўқ, бир кеча минг кеча эмас, ётиб, ҳордиқ чиқаринг, ҳали эсимга келса кўп гапирадиган гапларим бор, шошилинчнинг ўрни эмас, Сайёрани кечгача топаман, китобингизни ўқийди…, мен,-йўқ дедим, кетмасам бўлмайди,
Йўл азоби, гўр азоби деганларидек сарҳаддан уч кунга мени қўйворган, кечиксам балоларга гирифторман… Онахон- сарҳади бошидан қолсин, гўрсўхтанинг бошини есин, деб қарғаб кетди, сўнг ўрнидан туриб,-бўпти деб ошхонаси томон ўтиб, газетга ўралган бир килоча ўзбек пулини менга тутқазди (ўзбек сумининг қадр қимматини, долларга нисбатан бирига юзминглигини ҳамма билади), олмадим, хафалашамиз, мен пул учун сарсон-саргардон бўлиб юрганим-ча йўқ, бўлганим, бўлишим қаламга суянган қаламкашман, худога минг карра шукр оч эмасман, бу қинғир-қийшиқ нажўй ҳаракатларингизни қўйиб туринг, отахоннинг шону шараф маънавиятини байроқ қилиб олганман, қўлдан қўйвармасликка қасам ичганман, деганимдан сўнг онахоннинг кўнгли чўкиб,-мусофир экансиз, мусофиратда озор чекманг дегандим,… дарҳол боз ошхонасига кириб, қайтиб чиқди, бир селофан халтача тўла ҳархил шоколад қандлару, печенийлар, ҳархил қоқ қилинган меваллар, бир нечта шилмоий кулча нонлар,-невараларингизга, қуруқ кетманг, менинг даргоҳимдан, доим бирга туз татиб юрамиз худо хоҳласа, кўзи ёшланди, то кўришгунча ижодингизга муваффақият, онангизни хабар олганингиз учун ташаккур, асарни тугатсангиз менга учрашинг деб орқамдан мўлтайиб боқиб қолди…
«Яхшининг ёди» асаримни ёзабошлаганимдан онахоннинг айтганлари кўз ўнггимдан липпилаб ўтаверади: «Шарофнинг вафотидан кейин қиёмат қўпти, ўзбекларни бу сафар-контурревалюциячи, босмачи, ўттизинчи йиллардаги каби (ўтган аср) халқ душмани (умуман халқ душман) демай «ўғри, ўғри ўғрида»деб пешонасига тағма босди, хайрият ўзбеклар Россия кишварларидаги ҳудудсиз ўрмонларидаги сон-саноқсиз оқ қайин дарахтларни, ким қачонлар Айсберг (муз чўқиси) га урулиб уммон остига қулаган «Титаник» кемасини ўғирламапти, дея, ёқангизни тутасизда қўясиз. Ўзбеклар, шахсан Ш. Рашидов ҳам ўғриймиш, ҳа нимани ўғирлаган эканлар?,-пахтани, қайси валоматнинг экиб ундирган пахтасини? Эрта баҳордан бола-чақаларини чирқиллатиб экиб, навзод-чақалоқни ювиб таралаб, то ёмғир-чачин остида, қору муз қатқалақларига оёғи тойиб, йиқилиб пахтазор далаларида изғирин шомоллардан юз-қўлларининг териси кесилиб, арчилиб, чаноқларида бир дона чигитни ҳам қолдирмай (пестицид заҳар дориларга қоришиб) терган пахтасини ўғирлапти. Корпус буйруғидаги қўшимча режани (юзини бир юз ўттиз қилиш)-бажариш учун Корпус гегемонлари қавоқ осмасин деб «приписка»-қўшимча ёзиб кўрсатиш бўлган бўлса бўлгандир (юзини, бир юзу икки ё уч чизганича), бунга улар «ўғри, катта хофли ўғри» деб атама ном қўйгандилар-отинг ўчкирлар, эй Худо! Нималар ҳам демади Шароф номига, нималар қолди айтмагани,-деб онахонимизнинг дийдасидан қатра-қатра ёш томчилари аримас эди»… Асарни тугатдим «Яхшининг ёди» (ўзбек халқининг заҳматкаш фарзанди Шароф Рашидовга атаганим):Ҳеч кимга сир эмас куҳнадир биз билган дунё,
Бағрига не-не сир асрорлар бўла олган жо.
Кимлардир гул эккан кимлардир айлаган хазон,
Кимдир заҳматга ғарқ кимлардир яшаган осон.
Асрдош, Ватандош заҳматкаш Шарофхон ота,
Умрини яшади ўзбекнинг ташвишин торта.
Эзгулик қадрини англамас бир неча муртад,
Бағрини кемириб бир мараз шифо топмас дард.
Бўҳтонни ўлчамай ўйламай солдилар ишга,
Зулмат каби парда тортмоқчи бўлди қуёшга.
Орзуси тинчлигу ободлик эди-ку унинг,
Орзуси тўкинлик ва шодлик эди-ку унинг.
Нафасин жиловлаб шуҳрат деб қайғурмаган у,
Дунёда ўзбегим тенгсиз деб лоф урмаган у.
Жиззаху Мирзачўл толеин пахтадан кўрган,
Қарши, Қарақалпоқ борлигин нурга йўғирган.
Фарғона, Самарқанд, Сурхоннинг эртасин ўйлаб,
Хоразм, Бухоро истиқбол режасин суйлаб.
Яшаган Рашидов оз умрин соз умрин ҳалол,
Қутлуғ ниятлари ўлкада кўрсатиб жамол.
Сахийлик нимадир тантилар ўрганар ундан,
Шу хислат уни тарк этмади туғулган кундан.
Ижодий меҳнатдан эл ичра топди шараф-шон,
Заҳматин шарафлаб мукофот беришди уч миллион.
Қўл қўйди тутмади у пулни мукофот атаб,
-Хизматга розиман –деди у,-қуринглар мактаб.
Ўттиз йил қуш уйқу яшади билмай оромни,
Элининг ғамида кўтарди ҳар субҳу шомни.
Ўзбек бекасига бўйсинар зангори олов,
Ҳар уйнинг остонасин олтиндан айлар Мурунтов.
Дер эди отахон «беш йил тинч қўйсалар бизни»,
Бахтиёр кўрмоқни истарди Ҳар ўғил қизни.
Турмушда тўғоноқ иллатлар илдизин истаб,
Бу ҳақда китоблар ёзди у маърифатли қалб.
«Яхшининг умри оз» дейилган азалий масал,
Отанинг жонига чанг солди беомон ажал.
Элу юрт борлиғин бахш этиб ўтли фироққа,
Шарофхон отани элтишди совуқ тупроққа.
Не-не орзу-ҳавас у билан тўпроққа кетди,
Элнинг жонкуяри ҳеч қайтмас бир ёққа кетди.
Нурнинг кушандаси азалдан эрур зулумот,
Ўзбекнинг бахтига чанг солди бу гал хусумат.
Ота кетди, афсус энг ёвуз хасад ўйғонди,
Жабридан ўртаниб ҳўл-қуруқ баробар ёнди.
Сарбони ўтгач оҳ, ўзбекни ўғри дедилар,
Бўҳтонни олқишлаб далиллаб тўғри дедилар.
«Пахта иши» дея аталган ул балойи жон,
Неча пок виждонни хўрлади айлаб ногирон.
Ўзбек юртда қайта бошлади қонли қатағон,
Дурбин-ла излашди макрни Иванов, Гдлян.
Қалбларига иблис қургандек абадий ватан.«Истиқлол зиналари» рўмони. 91,92,93,94,95,96,97 бетлар. Душанбе 2010й. Сайт www.uzbekpoems.com Шоир Муртазо Улуғов.
Ҳалиги онахонимиз қўлимга қўймай тутқазган селофан халтачадаги қанду шоколадларни бир этак невараларимга узатдим. Тошкентдаги ката моманглардан совғат деб, улар уймалашиб совғатларни титкилиб буниси менга, буниси сенга дейишиб, ногоҳ доллар топдик-қий-чувллашиб қолди, қарасам халтанинг тагида ҳалиги газетга уралган ўзбек сумлари, ҳовлидаги ваннага сув тўлдириб бир неча кун ўзбек сумларидан зарварақ, заврақ ясашиб ўйнаб юришдилар, индамадим. Невараларимдан бири Ҳасан исмлиси -Бобожон қачон мени Тошкентга ката момомнинг олдига опборасан, шоколадлари шунча ширинки, борсам кўп-кўп «Киндер» шоколад беради деб, эркалашини қўймас эди…
Эсим қурсин бир нарсани айтмоқчийдим, хулё қурғирим пароканда бўлдимикин.., э йуғ-ей, худо кўрсатмасин…, ҳа эсимга келди: 1998-чи йили Ш. Рашидовнинг 80 ёшлиги хотира юбилейи бўлади деган хабарни эшитиб , саросима Самарқандга бориб «Зарафшон нашриёти» уйининг ҳовлисига кирасолиб, ҳовлини шипириб, суртиб юрган қаровулга учрадим, раисини исму шарафларини сўрадим, қаровул-шуни ҳам билмайсизми, ката физик олим, 17 йил педагокика дорулфунунда ректор эди, истиқлолдан сўнг бизга раис, Ҳомид Олимжоннинг зўриётларидан, ҳув ана кабинети…, Раис хонасига тўғри кириб бордиму, мен шоирман деган гап оғзимдан чиқиб кетди (шоир бўлмасам-да). Раис даров ўрнидан ирғиб туриб кўришди, креслодан жой кўрсатди, тезда «Шароф ота» асаримни тутқаздим, арзигулик бўлса чоп қиласизлар деб. Қайдан бўласиз? Мен,-пусмодон жойдан деб ёлғон айтдим. Столининг юзини қоғозлардан бўшатиб, паднистни турли хил қанду-конфетлару бодому ёнғоқ, мавизлар, Самарқанд сояда қуритилган қора, тилло рангли майизларга тўлдириб ташлади, котибасига-биронта пашми-пўчоқ кимсаларни кабинетимга йўлоқтирма, ёнимда меҳмон бор-тайинлади, лимон чой тайёрлаб, паднисни кўрсатиб марҳамат дейишди. Раиснинг оғзидан Шароф ота ҳақида бирон арзгулим калима чиқмади, орқасига қараб-қараб ҳадиксирагандек гапини давом этдирарди, сер солсам пушт томондаги деволда Каримовнинг каттакон портрети осиғлиқ экан. Асарга бармоқ урабошлади,-анча салмоқли асар экан деб, бир кишини телефон орқали чақириб асарни берди, у киши чиқиб кетиб, бир соатча вақтдан сўнг келиб раиснинг қулоғига нималарнидир деб шивирлади, англаёлмадим…
Асаримни чоп қилурмикан деган мақсадда келувдим, десам раис кетини стулдан сал кўтариб, яна қўйдию ҳа, тўғри чоп қилишга ёрдам берамиз, асарингизни палон жойдан қайтдан ўтказиб келинг, нархини шундан сўнг айтаман, саросима бўлмайлик, аниқроғи мана шунча юз доллар деб, сезмай қолдим, икки қўлидаги нечта саноғли бармоғини кўрсатганини. Менинг,-Отахоннинг юбилей тўйигача чиқарсак деган орзуйим бор, раис лом-лим демади, мени жуда ҳурмат, эътиқод билан ҳовлисининг дарвозасигача кузатар экан-раис, ҳалиги кўрсатган бармоқларингизнинг саноғини яна қайта кўрсатсангиз дедим,. Ранги қути ўзгариб, тезда хайрлашиб, изига қарамай қайтиб кетди…
Нима қилишимни билмай, каллам чуруллаб, эсанкираб кўчада бораётганимда, лап этиб Жўрақул Ажибнинг «Қуёш қорайган лаҳза» асаридаги бир ажойиб лаҳза кўз олдимдан ўтабошлади: «-Сизни бош муҳаррир чақирияпти, котиба қизнинг қуриққина сўзи хаёл оғушида ўтирган Аҳмад Каримийни ўзига келтирди…, эшитдим, Гулюзхоним… – унда ўрнингиздан қўзғалинг!-нима учун?-ҳайрон бўди журналист. -Бош муҳаррир бирор томонга қочиб кетмайди, чамаси борақоларман, ахир…
-Ҳозир боришингиз зарур-да,-деди Гулюз турган жойидан қимирламай.- Аҳмад ака, ҳардамхаёл бўлиб қолибсиз-ку… -Қиз ўзининг гапидан нашъа қилиб кулди. –Бош муҳаррирнинг чақиргани ёдингиздан кўтарилиб кетади. Охир-оқибат эса мен гап эшитаман… -Кетдик бўлмасам… Олим Салимович журналистика жабҳасида тасодифий одам эди. Илгариги бош муҳаррир мамлакат журналистикасининг етакчи сиймоларидан бири бўлган Асадулло Шариф кутилмаганда дунёдан ўтди-ю, яна ҳам сира кутилмаганда Олим Салимович орадан бир ҳафта ўтмай марҳум муҳаррирнинг ўрнига тайинланди.
-Олим Салимович Салимов шу бугундан эътиборан «Шарқ нидоси» газетага раҳбарлик қилади, – дея уни таништирган эди ҳукумат маҳкамасидан келган масъул шахс, – Олим Салимович республикамизнинг таниқли кишиларидан бири, техника фанлар номзади, бир қатор илмий рисолалар муаллифи…
«Бу бош муҳарриримиз қайси туркум шахсларга мансуб экан, – дея хаёлидан кечира бошлади Аҳмад Каримий, Олим Салимовичнинг ниманидир дейишини кутиб ўтираркан. – Билишини биладиган билағонлар сирасига кирадими ёки билмаслигини билиб, мақсадига етадиган, ета оладиганлар хилиданмикин? Ишқилиб, билмаслигини билмайдиган нодонлардан бўлмасин-да. Унда фақат ўзи эмас, бизни ҳам жаҳолат ботлоғи сари бошлаб бораверади…»
Журналист ўз фикридан нашъа қилиб кулимсиради.
-Жилмаяпсизми? – деб сўради бош муҳаррир унга эътибор билан тикиларкан. – Бекордан бекорга телбалар кулишади…
-Қалам аҳлининг соғи йўқ, – дея ошкора кулди Аҳмад Каримий бу гал. – Қаламга суяниб ҳаёт кечирадиган одамларнинг бариси ҳам телбанома бўлиб қоларкан.
-Сиз айтган гап биз учун аксиома бўлолмайди.
-Билмадим, – дея елка қисди журналист. – Аксиома бўладими, теорима бўладими, лекин мен ҳақ гапни айтдим қўйдим…
-Аксиома нима эканлигини биласизми ўзи? – деди бош муҳаррир. Айни пайтда у ўзининг чиндан ҳам олим, фан номзоди эканлигини Аҳмад Каримийга билдириб қўйишни истарди. – Мабода ўрта мактабда таҳсил олмаган бўлсангиз…
-Менга тушунтириб ўтиришга ҳожат йўқ, Олим Салимович, – деди Аҳмад Каримий бош муҳаррирнинг сузини бўлиб.-Аксиоманинг аниқ фанларда исботсиз қобул қилинадиган қоида эканлигини яхши биламиз. Ўз-ўзидан кўриниб турган ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат ҳам сиз тилга олган аксиома ҳисобланади.
-Қани ўша ўз-ўзидан кўриниб турган ва рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат…
-Кулимсираганим учун мени телбалар қаторига қўшяпсиз,-деди журналист мулойимлик билан. –Сиз адашмадингиз, худи шунинг ўзи рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат-ку…
Бош муҳаррирнинг юзи яна ҳам тундлашди. Маънавият бўлими муҳаррирининг билағону бетгачопарлиги унга ёқмаётган эди…
Жўрақул Ажиб… «Қуёш қорайган лаҳза» 276, 277, 279, 282 б. Душанбе «Ирфон» 2001 й.
Хурсоной онахонимиз билан суҳбатда,-Шароф отахонингизни хотираларини абадий баддийлаштирмоқ учун Тошкантда бўлмасада анчагина ишлар қилинган, Жиззахда катта хиёбонида ўрнатилган тош ҳайкал (киндик қони томган она ватанида)музейи ўша шаҳарда, бир неча бор зиёрат қилганман, анча салмоқли, яна Пахтакор туманида (Жиззах вилояти) N-чи (рақами ёдимда йўқ, эслаёлмайман) совхозда ҳам музей бор эмиш, боролганимча йўқ, Сайёра бориб кўриб келган, насиб этса мен ҳам бормоқчи дерди. Жиззахга бордим ўша айтган йилим, «Зарафшон нашриёт» да ишим барор олмагандан сўнг, Отахоннинг тош ҳайкалини зиёрат қилдим,ҳамду сано айтиб, фотиҳа каломини қайтардим. Музейни қидириб топдим (Хурсоной аямиз бир ўрта мактабнинг ёнида деганларди), музейга кираётганимда икки қизча қарши чиқиб, чипта олинг дедилар, мен эса-қизларим мен шоирман, киссамдан сариқ чақа тополмайсиз, чўмтагимнинг теги кўриниб ётибди, ишонмасанглар қаранглар деб, шимимнинг чўнтакларини тескари ағдариб кўрсатдим, кулишдилар, бўпти кираверинг деб музей эшигини очиб беришди, кирдим, катта баланд бино-железобетон плиталардан тикланган, томида қўпол железо-бетон плиталар, ўртасида қатор шунга ўхшаш тиркак сутумлар (баландлиги тахминан 10 метирча келади), ён, теппа бетонларнинг шувоқлари кўчиб, занглаган қўпол арматурлари кўриниб ётипди, том тепаси пангғлаб мағор босиб кетган, узлуксиз томчи томади-ёмғир чачин маҳали эди, поллари қўпол ёғоч тахтадан, ранги тусини ажратиб бўлмайди, юқорига тўшалган гиламларнинг шиттаси чиққан, сал қуруқроқ жойга қайириб, судраб этиб қўйилган. Тўрт томондаги баланд железонбетон плитали деволлар томидагидан баттар пангғлаган, шувоқлари аллақачонлар кўчиб кетган, айрим ён терезаларига шиша вазифасини бажаргувчи қоғоз-картонлар қоқилган, музей эмас отхонага ўхшаб тўрипти. Музейга сер солдим: киришда чап қанотда зангори бахмалдан тўрт бурчак деволча, ўрталиқда раҳмати Отахонимизнинг портрети мунгғлиқ боқиб тўрипди, ён томонларда осиғлиқ ҳар турли журналу сарғайиб кетган газетлар, отамизнинг кремль доҳийлари, хорижий мамлакатларнинг партия раҳномалари билан тушган катта-катта турфа расимлари, кўпдан-кўп саноғи йўқ иқир-чиқирлар, ён деволларда ҳам шунақа ҳашаматлар, томнинг шиптига сер солсам анча хилват-очиқ жойларда қалдирғоч ашъёнларию қумриларнинг ингичка чўпдан ясалган хоначалари, ўйладим, зеб бериш учун мусовирлар ясаб берганмикан музейни яшнаши учун деб қизлардан сўрадим,-йўқ домла, ойнаси синиқ терезалардан отинг ўчкир ҳар хил паррандалар учиб кировериб безоримизни чиқаргач, синик шишалар ўрнига қоғоз картонлар уриб беришди-художўй одамлар, ҳозир на қалдирғоч на мусича учиб киролмайди, бир йўла қутилдик дейишди. Музейнинг бирон жой бурчакларида китобларни, шу жумладан Отахоннинг бадий асар китоблари кўзга ташланмади. Мен қурулиш биноларини кўп кўрганман, қурилиш маромларини яхши тушунаман, бу корпус аниқ мактабнинг спортчилар зали-ку десам, қизлар гапимни тасдиқладилар,-ҳа ёнимиздаги мактабники деб қўйишди. Маош оласизларми десам,-бўлмасачи ҳар ой чой чака бериб туришади мактабдан… Қариб 4-5 соат музей ва унинг атрофини айландим, музей томон юрган бирон одамнинг шивирини пайқамадим. Музей бошлиғи ким, қайда десам,-бир нафақахўр физика-математика муаллими, кабинети ҳув ана! Ҳовлининг у чеккасида музейга қарама-қарши узун полупадвал хонани кўрсатди. Бордим. Музей бошлиғи билан суҳбатлашдим, музейнинг ачинарли аҳволини айтдим,-ҳар кун мактаб (мактаб тарафни курсатганча) талабалари келиб ювиб артиб кетарди, бугун негадир дараклари йўқ, бироз вақт жим туриб, ҳукуматга бориб айтаман (нимани айтади тушунмадим). Югуриб-еладиган бирон адабиётшинос, маърифатпарвар вилоятдан инсон топилмайдими, деб сўрасам, -ким ҳам бепул мардикорчилик қилади деди. Давлат фондичи деган саволга,-музей бирон маҳсулот ишлаб чиқариб олди-сотти, берди-олди қилмаса маблағ қайдан келади дедию қуйди. Мен ўтган йили аниқ жиззахлик оқ-қарани тушунадиган одамдан музейга «Тақдир», «Солженицин билан гурунг», китобларимни бериб юборган эдим, у китобларда Шароф Рашидов тўғрисида анча бадий гаплар кўп, ота ҳақида айрим хотира-тазкираларимни юборувдим, музейда уларга кўзим тушмади десам, дарҳол ўтирган ёзув-чизув столини тортмаларини очиб, ахтариниб кетди, мана улар деб стол юзига қўйди, бечора китобларим, бериб юборган хотира-тазқираларим йўқолмаган эканлар, чанг босиб кетган. -Нега музейга қўймадингиз, музей деволларини камирмаса керак дедим…, анча вақт қаршисида осиғлиқ гулу-гулчаманлар билан ясанган Каримовнинг катта портеритига кўзи мўлтайиб караб тўрдида, лом-лим деб оғзини очмади, индамай қимир этмай, гўё қуруган чўптай қотиб тураверди… мен хайру хуш ҳам қилмасдан кўзимга ёш қалқиб чиқиб кетдим…
Соатга сер солсам вақт ким қачон пешиндан ўтиб кетган, Онахон-Хурсоной эслатган совхоздаги музей эсимга тушди, тезда транспорт топиб Пахтакор туманига, сўнг айтган N-чи совхозга кечгача етиб бордим, совхоз идора қаравулидан музей ҳақда сурасам, -ҳа бор, лекин мен бориб кўрмаганман, қулфу калитда доим, ҳув, ана кўраяпсизми, аввал СССР даврида библиотека эди, ҳозир музей дейишади, қандақачи десам,-билмайман, директоримиз билади деб қўяқолди. –Бориб кўриш мумкинми?-сўрадим,-борсангиз ҳам киролмайсиз, калитини директор ўзи билан олиб юради,, ҳозир уни тополмайсиз, Тошкантга кетган, бош бухгалтер эртага ё индин етиб келармиш деди. Асосан ҳамма совхознинг ишларини бош бухгалтер бошқаради,-қўшиб қўйди қаравул. Сарсон-саргардонни бир ёққа қўйиб, дипломатимда қатти-қутти нон бўлакларни (улар анча эди) қаравулхонада сувга, совуқ чойга ивитиб еб, қорнимни қапайтириб, идора қаравулининг рухсати билан тушагида ётавердим, икки кеча тунадим, учунчи кун эрта саҳарда баракатопгир қаравул ўйғотиб-директор уйида, кеча кечқурин келган экан, ҳовлисининг деволини узоқдан (500-600 метр чамаси) кўрсатди.-Идорага келмайдими?-сўрадим,-йўқ, сизга айтимку ҳамма ишлар бош бухгалтернинг ихтиёрида деб,бир-бир ярим ойларда идорага келиб, ўзини бир кўрсатиб кетади, ким алланарсаларга печат уриш учунгина келади, печатни чарим халтачага солиб қўнжидан тушурмайди,, яхшиси уйига соат 09-лардан сўнг боринг, айни шу соатда уйқудан туради…
Бордим, уйида, веранданинг тахта урилган баланд чорпоясида завчаси билан нонушта қилаётганларкан, остонани ҳадлаб кириб салом бердим, калласини билинар-билинмас қимирлатгандай бўлди (алик деган бўлса керак). Адрас кўрпачалар тўшалган, икки ёнбошида ирақи бурма ёстиқ, китфига зарбоп чопан ташлаган, ғоз тарбайиш моқомида ўтирипди (Худаёрхоннинг ўзи дейсиз), роса кеккайган, тўла ғинтик танаси олдидаги паст-чорпояли нақшланган заргар столга ёпишган, бир қўлида товуқ гуштими, қайнатилган бир порча қўй гуштими, оғзига икки буклаб итармоқда, иккинчи қўлида сочоқ, гоҳ, гоҳо оғзига тегизиб қўяди, овқатни чайнаши ҳам ажойиб, пастки жоғи эшилиб тез ҳаракатда (тегирмон тоши дейсиз), чайнаб чалпиллатиш овози бемалол 10-15 метр масофадан бемалол эшитилади, дастархон устида бир нечта юлдузчали чиройли шишада чағир (конъяк), гоҳ,, гоҳо бир қултум, ярим қултим чағир хўплайди, завчаси чап ёнбошида олма, мандарин, банан арчиб, узум доналарини саралаб мандарин бўлаклари билан оғзига тутқазади. Мен мақсадимни ҳамон остоно ёнида тик туриб айтдим,-шоирман, Ш. Рашидовнинг ҳаёти, ижодий қирралари ҳақида асар ёзмоқчиман деганимдан,-мен ҳам шоир, унча мунча нарсалар ёзиб ташлаганман, сиз ҳам менга қаламкаш шогирд тушмоқчимисиз дедида, икки, тўрт сатр шеър ўқиди, оғзи тўла, тўлиғича чайналмаган гўштни ҳали ютолмаган, овози сулакаю чайнаётган озиқа орқали (аралаш, қуралаш) чиқаётгани боис сатрларини унча-мунча аниқроқ фарқлаш қийин эди, чағирни бир ҳуплаб оғзидагиларни ютгандан сўнг овози сал равшанлашди, қофияларини аниқ эшитдим, лекин мантиқ йўқ, ҳижолари гоҳ кўп, гоҳо чўзинчароқ бармоқ вазнига, аруз вазнларига яқин бормайди, мижоз, ташбеҳ, тавсиф, тазот (мутазот) қайда дейсиз, тўғриси куйлаган ноўринли сатрлар кўчанинг гапи. Тўхтагандан сўнг тўққиз қўябошладим (ичимда калака қилиб),-сатрларингиз менга ёқди-нимаси ёқди-олий даражада оқ шеърнинг ўзи дедим. Завчаси –шеър оқ, қизил, нопормон қўнғир ҳам бўларканда, деб эрининг биқинини нуқуди, эри- у ёғини тушунмадим, бу номарднинг гапи, туянинг қуйруғини кўзлаб отгандай. Мен шошиб-пишиб,-устоз- «оқ шеър» ни Шекспир, Гюти, Навоийлар ёзобилган, уларданг сўнг бу жанрга ҳеч ким яқин боролмаган (яна туққизни ўн тўққиз қип гап қотдим,).- Мен айтган шоирларингиздан зиётми?- Ҳа; зиёт бўлсангиз зиётдирсизу кам эмассиз, чағир ҳуплади, мен,-оқ шеър шеърларнинг энг зўри, бош бармоғимни тик қилиб кўрсатганимдан оғзини катта (оғзи тўла тилло тиш экан) очиб, оғзидаги тилло тишларни менга кўз-кўз қилди, мен қўшиб қуйдим,-Ҳомид Олимжон бўлинг-е деб. Оғзига икки қуллаб гўшт тиқаётганида чағир ҳам ҳуплаб ногоҳ туйилди, буғулиб йўталиб ранги-руйи кўкариб кўзлари хонасидан (косасидан) чиқаёзди, завчаси менга ало-була қараб, икки қўллаб эрининг пуштига суқ, суқ, суқ, дея муштлаб кетди (ичида шу тутуриғи йўқ келгиндининг суқуми деган бўлса керак менимча), менга егидай қараганидан тусмол қилдим. 15-20 дақиқа оёғимда тик тураверишдан,- ундай бўлса мен кетақолай, музейни бошқа бир бафуржа кунда тамоша қиларман деганимдан, -бетоқатсиз, сал, тоқат қилинг, соатига қараб 1-2 дақиқадан сўнг шофёрим ҳозир бўлади, ишингиз ўйлаганингиздек бўлади, музейни роса томошо қилиб тўймайсиз дедию чағирни бир ҳўплаб оғзига гўшт тиқабошлади, менга тез-тез қараб қўярди, оғзимдагини тағин тортиб олмасин дегандай, ақалли мана бу бурчакка ўтиринг ҳам демади, оёқларим тик турмоқдан толиб кетган эди. Шофёри, «адидас» спортчилар киймида кириб келди, у чўнтагини, бу чунтагини кавлаб калетни шофёрига берар экан -мана бу меҳмонга музейни очиб берасан, хоҳлаганча томошо қилсин, яқинда Сайёра жиянимиз келиб кўриб кўнгли чоқ бўлиб кетган эди, ҳамма экспонатлар ёқипти, насиб бўлса Хурсоной чечамни ҳам таклиф этмоқчиман, бижғиб ётган шаҳарда жуда ҳориққан деб эшитдим, мана олтин водийларга келиб тоза ҳаволардан тўйиб кетсин, музейни ҳам бир бора тамоша қилади, роса эри Рашидов тоғайимиз яратган зумрат водийни кезиб дам оладилар, тўхта шофёрига,- мармар ҳовузга (уйининг орқа томонига ишора қиларкан) сув тулдирдингми, бир-икки қисм хлор ҳам ташла, кечқуринроқ калла отаман. Э, эсимга келди хлор деганимдан, музейдаги чивин, касратки, ўргамчакларни хлор чачиб ўлдираман деган эдинг, қўй тегинма, улар ҳам худо яратган жони борлар, қарғиши тегади, гўрга экспонатларни тамоша қилаверсин, отинг ўчгирлар ҳожат, ахлатхонадан, бари-бир учиб келаверади…
Хлор, экспонатларни рангсизлантиради, эсингда тут…
Шофёрига,-шошмай тур, гапим чала қолмасин, меҳмонга тайинлайдиган гапларим кўп. Менга юзланиб,-менга шогирд тушмоқ чийдингиз шекилли, исмингиз нимайди,-мен Муртазо (дуруст эшитмади чоғи),-э,э, Мирзачўл, отингиз ҳам бизнинг олтин водийга уйқош экан, менга мурит тушмоқчи бўлсангиз «икки қўлда ўнта панжа борлигини» ҳар ҳолда эсдан чиқарманг «қозонга яқинлашсанг қораси, ёмонга яқинлашсанг балоси юқади». Мана мен кўп одамларнинг соясини ёқтирмайдиган адиб, ялчитиб шеър ёзолмайдиган шоирларни, димоғи баланд муҳаррирларни биламан, одам-подам эмас улар, масалан: Эркин Вохидов, «Ёшлик» жўрналининг бош муҳаррири, Рауф Барфи, Шавкат Мирзо, Олимжон Бўри, Аскар Маҳкамчалар, мен удоқачилардан эмас. Шеърларимни чоп қилмасалар, асло қимсасинлар, Европа мамлакатларидаги хорижий альмонақларда чоп қилинса (чоп қилинади албатта) сўн уларга кўрсатиб қўяман. Мен кўнгли очиқ одамман, юз-кўзинг демай бетга чопарман, тўппасдай-тўппасдай мурит тушган шогирдларим бор. –Кимлар десам,-мана ёнингиздаги йигит (шофёрини кўрсатиб), яна бир шогирдим идорам ходими. –Бош буғалтирми?, десам,-йўқ экономистиму чечангиз (завчасига қараб)…
«Шашмақом» мусиқасига мену бегимхоним (завчасига боқиб), шофёриму бош буғалтирим-ҳавасимиз айтиб бўлмайдиган олий даражадан-да ортиқча, яқинда Тошкантга бориб, маданият вазирига ялиниб совхозга махсус «шашмақом» ҳофизлари Фаррух Зокировларни олиб келдим, бошқа минтақаларга ташриф буюрмаслигини тайинлаб. Фаррух Зокировлар «Шашмақом» ни куйлаб кўнгилларни яйратдилар. Мен,-Фаррух Зокировлар эстрада «Ялла» ансанбли эмасми десам, «шоир» директорнинг чеҳраси тунд, кўзлари ола-була бўлиб,- «Лола» ансаблими, «Ўчқудуқ» ми, «Три колодца» ми ишингиз нима «шашмақом» ни бус-бутун, тўлиғича эгаллаганганлар, мана менинг бегимим ҳам (завчасини кўрсатаркан) «шашмақом»га жазман, ҳар доим Саодат Қобилованинг «шашмақом»ини куйлашдан тиним билмайди, жавонлик пайтида Туман маданият уйида раққоса эди дегандан завчаси юғон эркакларга хос ғадир овозда куйлай кетди:-«Дугоналар бормисиз, омонмисиз, ёр,
Бор бўлинг, омон бўлинг, омон бўлинг ёр.
Корвон кўрдим туялари бўзлаб келар,
Нор туяда мени ёрим излаб келар.Менга берган вадалари эсдан чиқиб,
Остонаси тилло юртни кўзлаб келар.
Пешонангга ёзганидан айрилма ёр,
Жоним чиқар қўшиқ айтсам қайрилма ёр.Мен,-охирги мисралар Шерали Жўраевнинг оҳангги-ку деб оғиз очсам,-Шералинг «ўта муттаҳам ўғри» Саодат Қобиловадан ўғирлаган бу «шашмақом»ни, «ўғри ўғрида» бошқа нарса эмас деб қарийиб эри-хотин иккови менга ҳужум қилабошлади,-бу «ўғри» ни Шоҳоншоҳимиз Каримов ҳам яхши танийди деганларидан, икки қўлимни кўкрак қафасимга ёпиштириб,-тавба қилдим устоз деганимдан бироз юмшадими,-боринг музейга, сўнг ақлингиз киради, яна менга шогирд тушармиш дея, завчаси томон ўгрилди…
Музейга бордик. Икки табақали апилка қоришмадан ясалган эшик, икки қиррасига йуғон симдан қопиштирилгак зулпакда доққи юнусдан қолган осма қулф, кираберишда ўнг қўл томондаги бурчакда каттакон ранги ўчган стол устига ёйиб ташлаган газетлар, турфа журналлар, тик боқиб турган Отахоннинг портерити, ён веридаги газету журнал жилтларида Ш. Рашидовнинг Хрушчёв, Брежнев, Подгорный, Косигин, Романов, Розимовский, Кунаев, билан тушган расмлар. Атроф теваракда қора, кўк, нопормон, пистақи говзанбурдан сал кичикроқ сон-соноқсиз чивинлар сайр қилиб қўниб, учиб юриптилар. Отахоннинг юз-кўзларига «экспонат»-газету журналларга ҳалиги бўрдоқи чивинларнинг ахлати шунчалар кўпки, (экспонат) ларни, Рашидовнинг чеҳрасини шу қадар бўяб ташлаганки, таниб бўлмайдиган даражада, худди Миср эҳромларларининг қадимий нақшларига ўхшаб кетади, айрим жойлари фаровонларнинг канизагу бегимларига, икки ўркачли нор туяю тоғ эчкиларига монанд…
Ичкари хонасига кирдим, деволу шиплари диққатимни тортди, железобетондан тикланган, томида энсизроқ плиталар (Жиззахникидай узун, энлик эмас, узун-баланд тилковлари йўқ), поли цемент, икки ёнига мана-мана синиб узулайдиган, ранги-тўпроқ ранг, кўп қабатли тахта полкалар то шипгача (олдин библиотекалиги шундай кўриниб турипти)-ки полкаларида шунчалар кўп газет журналлар, қандайдир жилти, ичи ўнгғиб кетган китоблар, шунчалар ачинарли ҳолда…, қўяверасиз, мана сизга «экпонатлар», деволнинг очиқ жойларига шунақа «экспонатлар» гул миқ қоқиб осиб ташлаган; «экспонатларни» ҳалиги говзамбурлар ахлатлари билан булғаб ташлаганки, нақшларига боқсанг, кўзинг тийралашиб, бошинг айланади.
Катта тереза рамкаси, арматур панжаралари билан, жиҳозланган, яримидан кўпроғининг шишалари йўқ, товуқхонанинг ўзи дейсиз, терезанинг манглайи устида «Шоҳоншоҳ» Каримовнинг каттакон портирети, уни ҳам говзамбур-чивинлар ахлат тўкиб, талаб ташлаган, ёнларида мусича, қалдирғочларнинг ашъёнлари. Деволу шипларида сон-саноқсиз ўргамчак тўрлари, ўргамчак, калтакалосларнинг (касраткилар) турфа хиллари тўлиб тошган, бир-бирини «дашинбачоқ» ўйнагандек қувлашади, ҳамма бетон деволлари моғор босиб пангнаған, музейнинг ичида нафасим қисилди, жисмужоним қақшади, юрагим дош беролмай ташқарига чиқдим. Шофёр мени қандайдир калитларни қўлида ўйнатганча кутиб турган экан,-қалай деди, мен эса нима ҳам деярдим,- «МИҚТАЙ» дедимда қўйдим.
«Шоир»-директорнинг шогирдига,-терезага шиша топилмайдими десам,- ака, жовун-чачинда томидан шираллаб шунчаки томчи томадики, тозалаб улгурмайман, шишалари бўлмагани яхши дейди «шоир»-директор оғам, шомол уриб сув-томчилари кўллатган полларини тез қуритар экан. Мен,-ажойиб фазилат, физиковий-химиявий-илмий топиндиқ-ку дедим.-Ҳа бизлар шунақа-да деб қақирлаб кулабошлади шофёр…
Шофёр,-кўрдингизми «шоир»-директоримнинг ҳовлисини, музейдан зиёт бўлса зиёт, кам эмас, бир гектарча мева дарахтларнинг таналари оқланган,-кўзим тушувди, тандурхона, ошхоналари ҳам, ҳув ана пештоқлари қиблага қараган узун 300-400 метрча ялтиллатиб оқланган, олд томони эса сетка билан маҳкам-иморатга ҳам кўзим тушувди,-ҳа, деди шогирди, товуқхона, 400-500тача товуқ сақланади, мен-совхознинг товуқ фермасими, дерикторнинг ҳовлисидан бошқа ер қуриб кетганмиди десам, шогирти кулиб,-ўзиники, ҳар кун 5-6 сатил йиғиштириб олинган маякларни Тошкентлик корчалонлар мўмай пул бериб олиб кетадилар. Яна сиз уйининг орқасидаги ажойиб жиҳозланган, оқланган иморатларни кўрмапсиз-да, у ёққа 30-40 та боғлов буқалар барзаговдек, бир сурув ғисор зотли қўйлар қўтонда боқилади, учта миниладиган бўроқ юлдуз сифатли отлар, Пётр I миниб юрадиган тўрт чархли пойтини ҳам бор. Енгил мошинаси йўқми десам,-нега бўлмас экан, 4-та «Некси», битта «Шевра»лари бор, ўғил, куёвларанинг остида, нимасини айтасиз, худо раҳматига сазовор инсон..,-ҳамма молу мулкига сиз қарайсизми?-дедим. –Йўғ-ей, жин урдими, қарайдиган одам топилмаса, совхоздаги қўй, мол, товуқ фермаларида рабочий-лар тўлиб-ошиб ётибди. –Ҳар икки-уч ҳафтада безнисминлар Жиззах, Тошкент, ҳатто Самарқанду Бухоро, водийдан келишиб буқаларни сўйиб пўстлаб, қўйларни ҳам мўмай ақчаларни ташлаб, кала-пойчаларигача юклаб олиб кетадилар,-мен ҳам насиб бўлса ҳовлимда буқа боқмоқчиман, қўй-эчкидан фойда кам. –Маош оласизми?-сўрадим. –Нега олмас эканман, етарлича бўрдақи қўйми, сал кичикроқ танами ёки 20-30 тача товуқми устозим ҳадя қилиб туради. –Ем-хошагини қайдан топасиз десам,-сиз афандими, ё афандининг эшагини суғориб юрипсизми, ем-хошаклар совхоз фермаларида тўлиб-тошиб ётибди-ку.-Акахон «шоир» директорингизни қандоқа касби бор, сўрадим. –ТМСИ-ни хатим қилганлар, номи кетган инженер-механик, «олий мажлис» депутати, Оврусоюз парламентлари билан алоқаси яхшилар, яқинда шеърлари Европа альманахларида чоп бўлармиш, тезроқ чоп бўлсайди музейга чин экспонат бўларди. –Жумҳурият ёзувчилар уюшмасига «шоир»-директор акахонингиз аъзомилар? –Ҳа, яқинда аъзо бўлармиш,-сизчи?-десам,-менам-да деб оғзини ката очиб қақарлаб кулганда, сер солсам юқори тоғининг чап томони тўлиғича тишлари тиллодан, ўнг тонида иккитаси холос. –Сиз ҳам уюшмага аъзоми деди,-йўқ дедим, яна қақарлади – биздек шеърни зўр ёзолмас экансизда, афсус…
Хайрлашдик, қаровулга тайинланган эдим, биронта транспорт сўроқланг деб, келсам, мошин мени кутиб турган экан, эски доқи юнусдан қолган «москвич» шофёри мени таниб қучоқ очиб югуриб келди, Муртазо ака нега сарсон-саргардонсиз. Қарасам Тожикистондаги яқин ҳамсиям Қудратов Холмурод,-ака тақдир таққазоси билан мен,7-та бола чақаларим шу совхозга ўрнашиб, халқи билан хешу тобор бўлиб кетдик, кетдик уйга, бир кеча минг кечамас, гурунглашамиз. Ялиндим,-Холмурод укахонимдан айланай, вақтим танг, бирон бор насиб этган бўлса келиб зиёрат қилурман, мени кечиринг. Бупти мошинга ўтиринг кетдик, деди. Йўл-йўлакай бошимдан ўтганларни айтиб бердим. Холмурод укам туман марказидан «такси» топиб бериб гусел қилди. Зафаробод орқали Тожикистонга ўтиб кетдим…
«Шоир»-директор, шофёрининг исму фамилияларини эслая-олмайман, ён дафтарчамни йўқотганман-ҳаммаси ёзилган эди, бораолсам Хурсоной Онахонимдан, ҳеч бўлмаса Қудратов Холмурод укахонимни топаолсам сўраб-суриштириб аниқлайман деб ўзимга-ўзим тасалли бердим…
Уйга бордим, ўтириб эсладим: «Зарафшон» нашриётини раҳбари физика фанлар номзоди, Жиззахта «Шароф Рашидов» музей бошлиғи нафақахўр физика-математика муаллими, N-чи совхоздагиси-«Шароф Рашидов» музейиннинг етакчиси инженер-механик, қайга қадам босмайин шул тахлит раҳбар шахслар. Миям қотди.«Қуёш қорайган лаҳза» асарнинг муаллифини Жўрақул Ажибни топиб-сиз айтган «қарайган лаҳзалар»нинг гувоҳи бўлдим, Ўзбекистонни кезиб, ё худоё қайга бормайин Аксиома-исботи йўқ теоремалар, айтинг-чи қачон интиҳо топаркан бу аксиомалар. Қачон?-дедимда Жўрақул Ажибга юз бурдим, ёзувчи лом-лим, оғиз очалмади…
1963 йил декабрь ойи эди, тиб билим мактабига (мед училище) дарс берар эдим, ногоҳ билим юртининг директории Собир Бозоров мени кабинетига таклиф қилди,-эртага вилоятга Шароф Рашидов ташриф буюрармиш, хўжалик, партия раҳбарларининг анжумани бўларкан, шу анжуманда вилоят соғлиқни сақлаш жамоасидан бир киши ёш мутахассис-комсомол баромад қилишларини лозим топибдилар, анча басма-басликдан хулоса қилишиб-шоирмижоз, русчага бошқаларга кўра унча-мунча тетук дейишиб сизга тўхталибди, ҳозир дарсни тўхтатингу менингми, заучними кабинетида 7-8 дақиқа мўлжал доклад тайёрланг, сизга жавоб…
Бир бўш синфга кириб, бир соат ўтар-ўтмас-оқ қоғозни қоралаб Собир Бозоровга тутқаздим. Ул кас саросима Горком партияга югуриб кетди қоғозимни оласолиб. Пешиндан сўнг мени топиб,-докладингиз Горкомдан синовдан(цензурадан) ўтди, бўлади дейишди, котиба чоп қилаётибди, олинггу эрталаб соат 8-ҳам бўлмай, кечикмасдан шу ерда менинг қошимда бўлинг.
Эрталаб руланда Собир Бозоров-ташбақа мисоли «Запорожец» мошинда Термез шаҳрининг ёнидаги «Номмуна» колхозинин чорбоғига етиб келдик, боғ жуда кўркам, шипириб, суртилган, дарахтлар танаси, оп-оппоқ оқланган, боғ майдонига ўтирғичлар қатори ёйдек тартибда ўрнатилган-мингдан ошиқ, олд томонида ёғоч тахталардан ясалган баланд минбар, олд, ёнларига, майдоннинг ўрта қисмига хошак устига холи гиламлар, дорожкалар тўшалган, ён-атрофда ўроқ-болғали қизил сонсиз яловлар, овоз кучайтириб узатувчи асбоб ускуналар, минбар остида ёқимли мусиқа, 6-8 та раққоса «шашмақом» мақомида рақсга тушмоқдалар, самаворлар дутаб қайнамоқда, сал нарироқда шашлик кабоблар, тандур кабоблар…
Бизлар ўриндиқларнинг орқароғини ихтиёр этдик, ҳамма ўриндиқларда одамлар жо бажо жамоаси, сув қўйгандек жим, одамларнинг аксарияти пиджак, галустикда, битта ярими енгил плашда, қиш бўлишига қарамай ҳаво очиқ, иссиқ чамаси 30 градуслар, умуман сурхан водийси минтақаларида қиш иссиқ кечади…
Соат 09-дан ошган эди Ш. Рашидов вилоят раҳбарлари билан минбарга кутарилди (Қашқа билан Сурхан бир вилоят эди шу вақтларида). Анжуманни обл. исполком раиси Умаров очиқ деб эълон қилди. Вилоят обком партиясининг идиология бўйича котиби Ҳайитбой Азимов ярим соатча нималарнидир ҳақда нутқ идрок этди, анлаёлмадим (фақат минғ-минғлаб, дудуқлаб,, танг нафасда гапиргани учун). Сўнг маърузачилар навбатма-навбат минбарга чиқишиб 7-8 дақиқадан оширмай қарамаларини ўқийбошлади. Навбат менга келди, мен эса аввал ўзбекча Саъдий Шерозий, Ҳофиз, Бедил доҳоларнинг шеърларидан, Ғ-Ғулом отанинг «Турксиб йўллари» дан ҳам қисқа-қисқа сатларини ўқир эдим, Шароф отахон диққат билан менга қараб-қараб қўярди. Сўнг қарамамни ўқий бошладим, ярмига етмаган эдим, тиқ-тиқ тўхта, бас деган ишорани эшитиб таққа тўхтаган эдим, Рашидов менга қараб давом этдиринг дедилар. Худо ёрлақаб ато этгандай жоғим очилиб кетди, қарамамни бир ёққа итариб қўйиб, бошқа бир мавзуга ўтиб кетдим: Гапларим ёш авлодларимизнинг истеъдоди, бадий йўналишдага камолати ҳақида…,- Бизда ҳозирги пайт поэзия шу қадар оқсоқки, ўйлаб охирига етолмайман, на учу бор, на охири, ҳеч бўлмаганда А. П. Чехов ва унинг кейинги давр даражасига поэзияни нега кўтарар эмасканмиз, кўтариш лозимлигини, шайх Деҳлавий, Низомий Ганжавий, А. Навоий, А. Жомий ҳазратларнинг поэзия-истеъдодига ўлганда ҳам етолмасликка ишончим комил. Ким ҳам ҳозирги зоҳирий ҳаётимизда «Хамса» ёзаоларди ёки Абдурахмон Фердовсийдек «Шоҳнома» деб нутқимни тугатдим. Минбардан тушиб ўзимнинг орқадаги ўриндиқ жойимга кетаётувдим, Ш. Рашидов имлаб олдинги қатор олдинги қатор ўриндиқларни кўрсатиб яқин ўтиринг деди. Сал ўтмай маъруза нутқлар тугагандан сўнг Ш. Рашидовнинг сахий нутқини тинглашга ҳозирландик, нутқи асосан ёш комсамол авлодларни тарбиялаш, ўқитиш, жой-жойларига тайинлаш (подбор, расстановка комсоломоской молодёжи). Обком партиянинг биринчи, учунчи, туртинчи котибларини оёққа турғизиб-Фахриддин Шамсиддинов (кўксида социалистик меҳнат қаҳрамони олтин юлдузча барқ уради), Ҳайитбой Азимов, учунчи шахс Каримов бўлса керак эсимда йўқ, (иккинчи котиб Пономарёвни турғазмади). Уларга саволлар берди:-қани айтингчи вилоятда нечта ёш комсолмоллар, пахтакор хўжалиги, товуқ, гўшт-сут тайёрлаш фермаларида звено бошлиғи, бригадиру аграном, зоотехниклар, шу жумладан хотин-қизлар ишламоқда?-деса, ҳалиги котиблар оғзиларига мум қуйгандай лом-лим деёлмайди, бузрайиб бир-бирига қарайди холос. Енгил саноат, савдо, қурулиш, алоқа-транспорт соҳаларидачи?-жим чурқ этишмайдилар,- қанча маҳалий ҳукуматлару, вилоят ҳукуматида улардан депутатлар мавжут?, сув сепгандай жим. Нечта комсомол ёшлардан (мени кўрсатиб) Муртазо Улуғов сингарилардан Тошкант, Москва олий комсомол-партия мактабларига юбординглар, ё юбормоқчисизлар?, лаблари пир-пирайдию садо чиқмайди, деволгами, мазоргами гўё савол-отахон жавоб ололмайди,-ўтиринглар деди. Отахон-ҳайрона-вайроналардан боши қотдими бироз жим туриб, ногоҳ ўша Ҳайитбой Азимовини боз оёққа турғазиб, матбуотда- газета, журналларда нечта комсомоллардан муҳаррирлар бор?-дегандан, олдинги қатор ўриндиқлардан бир ёшроқ одам ўрнидан сабчиб тўриб,-иккита деди,(обком комсомолнинг биринчи етакчиси экан) Ш. Рашидов майин овозда,-сиздан сўраётганим йўқ, ўтиринг деб, Ҳайитбойга юз бурса, Ҳайитбой ҳоло-ҳалиям говмиш сигирдек ката осилган қорнига икки қўлининг панжаларини темир панжара қилган ҳолда қотиб қилт этолмай турар эди, Рашидов ўтиринг, дея қолди холос.
Отахон Термиз, Қарши, Денов Шаҳрисабз, Китоб гаркомларининг биринчи котибларини ҳам турғазди,-сизларчи деб ўша саволларини такрорлади, ердан садо чиқса чиқар, улардан чиқмади. Сўнгра куйип-пишиб,-нега комсомол ёшлардан мутахасисли кадрлар тайёрламайсизлар ё ўтирган жойларингни торайтириб қўядиларми ё тортиб оладиларми. Биз-шу ерда жамбулжам ўтирган инсонлар осмон тоқига мутлоқ сутум эмаслигимизни нега тушунмайсизлар, келгусида халқни ким етаклайди, ким бошқаради деб пешанасидаги тер томчиларини даструмолчаси билан суртиб, сизларда виждон йўқ, (Йимони пўккалар демоқчимиди ё йимони йўқлар демоқчийдими, гегемон муртад доҳийлардан ҳадиксираб айта ололмади шекилли).
Озроқ вақт жим туриб, сўнг асосий мавзуга ўтамиз деди-ю,-мана Карибский кризисга октябр ойида бир йил тўлди (1962-йил Октябрь ойи эди),-унинг кечинма оқибатлари, дунёда бу соҳа йўналишида қандай иш-чоралари олиб бораётганлиги,-дунёда тинчлик ўрнатиш, тинч тотув яшамоқ, СССР-нинг мақсад миёри, СССР халқларининг руҳияти, меҳру оқибатлари ҳақида мисоллар келтириб, шу жумладан жумҳуриятда олиб боралиётган сахий ҳаракатлар, ғолибиёти, мағлубиёти ҳақида тин олмай уч соатдан ошиқроқ нутқини давом этдирди.
Менинг ён веримдаги, ўнг-сўлдаги, ортимдаги раҳбар ходимлар мулкиб гоҳо, гоҳ виш-вишлаб хуррак ҳам отардилар, айниқса мендан сал узоқроқдаги обком комсомолнинг бош котиби, мен ён дафтарчамга отахоннинг муҳим, махсус фикрларини тушурабордим. Нутқ тугади. Отахон анжуман жамоасига,-кимда, қандай, Карибский кризис мавзусига, қўшимча чиқишмалалари, фикр-андишалари бўса марҳамат, минбарга чиқиб гапир- синлар, мумкин мен айрим муҳим фикрларини тушуриб қолдирганман… Ногоҳ ўрта ўриндиқларнинг чап қанотидан бир одам туриб,-менда фикр бор деганда бўйнимни қайириб ортга қарасам, тўладан келган, ғинтик, қорни говмиш совуладиган сигирдай ўлкан тарвузни эслатгувчи, бўйнида чиройли галустик, эгнида кўркам пиджакнинг чап кўксида Ленин орденими, меҳнат қизилбайроқ орденими, узоқроқдан аниқ кўролмадим, пиджакнинг сўл ёқасида ялтироқ, шафтолининг баргига ўхшаш, депутатлик значёк ҳам кўриниб тўрипти, чаққон билимдонлигини намойиш этмоқчимиди, ўзини Рашидов отахонга кўз-кўз қилиб яхши кўринай демоқчимиди билмадим. Рашидов елкасини бир силкитиб қарадию, -марҳамат, диққатим сизда-дегандан фикрини айтабошлади:-мана, шу йил саратон ойининг биринчи ўн кунликларида палон жойда писмадон-сув кўтариб узатувчи насос станцияси ишдан чиқди, бир неча бор вилоят сув хўжалигига (обл. водхоз) сим қоқиб,-илтимос, насосни таъмирлаб беринглар деб мурожаат қилдим, натижа бўлмади, шу минтақадаги пахтазорларнинг жизғанаги чиқиб, қуриб неснобут бўлиб кетди, ўртоқ Шамсиддин Фахриддинович, ҳозиргача таъмирлаб бермадилар ҳам,- Рашидов яна қанақа гапларингиз бор, бўлмаса ўтиринг дедию Фахриддиновичга қараб,- мен не дейману, қўбизим не дер, дедию ҳафсаласи пир бўлди. Бошқа чиқишма, савол жавоб бўлмади. Анжуман пешиндан сўнг соат бешларда тугади, анжуманни ёпиқ деб. Умаров эълон қилди.
Одамлар торқалди, кетаётганимда қайрилиб сер солсам ҳалиги ғўла-ғинтик бир четга чиқиб тандиркабобни бураб оғзига тиқмоқда эди…
Биз Собир Бозорович билан «ташбақасифат» мошинада қайтдик, у киши менга,-ҳаммани бобладингиз деди,-тушунмадим дедиму Сал кулумсирадим, ҳалиги бақ-бақанинг Карибский кризис ҳақидаги фикрини эслаб. Собир Бозоровичга,-ул зот қайси томонлардан экан десам,-мен ҳам аниқ билмайману Чироқчиданими ё Қамачи, Яккабоғданми ишқилиб уша томонлардан Туман райкомининг бош етакчиси эмиш деб у ҳам кулумсиради. Афту андомига ордену депутат значогига сер солдингизми десам,-бўлмасамчи, албатта сер солдим, кўксида Ленин ордению СССР-олий советинингдепутат значогини аниқ кўрдим деганидан,-йўғ-ей шўхлик қиласизми, деб бир чўбчиб тушдим. Собир Бозоров,-Москов Марказқумида коса гули одами ҳам бор эмиш,- ҳали шунақа денг, дедимда қўйдим.-Московда «Марксизм-Ленинизм» академиясини хатм қилган экан, қўшиб қўйди Собир Бозорович…
Дарҳол квартирамга киргандан кроватга-тўшакка ўзимни отдим, чалқанча ётиб ҳеч ўзимга келолмайман, руҳиятим баланд, ҳаяжондан ўзимда ором йўқ, ўзимни тутолмайман, гўёки Ш. Рашидов билан чин яқин танишганимдан икки бетим қизариб олов пориллайди. Кўзимнинг ўнгидан Рашидовнинг буюк сиймоси ҳеч узоқ кетолмайди, иш жойимга борсам атрофдаги ҳамкорларим ҳам мендан Рашидовни сурайвериб юрагимни алангаланатади, гоҳо ўзимни улардан узоқ тутгим келади. Ўзимнинг ҳам айбим бор, қувончимни ичимга сиғдиролмай,-Рашидов билан хешлашдик, деб ҳам юборибман. Икки кеча ухлай олмадим, ҳаяжонлангандан ухлайин деб-бир стакан арақ ичиб ҳам кўрдим, бўлмади, уйқу йўқ, ойнага қарасам кўзларимнинг оқи қизарган…
Тўртинчи кеча ухлабман, яхши ёмон тушлар кўрдим. Тушумда отахон кукимтил-яшил пайғамбаримиз Муҳаммад (Алай ҳис саломлар) либосида ҳамду санолар ўқимоқда, лабларини пир-пирлатиб. Шундоқа ҳаяжон эзгулик ҳолатим 1964 йил новруз пайтигача мен билан ёнма-ён…
Жинни-пинни бўлдимми деб, полчи-суқ чиқарувчиларга учраб «Боқди-чиқди» ҳам қилдирдим, психиатор табибларига учрадим,-миянгиз жойида, қандайдир қувонч ҳаяжони ичингизга ашъён қургандай кўринасиз-дейишдилар.
Сал ўзимга келдим, пешонамга қўлимни тираб, қанийди Шароф Рашидов ота ҳақида бирон ялчийдиган асар ёзаолсам. Ёзган тақдирда (ичимда қўрқинч ҳаяжони пайдо бўлади) ҳам-бу буюк инсоннинг буюк сиймосини инкишоб қилиб образини яратишга истеъдод камолатим етмасачи, деб ҳадиксирайман, барибир ёзаман деган ниятимни юрагимнинг тўрига тугиб қўйдим…
2003 йил Тошкантда яшардим, тирома пайти Асал Рашидов эсимга тушди, тўғри Низомий Ганжавий номидаги педагокика дорилфундга бордим, билардим шу ерда ишлашини, Хурсоной онахонимиз айтган эдилар, танишдик, қадди қовмати Рашидов Шароф акасини қўйиб қўйгандек. Шароф Рашидовичга ихлосманд шоирман дедимда «Тақдир» қиссамни «Солженицин билан гурунг» рўманимни бериб, ўқиб фикрингизни айтасиз, адабиётшинос олимсиз, бу асарларда Шароф отанинг, ҳаёти, истеъдоди йўналишида эзгулик руҳоният олами жуда кўп тилга олинган дедим. Анча 5-6 соат гурунг давом этди, ҳамма фикр алмашувлар фақат Шароф ота ҳақида. Асал акани чарчатиб қўйдим,-бўпти, 4-5 кундан сўнг учрашамиз деди, уй телефонларини, ўғлининг уй телефонларини берди.
Учрашдик, бир чекка гўшани ихтиёр айлаб, гап фақат менинг асарларим мазмун мундаражаси ҳақида борарди. –Мен яна бир рўманимни «Истиқлол зиналари»ни бошлаб қўйганман, шунга Шароф отага бағишлаб бирон асар ижод қилиб шу рўмонга киритаман деган мақсадим бор дедим, уйга кирсакмикин, оилам йўқ, ўтган асрнинг 60-чи йиллари қазои муборак қилганлар, икки қизим Фотима, Зуҳролар бор, Зуҳроси касалманд, инвалид, нафақахўр.-Хафа бўлманг, худо севган қулига ночорлик беради дедим.-Бўлмаса ўғлимнинг квартирасига ўтақолайлик, мана-ёнма ён, бордик, келини уйда экан адабиётшинос олима, университетда филология кафедрасида ишларкан, танишдик. Менинг китобларимни алақачон ўқиб чиққанлари гапидан маълум, жуда яхши салмоқли кенг кўламда деди, Отахоннинг ҳаёт, ижоди ҳақида айтилган, эътиқот фикрлар қатма-қат. Отамизнинг ҳаёт ижодининг қирраларин чегараси йўқ, шоир экансиз, қалам тебратишингизни бас қилманг.-Тўғри, мен ҳозир ота ҳақида «Яхшининг ёди» асаримни бошлаб қўйганман, яқин-орада тўгатаман. «Истиқлол зиналари» рўмонимга кеча-кундуз тиним билмай тер тукмоқдаман, ота ҳақидаги асаримни шу китобга киритоқчиман. –Жуда савоб ишга қалам урибсиз, ишларингизга истеъдод камолотингизга муваффақият.
Гап орасида Асал акага: Кунда-Ўктам Орипов (жияни, академик), «Шоир» директор (тоғайиси) ҳақида оғиз очган эдим (нажўй қилиқлари ҳақида),-Шароф акамнинг салтанатидан фойдаланиб, шаппат билан юз қизартиб юрган битта-яримта иймони заиф хешу таборлар-тузлиққа тупурганлар- мен «Рашидовчиман» лар топилиб туради, хафа бўлманг дедилар, бир пиёла чой олдиму хайрлашиб чиқиб кетдим, бошқа бормадим.Аросат даштининг чеки кўринмас,
Унда увуллайди даҳшатли бир сас.Бир шарпа кезинар маховдек ёлғиз,
Йиқилиб-сурилиб, саҳро кимсасиз.Бундан дузахгача минг-минг йиллик йўл,
Қандай етиб борсин бу шарпа увол.Жиққа терга ботган ҳансирор оғир,
Зўрға қадам босар оғриниб бир-бир.Ҳаяжон юзида акс этар яққол,
У ёқдан бу ёққа аланглар беҳол.Кимнидир қидириб жони ҳалакдир,
Воажаб тараҳҳум айлади тақдир.Судралиб борарди худди қора дев,
Қаршисидан чиқди ўртоқ Брежнев.Сталин қувонди, қувонди ғоят,
Ахир бир ҳамнафас топди ниҳоят.Икковлан сўрашиб, ўпишиб такрор,
Суҳбатга чоғланди, чиқариб ғубор.Ўтган-кетганлардан сўзлашиб бир-бир
Дерди: укагинам, Леонид гапир.Мендан кейин юртда, айитган не бўлди,
Ё Сулаймон ўлиб девлар қутулди?Мени гўримда ҳам қўйишмади тинч,
Ҳали ҳам тирикми «блин» Каганович.Туфлисини қўлда тутганча маҳкам,
Бир шарпа яқинлаб келмоқда бардам.Худдики мушукни кўрган сичқондек,
Леонид қурқувдан қотиб қолди тек.Муроса йўлини тутиб Сталин,
Дер: бунда аразни энди бас қилинг!Бунда на мансаб бор, на бойлик хотин,
Сабаб йўқ талашиб тортишмоқ учун.Дунёда қилдик кўп номаъқулчилик,
Номаъи аъмолга боқалмаймиз тик.Кимларнинг ҳақини едик, семирдик,
Элнинг тузлигига эй воҳ тупурдик.Бунда ҳийла-найранг энди бермас иш,
Бекордир ўзини мўътабар билиш.Кек, ғаразни қўйинг, энди тавба денг,
Барчамиз сиғамиз, дўзах жуда кенг.-Гўристонда ақлинг кирмиш дейман-ов,-
Дея захарханда қилди Хрущчев…
(«Солженицин билан гурунг» Душанбе-2003 йи. 47,48,49,50 бетлар)Турхи совуқ бир зот келди шу маҳал,
Соч чапга таралган манглай эса кал.Тумордек учбурчак шум мўйлабчаси,
Лабига ёпишган пустак парчаси.Оёқ-қули қуриган ёғоч сингари,
Қадам бошислари телба-тескари.Сталинни кўриб севинди ғоят,
Қаранг, барзахда ҳам куларкан омад.Қарға-қарғага дўст, булбул-булбулга,
Тикон дўст бўлмагай ҳеч қачон гулгу.Тенги топилгани учун қувониб,
Суҳбат илинжида талпиниб ёниб.Бир лаҳза дунёни гуё унутди,
Ўзини Иосиф бағрига отди.Типратикан сочли бошини силаб,
Сталин бағрига босарди алқаб.Адолъф дер: сен мени енгдинг дунёда,
Шул сабаб ҳурматинг эрур зиёда… (52,53, бетлар)Сосо Ягоданинг бўлиб сўзини,
Леонидга бурди чўртир юзини.Ўртоқлар йиғилди бунда зиёда,
Гапирчи, не гаплар ўтди дунёда.Дунёда бўлса-да гарчи ўт-олов,
Бу ерда тегишмас сенга Хрущчев.Қурилган ёғочдек турганди қотиб,
Хрущчев барчани сўкди ўхшатиб.-Ҳаммангиз муттаҳам, гезариб лаби,
Никита тутарди ҳўл ўтин каби.Хрущчев ғазаб-ла вишиллар секин,
Насиҳатгўй бўпсан, дейман «Сукин сын».-Сўкинма,-Сергеевич-деди ниҳоят,
Бу ерда бақириш, сўкиниш уят.Дунёда юрардинг оёғим ялаб,
Тилинг бир қулочдир бу ерда ажаб.Дунёдаги барча гуноҳим учун,
Дўзахда ҳаммангга бошлиқ мен ўзим.Бу ерда ҳам қочиб қутулолмайсан,
Ахир дўзах эрур сенга ҳам ватан.Дўзахни эсласам портлар юрагим,
Олдинда азоб бор, азоби алим.Кел сўнги мартаба одамларга хос,
Ғамбода қалбларни очайлик бир оз.Бу ерда барчамиз мазлуму ночор,
Бир чимдим савобу шафоатга зор.Деди: Лёна, бери кела қол укам,
Дунёмиз ғам эди, охират ҳам ғам.Ўтган-кетганлардан сўзлагин бир оз,
Кўнглимда аламнинг тугунларин ёз.Осилган жағини тўғрилаб хушҳол,
Леонид Брежнев сўз қотди дарҳол:-Сизнинг тузингизни еган нокаслар,
Тузлуққа тупурди ул зоти пастлар.Ўлакса устида қузғунлар мисол,
Сизга тош отишди улар бемалол.Шайтон Никитани васвасга солди,
Туфлисини ечиб қўлига олди.Муралаб Леонид бошига бирдан,
Туширмоқчи бўлди туфлиси билан.Хайрият, бу ҳолни пайқади Суслов,
Никита қўлини қайирди даров…
(58,59,60,61,63,64,75,76, б)Қаҳқаҳа янгради шу лаҳза ажаб,
Рушонлик таралди аросат бўйлабҲар бир қадамидан сачратиб олов,
Ўктам кириб келди Шароф Рашидов.Деди: ҳаққа шукур, тақдирга шукур,
Хайриятки, ўрним бошқа жойдадир.У ерда ўзгача муҳит ҳукмрон,
Ит каби қопмагай инсонни инсон.Унда жорий эрур тавозеъ ҳурмат,
Унда ҳукмрондир меҳру муҳаббат.Унда бир бандадек ҳис қилиб ўзни,
Ҳақнинг жамолига тикамиз кўзни.Бунда кўрганларим тубан нақадар,
Бундай кўргуликдан ҳазар, алҳазар.Бир-бирини ғажиб қилишар роҳат,
Эй воҳ, бу қандай қавм, булар не хилқат?!Худойим, кўрмагин лойиқи озор,
Булар каби этма мени шармисор.Издиҳомга боқиб деди: халойиқ,
Ҳар кимнинг аъмоли феълига лойиқ.Сизнинг орангизда билмам бормикан,
Машъум терговчилар-Иванов, Гдлян.Бу икки нобакор ғаламис ният,
Менинг миллатимга қилишди туҳмат.Оқни қора дея, қорани оппоқ,
Ёзишди кўрнамак икки ҳамтовоқ.Минглаб ҳалол инсон қамалди, эй воҳ,
Гуноҳкор аталди минглаб бегуноҳ.Бу харомиларнинг жойи сақардир,
Еган-ичганлари завқум-заҳардир.Бу ерга уларни кўргани келдим,
Азоб-уқубатин кўрсин деб кўзим.Издиҳом ичидан афтода ғариб,
Жаноби Черненко чиқди йўталиб.Деди: Сиз айтганлар ҳали ҳам тирик,
Эртак-кеч шу ерга келишар аниқ.Гдляни ҳалиям абжир, баччағар,
Иванов афтидан тез кунда келар.Бижғиган касларга термулиб ҳайрон,
Хаёл суриб қолди Шароф отахон.Унинг нигоҳида раҳм-шафқат, ғазаб,
Ўзаро қоришиб кетганди ажаб.Бу дартли нигоҳга беролмай бардош,
Сесканиб кетдимда ва кўтардим бош.Атрофга жавдираб, хайрият дедим,
Қўрқинчли туш экан бу кўрганларим.Александр Исаевич сизга минг раҳмат,
Бизни деб чекдингиз адоқсиз заҳмат.Махфий сир-асрорни айладингиз фош,
Зиё таратдингиз бамисли қуёш.Сизнинг китобингиз ўқигач бот-бот,
Ҳайрат бармоғини тишладик «наҳот»…Раҳбарлар кимлигин англадик, билдик,
Улар қимлигини тасаввур қилдик.Билдик доҳийларнинг кирди-корини,
Уларнинг даҳшатли феъл-атворни.Бизнинг ишончимиз пуч экан, сароб,
«Доҳий»ларнинг юзидан шилдингиз ниқоб.(«Солженицин билан гурунг» румани. Душанбе 2003 й.
76, 77, 78, 79, 80, 81 бетлар)Ишдан сўнг ҳордиқдир менга бир одат,
Сўлим гўшалардир жонимга роҳат.Боқаман, маст этар гулзор ҳавоси,
Завқимни қитиқлар қушлар навоси.Сайргоҳ сеҳри-ла кечарди оним,
Дуч келди ногоҳон бир қадрдоним.Хилватроқ гўшани айлаб ихтиёр,
Ўтмишни эсладик такрор ва такрор.Эсладик Комфирқа зобитлик даврин,
Тотгандик бир маҳал маҳкумлик заҳрин.Солженицин: – У кунлар гўё туш-ёлғон ҳикоя,
Ўзин оқламади биз билган ғоя.Шоир: – Зар ёғмас энди ҳеч, ўзимга аён,
Кумушдек товланиб турган бошимга,Юз йил ардоқласа ҳам яна замон,
Арзимас бир кунлик тўккан ёшимга…Солженицин: – «ГУЛАГ»-ни кезганда, толган тавоним,
Аламлар шарҳин ёз-шудир армоним.Шоирсан, достон эт машъум дамларни,
Эл билсин биз чеккан азоб-ғамларни.Мукаммал ёзгин сен, мен айтмаганни,
Тутдайин тўкиб ёз барча қолганни.Ёзганларим қоғоз кемадир гўё,
Лек барча ҳасратим бўлолмаган жо.Шоир: – Туш кўрдим, Отахон, ажойиб бир туш.
Унда жонлангандай бугунги турмуш.Жаннатда эмишмиз, Тубо сояси,
Улуғлар суҳбати, зўр ҳангомаси.Нақадар гўзал жой! Ором олар жон,
Ҳамма тенг: бунда бор на гадо на хон.Оллоҳ Муруввати барчага тенгдир,
Солиҳ бандаларга даргоҳи кенгдир.Садрбоши Рашидов сўзларди равон,
Беозор овози, ёқимли ҳамон.Ҳамду Сано била осуда қалби,
Зикрини шеър этиб, пичирлар лаби.Бир вақтлар ночорни силовди бошин,
Артганди мунглуғлар кўзларин ёшин.Аллоҳ раҳматига мушарраф бўлди,
Эзгу ишлар хайрим жаннатда кўрди.Хуш амаллар этди жаннат боғбони,
Ёнидадир ҳар гоҳ дўст-қадрдони.Ана Зулфия, шодон боғ ичра кезар,
Энг гўзал гул бўлиб ризвонни безар.Ҳур қизлар макони дилкашдир ғоят,
Яшил ранг тоғлари кўкка чўзган қад.Ҳовузлар забаржад, тоза зумратдан,
Оёқ остилари қаҳрабо рангдан.Юз турли мўъжиза бунда ҳувайдо,
Турфа ғаройибот ҳар онда пайдо.Равзалар ҳуснига поклар муяссар,
Боғ ичра кезганда ғунчалар кулар.Зулфия боғ кезар, гўёки пари,
Ёнида ватандош-шоирлар бари.Жаннатга ярашиқ шеърхон Зулфия,
Гўё жаннат ҳури шоира ая.Равза боғин сайри чоғи туйқусдан,
Дуч келиб Рашидов, сўради ундан.Ўзбекка, айт-чи, ким ушбу кун ҳоқон?
Қай аҳволда ватан, ўлик-тирик жон.Зулфия:-Бир неча бетайин келдию кетди,
Элни қақшатдию саргардон этди.Хурсоной Рашидова:- Ҳозирда шоҳэрур Комфирқа чўбир,
Иймонсиз, дили ҳам қоп-қора кўмир.Олдидан ёндошсанг, тишланғич ёвуз.
Ортидан келсанг гар, тепади сўзсиз,
.Ғоятда ҳаддидан ошган бу кимса,
Рашидов:- Демак, яқин кунда яна бир аза!!Фақат зулматлардан фикрлар гуё.
Эҳ, вой-ей, тинчимас тескари дунё,Не чук Ғулом ота айтган етимлар,
Зулфия:- Турксиб эмас, Ғани йўллари имлар,Хурсаной:- Фоҳишалар бу кун бўлдилар отин,
Кун сайин кўпаяр шул тахлит хотин.Рашидов:-Бу сохта салтанат вақтинча, дилдор,
Қон ила йўғрилган озорлари бор.Зулфия:-Ўзини билади узбека доҳий,
Ҳасратдан ортмоқда дилларнинг оҳи.Хурсоной:-Ўрчитди ёлғонни, ваъдалар пучдир,
Кибр қули, қайсар, шуҳратга ўчдир.Зулфия:-Гулзор булбуллари кетди ҳар сари,
Гулшан соҳибидир қарға аксари.Янги хўжалардан юз ўгирди гул,
Чаманни тарк этди Қумрию булбул.Хурсоной:-Гуноҳга ғарқ эрур ғирт қўтир чўбир,
Чингиздан етмаган бунчалар жабр.Зулфия:-Тож кийган маҳали эди ғоят шод,
Нописанд, «Қуръон» ла қилди қасам ёд.
Абдулло Қодирий, Усмон Носир, Ҳомид Олимжонлар:-Алҳазар, эслатма ундай бад бахтни,
Манқуртдир беҳурмат этган «Сархат»ни.Зулфия:-Иши қувмоқ юртдан аҳли донишни,
Чўбир қилмоқдалар золим ишини.Хурсоной:-Бу кун элда эркни зулматлар буғгай,
Олим, шоир четда юртига сиғмай.Очиғи бу чўбир халқини севмас,
Ўзбек оч-меҳнатин нонинга тўймас.Гердайган, таҳдидли сиёсати бор,
Қоқ суяк фуқаро бурда нонга зор.Зулфия:-Элнинг кўп ҳасрати, бир қисмин дедик,
Эртага ишонч йўқ, дилларда ҳадик.Рашидов:-Чаманзор ўлкага бу чўбир ҳоқон,
Топталаб айламиш баҳорни хазон.Зулфия:-Омад кулиб боқса, бўлса орият,
Ўнинчи навбатга сайланиш ният.Хурсоной:-У тузган режалар истиқболсиз хом,
Элга бахт бермагай ҳеч қачон ғирром.Зулфия:-Бир ҳовуч мансабдор суянчиқлари,
Дохо деб улуғлар қуллиқчилари.Рашидов:-Эй тангрим, халқимга шафқатинг кўргиз,
Мутеъларга етган зулм ипин уз.Ваданг бор: мунглуғлар тингламоқ оҳин,
Каромат қил, бандангга-Илоҳо Омин.Рўмон. А. И. Солженицин XXI асрда. «Жаннатда гурунг» 1,2,3,4,5,6,7 бетлар. Сайт www.uzbekpoems.com Шоир Муртазо Улуғов.
*** *** ***
Мусофирлик дардига бормикан даво,
Эй, Худо! Ҳеч ердан шифо тополмам.Дардманлар демоқда билгайдир Худо,
Борлиқни яратган айлаб бири кам.Ҳатоки мавҳуму мажҳул холатда,
Миннат гапларин ҳазм қилолдим доим.Назарда қиёмат аллақачонлар,
Бўлганига ўхшаб кетарди қойим.Пойимдаги миқ пайин тунги,
Кўрган бўлса марҳум чипор шоҳ.
Ҳожат қайда дерми шоҳ янги.Банд тугунин ечаолар ким,
Буғаётир гуё аждоҳо,
Пайлари ҳам қимир этмас жим.Хаёлатим учуб гоҳ, гоҳо,
«Ечар дегай Шарофдек ҳоким»
Оқ, қорани фарқлаган доҳо!Қисса. «Ким экан?», «Бону» асар-Тугалланмасидан.
Сайт www.uzbekpoems.com Шоир Муртазо Улуғов.Бошимни қайга урушимни билмай «Ҳамса» асар ёзмоқчийдим шекилли, тавба қилдим, мен қайдаю «Ҳамса» ёзиш, бирон инсон айтмайдики,-«кўрпангга қараб оёқ узат»-деб, жинни-пинни бўлдимми, тентираклайман..
Дарвиш руҳми,-асос, бадий манбаларни қайдан оласан дегандай бўлди қулоғим остида…
Алманақларни қидирсам, Имоми Бухарий, шайх Замахшарийларнинг номини гапирмоқда, музейлари ҳам бормиш, қанақа музей? Лом-лим биронта адиб оғиз очганича йўқ, бу авлиёларнинг асарлари:-билмадим ернинг қаъридами, бирон жойдан дарагини қидираётган художўй оқ, қорани танийдиган адибу тарихшинос ҳақида гап-сўз йўқ.
Қадим туронзаминда ададсиз авлиё-амбиёлар, шайх-алломалар ўтган, Қайдан улар ҳақда бадий манбаъларни топишингни ўзи холи- оддий ҳол… «Ҳамса» ёзиш девонавор фикримни бас қила қолдим. Ногоҳ,-ахмақона ўй-фикрни қайдан топдинг,-шивирлайди дарвиш руҳ қулоғим остида…
Ўйладим, кўп ўйладим (истиқлолдан сўнг албатта), калламда лип этиб шам ёнгандай:,-«Ҳамса» га кучинг етмаса «Шоҳнома» ёзақолсанг-чи, бу асар ҳам ўзининг мавзу мундаражаси, бадий салмоғи билан бошқа асарлардан зиёт бўлса зиёт, кам эмас деган фикр ўйғонди, юрагим тўрига тугиб қўйган Шароф Ота ҳақидаги тугун ўз ечимини топади, деб қўлимга қалам тутқаздим.
Ҳамма асарларим мавзу йўналишида, босқчима-босқич Шароф Рашидовнинг кутлуғ, ўзим гувоҳ бўлган пойқадамларини тўкавердим,алоҳида эътиқот билан «Шароф ота», «Яхшининг ёди» асарларимда Отанинг сахий беминнат, фидокорона меҳнати ҳақида тўлиғича гап кетади. Асарни тугатдим. Бир шарпа ҳозир ҳам миямнинг катакларида, жонкуяр Шароф Рашидовнинг улуғ сиймосини яратаолмадинг деган унсиз саслари кезмоқда. Ўзбекистонда адабиётшинос, бадии танқидчи(ҳақиқатчи десам тўғрироқ бўлади ) қаламкаш олиму уломалар тўлиб-тошиб ётибди, улар нима деяркан, тўғри, ўқиб, ўрганиб чиқадилар (яхши эмас, ёмон десалар-да майли, менга фарқи йўқ), мабодо «Шоҳнома» нгизнинг бадии салмоғи Шароф Ота образига мос келмайди каби хулосага келсалар-да, отинг ўчкир қаламим қайси томонга тебранар экан?,-айтолмайман.
Шароф Рашидовнинг ҳар бир қадами бепоён бир олам эканлигини унутмаган ҳолда, унинг фаолиятига баҳо беришни ўрганишимиз лозим, унинг пок ҳис-туйғуларини ошкора, ҳеч чайқалмасдан айтиш адиб-филолог, тарихшинос, философ доҳоаримизнинг иши. Лекин Отанинг қутлуғ туйғу ҳисларини не чоғлиқ ҳақиқий пок эканлигини вақт кўрсатаолади, кўрсатмоқда ҳам.
«Шоҳнома» асаримда: «Тақдир»-қисса, «Солженицин билан гурунг», «Истиқлол зиналари», А. И.Солженицин XXI асрда «Жаннатда гурунг»-рўмонларимда, «Ким экан?», «Бону» асарларимнинг «Тугаллама» сида-юрагимнинг тўрига тугуб қўйган муқаддас эътиқот орзуимга эришиш жараёнида ўзбек халқининг бетакрор заҳматкаш фарзанди, зукко раҳбар-раҳнома, пайғамбарсифат, атоқли адиб Ш. Рашидовнинг фидокорона меҳнати ҳикоя қилинса-да, зоҳирий, ботиний руҳият оламининг эзгулик қирраларини тўлиғича, бор бўйича айтаолдимми йўқ, айтолмайман, у ёғини яратганнинг ўзига ҳавола қилақолдим.
Ҳаёт, ижодий бастакорликда Шарофхон ота ва мен ҳам мағлубиятга учраган бўлсакда, манқуртларнинг (муртадларнинг) ҳамма наодамий нажўй қилмишларига дош бериб: Шарофхон отанинг юрагига, менинг чап пойимга миқ қоқсаларда йимоннинг қудрати билан биз маънан устун, ғолиб келганимизни вақт инкишоф қилаолади деган умедимни узганимча йўқ.
Ҳа тўғри, бирон иймони пок, худо раҳматидан хабардор инсон (Президентми,Подшоми) ўнг кўзи билан қараб бизни оқлаган тақдирдагина қаламим қурғир тебранишига интиҳо топтирармикин, у ёғини айтолмайман…Қатор шамлар ёқиб Шароф шомига,
Ёруғ юз-ла боқай иқбол шаънига!…
Муртазо Улуғов. Воронеж. Новруз ойи. 2017 йил. -
Шоир Муртазо Улуғов ҳаёти ва ижодига бағишлов-фикр тарозиси. (Бадиҳа)
“Узликсиз етмиш йилдан кўпроқ вакт давр давомида бешқарсақ садолари қарори йўк АВАЦИЯ-га айланиб(ҳамма тик оёкда албатта)кетганича йўл-юриқ кўрсатувчи , рағбатлантирувчи мутлоқ роҳнамо Шўро Ком.фирка доҳиларининг шаънига мақтов қасидолар ёзшидан бўлак адибларимиз нари ўталмас эдилар:Коммунизм ғалабаси сари олға! Ва шунга ўхшаш яна қандайдир гирди бало-балогардонлар сари!Урра-урралар ёлғонидан юқорироқ ўтиб қадам ташлаб қўрчи…..,бу”балогардон”-Болшовой бошингга нималарни ёғдирмас эди.
Ком.фирқа ғоясин улуғладилар,
Саркашларни эса қатаб отдилар.
Буйруқ-ла яралди минг-минг жилд китоб,
Шўрони мадҳ этиб қилишди хитоб.
Бу семиз китоблар бош қаҳрамони,
Ватанпарвар эмас,ватан шайтони.
Эндиликда эса урра,урралар ёлғонидон паҳрез қилиб мудраб қолган вақт ҳам дийдаларини сал-пал нари-бери очаётиб Мақтов адабиётига зимдан кўз тикаркан:-танқидий адабиётга эмас, ҳақиқий адабиётга юз буришларини ўқувчиларимизнинг қулоғига шивирламоқдолар.”
“Шоҳнома”асарининг муаллифи
Муртазо Улуғов.Қачонки даъвоси зўрлар ўлсалар,
Ҳангома, дағдаға, ғурур ўлсалар.
Ва гўрин лавҳига бир сўз сўрсалар
Ўшанда шоирнинг қадрин билсалар.
(Лоиқ Шерали).
Шоир Муртазо Улуғов хотираларидан бирида уруш ва урушдан кейинги йиллардаги қаҳатчилик чоғи оқ жухори унидан тайёрланган зоғора нони ва ҳавуздаги қуртлаган сув билангина кун кечиришганини албатта, бу ўринда у дов-дарахт ва ўт-ўланларнинг томирини тановул қилгач, ҳазм қилолмай, кўплар қатори шишиб ўлган онасини, укаларини-Мирзо Ёрқул, Мирзо Саодат синглисини кўплаб яқин хешларини эслагиси келмайди. Шоирнинг юраги ҳаётимизнинг аччиқ бу ҳақиқатига дош бера олмайди.
Муртазо аканинг ўз ҳаёти таржимаи ҳолига бахшланган шеърий қиссаси «Тақдир», «Солженицин билан гурунг», «Истиқлол зиналари», «А.И. Солженицин ХХ1 асрда-Жаннатда гурунг»- Шоҳнома асарларини, айтиш мумкинки, нафақат ўзбек, рус шеъриятида эмас, умуман жаҳон адабиётидаги энг мунглуғ ва дарманд шеърий асарларидандир. Ота-оналари автоларда, қўш-қаватли биноларда, шоҳона кўрпа-тўшакларда, сутдек оқ чойшабларда яшаётган, бўйнига пок туғилган навзод билакларидан-да йуғон соф тилло занжирлар осиб, кексариб қолган бўлсада, таҳорат нималигини билмаган, нуқул шаҳардан-шаҳарга, курортдан-курортга, маракадан-тўю томошага, гурунгдан-гаштакка биланглаб кўчиб юрадиган кимсалар бу шеърларни тушинмайдилар. Унча-мунча тушинсаларда, бу кунингдан беҳтар эмас, баттар бўл дегувчи, иблисга қўл берган шайтонзодлар борлигига мен ҳеч шўбҳа қилмайман.
Вахш водийси, Вахш дарёси соҳилида пахса уйлар саф тортган Хўжа Гулгун мозори қишлоғимизнинг (ҳозир Вахш тумани шаҳарчаси) Муртазо Улуғов туғилиб ўсган Оқтепа мазори-Зарафшон дарёси соҳилида қишлоғидан деярли фарқи йўқ. Биз томонларда ҳам қишлоқлар «Мозор» деб аталади. Онам Сангиной тўғилиб ўсган, мактабда бошланғич синфларда дарс бериб юрган муаллима Панжакентда Мазори Шарифдан уч-беш чақирим юқорироқда Зебон қишлоғидан. Мазори Шариф, Зебон қишлоқларида одамларга ҳаёт бахш этган «Ҳақ муниси», «Ният», «Обшор» булоқлари бор. Зебондан юқори тоғ этагида «Кўк» бўлоқ бўлиб, туянинг кўзидай думолоқ тешикдан кўк-яшил суюқдан-да суюқ лойқа сув отилиб туради, ундан ночор, ошқозон, ичак каласига гирифтор бўлган инсонлар бир чай-қошиқ ҳажмидаги миқдорда ҳар кун эрталаб наҳорда, кечқурин шом номозидан сўнг истеъмол қилиб турилади, ажабланар томони шундаки, кўк-яшил лой суюқликни юқори даражали тасф-қорин бўшлиги тиф касалига ҳам истеъмол қилиб турган беморлар сиҳат-саломат бўлиб кетади, боз безгак,, иситма,, тумов каби ташхис касалликларига ҳам таъсири катта. Уруш ва уришдан кейинги йилларда дори сифатида Панжакент бозорида шу кўк-яшил суюқ лой сотилиб турарди.
Шоирнинг Оқтепа мазори қишлоғида, Зарафшон дарёси соҳилида чексиз тўқайзор, қамиш, жулғун, жангалзор ўрмонларга ўхшаб кетадиган, унда «Кўндаланг кўл», «Узун кўл», «Тўмалоқ кўл», «Қулмурод кўл»-ларида ўрдак ғоз, лайлаклар тўдаси кўзга мавий осмондаги юлдузларни эслатади. Мен бу ажойибот қишлоқда 7-чи синф ўқувчиси бўлган ёшимда бир марта бўлганман. Шоир эса:
Овулим-Оқтепа, туман Пахтачи,
Мўйсафед мозийдан содиқ хабарчи.Зиёвиддин, Тўмарис, ҳизр Муқанна,
Изларин сақлади сендаги тана.Қулайтгайда хокинг замон бебоши,
Ўша ярамаснинг ярамас иши.Хабари кетганда узоқ-узоққа,
Пок диллар ўзини урди ҳар ёққа.Чингизхон хокингни элакда элаб,
Қўрғонинг қулатди-бағрингни эзди.Бош эгди наздингда Темур саҳарлаб,
Ғаразлилар ҳарчоқ ғубордай тўзди…Гул тўла қалбингга ўт-олов инди,
Ҳукумрон бронзали тожингни юлди.Айиғу ёвой от юрарди бирга,
Кўринмас улар ҳам-кирганми ерга?Илону жайралар, шоғоллар сайри,
Осмонга учганми-йўқолмиш бари.Зарафшонда ойнинг шўъласи тийра,
Аразлаб ойнинг ҳам кўнгли қолганми?Кеккаёлмай толу ит номли жийда,
Тўлкининг шивирин обдан сурганми?Жилғинлар тўдаси синиб йироқлаб,
Соясин солмайди сайроқи қушга.Кўлларинг қуриган ойнайди сен чун,
Қамиши сўлиган тўлғонмас тунда.
Шоир ватанининг энг қисқа ва ҳаққоний ҳозирги таърифи ана шу!. Ватанга, унинг ҳар зарра тўпроғига фитрий муҳаббат ва эътиқод шоир шеърларининг бош фазилати бўлиб қолди, юз метрча бўй чўзиб турган Оқтепа-ватан тимсоли унинг бағридан улоқиб кетган ё бир умр унинг наздидан жилмаган фарзандлар учун бу теппа аслида тарихий кечмиш манзараси, асрий зулм ва ҳақсизликлардан қомати тўкилган, қақшаган, асрий азобларни чайнаб, қовшаниб яшаётган халқ. Уни нурли ва фараҳбахш манзилларга этгувчи туя етаклаган туякашлари, ясавуллари, сарбонлари йўқ. Қаёққа кетганини ҳудонинг ўзи билади. Халқ ҳам шунақа бесоҳиб бўладими? Наҳот унинг давангир сардорлари, жисмини чуқур-чандирлардан олиб чуқувчи халоскорлари, ёв бостириб келганда, кўксини қалқон қиладиган эронлари йўқ. Агар эронлари бўлганда, бу куйга тушмасди.
Кўзани ясаган кулол чанги ҳам,
Ташингга чирмашкан ғишт лойингда жам.Чангларинг кўзанинг чангин қўзғатар,
Кўзагар меҳнатин айлаб бесамар.Хаёмнинг сендаги чанги гуё зар,
Кўза тирсагига чиндан ярашар.Пойингда Зарафшон дардли тўлғанар,
Кўзда ёш, ҳасратинг ададин санар.Ёнингда чўккандир бобом мазори,
Сен каби унинг ҳам кўпдир озори.Сувидан ризқ топган бобомлар ҳануз,
Ёнингда ётибди ҳамро юзма-юз.Манғитой момомнинг мазори яқин,
Мирзо-ой дердилар билганлар ақлин.Яна минг-минг қабр ёнингда қатор,
Беллари майишган, чўккану абгор.Чанглари белингга ёпишар мумдай,
Доғдадир белингга белбоғ бўлолмай.Қисматинг йиғлайди, хўрланган хўрим,
Ўлсам, жой топарми бағрингдан гўрим?!Муқаддассан ҳар чоқ менга Оқтепам,
Дилим тўридасан, қайда бўлсам ҳам.Ёнингда авлиё Манғитой Мирзо,
Ҳам нураган дарахт, тўпроқ норизо.Қилма гина, сенда тақдир соврилган,
Тиклолмам тепамни, бағрим қоврилган.Дилимни эзади энг буюк ташвиш,
Элинг оч-яланғоч ҳам ёзу, ҳам қиш.
Халқнинг елкасига чиқиб, нуқул унинг ризқини туя қиладиганлар, унинг ҳисобига роҳат-фароғатда яшайдиган-чўбир-чўбирзодалар, агар ёв келса, думини қисиб қочиб қоладилар. Қочганда ҳам яна унинг нонини оғзидан юлиб қочадилар. Илгари тева ва тулпорларда қоч бўлсалар. (Амир Олимхон, Худоёрхонлар каби) энди учоқларда қочадилар. Бу ёғи Швейцария, Австралия, Янги Зиландия. Сиз ўйлайсизки, буларга чангги тўзиб чўккан Оқтепа, ёнидаги тўқайзор, хорузор бўлган, суви қуриб бораётган Зарафшон керакми? Уларга Сурхан, Қашқадарё, Хоразм, Қарақалпоқ тупроқларини 2-3 метргача шўр босган, у ерларда эшак миниб юрган ва ҳаётида Тошкентдаги метрони тушида ҳам кўрмаган яланг оёқ, юпин, оч болалар керакми? Қаёқдадир Муборакнинг қаровул бозорида, Бухоро, Навоий қизилқумидаги саксовулзор даштида эчки боқиб юрган манов қақшаган муйсафид билан уларнинг неча пуллик иши бор? Ватанни ер ютмайдими? Ҳув, аэродромда қантарилган учар арава уларни бир зумда дунёнинг истаган минтақасига элтиб қўяди.
Муртазо Улуғовни яқиндан билганлар унинг тарихга ва тарихий хотирага нечоғли масъулият билан ёндошишини билишади. Шоирнинг «Оқтепа» достони тарихий ўтмишнинг инсон қисматида тутган ўрни ҳақида. Оқтепа-тарихнинг бир парчаси, шайх Зиёвиддин, шайх Хатиб Бобо, ҳизр Муқанна, шоҳ Бобурнинг, Шайбонихон билан Темур бобосидан қолган Мовароуннаҳр салтанатини тиклаш мақсадида олиб борган жанггу-жадал қаҳрамонона муҳорибалари, тўқнашувлари, Шоҳ Темур, Бибихонимларнинг Сайқал бергувчи излари, неча асрлардан буён шу муқаддас тўпроқда юксалиб турган Оқтепа халқнинг ғурури, шаъни, шукуҳи.
Оҳларимга тордир чексиз фалак ҳам,
Қадрим топталанган, эзар доим ғам.
Вақтида ёзсам мен оҳу фиғоним,
Мих қоқди пойимга қийратиб жоним.Дарҳақиқат ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари шоирнинг ижод қилиб
яратган шеърий асарлари «Замон пайғамбарлари», «Комфирқа ё
Қуръон», «Устозга таъзия», «Тайпоқ ҳавуз» сабаб КГБ амалдорлари
томонидан ҳабсга олиниб, сўроқ-жавоб қилганда қўйилган
айбномаларига (Совет Партия органларига тўҳмат) норизолик
билдирган чоғда шоирнинг чап пойи IV-V-чи бармоқларидан 1-1,5 см
юқорироқ қисмига мих қоққанларини ҳасрат доғида эслайди. Мих
қоқилган жароҳатнинг изи-чандиғи ҳозир ҳам кўзга кўриниб турибди.
Мих эрталаб мед. Сан. часть тахталик хонада соат 9 дан то 10 кечқурин
ухлаш маҳалигача қоқилган, мих тахталик полига қимир этолмай турган
ҳолатда сўроқ қилишар эди. Шоирнинг жисмидаги оғриқ, унга
худосизлардан етгани ва йимон қудрати билан уларга тик боқаргани,
юрагида заррача таҳлика сезмаганлигидан ўзида йўқ шод эди, бу унинг
руҳий ғалабаси эди гўё. У бу ифлос тўданинг амри билан питирлаб
саросимага тушмади, йиғламади, ялинмади, елкаларини қисиб қуллиқ
қилмади, оёқлари остига ўзини ташлаб тиз чўкмади, жонига шафқат
қилишларини ўтинмади, на ўкирик на бўкириклар уни қурқита олмади.
У ўзида шундай қувват борлигини, йиртқичларга нисбатан кўнглидаги
адоват хаёл эмас, чинлигига кўзи етди. Иймон қуввати билан териларини
шилишларига, томоқларига қўрғошинлар қуйшларига дадил чидаб
берган валийларни ўйлади у. Мансур ҳам, Боғдодий ҳам, Термизий ҳам,
Насимий ва Машраб ҳам шундай қийноқларга гирифтор қилинган
эдилар. Иймон қуввати уларни ёлғон ва жоҳиллик олдида тиз
чўктиралмади. Шоир илк бор ўз танасида истибдод қамчисини татиб
кўрганидан бениҳоят бахтиёр эди. Ахир, мазлум халқ бир эмас, минг
марта бу тамъни татиб келаяпти-ку. Улар кимлар? Унинг мусулмон
биродарлари эмасми? Ҳаётини озодлик ва эътиқод йўлида қурбон
қиламан деб онт ичмаганмиди? Бугун ўша дуолар ижобатини илк
босқичи эмасми? Бугун боши устида ўйнаган қачми ва ўкириклар аслида
Оллоҳ даргоҳида қабул бўлган дуо эди.
Сўз бошида шоирнинг «Тақдир» шеърий қиссаси ҳақида гапирган эдим,
унда қуриб кетгур мих жароҳати ҳақида батафсил гап кетади:Ёшлигим-олтин даврим, орзулар оғушида,
Ёнарди дил ҳаприқиб, ҳурлиқолар қошида.
Деб бошланувчи мисраларда:
Хуллас орзу йўлида кўп талошим бор эди,
Бу олам кўзларимга боғ эди, гулзор эди.
Не билай бу ҳаётнинг можарога конлигин,
Қувончни ғамга буриш ишида чаққонлигин.
Ҳам яна сиёсату пулпарастлик ғаразин,
Эркин фикр қастига яратилган қафасин.
«Бошга тушса кўз кўрар»қабилида иш бўлди,
Бир тасодиф бошимга аламли ташвиш бўлди.Томидан ёзда тупроқ шувуллаб тўкиладиган, қишда қор-ёмғир томчилари узлуксиз томадиган, томи бошига йиқулгудек хору хароб пахса девор қуршовидаги уйда олтита ўзиники, учта оталари қатағон қилинган, оналари очликдан ўлиб етим қолган Тўлғоной, Муҳарама Ҳожимурод-шоирнинг амак опа-укалари. Бир йилдан сўнг айни баҳор эди. Эри фронтда вафот қилган, отаси қатағон этилган, онаси очликдан ўлган, ишга яроқсиз ночор Шарофатаммам, икки ноболиғ ўғиллари Муҳаммад ва Раҳимжон; эри ва отаси қатағон жабридан ному нишонсиз йўқолган, онаси очарчилик домига учраб вафот қилган аммам Рўзигул (иккиси ҳам Момосининг амаки сингиллари) ноболиғ қизолоғи Турдихоллар бизнинг «етимхона» мизга келиб қўшилгач «нонхўрлар» ни этагига солиб, бу қўтир дунёга адашиб келиб, энг жирканч муҳит исканжасида қолган момаси Манғитой, онаси Рисолатой (жойлари жаннатдан бўлсин) ва шу каби оналаримизнинг заҳарли-кўз ёшлари учун жавоб бериш ўрнига итни боғлаб қўйсанг турмайдиган, кўчалари тўпроққа қорилган бир Оқтепа мазори қишлоққа қўлини шоп қилиб, «Коммунизм ғалабаси сари олға» маҳоботли тош ҳайкаллари бостириб кирган «Замон доҳий»лари, худосиз янги одам ва янгича дунё яратувчи лаънатиларга қуллиқ қилиб юрган кезларимизни қандай қилиб хотирот лавҳаларидан ўчириб ташлаш мумкин?-дейди шоир ва давомида,-бу ҳасратларни ҳеч ким тингламасди, қатағон қилинган Худо ҳам, ўта сипо тош ҳайкаллар ҳам бу ҳасратларни эшитишга қодир эмасдилар.
Дилдаги дардларни айтолмай юрдим,
Ҳақсизликни кўриб тил тишлаб турдим.Шу пайтлар ёш эдим, озори дилни,
Тийиб юролмадим, қўйвордим тилни.Истаб ножот бордим ўнлаб даргоҳга,
Кўрдим лоқайдликни дилдаги оҳга.Шўродан адолат истаб бонг урдим,
Ноҳақликни кўриб туролмадим жим.Шўранинг шаънига битмадим мақтов,
Танқидим кимгадир туюлди олов.Симтиконлар ичи бўлди маконим,
Дўзахий қийноқлар ўртади жоним.Уч-тўртта мунофиқ айлаб дағдаға,
Мени ўз юртимдан қилди бадарға.
Мен энди бундан буён ҳақиқатга ҳеч қачон етиш мумкин эмас деган хаёлга борганимдан сўнг, ҳамма қатори Худога қарши исён кўтардим, ҳамма нарсани яратиб, кейин ўз ҳолига ташлаб қўйган худони тушунмасдим. Болаликдан кўнгилсиз менинг тилим заҳар эди ва мен энг оғир сўзларни аямадим. Мирзо Тўлғаной амаки опам «Сенинг бошинга тилинг етади»,-деди хафа бўлиб ва қўшиб қўйди,-сен одам бўлмайсан… Мен эса ўшанда, худо раҳматидан берсин, опам нақадар ҳақ эканини энди ҳис қилаяпман… Одам бўлиш қийин эди. Одам бўлиш учун одамлар орасида, мусофиратда яшаш керак эди… Ва шундай ҳам бўлди.
Шундай бир тузимни айлашди бунёд,
Подага айланди унда одамзот.Тонгда ҳайдаб чиқиб элни далага,
Шомда ҳайдаб келар бригад кўрага.
Онам ва Рўзигул аммам раҳматликлар сағир болаларини урушданда ўн чандон хофлироқ бўлган очликдан сақлаб қолиш учун жонини жабборга бериб колхоз пахта далаларида шўрлик онам ва аммам гоҳида бригад дала шийпонига иш режасини тўлиғича бажармайдиганлар сафини жамлаб, ой шўласи ёруғида иккинчи сменада қолиб кетарди, ўшанда ҳам биз оч-юпунларни гоҳо- гоҳо бир рав кўргани келиб кетишарди. Колхоздаги ҳамма экиш, етиштириш, йиғиб олиш фақат қўл меҳнати от, ҳўкизлар кучи орқали амалга оширилар эди. Колхозда МТС ҳисобидан бита ХТЗ трактори бор эди холос, деб чуқур қайғу ҳасратда шаҳрлайди шоир. Ва яна давом этади,-кечирсинлар ўқувчиларим, руҳимда парокондалик, бир етимхонамизнинг аъзосини пешонаси шўр Бувташ аммамни (Шароф аммамнинг синглиси) тақдири ёрлақади. 16-ёшларда эди, чамамда 1945 йили, ёз, мевалар ғарқ етишган пайт эди, фронтдан қайтиб келган, ёши қирқларда фронтовиқ эркакка очарчиликнинг ичак узди маҳали турмушга узатилди. Биз эса етимхонамиздан бир нонхўр (нонни ялчитиб тўйганимизча емисакда) камайганидан шунча-ки ич-ичимиздан севиндик-ки қўяверасиз, гўёки бизга Рамазон ё Қурбон ҳайитида, шафқат юзасидан бир йимони бут инсон ҳайитлик берганидек. Бироқ бизнинг хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Куёв бўлмиш 1941 йил жонга жон уруш кетарди, немис фашистлари томонидан у асир олиниб, уч ойдан сўнг ножотсиз концинтрацион лагердан қочиб, ғарбий Украинада партизанларга қўшилган экан. Бу «жуда хофли воқиани» НКВД тройка исковчилари топиб, аммамни эрига ҳамро қўшиб «ўта хавфли шахс, халқ ва ватан душмани» айби билан 20-йилга сибирга қарағай кесишга сургун қилиниб, дом дараксиз кетишганди. 1953 йил ўртоқ доҳийимиз Сталин ўлимидан кейин тақдир таққозасида ватанига қайтишганлар. Эри бир-бирярим йил ўтмасдан, махорка дутидан, совуқдан ўпкаси узулиб, ярамай қолиб, бу ғараз фоний дунёдан кўз юмди. Биз ва қўни-қўшнилар нега шунча йил ўтиб, бирон бор хати хабар қилмаганлари ҳақида савол берганларида, Бувташ аммам бечора, уларга қуйидагича жавоб берди:-Хешу таборга хат ёзиш имконини фақатгина уч норма иш режасини тўлиғича бажарган маҳбусларга рухсат этишларини, у ҳам бўлса махсус бўлим (спец часть) орқалигина амалга оширишларини тушунтириб берди:-эрим эса нари-бери бир нормадан сал ошиқроқ иш режасини бажара олганлари боис биз бундай олий инсоф саналган имтиёздан маҳрум эдик. Мен зона лагерида Пикарнига ишга жойлашганим сабаб қорним унча-мунча, ҳар ҳолда тўқ эди. Пикарнида IV-чи сорт қоп-қора ун, қум аралаш буханка нон пиширганини, маҳбусларга ҳар кун 800 граммдан нон насибасини олиб турганини, мен эса пекарни аталмиш ўта имтиёзли коргоҳда ишлаганимдан шод эдим, ўзимга таъалуқли насиба нон поёгини эримга ҳадя қилардим (очқаб қолмасин фикрида албатта). Икки марта эрталаб ноҳорликка ва кечқурин баланда номли иссиқ овқат-карам, картошка пўчоғи, 8-10 дона майда килька балиқчаси, эрта наҳорда эса 8-10 грамм шакар холос. У русияда халқларнинг аҳволи қалай деган савол-жавобга: -Бизнинг Оқтепа мозори қишлоғимиздаги одамлардан ўн чандон баттар, айниқса маҳаллий халқларнинг очликдан, совуқдан муз қотиб, бит талагани туфайли Сыпной тиф балодан қирилганларини, айтишга тилим-дилим дош беролмайди, у ерларда вафот этган Худонинг банда-мўминлар лошларини ерга беролмайин, 40-45 даражада совуқ, замин қатлами 2-3 метр музлагани боис, лошларни чўп тахтадан, худонинг илмилиқ кунларигача, лошларни оч дайди итлар ғажимасин учун чўп тахтачалар билан иҳота қилганларини, ажал чангали-очлик, хасталик, мажруҳлик сабаб ўлган маҳбусларнинг лошларини эса ерга беришмасди. Биз каби пикарни, ошхонада имтиёзли иш хизматкорлари ёрдамида (мажбуран десак ҳам бўлади) қишда чана, ёз илмилиқ пайтларда, аробачаларга ортиб, унча узоқ бўлмаган 2-3 чақиримча ташландиқ эски шахтага ағдариб ташлардик. Шуниси чандон ёзувлик-ки лошларни шахтага ташлашдан олдин қизил шапкали соқчилар бешотар вентовка штик найзаси билан бўйин, кўкрак қафасларини илма-тешик қилиб ташларди (мабодо тирик бўлмасин ёки тирилиб бошга бало бўлмасин мақсадида албатта). Лошлар оч дайди итларнинг йирқич газандаларнинг сайилига айланиб кетарди, кўзи оч қузғунларнинг парвозини айтмаса ҳам бўлади. Хулласи рус миллати-бародарларимизни бошидан ўтказаётган қирғин-қатағонлари қошида ёвуз Напалион, гитлер фашистлари, чингизхонларнинг ёвузликлари меҳр-шафқатга айланиб қолмоқда.
-Оқтепа мазори, Хайриобод ва Султонобод мозорлари қишлоқларининг Худо суйган мўминларининг зағаро-жухори нон, ҳавуз тўла сув билан кечираётган рузғори Урусия халқларига нисбатан хейла беҳтар. Ҳув ана қишлоқ даралари мевали дарахтларига боқинг, дала даштининг файзи тароватига боқинг, ХIХ аср иккинчи ярмида, ХХ аср қизилбошлар салтанатигача бу файзли тупроққа шайх Зиёвиддин, шайх Хатиб Боболар сув чиқариб, обот қилган, сон-саноқсиз тикилган мевали дарахлари-Зардолу, тут, жигда майизак, беҳи, олма, шафтоли, қароли, узумзорлари. Худонинг бандалари ёзда ҳўл мева, сенники-меники демасдан, қишда қоқ қилинган) мевалар рўзғоримизда қопу-қанор захирасику, бундай Худо ато этган насибага шукрона қилиш керак, деб кўз ёшини тийёлмайди Бувташ аммам бечора. Мана шундоқа ёвузликларни кўриб, эшитиб, қайси ўтган яхши кунимизга доир атаб «Ленин-Сталин партияси доим омон бўл», «Яша! Эй ватан, озод Ўзбекистоним менинг»,-дея ёза олардим, йўқ, зинҳор йўқ, шоирнинг иймони бунга бўй бермайди. Наҳслар гирдоби-мамлакатига айланган сохта авлиёлар мамлакати, ахир, бу чархи гардонни аждодларимиз бежиз «Гардуни дун» демаганлар ва ҳали ҳеч қачон донишманднинг хоҳиши билан юрмаган мамлакат ва бундан буён ҳам юрмажакдир. Ҳарчанд фоний дунёга адашиб келиб қолган одамдан буён, ҳали бирор сарбаланд мард, хослар ва пастларга муте бўлмаганлар. Тирикликнинг шафқатсиз қонуниятлари бор «Тентакка тин беру, қўлига бел»-бу инсон ҳаётининг аччиқ ҳақиқати, унинг ҳикмати, ночорлик ва ғариблик.
Коммунизм сари олға! Дер шиор,
Ҳар ерда шу шиор бўларди такрор.Уни қонун қилмоқ Корпус!, нияти,
Ҳар ерда изғийди Корпуснинг хати.Эркак зот барчаси кетган урушга,
Қолганин қатаған тутар қўшмушга.Лой шувоқ ҳовлилар қолмиш кимсасиз,
Бит босган ночорни қувлар худосиз.Қатағон режаси энг асосий иш,
Дер эди парткомлар баҳо олгач беш.Ёвузлик айланди одатга кўринг,
Нони майли бўлди ҳар битта зўрнинг.Минг-минглаб лагерлар таратди қовмат,
Гуноҳсиз жонларга бўлди қиёмат.Лаънати турманинг ишлари оғир,
Қийноқ-азоблари эмас эди сир.Уч норма бажариш насибдир кимга,
Оларди хат ёзиш ҳуқукин уйга.Қувончин чеки йўқ, ғариб маҳбуснинг,
Ёзарди, гўёки ғазалин тўйга.Бу ҳуқуқ эгасин шодлиги чексиз,
Унитар ғамларин бўлса ҳам эрксиз.Худо кўрсатмасин, йўлиқса дардга,
Уч йил қўшиларди жазо муддатга.Ишга чиқолмаса кимдир иложсиз,
Муддати тўрт йилга ортгайдир сўзсиз.Нормани тўрт карра бажарган қулга,
Қисқарарди муддат ўнидан бирга…Миллионлаб «ГУЛАГ»и бошларни еган,
Мингтадан бирови қайтгану ўлган.Сўзда улуғланган адолат ҳар вақт,
Эрк, юрт қўлингизда!-шиор эди тахт.-Бўй паноҳингиздир осиғлик сурат,
Орзу армонларинг ўшанга англат.Доҳий Сталин у, уни шарафла,
Умрига, ишига омадлар тила.Жаҳонда ягона, топингин,унга,
Ҳаёт қуёши у, йўл бермас тунга,Ҳам одил, ҳам обот бир давлат қурди,
Ўнлаб ўлка унинг изидан юрди.Жаҳонга танитди ошёнимизни,
Улуғланг Сталин-қуёшимизни.
Европа қашшағу топилмайди иш,
Пулдорларин феъли қашшоқни юлиш.Турмада ҳам Сталин сурати даҳшат,
«Эрк» сўзин шивирлаб гапирмоқлик шарт.«Коммунизм машъалин» сиз ёқмоқдасиз,
Ахлоқсиз дунёни тузатмоқдасиз.Коммунизм бошланур айнан шу ердан,
Ким, қачон қўрилган социализм деган.Америка эса тамом тукилган,
Ибрат олинг ҳар чоғ Сталин ЭРДАН!Сизни кутмоқдалар оналар уйда,
Қайтсангиз, бўрдоқи сўйилар тўйда!Шундайин пуч ёнғоч, ғирт ёлғон гаплар,
Айтилгач, урралар самога ўрлар.Урра-урраларга алданган сонсиз,
Қирилди, йўқолди ному нишон сиз.Ёзганим ёқмагай кимгадир балким,
Ўтмиш қиссалари бу ёзган гапим.Ҳаёт ҳам азалдан асли бири кам,
Ким кофил шу тахлит қолур бу олам.Вахш дарёси соҳилида Хўжа Гул-Гун мозор қишлоғимизда саф тортган
пахса уйлар, улар шоир туғилиб ўсган Оқтепа мозори қишлоғидан деярли
фарқи йўқ. бизнинг ошу нонимиз, дарёдаги сув эди. Онам бечоранинг
бир қора учоқдан, бошқа деярли ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўчоқда ўлгидек
қаттиқ сабр билан икки ҳовуч арпа ё буғдой ун, бир-икки чимдим пахта
мойи, тутунларга қоришиб «Бўтқа» пиширарди, агар бирон пиёла сут
топиладиган бўлса «Гарсуз», икки, учта товуқ тухумидан «Пиёва»
тайёрларди. Онам орқаси кўчган ковуши, ертиқ этакли кенг куйлагини
таппига белаб, айвонда куймаланар экан ўчоқ тутай бошларди.
Онажонимнинг йиртиқ кенг чит куйлагининг кенг енглари ичидаги
кетмон дастасидек қўллари ҳовлимиздаги бир парча томорқа еримизни
кетмон билан чопиб, шопириб кузда арпа дони сепилиб, май ойида
ўроқдан чиққач, ҳаёл ўтмай чугори дони сепиларди ва кузга қолмай
йиғиштириб оларди, ва тез ҳолда боз арпа дони экиларди… Бошланғич
синф муаллимасининг харобдан-да хароб аҳволи шу зайилда ўтар эди.
Эрталаб мактабга кечикмаслик учун ўзини жуда хушёр тортиб тонг
саҳар хўрозлар қичқарган зоҳати, энг ҳайратга солувчи қўшнимизнинг
сулоқмандай қари эшаги айни бомдод номози тамом бўлар-бўлмас
пайтда гулдурос овозда ҳанграган зоҳати мактабга югурар эди.
Эшакнинг эрталаб ҳанграши ҳеч қачон кечикмасдан бир маҳалга
тўғри келар эди, жонивор адашмасди. Соат дейсизми, бу қадри қиммат
олий мулкни тушумизда ҳам кўрган эмасдик. Мактаб ва синфларда қум
соати бор эди холос.
Мен шоирнинг Оқтепа мозори, қўшни Хайиробод боғи, Султонобод
мозор қишлоқларини жуда сеҳир-диққат билан кузатганман. Тупроқ
йўллар тўғридан-тўғри қишлоқларни тенг иккига бўлиб ўтар, йўлнинг
ҳар икки ёни бўйлаб, бир-бирига занжир халқа мисоли туташ, ҳоли
хароб пахса кулбалар қад ростлаган, қарийб бари тупроқ ранг бўлиб,
бўғотсиз томи деворга қўшилган ва айримлари (ҳаммаси эмас албатта)
сомонли лой билан силлиқ қилиб суволгани учун тилло суви
югуртиргандек қуёшнинг сўнги нурларида ялтираб кўзга ташланарди
(бригадир, ҳисобчи, мумкин, от ё товуқ ферма мудири, колхоз раиси
ёки унинг мўовини, партком) яшашларига зиғирча шўбҳа
қилмаганман. Айтарли бирор кулбанинг тупроқ кўчага томон қораган
на туйник яхуд терезаси йўқ. Гоҳ том бошида, гоҳ кулба ортида, балки
бурноғи йилдан қолиб кетган пичан ғарамлари қарайиб турарди.
Кулбалар ўртасидаги йўл бўйлаб кетма-кетгунча турли мевали
дарахтларининг навдалари том бошига довур энкайиб шох ташлаган,
сўнги япроқлари тупроқ билан битта бўлиб сочилиб ётарди.
Кулбаларга элтувчи эшиклар ингичка тол яхуд тут навдаларидан
тўқилган, ҳовлиларни фақат ҳайвонлардангина иҳота қилинишини
бир қарашдан пайқаш мумкин. Биз яшаётган Хожа Гул-Гун мозори
қишлоқ ҳам, қўшни қишлоқларимиз ҳам шакл-шамойилини шоир
қишлоғининг бир рангда эканлигини кўриб туриб товба деб, ҳайратда
ёқингни тутасан.
Билмайман, балки тарихий тараққиёт жараёнида ортирилган турли туман қонунлар, низомлар, дастурлар; ҳаёт аравасининг чархлари тиним билмай айланиши оддий кўникма бўлган, етим саёрамизнинг барча минтақаларида яшаётган жами миллатларнинг расм-русум, анъана ва урф одат, турмишнинг тизгинсиз ташвишлари, кундалик ҳаловатсизликлари оқибатида келиб чиққани ирсиятга монанд келади. Энг даҳшатли томони, чегириб берилган ўткинчи умрнинг аянчли даражада қисқалиги боис инсон ҳаётнинг асосий муаммалари устида бош қотиришни кўп ҳам хушламасликдан келиб чиққан, ирсият темир панжалари томоғига чанг солганидан балки юқорида айтилган ҳаётнинг асосий муоммалари ҳақида унчалик бош қотирмагани ва уларни ёғирчоқ тошига қуйилган бир қисм буғдой донларини тегирмон тошидек секунд лаҳзада ундай майдалаб, янчиб ташламагани учун ҳеч кимни айиблай олмайсиз. Бу ҳуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Боз унинг устига асосий жумбоқ шоирнинг асарида келтирилган «Ғирт қўтир Чўбир», бўлса? Одамларнинг тупроқни шопиргани-шопирганликларидан ўлиб қолган мижозлари бутун умри давомида Чўбир ва Чўбирзодалар ҳақида ҳеч маҳал ўйлаган эмас, деб уларнинг ёқасидан тутишдан Худонинг ўзи асрасин. Аммо дунёдаги жамийки иблис, иблисзодалар, шоҳ, шоҳзодалар, Чўбир, чўбирзодалар бунга вақт топабилганлар. Улар бир лаҳза бўлсин тин олмай Оқтепа ва унинг атрофидаги чексиз тўқойзор, кенг минтақаларини, Бобур ватани бўлмиш Андижон шаҳар ва унинг кенгликларида, ундан ўтиб Сулаймон тоғ чўққисидаги Шоҳ Бобур бунёд этган оқ марвар тошли хотира сангзор ҳучрагача кезиб, қуриб кетгирлар буғи эмас одам авлаганлар, авлаётирлар ҳам… Айни қандайдир жўйбор ариқдами, чуқур-чандиқ ё қир тепасидами анқайиб юрган ночор кимсаларми, қишлоғу чўпон-чўлиқлар яшаётган юрталарми Шайтонзода Чўбирларга ем бўмоқда,, ҳа нима? Меҳри гиё (наша) истимол қилиб, қолганини қирғизларга сотармиш ё ҳеч нарсадан қайтмайдиган террорист эмишлар.
Шоир жавонлик ёшлигида яъни ўтган асрнинг олтмишинчи йилларнинг иккинчи ярмида, худо раҳматидан кўпроқ берсин Н.С.Хрущевнинг илмилиқ давридан илҳомланиб «Замон пайғамбарлари», «Комфирқа ё Қуръон», «Устозга таъзия», «Тайпоқ ҳавуз» назмий асарларини яратади, шу даврнинг зиёлиларидан ҳисобланган ҳамкасби Пенаев Дурди, яқин дўсти Шоди (хабаркаш стукачлар) томонидан КГБ амалдорларига тутиб беради ва қотиллар КГБ, Обком комфирқа шоҳоншоҳлари Ҳайтбой Азимов, Нуриддин Муродовлар билан юзма-юз келади шоир.
Йўл топмас шикоят сиз кўзлаган манзилга,
Раҳбар сўзин рад этган ёвдир социализмга.
Райком, Обком, Марказком бошқарар фикрларни,
Жазолайди аёвсиз онги қалоқ «кир» ларни.
-Зиёлию деҳқон халқ-фикри бузуқ тоифа,
Назоратни сусайтган!-обком гапи ҳардафа.Улуғлашга муносиб Шўро тузум, партия,
Душман ўша-танқид сўз деса улар шаънига.
Билиб бўлмас ҳаётда ким ҳарому ким ҳалол,
Ўғри топиб эътибор, кун кўриш пока малол.
Бу йўсинли сиёсат дилда нафрат ўйғотди,
Қўлга қалам тутдириб, мени ижотга тортди.Не кўргилик эди бу: КГБ қишонлади,
Зўрлиқ, таҳқир чаёни жигаримни нишлади.Қўлда кишан, дилда ғам, борлигим абгор эди,
Бир кун тонг-ла соқчилар Обкомга мени элтди.Даҳшат солар юракка Обкомнинг кашонаси,
Зулм салтанатининг шунда гўё пояси.Қора чарм қопланган эшик очди даргоҳин,
Ичкарида учратдим ушбу даргоҳнинг шоҳин.Оғзи тўла тилло тиш, нигоҳда қудрат кибр,
Суст босиб вужудимни, қалтироқ тутди дир-дир.Муродовдир обкомнинг золимларин сарвари,
Яралади қалбимни сўзларининг заҳари.-Тик тургин, масовланма, ўзбошимча энағар,
Қасам бузар шаънига азалдан лаънат ёғар.Қалам олиб қўлинга, фаҳмсиз, ҳукиз мижоз,
Комфирқанинг ёмонлаб қораладингма қоғаз.Туёғингни кесаман, ҳар амринга интизор,
Биласанку: сендайга лойиқ Қаровул бозор?!Сендайин иғвогарга йўқ ўрин орамизда,
Эркни қадрин англатгич жойга юборамизда.Гувоҳ-ҳамкасбим Дурди ҳам Шодижон улфатим,
Сирдошлар, «кўмаги» ла нақ бўлдику кулфатим.Иккиси ҳам жилмайиб: «Рост-деди», қўйилган айб,
Жиловлансинки духтур кетди жуда талтайиб.«Катта» ҳамда хоинлар қўйдилар яккалатиб,
Аммо шоир дўстлари турмадилар тош қотиб.-Не сабабдан бу дамлар ҳақиқат ҳимоясиз,
Ҳақиқатни тепкилаб, этмишарлар соясиз!Ҳақиқатдан алкимга пок юраги ўртаниб,
Сўзлай кетди чидолмай Шарифи Рауф ёниб:-Тарихда кўп мисоллар, шундай келган азали,
Зўрнинг ўтган давоси, бўлса ҳамки ғаразли.Ҳамкор менга Муртазо, ғоят ҳалол шифокор,
Шоирлик қалами бор ғиррамликдан этар ор!Учратмадим хулқида, туҳмат, ғийбат, иғвони,
Яратган ҳам кечирмас юкласак йўқ гуноҳни.Муртазонинг кулфати кимларнидир этса шод,
Ўйланг, ўртоқ биринчи, завол топгай истеъдод.Кенг йўл беринг шоирга, орзулари гул очсин,
Унинг маърифатидан онгдан жаҳолат қочсин.Рауф Шариф сўзлари кўпларга таъсир этди,
Аммо Муродовни-чи жуда хунук эснатди.
Жимлик чўкди орага, сукунат ҳукмрон буткул,
Лаб очади инсофдан Холматов Мусулмонқул.-Тупроқ қариндошимиз, чорлар бир кун бағрига,
Ёруғ дунё ташвишин барҳам берар барига.Устун бўлган эмас-ку Дунё тоқига инсон,
Дорул фанога кетган барча ҳам бўлиб бир сон.
Кошоналар ғанимат, қулайди келса они,
Ким эди-ю не бўлди чингизхонларнинг номи.Имкони бор ҳозирча, сиз бўлиб сахий қуёш,
Йўлимизни, ёритинг, баҳра олсин қари-ёш.
Зулм йўли кўп бўлар, кўпга тегар касрати,
Ундан ошар элимиз зиёлисин ҳасрати.Зиёлилар сароси қишлоқдошим Муртазо,
Қараламанг айбсиздар лоиқ эмас ҳеч жазо!Фирқа қули-қодир, беқиёс қуллиқчиси,
Чин дўстлар ўгитидан ўзгариб юзин туси.
Қутириб, сочиб тупук, ғазаб ичра сўз қотди,
Гўё ҳар битта бошга ажал элтар тош отди:-Суяксиз тилингни тий, аккилама сабака,
Бунча қалтис сўз айтдинг, сен ватан суймас ҳакка.Комфирқа таълимоти ҳайф субутсиз дуракка,
Жойларинг темир қафас, дардингни айт фалакка!
Якун ясади-ю катта ва айлади ишора,
Қизил шапка югурдак ғоят чаққон шу ора.Шоир қўлин қайириб, урилди пулат кишан,
Топталди адолату хўрланди инсоний шанъ!
Мен руҳонияти чўққилардек ўктам ва қайсар, ҳеч қачон ҳеч кимнинг наздида бош эгмаган, жисмининг ҳар зарасида мардлик, ҳалоллик, тўғрилик, Ватан ва миллатга содиқлик, эътиқод, номус ва гўзаллик яшнаган шоир, қариб ярим аср умри мусофиратда кечганига айни шу пайтдаги ҳолатига тоқат қилолмаётганини ҳис қилардим. У бундай бўлиши мумкин эмасди. Мусофирлик номардларча уни оёқдан олганига, бир лаҳза бўлса ҳам ака-ука, хештобор, дўст, қишлоқдошларининг дийдорига интизорлиги бутун вужудини қон қақшатаётганига чидаёлмасди. Ёши бир жойга бориб қолган мункиллаган чол, умр шомига таҳорат олган шоир ватанидаги ўлик, тирик жон, ватандошларидан узоқда яшаётгани, уларга тўлиғича меҳр-муҳаббат изҳор қилган ватандўст миллатдўст, дарвишсифат шоиримизнинг тоқати тоқ бўлаётганини мен сезиб турардим.
Муртазо Улуғов турма ҳаётини кўп қаламга олган мумтоз шоиримиз. Бошқа доҳо шоирларнинг шеърий асарларини ўқиган бўлсамда, уларнинг биронта асарларида (насрий асарларда ҳам) гегимон комфирқа истибдот асорати тузумини бошидан ўтказган бўлсаларда, турма хақида лом-лим дейилмаган.
Ҳабсхона ҳаётин бўлмас мақтови,
Минг-минглаб инсонлар тотган таъмини.Нечалар тўкилган келмайин дови,
Нечалар қайтолди енгишгач ғамни.«Ичкари» аҳволи-яшаш-чун кураш,
Жиноятлар турфа, турли тоифа.Қотиллар ҳам бордир, бордир аламкаш,
Яхшига йўлиқмоқ-толеъдан тўҳфа.Кексалар гапи бор: ҳазар ёмондан,
Яхшини қидирдик-топилди улар.Дўст этди оғир кун бизларни жондан,
Суяндик ўзаро ҳар шому саҳар.Асан оға-татар, сўлим қримдан,
Ота-бола янглиғ эдик иккимиз.Саша Ҳарнис-грек, огоҳ сиримдан,
Мижаванадзе билан бирдай фикримиз.Корец, белорус, тожигу туркман,
Чўкча арман эстон, молдован, черкас…Халқларнинг фарзанди бўлмиш беватан,
Кўпчилик маҳбусни қаматган ғараз.Қоқ суяк жуссалар, дийдалар нурсиз,
«Ички» қонунлардан поймолдир ғурур.«Пахан»лар амрига бўйсинмоқ сўзсиз,
Фақат «стукач» лар кун кўрар мағрур.Ҳур фикр ким бўлса-қасди «стукач»,
Даҳшатга солади беғубор қалбни.Худкушлик нияти мақсад этилгач,
Стукач ҳар доим берар мададни.Шафқатсиз «Хохол»лар-бебошлик рамзи,
Гап қайтарганларнинг қурийди шўри.«Хохол»лар жабридан сўнганлар озми,
Ҳимоясизга у-гўё оч бўри.
«Пахан», «Хохол», «Стукач»-ҳокими мутлоқ,
Худди Шўро тузум «Тройка» си улар.
Казарма ҳаёти ғурбатларга ғарқ,
Зулмига йўлиққан қулдай букилар.Казарма «шеф» лари қўйган талаблар,
«Гражданин бошлиқ» қа асосий қонун.Улар измидадир: калтак ер кимлар,
Ким оч-наҳор юргай, оломай нонин.Кимгадир шоҳоно ҳаётдир сийлов,
Кимлардир аламдан чайнаб ташлар тил.Кимга суткада ўн олти соат иш,
Жизиллоқ офтобда асфальт тўкади.Нон еса, ичса сув-шугина ташвиш,
Гоҳо толеини йиғлаб сўкади.«Пахан»лар «Хохол»лар берган фармонни,
Ижроси мажбурий, сўзсиз муқаррар.Бўйсунмас инсоннинг тўкилар қони,
Ажал чангалидан ажал қўтқарар.-Ҳаваскор қаламкаш эдим, ғўр ниҳол,
Машқларим мазмуни кимгадир ёқмай.Кулфатлар келтирди бошимга ҳадсиз,
Юрибман мен бугун юртимга сиғмай.Қондошлар қошига қайтдим қувониб,
Она қишлоқ олди сахий бағрига.Бошдан кечганлардан сўзладим ёниб,
Акам топди даъво ука дардига.Қувончларим узоқ этмади давом,
Қишлоқда кутмабди мени ҳамма ҳам.«Мафкураси ёт!»-айлашиб бадном,
Солдилар қалбимга ададсиз алам.Комфирқа малайи кўрсатди ўзин,
Ҳамтовоқларини айлади бир саф.Юзимга тош отди чақчайтиб кўзин,
-Бу юртдан кет!-деди неча ноинсоф.Ўксик қалб озурда манқурт жаҳлидан,
Не чора?-йўл олдим ўзга ўлкага.Қондошлар дуоси душман аҳтидан,
Таскин бериб муғлиғ ака-укага.Хайр, менинг ёшлигим кечган далалар,
Хайр, куча чангитиб ўтган ёшлигим.Хайр, изимдан кўз ёш сочган янгалар,
Рози бўлинг, аччиқ, экан тақдирим.
Мусофират номардларча уни оёқдан олганлиги, бир қутлим Зарафшон суви ва ҳавосига зорлиги боис бутун вужудини қон қақшатаётганига чидоолмайди. Йўқ мусофирликда ўлишдан қўрқадиганлардан эмасди, у
ватан тупроғида иблисзодалар, чўбирзодалар билан олишиб, дейлик шеърларига ўхшаш фожиали ва қутулмаган ўлимни…
Муртазо ака жонидан тўйган шоир, уни жонидан тўйғазишди… Сўлган кўзларининг тубида қотиб қолган ўзбекона битиклар, ўзбек шеъриятининг Рустами Достон Алп Таҳамтани, ҳозирда мункайиб қолган чол мусофиратда умр шомига таҳорат олган, умрини сўнги соатларини яшаётганини тасдиқларди. Бу битикларда миллат қисматининг бор фожеъ ва мусибатлари, ташқи душманлар қутқисига учиб эмас. Ўзининг қотил Бош-Бошболдоқ чўбир қутқисига учиб бир-бирини бир эътиқотда бўлган ватандошлари аёвсиз қирғин қилган Андижон азизлари, Зарафшон дарёси соҳилларида қолиб кетган беғубор болаликнинг учқур хаёллари, Самарқанд, Зиёвиддин остоналарида унинг йўлларига кўз тиковермоқдан қорачиқлари йўлларга тўкилган ака-ука, опа-сингиллар, тоға-жиянлар, қишлоқдошлари, ниҳоят Вахш водийсида мусофирлик эзгилаётган куёвининг ҳолсиз вужуди ёнида, Худога нола қилаётган онаизор (қайин онаси) лабларини пичир-пичирлатиб тўқсон ёшидан ўтиб умр кўраётган Сангиной, сомбит қовматли набира, чавираларининг бўйи-бастига, уларга каҳкокошондек бахт орзу ва бир этак набира-чавираларининг беғубор ва содда нигоҳлари, ва яна кўп нарсалар ифодаланаётгандек эди. «Ўзбекона» қарашлар чўғидан кул тўкилиб борар, асл «ўзбекона» зарбдан шукуҳ кетиб бормоқда эди. Ахир, шундай буюк қалбни яратиб, уни қандай қилиб, қариб ярим аср мусофирлик чангалига ташлаш мумкин? Унинг ватанидаги борлиққа ҳали қониб тўймаган нигоҳи, миллатига бўган бус-бутун гўзал соғинчи, ҳамма-ҳамма нарсага чексиз муҳаббати, қиличдек кескир орияти, ватан ва эл-юртига бўлган буюк муҳаббати ҳақи-ҳурмати уни асрагувчи куч бор деб ўйлайман. Шеърни том маънода ҳар нечук тутқинликдан озод қилган, ҳар қандай зоҳирий сарҳадларни бузиб ташлаган, сўзга жон бағишлаган санъатини яратган, сафсатта, қасидабозлик, мадоҳлик ва қуруқ баёнчилик, арзон панд-насиҳат, маталнома сўзамоллик, файласуфлик, риторика ва ҳайқириқлар, карнай-сурнайларини адабиёт майдонидан ҳайдаб солмоқчи бўлган, янги ўзбек шеърияти мактабинининг олдинги, доскасига яқин ўтириб олган, жонли тилни бор имкониятларини амалда қўллай олган, рамзий ифоданинг қироли, мажоз танлаш, жиловсиз эҳтиросни сўз билан бўйин сундиришни илк бор жорий қилган ва ялонғоч ҳақиқат тўйғусига илоҳийлик либосини кийдирган сўз сеҳргари омонсиз мусофират дард чангалида сурункасига ярим аср кеча-кундуз олишиб, ҳали тугалланмаган шеърларидек қайғу алам билан яшаб келмоқда. Балки Фурқат, балки Мирзо Бобурларнинг мусофирлик ҳаёти шундаё кечгандир. Балки Машраб ҳам шундай ҳолатда дор остига боргандир, балки Мансур. Аммо улар ўз аҳволидан «ҳижолат чекмагаанлар». Дор тўшак эмас. Улар буни яхши билганлар ва қачонлардир, жангда қурбон бўлиш ҳақида суйлаганлар, ўксинмаганлар.
Шоирнинг «Шоҳнома» асарида буюк миллий-ижтимоий фожиҳа манзараси тобора қуюқлаша боради. «Ривожланган Социализмда» яшаётган итфеъл қовмларнинг (ҳозир ҳам истиқлолдан сўнг умр гузаронлик қилаётган Чўбирзодаларнинг) наҳсли кирдикори урадиган этник мусибат, ирсий фалажлик, ақлий-маъновий-руҳий инқирозни вужудга келтирмоқда, маънан ҳам жисман тузатиб тўлмайдиган дард ривожланиб бормоқда, ўлим авж олмоқда. «Бадахшон лаълидай малаклар» эса пахта далаларидан чиқиб, ғўзапоялардек лангиллаб ёнаётир. Бу гўзал оловнинг дудлари ёру-осмонга ёмғир-қор бўлиб қуйилади, қаердадир гиёҳ бўлиб кўкаради. Эҳтимол Бадахшон, Боботоғ, Самарқанд тоғлари бағрида яширинган жавоҳир ва лаъллар ўша аёлларнинг жонидир? Эҳтимол Самарқанд-Шаҳрисабз, Тяншон тоглари бошидаги оппоқ қорлар уларнинг жисмидир?
Муртазо Улуғов «Ривожланган Социализм», «Коммунизм ғалабали сари олға»-ларнинг шоири эмасди. Агар у бундай ясама атамаларга ишонганда, ёмғир томчилари тешиб ўтган лойшувоқ томларда яшамаган бўларди. Уруш, урушдан кейин далаларга хору-зор қилиб ташлаган, оталари фронтда жонга жон талашиб вафот этган эркакларнинг, тиши суғурилган етим ноболиғ ўғилларини, тирсагигача қон силқиб турган «Ленинчиман»-деб кўкрак қафасига мушлаган иблисзодалар хусусида шеърий достонларини ёзолмаган бўларди. «Коммунизм» қураётган шароитида Ватаннинг биргина номи бор эди-СССР. Ватан деган ана шу гўшт осадиган уч илгак-чангакка, ёки балиқ овлайдиган қалмоққа ўхшаш таввир чизиғи ва бир дор халқасига жуда ўхшаш ҳарфлардан иборат эди. Қани, бу гўшт осадиган илгак-чангак эгри-букри ҳарфлар оралаб ватанингизни қидириб кўринг эди? Қани бу симоҳор тўрлар ичидаги одамхўрни «она» деманг эди, ундан қўрқмай, ҳадиксирамай, хавфсирамай кўринг эди?! Бу «она» нималар қиларди. Бу «ватан» тенг ярми «ГУЛАК», теграси эса симхорлар билан ўраб олинган макон эмасмиди? Нима эди у? Ким эди у? Нима истарди бу аждаҳо бу миллатларнинг гўштини гўштга, этини этга ажратиб еб юксалган мозор-Ватан эди. Ватан тушунчасми куни кечага довур шу қадар мавҳум эдики, унинг сарҳадини белгилаш учун шоирлар, ёзувчи, философлар ҳам Кремл картагрофлар «сингари жухрофий атамаларни қалаштиришдан нарига ўтмасдилар» Ҳадрадан Арбатгача, қизил қумдан тортиб Сибир, Бутун сайёра бўйлаб бўйтаратган муаттар, шу ватан бизниуидир, бизникидир, бизникидир! Шу Ватан бизникидир! Асл ватан тушунчаси ўлиб бормоқда эди.
Мен дуч келган шоирларнинг тўқсон, тўқсон беш фоизи шеърни шон-шуҳрат важҳи деб билишади. Албатта, бу фикрларим кимгадир ханжар бўлиб санчилиши мумкин. Аммо, начора. Улар бир умр ҳарф таниган одамки бор алдаб яшади. Энди бир бор ростини ҳам татиб кўрсинлар.
Муртазо аканинг мудом у ён, бу ён (бир нарсасини йўқотгандек) атрофга синчиклаб қараб хаёл суриб юриши, кам гаплиги, минбарга чиқиб мушти билан тилини баробарига қўйиб юбориб, дод солгувчи одатлари йўқ. Ҳақиқатда саҳнага чиқиб олгач оламни бузиб юборадиган важоҳат билан шеър ўқувчи шоирлар ичида яшаб, фақат хомушликни ихтиёр қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.
Шоир Муртазо ака кутилмаган мажозлар қатори жуда кам истифода эталадиган гавҳар сўзларни топиб, уни мавзун сатрлар орасига киритишни суяди. Ижтимоий-сиёсий мавзу азалдан шеъриятда бор ҳодиса. Шоирлар ҳамиша даврнинг муҳим ҳодисаларига ўз муносибатларини билдирганлар. Шеърда ижтимоий-сиёсий мавзуни қўллашнинг турли услублари бор. Ўзбек шоирлари муайян замонларда бу мавзуга ўзига хос тарзда мурожаат қилганлар. Масалан, коллективлаштириш авжига минган ва адабиёт сиёсий ҳаётинг ажралмас бир жузвуга айланган йилларда муҳим воқеаларни баланд пардаларга ўраб тараннум этиш бора-бора адабий услубларнинг заифлашига олиб келди. Адабиёт сиёсий арбобларининг дидига мослаша борди ва натижада бориб-бориб ўзининг асл қиёфасидан маҳрум бўлаёзди. Муртазо аканинг деярли ҳамма асарлари сиёсий шеър, шул боис «Шоҳнома» атама номи ҳам ҳақиқатга тўғри келади. У етмиш йил ошиғроқ давом этган Большовой мустабит тузумнинг мустамлика сиёсатига қарши қаратилган. Аммо бу шоирнинг шунчаки норозилик баённомаси эмас. Баённомалар билдириш адабиётнинг вазифасига кирмайди. Сиз СССР деб аталмиш ҳамма минтақаларда қад кўтарган «ГУЛАК»ларни тасаввуф қиласиз ва кўз ўнгингизда ваҳшат тарихий панарамалар жонланади. Симхор билан иҳоталанган ҳабсхоналар ва унда ориқдан-ориқ жусалар:
Қўрғон ичи худди шаҳрга ўхшар,
Қитъаллар ажралган, сими тиконли.Ҳайбати дилинга қўрқинчлар қўшар,
Калимага келмас инсоннинг тили.Юмуш ҳам етрали, ғоят хилма-хил,
Тош-шағал қоришу, пойдевор қуйиш.Кимгадир қўрилар муҳташам манзил,
Бор эди оч ишлаш, қуёшда куйиш.Қоқ суяк жуссалар, дийдалар нурсиз,
«Ички» қонунлардан поймолдир ғурур.«Паханлар» амрига бўйсинмоқ сўзсиз,
Фақат «стукачлар» кун кўрар мағрур.Шафқатсиз «хохол»лар-бебошлик рамзи,
Гап қайтарганнингқурийди шўри.«Хохол»лар жабридан сўнганлар озми,
Ҳимоясизга у-гўё оч бўри.
Шоирнинг ўткир ва аёвсиз тили энг қалтис ташбиҳларни қидиради. Кўз унгингизда «баҳайбат зулм»нинг панарама суврати намоён бўлади. Мен бир нарсага эътибор бергандай бўлдим, шоирнинг ўтган асрнинг 60-чи йилларида ижод қилган шеърий асари «Тайпоқ ҳавуз», 2001 йил чопдан чиққан-ўз шаҳри ҳоли хусусида айтилганлари «Тақдир» шеърий қиссаси Бандер «хохол» лар гўё оч бури, 2014 йилда ваҳшиёна жанубий шарқий, тили бир, бир эътиқодда бўлган ватандошларини қиличдан ўтказиб, тўп, снярадда бутун бошли ўнлаб шаҳарларни, минг-минглаб тинч аҳоли яшайдиган хутордаги (қишлоқлардаги) уйларни, завод, фабрикаларни, мактаб-болалар боқчаларини, касахонаю поликлиникаларни, магазин, озиқовқат омборларини, бозор жойларни, юқори этаж уйларни, Темир йўллар, вокзаллари, юзлаб транспорт, поезд-локаматиб, вогонларни, хулласи одам кўринган жойлар-истироҳат боғу-бўстонларни майда-майдалаб ташлаган ёвузликларини, 7-мингдан ошиқ украин хотин-қизларни, гунохсиз бир тил, бир эътиққода бўлган аҳолиларни эркакларию, гўдаку мактаб талабаларни, мункайиб қолган ишга қобилиятсиз чолу кампирларни отиб ўлдирган зобитлар, Турчинов, Яцинюк, Порошенко-фашистик қотиллигини шеърий асарларида шоирнинг айтган башоратлари эди десак хато қилмаймиз. Биз, муҳтарам акахонлар ўз халқи-ватандошларига, ўз ватанига шу қадар зарар бериш санъатини қаердан, қандай қилиб ўрганиб олдилар экан, деб ажабланар эдик. Узоққа борманг, иккинчи жаҳон уруши пайти Бандера-хохолларнинг герман фашистлар билан ёнма-ён, елкама-елка туриб бошқа авропа халқларини, айниқса поляк, яхудийларни концинтрацион лагерларда, дуч келган жойларда мингалб-юзминглаб бегуноҳ асрга олинган мардумларни ўлдирганларини тарих саҳналаридан ўчириб, эсдан чиқарадиган иш эмас. Хўш шу фашистик ваҳшаниётларда немис Адолфларнинг қўлини кўрсак, эндиги одамхўрлар-Араб давлатлари, Авғонистон шу жумладан Украина шарқий европа давлатларини қиличдан ўтказган, ўтказаётган Америко, фашистик ғояларни байроқ қилиб олган Буш, Обамаларнинг қўллари баланд келмоқда. Қизиғи шундаки айтган мамлакатларда бегун миллионлаб одамларни қонига чўмилтирган мўҳтарам президент Обама Мобилиск жаҳон мукофотига сазовор бўлди, ҳа нима учун? Билладин билан гўё ёқама-ёқа олишиб қутлуғ майдонда Билладинни мағлубиятга учратган эмиш (ўлдирган эмиш).
Мустабит Большовой Шўро амаклардан ер юзида на денгиз, на дарёлар қолди, улар ҳамма-ҳамма нарсаларни «оналарининг мулки»га айлантирдилар. Уларнинг оёғи етган ер борки, унинг қонли тасарруфига ўтди, уларга шаън-шавкатли империя керак эди. Империя-бу ўлим кошонаси. Унинг қўрғонлари ичида зиндонлар, дорлар, қуллар,, жаллодлар тўлиб ётибди ва мафҳумлар бор. Империя бу оёқ остига йиқилган бошлар-салтанати, тўшалган тожлар, тақдим қилинган канизаклар, храмлар,, мол дунёси… Большовойлар оёқлари остида нималар топталиб ётгани била ниши йўқ. шоир «А. И. Солженицин билан гурунг» асарида «Архепилаг ГУЛАГ», «Раковой корпус», «Правая кисть» Солженицин асарларида айтилган ёвуз компартия, НКВД амалдорларининг қотилона қилмиш ҳаракатлари батафсил босқичма-босқич айтилади, айниқса ўртоқ доҳий Сталининг сурункасига 30 йил давомида миллионлаб (минглаб эмас) бегуноҳ инсонларни, зиёли, олим, инженер, врач, академикларни, генерал, маршалларни, санъат маликаларини қирғин қилгани ҳақида батафсил гап кетади. Шоир аёвсиз энг қалтис мажозга мурожаат қилади, доҳий мутлоқларнинг, комфирқа ленинчи амалдорларнинг, НКВД қассаблари тўккан инсон қонлари борлиқни кўмиб ташлаганларини, куйиб жизғанакка айланганларини ва дунёнинг илоҳий «дастурлари», «Зубр», ва «Товрат», «Инжил» ва «Қуръон» лангиллаб ёнади. Ўлимнинг ҳалокатвор тасвири кўз унгиғизда оққан қонга чўмилаётган зангори водийлар, ўрмонзорлар, буғилган муқаддаслар, итларга таланган маликалар намоён бўлади. Қутурган итларнинг дастидан эллар, юртлар бедодга келган. Улар қаерга бормасин, қаёққа оёқ ташламасин фақат-фақат қора кунларни олиб келади. Доҳийлар қариб етмиш йилдан ошиқроқ давр сурункасида давом этаётган «шўриш» ниҳоят одам фарзандларини ҳолдан тойдирганини баён қиларкан:
Мен яшаган давр-оғули замон,
Эслаган маҳали титрайман ҳамон.
Элу юрт бошига солиб қиёмат,
Бир ҳавуч доҳийлар суришди роҳат.Ётмиш йил эл-улус титраб яшади,
Емишнинг ўрнига заҳар ошади.Энди поклаб ювай зардоб дилимни,
Чархлайман занг босган ханжа-тилимни.Олмасдек ўткирлаб қаламим ҳатто,
Куйларман барини айтиб бехато.Аждодим қирдилар, кўнглим яродир,
Қонхўрлар қилмишин айтайин бир-бир.Эслайман жувонмарг боболаримни,
Руҳлари жонсарак мирзоларимни.Дардли бу оламда шукр, ҳамдард бор,
Солженицин менга бўлди омўзгор.Вера Давыдова-машҳур маслакдош,
Ўша давр иллатин айлаганди фош.Сахаров сирларин очди батамом,
Дард чекан дардлига суянар мудом.Кечиккан бўлсамда Сашадан бир оз,
Сўзимни назмда айладим оғоз.Саша ҳақиқат деб тутганда қалам,
Битикларинг ўқиб лол қолди олам.Ўн саккизинчи йил августда Каплан,
Ильичга суиқасд этди дафъатан.Шу йил сентябрнинг бешинчи куни,
Ғазаб қамраб олди улуғ доҳийни.Саросима ёзиб пайғомни Бошга,
«Гумон қилинганни тут дейди, муштга!».-Очкин,-дер,-концентрацион лагерлар,
Маҳбуснинг яшаши то бўлсин заҳар.Бунақа даҳшатни кўрмаган жаҳон,
Имзо қилди террор ҳақида фармон.«Красный террор»га имзо чекан дам,
Кўпларга бу олам бўлди жаҳаннам.Репресия кезди юртда бемалол,
Миллионлаб шаҳидлар бўлдилар увол.Лагерлар очишди-«Красный террор»,
Тўплашди у ерга неки доно бор.Бундай қийноқжойни ҳеч ким, ҳеч қачон,
Қурмаган бирор-бир қонхўр ҳукмрон.Соловецский деб аталган орол,
Минглаб бегуноҳнинг умрига завол.«ГУЛАГ» нинг бошланғич даҳлизи бўлди,
Ер юзи дўзахий номини олди.Ленин ўзи деган: Романовларни,
Так-томирин суғур харомиларни.Ҳомиладор бўлган, қиз-жувонин от,
Токим туғулмасин улардан зурриёт.
Айтолсам Доҳий Сталин ҳақда мутлақ:
Даҳшатин эшитиб ҳапқирар юраг.
Ҳамма таҳликада, қалтираб-қақшар,
Бунингдек ёвузни кўрмаган башар,Цы-Сидан туғулдимикин бу ёвуз,
Қабоҳатларига топилмагай сўз.Маквиавелладан олганми сабоқ,
Еетти сони эди унинг чун тузоқ.Қирарди элини пинагин бузмай.
Ўттиз йил давоми қон ичди тинмай.Одам қони оқди худдики дарё,
Дарёлар бирлашса ғарқ булур дунё.Ошнаси Калинин ҳамда Молотов,
Доҳийнинг жабрини тортмиш беаёв.Уларнинг хотини қамоқда мудом,
Сақланган, айтолмай бирор-бир калом.Қон ютиш дастгоҳин айлаб ихтиро,
Сомога ўрлади фиғон, вовайло.-«Бу халқ душманининг боласи»-дебон,
Гўдакларни қилди етим саргардон.Газетдан, карнайдан кун-тун дўқ уриб,
Одамлар юрагин олди суғуриб.Ҳар битта амалдор айлабон сўроқ,
Элни барин қилди мутеъ ва қўрқоқ.Тили қуриб, ўти ёрилгандай талх,
Кутарди ўлимин «ЛАГ»ларда бебоқ.Берия, Ягода, Ежов кабилар,
Эл-юртни қақшатиб, қонин сўрдилар.Қонталаб бургалар, ўликхўр саклар,
«ГУЛАГ»да одамлар умрин едилар.Доҳийларнинг кирдикорлари шу эди, одам овлаш, одам ўлдириш, бошқа
нарса эмас. Большовой бир юртга оёқ қўйдими, албатта, ўша бир
маданиятроқ халқнинг аввало маданиятини, шу маданиятнинг
Яловбордори бўлган энг парлоқ сиймоларини: Чўлпон, Абдулло Қодир,
Носир Усмон, Мунавар Қори кабиларни, муқаддасларини, қадрият, урф
одатларини, динини, масжид, калисоларини ва храмларини кун-фоякун
қилиб ташлайди. Осмондан тушган муқаддас китоблари «Зубр ва
Товрат», «Инжил ва Қуръон-Карим» ларини қўлидан юлиб
лангиллатиб ўтда ёндиради. Дунёни зулм ва таҳдид билан тиз
чўктириш, қип-қизил қон рангли байроғини баланд кўтариб амалда
қўллай олдилар, одам ахтардилар, шоирларни, ҳур фикр
руҳонийларни ахтардилар. Шоирнинг алам, изтироблари мана
шундан. Ҳар бир сўзида мусофирликдан кун сайин толаётганлиги
шундоқ юз-кўзларидан билиниб турарди. Ўз аро нифоқ, ихтилофларни
баҳридан ўтинглар,- деб яна қўшиб қўйди: адабиёт миллатнинг иши,
адабиёт ибодатдек муқаддас, унда ман-манлик, қош-қабоқ уюш, ўзини
доҳо ҳисоблаб катта кетиш, бир кишига ғараз кўз билан қарашлар
бўлиши мумкин эмас.
Мен эса панду насиҳат нуқтаи назаридан эмас, шоирнинг асарларидаги фикр, андишаларни айтдим:- Мусофирчиликда умр ўтказишга рози бўлмоқлик керак, амбиёлар ҳам мусофир эдилар. Ҳазрат пайғамбаримиз (алайҳиссалому вассалом) ҳаммамизни мусофирликка ўргатганлар ва даъват қилганлар. Тўрт атрофимиздаги тоғу тошларда Худонинг суйимли мусофирлари ётишибди, ўкинманг. Мана ўзингиз «Истиқлол зиналари» асарингизда мисол келтирганинсиз-Украинанинг Б. Хмельницский вилоятидаги Мончинса қишлоғида яшовчи ҳўкимат таъқибидан (очиғи, Сталин воҳшинаётидан) даҳшатга тушган ўспирин ўн саккизга қадам қўйган Степан Ковалчук ўз уйининг болохонасида 57 йил давомида ёлғиз яшириниб ётганини айтгансиз, ҳол аҳволидан хабардор бўиб турган синглисининг ўлими охир-оқибат уни ўзлатнишинликни мункиллаган чол 75 ёшида тарк этишга мажбур бўлганлигини айтгансиз. Степан Кавалчук яхши замонда ёруғ оламга чиқди. Ўзи кутган нафрат ва ғазаб ўрнига қишлоқдошлари уни яхши кутиб олишди. У қаҳрамонга айланди. Мончинса қишлоғига ажойиб-ғаройиб тақдирли одамни кўриш учун кимлар келмайди дейсиз. Лондон, Вашингтон, Токио, Варшава, Копенгагендан журналистлар, суратчилар, телерепортёрлар келишган. Уруш қурбони,-чуқур оҳ тортади қишлоқ жамоати бошлиғи Борис Петрук,-Степан Кавалчук қабри устидаги қоғоз гулчамбарни тўғриларкан. –Биз уни бутун қишлоқ аҳли эҳтиром билан кўмдик. Ортиқча пул бўлганида эди, Худо ҳаққи бу чердакли кулбани музейга айлантирардим. Ўзини тириклай кумган инсон музейига. Шоир Муртазо Улуғов эса уни гапини бўлгандай, менга қолса, бу музейни, «Даҳшат салтанати қурбони музейи» деб аталган бўлардим. Мана бунисига, ўзингиз ёзган мисолингизга нима дейсиз, ўкинманг, боз ўкинманг!-дедим. Шоирнинг кўзларида ёш қалқди. Боботоғ Самарқанд-Китоб тоғ тизмаларида мадҳун бўлган авлиёлар каби юксалди ва мен шоир устохасини тарк қиларканман, менга у учта китобни бериб, олинг ва буларни ўқинг,-дедиларда қўшиб қўйди,- ҳақиқий Исломда ватан тушунчаси йўқ. бутун ер юзи-ватанлигидан ташқари, асли ватан бу-охират диёри. Шу сабабдан ер юзининг исталган минтақасида азон овози эшитилиб турган ҳамма ерда яшаш мумкин. Масжид, манора ва муаззиннинг овози-азон. Дин барча миллатларни тенглик оламига олиб чиқадиган ва ҳаммани бир одамга айлантиради. Ҳарчанд, миллатлар, ирқлар хусусида кўп гапирилса-да, исломда айтгандеқ ҳамма учун ягона бу мусулмон миллати дейилади, мен буни сер миллатли жоножон Тожикистон мақомида, мана 50 йил бўлади, чуқур онгли маънода сезиб юрипман,-дедилар-шоир. Сер солсам учта китоб дарвишлар ҳақида экан: ҳазрат Деҳловийнинг «Чор дарвиш»-форс тилида. Аскар Маҳкамнинг «Сўнги дарвиш-Хожа Исоқ», Умар Беркнинг «Дарвишлар орасида» ва яна бир китобни кўрсатиб, форс тилида «Ҳафт Қуллиёт» (етти қуллиёт), буни кейинроқ ўқийсиз,-деди ва шеърият агар у рост йўлдан борса инсониятга бахт олиб келган, бордию ёлғон ва сохтакорликка ружуъ қилган бўса у сохта авлиёлар каби олам саҳросида кетиб бораётган одамлар кўзига қум сочиб кўр қилган,-деб қўшиб қўйди. Токи оёғимиз остидаги тупроқ ота-боларимизни жисми, энг гўзал фариштасифат аёлларнинг қошу қовоғи эканини ва ҳаммамиз фаррош супургси улоқтириб ташлаган, муҳтожлик кўчасининг супуриндиси, хазонрез дарахтларнинг барглари тупроққа қорилиб, тўпроққа айланганимизни, (ҳазрат Хаём айтганидек) тупроқ эканимизни англаб етмас эканмиз, ҳали биз одам эмасмиз каби фикр баёнларини мен шоир берган дарвишлар ҳақидаги китобларни ўқиб чиққач шу хулосага бордим. Зотан, бари-бир, ҳали ҳеч ким ўзини тупроқ ўрнида кўргиси келмайди, энг ками ўлгунга қадар, зотан ҳеч ким ҳаёт деб аталмиш жуда лаззатли неъматдан тўйдим дегани йўқ. зеро дунёга келган борки асал арии болга ёпишган каби тирикликка чиппа ёпишиб олади (ҳадис). Дарвишларнинг умргузаронлиги берган китобларингизда, уларнинг одамлардан парҳез, тарки дунёси ҳақида гап кетади. Сиз ҳазрат Ғавс каби авлиёлар, саҳрою тоғу даштда, ҳазрат Алишер Навоийнинг ёзишича, Аҳмад Жоми (шайхи Зиндафил) ўн саккиз йил тоғ-тошда умр кечирганини, қишин-ёзин, ёмғир-чачин, қиров-изғириқ, тун-кун нима еб, нима билан кун кўришини ҳеч ким билмайди. Қишлови қандай кечишини ҳам Аллоҳ билади, холос,-деб ўтган дафа эслатган эдингиз. Йўқдан бор қилиш, борни йўқ қилиш, борни бор қилишдан осонроқ. Йўқ нарсани бор қилиш Худонинг мардларининг иши, эркакнинг марди эмас. Дунёнинг катта оғзини, худонинг йўлида юрганлар, худони ахтарганлар, худони таниш учун курашганлар, худо деб майдонга чиққанлар босиб ётибди. Солиҳа волидалар доим туш орқали, сизнинг асарларингизга баайни ўхшаб, мулоқат қиладилар? Зотан, ботиний дунё эшиклари жисмни қобул қилмайди, жисм бу эшиклардан ўтолмайди. Руҳнинг тўсиғи йўқ. унинг олдини ҳеч ким ва ҳеч нарса ола билмайди. Баъзан улар келадилар. Жуда ночор, бу дунёда Худодан ўзга ҳеч бир суянчиғи булмаганларни йўқлаб, Сизга ўхшаган мусофиратда юрганларни йўқлаб келадилар. Аммо бу жуда камдан-кам ҳолларда содир бўлади.
Ер юзини жонига жазо қилиб қўйган одам аҳлидан норизо-риндлар, содиқлар, дарвиш, қаландарлар-покиза руҳ эгалари дунё ва ҳаёт ҳақиқатини кашф қилиш йўлларини ахтаради. Улар турли ҳолат ва усуллар билан ҳақиқат маърифати сари ўтиб боради, бир гуруҳ одамлар ахтара-ахтара охир тўғри йўлдан чалғиб кетади, шайтон қутқисига учрайди. Риндлар, содиқлар, дарвиш, қаландарлар маърифат сари ўтиб боришар экан, тасаввуф сирларини босқичма-босқич англаб ўтиб бораверади, бу хонадон остонасига етган одам тана ва нафсиёт билан боғлиқ ҳамма эҳтиёжларини ташқарида қолдириши керак бўлади. У вужуд ошқолларидан ҳеч бирини бу муқаддас хона ичига олиб киролмайди, унинг кўнгли ун супрасидек оқ, нигоҳлари сутдек пок, нафаси субҳидам насимдек соф ва беғаш бўлиши лозим. Тариқат аҳли ичидаги асосий дарт ана шу, ўзларини аёвсиз машақатларга дучор қилган содиқлар шу шоир берган учта китобда айтилган, маърифат ҳақиқатини тушунган, нафс билан гўё аждоҳога рўпару келгандек кураш тушаётган дарвишларнинг йиғи-сиғиси, ошиғич азобу машаққатлари маърифат ҳақиқатини тасдиқлайди. Аллоҳ ҳақиқатига етиш учун бир одим яхуд бир умрлик масофа ҳам бўлиши мумкин эканини шу учта китобларнинг асосий мазмунини англадим. Жанда кийган жулида дарвишлар, жаҳонгашта қаландарлар, зоҳиду риндлар мажлисини англаб етдим. Руҳсиз одамларни бу кашшофликни англаб етиш учун дарё денгизлар кечиб ҳам етолмаган бўлардилар.
Муртазо Улуғовнинг «Шоҳнома» асаридаги битиклар аслида ҳар нечук тарки дунё ихтиёр қилган дарвишларнинг гўёки зикрига ўхшаб кетади. Ўхшаб кетадиагнгина эмас, ҳамма мисраларида зикр тушаётган дарвиш, қаландарларнинг овози эшитилиб, уфуриб туради, лекин бу овозда йиғи аралаш дард бор. Етмиш йил кўпроқ мобайнида илоҳий бомдодларга ҳудайчилик қилган намхуш азонларнинг покиза ҳаволарда «Аллоҳ» дея айқирган Муаззин овозларини нес-нобут қилган худосиз шўропарастларни гўёки шоир қарғайди ва истиқлолга эришган пайғамбар (алайҳиссолоту вассалом)умматларини ғафлат дунёсидан ёруғлик сари чорлайди. Шу етмиш йиллар давомида ўша даҳшатли даврни ўз кўзлари билан кўрган, худосизларни асоротидан алланечук кар-кўрларга айланганганларни ҳартугул бақадри имкон Байтулло муаззинининг овоз товушлари янграётган каби шоирнинг асарларида куйлаган мисраларни ўқиган сари инсонларни ҳайратга солади, юрак бағрини тўлқинлатиб юборади. Бу мисраларни ўқиган маҳал, халойиқ уввос тортиб йиғлашга тушаётгандай сесканиб кетасан. Қайси асаридаги мисраларини ўқир экансиз Ватанпарварлик, халқпарварлик миллий руҳ уфуриб туради.
Урушдан кейин қаҳатчиликка юз тутган пайғамбар (алайҳиссолоту вассалом) умматларининг юрагида айтиб адо бўлмас, дартларни сўзламоққа тил бормайди, қарамоққа кўз, шу қадар чигал ва ақл бовар қилмас хотирот борки… Оҳ онагинам қандай кунларни бошидан кечирмади, урушнинг энг қозонда қойнаган пайтда онаи муштипарим эрини фашистлар билан жон олиб, жон бериб-жангда вафот қора хатини олди, бу даҳшат хабарни болаларидан сир сақлади. Уруш отамни ўз қўллари билан олиб кетди. Бу зарурат эди, ўзгача бўлиш мумкин ҳам эмасди. Урушдан кейинги йилларда аёллар юрагида йиллар давомида кечган руҳий марҳумият азоблари урушнинг ўзидан минг-минг карра даҳшатлироқ эканини ҳамма ҳам билмайди. Ўлим ўша даврнинг шарафли қонуни эди, бироқ урушдан кейинги руҳий ўлимларда кечириб бўлмас, гуноҳкор, жазоланмаган Гитлер ва Адолфчилар бор. Истиқлолга эришган ўзбекистонликларнинг ҳали, айрилиқ жароҳати баданида, юрагида битмаган одамлар бошига солган кулфатларда ўша Адолф ва гитлер ваччаларнинг устига-устак Чўбир, Чўбирзодаларнинг қилмишларида ўхшашлик борлигини эндилакда худонинг бандалари англамоқдалар. Қолаверса, чўбирзодаларнинг қарийб ҳаммаси уруш болалари. Нима бу? Ибратми? Сабоқми? Тавба қилишми? Қўрқитишми? Ва охир оқибат ғурурликликдан талтайишми? Нима ўзи бу? Бу мавзуга чўбирзодалардан сўнг ёриқ кунни кўзлари билан кўргач, танасида Андижон қирғинини тотган, кетма-кет тарихнавис олимлар, адабиётшинослар бу даҳшат ҳодисаларга қайтиб ўрганиш, илмий текширишлар олиб боришларига,, адабиётшинос ёзувчи, шоирлар бадиий асарлар яратишига мен кофиллик қилмасамда бўладиган иш. Ҳозир чоғ бу мараз бетли Чўбир Андижон ваҳшаниёти ими-жими бўлиб, андижониклар хотирасидан ўчиб кетди деб керилишига қаранг. Адашади. Келгусида олим, адиблар бу керилиш, ғурур вақтинча, буни мункайиб қолган чол, мияси ачиб, хамир турушга айланган махлуқ-бир талай қақур-қуқурлар ўртасида рақсга тушиб юрган, гўёки чўлтоқ супургисини тескари миниб батбахт чурук тут пустлоғи ичидан чиқиб келган ёвуз жодугар кампирга менгзайдилар, деб ўйлайман. (ҳар ҳолда, ноумид шайтон)… Онажоним кўргилукни ичига ютиб ва тўрт боласининг (икки боласи Ёрқул, Саодат очликдан ўлган эдилар) бошида қузғундек чарх урган очлик билан тиним билмай олишди. Онаи зорим ёзда жазирама қуёш офтоби, қишда тоқат қилиб бўлмас изғирин совуқда кети узулган калуш билан, юпин-йиртиқ кийимбош, дала-дашт экинзор майдонларда ишламоқдан хасталик туфайли ва энг даҳшатлиси очликдан узоқ ётмай оламдан ўтди. Ноболиғ болалар Рўзигул аммасининг қарамоғида қолганлари ҳақида ўпкаси тўлиб, кўзида ёш, шоир қандай қилиб хотирадан ўчириб ташлаш мумкин,-деб менга ҳасрат қилди. Шоирнинг мунглиғ мисралари мени ҳар гал унсиз хаёллар оғушига етаклайди. Ўзимни поёнсиз далада якка-ёлғиз кўкка кўз тикканча ётгандек ҳис қиламан. Атроф шу қадар сўнгсиз, ҳаво соф ва мусоффо. Баъзан эса худи ёмғир себилаётгандек. Сўнги япроқларини тўкаётган дарахтлар оралаб ер бағирлаб ётган заъфорон хозонларни босиб олишдан чўчиб, ҳадик билан кезиб юргандек ҳис қиламан ўзимни. Дарахтлар гўё жонлидек,, гўё қора тортган тоғлар озор чекаётгандек. Гўё сунгсиз мунг, гўё паришон шоирнинг мисра оҳанги вужудимни қоплагандек. Одам боласининг бизлар каби ўзи билиб-билмаган ҳолда қабоҳат ботғогига, тубанлик дунёсига ғарқ бўлиб кетишга эҳтимолки шеърсиз, ана шу барҳаёт мўъжизасиз яшагани сабабдир. Ахир, ўзимдан қиёс қилиб кўрсам. Негадир ана шу гаплар ростдек туюлади. Нега шу пайтгача бирор бор бўлсин ёруғ дунёда шундай буюк сеҳрли шоир борлиғи ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман? Нега? Қулоқларим ҳушу ёдим қаёқда эди. Қулоқлари ғиппа битган, кўзлари ўнгини жаҳолат пардаси қоплаб олган Чўбирларни билмаган эдим. Яхшилик ва ёмонлик ҳақида, ғаюрлик ва нобакорлик ҳақидаги шоирларнинг китоблари ёруғ оламда йўқ эмаслигини, улар бўлиб, бор бўлганда ҳам ўшалар одамзотни баҳоли қудрат мусаффолаштирилгани, руҳини тубанлик ва нодонлик балосидан омон сақлаши, хушёрликка чорлашини билмаган эканман. Албатта кўзинг очилиши учун чўбирзодалар каби қон тўкиб манглайи билан кескир тошларга тўқиниши лозиммикин? Албатта, кўзи қонга тўлиб, кечган умрига, кечирган кунига, шодиона кўз билан қараб талтайиш учун бир карра бутун катта Андижон майдонидаги (тўда ё гурўҳ эмас) бир катта майдон бегуноҳ халқни ўз қонига бўяб сазойи қилиш муқаррармикин? Ўша қаро кунда майдонга чиққан одамларни томоша қилиш учун дарахтлар шохига чиқиб чирмашиб олган беозор гўдаклар пулитёт ўқлари минглаб одамлар бошига ёғилган пайтда тутдай тўкилган гўдаклар лоши юрак бағрингни эзиб юборади, воҳолонки тутдай тукилган гўдаклар лошларига худо ҳаққи бироз бўлсада раҳм-шафқат қилиш керакмиди? Билмадим. Лекин, шу қадар минглаб бегуноҳ одамларни қатли ом қилган жиноятчи, қотилиқнинг Бошбошболдоғини то шу бгунги кунгача бутун дунё билсада номини, насабини пинҳон сақлаб келаётган чўбирзодаларни худо ҳаққи тушуниш қийин. Яна устига-устак (ойни этак билан тўсиб бўлмайди тарзида) жаҳолат бошига қўнган, мингларча одамларнинг қонига чўмилган одам, айниқса гўдак лошларини ўз соҳибларига бермасдан, қаёққа гумдон қилганлари номалум, худодан бошқа ҳеч кимга малум эмас. Бу, ўта ғайри одамий воҳшийлик эди.
Гуноҳи ошиб-тошган одам товбасига таяниш учун қонли қўллари ва оғзини поклаш учун ҳабсхонага келиши шартми? Ахир, жиноят фақат ва фақат ўзганинг ҳукми билан берилган жазо эвазигагина барҳам топиши адолат юзасиданми? Мен шунга иқрор бўлдимки, агар одам ўз гуноҳси учун ўзини жазолай билмас экан, ўзганинг унга нисбатан қўллаган жазоси бекор. Ҳарким (Чўбир ҳам) биринчи галда ўз-ўзини жазолашни ўрганмагунча, жазо тушунчаси ҳечдир. Айтайлик, бир ёруғ куннинг ўзида гўёки гаровга қўйилгандек Андижонда минглаб гуноҳсиз жонни пулимёт, автоматлар ўқлари билан илма-тешик қилиб ташлаган Бош-бошболдоқ ўз-ўзини жазолашга борармикан? Бордию борган тақдирда-чи? У ўзини қайси усулда покларди? Бўғзини тилиш ё кўкрагига ханжар санчиш биланми? Мен буни билмайман. Лекин, унинг ўзини буғизлаш ҳам заҳарлаши ҳам (Гитлер Адолф мисоли) фойдасиздир. Менимча Бош-бошболдоқ одам тўла бир катта майдондаги одамлар, гўдаклар, ҳомиладор аёллар ҳаётини сўндиргани учун ўз руҳини қатл этмоғи учун, токи ўз жигарбандидан айрилиб, ақлдан озмаса, давосиз бир дардага дейлик МОХОВ-МАРАЗМИ (ЛЕПРА), САРАТОН (РАК) касалигами гирифтор бўлмоғи (Раиса Максимовна Гарбачёва сингари) керак. Жазо ўшандагина ўзини оқлаган бўлади. Жиноят дунёсида жазонинг хилма-хил усулларини кашф этган донишмандлар ана шундай маъновий жазо ҳақида ҳам ўйлаб кўришганмикан? Ҳатто минглаб инсонларни қатл этган Бош-Бошболдоқнинг (унинг ваҳшаниётидан, кўр-кўрона сиёсати боис минглаб инсонлар ватанини тарк этганлар), ҳозирги кунда журналист, олиму уморалар, худонинг ҳудайчилари-шоиру ёзувчиларнинг ярмидан ошиқроғи чет хорижий юртларда, улардан ташқари, Андижонлик ночор, оч, юпин аҳолиси ҳам хорижга қочоқ бўлиб кетганларни бутун жаҳон аҳли биладилар.
Курагига бир порча қўрғошинни жойлаб жазолашдан нима ҳикмат чиқади. Агар жазога жазонинг мана шу усули наф берганда, ер юзидаги қотиллиқнинг мингдан-минг кўриниши барҳам топмасмиди? Кундалар гилотино, зиндонлар ибрат бўларли қайси хусусияти учун ҳозиргача мавжуд. Ноҳатки бошқа бир чора йўқ. буларнинг ҳаммаси, эҳтимол, менинг ақлим ҳеч қачон етолмайдиган ҳодисалардир. Эҳтимол, ахир, минг йиллардан буён шу ҳақда ўйлаб кўрмаган одам ноҳот бўлмаса? Бор. Шоядки, у ҳам нима қиларини билолмай ҳайрондир. –Воҳ, вой-ей қайтар дунё.
Дарвоқеъ мен дарвишлар ҳақида оғиз очган эдим, бу художуй инсонлар ҳақида адолат юзасидан гапирмасдан илож тополмадим: Қадимда шарқнинг энг мураккаб ва зиддиятли қарашларнни ўзида ғалат тарзда мужассам этган ана шу дарвишлар ҳақида икки оғиз изоҳ бермоқ жоиз. Бу дарбадар ва жаҳонгашта қавмнинг руҳия-аҳволи. Мақсад ва моҳияти, даҳшатли тарзда оғир турмуши шубҳасиз кўпчилик учун то ҳануз синоатдир. Ҳақиқатда уст-бошлари ақл бовар қилмас даражада юпун ва абгор, ўсиқ соч-соқолари, жазава зўридан буғриққан, юз-кўзларини деярли қоплаб олган. Оёқлари чўкирдакдек тириш тортган, кўҳна чориқдан чиқиб турган оёғи қуриган поядек ингичка қора-қизғиш тусда тобланар (уларнинг деярли аксарияти оёқ яланг бўлиб, тиззаларигача осилиб тушган хирқалари) ва шу қадар озғин, шу қадар чирк, худо билсин ниманингдир пўстидан тикилган йиртиқ чориқ ва муккили. Дарвишларнинг қўлларидаги бўйлариданда узун эгри асолари учуга боғловлиқ бир тутам жун, латта-путта уларнинг зикридан бош силкиб зарб билан урушлари натижасида чайқалар, баъзан эса жун, латталар уларнинг силкиб тушаётган соч-соқолларига қўшилиб кетар. Уларнинг бўйинларига қоп-қора качкулларнинг силкиниб орқа-олдиларига кўчиши бу ғалати манзарага янадаа сирли ва ҳаяжонли тус беради.
Дарвишлик сулукининг бирдан-бир моҳияти инсоннинг заминий ҳаётига қарши руҳоний бир шамоилда бош кўтарган жисмонан ожиз исёндир. Ер юзида ҳали ҳар нечук сулук ва тариқатлар бино бўлганга қадар пайдо бўган монотеистик қарашлар, инсоннинг энг комил ва адавотли ҳаётини ҳар жиҳатдан сафарбар этишни мақсад қилиб қўйган эди. Ягона худонинг улуғвор моҳиятини одамзод наслини муайян жисмоний чегаралар доирасидан сўнги руҳий ва фикрий юксалликка кўтариш, ана шу чекланган моддий эҳтиёжлар заминида улкан ақлий ва ҳиссий қобилиятини дарвишликда шакллантиришдангина иборатдир. Бу ҳол ҳозирги замон ахлоқ нормлари, турли фалсафий-этик қарашларнинг онабошиси эди десак хато қилмаймиз. Демак монотеистик қарашларнинг асрлар давомида ўз ўзанларини парча-парчалаб, майдонларни эгаллай бориши бир замонда қатлу қирғинга, бир замонларда инқилобларга замин яратди. Ана шундай инқилобларнинг руҳий ҳаётдаги ифодаси бўган тасаввур ўз амалий қонуниятлари ёки мафкуравий курашларини дарвишликда мужассам этди.
Айтиш жоизки, улар руҳан ва жисмон мардонавор кишилардир, энг аввало ўз эътиининг даҳолари эдилар. Бу эътиқод кишилари фидоийликдан ўзга туйғуни тан олмаганлар. Бу эътиқоднинг яратувчиси эмас, оддий талабаси бўлишнинг дарвишликда чинакам жасоратлигини кўрамиз.
-«Шарқий сарҳади ерга таъзим келтирган ўнқир-чўнқир тепллар этагига туташ, ғарбий ҳудуди ҳакалак дарё узангига бош қўйган қишлоқ узра қип-қизарибн кўтарилаётган қуёшнинг зарин нурлари тералди. Қаёқда тунни тонга улагани номаълум бир гуруҳ одамларнинг шовқун-сурони бир лаҳзада бутун қишлоқ буйлаб шу қадар тез тарқалдики дарахтлар шохидан паррандалар гурра-гурра осмонга кўтарила бошладилар. Қутулмаган шовқиндан саросима тушган болалар, хотин-халажлар эшик, дарвоза қошига жам бўлиб рўй бераётган ҳодисани ҳадик ва хавотир билан кузата бошладилар. Эгри асоларига суяниб девор ортида турган кўркам соқолли муйсафидлар калима қайтариб, болаларни ҳовли ичкарисига ҳайдашди. Мусаффо субҳи содиқда халойиқнинг орому осойишталигига рахна солган хориқулодда ҳаййу-ҳувнинг боиси бу тупроққа илк даъфа оёқ босган дарвишлар зикри эди. Қишлоқ осмонига енгил ғуборлар совуриб ўтган дарвишлар кун чиқардаги ёлғиз уй қаршисида тин олдилар. Уларнинг ортидан остона ҳадламай ҳайрат билан қараб қолган одамларга мутлақо эътибор бермай ўтдилар. Улар гўё ҳеч ким ва ҳеч нарсани кўрмас, сезмас, пайқамас, гўё буғизларидан отилаётган жазава садоларидан ўзга ҳеч нарса мавжуд эмас эди. Болаларнинг қўй-чувларига мутлақо аҳамият бермаган дарвишлар ёлғиз кулба ичидан эшитилган чақалоқ фарёдини эшитиб қолишганди ва ўша кулба қошида тин олишганди.
-Одам»-ҳайқирди дарвишлар сафининг олдида бораётган баланд бўйли, таъсирчан кўзлари йирик ва маънодор, юзлари куйиб, қовжираган дарвиш ва асосини зарб билан ерга урди.
-Одам!-одам!-деб унга қўшилди дарвишлар. –Нима қиламиз?-шерикларига юзланди бояги дарвиш.
-Агар навзод мард бўса,у-бизники!-жавоб бердилар-дарвишлардан бири.
-Агар навзод мард бўлса, у-бизники!-жўр бўлди унга қолган дарвишлар. –Менга ижозат бер!-деди дарвишлардан бири гуруҳдан ажраларкан,-мен унга волийлик қиламан!-Нима дейсизлар?-жамоатга мурожаат қилди биринчи дарвиш.-Ижозат!-ҳайқирди жамоат. Оардан ҳеч қанча вақт ўтмай, озгин, бўйчан дарвиш икки кафтида яланғоч навзод билан остона қошида пайдо бўлганда дарвишлар кўкка қўл чўздилар ва узундан-узоқ зикр қилдилар. Улар ёруғ оламга ҳадя қилган янги меҳмон шаънига ўз тилларида эҳтимол ёзуғ ва куфру гуноҳга ғарқ дунёга бир банда ташриф буюргани учун афсус-надомат чеккандилар. Бу бизга қаронғу. Ҳарқалай юз суяклари бўртиб чиққан, соч соқоли қора ва ажабтовур чирмалган, узун бўйли дарвиш остоно ҳадлаб ўз жамоати қошига чақолоқни олиб чиқди ва уларга намоиш қилди. Дарвишлар кулол лойдек мулойим даст-панжаларини ёзиб, йиғлаётган гўдакни қўлларида тутиб, бир-бир таъвоф қилдилар ва яна озғин дарвишга қайтардилар.-Амонатни ўз эгасига топширасиз,-деди озғин дарвиш шерикларига. Навзод худди шу гапларни айтаётган маҳалда чақалоқ йиғидан тўхтади ва беғубор кўзларини катта-катта очиб, дарвишнинг юзига тикилди. Дарвишлар оостонага дохил бўлдилар. Улар хонтахта қаршисида қўлларини аллақандай китоб юзига ташлаб,(ҳафт қуллиётнинг охирги китоби) узала тушиб ётган жонсиз жувонни кўрдилар. Озғин дарвиш чақолақни оёлнинг ўрнига ётқизди. Икки нафар озғин жуссали аёл марҳумиятнинг илк расм-русумини адо этишга киришди. Қолган дарвишлар эса, сукит ичида бош эгиб турдилар. Оппоқ кафанга бурканган аёлни икки дарвиш бир зумда ҳозирланган оғоч тобутга солишди. Қолгани тобутни китфларига олиб хонадан чиқишди ва қишлоқнинг энг сунги кулбаси ортидан тепаларга томон ўрлаган ёлғизоёқ йўл бўйлаб жўнаб кетдилар. Улар галма-гал тобутни олмашишар, баъзан чақалоқнинг ҳолсиз бармоқларини ҳам тобут дастасига эҳтиёткорона тегизиб олардилар. Дарвишлар узоқ йўл юришгач, энг баланд тепалик тушида тин олишди ва марҳум жисмини янги пайдо бўган якка-ёлғиз қабрга топширдилар. Тепалик этагидаги паст-баланд дўнгликлар орасида алоҳида ажралиб турар, якка дўппайган қабр эса, тепалик бошини хиёл юксалтиргандек туюларди. Дарвишлар маросимнинг сўнги қисмини адо этгач, тепаликдан пастга энишиб, йўлга равон бўлдилар. Тепаликлар ортидан ошлган давон этагидаги ям-яшил сайхонликка қўр тиккан дарвишларнинг сўҳбати, асосан, бола ҳақида борарди. Улар боланинг ўзларига насиб қилганини илоҳий иноятга йўйишиб, келажаги хусусида башорат қилишарди.
-Эгам Хожа Исоқнинг ҳаёт шамъи интиҳо топаётгани боис бизларнинг аҳил жамоатимизга янги меҳмонни инъом айлади. Мен тун-кун Ўзига шукъ этаман. Оллоҳнинг муруввати даргоҳи қадар кенгдир, -дерди Хожа Исоқ дарвиш хомуш бош эгиб турган ҳамроҳларига. –Шул боис унинг исмини омонатни топширганимдан сўнг менинг номим билан аташларингизни сўрайман. Оллоҳнинг иродаси шу. Дарвишлар маъқул аломати билан бош ирғашди. –Сен,-деди Хожа Исоқ навзод восийлигини бўйнига олган Шарофиддин дарвишга,-ёруғ дунёга макон истаб эмас, одам истаб келган қовмимизнинг энг кенжа авлодига васий бўлдинг, унутмагилки, зиммангда боғоят улкан вазифа бор. Аввало боланинг вужуди. Аллоҳ бу вужудга қудрати билан жон ато этди. Билурмисан, сен унга не ато қилурсан?-Биламен, қалб…, жавоб берди дарвиш Шарофиддин.-Эгам болага вужуд ато этганда қалб ўрнини бўм-бўш яратди. Бу аъзонинг биргина вазифаси бор. Билурмисан?
-Биламен, руҳни пок сақлаш… Дарвишлар ҳамон бош эгиб ўтиришарди. Уларнинг дунёвий азоб оловида жинжайган қизғиш, саражин юзларида самовий хотиржамлик зуҳур этар, шу лаҳзада рубъи маскунни қадам-бақадам, фарсах-бафарсах кезиб чиққан бу инсонлар нима ҳақида ўйлайшмоқда эди? Балки одамзот умрининг ўткинчи тўзонлари ўз асоратини қолдирган рўйи заминнинг ҳали-ҳамон бирор ориф ё бирор бир ринд фаҳм этолмаган сир-асрори ҳақида бош қотираётгандирлар. Эҳтимол одамзот ақл-идрокининг чекланган ҳад-ҳудуди нигоҳи етган нуқтада қотиб қолган тафаккури ҳар бирининг эгнида далва-далва хирқаларидек ожиз ва чукур руҳи аллақачонлар шовиллаган ларёлар нафасини унутган узанлар янглиғ хаёлати ҳақида ўйлаётгандирлар? Бироқ худди шу лаҳзада осийлар ва ноосийлар, гадолар ва шоҳу ҳақонлар расво қилган дунёи дунга ҳеч кимнинг узну ихтиёрсиз кириб келган руҳдек пок одам қисмати уларга бегана эди, десак қаттиқ адашган бўламиз.
Навзод бизнинг дарбадар рўзғоримиз бодларига чалиниб, оғриб қолмаслиги, мўмиёдек вужуди озор чекмаслиги учун уни ҳар биримиз асраб-овайлашимиз, токи суяглари тош қотиб, дасту панжалари қавийлашгунча парвариш қилмоғимиз лозим,-деди дарвишлар раҳномаси. У бизнинг эътиқодимиз халоскори бўлгуси. Зотан ер юзига самум сочган қумдек тўзиган дарвишлар саноқлидирлар. Биз довулга тўш урган оғоч заврақ баайни дунёнинг энг қаттол ва набокор кучларига қарши турибмиз. Уларнинг мастлик ва пастликдан жир боғланган юзлари, бўтанадек маъно-матрасиз нигоҳлари, энг йиртқич ҳайвондан-да бақувват вужудлари бизнинг урён руҳимизни ер билан яксон қилишга чогланган. Уларнинг дуч келган нарсани топташ учунгина яратилган оёқлари ҳамон кўкрак суягимизнинг сирқиратиб турипди. Ҳеч нарсадан тап тортмас ёвуз тишлари руҳимизга тиғдек сангилгандир. Бошимизда уларнинг ёвузликлари чақиндек рақс тушади, елкамизда харом сармоялари бижғийди. Нақадар хормиз, нақадар зору ҳақирмиз ва ниҳоят тутун манглайимиз устида ой балқди. Бизга нарвордигар одам ато қилди… Навзод уйқида эди. У ўз тақдирпешаларининг ҳукму кароматлари видо ва башоратларини эшитмас эди. Фақат тонгга яқин чақалоқ хирқа ичида депсиниб ўйғонди, унинг чинқириғидан барча дарвишлар ўйғонди, фақат кекса дарвишгина мангу уйқусини тарк этгиси келмай осойишта ухларди. Дарвишлар раҳномасини аёл дафн қилинган тепалик бағрига топширдилар. Ҳеч ким шу пайтгача ана шу мўъжасгина тепа юзидаги икки улкан чинор дарахтининг қандай пайдо бўлганини билмайди. Ўша кезларда алайно-ошкор дўппайиб турган қабрлардан эса ном-нишон йўқ. тепаликда видо чоғи барча дарвишлар Хўжа Исоқнинг тонг саҳарда чинқираб йиғлаши сабабини англадилар. Бу қўрдагилар даврасига кириб келган, кекса дарвишнинг юпқа лабларини ёриб, унинг жонига ёпишган ажалдан огоҳ этиш белгиси эди…
Одамлар туғилиш ва ўлим ўртасидаги абадий кўприкдан ўтиб бораркан, ҳамиша ўзининг ўй ва андишаларарига таянади, ўз манфаатларини кўзлаб иш тутадилар. Уларнинг барчаси ҳокимларга сиғинадилар. Улар ҳамиша яшашнигина, қорин тўйғазиш ва айшу ишратнигина суядиларки бу ҳол қадим ул-айёмдан дарвишлар оламини ларзага солади. Улар ўлим ва дунёвий ташвишлардан осмон қадар устун одамни орзу қилишади, ўз жонининг нозик ришталари чирс узилиб кетишдан қўрқиб минг турли макри руё билан уни қавийлаштиришга уринган инсон хаёлидан ҳақли равишда нафратлинишарди. Ялангоёқ, юпин ва оч, муттассил руҳий буғиқлик ва тарангликда яшаш, ҳар нечук фароғатдан ҳазар қилиш, дарвишлар турмушининг умумий таомили анна шундан эди. Хожа Исоқнинг маъновий отаси-Шарофиддин юқорида эслатган дарвишлар расму-таомилига сўзсиз итоат этгувчи ва бу русумларни муқаддас билгувчи ринд одам эди. У бутун куч ва имкониятини бола жисмининг собитлигига пойдорлигига қаратди. Бола-бўлгуси дарвиш, аввало, мустаҳкам тан соҳиби бўлмоғи, дарбадарлик ва аввораликка дош бергувчи метин оёқ-қўллар эгаси бўлмоғи лозим эди қисқаси шак-шубҳасиз арслон боласини эсга соларди. У соатлаб дарвиш китфида миқ этмай ўтирар, изғирин шомолларнинг юз-кўзларига кириб кўтарган шовқин-суронини писанд қилмас, оёқ қўлини тилгандек изғириққа аҳамият бермас, жар лабида ўсаётган юлғундек чайир ва бардошли эди. Бола дарвишлар қўр тикиб, суҳбатга оро берган кечаларда узоқ маҳал хирқа устида чуқаллаб ўтирар, буғунлари қақшаб қотиб қолган оёғининг оғриқларига эътибор бермасди. Дарвишларнинг ажойиб-ғаройиб саргузаштлари, баҳсу талошлари, зикр санолари тобора ҳайратга соларди. Оёқ босиб юра бошлагач, устозлар китфига чиқишдан қатъий бош тортган бола тоғу тошлар, саҳрою биёбонларда аяв юриш машаққатини суяги қотмаган зиммасига ортганига ачинмасди. Бурун эслатганимиздек Хожа Исоқ ўн иккига қадам қўйгач, дарвиш жамоаси қандайдир сабабларга кўра ҳарқалай алоҳида-алоҳида яшай бошлашди. Хожа Исоқнинг восий отаси дарвиш Шарофиддин олтмишни қоралаб, соч-соқоллари кўркамлик ва улуғворлик қировлари билан безанган чоқда Бухоронинг энг обод мадраса ҳужраларидан бирига ўрнашдилар. Мадрасанинг номи «Каломул ул-калом», яъни «Каломлар каломи» эди. Пештоқ битиклари бу ерга илк даъфа қадам қўйган кишиларни мадраса ҳаёти тарзи билан таништириш вазифасини ўтарди: «Эй одам! Бу ерга ўзинг кел ўзга билан келма! Эй, одам! Бу ерга калом билан кел, бекалом келма! Эй, одам бу ерга ўлгач кел, ўлмасдан бурун келма!». Битикларнинг сўнги қисми Хожа Исоққа дастлаб ғалати туюлди. «ўлгач кел, ўлмасдан бурун келма!». Шарофиддин болани бағрига босди;-қўрқма! Бу ерда ҳамма ўлган! Тириклар бу ерга келмайдилар. Тириклар бу ердан қўрқадилар ва охир-оқибат ҳар нечук қўрқоқ ҳам сўнги лаҳзада қўрқувни ўзидан бадарға қилиб, албатта, ана шу ерга келади. Мен сени хейла барвақт келтирганимнинг боисини кейин англаб оласан… Дарҳақиқат, куп фурсат ўтмай Хожа Исоқ пештоқнинг сўнги битиклари мазмунини тушуниб етди. Мадрасанинг қарийб юзга яқин тўйниксиз ҳужраларида, асосан ёшлари бир ерга етиб қолган қариб мункиллаган, дунё бебоқанинг ўткинчи ғаму ғуссаларидан толиққан ва муқаддас ўлимни бамайлихотир кутаётган қариялар ва оз миқдорда ўрта ёшлилар яшарди. Улар гарчи «Коломул ул-калом»мадрасаси сокинлари бўлсалар-да, деярли ҳеч қачон гапиришмас, гўё бир-бирларининг дилу ниятларини сўзсиз англар эдилар. Баногоҳ чет-чет гўшадаги ҳужралардан бирида-ғала-ғовур бошланди. Ҳамма ўша ерга жам бўлдиллар ва ҳужра ичидаги одамнинг сўзларига сукут ичида қулоқ тутдилар. Ҳужра ичидаги соч-соқоллари от ёлидек китф ва кўкракларини қопланган қотма киши ўрта яшар бир кишига ўлимнинг шамойили ҳақида ақл бовар қилмас мўъзижани гапириб бермоқда эди. –Отам раҳматлик рамақ лаҳзасида дафъатан кўз очди ва номаълум томонга юз буриб деди: «Мани онамнинг олдига олиб бор, демабмидим сенга. Ахир, мен уни кўрмаганман. Ахир, у мени кўрган эмас. Мен онасиз ўсдим. раҳим қилгин . Унинг мендан бошқа ёруғ дунёда ҳеч кими йўқ»… Худди шу маҳал отам кўз тиккан ёқдаги девор қорайди ва нигоҳим ғалати сувратга тушди. Суврат умрбод кўзларимга муҳрланиб қолди. Мен ҳеч кимни ҳеч қачон уни кўрганчалик тугал кўрмаганман. У яхлит юздангина иборат эди. Байни соядек. Бироқ уни соя деб бўлмасди. Зеро, соя одам аъзоларини рангини ўз ҳолича кўрсатмоқга қодир эмас. Ўша шаклни эса, ҳозир ҳам сизни кўриб тургандек кўриб турибман. Улкан юз, на кўз на оғиз-бурин-ҳеч нарса. Улкан юз ва говдадан бошқа ҳеч нарса эмас, кўзларим толиқди. Отам ҳамон ўша гапни такрорларди, лекин шарпа уни тингламас, бояги-боягидек қотиб турарди, шу пайт қаттиқ оҳ тортди ва ғалати шаклга энг сўнги таъна тошини отди. «Сен кўр бўлмасанг ёлғиз онамнинг жонини олармидинг?… Отам шу куйи қайтиб кўз очмади. Мен кўзларимни юмдим ва ҳеч қачон ўша шаклни кўрмаслик учун узоқ вақт қотган ҳолатда қотиб қолдим. Қулоғимга онам ва сингилларимнинг доду бедоди чалинар, юмилган кўзларим орасидан силқиб чиққан ёшлар юзларимни куйдириб оқарди.
Қотма одамнинг гаплари Хожа Исоққа ғоят кучли таъсир қилди ва ўшанда илк бор ўзининг онаси ҳақида ўйга толди. «Эй худо, ўйларди бола-наҳотки шунча йил ўтибдию бирор бор бўлсин онам ҳақида ўйламабман. Эй, худо! Наҳотки!»… бошини қуйи солганча мурақабага кетган Шарофиддин дарвиш бир неча фурсатдан сўнг бош кўтарди ва боланинг нозик кифтларига қўлини қўйди. _Волидалар дарвишларни ёруғ дунёга келтиргач, уларнинг инон-ихтиёрини Худойи таъало иродасига топширадилар ва бу дунёи фонийдан бош олиб кетурлар. Зеро, Волидаси барҳаёт одамлан дарвиш яралмайди. Волидалар бизнинг қовмимизни ўз батинларида вояга еткарурлар. Бани одам тўққиз ойда ёруғ дунёга кадам ранжида қилсалар, дарвишзодаллар етти ой мобайнида камолга етурлар ва оламга дахил бўлурлар. Ана шу қутлуғ ойлар волидалар оламидаги бизнинг ибтидо ва интиҳомиздир, буни ёдда тутинг… Хожа Исоқ ўз ҳаётининг Шарофиддин дарвишга алайно-ошкор эканлигидан хайратга тушмади. Зеро, бундай ҳол уларнинг ўртасида тез-тез воқе бўларди. Кейинча эса, фикр ўйлари тасаввур ва туйғулари унинг измига бўйсина борди ва охир оқибат ўз «мен» ини соҳибига айланди. Дарвишларнинг аслида муроду муддаҳоси ҳам шундай эди. Улар ҳар бир одам ўз фикр-ўйларининг қули эмас, ҳокими бўлиши лозимлигини ўқтирардилар. Шарофиддин дарвиш бугун-эрта ўз кунглига сингиб, бир парча юракка айланишига ишонар эди. Хожа Исоқ бора-бора ўз ҳаракат майлларини бошқаришни ўрганди. Энди у истаган пайт очликни даф қила олар, истаган маҳал уйқудан кечар, ташналикни руҳан мағлуб қилар, табиий эҳтиёжларининг ҳар қандай кўринишини рад этарди. У ҳар бир лаҳзанинг ўзида бир неча кунлик бедорлик машақатидан фориғ бўлар, шу тобда уйқудан кўз очган одамдек тетиклашарди: «Коломул ул-калом» мадрасасида кечган икки йил мобайнида Хожа Исоққа аёну ошкор бўлган дунёвий сирлар оддий одамларга умр бўйи насиб қилмаслиги табиий эди. Ҳақиқатда, бу ерга жам бўлган одамларнинг ҳар бири ёш Хожа Исоққа катта сабоқ ўрнини ўтди. Ҳар бир мадраса сокини боланинг покиза юрагига ўз рўзғоридан нишоналар қолдирди. Бола тор ва зах ҳужралардаги юзлари заҳил, қоматлари шикаста ва мажруҳ, лекин руҳлари булоқ сувидек мусаффо одамларнинг унсиз ҳаётларига кириб бораркан қайта ва қайта бир сирга иқрор бўлди. Ҳаёт, қудратли руҳнинг тазоҳири бўлгандагина абадийдир. Одам анна шу руҳи комилнинг соҳиби бўлгандангина ўлмасдир. Аксинча, у ҳеч қачон абадиятга восил бўлолмайди. Яшаш учун ўлмоқ ва ўлмоқ учун тирилмоқ керак. Бу икки зиддият орасида инсон тафаккури муҳорабалари, азобу азиятлари, маҳрумият ва мағлубиятлари мавжуд. Таннинг бесамар иродасига бўйсинган шахсларнинг махлуқот оламидан фарқи йўқликдир. Тан руҳнинг табиий ўпқонлардан олиб ўтгувчи кўприги. Бу кўприк чириб ушалиши, упқон қаърига қулоб чилпарчин бўлиши ва буткул йўқ бўлиши муқаррар, аммо руҳ собит ва барқарордир. Аммо ёлғиз бир руҳ ноил бўлган олий жамол висолига токи бани башар восил бўлмас экан, руҳлар гирён ва озурдадир, руҳлар етим ва бенаводир, руҳлар ҳалокат ва фожиаларга маҳкумдир… Дарвишларнинг барини гарчи қаттиқ ер унинг жисмини озод қўйган бўлса-да, вужуди тупроғига қорилган жонинг ўз ихтиёрида эмаслигини, балки энди ёлғиз Оллоҳнинг ихтиёрида эканлигини яхши биларди. Бу дарвиш Шарофиддин эди. У вужуднинг ҳеч қачон руҳ билан бир қолипда яшаёлмаслигини, балки азал яратувчи бу ашёни бағоят омонат ва мурт қилиб яратганидан ғофил эмасди. Дунё яралибдики, одам жисму жон аро мурасаю мадоро қилиш учунгина югуриб елади. Вужуд муросага келса келарки жон муроса қилолмайдии. У ўзига берилган дақиқаларни яшайди-да, на жоннинг тўлғогига, на ақлнинг йўл-йўриғига, на руҳнинг абадийлигига парво қилмай, ўзини ерга ташлайди ва қайтиб ўнгарилмайди.
Дарвиш Шарофиддин эса бутун ҳаёти давомида жисм билан жон орасидаги худбин муҳорабалар садосини эшитмасликка ўзини ўргатабилди, билганидан сўнг, у вужуд ҳақида бир лаҳза бўлсин ташвиш чекишни хоб хаёлига келтирмади. Бу дарбадар инсоннинг азияткаш ва абгор жисми дарду машаққатини шу қадар кўп бошдан кечирдики, ниҳоят Шарофиддин ўзга дунёда яшаса, унинг дунё кенгликикларига, бу кенгликларнинг кенглиги қурсин, улоқтирилган жисми ўзга дунёда яшади. Дарвиш бўлиш ва дарвиш каби яшаш, бу лашкарлар, шоҳлар, машойих ва уломалар каби умр ўтказиш эмасди. Сени, менинг муқаррар қазойим ташвишга солаётганини сезиб турибман болам, нима ҳақида ўйласанг ўйлайвер, лекин менга ачина кўрма. Бу – гуноҳ. Шафқат ҳисси муқаддасдир. Уни асра. У одам учун ягона сазо, ёлғиз илоҳий неъмат. Дарвишнинг бирдан-бир ҳуқуқи борким, у ҳам бўлса шафқат. Фақат ўзгага. Биз одамлар қулоғига умрбот азон айтдик. Айтамиз. Аммо унинг қулоқларини очиш нарги дунёга эшик очи ш билан баробардир. Бу умидсизлик эмас. Бу умиднинг ҳар галл ўйғонаётганидан олдинги ташвиши халос. Ана шундай болагинам. Далалар йиғлаётир, ўт-ўканлар сўлаётир, қуёш куяётир, нурлар сўнаётир… Ана шафқат. – Пиримиз Хожа Исоқнинг васияти чоғи йиғлаган эдинг, барча биродарларимиз ва мен ўшанда йиғлаган эдим. Ўшанда пири муршиднинг қазойи мубораклари учун эмас, бошимизга тушажак янада мудҳиш кунлар учун эмас, ер юзида лаҳза сайин камайиб бораётган ўзимиз учун йиғладик. Аммо рост эди ўша кўз ёшлар. Зеро, бизни дунёга келтиражак волидалар пушти камарида уруғимиз тугаёзди ва бизлар ўзимиздан жудо бўлаёздик. Токи икки жисмнинг бир тан бўлишидан одам яралар экан, бизлар яралмаймиз, токи икки муддас ва пок руҳнинг робитаси эҳёдир, биз бормиз. Валидалар йўлдан озди. Йўл эса, қадимий, азалий эди. Улар бу йўлнинг пасту баландига, иссиқ-совуғига, аччиқ-чучигига дош бераолмадилар. Улар ёруғ дунёда мавжуд икки тазотнинг ҳамиша бирига ружуъ қилдилар; аччиқнинг чучугига, совуқнинг иссиғига, баланднинг пастига ёхуд пастнинг баландига. Руҳий тазотлар орасидаги анна шу ихтилоф одам вужудида балчиқлар ва бўтана сувларга йўл очди. Бу бўтана ва балчиқдаги уруғлар ҳосили эса дунёга ёйилиб кетди. Тождор ва тожирларнинг нафси, машойиқ ва уломаларнинг нафси ҳаром бўлди. Тўрт мучалигина эмас, ҳар бир ҳужайраси ҳисобли мавжуд вужудига селдек оқиб кирган ҳаромият ўз таъсирини кўрсатмасмиди? Албатта, кўрсатади. Чунки кўзга тушган хас, тирноқ остига кирган зиранча, қулоққа тушган қурт, оғриган тиш учун ҳамма аъзоларимиз бош кўтаради-ку! Одам ҳамма ерда ҳам одамдир. Агар у ҳануз худо эмас экан, демак одамдир ва бошқа ҳеч нарса эмас. Кўрдингми йўлларда чўпон-чўлиқларнинг сурув ортидан батамқин кезишларини, улар йиртиқ-ёмоқларини улоқтириб, шоҳоншоҳлар либосини кейсалар, ким уларни подачи дерди? Кўрдингми, йўлларда карвон етаклаган жаҳонгашта сарбонларни, агар улар остидаги бадавий тунпорларини, бошидаги шоҳи дасторларини, камарбанд ва ханжарини гадолар хирқасига алмашсалар ким бўлардилар? Худди шу нуқтада мавжудоднинг шакл моҳиати юз очади. Моҳият одамнинг ўзидир. Унинг ўзга моҳияти йўқ. замонлар оша ўзгарган хулқ ва тартиб, давлат ва низом, муносибат ва муросалар одамият оламининг шаклидир.
Осудалик ва саодатманлик, қашшоқлик ва ғанийлик орасидаги масофа қош билан кўзорасидаги масофадек гап. Қашшоқнинг бир бурда нони унинг содатидир, ғанийнинг босирқи туши ҳам бахтсизлик қадар азиятдир. Лашкарлар майдондаги ҳарбу зарблардан ҳориб, ўлик от сағрисига бош қўйиб ухласалар, шоҳлар тахт ўстида мудрагандек ҳузур қиладилар. Гадо кирган эшикда саховат юз кўрсатса, қўл етмас мамлакатнинг кулини кўкка совурган жоҳонгирдек тантана қилади. Аммо улуғ ва пок руҳгина дунёда дахолатсиздир. Унинг қаршисида шоҳлар бошидаги дурру забаржад оддий тошдир, гадолар эгнидаги минг ямоқ муроққаъ бадан мулкини иҳота қилгувчи оддий матоҳдир. Қаландарлар ва мусофирлар яшавчи зах ва рутубатли хонақаҳлар, шоҳу шоҳзодалар, акойбир ва маликалар умргузоронлик қилувчи қасрларгача моҳиятан бир нарса-одамнинг бошига паноҳ бўлгувчи анчайин омонат тўсиқлардир. –Ўмр-нафасдир. Оғзининг танобу тартиби борлар нафасни асрайдилар, пок тутадилар. Мен сарсари кезиб чиққаним бу оламнинг не бир шаклини кўрмадим. Одамларнинг айтарли бир энлик ўзаро тафовитини эрта кун гўр баробар қилади, хўжани қулдан фарқ қилолмайсан. Бу тафовутнинг ўртасидаги масофа шу қадар ёвуққи, бунинг учун ҳамма ерни остин-устин қилишнинг мутлақо кераги йўқ. Биров ўзининг хору ҳақирлигидан, биров каму кустидан, биров омадсизлигидан, ўларча бахтсизлигидан надомат қилади. Аслида бу тафовутларни келтириб чиқарган сабабчи ўзлари эканлигини заррача ўйламайдилар. Ўйлаш уёқда турсин, эрта кун энг одил ҳаётий сарҳисобхона-қабристон уларни ҳар жиҳатдан баробар қилиши муқаррарлигини хаёллрига ҳам келтирмайдилар. Дарвиш Шарофиддин кўзларида аланга йиғларди. Дарвиш ўзининг сўнги лаҳзаларида алангага йиғларди. Хожа Исоқ унинг кечадан буён кечган узоқ ғойибона сўҳбат сўнгида овозини эшитишга муяссар бўлди, дунёи фоийнинг тўрт ҳудудига сочилиб кетган асҳобалари билан видолашди. Дарвиш синиқ овозда, унга сира хос бўлмаган оҳангда босиқ ва паришон сўзларди: «Тонг ёвцқ келаётир. Таҳорат олиб бомдодни бажо келтирайлик… Хожа Исоқ бу ердан олис бўлмаган тепалик этагидан мисс офтобада сув келтирди. Дарвиш мустаҳаб қилди, юз-қўлларини ювди, оғзига уч карра сув олиб ғарғара қилди. Билакларидан оққунча кафтидан сув тортди, соч-соқолларини намлади ва нафл номозини ўқишга тутинди. Хожа Исоқ устози ортидан тиз чўкиб ўтирди ва бошини қуйи солиб, узтознинг қонсиз лабларидан маъюс оятлар оҳангига қулоқ тутиб, сукутга чўмди. Икки ракаъат суннатдан сўнг, икки ракаъат фарз ўқилиб, сўнги карра саждага бош қўйган дарвиш Шарофиддин қайтиб бош кўтармади… Хожа Исоқ қиблагоҳининг абадий узлатгоҳига сўнги дафъа нигоҳ ташлади ва тепалик ён бағридаги сўқмоқ бўйлаб пастга эниб кетди. Қуёш чошгоҳага яқинлашар, олисда сўзсиз йўллар туманлар қаърида кўздан ғойиб бўларди. Хожа Исоқ ҳам барча дарвишлар олдиндан қайтомон бораётганини билмаган каби, тўғрироғи уларнинг қайга боришларининг заррача аҳамияти йўқ, боши оққан томон қуёш билан бақамти йўл солганди»…
(Аскар Маҳкам. «Сўнги дарвиш-Хожа Исоқ»китобидан).
Мавлона Миёнбандий ҳаётининг сўнги кунларида ўз муҳибларига айтган сўзларини ҳар биримиз токи тирик эканмиз унутмаслигимиз керак. У зот одам фарзандларидан парҳез қилиб узлат ихтиёр этмоқларидан бурун шундай деб кетган эканлар: «Еруғ дунёда токи биргина одам бор экан, демак у дарвишлар. Ер юзида бирорта одам йўқ экан, демак дарвишлар ҳам ўлгандир. Аммо одамизот ўлимдан чандон буюктирки, унинг ҳаёти ҳаргиз ўлим билан интиҳо топмайди. Унинг асл ҳаёти улимдир. У манглайига рақам қилинган ҳар бир лаҳза, ҳар бир дақиқа давомида ўз ҳаётининг мангу ҳолларини яратаборади. Бу мангулик лаҳзаларини яратиш машаққати оламнинг энг оғир азобига тенгдир. Азоб ва фақат руҳий азобгина уни яшашга чорлайди». Одамзот наслининг пири муршиди вужудни буғдой поясига муаззам, руҳини бошоққа қиёс этаркан, дейди: «Поя синиб, ер бағрига қайтади, ундан тўкилган бошоқ доналари эса қайта бошдан кўкаради ва ҳосил боғлайди. Йўқса, ҳаёт ва яшамоқда маъни нимада? Уларнинг кимга ва нимага кераги бор? Ер юзидаги ғоялар, биз бошимиз узра тутган башоратчи доҳийлар кимга керак? Энг улуғ донишмандлар оддий ҳақиқатларни айтгани учунгина донишманд эмас, балки ҳамма билган ва тушунган ҳақиқатларни ҳимоя қилгани учунгина донишманддир. Одамзот қандай пайдо бўлган бўлса, у абадул абад шундай қолади. Унинг ақл тафаккури кузгуси тиниқлашиб қолгани билан руҳи ўзгармайди. Руҳсиз эгаларидан энг ашаддий кушандалар ва носолимлар яралади. Улар бизнинг ягона душманимиздирки, ҳеч қачон бизга лутфу эҳсон, шафқат ва раҳмат кўрсатмайдилар. Ақлсизнинг сийрат суврати бамонанди тошдир. Уни ёриб кўрсангиз тошдан ҳеч нарсага ноил бўлолмайсиз. Шу сабабли ақлсиз одамлар дастидан учган тошлардан манглайи жаҳоратланмаган одам деярли йўқдир. Яхшиликни барқарор этиш учун ёмонликни ўлдирадилар ва яхшилик қўлини қонга ботирадилар. Ёмонлик эса яхшиликни ҳам шундай қатл айлайди. Ақлу хиради баланд одамларнинг эзгуликка чорлаши қонли йўллар билан кечгудек бўлса унинг оқибати аянчлидир. Яхшилик қонсиз эсагина яхшиликдир. Адолатли шоҳ ёмонликка қарши тиғ кўтарса, адолатсиздир. Шунинг учун ҳали бирор бир замонда шоҳлар ҳақида қон тупурмай гапирмайдилар. Ёлғиз руҳгина чашмасордек тиниқ ва ҳалолдир. Қолгани бекор»…
(Аскар Маҳкам «Сўнги дарвиш-Хожа Исоқ» китобидан).
Хазонрезу хазонрез, хазонрез,
Умр ўтдию кетди бунчалар тез.
Андижон 2005 йил, кечги куз; ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Андижоннинг нуфузли бойларидан Мухаммадалининг бойлиги ҳисобидан, унинг ташабуси ва ўзи бошида туриб қурдирган катта масжиднинг хонақаҳси тўла, чамамда минг киши бўлмасада, 700-800 киши, Андижон ва унинг узоқ-яқин атрофидан йиғилган муридларнинг халқаси тўғонга урилиб, шаст билан орқага тисарилаётганини эсга соларди. Шайх Сафархўжа мақсимнинг ўктам овози янграши баробарида жазб ҳолатига тушадиган муридлар то ҳолдан кетиб, ўчиб қолгунча қадар депсинар, тиллари зикрдан тўхтамас, кўзларидаги ғайритабиий ифодаларда маҳрумларнинг сўнги бор оламга боқишларини ўқиш қийин эмасди. Зикр халқаси оралаб юрган шайх ҳаддан зиёд талвасага тушган муридларга қўлини текизар, бу муридни хушёр тортирар эди. 2005 йил май ойида содир қилинган қирғин қатағон ваҳшаниётдан кейин жамомат муридлар халқаси кечки кузда йиғинишган эди. Андижон катта майдони лиқ, оҳ худонинг мардумларини пулимёт, автомат ўқлари илма-тешик қилиб ташлаган, ўз қонига қорилганидан сўнг қарийб ярим йил масжидларга жамомат ҳадиксираб, қўрқиб доримай қўйган эди. Мачитлар чироқлари ёнмай кечаси тут дарахтнинг гавдаси гўё қорайиб турардилар. Бугун эса қўрқа – писа Муҳаммадалибой масжиди чироқлари ёғдусида илк бор масжидга қадам ранжида қилганлар, муаззиннинг қалдироқ овози намазомшомга чақириқ азони билан ҳамма жамоат тик туриб «Аллоҳу Акбар» такбирдан сўнг, талвасага тушган, баъзи муридлар титроқ тутган вужудларини зўрға ушлаб туришар, агар ибодат бўлмаганда уларнинг ағдарилиб тушишлари, додлаб ер қучишлари ҳеч гап эмасди. Шайх бу ҳолга мутлақо бепарво эди. Бу дарё тўлқинлари аввал осуда қалқиб-қалқиб келар, сўнгра авжига миниб, шу қадар шиддатли тус олардики, ташқаридан кузатиб турган одам, издиҳом оралаб сеҳрли бир қудрат кезиб юрибди, деб гумон қилган бўларди. Муридлар тавҳид калимасини паст овозда такрорлашар, бошлари чапдан ўнга томон чайқалар, кўзлари юмилган, сочлари тўзғин бу оломоннинг ихтиёри ўзида эмасди. Айрим муридларнинг бармоқлари орасидан ўтаётган тасбиҳ доналари оҳиста чирқиллар, ҳув-ҳувлаб зикр айтаётган муридлар аллақачон ўзларини унутган эдилар. Айримлар ёнбошига чўккан ҳолда титрар, энди улар ҳеч нарсани англай олишмасди. Жазава ҳар кимда ҳар хил содир бўлаётгани учун бу ерда кимнинг қандай ҳолатда эканини билиш мумкин эмасди.
Даврада закрни сад-садосиз бажараётганлар ҳам, уни қаттиқ, буғиқ, наъра тортиб такрорлаётган ҳам бор эди. Улар бир-бировларига халақит беришмас, ҳар бири ўз ҳолича зикр сўзларини такрорлашарди. Ўрта бўйли, юзлари заҳил, чўзинчоқ иягида бир тўтам қора сақоли титраб турган кенг пешонали йигитнинг кўзлари юмулганди. Кўз қабоғидаги қандайдир оғир мунг ифодаси унинг бутун юзига соя солиб турар, гўё шу юмилган кўзнинг ўзида унинг бу дунё сарҳадларини тарк этиб кетганини англаш қийин эмасди. У танадан фориғ бўлган ҳолатда руҳ оламида сайр қиларди: Ҳув, олисда ёруғ ва нурли манзил, ҳаммаёқ оппоқ шуълага буркунган. Осмон шу қадар мовий, мусаффо. Оппоқ либослилар осмон бўйлаб қалқиб парвоз қилади, уларнинг уфуққа томон оқиб кетаётганлари ҳам бор, жуда яқиндан унга термилиб турганлари ҳам. Йигит яшил майсалар узра гўё учиб бораётгандек эди. Оёқлари зангор майсаларга тегиб-тегмай турибди. Уфқ ёқдан келаётган мовий либослар орасида унинг волидаси, отаси, улардан ортда эса… бу ўша… унинг ёлғизи… Мовий либослилар табора унга яқин келишмоқда. Йигит қадамини тезлатмоқчи, аммо оёқлари унга бўйсинмайди, балки оёқлари энди буткул ҳаракатсиз, гўё учиб бораяпти ва ҳозироқ уларга қовушади.
Онасини қаттиқ соғинган, отасини шундай бағрига босадики… Ахир, қарийб ярим йил вақт бўлди уларни кўргани йўқ. Ўша мудҳиш воқеалардан сўнг ҳамма нарса остин-устин бўлди. Йигит у воқеаларни эсламайди. Зотан бу манзилда қора, қайғули хаёлларга берилиш мумкин эмас. Бу ҳурлар ва нурлар олами, Андижон ката майдони эмас. Бу ерда ёруғ хаёллар яшайди. Бу ерда фақат ишқ-муҳаббат, яхшилик, дилбандлик, дўстлик ва мунислик ҳақида гапирилади. Аслини олганда гапга ҳожат йўқ, чунки, энг гўзал сўзлар атрофингда шундай нақшланиб туради. Энг қийноқ қайғулар шундоқ кўзлар ўнгида жилва қилади. Бировга гапириш, уни суйиш шарт эмас. Бу ерда ҳаммани суяди ва ҳамма суйилади. Ҳеч ким ҳеч кимга савол билан мурожаат қилмайди. Бу ер сўз олами эмас. Ҳурлар тили, унсизлик ва нигоҳлар тили. Йигит олис уфқдан ўзига явуқ келган меҳрибонларини кўриб танигач, нигоҳлари порлади ва ўзини уларнинг бағрига отди. Йиғламоқчи, йиғлаб-йиғлаб сўзламоқчи бўлди, аммо бу ҳислар ўз-ўзидан уларга таъсир қилди ва отаси ҳам, онаси ҳам уни бағрига олдилар. Орқада бош эгиб турган зангор либосли келинчакнинг юзлари пориллар, энди у куп-кундузи туйқусдан Андижондаги ката майдонда пулимёт, автомат ўқлари кўкрагини илма-тешик қилиб ташлаган, минг азоб билан жон таслим қилган келинчакка ўхшамасди. Уни ўқлар тешган жароҳатидан жимилаб қон оққан танаси ҳарир парда ортида ой парчасидек тобланар, йигит уни ҳеч қачон ҳатто биринчи келинлик оқшомида ҳам бундай кўрмаган. Бу бошқа жон ва бошқа тан. Йигит келинчакнинг мовийдан-да – мовий, тубсиз кўзларига тикилган куйи қотиб қолди. Улар ўша таҳликали кунда шаҳид бўлган жонлар эмас, балки буткул бошқа одамлар эдилар.
-Тани жонинг соғми, жоним болам, – дерди онанинг муҳаббат балқиб турган нигоҳлари, – ўшанда шуқадар маҳтал қилдингки, болам. Биз манна, отанг ва қайлигинг билан сени кута-кута охир бу ёққа келдик. Қўй Чубирни (Бош-бош болдақни) эслама. У бизнинг танамизга жила жароҳат етказди, манна кўриб турганингдек ундан ном-нишон йўқ. Ҳаммаси ўтиб кетди. Отангни қара, на юлинган сақоли, на тепкиланган ва отиб ўпириб ташлаган танидаги жароҳат излари бор. Биз енгилгина бу ёққа кўчиб ўтдик. Фақат қайлиғинг сендан қаттиқ изтироб чекди. Йўлда омон-эсон бўлсанг бўлди, деб сенинг ҳаққинга дуо қилдик. Худога шукрки, тан-жонинг соғ экан, манна кўрдик. Сен биздан хавотир олма. Биз ўз маконимизга етиб келдик. Ҳали сен ҳам, укаларинг, сингилларинг ҳам, Индамади тоғанг ҳам бир этак ўғил-қизлари билан келасизлар, Бош-Бошболдоқдан қутулиш йўл-чораси йўқ. Кўп ҳам қайғурманглар. Бир қайғуларинг биз эдик, манна кўриб турибсан, ўз уйимиздамиз. Атрофга боқ, ҳув анавилар ҳурлар, малаклар, кўраяпсанми, ҳув анав мовий либосли, қўлида қўғирчоқдек ўғилчаси билан бизга боқиб турган фаришта аёл Индамади чўпон тоғангнинг завчаси. Бу ерда кўрган, эшитган нарсаларингни аслини кўрасан. Яхши эмасми?
-Ҳа сенга ҳам, укаларинг ва сингилларинг, чўпон Индамади тоғангнинг бир этак ўғил қизларига ҳам бир мунча қийинчилик бўлади. Худога нола қилмоқдамиз, ишқилиб сизларнинг бошингизга Чўбирнинг наодамй, ғайри инсоний сояси тушмаса бўлди. Кўп мусулмон, мўмин ўзбекларнинг дарё барин қонини тўкмасалар бўлди, Худога дуои шукр қилиб турибмиз. Аммо ёруғлик сизларга томон. Ҳув уфққа кун ботарга қара, улар ҳаммаси, қарийб минга яқин мовий учиб юрганлар ота-оналар, ораларида ноболиғ ўғил-қизчаларни кўраяпсанми, ота-оналарнинг ўғил-қизлари фарзандлари, хеш-тоборлари, улар ўша қора кун Бош-бошболдоқнинг фармони билан чўбирзодалар томонидан отиб, вужудларини ўпириб, ичак-човоғини чаппа-роса қилиб ташлаганлар, худонинг суйимли мардлари.
Йигит минглаб кара такрорлаган оятларни мазмунини яна такаббур қилаётгандек уларнинг замир-замиридаги ҳикматга шунғиб кетар, анна шу паллада тиловатдан таваққуф қиларди. Борлиқ ўзининг охирги неъматларини ҳам ерга нисор қилаётган палладек, Қуръон оятларининг селдек оқиб келиши, оламни яратган зот билан суҳбат қураётгандек, ўзи англаб етмоқчи бўлган ҳақиқатлар хусусида бевосита яратувчи билан мулоқатга киришгандек бўларди.
-Уларга айт изтироб чекмасинлар. Ҳаммамизнинг келадикан еримиз шу макон. Бу ерда ҳамма нарса бор. Етти пуштимиз шу ерда. Уларнинг ҳаммасини кўрдик, шоҳид бўлдик. Худога шукур қилинглар. Ҳар нечук Чўбир золимнинг зулмидан каттакон фожиа ясаманглар.У Худо йўлидан адашган одам. Уни оқибати вой. У бизнинг эмас, Худонинг ҳам душмани. Буни унутмаслик керак, буни унутма. Уларга айт, қўрқмасинлар, дадил бўлсинлар. Ғалаба сизлар билан, Худо ва арвоҳлар сизлар билан. Йигитннг қабоқларидан оқаётган ёшини ҳеч ким кўрмас, гўё ерга қоқиб қўйилгандек вужуди қилт этмас, тун ярмида Муҳаммадалибой мастчитида Андижоннинг Худонинг хилват бир Байтиллоҳсида халқа давом этарди…
Шоир: Яратганга айлаб минг-минг шукрона,
Архи пелагига бўлдик равона.Битикларинг ўқиб, толди дармоним,
Таним қийнаб азоб, ўртади жоним.Солженицин: «ГУЛАГ»ни кезганда толган товоним,
Шул ҳакда ёз, укам достон давомин.Мукаммал ёзгин сен, мен айтмаганни
Тутдай тўкиб ёз барча қолганни.
Шоир: – Туш кўрдим, отахон ажойиб бир туш,
Унда жонлангандай бугунги турмиш.Жаннатда эмишмиз, Тубо сояси,
Улуғлар суҳбати, зўр ҳангомаси.
Нақадар гўзал жой! Ором олар жон,
Ҳамма тенг: бунда бор на гадо, на хон.Садир боши Рашидов сўзларди равон,
Беозор овози, ёқимли ҳамон.Ана Зулфия шодон боғ ичра кезар,
Энг гўзал гул бўлиб ризвонни безар.Жаннатга ярашиқ шеърхон Зулфия,
Гўё жаннат ҳури шоира ая.Равза боғин сайри чоғи туйқусдан,
Дуч келиб Рашидов сўради ундан.Ўзбекка айт-чи, ким ушбу кун ҳақон?
Қай аҳволда ватан, ўлик-тирик жон.
Зулфия:-Ҳозирда шоҳ эрур комфирқа чўбир,
Иймонсиз, дили ҳам қоп-қра кўмир.
Хурсаной Рашидова:-Олдидан ёндошсанг, тишлағич ёвуз,
Ортидан келсанг гар, тепади сўзсиз.
-Ғоятда ҳаддидан ошган бу кимса,
Рашидов:-демак яқин кунда яна бир аза.
Фақат зулматлардан фикрлар гўё,
Эй, вой-ей, тинчимас тескари дунё.
Нечук Ғулом ота айтган етимлар,
Зулфия:-турксиб эмас, , Ғани йўллари имлар.
Хурсаной:-Ўзини билади ўзбекка доҳий,
Ҳасратдан ортмоқда дилларнинг оҳи.Урчитди ёлғонни, ваъдалар пучдир,
Кибр қули, қайсар, шуҳратга ўчдир.Зулфия:-Гулзор булбуллари кетди ҳар сари,
Гулшан соҳибир қарға аксари.Янги хўжалардан юз ўгирди гул,
Чаманни тарк этди Қумрию булбул.
Хурсоной:-Гуноҳга ғарқ эрур ғирт қўтир Чўбир,
Чингиздан етмаган бунчалар жабр.
Зулфия:-Тож кийган маҳали эди ғоят шод,
Нописанд «Қуръон»ла қилди қасамёд.
Абдулло Қодирий, Усмон Носир, Хомид Олимжонлар:
-Алҳазар, эслатма ундай бадбахтни,
Манқуртдир беҳурмат этган «Сархат»ни.Зулфия:-Иши қувмоқ юртдан аҳли донишни,
Чўбир қилмоқдадир золим ишини.
Букун элда эркни зулматлар буғгай,
Олим, шоир четда юртига сиғмай.Очиғи, бу Чўбир халқини суймас,
Ўзбек оч-меҳнатин нонига тўймас.Зулфия:-Бир ҳавуч мансабдор суянчиқлари,
Доҳо деб улуғлар қуллиқчиилари.Жиноий иш қилган омондир-омон,
Баъзисига унвон, бўлди қаҳрамон.
Хурсоной:-Ишонинг, ҳақ сўзга менда эхтиқод,
Риёю иғвога қолмади тоқат.
Риёкор чеҳраси дўзахдир айни,
Уқувсиз фикрини йўқдир тайини.Бир юрт фарзандлари эмасдир аҳил,
Чўбир шу кунларда жуда сержаҳл.
Ш.Рашидов:-Бундайларга салтанат даргоҳи тордир,
Суягин хўрлаган султонлар хордир.
Эркниёз (мўлтони):-Қайғу тош остидан қайнаб тошмоқда,
Чўбирнинг кундан-кун зулми ошмоқда.
Яғирли чўбирлар кўпаймоқдалар,
Ёруғ олам наҳсга хўп ботмоқдалар.Чўбирлар тахтининг тайин қулаши,
Бахт топиб, камаяр инсоннинг ғаши.Май ойи икки минг бешинчи йили,
Кўкка ўрлаб кетди оловнинг тили.Тутуну қонга ғарқ Бобур ватани,
Исломшоҳ жўнатди анча тўп-танкни.Жон берди майдонда эркка интилган,
Армонли нечанинг тани титилган.
Зулфия:-Тош юрак ҳеч қачон билмас раҳмни,
Қилмиши келтирди ҳисобсиз ғамни.
Эркниёз (мўлтони):-Ҳарбийлар тонг саҳар мени тутдилар,
Аъзойи борлиғим бир-бир титдилар.
«Гувоҳномас» йўқ, айлангиз қувғин,
Ғиди-биди қилса, ёринг қувунғин!Айғоқчи эмасми, қайгадир йўли,
Уруғи кўп бунинг. Керакмас лўли!Қўрқинчли қўллари худи халқумда,
Кун бўйи қийноқда, қутилдим тунда.Лўлимиз, танимиз асли қоп-қора,
Шундай яралганмиз, ахир не чора!
Зулфия:-Қайғурманг, ваташдош, толе бўлсин ёр,
Зулмкор золимни жазолавчи бор.
М.Т: Ойбек:-Қон тўккан, унутма, ўлар қон ютиб,
Охират азоби турмоқда кутиб.
Ғофур Ғулом:-Миллатни ажратиш оқил ишимас,
Миллатчига лаънат тиллардан тушмас.
Муҳаммад Юсуф:-Инсонни овайланг, сиздан шу қолур,
Золимга ён босиш зулм саналур.
Мансур Отажонов (журналист):-Демократия бунда хўжа кўрсинга, Тозийклар кўпайган Исломий динга.
Ўғилсафар Муродова (журналист):-Қисматда бор экан тилни тиймадик,
Қорани оқ демай-чинни суйладик.
Махсуд Шайхзода:-Аниқми, борилар не манзил сари?
М.Юсуф:-Йўл эскича, қалтис, йўқдир зафари.
Шу кунлар деҳқоннинг кишани оғир,
Крепостнойлик яна уларга тақдир.
Қишлоқи деҳқонни гўрга тиқмоқчи,
Ҳунарманд ишчининг ҳоли ҳам аччи.Уларнинг дастидан оқади қони,
Ҳақ сўзни дегувчи ҳар бита жонни.Қирғоқдан тошмоқда сабр косаси,
Минбардан кўз узмас «ўзбек отаси».
Эркниёз (мўлтони):-Ноҳақлик ўтида куйди Эркниёз,
Қачон бўлур элга эркинлик бироз!
Ҳасратим сўзласам туганмайди оҳ,
Умр заволи бу жуфт оёқ тимсоҳ.
Ш.Рашидов:-Жаннатлар рашк этган ўлка тўпроғи,
Қуруқшаб, хазонмиш юртимнинг боғи.
Зулфия:-Қўл силтаб юртидан кетганлардир кўп,
Сувсиз қақраб ётган анҳорлардир кўп.
Омад кулиб боқса, бўлса орият,
Ўнинчи навбатка сайланиш ният.
Хурсоной:- У тутган режалар истиқболсиз, хом,
Элга бахт бермаган ҳеч қачон ғиррам.
Тонг саҳарда халқа интиҳо топиб, мурид-қорилар аста-секин ўз қишлоқ шаҳар гузарларига тарқала бошлаганда, ҳазрат шайх Сафархўжа энди хонақаҳ бўсоғасидан ҳадлаб мастич боғига томон қадам қуйгани чоқ, ногоҳ кимдир унинг этагига юз суртаётганидан хушёр тортди. Нотаниш кимса юм-юм йиғлар, унинг оёқларига бош урарди. Шайх эгилиб, бояги кишини ердан кўтарди. Энгил-бошини қоқди, юзларига бироз тикилиб турди ва бағрига босди. Ҳали фоний ёруғликни кўрмаган, онасининг батинида саккиз ойлик ҳамила ва заифасини беш, олти ой бурун Андижон хиёбонида-катта майдондаги исёнчиларга бақлашкада водопроводдан сув тўлдириб, ташиб юрган маҳал туйқус ҳамма қатори отиб ташлаганини, тўнғич ўғли Исматни тутиб ҳибс қилганини зор-зор йиғлаб ҳасрат қиларди. Индамади чўпоннинг ўкриги наърага ўхшарди. Сафархўжа шайх,-бу кулфат ҳаммамизнинг бошимизда бор. Бир сизнинг эмас. У ўз жойига кетди. Болаларингизни ўйланг ва сабр қилинг!…
Улар сабр қиладиган иш қилишмади! Чўпоннинг ўкриги бутун масчит ҳовлисини тутди. Хонақаҳидаги толиблар китобдан бош кўтариб, ҳазрат Сафархўжанинг ғамгин юзларига тикилиб жим қолдилар.
-Ал-қасосу мин ал-ҳақ!… деди шайх синиқ товушда. «Ал-қасосу мин ал-ҳақ!-такрорларди толиблар ва том бошидаги қумри-мусичалар.
Чўпон Индамади мудҳиш воқеалардан бир кун бурун тунғич ўғлини сурув бошидан озод қилиб, бир сон қўй гўшти билан уйга болаларидан ва бугун-эрта ҳамиладор зављасининг кўзи ёришини сезиб Исматни хабар олиш учун юборган эди. Ўша кунда танкларнинг қалдироқ отиб кўчаларни чанга булагани боис кўчага чиққан вақт,-мана боласи уйда экан,-деб хуфяни кўрсатаси билан аксарлар қўлини қайириб пўлат кишон урганича ҳибсхонага олиб кетишганди. Катта ўғли энди ўн саккиз остонасига қадам қўйиб, отасига сурувларни жойловларда боқишга ёрдам бериб, тирикчиликни нари-бери эплаб юрган эди. Иккинчи ўғли Асад энди ўн олтига қадам қўйган, онасига қуюб қўйгандек ўхшаш йигит ёшида, уни сурувнинг бошида қолдирган эди. Қолган тўрт ноболиқ боларини (уч қиз, кенжа ўғли) қайн онасиникига олиб бориб қўйиб, ўзи ақл-ҳуши паришон юўйилган, «жинни-пинни» девонага ўхшарди. Индамади ёшликдан хомуш ва кам гап эди. Болалиқда бирон-бир ҳақорат, бемаза гаплар унинг оғзидан чиқмас, ҳатто тенгқурлари савол бериб, жавоб оломасди, шу сабаб уни номи Индамади бўлиб қолди. Аслида Худо берган номи бор. Омон. Кейин, ҳеч ким унинг Омон деган ном билан чақирмас, мурожаат қилмасди. Хеш-тоборлари билсада, болаликдаги номини олиб Индамади деб савол-жавоб ва мурожаат қиларлар эди. Шу бўлди, бу бўлди Индамади бўлиб қолди, ҳатто овул ҳамсоялари ҳам Омонлигини билмас эди. Қотил қилинган бегуноҳ заифасининг жасадини топиб ерга беролмагач, туш кўргандек юз-кўзида нимадир чарсиллади, ичида бир нима чарс этиб узулди. Кейин чарсиллаган нарса гўё хотинининг сочи эди. Ичида узилган ришта эҳтимол жон риштасимиди? Бу ришта сандал четида гўё ҳеч нарса бўлмагандек тўнқора сочларига чўлғониб ётган хотинининг жонига бориб туташарди. Риштанинг бир учу узулди-да чуволаниб чўпоннинг кўзларига тушди. У жоннинг сувратини кўриб турарди. Кенг, яғриндор елкаси икки кифтига кириб кетган, тандирдек кўкраги чўкиб, ҳарқандай ҳолатда ҳам улоқни бир зарбда тортиб оладиган забардаст қўллари шолга айлангандек эди. Болалар отасининг ўнгарилмас ҳолатини билиб туришар, ҳамсиёлари унинг бирор оғиз сўз билан безовта қилиш, худо қурсатмасин кўнгил кўтариш ҳақида ўйлаб ҳам кўришмасди. Ҳа, чўпоннинг жароҳати оғир эди. Нафсиламрини айтганда, бу жароҳат эмас, балки агар тасвирлаш мумкин бўлса ажалнинг ўзидек оғир ҳолат эди. Аммо ажалнинг шакл-шамойилини ким ҳам кўрибди, дейсиз. Хотинининг жонига келган ажални Индамади чўпон кўра олганда эди. Унинг макону манзилини билганда эди. Афсуски, ажални ажал элчилари олиб келади, келишди, уни қонига ташна қилишди, ҳаётига охирги нуқтани чекишди. «Ҳув-в-ҳув-в-в худо, оғир синовни бошимга солдинг. Ҳамма нарсани бердинг ва ҳаммасини бирданига тортиб олдинг. Жуда аёвсиз тортиб олдинг, аямадинг, қалтис савдо! Ерга киритдинг! Тупроқ билан баробар қилдинг! Нимага қилдинг! Ўлсин деб қилдингми? Нима қилдинг? Ҳув-в-ҳув-в-в худо! Индамади, сенинг бир дала-даштда юрган туянг эди, сен унинг бошига қаттиқ савдони солдинг, чўктирдинг, нима бундай қилдинг? Гуноҳкор бўлсамда сўрайман., қўймайман. Эртага ҳузуринга борсамда сўрайман. Нега уни ўз ажали билан ҳузуринга чақирмадинг деб сўрайман, сен жоним ичидаги жонимни олдинг деб сўрайман. Сен биласан, бердингми оласан, сен унинг соҳибисан. Мана бу бўйлари мен қадар болаларга не дейман? Ҳув-в-в худо! Номус ва жон орасига кўприк солдинг, заифам ундан ўтиб кетди. Энди менинг навбатим, мен ўтаман.
Тун зулматида гўё кўкда фаришталар мунгли бир қўшиқни ижро этаётгандай эдилар. Аммо аслида бу ер ва осмон ўртасида сарсон-саргардон бўлиб юрган чўпон Индамади жонининг видо марсияси эди. Чўпоннинг ҳолатини ҳам унинг сазосини ҳам сўз билан ифодалаб бўлмасди. Индамади чўпониниг елка, кўкрак, оёқ қўллари ўз-ўзидан титрай бошлади. У ақл билан бу титроқни идора қила олмас, вужуд ўз-ўзича титрарди, кўзларига ёш тошиб келарди. Сандал четида хийла вақт эгилиб ўтирган чўпон илкис бош кўтарди:-оналарингнинг ҳар бир сочи учун онд ичаман!… Ичдан эзилиб йиғлаётган болаларнинг фарёди бирданига хонани бошига кўтарди. Улар шу топда гўё оналарини тўпроққа топширгандек дод солдилар. Бир-бирининг кифтига бош уриб йиғлаётган болаларнинг бағрига отилган чўпон ҳам ёш болага айланиб қолган эди. Улар не чоғли фожиа рўй берганини гўё эндигина ҳис қилаётгандек эдилар. Индамади умрининг сўнгига етиб қолганини биларди, аммо болаларни чирқиратиб қўйганидан таасуф чекарди ва кўз ёшини энди яшира олмасди. Аслида ҳам шундай. Дунёда марҳумият деган дард борки, ҳамманинг қовматини қайириб ташлайди. Бу дардга дош бериш мумкин эмас. Ниҳоят кўз ёшлари тинди, кўнгиллар тубида тилсиз бир скунатдан бошқа ҳеч нарса қолмади.
-Онамизнинг ҳар бир соч учун қасам ичишди болалар. Ўзини тақдир ҳукмига топширган чўпон бўйинсинмас ва йиртқич қоплонга айланди. У қурбон истарди. Унинг ана шундан бўлак муддаоси йўқ эди. Кўзларини юмиши билан рўпарасида Барногул раҳматлик хотини тураверарди «Дадаси нима қиласиз ҳамма ёқни қонга пишириб, мана мен ўз манзилимга осон кўчиб ўтдим. Қўлимдаги қўғорчакдек ўғлингизга қаранг, худи сизни қуйиб қўйгандай. Уларнинг гуноҳи нима, менинг қотилларимнинг ҳукмини худога топшириб қўяберинг. Болаларимизнинг қўлини қон қилиб нима топасиз», дегандек бўлаверади. «Йўқ-дейди чўпон ўкириб,-йўқ! Асло. Мен сенинг ҳар бир тола сочинг учун қасос оламан. Йўқ,энди мени ҳечким тўхтата олмайди. Мен сенга етиб тўхтайман. Биласанми? Сенга етаман-да тўхтайман. Йўқ. улар чўпоннинг юрагини юлишди. Нақ юрагига пичоқ тиқишди. Энди бу ёғи худойимга ҳавола.
-Асад ўғлим,-деди Индамади оғир нафас оларкан, бутун ҳолдан тойган кимсадек, сен сурувдан кўзингни узма, мен бугун Анжидонга тушаман, Исматнинг ишини эртага суд кўрармиш, қатл этишармиш. Нима бўлса бўлди, ўғлим, ақалли охирги бор кўриб қолай, деди-да, икки қанор қўй жунини иккилашиб отга орттида жўнаб кетди. Пешин номози маҳал шаҳарга кириб борди. Бозор жойга бориб эшаксаройга отни боғладида, хўржин, қанорли юкни карвонсаройдаги юк сақлайдиган омборига топшириб, пешин номозини адо этгач, карвойсаройга жойлашди. То хуптан номозигача икки қанор қўй жуни юкни олиб-сотар ошиғи олчоқларга пуллади. Эрта субҳу дамда озон товушига бақамти, бозорнинг ёнидаги масчитга кириб борди, таҳорат олгандан сўнг номозхонлвр қаторига чўкди. Бомдод номозининг бошланишидан олдин, овози чийилдоқ, ранги пахтадек оппоқ сийрак соқолли имом, бир йигит Исмат номлининг судланиш воқеага муносабат билдириб, одамларни огоҳликка, хушёрликка, худонинг қисматига рози бўлишга, олам-паноҳ, шавкатли шоҳоншоҳ олий ҳазратларининг содиқ, жанговар аскарларига итоат қилишга, умуман, бутун инон-ихтиёрини қазо ҳукмига топшириш лозимлиги хусусида навбатдаги маърузасини бошлаб юборди.-Мусулмонлар!-дерди чийиллаган овозда имом,-кейинги пайтда содир бўлаётган воқеаларига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Гувоҳ бўлмаганлар эшитган чиқар. Бу қандай бедодликки, бизларга нон, сув, илм-маърифат бериб турган Шоҳоншоҳ аъзамнинг музаффар аскарларига қўл кўтармоқдалар. Ҳатто баъзи ҳолатларда айрим оқпадарлар уларнинг бошига мушт кўтармоқдалар, битта, иккитасини шаҳид қилмоқдалар. Хўш, нима учун? Ким учун қилишмоқда, бу қабоҳатлар? Бу ишларни Худодан қўрқмаган, жоҳиллар, ўғри ва талончилар, бангилар амалга оширмоқда. Мусулмончилик-раҳм-шафқат дини! Мусулмончилик-инсонийлик дини! Наҳот шуни била туриб шундай музаффар аскарларга қўл кўтариш, вужудига захм солиш мумкин бўса? Айтинг-чи Шоҳоншоҳ ҳазратлари бизга нима ёмончилик қилди? Нима, тўғри юр, ишла, беодоблик қилма, деса душман бўлиб қоладими? Отангиз ҳам шунча урушади-ку! Мана бугун иншоолло шаҳар маданият маркази қасрида-катта залида бир оқпадар, нонкўр, бир ит эмган, бир валадаи зинони халқ адолатпараст суд ишини кўриб чиқилади. Индамади чўпон имомнинг сўнги сўзларига дош бера олмади: -Сен ўзинг валадаи зиносан, падар лаънат, ювиндихўр!-деди у ўрнидан қўзғалиб, одамлар оралаб ташқарига чиқаркан,-сенинг орқангда намоз ўқиб бўлмайди, ит!-деди бор овозда чўпон. Кўтилмаганда ғалати ҳодиса руй берди. Масчит аҳлининг тенг ярмидан кўпи Индамади чўпонга қўшилиб масчитни тарк эта бошладилар. Икки букилиб ўтирган намозхонларнинг бошлари чайқалди, улар пушмон билан гоҳ намозни тарк этаётганларга, гоҳ калимаси оғзида қолган имомга боқишар ва воқеанинг давомини кутишарди. Масчит қарийб бушаб қолди. Индамади ортидан, бозор майдонига томон йўл олдилар. Ҳамма нарсага тайёр аскарлар, милиция амалдорлари сергаклик билан ён-атрофни кузатиб, кўча-куй, бозор-учарни айланишиб юрарди. Улар ҳар бир одамга разм солишар,, баъзан бозор расталаридан ошиб, қоп, қанор, чўп тахтачали яшикларни тўкиб ташлаб текширишар, хуллас эҳтиёткорликни зиёда қилмоқда эдилар. Ўнгири титилиб кетган пахта чопон, униққан жиякли марғилон дўппи кийган Индамади кўкраги тўла ўкрик билан жим-жит бозор майдонига йўл олиб, одамлар издиҳоми ичида бораётган чўпонни ҳеч ким танимас, унинг елкасидаги хуржун, қўлидаги таёқ негадир қаландарларни эсга соларди. Бозоржойдан унча узоқ бўлмаган шаҳар маданият маркази томон чаққонлик билан қадам ташлаб етиб борди. Маданият маркази катта залига жам бўлган одамларнинг аксарияти оддий бозоргонлар экани уларнинг ташқи кўринишидан билиниб турарди. Қимҳоб ёпинган хотин-халажлар, оёқяланг болалар ҳам катталар орасида кўзга ташланар, улар худо билсин кимнинг етагида бу ерда юрганларига тушиниб бўлмасди. Чўпон одамлар оқими билан залга кирди ва халқа шаклида қатор ҳисобсиз тахтадан ясалган ўриндиқларнинг бешинчи қаторидан жой топиб ўтирди. Хиёл ўтмай, аскарлар этигининг гурсуллаган садоси, ўзбек тилидаги бақир чақирлар атрофни тутди. Индамади етти-саккиз нафар аскар қуршовида қўлларида кишан келаётган Исматни таниди. Болагинам!-ўпкасида нимадир гулдиради.-Болагинам, қўлларинга солинган кишанни қара, зўрға тик турибсан-а! Болагинам-а! Юз кўзингни қара, таниб бўлмайдиган қилишибди-я. Кийимингни қара, болагинам. Ҳа, отанг ўлсин-а! Сени шу куйга соламанми? Хей, итлар! Ҳай падарлаънатлар. Индамади чўпон ютинар, кўкраги ҳаприқиб гоҳ кўтарилар, гоҳ пастга тушар, у бутун оламни унутган эди. Хаёли тўнғич ўглининг ичида. У билан суҳбатлашади, холос. «Ана яқин келаяпти. Қаншари қон, энди сабза урган соқоли хийла ўсиб қолибди, юзлари қорайиб кетган. Эгнидаги куйлакни раҳматли онаси ҳайит арафа тикиб берган эди, ўшанда бўй етган ўғилларига қараб, қанчалик шодланган эди-биргина куйлакка шунча севинами. Мана энди куёв ўғлинг ўзинг тиккан куйлакда қонга беланиб ёнинга кетмоқда. Мен эмас, мендан олдинроқ вафодор ўғлинг ёнинга ошиқмоқда. Мен нима қилиб ўтирибман?. Аскарлар этигининг садоси тинди. Исматни қуршаб келган аскарлар, оёқларини қайта-қайта ерга уриб, гоҳ олдга, гоҳ ортга ўгирилиб олдилар. Бу ҳам одам ўлдиришдан олдин бажарадиган таомилликлари-да ўйлади чўпон. Исмат бош эгган куйи турар. Чўпон ва Исмат ўртасида икки саф одам, ундан нариси етти-саккиз одим масофа бор. Пичирласа эшитади. Ҳеч кутимаганда Исмат бош кўтарди, атрофга олазарак назар ташлади. У эҳтимол таниш қиёфа, бирор бир ўзига яқин одамни қидирмоқда эди. Демак, одам шундай лаҳзалрда ҳатто бир таниш чеҳрага ҳам зор бўларкан-да. У кимгадир зингил солмоқда. Йўқ, ҳечким йўқ, у яна бошини қўйи солди. «Нега рўпарангга қарамайсан, ўғлим, мана мен турибманку!». Ҳеч қанча вақт ўтмай, у яна бошини кўтарди ва чуқур ботган кўзларини олдинга тикди. Ногоҳ оёқларининг дармонсизлигидан танаси чайқалиб кетди. У, отасини кўриб турарди. Ота-боланинг нигоҳлари тўқнашди. Бири дарёдик мунглуғ ва беғубор эди. Бири оловдек, аммо сўниб бораётган; бири осмондек соф, юлдузлардек маъюс эди, бири тиғдек ўткир, бири бургут нигоҳдек аёвсиз. Залга икки нафар милисия кийимида кириб келди, чўпон уларни танимади. Қоматини ғоз тутган ўрта яшари соф водий шевасида гапира бошлади; чўпон ёнидаги одам уни таниб, шаҳарнинг Боғишомол тумани милиция бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник,-деб тушунтирди, ёнида турган ҳамроҳи,- Ўртоқ полковник беш-ўн минут вақтингизни олади деб, тушунтирди, иккинчи милиянер ва совол жавобга тайёр,-деди ўша оҳангда.
Халойиқ!-деб юошлади полковник, қаршингизда турган жиноятчининг виждонида ўнлаб, юзлаб десак ҳам бўлади, қўшни қирғиз биродарларимизни меҳри гиё (гераин нашаси) билан таминлаб заҳарлаб, бу ёруғ дунёдан кўз юмдирган қирғизларнинг қони бор! Наша сотаман баҳонасида, таланган,, ўғирланган, дала-қирдаги қирғиз юрталарини ёқиб юборган қотилни бугин жумҳуриятимиз кўчма ҳарбий суди жиноий ишини кўриб чиқиб одилона хўкм ўқилади. Ҳарбий суднинг бутун давомида жумҳурият-ҳарбий бош прокурори-олий даражалик Адлия маслаҳатчиси шахсан генералнинг иштирокида ҳарбий суд жараёни олиб борилади. Ундан ташқари жиноятга Шоҳоншоҳ подшоҳимизнинг билаги қайрилмас жонговор аскарлари ҳибсга олаётган чоғида икки аскарнинг юзлари тирналган ва бирининг чап қўли билагидан чиқиб кетган. Давлатимизнинг жонговор аскарлари сизу бизни қароқларини юммай қўриқлаб турган (ташқи, ички душманлардан албатта) аскарларимизга гулдек пок танасига захм етказган. Бу жиноятчининг ваҳшиёна жиноий ҳаракатларини айтишга тил дош бермайдиган даражада бўлса ҳамки, вилоят суд-тиб экспертизаси томонидан ўрганиб чиққач-холисона хулосаси бор, хоҳлачангизлар ўқиб таништираман. Милиция полковниги охирги сўзларини айтаётганда чўпон хушёр тортди.
-Отасини танийдиганлар, кўрганлар бор бўлса бизга хабар берсин. Хабар берган шахсни катта жумҳурият миқёсилаги хужаликка амалдор (бошлиқ) қилиб тайинланади. Очиғи Фарғона бош-сув канали хўжалигига, обу ҳаёт бахш этган икки марта меҳнат қизил байроғи бир марта Ленин ордени, икки карра доҳиймиз ўртоқ Сталин мукофати лауриятига сазовор бўлган машҳур иттифоқ моҳиятида турган ва ҳисобланган бармоқ билан санарли корхона генерал директори вазифаси кутиб турибди. Бу машҳур хўжаликда мингдан ошиқ, ўн минг десак ҳам бўлади, осбоб-жиҳозловчи ускуналар, юқори этажли кўкка бўй чўзган иморатлар, дала-дача боғу роғлар, мошина техникалар мавжуд, бўлмиш чиновник эса, ҳар кун, ҳархил рангли оёқ остида бўладиган енгил «Некси» мошиналарда маза қилиб сайр этиб юрадилар, керак бўлса, агар бош генерал директор хоҳиш қилсалар бир нечта хорижий енгил «Таёта», «Мерседес, Жип» машиналари ҳозирланади, ва ўз-ўзидан маълумки бу иттифоқ моҳияти лавозимадаги олий жаноб одам сўзсиз Олий Мажлис жумҳурият депутатлигига сайланади. Мумкин Авропа парламентига аъзо ҳам. Отасининг исми насаби Эшкелдиев Омон, Андижон туманидаги, доҳимиз ўртоқ Ленин орденли «марҳамат» олдингиси «Русское село» колхозидан (ҳозир эса деҳқон хўжалиги), «Шайтонобод» қишлоғида истиқомат қилади. Асли касби чўпон. Агарда қотил чўпонни тутиб берсангизлар худо ёрлақаган ўғлини қўйварамиз, одил суд қўйваришади!»…
Залда ўтирган одамлар шивир-шивирга тушдилар. Чўпонга яқин ўтирган чўққи сақолли икки ўртаяшар эркаклар:,-Бизку шу айтган «Шайтонобод» қишлоғиданмиз, тўғри бизларда тўрт-беш чўпон, чорво, механизатор, пахтакор одамлар ичида ишлаётган Эшкелдиевлар бор, Эшкелдиев Эшмат, Тошмат, Собир, Индамади, Сафар деганлар бор. Лекин Эшкелдиев Омон исмлисини ҳеч ким билмайди, эшитганимиз ҳам эмас, боргач шу нарсани ип-игасигача суриштириб кўрамиз. Ўртоқ полковник озмунча мансаб, бой-бадавлатларни вада қилганини ҳазил билмаслик керак! Полковник боз сўзларини давом қилар экан,-дейди,-агар отаси шу ерда бўлса, агар у ҳақиқатда ота бўлса, ўз фарзандининг жонига ачинса, майдонга чиқсин-да, фарзандини ўлимдан сақлаб қолсин. Биз болани қатл қилмаймиз. Ҳибсга олиш пайтида тинтув ўтказилганда чап кўкрак киссасидан икки грамча миқдорда тоза гераин нашаси топилди, балки бола герчикдир, лекин ахтар-текшириш натижасида бу нарсани очиғи аниқлаб ололмадик.
-Жуда яхши,-деди ўз-ўзига чўпон Индамади ва қия эгилган куйи кифтидаги юнгли хўржинни туширабошлади (хўржин ичида олмасдек ўткир чархланган ойболта, чўпонларга хос тўқмоқдай сал калта қилинган чўқмор таёқ)ни эҳтимолдан солиб қўйган эди. Шу пайтгача ўзини хотиржам тутишга ҳаракат қилган Исматнинг ранги қув ўзгарди, у хуржинни оёқлари остига қўйган отасининг ниятини сезди ва сўзсиз кескин бош чайқади: «Йўқ, Сиз бу ишни қилмайсиз бундай қилманг ота! Ўтинаман бундай қилманг. Улар алдашади. Улар ақалли номингизни билиш учун жонимга буров солишди-ку. Алдашади, жон ота, бундай қилманг!». Ҳаёт ва момат ичра ўзаро кураш туша бошлаган нигоҳлар яна тўқнашди. Энди уларнинг бири ўтинар, бири қайсарлик билан инкор қиларди, бири халқа боғлаб ёшланар, бири ҳеч нарсани писанд қилгиси келмасди. Ҳар икки нигоҳда жоннинг суврати бор эди, аммо ҳар икки жон фақат бир-бирига талпинар, ўртада на арматурдан ясалган ҳибсхонача борлигини, на қурғаган қарағайдек офицер ва аскарлар борлигини, беш-олти одим масофада қора илондек чирмалиб ўлим рақс тушаётганини ўйлашмасди. Бу инсоннинг меҳр ва муҳаббат ўзининг энг олий шаклида намоён бўладиган лаҳза. Бу лаҳзаларда жамийки омонсиз тўйғилар ер юзидан кўтарилади, фақат мардлик ва муҳаббатгина тантана қилади. Индамади чўпоннинг таслим бўлишини истамаётган ўғли безовталанишини ҳеч ким пайқамади. Одамларниг ҳаваси ортиб шоҳоншоҳнинг вада қилинган энг юксак мартабасига, машҳур Бош Фарғона сув каналининг бойликларини савдоланаётган ва бу дунёда фақат сотқинлик, эътиқодсизликкина ғолиб бўлади, деб қаттиқ ишонган, бўйчан қипча белли полковникнинг соф водий шевасидаги талафузига анқайган куйи қулоқ солмоқда эдилар. Чўпон Индамади кейинги лаҳзада ўзини бу қадар хотиржам ва асойишта сезмаган эди, ҳатто бироз енгиллик, қаноатмандлик ҳис қилди. «Боласини қўйваришади, ўзини пишириб ейшмайдими. Болани қўйиб юборишса бўлди. Хотинининг олдига юзи ёруғ бўлиб боради, хотинига етиб тухтайди. У ёғига Парвардигор пошшо. Энг мўҳими хотинининг кўз қорачиғи тирик қолса бўлди. Чўпоннинг ҳаёти хотинининг ўлимидан кейин нася эди. У буни яхши биларди. Қўлга олишларини ҳам, сазоий қилиб, чопибми, отибми ташлашлари ҳам биларди. У хотини учун, ҳали туғилмаган чақалоқ учун Худонинг олдида қасос олди. Қасос-бу бор нарса. Қуръонда айтилган. Ҳеч ким уни қотил эди демайди. Чунки, ўртада хотини ва ҳали дунёга келмаган боласининг жасади бор. Хун бор! Бу бегуноҳ жасадлар учун кимдир жавоб бериши керак-ку? «Исматнинг ёшланган кўзи ёнарди». Йиғлама бўталоғим. Нега йиғлайсан. Сен озод бўласан. Онанг минг умид билан тиккан куйлакларингдаги қон доғларини ювиб, чиройли қилиб чокларини ямайсан. Яна бояги-боягидек бўлиб кетасан. Ахир сен яшашинг керак ўлсанг. Осмон ерга тўнтарилади-ку. Мен онанга нима дейман. «Кўзимнинг ўнгида Исматни буғизлади, отди», дейманми? «Қараб турдим мана шу кўзларим ҳаммасини кўрди», дейманми?… Сени қара-я, чўпон отангни тириклай гўрга тиқмоқчимисан, бўталоғим». Чўпон Индамадининг қорамтир, улкан лаблари кулиб туради. Бу эътиқод ва муҳаббат кулгиси эди. Бу кулги мардларнинг ўлим олдидан уларнинг вужудига кўкдан қуйилади. Фақат кўккина бундай мардона кулгини инъом қила олади. Исмат бошини қуйи солди. Кўзларидаги қалқоб юзларида из қолдириб, лабларига тушди. Қалқоб шўр эди. Унинг онаси баъзан ана шундай шўртаккина қилиб айрон ичкизарди. Исмат мириқиб сипқарар ва яна далага отиларди. Қўй-кўзиларнинг дустона оғушида вояга етганди. Ўшанда қирда узоқ ушлаганимда, мен уни уйга хабар олиш учун юбормаганимда, ақалли ҳовлидан танкларнинг қалдироқларини сезганда ҳам кўчага чиқмаганида, аскарларнинг тажовузига дуч келмаган бўлармиди?… Дақиқада чўпоннинг хаёлидан кечаётган алғов-доғов фикрлар таъсиридан қутилмай кутилмаган даҳшатли ҳодиса рўй берди?…. Отаси сафни ёриб ўртага чиқпб келди,-мана мен отасиман! Даҳшатда қотиб қолган оломон тўйқус кўтарилган довулдек чайқалди. Хотинларнинг «оҳ-воҳ»лари, эркакларнинг надоматомуз сўзлари қулоққа чалинди. Улар бу қадар ҳаяжонли воқеа кутилмаганда мутлақо бошқа томонга бурилишини кутишмаган, ҳали замон қатл ом қилинажаг новқирон йигитга ачиниш билан боқиб туришарди. Чўпон кўкрагини баланд кўтариб залнинг олд майдонига юриб келди. –Мана мен отасиман! Болани қўйиб юбор!…- деди у қалдираган товушда. Эркаклар йиғлаган чоғдагина шундай товуш чиқарадилар. Бўғзига йиғи тўлган эркакларнинг овозида қалдироқ бўлади. Полковник буни кутмаганди. У шунчаки қатл олдидан оломонни синамоқчи эди. Ахир, озмунча юксак мансаб (шоҳоншоҳ номидан) вада қилаяптими? Унинг назарида, албатта, бутун халқ жўровоз бўлади-да чўпонни танийдими-танимайдими, сота бошлайди. Уларнинг ақидаси шундай, чунки ҳамма нарсани икки букиб ташлайдиган қудрат қўлида. У мансаб, бой-бойдорлик, пул отдириш.
Ким ҳам амалдорликка, бой-бадавликка сотилмайди? Аммо полковник воқеанинг бундай терс айланишини кутмаганди. Унинг ранги қув учди «Наҳотки?». У қузларига ишонмасди. «Ўзи ҳам худо сийлаган одам экан», хаёлидан кечди., ва кутилмаганда «Ушланглар уни!»-деб фармон берди. Олти нафар аскар бирданига чўпонга ташланди. Чўпон ўғлининг норозилигини энди пайқади. «Ҳа боласи тушмагир-ей, бу итларнинг феълини қаёкдан била қолди экан». Хўржиндаги ойболта томон қайтишнинг иложи йўқ, ўзи билан олиб чиққанда эди, битта иккитасини чопиб ташлармиди? У ўзига яқинлашиб келган аскарнинг юз-кўзи аралаш мушт солди ва холойиққа юз буриб бақирди: -халойиқ боламни қутқаринглар дегандан бир баталион аскар залга кириб халойиқни ўраб турдилар…
Автомат қундоғи бошига тушган чўпон қаттиқ қалқиб кетди ва гурсиллаб йиқилди. Унинг қўл-оёғини боғланган зоҳот, полковник таҳликали ва бироз ҳадиксираган товушда,-суд ҳаятини чақиринглар,-деб фармон берди. Чўпонни эса тўрт аскар судраб, залдан чиқариб қаёққадир гумдон қилдилар…
Ҳарбий суд ўзоқ давом этмади, то аср намозигача ҳамма ишни тахлаб, на биронта шоид, на қўшни қирғиз бродарлардан биронта гувоҳ, сутда иштирок этмадилар. Ҳарбий, адлия олий маслаҳатчиси генерал қисқа баромат қилиб давлат қароловчи сифатида олий ҳазрат генерал Исманти қатл ҳукмига тортишни ҳарбий сутдан сўради. Ҳарбий суднинг раиси ва икки ёш аёллар, гўёки комсомол аъзосига жуда ўхшаш қизчалар-судда халқ маслаҳатчилари ваколатини олиб боргувчилар-Исматнинг ёш умрини жувонмарг қилишдан асрагандек, ўз айбномасига тўлиғича иқрор бўлганини ҳисобга олганча, ҳамда суднинг одил ҳаракати, у содир этилган жиноий ҳаракатларига мос келганига розичилик бергани сабаб, кўз ёшларини, тавба-тавалло билдирганини, ўз ахмақона иш бажарганлигини юз фоиз бўйнига олганини ҳисобга олиб-террорист, меҳри гиё (героин нашаси) истимол қилувчи, ортиғини қирљғизларга пуллаганини-сотувчиликда айблаб ўн беш йилга кучайтирилган интизом лагерига ҳукмини баралла овозда ўқиди ва касацион арз қилишини қатъий манн этдилар. Ажабланарли томони шундан иборат эдики суд давомида охловчи иштирок этмаган эди. Суд раиси эса «одилона» жиноий ишни якунлаганидан ўзида йўқ, димоғи чоқ эди. Фарғона вилояти Давлат ховсизлигини таминлаш бош бошқармасининг бошлиғи генерал Сотиболдиев сўнги бир ҳафта мобайнида тўхтовсиз ҳиққичоқ дардига гирифтор бўлди, на ухлай олади, на ноништа қила олади, на ҳожатхонада бамайли хотир кичик ва катта дашт қила олади, на мўҳим давлат хизматига бора олади. Бормаган на тиб духтури қолди, на табиб, на фол кўргич, икки бор нафаси оғир имомга учраб чилёсин ўқитиб ҳам олди, ҳаммаси бе фойда…
Бу ҳол новрузнинг ўрталарида 2005 йили Тошкантда Президент давонида бўлиб ўтган йиғилиш машваратида Ўзбекистон Республикаси Бош-Бошболдоқнинг бир неча соат фурсатида тирик талваса ва таҳликада ушлаб турагнидан сўнг бу бедово дардга чалинди. Бош-Бошболдоқ йиғилишида Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қарақалпоқ, Бухоро вилоятларининг Давлат ховсизлигини тамишлаш бош бошқармаси вилоят генераллари ва Тошкент, Самарқанд шаҳар-Давлат ховфсизлигини таминлаш бошқармаларининг полковниклари ҳам иштирок қилмоқда эдилар. Энг қалтис масала-Фарғона водийсида Бош-Бошболдоқ шоҳоншоҳининг ҳарбий ва сиёсий стратегияси муаммоларига бағишланган йиғилиш-машварати эди. Бутун водий минтақаларида зиёлилар, савод аҳли ва равшанфикр руҳонийлар саъй-ҳаракатлари аслида Бош-Бошболдоқнинг ўзига қарши норизоликлар эди. Сотиболдиев-ҳиқичоқни кундан-кун авжга минаётганлигини тушуниб етган эди:-«Падарлаънат Бош-Бошболдоқ, алвастининг ўзи дейсан, унинг башарасини кундуз куни кўрсанг, одамнинг ўтакасини ёради. Ярим тунда йиғилиш ўтказишга бало борми? Бу бадбашара одам айнан шайтоннинг ўзи дейсан. Кўзлари юз лавҳидан тамоман йўқалиб кетган, бетлари ўйдим-чуқур шудгор қилинган томорқадек, мараз (лепра) кемириб ташлагандек чандиқлар, ранги қурумдек қизғиш-қўнғир, шу топда унинг иржайиш-тиржайишини айтмайсизми, башараси қурғоқ саҳроларда яшовчи ўлаксахўр-судралиб юргувчи-200-300 кило келадиган эчки эмар(ящерица)нинг худи ўзи эмас ундан-да қўрқинчли. Табиёт, биология, жухрофия олимларнинг айтишича эчки эмарлар ўлган бижғиб қуртлаб ётган ҳайвонлар жасадини 50-100 километргача масофадан бурқсиб-ачиб ётган бадбуй ҳидини сезиб, тўғри топиб борарканлар. Шунга ўхшаш бу эчки эмар Бош-Бошболдоқ ҳам ҳамма паст-баланд, саҳро чўлларда содир бўлаётган воқеаларни иқир-чиқиригача ҳидлаб тургандай гўё.
Фарғона вилоёти Давлат ховсизлигини таъминлаш Бош бошқармасининг бошлиғи генерал Сотиболдиев баланд бўйли силлиқ учбурчак муйлови, сарғиш юзлари, қалин қошли ёши эликка қаралаган хушруй,-сўнги пайтлар, деб гап бошлади: Фарғона вилоётида, умуман, бутун водий минтақаларида зиёлилар, савод аҳли, энг муҳими равшанфикр руҳонийлар (уларни халқ шайхлар деб тан олган) бири қўйиб бири онда-сонда бош кўтара бошладилар. Уларнинг нуфузи қарийб вилоят, туманлар ҳокимларидан ошиб тушади, биргина мисол: марғилонга туташ «Марҳамат» қишлоқ-деҳқон хўжалигида яшовчи, асли касби боғдорчилик бўлган Шомурод-Али исмли имомнинг нуфузи бутун водийдан ошиб то қуриб бораётган «Орол»денгизигача ва унинг атрофида яшовчи қишлоқ, шаҳарлар-Нукус, Қунгирот, Кергели, Тўрткўл ундан ўтиб Хева Ўргенч, Ҳазарасбларгача яшаётган аҳолига таъсири очиқдан-очиқ хавф туғдира бошлаяпти. –Бизга етиб келган ишончли маълумотларга қараганда Хоразм, Нукус Фарғона водийда жудда катта исён тадориги кўринмоқда, деб нутқини ўткирлади генерал,-мутахасисиларнинг, ва ўзимиз уларнинг орасига киритиб қўйган хуфё одамларимизнинг айтишича агар бу исён бошлангудек булса, бу жуда оғир, аммо, хушёрликни қулдан бермаган ҳолда биз ҳозирдан унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқаяпмиз.
-Бу ўша шайх имом Шомурод-Али билан боғлиқ эмасми?-деб сўради салмоқлаб Бош-Бошболдоқ ва кўзойнаги остидан генералга синчков назар соларкан,-менга у ҳақда тўлиқроқ маълумот беринг. –Худди ўшанинг ўзи, Жанобий Олийлари,-деди генерал ҳаяжонини яширолмай, -Оппоқ хўжа ўғли Шомурод-Али, асли Морғулонлик «Марҳамат» деҳқон хўжалиги «Фоиша қалъа» қишлоғидан. Отаси Оппоқ Хўжа оддий имом бўлган. Камбағал боғдорчилик оиладан, Бухоро, Самарқанд Шаҳрисабзда турли уломалар қўлида чуқур диний таълим олган. Ўта ақлли, пихини ёрган. Атроф теваракда ката шуҳрат қозонганининг боиси қандайдир авлиёлиги дейишади. Одамларнинг айтишича, каромат кўрсатармиш. Нима бўлмасин, эшигида то беш юзгача нафар ҳамиша бор. Улар шайхнинг ҳар бир бўйруғини сўзсиз бажаришади. Ўзи жуда катта сармояга эга бўлса-да, топган тутганини халққа бўлиб беришади. Нуфузи ақл бовар қилмайдиган даражада баланд. Ҳамма жойда зиёлию савод аҳли билан чамбарчаст болиқ. Ўзимизга тегишли бўлган манбаларнинг қайд этилишича, кейинги етмиш йил ичида водийда ҳеч ким у каби катта мавқеъ ва борў-эътиборга эга бўлмаган, ҳатто давримиздаги Фарғона вилоят обком партиясининг биринчи котиби икки марта социалистик меҳнат қаљҳрамони, етти карра доҳиймиз ўртоқ ВЛ.Ленин ординига сазовор бўлган Фахриддин Шамсиддинов каби инсонлар унинг олдида бир сариқ чақага арзимайди. Шарқ мамлакатларида бир неча бор сафарда бўлган Покистон, Ҳинд, Эрон, Афғон, янги мусулмон сиёсатчилари билан алоқа ўрнатишда Така туркман қўшнимиз хайрихоҳлиқ билдирияпти. Турк султони билан муносабати борлиги ҳақида ҳам маълумотлар йўқ эмас.
-Шарқ мамлакатлар билан муносабати… Бу жиддий масала, ўртоқ генерал. Буни чуқур ўрганинг. Нима мақсадда муносабат тиклояпти? Айниқса кимлар билан? Турк султони ва Авғонистон,-дедингиз. Бу ҳақидаги ахбор айниқса атрофлича ўрганилиши керак. Мен сиздан бу ҳақда махсус ҳисоб беришингизни талаб қиламан. Авғонистон билан алоқаларини генерал Дўстим орқали ўзим аниқлайман, -деб Бош-Бошболдоқ пес камирган қовоғини уйди.
-Худди, шундай, жоноби олийлари. Бизнинг одамларимиз бу йўналишда жиддий иш олиб бораяптилар. Шомурод-Али имом (агар маълумотлар рост бўлса) атрофидаги тўрт юз, беш юз муридларини Туркияга офицерлар таёрлаш билим юртига юборишни кўзда тутилган, анчаси ҳозирнинг ўзида Авғон мамлакатига ўтиб кетганлар. Бу ҳақда Шомурод-Али ва турк, авғон айғоқчилари ўртасида келишув бор. Эмишки шахсан султоннинг ўзи, авғонистонлик айрим толибон генераллари бу ишга бош-қош бўлаётган эмиш.-Сиз Жума Намонгони ҳақидаги фикрингизни қўйиб туринг, бу иш сизнинг юпқа қўлингиздан келмайди,-деб Бош-бошболдоқ,-ана холос!-генералдан Турк султони алақадорлигини эшитгач, ҳайратини оширдими, жаҳлини қўзғатдими билиб бўлмасди,-Агар ҳамма бало шу биргина шайх-имом Шомурод-Али бўлса, нега у ҳалигача тирик? Нега қурт-қумурсқаларга, сичқону каломушларга каромат курсатмаяпти?!… Генерал бу гапдан саросимага тушиб,-ҳозирча Шомурод-Алини қўлга олиш, ёхуд уни бир ёқли қилиш янги халқ норозилингини, тўлқинини англатади. Бу тўлқин ҳаммани бирданига ўз домига бортиб кетиши мумкин. Биз бу ишни айни пайтда амалга ошира олмаймиз. Нега? Чунки бутун водий, Бухлрою Самарқандан тортиб то «Орол» денгизигача унинг бир ишорасига маҳтал бўлиб туришибди.-Бу айни муддао эмасми?-деб Бош-Бошбодоқ кўрсатгувчи бармоғини бигиз қилди генерал томон.-Айни муддао, деяпман-ку! Совуқ терга ботди генерал. Бу бўз иштонли зиёлилар, аҳли соводлилар ўз тарафдорларини, Шомурод-Али ўз толибларию муридлари бир қўзғолсинлар, хўш, паншаха ва чўқмор билан битта яримта милиция ё аскарларни дейлик юзини тирнасинлар, кейин бизга йўл очиб беришади.
-Айни муддао ўртоқ генерал, водийни катта қўзғолишига мажали етмайди. Зиёлию, аҳли совод, равшан фикр руҳонийларию шайх Шомурод-Алининг қитиқ патига тегинг. Бир, икки зиёли, савод аҳли тарафдорларини, шайх эса толибларию муридларини кўчага олиб чиқадиган, дейлик, бемаъничиликларини амалга ощирсин, у ёғини менинг ўзимга қўйиб беринг,-деди оғзидан тупугини кўпиртиб сочиб, Бош-бошболдоқ, албатта, масжид ортига ё ёнига тика туриб сийиш, ёхуд иккита-учта фоҳишани хонақаси бўсоғанасини ҳадлатиб имомми, шайхми фарқи йўқ, бўйинларини қучоқлаб, осилишиб юракларини ёриш ҳам шарт эмас, ундан баттарини ўйлаб топиш мумкин, генерал! Ахир, сиз учун булар янгилик эмас-ку. –Тушундим, жаноби олийлари,-тасдиқлади генерал.
Бош-Бошболдоқ астойидил хавотирланаётганини яширгиси келмасди. Унинг мулоҳазалари Фарғона вилояти ховфсизликни таъминлаш бош боқармасининг бошлиғи генерал Сотиболиевга шундоқ ҳам ёқмай турганди, сўнгиси « уёғини менинг ўзимга қўйиб беринг»-дегани ҳаддан ошиб тушди. Генерал ночор тил тишлади.-«Фарғона водийси шундоқ ҳам қалқиб турибди. Нима қилардинг, қариганда ҳам қуюлмади бу қари тулак, оловга мой пуркаб нима қилардинг –ўйларди генерал. Бу ерда ўтириб хаёл суриш осон,, қаҳрамонлик кўрсатиш ва Олий Мажлис депутатларига чиройли кўриниши ҳам мумкин, аммо нарёғда-далада бундай қилиш амри маҳол. Улар ҳам одам, оёғингни остига олиб, эзгаласанг, тўпғингдан қопади. Ҳали бирор бор Тошкентдан жилмай, қишлоқни кўрмай, тузган режасини қара, онангнинг сени» ғижинарди генерал. «У ёғини менинг ўзимга қўйиб бер эмиш-ўнтасини, йигирматасини отиб ўлдирганинг билан шохинг чиқмайди-ку?. У падар лаънатнинг гапи,-Ғар қариса ҳур, ўғри қариса суфи бўлади» ҳикматини эсга соларди. Лекин қари тулак мисолида на ғарлар ҳур эдилар, на ҳурлар ғар, на ўғрилар суфи, на суфилар ўғри эдилар.
Мана, олти ийлдан бери шу лавозимда ишлаб турсам-да бундай махлуқотни авваллар кўрмаган эдим,, бу биринчи бор, авваллар телеэкранларда кўрган бўлсамда. Яқиндан эса ваҳимали кўрган тушимнинг ўзи дейсан. Бу улуғ халқ ичидаги баъзи бир калтабинларнинг, ўз қадрига етмаган, ўзлигини англамайдиган, аксинча ўз илдизига ўзи болта урадиган кимсалар, шундоқ бат-башара одамсимон (аниқроғи одамхўр тимсоҳ) иблисни Бош-Бошболдоқ қилиб сайлаганига ишончинг келмайди,-деб бедово ҳиққичоғини тўхтата олмай юз, бўйин томирлари, кўз пардалари таранглашиб бўғриққан генерал,-башарангни куйдирги есин сенинг деб қарғарди.
Раият мана чорак аср кўпроқ йилдан буён, на замоновий билим, на дунё аҳволидан огоҳ бўлмаган, қора-меҳнатга қорилган аввом бечораларнинг бошида зулм тегирмон тоши чарх уриб, ўтқазиб қўйган эди. Мактаб, олийгоҳ билим юртларида ўқиталадиган билимлар эса давр талабига жавоб бера олмасди, замон энди бошқа бир йўналишга дахл бўлганидан карахт халқ бехабар эдилар. Чорак аср кўпроқ вақтдан чек-чагарасиз-дала дашт, кенту қишлоқ, саҳроларга қадар, ёввойи тўнғиз аралагандек аввал илми-жимида, сўнг батамом аралай бошлаган чўбир, чўбирзодалар буткул аввом халқнинг тўлиғича ақл ҳушини ишғол қилдилар. Улар бир муддат бўлмасин, кишварларда нафас ростламай хуфёна кучларини йиғиб, ўзларига хос интеҳкомлар барпо этиб, аввом халқнинг бошига чиқиб олдилар. Навбатдаги пухта ишлаб чиқилган стратегия режалари-халқни қўрқитиш,, дилу жигарларини нишлаш. Бечораларнинг ҳовли ичкарисигача хуфёларини киритиб, ҳар доим қулоқларини динг тутганча ҳар бир шахснинг оғзидан қанақа калом чиқса, текшириш, анализ-хулоса чиқариш тадорлигини бошлаб юбордилар. Аввом халққа-агарда бемаза оғзиларингиздан бетаъмиз гап чиқмаса омонда, акс ҳолда тархонда дея ўз ғояларини пеша этабошладилар. Қўрқувдан юраклари тарс ёрулгидек бўлган раият симхор иҳотасидаги каттакон «ГУЛАГ» да қолган эдилар (Бош-Бошболдоқ «Йўлбошчи доно»нинг ховсизлигини таъминлаш мақсадида, албатта).
Жодугарлик илмининг мири-сиригача эгаллаган Чўбирзодалар Ўзбекистонда яшовчиларнинг бошига мислсиз кулфатлар сола бошлагач, бундан бандаи ожизлар худога таволлалар қилиб мадад сўрашдан нари ўтмадилар. Аллоҳ таоладан дузахий шайтон-Ғирт Қўтир Чўбир номи билан бошланувчи касофатлардан паноҳ тилаймиз. Оллоҳнинг муқаддас номи билан ялинамиз. Оллоҳ ягонадир ва ундан бошқа бизларга ножот берадиган касс йўқ, -деб одамлар калима қайтарар эдилар.
Бош-Бошболдоқ-«Йўлбошчи доно» эса абадият мулки узра гўё ўлкан хира юлдуз пайдо бўлгандек Андижон майдонига жонсиз жасадлар устида тантана қиларди. Абадият мулкининг ҳокими мутлоқлари-тоғлар, дарёлар, саҳролар бу ҳолни ҳайрат билан кузатардилар. Осмонда сонсиз ёруғ юлдузлар бўса-икки дарё оралиғидаги осмонда тун бағрини ёришиб, мағриб ва машриқ заминига осойишталик, шафқат бахш этишга қодир эмасдилар. Қачонлардир сўлим ва ишвакор табиатининг ҳусн-жамоли оламга тараган Ўзбекистонликларда Рашидов салтанати давридан бирон мисқал нишона нарсаси қолмаган эди-бу кўҳна заминда (кентлар, хомошиёлардан ташқари). Хомошёларни оқилона эплайдиган бирон кас кўринмас эди. Ҳар кас Ғирт Қўтир Чўбири Янглиғ ўзбошимчаларча кўр-кўрона иш юриштирар эди, яъни «Сен менга индама, мен сенга индамайман» ёрлик каби ва ҳоказа.
Оқсоқоллар!-дейди яқинроқ турганларга,-мана шоҳоншоҳимизнинг қайрилмас билакдорларини сизинг ҳовли ичкарисингизгача давур ким ва нима олиб келди?-деб собит официрларидан бири биққи, қорни улканроқ, бу ердаги бечораларни қаҳ-қаҳа отиб қулганча калака қилар эди. Агарда шу саволга ким жавоб топалса бита нақ қоғоз «кўчка» дан туҳфа дея боз қаҳ-қаҳасини давом этказиб, мазоқлаб куларди. Қани мусулмон бўлсангизлар ёки бизга ўхшаган чала мусулмон бўлсангизлар ҳам майлига, ким жавоб бераолади,-деб ғоз туриб у ёқ бу ёққа қадам ташлар экан.-Агар ижозат берсалар, мен саволингизга алоқадри ҳол жавоб берсам-деди муккайган чоллардан бири. Яна кулиб мазоқлар экан,-майлингиз, ижозат, қани эшитайлик,-деб кала-калакасини қаҳ-қаҳа уриб тўхтатаолмасди собит офицер. –Сиз азизларни ҳовлимиз ичкари сигача худо бошлаб келди!-синиқ ва маъюс оҳангда жавоб берди кекса чол.
-Ҳа, албатта, ҳар бир иш, ўзи бўлмаган худонгиз дасти иродаси билан бошқарилади,-деди бояги собит офицер худони ҳам калака қилар экан. Аммо, айтингчи, нега сизнинг оллоҳингиз бизни сизларнинг ҳовли ичкарисигача бошлаб келди, жавобингиздан мен қониқмадим,-деб улкан қорнини қисиб турган офицерларга хос чарим энли қайишини икки бош бошболдоғи билан тутар экан. Чоллар ноумид бўлиб жим қолдилар.
Шу пайтда беш-ўнтача ҳижоб ёпинган аёллардан битаси уч-тўрт одим олға юриб,-агар жаноби азизларимиз ижозат этсалар, ҳукмдорларим билан худо ҳақки мен суҳбатлашсам, саволларига мен жавоб берсим.
Бошлари тошдек қаттиқ қотиб, бу заифадан нима жавоб чиқаркан, деб эътибор бермадилар. Аёл ҳам бўш келмай,-аёлларнинг сочи узун, ақллари калта эсада ало қадри ҳол жавоб берсам,-деб қаттиқ туриб олди. Бўлмаса гапиринг, ижозат,-деди писанд қилмай жирканганча собит офицер.-Заифа,-сиздек олий ҳазрат азизларимизни-эрга чиқалмай қолган қари қизларимиз, келинчаклар, оёғи енгил ёш беваларимизнинг фоҳишалиги. Эрларимиз Россияда кун-уззуккун, қаҳратон совуқларда подвал, ер тўлаларни макон қилганча иссиқ таҳомларсиз кун ўтказаётганлари, хотинларига бирон бир ҳалол янги куйлак ё лозим (поҳжома) сотиб олиб беролмаслиги. Хорижда оғир меҳнатдан мажруҳ бўлиб, ачинарли даражада сустданда суст (йўқолган десак ҳам хато қилмаймиз) шаҳвоний хирслиги сабаб ва яна қайтараман ойдек чеҳрали барча ёш аёлларимизнинг олий даража фоишалигимиз-ёмон аъмолларимиз (баракали десак ҳам маъқулроқ), ҳовлимиз тўригача сизларни олиб келганлар дегандан, аёл гапини тугатар-тугатмас бояги собит офицер чаққон заифанинг ёнига келдида паст овозда-чимматингизни сал кўтариб, ой-жамолингизни тамоша қилсам эди,-деб пешонасидан тер қуюлди. Аёл эса,–шарми-ҳаё деган нозик қичитгич бўлади ой-жамолларида, кўриб турганингиздай ҳозир бунинг мавриди эмас, фақатгина шомдан сўнг, муаззиннинг азонга қичқирган қалдироқ овози чиққан заҳоти «фоиша қалъа» дарвозасининг чап қанотида қия ноз боқиб ой-жамоллари азизига интизорлар. Шунда тун маҳали ялтироқдан-да юлдуз нурлари мисол кўз, қамаштиргувчи нурпош чеҳрамни тамоша, куйлагим зарбоп ёқасидан бурмани ситқидек таранг, ярмидан ошиқроғи тўпайиб, оп-оппоқданда оппоқ,-момо қаймоқденг,-бўлиқ, кўркам сийна-кўкрагимни пайпастлашдан, чангаллаб ҳам тўймайсиз. Нозик, қил мисоли белимни, ярим ойдек тўппайиб турган кетимни женси шим таранглигида икки кафт, бармоқларингиз билан тутиб эзгилайсиз,-дея паст, нозик овозда.
Офицер эса лол қотиб, терга чўмилганча пиджак ён веридаги, ички киссаларини сермалаб битами ё иккита «кўкча»ни заифа бармоқлари учуга илаштириб юбордида, -бўпти,шомдан сўнг,-дедида қайтиб сафига бориб қўшилди.
Шоир эса ҳақиқатни поэтик оҳангда:Ҳар юртга-минг-минглаб тарқаб фарзандлар,
Иш излар-нон излар, кўпдир қарзлар.
Бу йўлда кўплари мажруҳу бемор,
Ё ота-она, ёр дийдорига зор.Кимдир йиғлаб кўрмас фарзандлар юзин,
Соғинар, Ватанда қодирган изин.Ўлкада хўрланган оқиллар бари,
Адл истаб кетдилар Россия сари.Кўпайиб бормоқда етим-есирлар,
Пулдорга эгилган аёл асирлар.Ташналик, очлик, кассалик-золим,
Юпунлик бу юртга ҳукмрон доим.Фоҳишалар бу кун бўлдилар отин,
Кун сайин кўпаяр шул тахлит хотин.Лекин «Юрт боши»нинг тили бир қулоч,
Обод этдим юртни йўқдир юпун оч.Мартабамга хасад-солмоқ чун рахна,
Иғво тўқишади неча тур зиқна.Чўбир ҳам комфирқа ғоясин қули,
Онгида сўнмаган пуч ғоя нури.Ғийбат машинаси ишлар бетиним,
Иғво ҳам ҳар ерда топгандир қўним.Омад кулиб боқса, бўлса орият,
Ўнинчи навбатга сайланиш ният.Урчитда ёлғонни, ваъдалар пучдир,
Кибр қули, қайсар, шуҳратга ўчдир.Гулзор булбуллари кетди ҳар сари,
Гулшан соҳибидир қарға аксари.Янги хўжалардан юз ўгирди гул,
Чаманни тарк этди Қумрию булбул.Чўбир одамсимон шайтон, қутурган дарёдек ўз узанидан тортиб, дуч
келган рахна ва тўсиқларни барбод қилиб бораётган йўлида даҳшатли
кучга туйқусдан дуч келганича йўқ (Андижон воқиаларини агарда
ҳисобга олмасак). Дафъатан у ўзининг рўйи заминининг якаю танҳо
ҳукмрони, мавжудиятини истаса обод қиладиган қобилиятига эга
эмасада истаса барбод этгувчи бўрондай қудрат кучи, ҳайвонлару,
дарахтлар, дарёю тўқойзор, пахтазорларнинг қоиммақоми, ақлу шуур,
руҳ ва идрокнинг бемисли монанд соҳибқирони эмаслигига иқрор
бўлармиди? Тиз букиб, ер тишлаб, тавбою тазаррулар қилишга имон
келтирармикан? Йўқ, ҳадман йўқ, бу ҳақда ҳатто ўйламангизлар.
Албатта, биз уни қутурган дарёга қиёслаганимизда ва зинҳор-базинҳор ёвузликлар билангина кун кечирганига ишора қилганимизда, унинг ортида қолган оз эмас анча бўлсада, хайру ҳалолият, эзгоик ва одамиятли касларни кўрганимизда, адолат истагувчилар нима қилиш кераклигини билмасдан ҳайратда қоган кишилар. Уларнинг ҳам хаёллари чуволган, улар ҳамма бедодликни кўриб турсаларда, бироқ у даражада куч қобилиятга қодир эмасдилар, улар ёруғ оламга эрта келиб қолганларига, таасуфки, беҳуда келганларига жила бўлсада надомат чекаётирлар, қулимиздан ҳеч бир хайрли иш келмади деб!
Ғирт қўтир Чўбир дегани менинг тушунчамда бу-офат. Бордию ҳеч ким уни ёвузлик йўлидан қайтара олмас экан, ер юзидаги унинг гузарон ҳаётининг охири вой, охиратини ўйламайдиган худосиз шайтондан бошқа ҳеч нарса эмас.
Агарда ақли шуури бўлса, у биринчи галда, ўз руҳини ўзи, ҳеч кимнинг доно маслаҳатисиз ярата билиб, кимлар унинг ақл миясида қасрлар қуриб яшаётганини, кимлар унинг юраги майдонларида от сураётганини кўра билмоғи керак ва энг бирламчи унинг руҳи тирилмоғи лозим. Мен кўп гапирсамда Ғирт қўтир Чўбирнинг бу айтганларимга шуури етармикан? Менинг каллам чур айланиб, гарангсиб нималар деятурман, кимга? Воҳ дариғ ! Бу айтган фиркларга Чўбирнинг ақл фаросати етмаса керак. Аммо қачонлардир унга куч қувват бераолган устозлари шўролар тўдасидан чиқиб кетишнинг биргина ножоти шоирнинг деганларидек-юргакда теккан бедаво касал ҳафтияк улим билан интиҳо топади вассалом.У Андижон кенти майдонида бажара олган қотилликнинг сабабчиси бўлатуриб,тўғрироғи жон бераётган бечора ҳол жасадларининг бўйнию калласи,кўкрак қафасларини ўқ билан илма-тешик қилиб ташлаган ва унинг чекига тушган жазони хўжа кўрсинга икки ҳамтовоқ ювиндихўрлари-сомеълари бўлмиш МВД вазири Алматов, Чўбир наздида қўйдек ювваш тортган, бошини кўтармайдиган ҳарбий вазири Ғафур ота ўғли Ғуломовга тенг тақсимлаган ношуд тулки қўтир Чўбир эди, буни жаҳон билади. Чўбирбой бузбола чоғлари Сталининг аёвсиз ҳукмига, сўнгра «шахсга сиғиниш» Хрушёв даврига устамонлик билан чап берган, қанчадан қанча шўро устозларининг оёғи ердан узилган вақтида ҳам омон қолган. Эндиликда ўз муҳитида ашаддий кала-кесарлиги билан ўзини жаҳонга танитан, даҳшат солган (уруш ва урушдан кейинги қаҳатчиликни тотганми, тотмаган, у бизга номаълум, бари бир уруш боласи бўлатуриб) раиятни шундақа азобга соладими бу қуриб кетгур. Эй чўбир? Сен эмасмидинг ноболиғ болалар ўқ ёғдусида қолиб, дарахт шохларидан тутдай тўкилган, қўзичоқдек типирчилаб жон беришини, ҳомиладор аёлларнинг воҳ болам деб қорниларини тутганча жон беришларини иржайиб-тиржайиб тамоша қилган сен эмасмидинг! Сендан бошқа ҳеч ким эмаску! Чўбир, йиртқичсан, МВД вазири, ҳарбий вазири сен йиртқичнинг ювиндиқхўри! Бошқа нарса эмас. Сен қотил эмасмисан? Қотил! Қотил! Қотил!…
Дарвишларнинг алал-абад, ҳамду санолар айтиб, девонаи жоҳон бўлишларининг пироварда ҳол азобу натовонликда яшаш чўбир, чўбирзодалар каби ёмонларни ёмонликдан қайтариш, подшоҳ, шоҳзодаларни-нафс балосига йўлиққанларнинг ёқасидан тутиб, жазава ҳолда пок йўлни кўрсатиш, шафқат боз шафқат кўрсатиш, нокасларга қарши курашиш, пок рост йўлга тушиб яшаш. Чўбир, чўбирзодалар дарвишларни гадо ва девона деб билади. Тўғри яшаш бўрч, фақат ва фақат пешона тери тўкиб, ҳалол меҳнат, қилиб яшаш то қиёматгача чекимизга тушган қисмат ва савдодир.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрига туташ «Марҳамат» деҳқон хўжалигига қарашли «Фоҳиша Қалъа» қишлоғида 2005 йил айни саратон ойида, бир ўзидан кетган ҳарбий офицер ўйнашининг ҳузурига борганда, ярим тун маҳали қандайдир дашт-далаларда сурув ортидан юрган чўпон Эшкелдиев Омон (лақаби Индамади) исмли, маст ҳалас офицерни тутиб, ҳовлининг ортидаги қайрағоч дарахтига осиб қочиб кетган. Яна шу исмли қотил Андижон туманидаги «Коммунизм машъали (аввалги «Русское село») деҳқон хўжалигига қарашли «Пушаймон обод» четроқ қишлоқда Ҳайдарали исмли-турмада соқчи давлат хизматидаги эркакнинг эрга чиқалмай қолган 30-32 ёшлар чамаси қари қизни учинчи хотинлиққа никоҳ қилиб олган ва ҳар шамба, якшанба кунлари келиб турадиган бир ҳарбий старшина кишини, ярим тунда ҳордик чиқариб чуқур уйқуга кетганда, ётоқхонасига бензин тўкиб ёндириб юборган. Қари қиз-келинчак эса қандай сабаблар боис, ҳовлида оби-торат олиб юргани вақтда, тақдир таққозаси ила тирик қолган.
Тошкентда худди шу воқеалар муносибати билан чақирилган 2005 йил 28 июльда Ўзбекистон Республикаси Президент Девонида Бош-Бошболдоқ ҳузуридаги ховсизликни таъминлаш кенгашининг ёпиқ машваратида Фарғона, Андижон, Намонган вилоятларида ҳарбий ва сиёсий стртегиясига боғишланган кечиктириб бўлмас муомаларни ҳал қилиш вазифаси турарди. Машваратда ҳамма вилоятларнинг ховсизликнинг таъминлаш бош бошқармаларнинг бошликлари-генераллар, барча вазорат вазирлари иштирок этмоқда эдилар, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (ОМБУДСМОН) Сайёра Рашидова иштирок қилаётган эди. Андижон вилоятида «Коммунизм машъали» деҳқон хўжалигида, Фарғона вилоятида Марғилонга ёнма-ён «Марҳамат» деҳқон хўжалигидаги жинойи воқеалар атрофлича таҳлил қилинди. Бош-Бошболдоқ гавдасини ғоз тутиб, қўйдек юввош халқнинг қандай қилиб ўз валинеъматлари бўлмиш жанговар аскар, офицер собитларига қарши қўл кўтараётгани, уларга ўзбошимчалик қилиб қулоқ осмаётганлигини изҳор қилар экан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича ВАКИЛ-и (омбудсмон) ўртоқ Сайёра Рашидова ёқасига чанг солди, нега ахборот бермаяпсан қабилида, ўнг қўлининг кўрсатгич бармоғини бигиз қиб, қарийб унинг бўйнни нуқимоқчи бўлди, сўнгра тиржайиб, башарасини тимсоҳ барин ўқрайиб,ён-верига туртиниб кимга сўз навбатини берсам экан дегандай бошининг тўғрисида ўтирган одамга имлади. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ижтимоий,иқтисодий муаммалари билан шуулланивчи ёрдамчиси, водий воқеалари ҳақида қуйидагича сўз бошлади:-Фарғона водийси муҳитидаги жойларда деб бошлади, юзлари оқи-сарғиш, ориқ, сил касалига чалингандек заҳил, елкаларидан туртиб чиққан сунгак устихонлари, танига ярашмас шиму пиджак кийган одам,-назорат ниҳоятда сусайиб кетаяпти. Асосан, шаҳарларни назорат қилаётган шоҳоншоҳ аскар, офицер собитлари ва жойлардаги давлат ховсизлигини таъминловчи вилоят бош бошқармаси генералларимиз маҳаллий баёнлар билан опоқ-чапоқ бўлиб кетганлар. Ҳар бир генералнинг камида беш-ўнтача маҳалий олиб-сотар гумашталари бор, айниқса хорижий саноати моллари билан шуғуллановчилар билан. Агар олий ҳазратлари ижозат берсалар шуни таъкидламоқчи эдим: аҳвол шу даражагача бориб етганки генералларимиз маҳаллий аҳолидан ҳуснида ҳусни тенгсиз, аммо фитанинг уяси бўлган гўзал маликалардан ўзларига, (ҳарбий маслаҳатчи томоғини сал йўтолиб қириб олди),-нима десам экан уч, бештадан ўйнаш орттирганлар. Маҳаллий баёнлар худди шу йўл билан ҳарбийларимиз орасига кириб олиб, ҳар хил номақулчилик ёмон ишлар билан шуғулланмоқдалар. Диний имом-арбобларнинг иссиқ, жуда бой жиҳозлар билан безатилган, янги ташкил этилаётган ўрта аср фиодализмнинг урф-удумларини эслатувчи, то эрта тонгача давом этадиган бачча ўйинларида иштирок этаётган шоҳоншоҳ офицер собитлари ҳақида маълумотларимиз оз эмас ва ниҳоят, деб давом этади нотиқ, ҳали-ҳалигача энг долзарб хабарга гап етгандек-юқорида эслатган қотил чўпон Индамади Эшкелдиев сингари одамлар ҳамон қўлга олинмаган. Бош-бошболдоқнинг тепа сочлари тикка бўлди. У заҳил ҳарбий маслаҳатчисига ишонмагандек овоз кучайтиргучини асабий олиб, қайтадан кулоғига осиб қўйди. Бош-Бошболдоқ жойидан ирғиб туради, бошқа маслаҳатчиларини зарда билан итариб ташлаб ўзи гапира кетди:-кийинги пайтларда шарқшинос олимлар билан олиб борилган мулоқотларим шуни тасдиқладики,-деб сўз бошлади Бош-Бошболдоқ,-бу ерда аҳоли онгини қаттиқ эгаллаган омил-маҳалий имом, халифалардир. Уларнинг нуфузи қарийб сизу бизлардан чандон ошиб тушади. Яқинда Марғилон шаҳар раиси (ҳокими)юборган маълумотларга қараганда юқорида эслатган имом-шайх Шомурод-Али исмли шайхнинг нуфузи тамоман бизнинг Ўзбекистондан ошиб така туркман, тоғли тожик ва олой водисидаги қирғизларгача мусулмонлар ўртасидаги таъсири очиқдан-очиқ хавф тўғдира бошлаган. Водий одамлари ХIХ асрнинг иккинчи ярмида Етимхон, Пўлатхон, Қурбонжон додхо, Муҳаммад Собир ўғли Дўкчи эшон исёнларини, ХХ асрнинг биринчи чорагида муҳтарам бутун дунё пролетарларининг доҳийси, устозимиз Владимир Ильич ўртоқ Лениннинг ўлмас машъал ғояларига тик туриб қарши жуда катта қуролли куч билан жангу-жадал уруш олиб борган Қурб… Э, йуғе босмачилар Мадаминбек, Шермуҳамматбек, Холхўжа, Раҳмонқул, Тўйчи, ака-ука Эргаш, Иброҳимбек, Кўр Шермат қурб… Э, э, йўғе тавба қилдим, садағанг кетгай Босмочиларни ва уларга қўшилган оқ падар Осипов, Манстров сингари ўн тўртта муттаҳам комиссарларни улар ҳали-ҳалигача эсларидан чиқарганлари йўқ. буни унутмаслик керак. Хўш, зиёлилар, умуман савод аҳли, имому уломалар бизнинг кун, куноша яшнаб гуллаб бораётган Узбекистоннимизнинг тақдир, нуфузига улар қандай салбий таъсир кўрсатишлари мумкин, Улар? Биринчидан, аслида тариқатлар билан боғлиқ бўлган турли сулуклар, қодирями, Мовловиями ,пес -моховми-уларнинг ўз пешволари бор, маҳаллий аҳоли уларни шайх деб атайди. Бу шайхлар атрофида жам бўган толибу мурудлар, зиёлию, равшанфикр совод аҳли учун шайхнинг ҳар бир калима сўзи охирги ва бирламчи вазифани бажаради. Одамлар уларнинг ғайри табий ёлғон каромат ва мўъжизаларига чиндилдан ишонадилар, энг ховфлиси, шундаки, улар ҳеч қачон олийжаноб раҳбар йўлбошчи доноларнинг сиёсий ва ҳарбий мақсадларини ўлса ҳам тан олмайдилар ва қобул ҳам қилмайдилар. Уларни на мансаб, на лавозим, на бошқа воситалар билан ўз манфаатларимиз учун фойдаланоолмаймиз. Бош ҳарбий вазири-раҳматли Ота Ғофур Ғуломнинг ўғли Гафуров, ички ишлар МВД вазири Алматов, Давлат ховсизлигинг таъминлаш вазири, ва унинг вилоятларидаги ховсизликни таъмин қилишБош бошқармасинининг генераллари, Бош-Бошболдоқнинг мулоҳазаларини диққат билан тингларди. Дарҳақиқат, бу мавзу улар учун янгилик эди. –Истиқлолга янги эришган чоғлари, давом этарди нотиқ,-баъзи жойларда, айниқса Фарғона водийсида жанговар аскар ва милицияларимизга катта талофат етказганлари маълум. Бизлар водийда ўзига хос муамоларга дуч келдик,-деди Бош-Бошболдоқ манглайидаги тернии қўл руболчаси билан артаркан, ҳозирларга кўз ойнагининг юқори қисмидан қараркан, сўзларининг дастлабки лаҳзадаги таъсири салмоғин ўлчамоқлик бўлгандек,-Мен бу ўрнида биринчи навбатда таълим-тарбия системаси ҳақида тўхтолмоқчиман. Бухоро давлати таълим тизмида бир неча ўнлаб аср йиллардан буён урф бўлиб келган догматизм ўз самарасини берди. Шарқ хали жумладан Мовароуннаҳр аҳолиси Авропа таълим тизми, Янги замон фани тараққиётидан батамом орқада қолиб кетди. Авропа бугун ҳаво кемалари, ҳарбий воситаларнинг энг замонавий турларини кашф қилмоқда ва кашф қила олдилар ҳам, табиий ва эқтсодий фанлар ривожланмоқда. Бу ҳодисалар маҳаллий халқлар учун, айтарли имому уломалар учун бегона. Ушбу бегоналикнинг икки жиҳати бор. Биринчидан миллатнинг жоҳиллиги, қора ва авомлиги, ғафлат уйқусида мудраб ётгани. Улар бизнинг Ўзбекистонимизнинг келажаги буюк мамлакат! Мақсадларига тушов бўлиб туроыверади. Сабап, варварлик даражасида қолган халқни енгиш ва бўй эгдириш осон. Бу ҳолни Буюк отамиз Амир Темур қўшинлари то Болтиқ бўйи халқларини, жанубий шарқда эса Эрон, Ироқ то Туркиягача ва то Чин-Мочин мамлакатигача, қаҳрамонона муҳорибалари билан исбот қилдилар. Яна ХХ асрнинг биринчи чорагида бўлиб ўтган мададкор биродарларимиз Большовойлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлдмади. Чунончи оз сонли қўшин, деярли талофатсиз Чимкент, Тошкент, Қўқон, Хива ва Бухороларни ишғол қилганлар, мисол: Тошкент учун бўлган жангларга сарфланган пулга Москванинг марказидан 2-3 хоналик квартира сотиб олиш мумкин, холос. Умуман юзта варварнинг ўлигига битта яримта Большовой аскарининг ўлиги тўғри келмаслигининг ўзи ҳам фикримизни тасдиқлайди. Бу ерда гулла-яшна, жоножон Ўзбекистонимизни оғир-енгилларини баҳодирано, марданавор, қайрилмас билак кучига эга бўлган, миллатнинг шон-шавкатини елкаларида кўтариб турган муҳтарам генералларимиз ўтиришибди. Ўйлайманки, улар менинг доҳийёна фикрларимни тасдиқлайдилар. Иккинчи, яъни манфий жиҳати авом халқ ҳамиша тараққиётнинг оёқларига кишан солаверади. Тор пахса девор ичида биғиллаб очдан ўлаётган болаларини боқалмай Россия давлатига ва бошқа хорижий юртларга дайдиб кетган Гастарбайтрларни қандай қилиб бошқариш мумкин? Испанлар, Инглизлар, Партугалияликларнинг уммон ортидаги ҳиндуларни битта қўймай қириб ташлаганларига асосий сабаб маҳаллий ҳиндуларнинг жаҳолати эди. Акс ҳолда Авропа ҳеч қачон уларни бўйсиндра олмаган бўларди. Биз Авропаликларнинг изидан борсак ва ерлик аҳолини, ҳеч бўлмаса яримини ялпи автамат ўқидан ўтказиб тухумини қурутиб, юборсак, жаҳон жамоатчилигининг маломатига қоламиз. Мисол учун узоққа бормайлик тунов кун Андижонда бир шаппат майдондаги уч, тўртта муртад махлуқларни пулимёт ўқи билан текислаб ташлаганимизни, кеча ҳиндуларни ер юзидан батамом йўқатган инглизларнинг ўзи биринчи галда нағора қоқиб, айюҳаннос кўтаради. «А-у! Бош-Бошболдоқ ўз миллатини еяпти!… маъносида ноғоро товушлари ҳалигача қулоғим остидан кетганларча йўқ. бу хилдаги таъналар бўғзимга ханжардек қадалиб турибди, бунга мен жим туролмайман, ҳаловат ухлай олмайман. Воҳолонки, агар юз мингини ясоқдан ўтказганимда эртаси тонг саҳардан Америко, Инглизларнинг ёвуз стребитлари бошимиз устида қундуздек ваҳшиёна парвоз қилишлари, ҳақиқатдан узоқ бўлмаганини кўриб турардингиз! Бундан худо сақласин.
-Азизларим! Биз бошқа йўлдан борамиз. Текин қулларни ясоқдан ўтказиб қириб ташлашдан ҳеч қандай манфаат йўқ. эҳтимол Авропаликлар ҳиндуларни тиз чўктира олганларида уларни жисмонан маҳв этишга ўрин қолмаган бўларди, аммо ҳиндулар бош эгишни истамадилар. Ўзбекистон халқлари ҳиндулар эмас. Бу ерда ислом омили (айниқса Фарғона водийда) бош рол ўйнайди. Яна бир мисол: «Маҳаллий халқлар ҳаётининг йирик билимдони, қуёш нурларидек номи ўчмас, жаҳонга ўзини танитган муҳтарам генерал Скобелов ҳазратлари, Руссия зиёлилари ўртасида қўшиқларда куйланган, шоирлар эса достонлар ижод қилган, ўзининг Ўрта Осиё муносибатида ўта буюк ғоялари билан донг таратган генерал «Россия шарқсиз яшай олмайди», концепциясининг тарафдори жаҳон ғояларига тўғри келади. Бош-Бошболдоқ фикрларини тингловчилар диққатини қаттиқ банд этган эди. Андижон вилоятининг ҳокими қулоғидаги овоз кучайтиргичини қўлига олиб, дастрўмолчаси билан овайлаб тозалаганча, дарҳақиқат антиқа фикрли машҳур Бош-Бошболдоқ нотиқнинг бирон сўзини ҳам чала қолдирмасликка, имкон қадар дафтарчасига қайд этишга ҳаракат қиларди, қолган тингловчиларнинг ҳам ҳарбий академия талабаларидек бутун вужудлари қулоққа айланган эди. –Ислом омили!-салмоқ билан давом этарди нотиқ ўз сўзини таъсир кучига ишончини яшириб ўтирмай,-эътибор беринг, бунинг ҳам бир неча жиҳатлари бор. Ўрта Осиё мусулмон халқлари тарихда қайта-қайта қудратли империя салтанатларини тиклаганлар ва асрлар оша уни маҳв бўлишдан асраганлар. Бу-далил исбот талаб қилмайди. Ҳатто маълум ижтимоий-сиёсий вазиятлар оқибатида бу империялар таъназзулга гирифтор бўмаганларида мусулмонлар ер куррасини яхлит масжидга айлантиришлари муқаррар эди. Ўшанда бутун черковларида азон садолари янграётган Авропа хотин-халаж ва мужиклари эса ҳали қалдироқ гумбирламасдан чўқин… эй, тавба, йўғ-ей беш маҳал саждага бош қўяётган бўларди. Аммо, улар бунга муяссар бўла олмадилар. Лекин қатъий шаҳодат шулки, улар ўз тарихларида бир неча марта дунёнинг энг қудратли империяларини шаклантирганлар. Агар бу империя бугун бурунги қудратини сақлаб қолганда эди, биз беномозлар бу тахту салтанатга эриша олмасдик. Эрон, Ироқ халифалари, Турк султони ҳали харамидан чиқмай, унинг суворрийлари етиб келган бўлишарди. Узоққа бормайлик, шу ерлик халқ (сизу бизлар) вакиллари темурийлар ва Ҳиндустонда буюк муғиллар империясини асосчилари юзма-юз ўтиришибди. Бу империянинг асосида ҳам ислом омили бош ролни ўйнаганини алоҳида такидлашни истардим. Ер юзига таҳдид солган мусулмон империясининг таназзулида рим ва юнон империялари таназзулидаги сабабларни кузатиш мумкин. Ички низоларнинг (бундан худо сақласин) авж олиши, ўзаро жанглар ва ҳукмдорлар зулмининг ҳаддан ошганлиги. Бу дунё империяларнинг ҳаммасига хос хусусият, бундан қочиб қутила олмайсан. Мовароуннаҳр тарихи шуни яна бир бор исбот этадики, ҳар бир салтанат, у нақадар буюк ғоялар асосига тикланган бўлмасин, охир-оқибат парчаланиб кетади. Ўзбекистон давлати нисбатан жуда ёш ва қудратли ҳам. Унинг бошида тарихий ҳақиқат қиличи ўйнамай туриб, биз ҳозирдан, Ўзбекистон келажаги буюк мамлакат амал тошларини салмоқлаб кўрмоғимиз керак. Ана сизларга маълум, бир парча майдондан-сизларнинг айбларингиз туфайли унча-мунча қочган Андижон бўз иштонли яланг оёқлари, жонговор аскарларимизнинг қайрилмас билак кучига дош беролмай таслим бўлди. Боз яна эслатаман шу ерда ўтирган генералларимизнинг айби сабаб, бу бўз иштонлиларнинг бир қисми ҳар ҳолда қочиб қўшни Қирғизистонга ўтиб кетдилар, ҳозир улар қайси гўристонга яширинганлигини худонинг ўзидан бошқа ҳеч кимга маълум эмас. Яъни бу ерда бошқа бир таҳликали омил билан юзма-юз турибмиз. Нотиқ қайта-қайта тилга олаётган ва негадир ҳеч баён этмаётгани «омил» дарҳақиқат барчани қизиқтириб қўйган эди. –Илтимос қиламиз ўртоқ ва Олий жаноб Бош-Бошболдоқ ўша омилингизни тезроқ шаҳрласангиз!, деб генераллардан бири,-жуда ваҳимали қилиб юбордингиз-луқма ташламоқчи бўлдию, қўрқанидан даров тилини тишлади.
-Бу ялангоёқ бўз иштонли жулдур ва қаллаварангларнинг қўлидан нима ҳам келади (Андижонда майдонга чиққан исёнчилар ҳақида). Андижон остонасида қарииб бир катта майдондан кўпироқ иштончан латтавозлар, теша, болта, ўроқ, таёқ, яъни степанчасига чиққанларнинг аҳволи нима бўлди, биргина қудратли танкларимиздан бўкиртириб отган замбарак ўқига дош беролмай, бўз иштонларини ҳўллаб, ҳамма ёқни, осмону фалаккача, ахлад ҳидига тўлдириб, қочгани жой тополмай қолдику… Мана буни тартиб интизом дейиш мумкин.
Луқма ташламоқчи киши, биққи бош ҳарбий вазир эди. Бу муҳтарам биққи вазир Андижонда мусулмонларнинг ориқ бўйинларини, кўкракларини, ичак-човоқларини чаппа роста қилиб зингиллаган пулимёт автомат ўқлари билан илма-текиш қилиб ташлаган (у бечора ҳам Бош-Бошболдоқнинг юзидан ўтиалмай фармонбардор вазифасини ижро қилган гўёки қул, қўл қовуштириб ўтирарди), астойдил қавоғини уйиб юрадиган биққи генерал, қилнчини астойдил чархлаган ва ўзининг довюраклиги билан донг таратишга чин берилган вазир бойвачча чўбирзода эди, у шон-шуҳратга Бош-Бошболдоқни йўлнинг четида қолдирадиган ўлгидек ўч, мақтончоқ бу генерални ўтирганлар билар эди, билмаганлар эшитган чоғи. Унинг ҳам Бош-Бошболдоқ билан баҳслашга киришишнинг мавриди эмас эди. Очиғи унинг олдида оғиз очишнинг мавриди бўлган тақдирда ҳам қўрққанидан доим икки қўли кўкрак қафасидан пастга тушмас эди, унинг олдида, бирон гапга жавоб олмоқчи бўлса, икки қат, гўё тўпиғини ялаган сингари.
-Бу, -Ислом омили,-давом этди ўшандек хотиржамлик билан Бош-Бошболдоқ,-яна таъкидлайман. Инглиз, Партугал, Француз ва Испания вассалларининг ҳаётини ўрганиш натижасида шунга иқрор бўлдимки, ҳамма ерда, ҳар қачон бу давлатларнинг олдида кўндаланг муаммо айни ислом омилидир, яъни Қуръондир. Биз кечиктирмасдан мусулмон уломаларининг қўли билан, бизнинг қўлимиз билан эмас албатта, Қуръонни қайта таҳрир қилмоғимиз керак. Қуръонда ғайри динлар, суннат қилинмаган ёки чалла суннат кофирлар, мушриклар, яъни «вал мушрикин, вал кофирин» ҳақидаги баёнотлар олиб ташланмоғи, мусулмонларни фақат иттиотгўйликка-фарқи йўқ Худогами (ўзи умуман бўлмаган худога), халифагами, султону Шоҳоншоҳгами-даъват қилгувчи қисминигина нашр этдириб, ё масжиду мадрасаларда оғзаки бўсада, кенг ўқитмоғимиз шарт. Очиғи Ислом динини, Ислом оламидан йўқотиш ҳечқандай имконияти ҳозирча йўқ, буни ҳаммангиз яхши тушунарсизлар. Мен атайган фикр ҳаммага мақул бўлса керак. Бу йўл астаста ҳамма вилоятлар то Бухоро вилоятида умргузаронлик қилаётган така туркманларга қадар. Қоровулбозор Навоий ва Бухоро қизил қумлоқларда саксовул оралаб тўртта тирриқ тананинг измида юрган чўпон-чўлиқ, сағир-суғурларгача ўқитсак, муайян давримизда-Ўзбекистон келажаги буюк мамлакат ғояларимиз манфаатларида катта муваффақиятга эришган бўламиз. Яна такидлайман, бу иш зинҳор бо зинҳор мусулмон уломаларининг қўли ва ташаббуси билан амалга оширмоғи керак. Умуман, Қуръон оятлари, Қуръон аралашуви билан биз ҳеч қачон буюк Ўзбекистон давлатини барпо қила олмаймиз. Сизларга тушунтиришни кераги ҳам йўқ, ўзларингизга маълумки СССР деган буюк мамлакат тарих саҳифасидан ўчирилганига кўп йил ҳам ўтгани йўқ, унинг бошини равшан фикр зиёлилар, савод аҳли «Товрат», «Қуръон» имому уломалари едилар. Улар бетоврат беқуръон, умуман худосизлар қандай буюк мамлакат қурғонлар эдилар, минг, миллион марта ҳайф, надомат, афсуслар.
Мен айтган ғояни давлатимизнинг биронта минтақасини ақлдан четлаштирмай (одамзод фаромуш қиладиган махлуқ) яна қайтараман то Бухородаги томди, канимих, қарақалпоқда жўқ-жўқлаб юргувчи чала қазоқ, чала мусулмонларгача қодирмай мен айтган аъло ва доно фикрни жорий қилиш шарт.
-Аммо, бунга рози бўладиган мусулмонни қайдан топамиз,-деди туйқусдан генераллардан бири.
-Бу дунёда сатилмайдиган нарсанинг ўзи йўқ, деган экан Машҳур Доҳиймиз Карл Маркс ўзининг «Капитал» асарида «Денги товар денг», шунинг ўзи дастур эмасми етарлича?-Кимники майда пул (доллар) билан сотиб оломасак, уни катта доллар билан сотиб олиш мумкин, вассалом. Ҳозирнинг ўзида биз билан қўлни қўлга бериб ҳамкорлик қилаётган улмолар бор. Улар таҳорат қилиш (шуни ҳам виждондан қиладигани бўлса), қоидаларини, беш маҳал ёлғон-яшиқ йиқилиб туриш, рўза тутиш (чидагани), нари борса чала-чулпи яширин еб юриш билан жаноза ва никоҳ ўқиб беришдан бошқа нарсага ярамайди. Ундан ташқари оғзига ўзимиз ғарча мой ташлаб қўйган ишрат параст беш, олтита хотини бор, чала мўллалар саноғи бошдан ошиб-тошиб кетган қавоқ каллалар ҳар қишлоқда тўлиб ётибдилар. Умуман бу нарсани ҳал қилса бўлади. Шарқда қадимдан «балтанинг сопини ўзидан чиқармоқ керак», деган ақида бор «Топиб айтилган. Сиз олий жанобларга миллион-милён тили-забонсиз тайёр қул, чўрилар керак эмасми? Қуръон ҳам бизнинг таклифимиз билан шакллантирилса, бошқа адабиётлардан ҳам юқорида қайт этилган, мусулмонларнинг бошини баланд кўтарган ғоялар олиб ташланса, бу бизнинг узил-кесил ғалабамизни таъминлайди. Айтмоқчи, ёзувчилар уюшмасининг раиси-даштлик ўзимизни одам, уни ҳар йўлга солиш мумкин, танийсизлар, қуриб кетгур спиртли ичимликка муккасидан кетган, бир яшик қулинг ўргилсин уч, тўрт кунга базур етади. Ўзим шахсан чала савод бўлса ҳам шоир деган росту-друғ номи бор боис беш, олти йил бурун Ўзбекистон қаҳрамони юлдузчани бериб қўйганман, ишонмасангиз чап кўкрагига эътибор беринг, шу мен тоқиб қўйган юлдузча кеча-кундуз, ҳатто уйқусида ҳам илиғлиқ. Ундан ташқари ҳўкиз калланинг ачинарлиси шундаки, ўзининг шахсий фикрини баён қилиш қобилияти тамоман йўқ. унинг кўзга илғилик иккитами пасти баланд, ўқишга сал-пал арзийдиган достонини менинг ўзим Қашқадарёда биринчи бўлганимда елиб-югуриб чопдан ўтказган эдим, яъни «Ранжком», «жаннатга йўл» (бу ерда Қуръонни мазоқ қилган) асарлари холос. Айтилган асарларини ҳаммаси Абдулло Қаҳорданми, Саид Аҳмадданми, аниқроғи Хомид Олимжон, домла Ойбекнинг, «Наматак» гиданми ,Мумтоз Шоиримиз Эркин Вохидовнинг «Ўзбегим» достониданми, ўғирланган кўчирма фикр баёни услуби бўлса, охиргиси Дантедан холос. «Ватаним манам» манаблаб ёзган ўғиринчи шеър хали бу шеър эмас, шоирлик эмас. Ватаннинг аччиқ-чучик, баланд-паст, ютиш ва йўқотиш, азоб ва азият деган тарихи бор. Ҳозиргача бирон бир ориф уни ялчитиб айтганини билмайман, ундоқчи шоирни учратмадим. Хулласи, ҳеч араққа тўймас, мечкай, қуллиқчи-югурдак одам ўзимиздан ,бизнинг ҳамма ишимизга тайёр.
Тўғри ватан ҳақида ёзган доҳолар бизда бўган, мана раҳматлик Хомид Олимжон «Ўзбекистон», «Зайнаб ва Омон» асарлари, Ғофур Ғулом отамизнинг «Сенетим эмасан», «Турксиб йўлларида» асарлари, тўғри у давр бошқа давр эди, бизнинг давримиз эди. Билган ҳам билмаган ҳам, ҳозир таъма тошини ирғитсаларда, бирон бир шоир ё адиб ёлчитиб ўқийдиган асар ёзолганлари йўқ. У арақхўр, мечкай шоирнинг ҳаёт ва ижоди ҳақида Адабиётшинос олимларимиз менга етарлича малумоту хулосаларини берган, сафимда таққа-туқ қулфланган, яқин орада жумҳур қозисини ҳам ўзимизнинг чалла муллалардан тайинлаймиз.
Мен негадир аклимга сиғдираолмаяпман,-деди кўз ойнанигини буруннинг тепасидан боқиб жумҳурият адлия вазири-ноҳотки, бу автомат, пулимёт, танкларнинг вазифаси бўла туриб, худи Андижон майдонидаги каби ишдан осонроқ бўлса. Ахир, билишимча,ўнлаб асрлар давомида сиз айтган китобнинг ҳатто бир ҳарфи ҳам ўзгармаган, деб даъво қилишадику! Бош-Бошболдоқ тутади,-мен не дейману, қўбимиз недер, сизлар пўкка ошкади каллалар китоб ўқимасанглар, менинг формаонларимни деярли тушуниб етмасанглар, ойдами, йилдами, бирон бор мени кўрсатадиган теле экранларига бурулиб боқмасанглар, фақат текин луқма, айш ишратдан бошларинг чиқмаса, сенлар кўр, кар соводсизларга нима деярдим. Ўрнидан ирғиб турдида яқинроқ ўтирган қишлоқ ва қишлоқ хўжалик озиқ-овқат молларни тайёрлаш возирининг ёнига югуриб келиб,-қани,-деди Бош-Бошболдоқ, болани калака қилаётган оҳангда,-мен сенинг доно йўлбошчинг, ҳозир нима ҳақда тўрт соатча гапирганимни маънисини тушундингми? Вазир бўйнини кўкрагигача эгиб, икки қўли кўкракқафасини қўриқлаётгандек, қарийб тиз чўкиб,-олий ҳазратлари Шоҳоншоҳ, жоножон Ўзбекистоннинг келажак буюк тақдиридан бошқа нимани ҳам ўйлардилар,-деди бақалоқ, қорни улкан торвуздан ҳам улканроқ вазир.-Ана шунақа!-овозини кўтарди Бош-Бошболдоқ,-мен фақат Ўзбекистон тақдирини, унда яшаётган қарийб ўттиз миллион бўз иштонлиларнинг иштонини чаппа ростлигини парқига етмайдиган сенларга ўхшаш песи-моховларнинг тақдирини, уларнинг осойишталигини таъминлашни ўйлайман. Сенлар эса у вазирнинг думолоқ қорнига бармоғини бигизлаганча нуқиб,-мана бу ерларингни ўйлайсанлар, тушундингми ошкади кала?-Нега тушунмас эканман, о-о-ли-лий ҳаз-ҳаза-ра-рати-и-и дудуқланиб ўзини йўқотиб, нуқуган жойини қўли билан қашилаганча, туш-ш-ш-шундим, ҳам-ҳам,-ҳама-а-а-си кундек равшан-ку!-жавоб берди бечора дудуқланиб ўша-ўша оҳангда, зўрға-зўраки қалтираб, энгашган ҳолда қуллиқ қиларкан вазир. –Даъво қилишаверади,-деди нотиқ бечора вазирни калака қилганидан,, думоғи чоғ бўлиб, ғоз туриб, ўёқ-бўёққа тебраниб юрар экан, ишонч билан. Нима Инжил қайта ёзилмаганми? Ўзи неча хил Инжил борлигини ит эмган сенлар, ошкади қовоқлар биласизларми? Лука, Матто, Иоҳани, Матвей қаҳр билан бармоқ санарди. Ахир, улар қарийб бир-бирини такрори-ку. Мен император Константин формони билан ёқиб юборган бошқа Инжеллар ҳақида гапирмаяпман-ку. Тўртта Инжел. Нега уларни битта қилиш мумкин эмас. Ишончли бўлиши учун қилинган нарса бу. Биз ҳам тўртта ахмоқ имомни, оғзини ғарчча мойлаганимиздан сўнг, тўртта Қуръонни нега ярата олмаймиз? Нега жаҳил имому уломаларни парчалаб, бир-бирига зид қилиб ташлаёлмаймиз? Ким айтди, унинг бир ҳарфи ҳам ўзгарманган деб. Бўлса бордир. Аммо ҳамма нарса ўзгардаи,, деган умрбоқий доҳиларимиз Карл Маркис, Энгелс, Ленин, ўртоқ Сталин фалсафий теорияларини ҳозиргача эплаб, бақодири ҳол бирон ориф тушунтира берганлари йўқ. ўзгармаган нарсани ўзгартириш мумкин. Сиз айтган автамат, пулимёт, Танку БМП- БТР-ларни бизнинг ғоямиздан бош тортган Андижон ҳодисалари мисол, шахсларга нисбатан қўллаш қулайроқ, чамамда.
Темур Бобомизнинг шундай гапи бор «Давлат сиёсатининг тўққиз ҳиссаси кенгаш, бир ҳиссасигина қилич билан амалга оширдим». Болтанинг сопини ўзидан чиқаришмоқ ана шу! Тингловчилар Бош-Бошболдоқнинг оғир нутқ мулоҳазарларига залдаги генераллар унча-мунча тушунган бўлсаларда, Вилоят ҳокимлари эса креслоларда кундадек ўтирганларича ўтириб, қишлоқ хўжалиги вазири мисол бирон нарса мулоҳазалардан хулоса чиқара олмадилар, гўёки нотиқ уларга мурожаат қилдими ёки деволга дегандай, афандидай улар кўзларини бақрайтиб ҳайрон бўлиб ўтирардилар гўё ҳамма нарсани аниқ равшан тушунгандай. Тингловчиларнинг қарийб ҳаммаси айтилган китобдан бир неча сўз олиб ташланса нима ўзгаради? Темур бобомиз дунёни ярмидан кўпини китоб билан эмас, қилич билан тиз чўктирган бўлса, ўйларди баъзи генераллар. Айримлари эса, эҳтимол Бош-бощболдоқ параноид (руҳий) касаллигига йўлиқдими экан, ўртоқ Сталин каби, кўрдингми, агар баданини моматалоқ қилиб ташласанг ҳам ўз билганидан қолмайди, ҳеч кимга қулоқ осмайди, билганидан эса қайтаришнинг иложи топилмайди, унинг жаҳлини айтмайсанми бечора қишлоқ хўжалик вазирининг нақ қорнига бормоғини найза мисол бигизлаб қорнига киргизиб, ичак-човақларини остин-устин тўнтариб ташламоқчи бўлди бечора вазирни, йўқ, бу инсон соғ эмас , турган-туруши қора илонга ўхшайди. Биз ҳаммамиз кўр, кар, сақов, саводсиз, ошкади қабоқ эмишмиз, нақ жинни параноид шизофриянинг ўзи, бошқа нарса эмас. Одамлар токи ҳақиқатни англамас эканлар, ҳечқандай қудрат уларни йўлга солалмайлди. Ҳақиқатни англаб етган одамни йўлдан уруш мумкин эмас. Оллоҳ ҳақиқатининг улуғлигини болалар юрагига соламан деган имому улома бечоралар қон қусиб кеча-кундуз чопишларига, бу бадбахт қора илон Бош-Бошболдоқ нималар қилмоқчи, у бизга қоронғи, худодан бошқа,-деб фикридан ўтказарди Адлия вазири,-Ўзбекистоннинг жароҳати қарийб манна ярим чорак аср (Бош-Бошболдоқ курсини эгаллагандан буён) оғирлашиб бормоқда. Уни даволаш мумкин, аммо бу дармон қаёкда? Тирикчилик ва рўзғор арқанларига чирмаб ташлаган Ўзбекистонликлар ҳали-бери бу ноҳақнинг бандидан холос бўла олмайдилар. Мана бошимиздан ўтказган Андижон майдонидаги бева-бечораларни, юпин, оч, тўкилиб қолган пайғамбар (а.ҳ.с) умматларини, сағир-суғир, қаровчиси йўқ бедодга келган ғариб инсонларни, Бош-Бошболдоқнинг зулми, истибдодидан жонидан безор, жонидан кечган бесоҳибларни, бари-барисини 2005 йил, баҳор чиқиши пайтида қириб ташлади, қонига бўяди, энг даҳшатлиси биронта қирилган бебахтларни лошларини соҳибига бермай, қаёққа гумдон қилганини худодан бошқа ҳеч ким билолмади, эҳ вой-ей худо!-дерди пичирлаб Адлия вазири.
Бош-Бошболдоқ гавдасини ғоз тутуп,-кимда, қандай совол бор, кимлар яна ғоямизга қўшимча фикр қўшадилар,-дедида залнинг бошидан охиригича сер солди. Ҳамма сув сепкандек жим-жит.
Бош-Бошболдоқ Ўзбекистоннинг бир катта вилоят ҳисобланган Андижонда панжшоха, таёқ ва болта билан қуролланган, Степанчасига кўтарилган, давлат сиёсатидан наризо исён оқибатида минг-лаб бегуноҳ инсонларнинг шу қадар талофатга етганлари камдек,, Бош-бошболдоқ қовоғини солган ҳолда БУЮРАМАН деб ўз фармонини ўқиди: «Биринчи галда қўзғолон сабабчилари ушланиб, олий судига топширилсин. Айбдорлар энг қаттиқ сўровдан ўтказилсин,, жойларда назорат кучайтирилсин, ички интизомга қатъий риоя қилинсин. Турли руҳонийлар гуруҳининг фаолияти ҳақида мунтазам ахборот берилсин. Айниқса Фарғона, Намонган, Андижон вилоятларининг, ахоли зич яшаётган Қўқон Асака, вилоят марказлари шаҳарларда бўлаётган ҳарқандай муносабатлар пухта ўрганилсин. МВД вазирини Алматовнинг қулоқлари динг туриб, айтган фармонни кисса дафтарчасига қайд қиларди. Бошқа савол ва таклифлар бўлмаса, бугунги тарихий машваратимизни ёпиқ деб эълон қиламан… Бош-Бошболдоқ жойидан ирғиб туриб, савол беришга тайёрланаётган Адлия вазири томон бир летир минирал сувга тўла баклашкани ирғитди, баклашка вазирнинг ўнг кифтидан тегар-тегмас ўтиб, орқада ўтирган баланд қовматли келишган генералнинг нақ қаншарига урилиб, генерал ортга чайқалиб кетди. Боз қўллари қалтираб,-мен олий вазифалар туҳфа қилган аксарият кўрнамак, оқпадарлар шу ерда ўтирган шоввозлар берган мансаб тўҳфани олганиданоқ оёқ ости қилатуриб, атрофига хеш-таборини, ҳеч бўлмаса сояси-тушар-тушмас, икки букулиб, икки қўли кўкрагидан пастга тушмайдиган лаганбордор ювундиқхўр падхалим, товламачиларни йиғиб оладида худи отасидан қолган манзил каби мухторият услубида иш юртадилар, жойларда хўжалик деҳқон фермерлари ҳам худи шу аҳволда. Менинг уп-узун қўлларим уларгача ҳар ҳолда етиб борганича йўқ.Ҳали замон қараб туринг етиб ҳам боради, еган бўқларини сиқиб бурнидан оқизаман, яна қайтарай, яқин орада. Бечора раият, айниқса ёшлар ишга қобилиятли ўрта ёшли эркак, аёллар, ҳатто кексалар ҳам бир этак болаларнни боқалмай,, биғиллатиб пахса уйга қамайдиларда хорижга Россия, Белоруссия, Украина, қўшни Қазоқистонга ва ўғиринчи йўллар билан ҳатто Қирғизистон, Тожикситон Така туркман давлатлари томон югургани-югурган, бу ҳолат тўқликдан эмас албатта. Менинг ҳисоб китобимча (шогиртларимнинг беришган маълумотига қараганда), ҳар йил 5-6 миллион, боринки 10 миллион жулдур оёқяланг оч, юпинлар хорижга қатнагани-қатнаган. Шўринг қурғурларнинг на оёғидаги попиши янги, на иштон-куйлаги. Бебоқларнинг касби энг оғир ифлос юмушларни, устод Садриддин Айний айтганларидек Одинабоб ишларни бажаришади холос. 2005 йил май ойи, ана шу кўнгилсиз воқеалардан сўнг, хавотирли тун зулматида Андижон шаҳрининг ичкари хиёбонларида, унинг атрофидаги қир қиялари, чорбоғу овлоқлари оша бутун олам сир-асрорини ич-ичига ютган азалий сукунат бағрини қарс икки синдириб, гумбурлаган акс садони ҳамма жойларда узлуксиз эшитилиб турарди, бу садога фақат чўпон-чўлиқларнинг қўлоқлари кесилган линг бўрибосарлари узун-қисқа улушлари билан қўшилиб кетарди. Хуфё хабаркашлар ҳарбийлар билан ёнма-ён, ё олдин-кетин ташрифидан дилзада бўлган қишлоқ ва шаҳар аҳли ҳарчанд ўз ҳовлиларни тарк этолмай, бир-бирининг пинжига кирганча, юракларини ушлаб, кечалари бола-чақаси билан ухлолмай тунни тонгга улашарди. 2005 йил саратонида Андижон шаҳар Дўкчи эшон кўчаси (олдинги «Дружба»кўчаси) шаҳардан унча узоқ бўлмаган, шу кўчага рўппа-ру пишган ғишт чиқарадиган-пишган кулчадек, ғишт заводи тарафдан шаҳарга кираверишда чап қўл томонида Чоризм Оқ пошшо даврида тикланган ҳарбий горнизон қалъа, унинг жазирама мойдонида гўёки дурра билан саволаётган қўзғолорнчилар, қаторлаштириб тикиб ташлаган дор оғочлари, саланглаб турган мурдалар, уввос солиб йиғлаётган хотин-халажлар, казаклар собитларини эслатувчи хотиралар.
Бутун шаҳар кўча хиёбонларида кеча-кундуз изғиб юраётган хуфё хаборкашлар, қолдироқ отиб тинимсиз чопаётган БМП, БТР ва танкларнинг садолари, шаҳарда яшаётган халқнинг қулоқларини кар, кўзларининг пардаларини таранглаштириб юборган таҳликали қурқинч осмону ерни ларзага соларди. Пахса деворлар орасида мудраётган болалар бу ваҳшиёна садолардан тош қотади, тиллари танглайларига ёпишади «она,-дейди болалардан бири юзига оғир исқирт кўрпани қалтироқ қллари билан тортаркан,-қўрқояпман…
Она қўрқув йиртиб ташлаган кўзларини кўча томон тикаркан, қўрқинч жон ҳолатда боласига тасалли беради: «Болагинам, мен борманку, қўрқма… Бу қўрқув, мана саратон ойи ярим тунда дарвозаси рўпару ҳамсиёсининг уйига бостириб кирган қуролли ҳарбийлар, ҳовли уйларини тинтув, тумтирақай қилиб ташлаб кенжа келинини (эри эса шу воҳшониётда йўқолган) ва ўртанчи қизи Ойдинни қўл-оёқларини тушовлаб экипаж БТР-га ортиб кетганидан кейин на уйқу бор, на ҳаловатда нон, сув тамоғидан ўтади. Қўшнисининг кенжа келини, Ойддин қизи кечалар уйқу қаёқдагини билмай тандирда шилмойи кулча пишириб, бозор-учарда пуллаб тирикчиликларини ўтказиб юрарди. Ўша даҳшатли кунда майдондаги исёнчиларга акалари Рўзибой, Туробларнинг кўмагида (иккисининг ўлик ё тириклиги ҳозиргача номаълум) икки тандир шилмойи кулча ёпиб элтиб берган эдилар. Мен ҳам ўша қарокунда (болаларига қўрқманглар мен борку деган) аёл, майдонда турган эри Файзуллога, бир шапалоқ ҳовлисига экиб ундурган, болаларининг ризқини қийиб, икки сатил бодрингни эрига элтиб берган эди. Буни худо кўрсатмасин хуфё-хабаркашлар сезиб етказган бўлса, худо урди, у ҳам нес-нобут қилинган гўри қора ерга маълум, эрининг ёнига шошилгандек, бошқа илож йўқ… эй, одамлар, ана шу қўшалоқ ва мунгли қўрқув, ер юзида, ҳар нечук қурқув соладиганлар яшамаслиги керак. Одамнинг одамга ёлғон гапириши мумкин эмас, одамнинг одамга даҳшат солиши мумкин эмас, одамнинг одамга тажовуз қилиши мумкин эмас. Ҳатто бўрилар, одамхўр йиртқич газандалар бир-бирига силаи раҳмда бўлишаркан, бир-бириларига шафқат қиларкан…
Тарих ҳаводисларими тақдир амрими миллатнинг қоқ мияси устида ҳақсизлик, зўровонлик, тегирмон тошдек чарх ураётган Бош-Бошболдоқ чангаллари одамларни нақ буғизларини илма-тешик қилиб юборган, ватан сарҳадлари симтиконлар, билан қуршаб олинган худи шўро «ГУЛАГ» лари ичида бижғиб ётган худонинг бандаларини биров биладими, билмайдими у бизга қорангу. Симтиконлар икки қатор бўлиб, уларнинг ораси 500 метрдан то бир километрдан ошиқроқ масофа оралиғида сипоҳлар, итлар, танк, БМП, БТР-лар кеча-кундуз у ёқдан бу ёққа, буёқдан у ёққа чопқир чавондознинг кўпкари отидек сакраб-сакраб югурмоқда, бу қадар мустаҳкам темир метиндек симтиконлар ортида кенглиги 20-10 метр чамасида чуқур зовур сув билан тўлғазилган, бу сарҳаддан қуш ҳам учиб ўтолмайди. Тоғли сарҳади эса (танк, БМП,, БТР чопалмайдиган) ақл бовар қилмайдиган минтақалрини портлатгич мина снярядлар билан иҳота қилинган, ўзларини айтишича бу сарҳаднинг қисмининг исмини ўғиринчи ипак карвон йўллари деб атайдилар. Ичида бижғиб етган оломон бўз иштонлилар, зўрға иштонини йиғиштириб оломай, лаган бордор, арзонфуриш хоинлар олдида, қўллари мудом кўкрак қафасини қўриқловчи қуларни эслатувчи бечора инсонлар дунёда нима гап, нима сўз борлигини ким қачонлар фаромуш этганлар.
Миллатим, диним, ватаним леган қурбошию, Дўкчи эшонларга ўхшаш худо ёрлақаган шоиру адибларни, равшан фикр зиёлию уломаларни тутиб бериб, иложини топсалар дор арқон халқасини мулойимлик билан ўз диндош ваташдош миллатининг бўйнига ташлаб қўядилар.
Шоир Муртазо Улуғов ватанининг шу бугунги аҳволи кўриниши шундан иборат.
СССР давридаги қардош республикалар, ҳозир чоғ мустақилчиликка эришган юртларда биронтасида бундоқ ёвуз симтиконларни учратмайсиз, сарҳадлари очиқ ва равшан.
Ҳозир чоғ шоир туғулиб ўсган она ватанига ҳеч ким юрак ютиб, отаси, тоғаси, опаю аммаси қазо жанозаларига, қўшни Қазоқистон, Қирғизистон, Туркманистону Тожикистон мамлакатларидан етиб боролмайди. Боролмайди эмас нафсиламрини атганда томоман боролмайди, симтиконлар, споҳлар, итлар, танку БТР-лар, лозим топса отиб тошлайди. Мана сизга кўргилик, мана сизга мустақиллигу демократия, озодлик тўкинлик, мана сизга келажаги буюк мамлакат, тўқлик. Бунақа қашшоқ, тўкилиб, ситилиб қолган давлат ҳеч кимга керак эмас. Яна қайтараман ситилган, ўбодаси тўзиган, келажаги буюкми гўристонми, сарҳадларини минг қабат метин-мустаҳкам қилмасин, долларга ўраб кўчага ташламасин, бечора қул- чўриларини, бебахтларни, унга то Чўбир тирик экан, ҳатто бурулиб ҳам қарамайди, қарашга юрак дош беролмайди. Бош-Бошболтиқнинг, куйдирги еб, ўпириб ташлаган турхини кўргиси ҳам келмайди. У ўзининг барвақт, кутулмаган, хофли ўлимидан,-ёриб, отиб тити-питини чиқариб ташламаслигидан қўрқади холос. У халқини эмас, ўзини асраш мақсадида сарҳадини шунчаки метин, мустаҳкамлаган, у раиятни эмас, фақат ва фақатгина ўзини ўйлайдиган махлуқ. У маховнинг, сарҳадлари қанча метин бўлмасин, неча саноқли дақиқада бу метин сарҳадини тупроққа қориштириб ташлайдиган кучлар мавжудлигини англаб етолмайди, англаб етиш учун янгитдан туғулиб, устозлари шўролар тарбиясида, таъсирида эмас, худо буюрган шароитда ўсиб-унуб яшамоғи муқаррар. Ўл, бу кунингдан, Ўзбекистоннинг бўй-борича ҳамма минтақаларини ўзининг бадбашара тўрхиға хос мослаштирмоқчи балки, агар худо ёрлақаса, умрини тўрт-беш йил узайтса, бу бўладиган иш.
Менимча Бош-Бошболдоқ, Турчинов, Яцинюк, Порошенколарни тарозига солсанг, ақидалари бир хил эканини тарози тошидан маълум бўлади. Тарози тошининг кўрсатича бу ерда ким устозу ким толиб (мурит) тушганини аниқлаш унча қийинчилик туғдирмайди.
Тарозининг тошига қараганда, бари-бир Бош-Болдоқ оғирроқ келади. Агар ёшини ёвузлиғини, иш тажрибасини (шўролар давридан бошлаб албатта) сарҳисоб қилган тақдирда ҳам Чўбир оғирроқ келади.
Букрини лаҳат ҳам рост қилолмайди деган донишмандлар айтган қонуни шу бўлса керакдир деб ёқангни тутасан илҳақ.
Адлия вазири бўш келмади,-нима қилардингиз тинчгина майдондаги кўп сонли раиятни бир зумда қатли омдан ўтказиб қизил қонига бўяб ташлаш лозиммиди? Ҳеч бўлмаса сабабчиларини ҳабсга олиш, ақалли ҳомиладор заифаларга, болаларга шафқат қилиш керакмиди?
-Афсуски, ўша пайтда бўлмагансан… нима дейишини тополмайди ва охири, бироз ранги песга ўхшаб, қизариб-бўзрайиб сал-пал дудуқланиб,-дунёни зулм ва таҳдид билан тиз чўктириш мумкин холос! Улар менга қарши, бўлмайдиган, ҳатто ҳақоратмуз шиорлар билан чиққанлигини сен қайдан биласан. Яна вазир бўш келмайди,-дунёни зулм ва таҳдид билан ушлаб туриш ҳуқуқини сизга кимдир бермагандир?
-Айтдим-ку, минг афсус, ўша вақтда, бўлганингда мумкин тушунардинг, ўшанда бетимни иржайтган-тиржайган каттакон (2-3 метрча) суратимни чиздириб калака, мазоқ қилганини кўрганингда эди… бўлмаса…
-Йўқ, бари-бир менинг саволимга очиғича жавоб берасиз?-деб шошилмасдан, ҳадиксирамасдан, олди, орқа, ён-веридаги генералларга кўз қиррасини ташлаганча адлия вазири қаттик туриб олди. Бош-Бошболдоқ тупугини учириб,-Аммо, билардимки яхшилик билан ҳеч иш битмаслигини, мамлакатни, раиятни дуо ва насиҳат билан бошқариб бўлмайди. Буни сен гўр сухта қайдан биласан. Мардумнинг оғзига (сизлардан ташқари албатта) ҳамиша халво солиб бўлмайди, буни сен ошкади қавоқ кала билмайсан, билишни ҳам истамайсан. Атрофинга назар сол, мендан қўрқмаганлар нималар қилишмоқда. Қонун дейсангми? Қонунни мен яратаман, сен эмас. У қоғоз. Уни яратган одам-мен, қандай қилиб бўйин эгдириш йўлларини ҳам топади. Қоловерса одамзот назари паст махлуқ, сенга ўхшаш, уни ҳар йўл билан йўқотиш яхуд сотиб олиш мумкин. Ҳозирги менинг салтанатим даврида сотқин ва сенга ўхшаш хоинлар лашкаримдан зиёт бўлса зиётдир, кам эмас, тулиб ётибди-дедию салгина калласи билан (бўйнини қошиганча) кимгадир ишора қилгандек тиржайди. Шу пайт томдан тушдими, ё ернинг қаъридан кўкрадими, тўртта Салимбойваччага монанд борзагов боши, юзига, танасига, қўл оёқларига қоп-қора қозон куя суртгандай махлуқлар тезда ҳозир бўлиб Адлия вазирини биғиллатиб босиб, қўлларини орқага, бўйнини пастга қайириб олиб чиқиб кетдилар. Зал сув сепгандек жим-жит. Бош-Бошболдоқнинг қўллари қалтириб, йўталгиси келмасада бир, икки уҳў, ўҳулаб томоғини қириб олдида,-Алвастининг ўзи дейсан, тушинга кирса юрак-пирагинг ёрулгидек,-менгдан сўнг салтанат отхонага айланади, сиёсат занжирига дарз кетиб ситилади. Қарийб чорак аср кўпроқ мамлакат менинг илкимда, кўриб келаётирсиз, менинг номим билан нафас олмоқда. Менга бўйин сунди, мендан кейин сизларнинг илкингиздан ҳаммаси кетади, буни мен айтаябман. Бугунги ғоз юришларингиз бекор бўлади. Сўнг менинг сиёсатимдан бош тоблаш нима эканини кейинча биласизлар,-деб димоғини яна қириб олди, кўзлари сал-пал этнинг остидан мўлтиллаб, битнинг кўзидан-да майда билиниб тургани тамоман юз лавҳидан йўқолиб кетди. Турхи соғ одамни тушуда қўрқитаётган махлуқдай, бўқдан тўйган хўроздек жойига ўтиб ўтирди. Ва менинг сиёсатимдан бош тоблаш Адлия вазири каби, нима эканини кейин биласизлар. Сенлар ҳозир кўриб турган нарсангизга ишонасизлар, холос. Менинг сиёсатимдан, йўл йўриғимдан бош тоблаш мумкин эмас, буни унутманг! Зотан мен ҳеч қачон унутган эмасман. Мен, оддий талабларимдан юз бурган кимсалардан аёвсиз ўч-оладурман. Менинг қонун-қоидамни бузган одамдан кўра даҳшатлироқ нарса йўқ. менга қулоқ осмаганларнинг ёруғ куннинг ўзида тамоғига қўрғошин қуяман, маҳмадона, ўзидан кетганларни бугунинг ўзида тошбўрон қила оламан. Мен сенларга ўхшаш ўғри қароқчиларни, тўртталаб, бешталаб ўйнаш ортдирган зинокорларни, ҳозирча кечирсамда, лекин бу шарафли имтиёзга нарози бўлмоқчи касларга, керак бўлса яқиндан, узоқмас, ҳозирнинг ўзида ҳисоб-китоб қила оламан. Ҳамма-ҳамма вазирларга тортиқ қилинган тўю-тўёна имтиёзларларга кўнмаётган, тоқат қилаолмаётган, юқорида эслатган ўзбошимча мухторият услуб ғояларимга тупурган нокасларга эдиликда кўз юмиб ўтиришим мақсадга мувофиқ эмас. Бошқача юз билан қарашга ҳозир ҳам, келгусида ҳам (агарда тирик бўлсам), насиб қилган бўлса, куч қудратим етарли. Очиғи, умуман, менга менинг йўл-йўриғимга кимда ким ширк келтирар эканлар, улар билан чиқишмаслигимни, сенлар яхши биласанлар, аксинча уларнинг кулини кўкка совуришимни ҳам. Мени худодан қайтган оғзида мусулмонча шаърий каломи йўқ дейишарлар. Буни қозию қуллотдай сўзамол маддоҳлар эмас. Бу ҳақда келгуси машваратимизда гап кетади.Қайларга қочардинг сўққа қоқ бошим,
Эссиз тақдиримдан сўзла сўз бошим.Бармоққа тутқазиб қалам-аламни,
Комфирқа ҳаққинда сурдим каломни.Бу дунё аслида синов майдони,
Оқиллар топгайлар шарафу шонни.Қатағон қурбони минг-минг нечалар,
Умр тонгин зулмат этди нечалар.-Хизмат қил,-дедилар,-социализмга,
Ижодкор эркини олиб измига.Шоиру адабни ушлаб қўлига,
Кўз узмай қараган каби лўлига.Комфирқа ғоясин гоҳда қоралаб,
Тилимни тиёлмай очган эдиб лаб.Натижа аянчли бўди албатта,
Эзилди жисму жон пўлат катакда.Етмиш йилдан кейин бузулмас кишон,
Дарз кетиб узулди, қолмади нишон.Истиқлол умидим бардам айлади,
Ўксинган дилимни беғам айлади.Эрк-Истиқлол юртга туҳфадек гўё,
У берди ўзбекка янгича дунё.Фарзандлар-ўғил қиз юртнинг гавҳари,
Саодатдан сўзлар сидқ ила барии.-Юртга қайтинг-дерлар,-зўр бисот сизда.
Оловли сўз, қалам бор измингизда.Севгингиз Ватанни айлар бахтиёр,
Ёш тўкманг-дилларга етгуси озор.Ҳамроҳлар мепҳридан яйрайди жоним,
Қувончдан кўпирар томирда қоним.Фахримсан, бахтимсан, жонажон диёр,
Мустақилсан, энди сенга зафар ёр.Ҳақ сўз учун бир пайт топгандим озор,
Лек кутдим бу дамни интиқ-интизор.Истиқлол шарафин куйлагайман мен,
Истиқлол тақдирин ўйлагайман мен.Аммо бир гуруҳ бор якрав ва саркаш,
Истиқлол айламиш улар кўнглин ғаш.«Дунёни титратди,-дерлар доҳиймиз
Содиқ коммунистлар авлодимиз биз».Баъзиси бугун ҳам амалга минган
Мостлашиб истиқлол бағрига синган.Эл дардидан йироқ ҳаёти кечмиш,
Шиори: бўлса беш, бўлмаса ўнбеш.Ҳар жойда маъқуллар шахсий фикрини,
Тулкидек билдирмас дилдаги кирни.Шоирнинг бу айтган фикрлари тўлиғича Бош-Бошболдоқнинг қалтис ҳаракатларини тастиғи. Бош-Бошболдоқнинг маккорлиги шундаки, у одамларни сарсон-саргардон қилади, кези келганда, қулга, сўқирга айлантириб қўяди. Одам атрофида нималар рўй бераётганини ҳис қила олмайди. Тирикчилик бошида қамчи ўйнатади. Балки ҳаммамизнинг бирдан-бир фожамиз айнан шудир. Кўплаб азизлар миллатдош Ўзбекистонда бу йўлда залолатга ботдилар. Атрофга қаранг биров хўжа, биров қул, биров бор, биров йўқ. Ғофил одам ҳаёт азалдан шундай эди, деб ўйлайди. Худо хеч бир махлуқнинг кушандасини ўзидан чиқармаган. Фақат одамгина ўз кушондаси Бош-Бошболдоқни ўзлари ярата олган. Одамнинг кушондаси одамнинг ўзи. Ит одамни емайди, аммо Бош-Бошболдоқ деган одам, одамни маънан ейиши, жисмонан йўқ қилиши турган гап, оддий ҳолга айланиб қолган. Ана шу маънан ейиши, жисмонан йўқ қилишни Бош-Бошболдоқ ўзининг (худосиз албатта) устозлари Шўродан, гегемон комфирқасидан дарс олган ва бу ғояни амалда шўро устозлари каби давом эттирмоқда, зотан, жуда катта, қалтис, одамхўр, ёвуз иллатлар ғоясини ортиғи билан амалда исбот қилмоқдалар, у зот. Ҳали замон бу йўлбошчи «доно», одамларни энг беқадр махлуққа, итнинг охириги оёғига айлантириш ниятидан ҳалигача қутулганлари йўқ.
-«Бу ҳам бўлса худонинг ёзмиши», -деди МВД вазири Алматов, Бош-Бошболдоқнинг бўйин томирлари таранглашиб, калласи қалтираб турган палла. Бош-Бошболдоқ эса -менга бунақангги худо безор саф-сатта фантазиянгни ўқима, қавоқ калла,-деб ўқрайди, сал нафасини ростланган сўнг.
Мухлислар шоирнинг тўрт қатор мисраларидаги йиғи аралаш дардини, аччиқ ҳолни баён қилаётганини сезиб туради. Қарийб чорак асрдан зиёт Ўзбекистонда авжига минган маъновий ҳақоратлар, барча разолатлар, Бош-Бошболдоқ томонидан зулм ва истибдод, хорлиқ ва бенаволик тобора одамларнинг руҳиясида акс этар, бу ҳол бора-бора уларнинг жисмонан майиб-мажруҳ этмоқда. Қора меҳнатга гирифтор этилган оч-ночор халқининг аянчли турмиши, боз устига чорак асрдан буён Ўзбекистон тупроғини топтаётган чўбир, чўбирзодаларнинг мустабид десак ҳам бўлади. Уларнинг зулми одамларни ҳам руҳан ҳам жисмонан беморга айлантирган. Нима бўлса хам Шароф Рашидовнинг даврида гулу-гулзорларга кўмилган, бой, обод мамлакат нега бу оғир аҳволга гирифтор бўлганига ақл бовар қилолмайди. Ҳатто қўшни давлатлардаги неча-неча миллион ўзбеклар кондошларининг оғир аҳволини тушунмаётгани биринчи ва сўнги муаммо бу- Ўзбекистон кондошларимизнинг ижтимоий-сиёсий, маърифий-мафкуровий,инқирозидир, Бош-Бошболдоқнинг адолатсиз хусусияти билан чамбарчаст Боғлиқ. Кун сайин оғирлашиб бораётган қишлоқ ахолисининг аҳволи, айниқса катта шаҳарларда таҳлика соларли, маиший бузуқликлар авжига минган ҳолат эса, эндиликда узбекистонлик чўбирзодаларнинг иймон сарҳадларидан тажавуз қилабошлаганини ҳеч ким инкор қилаолмайди, фоҳишабозлик, шарофхўрлик, судхўрлик, олчоқлик, айш-ишратга берилиши, турли хил ношаърий амалларнинг урчиб кетиши, бойлик ва ҳашамга ортиқча ружу қилиш, қудрат олдида бечора-бесоҳибларни тиз чўктириш ҳамма-ҳаммаси қора меҳнаткаш халқнинг бўйнига тушвётганининг барии бора-бора иймонга футур етказаётгани эди. Автога минган янги замон чўбирзодаларининг энди ошкора қутираётгани, Ўзбекистонда унумли серҳосил ерларини аллақачон ўзининг «томарқаси»га айлантирганини кўрмасдан бўлармиди? Бу «томорқа»га адашиб кириб қолган бечора, оч аҳолининг итдан баттар хор қилиниши буни яққол тасдиқларди. 2005-2006 йил шоир Муртазо Улуғовнинг Фарғона водийсига сафари олис тўқиз ойга чўзилди. Водийни қадам-бақадам кезаркан шоирнинг тасаввур олами бутунлай остин-устин бўлганди. Аввалига водий мўминларининг қиблагоҳи бўлган метиндек қаттиқ эътиқоди уни лол қолдирди. У қадамлари етган борча водий минтақаларида хорлиқ ва зорлиқ, зулм ва истибдоднинг ғайиринсоний тамғаларига гувоҳ бўлди, уларнинг абгор тирикчилигига дуч келаверди. Қай ерга бош суқмасин кўз ёш ва йўқотишлик, кўк кийган келинчаклар, бир этак боласини эргаштирган, кўк кийган заифа аёллар, қай ерга оёқ қўймасин водий мусулмонлари ўртасила ихтилоф. Умуман Ўзбекистонда мана чорак аср зиётроқ Бош-Бошболдоқнинг асоратида ҳансиромоқда.
Андижонда шундай илоҳий жоме масжитлари бўлиб, раият дилида шундай бир буюк суннат билан нега бу қотилнинг куйигига тушиб қолди экан? Бу бир буюк синовдир, унда хоинлар хоинга, мунофиқлар мунофиққа, ғанимлар ғанимга, дўстлар дўстга ажралди. Бу синовни водийда ҳеч ким кўрмаган. Андижон ўлмайди, ҳар зарра тўпроғида минг бир авлиё нафас олаётган Андижон ўлмайди. Иймон, эътиқод бешиги бўлган Андижон осмонида нохуш руҳ ҳокими эсади, шоҳ Мирзо Бобурнинг ватани бўлмиш Андижон ўлмайди.
«-Хоҳлаганини еб, ўтлаб юрган эшакларни ва оч, ичимлик сувга зор шерларни кўраяпман. Шунингдек, егулик тополмаётган олижоноб, пок кишиларни ҳамда ширинлик ва беданалар ейдиган пасткаш кишиларни кўраяпман». Ҳазрат Али:
Ҳали ўз даврида Ҳазрат Али айтган эди:
«одамлар шакл-шамойил жиҳатдан тенгдир. Уларнинг отаси Одам, онаси Ҳаводир. Агар кишига қабрлар очиб берилса, хўжани қулдан фарқлай олмайди». Шундай экан иймони ҳалокатга учрамаган, тирик руҳли соф одамни ҳеч бир ёвузлик мағлуб қилаолмайди. Ҳар нечук ёвузлик иймонсиз, руҳи пайҳон вужудга шошади. Ёвузлик иймонсизни ахтаради. Иймон қўрғондир, унга на дард, на фалокат, на харом-хариш, на фитна-фасод йўл тополмайди. Худо ҳақиқати анна шу манзилдан бошланади.
Сорбонлар (ўлбошчилар) иймон, эҳсон ва инсоф диёнат ва адолат соҳиблари бўлсалар халқнинг бахти, ривоят қилишларича халифа Али Бин Аби Толиб қуруқ нон ва сув билангина кифояланар экан. Сабаби албатта, мамлакатнинг қаердадир қарни нонга тўймайдиган ночор, камбағал, қўли юпқа одамлар бўлиши табиий. У катта бир халифаликнинг «Сорбон»и. Олий қасрлар ва бу қаср ичидаги фил суягидан ясалган Хажлаи Ож уйда, кушклар ва минг-минг чўрилар бағрида (Худоёрхон, Олимхонлар сингари) қорнини қаппайтириб ва қашлаб яшаши ҳам мумкин. Йўқ. нима учун у-халифа-тўқ, раият эса, ғўзапоя чайнаши керак. Боласининг энг оддий истагини бажараолмаслиги, завчасига «Номазом шом» атлас куйлак ҳам олиб бераолмаслиги, ўзи эса одам бўлиб соқоли кумуш ранг ташлаган ёшгача ҳалолроқ энгил-бош кўрмаслиги керак? Нега? Булар фақат халифалар, Бош-Бошболдоқлар учун чиқарилганми? Мармар ҳовузларга кала отишни фақат халифаларга, Бош-Бошболдоқларга чиқарилганми?
Шоир шеърларининг замир-замирида яшириниб ётган маънолар юқоридаги фикрларга далолат қилади. Халқпарвар шоирнинг ҳаёти айни шу ҳолатнинг тасдиғи эди. Муртазо ака ўта камтарона, айтиш мумкин фақирона умр кечирмоқда. Халқ шоири сифатида у суфимижоз, дарвиш сифат, ринд Ориф инсондир, шеърларига ўхшаш. У суйган, ғурур билан менинг шифокор ҳамкасбим, биродорларим дегувчи дўстлари тақдир тақозаси билан катта-катта мансаб соҳиблари бўлдилар. Одатда бир мунча юқорироқ мансабга кўтарилган хоҳ қалам аҳли, хоҳ шифокор бўлсин, хоҳ жайдори амалдор бўлсин атрофига ўзининг наслу насаби, эл-уруғи, ҳеч қурса олдида таъзим бажо келтириб, икки қад, икки қўли кўкрак қафасини қўруқловчи лаганбардорларини йиғиб оладида «Мухторият» ҳолатида фаолият кўрсата бошлайди. Ана қаерда экан бизнинг миллий фожиаларимиз. Атрофга қаранг, ҳеч бир мансбадорнинг яқинида бегоналарни кўрмайсиз. Халқнинг қисмати шоир хаёлларини буровга солган эди. Зимда хасад ва ғараз оловида ёнганлар Муртазо Улуғовнинг ҳеч қачон бўлмаган амали ёхуд давлатига эмас, очиқдан-очиқ гўзалданда гўзал одамиятини кўришолмасди.
Бош-Бошболдоқ-тили бир, наслу насаби бир,ирқи бир, аммо тарих тақозаси билан бошқа-бошқа сарҳадлар (Қозоқистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, қўшни Чин-Мочиндаги Қашқар ўзбеклари) да яшаётган миллатдошларимизнинг юзига тупурди, уларнинг юзига эшикларини, қарсиллатиб ёпди, кўкрадиган итариб юборди. Бизнинг ягона миллий фожиамиз анна шу-айни «Йўбошчи доно»нинг маҳаллийчилиги эканини англаб етмагунимизча бир одим ҳам илгари босолмаслизимиз аччиқ тарихий ҳақиқатдир. Сут билан кирган бу мудҳиш фожиҳа Бош-Бошболдоқнинг руҳий (параноид) касали даво топишига менинг кўзим етмайди. Эҳтимол жисму жони, руҳонияти пок, ўзлигини англаган, ақалли, ҳаммамиз бир Ота, бир онанинг фарзандлари эканимизни тушунадиган наслар келар, (ноумид шайтон).
Муртазо ака топталган, ҳақоратланган қон қақшаган Андижондан қайтгандан сўнг, узоқ вақт ўзига келолмади. Шоирнинг одам боласи, унинг бу оламдаги ўрни ва қисмати ҳақидаги қарашларига дарз кетди. Кутулмаганда ҳар нечук ғайриодамий қилмишларни бажаришга қодир инсонлар (Бош-Бошболдоқлар) ҳақида тасаввури том маънода ўзгарди. Ҳа ҳаммаси шеърий асарларда айтиб, қўшиқларда куйлангандек эмас экан. Шоирнинг кўзда ёш, ҳасрат билан нақл қилаётган Бош-Бошболдоқ ёвузликларини гапирар экан, мен бўлсам ҳамма-ҳаммасини оқизмай-томизмай оқ қоғозга тушура бордим.Комиллик йўқ бўлса манзил қуролмас,
Онги кирлашганлар тинчиб туролмас.Чертганда жаранглар қон юқ косаси,
Мартында қуйгандек темир устаси.Ҳаётга йўл топди фаҳиш сояси,
Тупроқни қовурди аблаҳ ғояси.Тойчага жонкуяр-омузгор партком,
Эсингдан чиқмасин дея интиқом.Обкомин олдига обборган иблис,
Ҳазиллашгач илк бор кетига дайис-Чин дилдан олгин сен таълимни ундан,
Бошқасин қўй,-деган,-чиқмайсан йўлдан.Тузимни измингда тутмоқлик учун,
Чўбирмас, ҳанги бўл, тепиб тур-тун-кун.Йўргакда ҳафтияк юққан касаллик,
Кун сайин, рак каби қуритар илик.Ягода, Ежовдек йигитлик пайти,
Ўқигач, Берия даврига етди.Ўқирди Ильичнинг «Машъал» декретин,
Ҳаваси ортарди устозга бутун.-Аниқроқ айтинг сўз, шошилинч пайтда,
-Э шошма, айтаман келгуси байтда.-Юрак ёриилмасми эшитсак барин,
-Эшитинг, сўзлайин мингидан бирин.-Чўбир ҳам биларми ғоя бозорин?
-Ёдаки дедимку банди солорин!Эркни кўп топтаган Чўбири айёр,
Ҳақ талаб чурқ этмас «ГУЛАГ» и тайёр.Қирғинга қўл урди, сиёсати дўқ,
Қасд қилса, етарли Омборида ўқ.Юрт ҳокими у-Комфирқа сабаб,
Элим бойлигини тўймайди ялаб.Ҳар юртга минг-минглаб тарқаб фарзандлар
Иш излар-нон излар, кўпдир қарзлар.Бу йўлда кўплари мажруҳу бемор,
Ё ота-она, ёр дийдорига зор.Кимдир йиллаб кўрмас фарзандлар юзин,
Соғинар, Ватанда қолдирган изин.Ўлкада хўрланган оқиллар бари,
Адл истаб кетдилар Россия сари.Кўпайиб бормоқда етим-есирлар,
Пулдорга эгилган аёл асирлар.Ташналик, очлик, касаллик золим,
Юпунлик бу юртда ҳукмрон доим.Лекин «Юрт боши»нинг тили бир қулоч,
-Обод этдим юртни, йўқдир юпин оч.Мартабамга ҳасад-солмоқ чун рахна,
Иғво тўқишади неча тур зиқна.Аммо сайловолди ул саналарда,
Кўп сонли учрашув тантаналарда.Ваъдалар қилувди кўксига муштлаб,
Захматкаш халқининг кўнглини хушлаб.-Мақсадим тугатиш элимнинг ғамин,
Тинчлигу тўкинлик этилар таъмин.Яшайсиз газлашган обод уйларда,
Мадҳингиз куйланар қўшиқ куйларда!Бир майиз топсам гар парво қилмангиз,
Қирқ бўлак қилиб еб, шукрона деймиз.Худо сийлаганн ахтарманг узоқ,
Мана мен! Бурнингиз остида илҳақ.-Соҳиби тахт бўлгач, тутди ўзга йўл,
Юртда қашшоқлигу ҳақсизликдир мўл.Билинди: Қизталоқ созлаб алдабди,
Иишонган дилларни лақиллатибди.Биз ишондик шумга чиндан берилиб,
Жон босиб Чўбирга юрдик керилиб.Афсус, нафрат тўла ушбу ҳайқириқ,
Шўро сиёсатин эслатди аниқ.Чўбир ҳам комфирқа ғоясин қули,
Онгида сўнмаган пуч ғоя нури.Комфирқа малйи касалга асир,
Ичбуруқ қургандай ичига қаср.Қиларга иш топмай Ленин баҳона,
Декрети ер шарин этмиш девона.-Сталин қурмағур кўп нарса кўрган,
Қон тўкиш фанидан бизга дарс берган.Тик туриб ҳайиқмай Сталин ҳоқон,
Туну кун тинмасдан талаб қилган қон.Тенги йўқ жаҳонда доҳийи улгур,
Юзминг зарб, юзминга чоҳ қозган чуқур.Сталин эса ҳар гал Ильич йўлидан,
Жазода қўллаган қийноқ зўридан.Қонсираган қалби тинчимаган ҳеч,
Сургин, қамаш бўлган мақсад эрта кеч.Юз минглаб маҳбусга гўр тайёрлатди,
Кейин миллионларни тутдай қулатди.-Уларнинг олдида мен бир мусуча,
Хизматим Ватанга шу-ким тушунса.Оқилни суқладим,-дейди кўрнамак,
Аждоҳ шоҳ бўлиш чун суқ, ғараз керак.Яхшилик кирмагай ҳатто тушимга,
Синмас, дер-тош отса қон юқ тишимга.Тиртайиб пес еган тириш юзини,
Икки қилмас эмиш бита сўзини.Иржайтиб ғирт қўтир мараз бетини,
Ма сенга!-кўрсатар калта путини.-Юсуфнинг кентида кети пистақи,
Чивинлар қўнмоқда мен тўккан қонга.Бошида жим-жима тўрт қирра тоқи,
Қарангки «ул махов» ўхшайди молга.Кўзлари ўқрайган, кўкарган бўртиқ,
Ўчакиб назарга илмайди мени.Пес бўлай, ажалга қилмасам тортиқ,
Ялай, деб интилар «гулдай»бетинми.Солеҳни ушласам, ундан сўнг кўринг,
Ҳеч киммас наздимда қочоқ Бобуринг.Ушлаяолмасам туролмасман тек,
Кўзимга кўринмас ҳатто улуғбек.Солеҳ Муҳаммадни ўлдиролсам гар,
Жаҳонда кўрингки Темур мен такрор.Темур мен дейиши Чўбир насоро,
Куракда турмайди бу гапнинг ўзи.Қолгандай тарихда синиқ тоғора,
Эртани кўролмас кўрнамак кўзи.Суқ солиб юрсада одимлаб базур,
Номасин олчоқ шоҳ ёзмоқда ҳозир.-Хайрият, руслар ҳам, қарамай қўйди,
Шукр, давр етди, кўзим лиқ қонга тўлди.Тушмагур қулоқни осмонга томон,
Узгунча чўзарди, буровлаб ёмон.Шу пайтлар қўрқувдан гоҳ писиб юрдим,
Рус кетди бир чўпчиб оёққа туридм.Суқимни ишлатсам, айланмас ер ҳам,
Шунда бўлар эди аламларим кам.Зўр тўзим қурдим дер-боқий салтанат,
Таши ялтироғу асоси тўҳмат.-Салтанати қурсин, борлиғи сохта,
Ўзбеклар шуурин этгандир ахта.Ёш, қари гўё гунг оча-олмай лаб,
Сўкади толеин, қарғар ер муштлаб.-Воҳ фалак, суқчини шоҳ қиб ўзимиз,
Гуноҳкор ким десанг, излар кўзимиз.Худо урсин уни, алдав ҳунари,
Кўзларга мил тортар, кўрмас кўплари.Шоҳ бўлгач русларга кет,-деди тездан,
Ускина, хомошё чиқди сўнг издан.Иқтисодиёти чарчатди халқин,
Сиёсатда ҳам мўл ғаразли талқин.Охирги чўпгача чиқармай сондан,
Ўлгунча тепсанг ҳам тушмашмиш томдан.Аччиқланиб махов, қуёнчиқ тутса,
Шайтонлаб шаталоқ отади ҳар гал.Мовунга ирғитар қўлга не тушса,
Ён-вердан ким ўтса уради чангал.Котибин сўкиб, дер-назар сол ташга,
Юрганлар хийлаку тутмаган муштга.Калавланма,-дейди,-бунча олдимда,
Кафанинг бичганман, бордир ёдимда.-Кўзини луқ қилиб боплаб алдайди,
Тўқсони ҳал фақат, ўни кам дейди.Биз турган кишвардир улкан мамлакат,
Руслардан қолганмиш жуда кўп иллат.Элни эплагувчи менман зулфиқор,
Нени ким истаса, топгай менда бор.Ишкал ишларимчи, пешонам шўри,
Сезмай юрганканман мен ношуд бўри.«Шоҳнома» асарининг муаллифи, ҳақиқий шеър устаси, қуйма сатрлар кашшофи, шеърни ойлаб чайнамасдан бир нафасда тўкиб ташлаш мумкинлигини амалда исбот қила олган, рангнинг сувратини, ҳолат ва манзараларнинг нақшини сўзлар билан аслидагидек тасвирлайдиган, борлиқни кутулмаган, кўрилмаган, бошқа бир олам воситасида акс эттира билган, ҳарқандай ижтимоий дардни лирик фожиавийлик билан қоришиқ ҳолда акс эттирадиган, миллий хосликнинг янгича усулларини яратган, умуман шеъриятимизга янги кутилмаган ҳаво олиб кирган шоир Муртазо ака менга пешвоз чиқиб гўё қаршимда тиз чўкиб ўтирганини сезаман. Шоирнинг шеърлари гўзал истиоралари, энгил бошидаги саришталиги, камгаплиги, минбарларга чиқиб мушти билан тилини баробар ишлатиш одатлари йўқ. Муртазо ака адабиёт учун ҳамма нарсани бўйнига олган шоирдир. Ғала- мусларнинг таҳдид ва таъзйиқларига тиз тушадиганлар тоифасидан эмас. Ҳақиқий адабиёт қурбонларсиз бўлмаслигини Машрабу Термезий, Мансуру Абдулло Қодирий, Чўлпону Усмон Насирларни дил-дилидан ҳис қилган шоир ортга қайтишни, муросага боришни истамайди. Зотан, ўртада миллат учун ҳамиша қисмат вазифасини ўтовчи Ватан адабиёти туради. Ватанга тўғри, ҳаққоний, халқ адабиёти керак эди. Муртазо Улуғов шеърни қасидабозлик, шармандали хушоматбозлик, лаганбардорлик, ўткинчи сиёсий ўйинларга қурбон келтиришдан асраб қолишга чоғланган ва бу йўлда унинг қалми кўп нарсага эришган бармоқ билан санарли, Шавкат Раҳмон, Аскар Маҳкам, Рауф Барфи, устод Эркин Воҳидов, раҳмати Ғофур Ғулом, Зулфия, Ҳомид Олимжон шоирлар, ёзувчилар Домла Ойбек, Абдулло Қаҳор, Набижон Боқий, Шароф Рашидовлар ўзбек адабиётида Тожикистонлик Лоиқ Шерали, Собир Бозор, Тожикистон ўзбек адабиёти муҳитида шоирлардан Абдулло Зуҳур, Шодмон Жўра, Муроджонзода домла, Саййид Неъматулоҳ Иброҳим. Шу муҳиднинг ёзувчиларидан Эшмамат Донохонов, Ҳасан Эрбобоев, Жўрақул Ажиб каби-авлиёлар сонида ўзбек шоири Муртазо Улуғов ҳам шулар қато+рида ёнма-ён туради. Гарчи миллатнинг оёқларига эмас, миллатнинг бошига қараб фикрлашга ўрганган адиб-Муртазо ака ўзбек-рус адабиётида Гёти доҳо мисоли қатор-қатор шеърий инжулар ярата олган шоир ҳали адабиётга кам бўлсада етарли хизмат қилмадим деб ўкинар. Каби ғазаблар оқиб келадиган пайтларига мен гувоҳман. Чунки унингча ватанпарварлик, ватанфидоийлик, баланд ғоялар ва бу ғоя ҳозирги адабиётнинг етакчи мавзуга айланмоғи, ҳар бир ватандошмизда миллатпарварлик туйғусини ўйғотмоқлик лозим деган шоирдир. Адабиёт ва адиблик масъулиятини ана шундай англаган ва бу ғояга садоқат ва сидқидиллик билан хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи деб билган Муртазо ака ўзидан ҳам, бошқа қаламкаш ака-укаларидан ҳам, келгуси бўлажак ёш авлодлар-шоиру адиблардан ҳам шу ғояни баланд кўтариш руҳини кутмоқдаги шоирдир.
У ўз миллатининг ютуқ ва камчиликларини рўй-рост айтмадиган, тил ва тарихни оёқ ости бўлишидан асрашга бел боғлаган миллий истиқлол учун курашнинг олдинги (биринчи десак ҳам бўлади) сафида турган, халқимизнинг топталган ҳақ-ҳуқуқини қайтариб беришга чоғланган,, комфирқанинг ва унинг тойчаси Бош-Бошболдоқнинг разил ўйинларини фош этиш, оғир меҳнат қуллигидан маллатини холос қилиш, ҳеч бўлмаганда енгиллаштириш, миллий қадриятларини камситиш каби миллатимиз бошида қиличини қайраб турган муаммоларга жавоб қидирган шоир, ўз миллатининг нималарга қодир ва нималарда ожиз эканлигини яшириб ўтирмаган адибимиздир. Шоир ўз миллатининг келгуси авлод қисматига ҳам бефарқ эмас, бу келгуси беғараз авлод ўзлари сиғинган ғояларини, байроқларини Бош-Бошболдоқдек нопокларга бериб қўйишларини, акс ҳолда, ҳар қандай баланд ғоя, ҳар қандай муқаддас байроқ сўтилиб, инсонларни келаётган адолат йўлида бирлаштириш каби буюк қувватдан маҳрум бўлади. Бундан эса худо сақласин деган фикрлари қулоғим остида шомолдек ҳуввулаб юрганларини сезиб юрагим уюшиб кетишларидан ҳадиксираниб, уёққа, буёққа алангсирайман.
Бугун ўша ўтган аср 85 чи йилдан бошланган большовойлар қатағонининг янги оқими минг-минглаб ўзбек хонодонининг шўрини қуритишга қаратганлиги ,мустамлака сиёсати эканлиги, бу сиёсат миллат умуртқасини яна асрлар қадар синдириб юборишни мақсад қилгани етишмагандай, бугун ўтган асрнинг 92 чи йилларида эришган истиқлол истиқболимиз «ўзингдан чиққан балога, қайга борасан даъвога» мисоли миллатимизни чинаккам фожиали «БошБошболдоқ» домига асон илинганлиги янглиғ, ақлим етишмаслигини ўйлаб, юрагим қарс иккига бўлингандай беҳол бўлганимни сезиб, кўзимни чиппа юмаманда, вужудимни яланғоч ерга шартта ташлайману, унинг қаърига вой-додлаб кириб кетишни орзу қилман, холос.
Ўзбеклар, умуман, шўролар, деб номланган барча миллат номоёндалари ҳам гегемон комфирқанинг томоғидаги сўнгак бўлиб келган 30-50 чи йиллардаги қатағонларда энг катта фалокат ҳам асосан рус ва туркий халқлар бошига тушди. Темир танли комфирқа вақти-вақти билан «каллаклаб туриш» сиёсатини бойроқ қилиб олган (ҳар етти йилда) қатағонини ўтказар экан, миллатларнинг ёрқин сиймоларини йўқ қилишга ҳаракат қилди. Худди шундай қатағонларнинг энг сўнгиси саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон, Қазоқистоннинг маркази Алма-отада, кавказда Тиблисида синовдан ўтказдилар. Бу қатағон шўролар таназзулини тезлаштирди. Бутирка, Лефартова «имтиёзли» марказий қамоқхоналарига катта суръатлар билан судраб кетилган ўзбеклар ва бошқа қардош республикаларидан, Рус мамлакатидан (бундайроғини Тошкент Тош турмасида), ҳали ўттизинчи йиллардаги каби вақтида жон таслим қилмай, Шўролар империясининг ўзи жон берабошлади. Бу гал ўзбекларга, «Босмачи, халқ ва давлат душмани» ёрлиқлари эмас, очиқдан-очиқ бор овозда ғоз туриб «ўғри» тамғаси босилди. Улар ўйлаб ўтиришмади ҳам «ўғри-ўғри-да!»…
Хўш «қуриб кетгур»-ўзбеклар нимани ўғирлаган экан? -пахтани. Қайси валламатнинг экиб, этиштириб қўйган пахтасини? Пешонасини шўр босган ўзбеклар ўз ерида оғир меҳнат машақатлари натижасида ўндириб ўстирган ва ўзининг жонидан бино бўлган болалари, хотин-заифалари, ноболиғ қиз-ўғиллари изиллаб қора қишгача йиғиштирган пахтасини «ўғирлаган» эмишлар. Хайрият, дейсан баъзан ёқа тутиб, яхшиям сув остида етган кема «Титаникни» тунамаган эканлар! Бу қуриб қақшаган миллатимни бир томони бўлса, иккинчи томони «Ўзингдан чиққан балога»-Ғирт қўтир Чўбир, Шуролар охиригача етказаололмаган қатағонни (иш тажрибасида) Андижон минтақасида синовдан ўтказганча ортиғи билан бажарди. Бунисига нима дейсиз? Бу одамхўрнинг ёпиштирган тамғасини нима ном билан аташ мумкин бўлса, ўзини эса қандоқ атамада аташ мумкин экан деган фикр вужудимни ўйиб-ўйган ўйга бориб-Қўқон хонлиги 1890 йилларда Маллахоннинг ўғли Султон Сайидга бесарамжон ўтган тахтни қарийб ўз иродасига олган Олимқул Амирлашкар (1988-чи йилдан тахт эгаси бўлган Бош-Бошболдоққа ўхшаб) қозоқларнинг 120 та бийларининг оқсоқол раҳномаси ёши юздан ошган Бойзоқ оқсоқолни замбаракка солиб отиб юборган, гўштини қурт-қушларга емиш бўлсин, тўйганича ейсинлар деб фармон берган ўша Олимқул Амирлашкарнинг номи билан атасакми, менимча маразнинг номи, насабини ҳам, синовдан ўтказган қатағон тажрибасини ҳам-Қулун Ортиқбой ибни Лавринтий Бериязода десакми ёки энг тўғрироғи, тушуниш учун осонроқ, устозлари номидан Ортиқбой ибн Қулун-Тойчаси ибни Ильич-Весорион десакми, билмадим, қатағон этилган Худо ҳам буёғи-иккинчи томонини ҳалигача инсон ақли етмайдиган, уни атайдиган атама ва турдош сўзни яратган эмас, то ҳозиргача уни атайдиган номи насаби, турдош-атамаларини доҳо олимлар ҳам ўйлаб тополганчалари йўқ, ундоқ донишмандлар, дарвишлар сингари бу куфру заминдан ўтиб кетганларига анча асрлар кетма-кет ўтиб кетганлар.
Шоирнинг тарихий лавҳалар таъсирига чоғланган ўткир ва бирмнуча тиғдор тили фожилар силсиласини акс этдирар экан, энг қизғин ва мардона сўзларни интихоб этади. Шоирнинг эҳтирослари оқимига тушган сўзлар, аввал, чўғланиб сўнг ёғдулона борадилар ва ниҳоят ё буткул ёрилиб кетади ёхуд кул бўлиб сочилади. Муртазо Улуғов фақат бир маънода аёвсиз шоир. У, аввало ўзига шавқат қилмайди, дарвишзодаларга ўзини қиёслагандай,, вужудидан отилиб чиқаётган зикр сузлар оқимини тўхтатиб қолиш асло мумкин эмас. Сўзлар қалдироқ отади, гулдирайди, шиддат билан бир-бирига тоғдан қулаётган тош резаларидек, кож тўлқинларидек тўқинади қасур-қусур қилиб ёрилиб кетади. Бу манзара ҳалокатли, даҳшатли ва таъсирлидир-хўбу-хўп, бордию шаршара деб гумон қилиб остига тушсангиз,, майда-чуйдага айланасиз. Сўзни кўтариш қийин. Зотан Пайғамбарга ҳам(с.а.в) сўз огирлиқ қиларди. Ваҳий-хабар у зот тўя устида эканларида нозил бўлганда, туя депсинар қалқиб кетар ҳансираб оғзидан кўпик сочарди ва гурсиллаб ерга чўкарди. Сўз оғир нарса. Шунинг учун бугун уни хор қилганларни, эрта кечирмайди. Муртазо аканинг сўзи анна шундай залворли, салмоқли, оғир ва таҳликали сўзлардир. Бугунги хашаки сўзомол шоирлар, авваллари Шўро давридаги шоирлар «Ватаним манам» манам, манам, манамлаб ёзаётган гапларини шеър деб гумон қилади ва беш юлдузча осиғлиқ кўкрак қафасига, орқа кети думбасига манам-манамлаб минг карра шоппатламасин ҳали бу шеър эмас, бу шоирлик эмас. Масчид қуббасига чиқиб олиб, бор овозда ватаним манамлаб озон айтсинлар ҳам ҳечким ватанини севиб қола олмайди. Ҳеч замонда Навоий сўзлари,, Абрухамон Жомий ,Мавлона Жалолиддин Румий, Фердовсий ,Саъди Шерозий, Ҳофиз Шерозий,, Мирзо Бобур, Бедил сўзлари, Абдулло Қодирий, Чўлпону, Усмон Носир сўзлари сеҳрини билмаган, сеҳрига чалинмаган, тузсиз, дидсиз ва дардсиз «шоир»лар сўз қадрини билиш у ёқда турсин тўрт атрофини қоғозга тўлдириб «Йўлбошчи доно»ларнинг пинжида яшириниб ётгани етмагандай шўринг қурғурлар қанчадан-қанча, не-не ғўра ёшларни ўз дидларига мослаштиришга ҳам улгурмоқдалар.
Шоирнинг тўхтовсиз миллий оҳангида айтилган сатрлар, туркий халқларининг ўтган тарихий фожиаларини эслашга дош бера олмайди. Дунёда бир неча бор салтанатини тиклаган туркийлар Шўролар даврида ҳам, ҳозирнинг ўзида ҳам, Шўро доҳийларин қулун тойча-шогирди бўлмиш Бош-Бошболдоқ салтанати даврида ҳам, ёввош, қўймижоз (бу ҳақорат ҳозиргача яшаб келмоқда), у Бош-Бошболдоқнинг тилидан тушган эмас-деган халққа айланди. Насиллар қум соатидек алмашди. Қуллар туғулди, қуллардан қуллар… Бу интиҳосиз қуллар карвонининг охири кўринмасди. Қуллиқнинг ўзига хос психологияси бор. Бу ўта мураккаб жоҳиллик психологиясидир. Қул-бу одам сиёғидаги махлуқ. Тўғрироғи махлуққа айлантирилган одамболаси. У ейиш, ичиш, фармонбордорликдан, бир-бирини сотишдан бошқа ҳеч нарсани тан олмайди. Қулнинг ҳақ ҳуқуқи йўқ. унинг қариб бир аср давомида шакллантиришга улгура олган Шўроларни ва уларнинг шогирти бўлмиш Ғир қутир Чўбир аъло даражада бу хил маъқул «машъал» психологияни яхши билади.
У бугун ҳам «Ўзбекистон келажаги буюк мамлакат» ёлғон шиорларига кўриб турибсизки бечора беғараз, бесоҳиб қуллар, яхши кунлар келишини хаёл қилиб юрганлар «Йўлбошчи Доно» нининг қулларидир, худди:«Кузькина мать»-дейди бақириб такрор,
Социализм қурган соқов, сўқирлар.-Йигирма йил ичра бўлади бунёд,
Коммунизм деган гўзал бир ҳаёт.Дея роса оғиз кўпиртирдилар,
Юксак ҳаёт ҳақда хаёл сурдилар.Ақлсиз эшак ҳам ботган чоғ терга,
Овнайди тўкиш чун канасин кулга.Жаҳолат комида қолдилар бешак,
Уларга ибратдир қиссаси эшак.Насламрини айтганда Ўзбекистон кишварларида ҳамма нарса мавжуд: табиий газ ошиғича, нефти етарлича, нодир металлар, Мурунтов Зарафшон соф олтинлари, Новоийдаги Уран ишлабчиқариш комбинати (жаҳонда тўртинчи ўринда), оқ олтин пахтасини айтмайсизми, дунёни забт этадиган боғу роғлару узумзорлари ҳамма-ҳаммаси бор. Бу бойликларнинг ҳажмини тарозида тортиб ўлчайдиган жон фидо Шароф Рашидовдек доно, доҳо фарзандлар бўлмоғи лозим. Фақат ва яна фақат Ғирт қўтир Чўбир эмас албатта.
Зўроварликлар зулм истибдодларини бошидан ўтказган энг аянчли кўринишларига чидаб келган ўзбеклар бу галл «Ўзингдан чиққан балога қайга ҳам борардинг дахвога» балоий охир замонга гирифтор бўдилар. Ҳамма нарсангни (бор бўлган нарсаларни) йўқ қилиб юборгувчи, еб-ямлаб кетгувчи, бу бало ўзбекларнинг жонига чанг солди, уларнинг қалбини ўғирлади, тўрт томонига ўт кетгандек, беёдлик тутунлари қаърида қолган миллат ҳамма нарсани фаромуш қилдилар. «Зотан бу бесоиб ночорларни Чўбир ва Чўбирзодалари билан босиб, еб ётган бало домига гирифтор, иш излаб нон излаб тўрт томонидаги хорижий мамлакатларига тўзондек тўзиб кетган ўзбеклар қоматини кўтаролмайди, шол. Унинг Торобий ва Жалолиддинлари, Усмон Юсупов ва Рашидовлари бор эди. Орияти қиличдек кескир ватанига жонини ҳеч бир иккиланмасдан тикадиган фарзандлари эди улар. Бари тарихга айланди. Тўртта ёлғончи-қорни тўқлар бир бўлиб, уни қайта, Бош-Бошболдоқни мақтаб тарихни ҳам алдаши мумкин. Ҳаммаси абас, ҳамма нарса фанога юз бурган. Аммо бечора бесоҳибларни ҳар гал, ҳамиша бахтли бўласан деб Ғирт қўтир Чўбир алдамоқдан чарчамайди. Беғараз қул ёлғонга ишанувчан кўнгилсиз, фаҳм-фаросати йўқ ва ҳеч қачон ўз фикрига эга бўлмаган ишонаверади. Уни бошқариш осон. Уни Шўронинг қулун чўбири яхши билади. Ўзбекистонинг истиқлолдан сўнги энг қисқа ва ҳақонний таърифи-ана шу! Ялтироқ гапсўзлар, ёлғон шиорлар билан ялданиб келаётган оломон, уни қарийб бир аср Шўролар ҳам, қарийб чорак аср давомида Бош-Бошболдоқ ҳам (Шўронинг шогирти) аҳмоқ қилишади. Ёлғонлар сургучини оғзига солиб қўйишган. Оломон тамшанади. Унинг кўзларини ўйнатиб телеэкранларидан ятир-юлтир ашёларни алам-алам, кўз-кўз қилишади. Ҳамма нарса сизлар учун, ўзбеклар бахт-саодати учун, болаларим, ўгил-қизларим учун, аёллар учун дейди-Чўбир, қачонлар маккор пирлари-Ильич ва Весерионлар яратган йўл ва услублардан устомонлик билан фойдаланади. Қаранг, алдовнинг энг оддий усули: гўё ҳамма нарса халқнинг болалари учун эмиш, овсалар эса бунга ишонишади. Қишин-ёзин пахта эгатларидан чиқолмай, куйлак, лозимлари ҳидланиб кетган, рўзғор латта-путаларини чайқаётган, йигирма ёшида қартайиб қолган аёлни Чўбирзодачалар ироқи собунми ё тройной одиколонми туҳфа қиларкан,-ҳали Чўбир шоҳоншоҳимизнинг бева Гулнора қизи каби ёшариб кетасан,-деб аҳмоқ қилашади. Дунё ўз-ўзидан маккор эмас, уни маккорлар бошқаришади. Алдов, макр ва ёлғонлар билан. Зотан бу ёлғонлар эрмак қилаётгандек одамларнинг эсини оғдиради. Унинг англашнинг ўзи муаммо. Муаммолиги боисидан одамлар уни ҳеч қачон тушинишмайди ва ҳаётнинг мураккаблигидан нолишгани, нолишган. Ана шундай ёлғон, эрмаклаш, аҳмоқ қилишларининг ҳақиқатини англаб етиш мушкул савдо. Буни ҳамма ҳам англаб етолмайди. Аслида ҳаётга асос солган Буюк Муаллим уни бир Эр ва бир Аёлдан яратган. Ўртада хеч қандай муаммо йўқ. буюк Муаллим уларга вақти-вақти билан тўғри йўлдан чалғиб кетмасликлари учун ибодат буюрган, холос. Давлат қур, давру даврон сур, бирни қул қил, бирни босиб ўлдир, бир-бирингни ғорат қил, тала, топта демаган. Бу мудҳиш мураккабликлар Буюк Муаллимнинг иши эмас. Бу иблисга қўл берган «Йўлбошчи доно» ларнинг амали!.
Қулни, бошқа бир ўзига ўхшаш оч қул билан уруштириш жуда қулай, буни режисори «Йўлбошчи доно» яхши билади. Қул, қулни даров сотади. Қулликнинг самарали таъсири туфайли ўзаро ёвлик, адоват, кўрармастлик, итлик психолологиясини Ғирт қўтир Чўбир қуллар наздида тиржайиб, янгидан-да-янги қуллик психология шаклларини илмий текшириш лабараторияларида пухта синаб ҳам кўрди. Қўлини шоб қилганча «Коммунизм ғалабаси сари олға!» дегандек ҳозир ҳам ғоз туриб керилишини қўйгани йўқ. қуриб кетгур партком бунақа ғояларни тойча, бўлгуси Ғирт қутир Чўбир оғзига тупурганининг, оғриқни сезмасин деб шайтон, кетини тупик билан намлаганининг оқибат натижаси эндигина ҳосилга кириб самарали «ютиқ» лари юз очмоқда.Асрдош ватандош,
Захматкаш Шарофхон ота.
Умрини яшади,
Ўзбекнинг ташвишин торта.Эзгулик қадрини,
Англамас бир неча муртад.
Бағрини кемирб,
Бир мараз-шифо топмас дард.Бўҳтонни ўлчамай,
Ўйламай солдилар ишга.
Зултат каби парда,
Тортмоқчи бўлди қуёшга.Орзуси тинчлигу,
Ободлик эди-ку унинг.
Орзуси тўкинлик,
Ва шодлик эди-ку унинг.Нафсини жилвлаб,
Шўҳрат деб қайғурмаган у.
Дунёда ўзбегим,
Тенгсиз деб лоф урмаган у.Жиззаху Мирза чўл,
Толеин пахтадан кўрган.
Қарши, Қарақалпоқ,
Борлигин нурга йўғирган.Фарғона, Самарқанд,
Сурхоннинг эртасин ўйлаб.
Хоразм, Бухоро,
Истиқбол режасин сўйлаб.Яшаган Рашидов,
Оз умрин, соз умрин ҳалол.
Қутлуғ ниялари,
Ўлкада кўрсатиб жамол.Ижодий меҳнати,
Эл ичра топди шараф-шон,
Захматин шарафлаб,
Мукофот берди уч миллион.Қўл қўйди, тутмади,
У пулни мукофот атаб.
-Хизматга розиман,
-Деди у,-қуринглар мактаб.Ўттиз йил қуш уйқу,
Яшади билмай оромни.
Элининг ғамида,
Кутарди ҳар субҳу шомни.«Ўзбек бекасига»,
Бўй синар зангори олов.
Ҳар уй остонасин,
Олтиндан айлар Мурунтов.Дер эди отахон,
«Беш йил тинч қўйсалар бизни».
Бахтиёр кўрмоқни,
Истарди ҳар ўғил-қизни.Дунёнинг ишларин,
Бўларкан доим бири кам.
Яшнаган ўлкага,
Зил-зила келтирди алам.Отанинг хуш сўзи,
Тадбири ўша мушкул дам.
Ҳақиқий дўстларни,
Этолди Тошкент ичра жам.Қайтадан яралди,
Маҳалла гулзору қаср.
Мисолин кўрмаган,
Тарихда ҳеч қайси аср.Тошкентда ҳам метро,
Қурмоқлик андишасини.
Сафдошлар наздида,
Ўйлашиб кенгашиб олди.«Яхшининг умри оз»,
Дейилган азалий масал.
Отанинг жонига,
Чанг солди беомон ажал.Не-не орзу ҳавас,
У билан тўпроққа кетди.
Элнинг жон куяри,
Ҳеч қайтмас бир ёққа кетди.Ота кетди, афсус,
Энг ёвуз хасад ўйғонди.
Жабридан ўртаниб,
Ҳўл-қуруқ баробар ёнди.Сорбони ўлгач, оҳ,
Ўзбекни ўғри дедилар.
Бўҳтонни алқишлаб,
Далилаб тўғри дедилар.«Пахта иши» дея,
Аталган ул балои жон.
Неча пок виждонни,
Хўрлади айлаб ногирон.Баъзилар бардоши,
Дош бермай ноҳақ буҳтонга.
Қўл силтаб нур тўла,
Умрига қасд қилди жонга.Отанинг шаънига,
Қилдилар иғво имонсиз.
Мақуллаб гердайди,
Туз еган неча имонсиз.«Марказ» дан зўрликда,
Тенги йўқ, энг олий ҳакам.
Борлиқнинг эгаси,
Эмишдир у «одил» тўрам.Малайларин йўллаб,
Киш-кишлаб, айлади формон.
Ўзбекнинг юртда қайтадан,
Бошланди қонли қатағон.«Жиноятчиликда»,
Ўзбекка Рашидов бошлиқ.
Бу элнинг барчаси,
Ўғридир, унда йўқ поклик!Довдираб мукаммал,
Камолин кўролмаганлар.
Элларнинг тинч тотув,
Хуш ҳолин кўролмаганлар.Иғвони чин билиб
Довдираб, йўқотди бошин.
Ёвузга жўр бўлиб,
Таҳқирлаб хўрлаб юртдошин…Юқорида биз Шўролар, унинг қуллиқчи қулун шогирти бўлмиш Ғирт қўтир Чўбир ва чўбирзодаларнинг, қуллик, мутъелик, ноодамийлик, итиоткорлик психологияси махсус шакиллантиради, дедик. Бу ҳам ўзига хос аёвсиз, зулмкор тажриба. Тарих тажрибаларнинг анвойи хилларини билади. Жумладан, бугун ҳам одамлар жисмида ўтказилаётган тажрибаларни зомбилар, клонлар, Ўзбекистонда келинчакларнинг жинсий аъзоларига тажриба ўтказиш, туғишдан қолдириш яхуд умуман туғмаслик моделини эслаш кифоя, минг-минг афсус Парвардигор уларни қул қилиб яратмаган, у заминний дўзахга айлантириб қўйиб расвои ради қилган шоҳ, шоҳзодаларнинг иши.
Буюк миллий-ижтимоий фожиҳа шоирнинг мисларларида қуюқлаша боради қул, қулга айлантирилган инсонларнинг наҳсли кирдикори наслларга уради ва этник мусибат, ирсий фалажлик, ақлий-маъновий-руҳий инқирозни вужудага ке6лтиради, ўлим ортаборади. Фарқи йўқ, улар очликдан, ним очликдан ўладими, пестидцитлар таъсириданми, озиқ-овқатлардаги силитраларнинг ошиб кетишидан, жангу-жадалданми, бари-бир. Далил шуки ўлим ортаборади, ҳам маънан, ҳам жисман. «Бадахшон лаълидай малаклар» пахта эгатларидан чиқиб ловуллаб ёнади, хорижда иш, нон излаб Гастарбайтр мажруҳлар эса борган мамлакатларнинг изғириқ совуқларига чидолмай,, зах подвалларда тунаб, ғўзопоядек, ёнтоқдек лангиллаб ёнабошлайдилар. Бу гўзал оловнинг дудлари еру осмонда булутларга қўшилиб, дунёни кезади, қайергадир ёмғир, қор бўлиб қуйилади, қайердадир гиёҳ бўлиб кўкаради. Эҳтимол Бадахшон тоғлари бағрида яширинган жавоҳир ва лаъллар ўша аёлларнинг жонидир. Тяншан, Боботоғ, Россиядаги Урал, Хабаровский тоғлари бошидаги оппоқ қорлар уларнинг жисмидир!. Ким билсин, Худодан бошқа!
«Дарё тўла сув ташнаи зорим, болам» қўшиқларини сув бўйида яшаб, ундан баҳраманд бўла олмайдиганлар тўқиган бўлсада, ажаб эмас, оқил раҳнома, адиб отахон Шароф Рашидов бу қўшиқни ёдаки билган. Бутун жумҳурият куч-қувватини сафарбар қилиб, чўлу биёбонларга, Мирзачўлу Қарши, Жиззах, Сурхон чўлларига сув чиқариб, каналу сув омборлари қазиб, обод қила билди. Ўзбекистонни гулу-гулшан, пахтазору боғу-роғқа айлантирди, ўзбек миллатининг кўксини кўкларга кўтариб, дунёга танитди. Билим-маърифат, маданият юксалди, қишлоқлар кенту шаҳарлар гулзорларга кўмилди. Азобнинг ортидан келадиган энг заиф ҳузурнинг не чоғли буюклигини машақат чекмаганлар (Бош-Бошболдоқлар) ҳис қила олмайдилар каби муқаддас байроқни нопоклар қўлига тутқазмасдан ўзи баланд кўтариб, шону шуҳратга ўч нокасларни юзига тупупрди. Ўзбек меҳнаткашлари ўша лаҳзаларда энгги боши, кифт, олди, орқаларини тешиб ўтгандек қуёш нурларини ҳис қилмай механизатор, механик-инженер, соф деҳқонлар ёнида Шароф Рашидов ёнма-ён турди. Терга пишилган энгги бошлар намига бу аёвсиз тиғлар кор қилмади, бел ва оёқлари чарчоқ нималигини писанд ҳам қилмади. Тепалар, қирлар тўшига, саҳро, зоғ учалмаган қумзорлар тўшига оби ҳаёт бохш этди. Бу заилдаги савоб иш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Тангадек сояга зор, зоғ учмас саҳроларда, мумкин ўтган даврларда бирда ярим худонинг мўмин валийлари яшаб ўтган минтақаларда катта шаҳарлар-Гўлистон, Олмалиқ, Оҳонгорон, Учқудиқ, Газли, Навоий кабиларни бунёд этди. Тошкент, ЗИЛ-зиладан сўнг таниб бўлмас ҳусни жамолни, метро залларини, бекатларини айтмайсизми. Барии ҳам номи ўчмас оқил адиб, раҳбар, пок инсоннинг сайи ҳаракатлари, сахий улуғвор ғоялари, яратган бетакрор асарлари, Самарқанд куҳидек, икки карра меҳнат қаҳрамони соҳиби, асрлар оша юксалиб туроверади.
Энг қалтис, азоб қайнаб турган, жон, жон талашадиган, ҳазрат Расул айтгандек, кафтида бозиллаб турган чўқни ушлаб оладиган саҳро биёбонларни раият яшайдиган тўқ, тўкинлик маконига айлантирди. Даст панжаси бутун мардумларни меҳнатга дашту чўлларга даъват этди. Муртазо ака хонумон, топталган, ҳақоратланган, қон қақшаган Андижондан қайтгач, хейла вақт ўзига келолмади, юз-кўзларида ажабтовур халовотсизлик ва хавотир пайдо бўлди. Қаламини олмас билан тарошлаб найзага айлантирди. Унинг қайсар ва мардона қалами асл мужизаларни яратди. Шоир шеърларига ўхшаши йўқ ташбиҳлар оқимини олиб кирди, сатрлар занжир халқаларидек қаттиқ жаранглар, сўзлар сўзларга ана шу занжир орқали боғлана бошлади.
У борлиқ оламга муносабатини дадил ва ошкоро, бор бўйича, қандай бўлса, шундайгина айтишга чоғланди. Шеърий назокат ва андишани йиғиштириб қўйган шоирнинг тили шу қадар ўткирлашди-ки, энди у билан гаплашиш ҳам, шеърини мутоала қилиш ҳам душвор эди. Кўнгилчан, содда, фасоҳатли шоир аёвсиз ташбиҳлар қиролига айланди. Муртазо ака шеърияти руҳият ва қалб шеърияти. У хоҳ тарихий, хоҳ ижтимойи, хоҳ ишқий мавзуда сўз айтишга чоғланмасин жуда катта масъулият билан ёндошади. Шеър тилида тарихий ҳақиқатни баён қилаётган шоир биринчи галда ҳиссиётларга эрк беради. Токи буюк буҳронларнинг фожиаси фожиа эгаларига бориб етсин, токи бу фожиани амалга оширганларнинг номи ва ўлиб кетган санасинигина эсда сақламасдан, уларнинг кимлигини юрак-юракдан туйсин. Нега бу фожиа содир бўлганини фаҳм этсин, ўзини, бола-чақасини қайта найзага илмасликлари учун хушёр тортсин, нуқул қорни ва қўнжини эмас, юрак ва ақлини ҳам ишлатсин. Шеър ва шоирнинг бирламчи вазифаси-ана шу. Шеърий санъатларни энг баланд мақомда куйлай оладиган, тилимиз хазинасидаги нодир сўзларни шеърий қолипларга усталик билан киритадиган, уни зўрлаб, қийратиб қўлловчилардан фарқи улароқ зийнати, таровати, хушбўй, баъзан жуда аччиқ ташбиҳларни қалаштириб юборадиган шоирнинг услуби чин маънода адабиётимизда янгилик эди. Шоир Муртазо ака ижодида бировдан «адашиб» кириб келган ибора, бировдан ўғиринчи олинган ташбиҳ фикр ёхуд бировнинг «кишнаши» га ўхшаш нағмани мутлақо учратмайсиз. Зеро, тақлидий ва анъанавий шеъриятни «танқид» этиш санъатини пухта ўзлаштирган адабиётшинослар бу том маънода бетакрор шеърият ҳақида сўз айтишга заифлик қилади. Улар ҳамон ХХ асрнинг биринчи ярми йиллар шеъриятининг таъсири остида яшашар ва зўр бериб бетакрор устоз Хомид Олимжоннинг «Ўзбекистон», домла Ойбекнинг «Наъматак» шеърини ва устод Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» асари ҳамда ўта миллий қасидаларини такрор-такрор инкишоф этадилар холос. Муртазо Улуғов шеърлари хусусида эса сукут афзал. Шуни қайд қилмоқчиманки шоирнинг «Шароф ота», «Яхшининг ёди» асарларидаги сатрлар халқимиз тарихидаги фовқулодда ижтимоий воқеликнинг бадиий чизмасидир. Ватанфидолик Муртазо Улуғов шеърияти ва ҳаётининг мазмуни, ватан ва миллат тақдирини энг кўп ва хўп қаламга олган, унга фарзандлик муносабатини бор ҳарорат ва муҳаббат, аччиқ-чучуклари билан тикка айта олган ягона шоиримиз. Тўғри ватан ҳақида сув босгандай босиб олган календарь шеърлар адабиётимизнинг ҳамма буғунларида тўлиб ётибди ва
шу билан кўкрагини ғоз тутиб, оёқ остига қарамай юрганлар ҳам ўз тирикчилигининг ортидан юрганлар анча, баъзан уларнинг мусобақаларини кузатиб туриб ёқа тутасиз. Ватан ҳақида ёзилган аксарият шеърларда шоирлар ўзининг яланғоч ишқини ватанига изҳор қиларкан, унинг ачинарли ўтмиш тарихи ҳақда, ҳозирги мудҳиш миллатнинг турмушини гўёки кўрмагандай, ватаннинг бетакрор гўзалдан-да гўзал водийлар, яланг дала даштларию кўм-кўк қирлари, боғу роғлари, оқ олтинини айтмайсизми, ё осмонга кўтариб мақтайдилар, ё ерга тўшаб ташлайдилар. Уларнинг ватанпарварлик руҳидаги шеърларидан ҳам ялтоқлик ва таъмагарликнинг ҳиди анқиб туради. Ватан уларнинг назарида нуқул бойлик, айниқса Бош-Бошболдоқнинг салтанати даврида эса ҳисоб-китобсиз тўкинлик, гўзаллик манбаи, одамлари сахий, доим қўл-панжалари кўкрак қафасидан силжимайди, меҳнатдўст, қўли-кафти очиқ (юпқа эмас), достурхонида егани туршаги ҳам бўлмасада, меҳмондўст, эчки, товуқ-тойчоқлари чиройли, тана-бузоқлари малаклардек.
Менинг назаримда «Шоҳнома» асари Муртазо аканинг ижодидагина эмас умуман, ўзбек адабиётида ягона ватан, унинг тарихий кечмиши, миллатнинг босқичма-босқич, майли ҳалокат томон, майли саодатга томон бўлсин олиб борган қаҳрамонларининг ҳаёти ва кураши, келажак авлодларимизнинг ватанпарварлик, миллатпарварлик, фидоийлик, энг мўҳими комиллик йўлидаги тарбиясида катта рол ўйнайди. Абдулқосим Фирдовсийдан кейинги даврларда ким ҳам шоҳнома асарини ёзишган, айниқса Шўролар адабиёти, яхуд «Йўлбошчи доно» адабиёти даврида? Жавоб-ҳеч ким!.
Бугун ўқув дарслик китобларда фақат беш-ўнта нари бери Шўро давридаги қалам тебратган шоирларнинг таржимайи ҳолидангина иборат, қаҳрамонлар ҳам шулар.
Сўнги юз йил ўзбек халқининг ўтган энг порлоқ қаҳрамонларнинг сиймосини яратиш юзасидан олиб борилган изланишлар ва уринишлар шу қадар арзимаски, бу қутлуғ майдонда деярли ҳеч бир иш қилинмаётганлиги тарих ва аждодлар олдидаги кечириб бўлмас улкан гуноҳдир. Халқ ўзининг жонфидо фарзандларини билиши керак. Ўрта осиёда бошлаган истиқлолчилик ҳаракатининг энг дастлабки қайноқ марказларидан бири Фарғона водийси бўлди. Бу ҳаракатга халқ орасидан етишиб чиққан ,ғам-алами, орзу-армони, мақсад-интилишларига ҳамдард ва шерик бўлган Катта ва Кичик Эргашлар, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек, Холхўжа Эшон, Ислом Палвон, Рахмоқул, Тўйчи, Алиёр қурбошилар, Иброҳимбек, Кўр Шермат кабилар, юзлаб ватанпарвар боболаримизнинг на адабий-бадий, на саҳнавий сиймосини ярата олганимиз йўқ. Тўғри, Иброҳимбек бобомиз сиймосини, Қори Муннавар доҳомизни Набижон Боқий, Тожикистонда эса Эшмамат Донохонов «Қуюн», Ҳасан Эрбобоев каби авлиё ёзувчиларимиз тўлиғича, тарихий ҳужжатлар асосида тарихий-бадий китобларни Иброҳимбек ҳақида ярата билди, бу китобларни анча вақтдан буён ўзбек мухлисларимиз қўлма-қўл ўқиб кела ётибдилар. Бу адибларнинг отасига раҳмат. Мумтоз ўзбек шоиримиз Аскар Маҳкам (оллоҳ раҳмат қилсин) қарийб бутун бошли водийнинг, бу ёғи Қирғизия, Уйғурия, Бадахшонда бўган жуда катта мамлакатларнинг пири муршиди, нимага ва кимга қўл кўтараётганини билиб, қурбонлик кундасига тик бораолмоққа журъат топаолган ва бу жасорати билан қудратли рус империянинг томирларини зирқиратган Дўкчи Муҳаммадали Собир халифа ўглининг ҳақиқий сиймосини «Дор» романида ярата билган.
Тўғри авваллари Фозилбек Отабек ўғли Қузиевнинг «Дўкчи эшон воқеаси» китоби, Аллиназар Эгамназаровнинг «Сиз билган Дўкчи эшон» китоблари мавжуд. Фозил Отабек ҳарчанд улуғ исёнчининг жасорати ҳақида ошиб-тошиб ёзмасин, бир лаҳза бўлсин кўз ўнгида кечаётган давр сиёсати худозисларнинг аёвсиз қамчинини эътибордан қочирган. Шу боисдан бўлса керак Дўкчи Эшон бобомизни қарийб қаллобга айлантирган ва унинг кароматларини оддий кўзбуяматчиликдан бошқа нарса эмас, деган хулосага келган. Алланазар Эгамназаровнинг рисоласи тарихий ҳужжатлар асосида ёзилган бўлиб, унда буюк исёнчининг шахсияти ҳиқида деярли лом-лим дейилмаган, унинг ҳамма хулосалари тарихий саналарни қайд этишдан иборат ва умуман Дўкчи Эшон қўзғонлони ўйламаган стратегияси пуч ҳодиса эканлиги қайд этилган холос. Шу билан буюк исёнчи бобомиз Дўкчи Эшон Муҳаммадали Собир халифа ўғлининг кўзига қум сочадилар.
Қаҳрамонларимиз Катта, Кичик Эргашлар, Мадаминбек Шермуҳаммадбек, Холхўжа Эшон, Ислом Полвон, Раҳмонқул, Тўйчи, Аллиёр қурбошилар, Иброҳимбек, Кўри Шермат ва Дўкчи Эшон додомиз ишларининг оқибати ҳақида ўйласалар, сандалдан жилмаган бўлардилар. Умуман тарихий далиллар билан ишловчи олимлар ўзлари билмаган ҳолда энг порлоқ сиймоларнинг ҳам юзларига гард юқтиришлари мумкин. Бу тарихий-маъновий жиҳатдан жуда катта оқибатларга олиб келади. Аммо юз-юз минглаб тиражда чоп этилаётган фаҳш ва зўровонлик ҳақидаги адабиёт асарлари, суюқдан-да суюқ ишқий саргузаштлар билан ўқувчи болаларнинг қони, ҳушуни қиздира ётган актёрлар иштирокидаги фильмлар миллатни тарбия қилаолмаслигини билсакда, оғзимизга мум солиб ўтиришдан нарига ўтолмаяпмиз, эртага набираларимиз шулар руҳида ўсадими?… Шулардан ибрат оладиларми?… Эртага манқурт ва ишратпарастлар, масхарабоз ва афсунгарлардан иборат тўда миллат қаҳрамони, унинг «меҳроби» бўладими? Шуларни ота-боболаримиз эди дейишадими? Авлодлар миллат «хезалаклардангина» иборат экан, деган хулосага келмайдими? Унинг пок ва беғубор юзи шувут бўмайдими?Элим, тарихингдан бир лавҳа мудом,
Кўнглимни ғашлайди, бермайди ором.Бир лавҳаким уни эсламоқ оғир,
Эсласам жизиллаб ачишар бағир.Бир лавҳаким тўлла оҳу фиғондир,
Ҳосили аламдир, афсус,, армондир.Лавҳаким орига чидамоқ мушкул,
Элимга тўҳматдир. Таҳқирдир нуқул.Топталди элимнинг номуси-ори,
Минг йилларга етар унинг озори.Йигирманчи аср бошида олам,
Сувдаги кемадек чайқалди пурғам.Минг марта бурдалаб бўлинган дунё,
Қайта тақсимлана бошлади, э воҳ.Большовой ишлатиб, минг ҳийла найранг,
Менинг ватанимга солмоқ бўлди чанг.Бегона мафкура бир сиртоқ эди,
Нияти: миллатни қийратмоқ эди.Келгинди гердаяр мен деб юртбоши,
Ким норози бўлса,-номи қурбоши.Унинг гапи қонун қонуннинг зўри,
Бўйсинмас бўса ким,-қурийди шўри.Бу юртни эгасиз деб билдимикан?
«Узилмас»,-деганми,-мен урган кишан.Тез кунда билинди: хулоса хато,
-Келгинди йўқолсин!-янгради нидо.Жадид Фитрат, Зокий, Қори Мунаввар,
Бегона йўсинга зарба сафарбар.Куйбишев, Рудзитак эди раҳнамо,
Элим қонун тўкишди мисоли дарё.Андижон, Наманган, Қўқон, Марғилон,
Томондан ўрладисамога фиғон.Қўқондан қўзғалиб ҳар икки Эргаш,
Эрк учун бел тикиб қилдилар кураш.Мадаминбек, Шермуҳамматбек-Йўлбошчи,
Холхўжа, Рахмонқул, Тўйчи қурбоши.Мадаминбекнинг етмиш минг аскари,
Бошдан-оёқ яхши қуролли барии.Рус ва Мадаминбек қалтис бир давр,
Осипов шунингдек ўн тўрт комиссар.Манстров-Крестянларнинг ҳарбий каттаси,
Бирлашгач, душманнинг тўзди паттаси.Бу ҳақда Ленинга етказиб хабар,
Сўрашди кўпдан-кўп яроқ ва аскар.Сафарбар қилишди кучнинг барчасин,
Учир деб бир четдан бошдан салласин.Хоинлар қўли-ла бир кун тонг саҳар,
Отилди фидойи ўн тўрт комиссар.«Мухторият» қизил қонга ийланди,
Ниятни Бухоро, Хива билганди.Фарғона водийси-жаннат тимсоли,
Бухоро, Самарқанд, Хива мисоли.Келгинди қилмайин элга тараҳҳум,
Иғвола айирди биридан-бирин.Қўқонни ташлади финна-оловга,
Қаршилик йўқ эди ғаламис ёвга.Буюрди: жомларга майлар қуйилсин,
«Босмачи» деганнинг кўзи ўйилсин.Гўзал Фарғонага кетма-кет юриш,
Ўттизинчи йилгача чўзилди уруш.Кўкни тутди хотин-халажнинг оҳи,
Хотиржам қаради бу ҳолга доҳий.Миллат фожиаси бе қиёс бўлди,
Орзулар ғунчаси очилмай сўлди.Ҳақ учун курашни тўсмоқ бўлдилар,
Ёв этиб бир элни икки бўлдилар.Бири «Босмачи»-ю, бириси қизил,
Акани укага айлашди қотил.Адашиш кулфати бошгадир бало,
Рақибга қўл келар адашсанг ногоҳ.Содда халқ ўз ўғлин сесканмай сўйди,
Душман деб чин дўстнинг кўзини ўйди.«Босмачи» тамғаси қилди ишини,
Нафаси қирқилди минглаб кишини.Таъқибу таъналар кутиб ҳар ёнда,
Мол-жонлар аёвсиз қолди талонда.Эрк ҳамда мўл-кўллик қилинди ваъда,
Ишонган хор бўлди, қолди армонда.Сиёсат илмида устаси фаранг,
Болтанинг сопини олди дарахтдан.Коммуначи ёшлар бўлмоқ чун «Озод»,
Озода ватанни этишди барбод.Амир Олимхондан олиб аламни.
Шўрога сотишди азиз ватанни.Қўймижоз бу элнинг олишди жонин,
Этини бурдалаб сўришди қонин.Халқнинг иродасин бажариб гўё,
Шўро ҳукуматин этишди барпо.Ажиб ҳукуматким аъмоли ёлғон,
Пойдевори ёлғон, меъмори ёлғон.Иши талон-тарож, элни қўрқитиш,
Зиёли аҳлини аямай отиш.Миллатим, диним деб интилган ҳар жон,
Дуч келди таҳқирга, айланди яксон.Қозоқ чўлларию, Сибир-қаҳратон,
Жонию, жисмига абадий макон.Улардан ёдгорлик-мунғайган қабр,
Бунча оғир жафонг, эй қаттол жабр!«Қурбоши» аталган неча жонфидо,
Қўвилди-юртига айтди алвидо.«Қурбоши», «Босмачи»-миллатнинг гули,
Жон берди, бўлмади келгинди қули.Зар билан битилган уларнинг номи,
Эл қалбида мангу шарафу шони!Истиқлолга илк бор йўл очган улар,
Зулматга юракдан нур сочган улар.Мактаб ўқиувчиларга, тил ва адабиёт педагока дорулфурунларида, умуман, китобхонларга ҳар нечук савиясиз, яланғоч, таъсирсиз ватанномаларнинг ўрнига, Муртазо аканинг теран мазмунли, кеский бадий воситалар асосига қурилган ва мутлақо янги услубда яратилган шеърий асарларини ҳам ўқитмоқларига ёрдам бермоқ керак. «Ватаним маним»лаб десада ҳечким ватанни севиб қўяқолмайди. Ватан бу ҳамиша ва ҳамма замонларда теран инсоний дард билан йўғрилган тўйғу. Одам боласининг ватандан ўзга улуғроқ бисоти бўлмайди. Шунинг учун у ҳамиша юракнинг тўрида туради ва нафсиламрини айтганда, ғоят хассос тўйғу . У тез оғриниб, тездан тузалавермайдиган жароҳат.
Юқорида кетирилган шоирнинг мисралари нима демоқчи? Келгиндиларга мазлум халқларнинг бойлиги, оёқ-қўли керак холос. Бўлак нимаси ҳам керак бўларди? Унинг ақли керакми, тарихи, маданияти, тўйғулари керакми? Ҳеч нарсаси керак эмас, фақат ва фақат жисми, доим эгилиб турган гавдаси боқувват бели, қўл панжалари керак. Келгинди бу тайёр метин жисмни ишлайди, ишлатади. Уларнинг тенг ярмидан кўпи, уларнинг ҳисобига ишрат қилади, бу бечора эса нуқул боши меҳнатдан аримайди. Хўш «ўзингдан чиққан бало» чи, унинг ваҳшаниётидан, одамлар бош олиб кетдилар. Ҳозирги чоқда ярмидан кўпроқ зиёлилар ватанидан узоқ хорижда яшамоқда. Шоирнинг алам ва ўкинчи шундан. Шеъриятимизда қарийб таомилга айланаёзган ватанпарварликнинг қайноқ бўсаларидан яралган шеърларга кўникиб кўникабошлаган ўзбек китобхони учун Муртазо аканин шърияти мутлақо янгиликдир. Шоирнинг шеърий асарлари аслида бус-бутун Ватан, миллати ҳақида энг гўзал қўшиқлардир. Эҳтимол шеъриятимиз тарихида илк бор ватан манзаралари Муртазо аканинг асарларида бор улуғворлиги, бор таровати ва гўзаллиги билан тўлган эса, ажаб эмас. Шоир манзара тили, тасвирнинг нозик чизғилари воситасида юртнинг портретини яратади. Аслида насрий асарларнинг вазифаси бўлган лавҳалар шоирнинг сеҳрли қалами билан жон олади. Шоирнинг бирон шеърий асарларида шунчаки боёнлардан иборат эмас, унда баъзан ўнлаб, баъзан унданда зиёт янги ташбиҳларга дуч келасиз. Шоир қалбан диёнатли, орли аждодларига чуқур эъҳтирос сақлайди. У қачон улар ҳақида сўз- юритмасин, ҳамиша мавқеини бирдек тутабилади. Тарихнинг бемислу монанд қудратини чуқур ҳис қилган шоир ҳамиша шу мавзуга мурожаат қилар экан, ундан ибратли хулосалар чиљқара билади. Аждодлар, бизларга ўхшаб «сохта, таъма ҳақида» ўйлаганларида бу буюк тарихнинг урвоғи бўлмасди. Шоирнинг аччиқ, гоҳ, гоҳда ҳатто ҳақорат тасвирига эътибор берсангиз, вақт ҳар нечук мустабид Шўролардан ҳам кучлироқ. Вақт қонхўр сиёсатчилар тўпроқ қаърига ташлаган тарих сунгакларини қазиб олади, авлодлар хотирасига жон ато этади. «Қон талаб қиладиган сиёсатчилар» ҳамиша халқларни каллаклаб келган. Шоир ўткир метафоралар воситасида тузумнинг жуда пинҳон асрорларини очиб ташлайди,, айниқса «А.И. Солженицин билан гурунг»асарида. У бир азоб билан «яширган излар» ининг вақт гирдобида очиб ташлашларидан қўрқади. Нима қипти, ахир қирқ-эллик миллион одам отилган бўлса отилгандир-да. Ахир дамбадам «сиёсат қон талаб қилиб туради». Унинг оғзига тирик одамлар жисмини ташлаб туриш керак. Истибдод Ўзбекистон ва бошқа қардош Республикалар, айниқса РСФСР нинг халқларига ёғдирган жирканч сиёсатли тузум бўди. У халқлар тархини оёқости қилиб ташлади, у тирикларнинг бошига етгани етмагандай, аждодлар хокини ҳам шопириб юборди. Шоир жавонлик йилларида, кексариб қолган умрининг охирги йилларида ҳам у бутун истеъдод ва иқтидорини сиёсий шеърий асарларга қаратди, тилини аччиқ ва шафқатсиз мажозлар тилига айлантирди. Киноя, гротеск, ошкоро норозилик ўрни-ўрни билан аёвсиз ҳақорат шоир шеърий асарларининг ижтимоий таъсирини ошириб юборди. Кутулмаган ташбеҳлар ижодкори ХХ асрнинг иккинчи ярми, ХХ1 асрнинг биринчи чораги йилларида энг оммовий шоирларимизнинг ёнида Муртазо ака ҳам турарди. Муртазо Улуғовнинг китоблари ҳарчанд оғир, мураккаб ва воқеабозликдан иборат бўлса-да халқимизнинг минбари бўлиб турибди. «Солженицин ХХI асрда-жаннатда гурунг» номли шеърий рўмонида босқичма-босқич мустабид Шўролар империясининг башарасини аёвсиз фош қилади. Рўмон хулосаси билан етти қисмдан иборат.
Андижон қатағонидан сўнг шоирнинг қалами яратган мисраларнинг ўқилиши оғирлаша борди, мисраларига ўткир ва заҳарли истиорлар кириб келабошлади. Бу қонли воқеаларнинг ҳудайчиси, дрижёри Тошкентда Бош-Бошболдоқ эканини ҳамма биларди. Узоқ ва атрофлича тайёрланган қонли драма, кейинчалик шоирнинг «Ғирт қўтир Чўбир (жаннатда гурунг) рўмонида батафсил ёритилди. Бу қонли қутқилар Чўбирнинг «ўлмас ғояли» устозлари-Шўроларнинг фитналарини ўзи эди. Ўша вақтда Андижон тўзондек тўзиб, катта майдонга жам бўлганча, Бош-Бошболдоқнинг ўта истибдод зулмига чидаолмай ўз норозикларини билдирмоқда эди. Шаҳар кўчалари, хиёбону майдонлари бўйлаб раият шу қадар кучли шамолдек кўтарилиб гўё Андижон чинорларини томири билан кўчириб юбораётганга ўхшаб кетарди. Туркистон ҳарбий округининг собитлари тамоман айлана шаклида шаҳарни ўраб олган эдилар, уларнинг эшитишни хоҳламас, қўлидаги одамхўр қўролларига маҳкам тармашган ҳолда ёроқ қундоқларини майдонга қаратиб нишонга олаётган мерганга ўхшарди ва фармонни кутмоқда эдилар. Автомат, пулимёт тутган собитлар БТР, БМП, танклар устида сегарета тутатиб одамларнинг ҳар бир ҳаракатини синчиклаб, кузатиб борардилар. Фармонни эшитгач,-бўпти,-деб бегуноҳ мардумларнинг боши-қошини, кўкракларини кўзлаб ўқлар зингғиллаб ёмғирдек қуюла борди, то майдонда биронта тирик жон қомагунча. Майдон атрофидаги баланд дарахтлар шохига чиқиб олган (тамоша қилиш учун албатта) ноболиғ ўғил-қиз болалар дарахт шохларидан тутдай тўкилдилар. Бу гуноҳсиз инсонларнинг бошига тушган мусибатларни тинглаш мумкин эмасди, тасодиф билан тирик қолган бирда ярим одамларни ҳарбий зобитлар БТР, Танк, БМП лар ичига шошилич билан тиқиб жойлаштирар эди. Шоирнинг ўткир, аёвсиз тили энг қалтис ташбиҳларни қидиради. Кўз унгингизда баҳайбат зулмнинг суврати намоён бўлади. Бу баҳайбат сурат қўлига қурол олган овчига айлангандек, қуриб кетгур бу овчи буғу эмас одам овлайдилар. Тўзондек тўзиб кетган Андижон, умуман, жумҳурият қоматини кўтаролмайди. «Ўзингдан чиққан бало» домига гирифтор. Ҳамма нарса абас, фонога юз бурган. Мана «шавкатли» Ўзбекистоннинг энг сўнги манзараси шу. Шоир хаёлан тарих сарҳадларига боради, кўрган кечирганларини алам билан ҳикоя қилади. Етмиш йиллик фитналар етмагандек, кўриб турибсиз, мана йигирма беш йил кўпроқ Ғирт қўтир Чўбир фитнасига Аму, Сир, Зарарфшон дарёлари гувоҳ экалигини яшириб ўтирмайди. Бу Бош-Бошболдоқ, ( хотирамда парокандалик), бу ўша Шўролар фитнасининг давомчиси махлуқот ўз илдизига болта соладиган жаллод бўлиб Шўролар ғоясига ғарқ, ёнма-ён вояга етган бу қари махлуқотнинг шаттаси етмаган нималар қолди?… ҳаттоки сўнги лаҳзада?. Кўзлари тўймаган қашқир Чўбир, чўбирзодалар, ўлим-ла олишган назм авжида, юраги отдайин Машраблар, беллари мойишган ночорлар қолди. Андижон майдонида мардларнинг ўлими гўзалдан гўзал. Уларнинг ақл-тафаккури, ночор ҳаёти ўлимдан-да гўзал.
Муртазо аканинг бирон бир тариқат аҳли билан танишлигини билмайман, аммо фалсафий фанларнинг билимдони бўган шоир, тариқатга қизиқмаганларига ишониш қийин. Ҳар бир сатридан жазава ваъз фикр тўкилиб, уфуриб турадиган шоирнинг покиза тийнатида суфийликка ботиний майл борлигига шубҳа қилмайман. Муртазо ака табиатан тариқат аҳлига мансуб, табиатан сифиймижоз, дарвиш сифат шоир. Токи тириклик моҳияти англанмас экан, дарвишларнинг руҳи дунё бўйлаб чирқираб кезаверади. Шоирнинг токи сўнги дарвиш қолгунга қадар одамларни ўйғатмоқ фарз, деган сўзларини эшитгандай ўйга толаман.
Муртазо ака ҳам дарвишзодалар мисоли онасини эслаяолмайди, хаёлон кечмиш кунлари, дарбадар қисмати, муаллимлари ва муқаррабалари билан, гўё видолашмоқдаги каби «Эй валидаи, муккараммам,-пичирларди шоир,-мендек гуноҳкор бандани оламга келтирганингдан рози бўл! Сен рози бўлсанг менинг руҳим осойиш топади. Гарчи азиз кўксинга бош қўйиб, одамдек бир лаҳза яшамаган ва сенинг дийдоринга тўйиб боқмаган булсам-да, мени афу эт! Дунёвий ташвишлар билан бўлиб, узоқ йиллар мусофиратда ҳаёт кечирганим боис сенинг кабрингни зиёрат қилолмадим. Бу олам мендан сенинг жисмингни айирган бўса, бора-бора азиз руҳингдан ҳам мусуво қилди, қисматнинг кимса кирмаган кўчаларига ташлади ва манглайим битикларини баҳоли қудрат адо этдим. Мендан рози бўл, валидаи мукаррамам! Сочларинг тундек қорамиди, нигоҳларинг маъюсу мотамсароми? Юзларинг ою, кўксинг қуёшмиди? Мен билмайман, буни ер билади. Улар ерга насиб қилган экан, мен ҳам ундан узок кетолмайман. Қутлуғ бошинга раҳмат нури ёғилсин ,руҳу равонинг шоду масрур бўлсин валидам!… шоир валидасини аниқ туслаяололмайди. Боз лаблари пичир-пичирдан тинмайди-«Менинг Зарафшоним, етимлик ёшларимни ютган, илк изтиробларимни оқизиб кетган, руҳимни кўтарган, яшашга, курашга ўргатган дарё. Момом, онам бечораларнинг фарёд, ғам-ғуссаларини синдирган, тўлқинларида оқиб келган селобалари, бешиклар, эчки-улоқ, тою-тойчоқлари хотирамга нақш солган шаддот Зарафшоним, сингил-опаларимни, онажоним беҳиштимни сочларини ювган, шохи кажак талғир сигиримнинг тўшини чайган Тўмалоқ, Узун, Кўндаланг, Қулмурод кўллари, болалик дўстларимни кўксида кўтарган Зарафшоним»…
Мирзо Рамазон ака (худо раҳматидан берсин), шоирнинг акаси онаи зорини-ўрта бўйли, химчабелли вужуди, сочлари товусдек уп-узун қоп-қора, юзлари бўғдой ранг, сал чўзинчоқ, шоҳлолари кап-катта, киприглари узун, лаблари юпқа, тишлари дурдай оп-оппоқ, шаҳлоҳ нигоҳлари доим кулиб турарди раҳматининг, қўллари ва қўлпанжалари уп-узун дайро (чилдирма) ни, қўбиз дуторни ажаб санъаткорлардек чолгувчи, ўзбек ва қазоқ ашулаларининг охуни, соф овоз эгаси, товусдек рақсга тушгувчи фариштасифат эди онаизоримиз,-деган эди. Шоирнинг валидаси Қозоқистонлик, Сайрам водийсининг Қарабулоқ қишлоғидан.
Шоирнинг отаси Тошкентда Қизил-Большовой ҳисобчи (бухгалтер) олти ойлик курсида талабалик даврида, шоирнинг онаси Рисолатой билан танишади, ўн олти ёшлар чамаси Оқтепа мозор қишлоғига келин бўлиб тушади. Валидаи зот ҳам бир умр умргузонлиги мусофиратда ўтганлар. Шоирнинг акасининг айтишича урушдан сўнг 1947-48 йили оила бисотида якаю ягона хунажин-қорамолимизни пуллаб Қазоқистон ватанига, урушда вафот этган Абдусамад акасидан қолган етимлар-шоирнинг тоғаси Абдумажид (7-8 ёшда), аммаси Озодахон (3-4 йшда)ларни кўриб, худонинг қазои мубораклари яқин келаётганини кўнглига ўтказгандек видолашиб келган,-дедилар. Сўнгра икки уч йил ўтар, ўтмас очлик ажалидан қазои муборакларини эслайди холос. Шоир ҳам:
Модарам!
Модари биҳиштиям!
Онагинам!
Жаннатмакон онагинам!.
(Лоиқ Шерали).
Онанинг бир кеча тортган захматин,
Ҳар икки оламда тортолмас ҳеч ким.
(Аскар Маҳкам).
Муртазо ака оналар (онаси мисолида) беғубор шабнам шудринг гўё, тиниқ
тирик руҳини ҳис туйғуда форча, ўзбекча инкишоф қилар экан дейди:Модарам дилатро ба мо гуфти,
Айтардинг,-дилингни такроран яна,Ту заифаи Солиҳа ба мо буди.
Сизлар чун мен дердинг,-Солиҳа она.Модарам ту ҳавас медошти,
Онамнинг орзу ҳам нияти ҳавас,Солиҳаи заифа шудан мехости.
Солиҳаи аёлдек юрмоқлик холос.Модарам бигуфти дарду ҳасрататро,
Онамнинг дард,ҳасрат деганин билки,Ту ҳоло достони нахондаатро.
Ўқилмаган достон ҳозирча балки.Жабру жафоят модари зорам,
Беҳисоб жабр жафо чеккан дилором,Аҳду паймонат, модари хорам.
Аҳду поймон айтган онаи хорам.Модарам, модари заҳматкашам,
Онагинам, онам мунг муштипарам,Ба жаннат Равзаи фариштаям!
Жаннатда Равза боғ фариштаси ҳам!Модарам, модари дил шикастаям,
Ҳаётдан кўнглинг совуб, кетганимсан,Ғарибаи, хаазонрез, бе баҳорам,
Хазонрез, баҳори йўқ ғарибимсан.Шоир Муртазо ака эса: (Тақдир қиссасидан илтижо қисми)дан:
Погонли амакига ёлвордим такрор-такрор,
Йиғлаб, йиғлаб айладим илтижоларни қатор.Товбам чиндир, инонинг, қўлимга тутсам қалам,
Бузсам аҳдни, бир умр мотам бўсин насибам.Ё кесинг қалам тутган ушбу саркаш қўлимни,
Ё суғуринг тилимни, ё ушатинг белимни.Раҳм айланг, урушда қурбон бўганлар отам,
Эрта этган онамни тупроққа ғуссаю ғам.Етимликнинг чангали жабр қилган аёвсиз,
Ота-онасиз онлар бўлмади менга оҳсиз.Дарт кўрмасин бошингиз, ғурман, қўлланг амаки,
Партиямиз шаънига деган гапим хашаки.Шоир Шароф Рашидов билан учрашганда:
-Ҳаваскор қаламкаш эдим, ғўр ниҳол,
Машқларим мазмуни кимгадир ёқмай.Кулфатлар келтирди бошимга ҳадсиз,
Юрибман мен бугун юртимга сиғмай.Шеъримнинг ғояси кони зарармиш,
Халққа қутқи солиб, урармиш йўлдан.Кишанласа мени-бўлармиш хўп иш…
Шу тахлит ҳужумлар ёғди ўнг-сўлдан,Хумордан чиққанча турткилаб ўбдон,
Турмага рўпара этдилар ахир.Айирдилар мени тўғлиган тўпдан,
Ёрдам беринг, ота, мен бита сағир.Отам Тошкентда онам билан танишгач: дарвақе шундай воқеа рўй бериши ғоят табиий бўлиб унда ҳеч қандай ёхуд тасодифий ҳожат йўқ. ёруғ дунёда ёлғиз аёлларгина бир умр ўз қисмати пешаларини исташади. Отам деган экан: «умримизнинг гоҳ маъюс еллар, гоҳида ялмоғиз селлардан иборат фасилларида юрганимиз қат-қабатлари сингроғин тингловчи бир ёри ҳабиб, бир зори қариб истадик. Тунларимиз сарду кунларимиз дард тўла кечган чоқларда кўзимиз ёшин татиб, фалакка зор-зор йиғладик. Қўлларимизни ёзиб, бир анису ғамхор истадик. У бор эди, мавжуд эди, аммо унинг гуломдон чеҳрасига пинҳон бўган деворлар дарзида синган кўз нурини пайқамадик ва гоҳ сувора сувратида, гоҳ дарвиш сийратида утдигу кетдик. У бор эди, мавжуд эди, аммо гоҳо унинг илтижо тўла кўзлари ўнгидан гоҳ шоҳ сувратида, гоҳо гадо хилъқатида ўтдигу кетдик». Отамнинг тақдири-руҳпок одамлар нигоҳидан уққан сирли қиссагўй шу аёл эди. Ёруғ дунёда қисмати азал уни ўз кафтларида отамга ҳадя қилган лаҳзалар истиснодир ва ҳаммага ҳам бирдек насиб қилавермайдиган олий саодатдир. Отамни тақдир ёрлақади, отам уни топди, топди эмас ошифталар топишдилар. Отам ошифтаси Рисолатой исмли сиймосида уни муқаррар очлик, ташналик, йўқотиш ҳалокатидан холос қилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай она бўлмишимиз Рисолатой Оқтепа мозори қишлоғимизга келинчак бўлиб тушди.
Отам фронтда вафот қилгандан сўнг, онаизоримиз, беҳиштимиз олти боласини (беш ўғил, бита қиз-кенжаси) этагига солиб, кечани кеч демай, кундузни кундиз демай, болаларини соғлом дуркин ўсиши учун ўзи оч, юпин, жонини жабборга топшириб изғирин совуқ ҳаволарда, азобда, аждоҳо мисол очлик билан курашган фаришта оёл шу эди.Дийорга тўймаган, дийдор гадоси,
Ҳақнинг севган қули, ишқин шайдоси.Зангори либосли, сеҳр жодугар,
Ким экан? Муқарраб фариштасидек.Бўйнида осиғлиқ, ёрлақаб тумор,
Товлангай тим қаро Дарвиш качкулдек.Аршу курсисини солган ларзага,
Ҳақ санъатин Олий тазоҳирдек.Бу қандоқ совдаки ҳозир пайтгача,
Қошида қиёмат кўзида уқбо.Юзида жаннат бўй, кўнглида дунё,
Сеҳр жодулар мактаб мудариссасин.Тагли-тубли инкишоф, сеҳр сирларин,
Этаолган Ҳофиз бўлса Ҳақ гувоҳ.Бўлсалар бодомин чақолган ўша,
Айтсинлар, илоҳий жаннат бўйларин.Айтмаса Яссавий ҳмзрат назари,
Тушсалар, айтарми, фитрат сирларин.Ўта ақилли зот, ёрган пихини,
Яратганга келса ногоҳ юзма-юз.Ўхшаши йўқ зебо, тўсмай бетини,
Қия қарашлару этгай ишва ноз.Ойни парча-парча этган жамоли,
Ким экан? Рисолат пари мисоли…Онаизоримиз, отамнинг пайчан билаклари таъсирида ёввош тортиб қолган эсада ва бу метин жусса уни ўз оғушига олганидан ич-ичидан суюнган эди. Аммо бу қувонч унинг ҳуркиганнома, қўрқув аралаш ёлғончи кўз ёшларида акс этганди. Балоғатга етган қизда ҳам, балоғатга етган сиртлонларга хос хусусият бўлади. Урғочи сиртлон ҳам сиртлон бўлганидек, айни балоғатга етган қизларда ҳам бироз ҳаё пардасига чирмалган жасорат, баҳодирлик, шиддат ва матонат бўлади. Буни улар айниқса муҳаббати рад этилганда ёхуд турмиш бир мунча сиқувга олганда, мисол: -фовқулотда, очлик, касаллик сабаб биронта боласидан жудо бўган чоғларда ўзини-ўзи қурбонлиққа топширишларини намоиш этадилар. Ҳарқандай қиз жавонлик пайтида, Солиҳа аёллар эса 25-30 ёшларида серфарзандлик бўлган ёшларида ўз бахти учун, бирламчи-болаларини соғлом дуркун вояга етказиб ўстириш учун сиртлонлардан-да баттар курашувчан, керак бўлса ҳеч нарсадан қайтмайдиган бўладилар. Ёруғ дунёда ўз муҳаббати учун ва фарзандларини соғлом дуркун ўстириш учун, уларнинг бахт саодати учун, ўзи оч, юпин бўлсада ҳеч ким аёллар каби кураша олмайди. Онаизоримиз отам билан танишгач ватанидан (Қозоқистондан) узоқ бир бегана бошқа юртга (Ўзбекистонга) келин бўлиб тушишининг ўзи афсоновий жасорат эди. Бу бахт талошида толеъига нима чекилишини билмаган Рисолатой онажонимиз бир умр мусофротда эркин, озод яшаш учунгина, бола-чақа кўриш ҳавасида, уни бахт орзуси тизгинлай оларди холос. Буни мусофир бўлиб бегона манзилда яшаган соҳибжамол яхши биларди. Фронтда уруш сабаб эридан жудо эсада, юпин фарзандларининг икковидан (Ёрқул ўғли, ўзига қуюб қўйгандек ўхшаш Саодат қизи) совуқдан музқотиб, очликдан ўлиб кетганларидан сўнг девона (бошқача айтиш мумкин эмас,) жизғонаги чиқиб қирқ ёшга етмастдан очлик балосидан, бу қўтир, ялангтуш куфру оламда турарга жой тополмасдан Солиҳа аёлларга хос фоний оламни тарк этди.
Тақдирин Аллоҳга айлаб ҳавола,
Тўрт ўғлин зор ташлаб кетган онамиз.
Кетётиб деганди, – тўрт этак бола,
Кўргайлар, Худо ҳақ, ҳар бири сўзсиз.
Акам дер, – «билардим хоҳишин, ҳавас»,
Маҳбуба Солиҳа бўлсайди холос.
Отақулу Равшан ёш гўдак ҳали,
Гоҳи оч, гоҳи касал, мондимас ҳоли.
Отақул, «Бойча» ни ялтоқ умидда,
Топширдим чорасиз «Ярғоқ» уйига.
Равшан ночорини бахти ёрлақалб,
Шўрлик кенжамизга эл чиқди эга.
Бўлгуси шоирни Гардуни Ден, сен
-Ол дедим, э войей Қайтар дунёга!»
Гоҳ ота, гоҳ она Ромозон шўрлик,
Ножот йўлин топди Ўзларига шукъ!
Ёрқул укам, онам, Саодат синглим,
Аччиқ ҳақиқатга дош бермас дилим.
Учиси очликдан ўлган, дод фалак,
Буни Сиз! Дегайсиз ҳақорат талаб.
Онамнинг қақшаган, хонумон бахти,
«Ўқилмаган достон»Ҳак! Худо ҳаққи…
** ** ** ** ** **Хумордан чиққанча тўрткилаб ўбдан,
Турмага рўпара этдилар ахир.
Айирдилар мени тўғилган тўпдан,
Ёрдам беринг, ота, мен битта сағир.Ватанга сиғмаслик, ватанга сиғдиришмаслик, шоир эса ватанининг фожиасини сиғдираолмаслиги сабаб, шоир табиатига ватанининг сиғмаслиги бу буюк руҳлар оламида кечадиган тозот ҳолат. Ватанга сиғмаслик унинг кенг бағрида тордан-да тор, майдадан-да майда тафакурли кимсаларнинг яшаётганлигидан, бу кимсалардан ўтиб юқорироққа назар соладиган бўлсангиз, гувоҳ бўладиган манзарангиз ундан-да даҳшатли. Бундай ватанга сиғмаган одамнинг табиати ватанни сиғдираолмайди. Сатрлар оқимининг қуйилиб келиши тонг шабадага, тунги дарёлар товушига, ой ва юлдузларнинг сокин сузишага менгзайди. Эҳтироснинг ўзи сатрлар ясайди.
Мирзо Рамазон ака дейди,-мен онамнинг дийдордангина шодлана олган онларини кўрганман, холос, онам дийдор гадоси эди. Нима қилса дийдор қилди. Ўғли Ёрқул, қизи Саодат очдан ўлганларидан сўнг, эрини (шоирнинг отаси) фронтда вофот этганидан сўнг девона бўлди, буни бошқача изоҳлаб бўлмайди. Болаларини совуқ дийдорини тупроққа тобшириб қайтганларидан сўнг, шудгор аралаб Оқтепа мозорига қатнай бошлади. Болаларини совуқ дийдорларини бағрига олган совуқ тупроқнинг дийдорига тўйиш учунгина қатнади. –Мен болаларимнинг ёнига бориб тўхтайман, бораман-да тўхтайман дегани ҳозир, ҳозирдай қулоғимга эшитилиб туради.-дейди Мирзо Ромозон ака ва давомини айтатуриб,-аллақаёқларда, мен ҳатто тушимда ҳам кўрмаган, фақатгина 1975 йилда шоир укам билан онажонимнинг юртига бориб келдик. Онаи зоримиз Сайрам қиру, боғларларида ўтиб кетган ва раҳматлининг ўзи ҳам ҳеч қачон дийдорига тўймаган, аждодларига матонат ва одамийликни қон-қонида асраган, агар дунёда жудолик бор бўлса, фақат унгагина насиб қилган, агар дунёда ғамнинг борлиги чин бўса, фақат ўшагина чеккан, дейди шоирнинг акаси, кўзининг ёшини артар экан…
ХХ асрнинг 60-чи йилларида озроқ ва шу асрнинг тўртинчи чораги, истиқлолдан кейинги 90 йилларда ва янги аср ХХ1 йилларининг бошланиш чоғларидаги шеърият ғоявий ўзгаришларни бошлаб берган давр бўлмай, у шеърда шаклий ўзгаришлар ясаган давр бўлди. Шеърият минбардан пастга тушиб, одамларнинг бевосита ўзи билан мулоқат қилишга киришди, кескин шаклий тажрибалар билан бирга бошланган сиёсий курашларда, даврнинг энг долзарб масалаларни майдонга олиб чиқабошлади. Худди шу даврнинг қайноқ қозонида пишиб етилган шоирларнинг тўнғич буғинида Муртазо Улуғовнинг номи бор эди. Муртазо ака шеъриятга нима олиб кирди? Унинг шеърий асарлари ўз салафлари ва тенгдош шоирлар шеъриятидан нимаси билан фарқланарди ва унинг адабиётдаги мовқеи қандай эди, шоирнинг шеърияти кейингни буғин шеъриятига таъсири нималарда кўзга ташланарди қобилида савол қўйиладиган бўлса, унда қўйидаги манзара ҳосил бўлади: Ғоявий жиҳатдан Муртазо аканинг шеърияти муросасиз шеъриятдир. Бу шеърият содир бўлажак инқилобий ҳодисаларнинг худайчиси сифатида мустамлака зулми остида эзилган халқимизнинг фожиали аҳволини, истиқлолга эришган шоир ватанининг Бош-Бошболдоқнинг истибдод зулми, фожиали аҳволини кескин очиб ташлади ва уни аёвсиз танқид остига олди. Бироқ бу танқид фақат «падаринга лаънат»дан иборат бўлмай, ўта таъсирчан ва бетакрор тилда ифодаланган жонли, тирик шеъриятдан иборат. Муртазо Улуғов мустамлаканинг туб сабабларини, Бош-бОшболдоқнинг ғайри инсоний зулм ҳаракатларини очиб ташлар экан бунда «Жаннатда гурунг», «А. И. Солженицин билан гурунг», «Тақдир», «Истиқлол зиналари»- Шоҳнома асардаги бадий тил ва изоҳ материаллари гувоҳ ва тарихийлик мезонга қатъий амал қилади. Яъни тарих саҳнасида миллатлар ва халқлар нималарда ижобий ва нималарда салбий рол ўйнади? Тарихнинг яратувчиси бўлмиш халқларнинг миллий тарих олдидаги масъулияти нималардан иборат бўлиши керак эди? У, энг аввало, ана шу саволларга жавоб ахтарди. Миллат бахтсизлигининг ички омиллари нималарда эканлигини кўра билди ва унинг шаффоф поэтик тил билан ифодалай олди. Шакл жиҳатидан Муртазо Улуғов шеърияти анъанавий буғиннинг батамом янгича кўриниши эди. Унинг шеъриятида турдош ҳарфлар билан бошланадиган сатрлар, тутиқ белгиси, сатрларни синдириш ва шу билан шаклнинг таъсирчанлигини ошириш воқеабандлик, энг мўҳими, баланд жўшқин эҳтироснинг синтези яққол кўзга ташланади. Муртазо аканинг шеърини, шеърий асарларини замоновий, эстрада, мумтоз қўшиқчилар, бу шеъриятга хос бастакор ва хос овоз керак. Агар Муртазо аканинг шеърий асарлари асосида таъсавирий санъат асари яратилса Италиялик художник Ромбранд Ван Рейн (1606-1669) ёки Шоҳ Иван Грозный ўз ўғли Иванни темир чўқмор билан бошига тушириб ўлдирган манзара- Иля Ёфимович Репин-нинг тасвирий асари (1844 йилда туғилган, вофоти йили номаълум), 1918 октябр тунтаришини қобул қилбмай Иля Ефимович Финляндияга эмигрант бўлиб кетади. Фақат шу икки буюк тасвирий санъаткорлари яратган манзараларга ўхшаб кетган бўларди. Агар Муртазо Улуғов шеърий асарлари асосида мусиқа ёзилса, у шубҳасиз Вольфганг Амадий Моцарт (1756-1801) нинг №25 ва № 29 симфония асарлари, опер асарларидан «Дон Жуан», «Вольшебная флейта». Людвиг Ван Бетховен (1770-1820), 1804-1812 йилларда яратган учинчи симфония асарларидан то 8-чи симфония асарларигача. Пайғамбарсифат буюк Пётр Ильич Чайковскийнинг увертюра фантазия симфоник «Ромео ва Джултетта»,«Қуюн» (В. Шекспир), «Франческо ва Румини (Данте), тўртинчи симфония асари»,Боз Чайковскийнинг «Евгений Онегин» (А. С. Пушкин), бешинчи симфония (1888), «Гамлет», «Пиковая дама» (1890) ва 1893 йили томомлаган Олтинчи симфония асарларига ўхшаш- мусиқа симфоник асарларининг авлиёлари ижро қила олади.Ва шу авлиёлар қаторида турган бетакрор уетод отахонимиз Юсуф Ражабийнинг “Зайнаб ва Омон”(Х.Олимжон) саҳна асарига ёзган Симфоник увертюраси,”Муножат”-келмади,”Ушшоқ”қа ёзган(А.Навони)мусиқавий асарлари…,ижро этаолади. Агар, бордию уни ижро этиш бўлганда Рудольф Нуриев, Мая Плеуская, Малика Собирова, Малика Калантарова каби буюк балет ва миллий артист ижрочилари ижро этишлари мумкин. Зотан,Муртазо ака ўта миллий, энг гўзал умуминсоний ғояларнинг бетакрор мусаннифи шоиримиздир. Бу шеъриятга хос бастакор овоз факат нафосат карвони-шайх Шерали Жўраевгина ижро қила олади .Ваёким Берта Давидова ,Барно Исокова,Дилнура Қодиржоноваларнинг хос овозлари.Қўшиқ оламида шўҳратли ҳоқон,
Куй-қўшиқ мулкида ҳеч туганмас кон
У куйласа қалблар титрар беомон,
Санъатига қойил: олқишлар замон.Овози мудраган дилни ўйғатар,
Куйлари шарқироқ сойдайин оқар.
Уни Айнул Ҳаёт булоғи дерлар,
Шерали қўшиқла дунёга боқар.Қўшиғин мағзида қалблар нидоси,
Куйласа, гул очар қувонч дунёси.
Куйласа тош қалблар эрийди мумдек,
Шундай қўшиқчининг жонин фидоси.Навоий ҳасратин айтолган Шер у,
Бобурнинг кўнглини кўтарган эр у.
Қўшиқ-ла дилларни дилларга боғлаб,
Инсонни бахтиёр кўраман дер у.Шерали қўшиғи мусоффо тонгдир,
Ўзликнинг маъносин англатган онгдир.
Орзусига орзу, хастага жондир,
Жаҳонда ўзбекка абадий донгдир.Фирдовсий, Саъдий, Жомий, Навоий,
Башарнинг бахтидир, такрори-бўлмас.
Мумтоз Шералидек соҳир қўшиқчи,
Дунё саҳнасига минг йилда келмас…Турмишнинг тегирмон тошдек оғир залворлари эзиб ташлаган ва ХХ асрнинг сўнгида ҳам ўз-қадр-қимматини, шаън ва ғурурини тиклаёлмаётган миллатининг буюк кечимишига мотам тутиб яшамоқда шоир. У дунёга Навоий, Жомий, Машраб, Мансур, Термизий, Фирдовсий, Хаём, Румий, Хофиз ва Саъдий, устод Эркин Воҳидов, Хомид Олимжон, Ғ Ғулоф, Зулфия, Ойбек отохон, Ш Рашидов ота, Шерали Жўраев каби минглаб пайғамбар сифат авлиё зотларни берган миллатининг сўнгиз зулм ва исканжа, тазийиқ ва ҳақорат остида яшаб келаётганига чидайдиган шоирлар тоифасидан эмас. Бу ёқда эса миллатнинг «пешволари» аллақачон коммунизм қурар ва элдан бурун оила, бола-чақаси, қариндош-уруғи билан, «Авропалашиб» олган, енги узун куйлак, яктакли-соқол саллали миллатидан иймонишар, уфу,-деб бурнини жийирар, жирканар, Муртазо, ака ва шунга ўхшаш шоирларни халқ душмани, унинг истиқболини кўришдан ожиз кимсалар деб билишарди. Шўролар манифести, дину бидъат ниҳоясига ғалати огоҳлантириш хатини ҳам тиркаб қўйгандики, у ҳақда суйламасликнинг асло иложи йўқ. чунки шўроларнинг сирли рўзғорини бадастур англаб етиш учун, унинг сергак фаолиятидан чуқурроқ хабардор бўлиш фойдадан холи эмас. Шўролар фитна деб аталмиш аллақачон осмондан тушган тўртта муқаддас («Зубр», «Товрат», «Инжил», «Қуръон») китобларнинг афсона эканлигини аниқ-тиниқ исбот қилгандек, қандайдир бошқаронғи хотинга етти қуллиётнинг тақдим этилишини ҳам тугал сафсата деб билдилар. Дарвишларга келсак, жами асотирлардан кўз юмган ҳолда, уларни жаҳолат ва қашшоқликлигини симирган, ақл-хушудан айрилган гадолар деб билмоқ керак, дедилар. Лекин негадир ҳикоятларда уларнинг гадолик билан шуғулланганлари ҳақида лом-лим дейилмайди. Уларнинг кўкларга кўтарилиб тавсифланишда қайдайдир илмга зид қарашлар борлиги ўз-ўзидан равшан. Инсоннинг умрбоқийлигига келсак,-дедилар улар,-бу ҳажвий жўрналларда кўп бор қайд этилган, тингловчилар энсасини қотириш учун тўқилган сон-саноқсиз ҳикоялар деб исбот қилмоқчи бўлдилар. Бурнидан нарини кўролмайдиган, одамларнинг чўккан пахса кулбалари ичида бижғиб ётган дардини ҳис қилолмаган, бир уйда ўнбеш жоннинг қорнини тўйғазиш учун катта мамлакат Россия, Қазоқистон кенгликларига, ҳатто қўшни Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон юртларига изғиб кетган, тириклик заптида ўзига ўт қўйиб ёнаётган, гўдаклари ялпи оч, мажруҳ, халқнинг ҳақиқий аҳволини билиб туриб, ўзини кўрликка солиб юрган шоир ва адиблар ичида Муртазо ака зўрға нафас олади. Мукофат ва мансаб кетидан қувиб, ўз шахсий назарлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган зотлар ичида, Муртазо ака толиқиб бормоқда эди. Худо шоирни ўз халқига марҳам қилиб юборган экан.
«Мен махфий кон эдим. Ўзимни намоён қилмоқ учун халқни яратдим», дейди Худо қудсий ҳадисларидан бирида. Бу халқ Худонинг аҳли-«Ал халқу-аҳл-луллоҳи». Шоир эса худди халқнинг жонининг жони, қалбининг қалби, кўз нурининг нури. Муртазо ака ана шундай шоир. Шоирликни қурбонликка айлантирган ХХ аср ва ХХ1 асрнинг биринчи чораги, пок тийнатли, рост сўзли охирги шоири Муртазо акадир, у жондан тўйган шоир, уни жонидан туйғазишди. У шоирликни Иброҳим алайҳиссалом ўз жигарбанди Исмоилни қурбонликка келтиргандек шаҳодат майдонига олиб чиққан ва бу шаҳододи билан бошқаларга ҳаёт бахш этган, уларни йўқлик чоҳларидан олиб чиққан авлиёсифат шоирдир, у шеъриятни халққа яқинлаштирди. Ҳеч бир шоир Муртазо ака қадар халқнинг юрагига ошно бўлмаганди. Эй ҳалқ, сиз дунёда Муртазо ака шоирнинг борлигини билардингизми? Бу дунёда Қуръон ва унинг улуғ мураббийси ўз каломи жалилини шеър тилида нозил қилганини биласизми? Ҳеч шубҳа йўқки, йиллар ўтиб, закмон кечиб Оқтепа мозори шарифидами, Зарарфшон ё Вахш соҳилларидами бир бола туғилади. Отасидан 3-4 ёшда, онасидан 8-9 ёшда айрилиб, етим ва абгор, ориқ ва нимжон, чуқур кўзлари ғамгин, аммаси Рўзигул қаромағида вояга етади. Ийсо каби туғилади ва тилга киради, уни болалигидан сағир-девона деб атайди. Чунки, туғилган заҳоти гапирган новзодни ҳеч ким рисолага қўшмайди. У ҳам болалигидаёқ башар авлодининг аҳмоқана, разил ва чиркин ҳаётига сиғмайди, сиғдиришмайди. Шохлари кажак ориқ талғир сигирининг нам ва чиркин сассиқ арқонини тортавериб, кафтлари шилиниб тушади, уни ҳеч ким эркалатмайди. Ҳайт тонгида ҳеч ким қутламайди ва ҳайитлик ҳам бермайди. У одамларнинг бу қадар худбин ва меҳрсизлигига кўника олмайди. Кўнглида меҳр, шафқат ва муҳаббат туйғусидан бурунроқ нафрат ва ғазаб туғилади. Кажак шохли талғир сигир эса ундан-да оч бўлгани учун бўйин бермайди ва боши оққан томонга судраб кетаверади. «Қайт!-дейди бола,-лаънати, очкўз, қайт!» сигир эса издиҳомни ёриб кириб бораверади… Дунёда унинг борлигидан бир шохи кажак, ориқ, талғир, сигир, бир Олапар итдан бошқа ҳеч ким билмайди. У ўзининг борлигини, тирик экани ҳақида бонг ургуси келади. Аммо ким ҳам унга қулоқ осар эди. Доғ-дуғли дастурхондаги куйган қора-пора панғаган зоғора нон бурдаларини, онасидан ёдгорлик лаби учган сопол пиолага тиқади-да,еб, дарё соҳилига ёлғиз дўстининг ҳузурига йўл олади. Зарафшон эса, минглаб марҳумлар руҳи, Қуръон тиловат қилаётгандек шоввилаб оқади. Кўкиш тўлқинлар мавжларини соҳил тошларга сочиб юборади. Мавжлар реза-реза бўлиб парчаланади. Тош соч юваётган қизларнинг кумуш манглайидек ярақлайди, болани ҳавасини келтиради. Бола ва дарё. Бу дунёда энди ҳеч ким йўқ. юлғунзор аралаб кетган қайсар талғир ҳам, унинг чиркин арқони ҳам эсдан чиқади. Кунлар кетидан кунлар ўтиб бола ва дарё ўртасида девор кўтарилади. Дарё болага, бола эса дарёга айланади. Шоир яралади. Яратгувчи Одамни, унинг чап қовурғасидан Ҳавони яратгани каби шоир яралади. Одам даставвал исмларни ёдолган бўлса, шоир дарё исмини (Зарафшонни) ўрганади. Одам кўз очиб, ногоҳон боши устида Ҳавони кўган бўлса, шоир ҳам кўз очиб, аёлни ахтаради. Одам Ҳавони топади. Шоир аёлни тополмайди. Юлғунзор оралаб кетган талғир шом қаронғусида маҳалланинг тупроқ кўчаси томон йўл олганда дарё қороя бошлаган, унинг соҳилида ёлғиз бола қолган эди.
Шубҳа йўқ, замон таққозаси билан Муртазо Улуғовга ўхшаш, эҳтимол ундандан ҳам қудратлироқ шоирлар дунёга келар. Макон ва замонлари Худонинг илкида. Ким билсин, уларнинг орасида Муртазо исмли ва ҳатто, тасодиф амри билан шакл-шамойилда ҳам унга ўхшаш шоирлар чиқар, бироқ ўзбек шеърияти боғининг бу ниҳоли бизнинг Муртазо акадан қолган ўринни ҳеч қачон тўлдира олмайди. Воқеан, у бошқа бир олам ва бошқа бир одам бўлгай!
Ўрни келганда шуни таъкидлашни астардим. Шўро замонида коммуна мафкураторошлари «Бетакрор одам йўқ» деб такидларди. Яъни, ҳар қандай шахснинг ўрнини хоҳ жодухаёл шоир, хоҳ доҳо олим, хоҳ беш бармоғи ҳунар санъаткор бўлсин, бошқа бир киши бемалол эгаллаши мумкин. Улар тенглик ҳақидаги қонунларини фалсафий жиҳатдан ҳам асослашга ҳаракат қилишарди, яъни маънавий қудрат бобида ҳамма тенгдир, фақат ижтимоий муҳит, таълим-тарбия воситасида улардан Навоий, Жомий, Машраб, Яссавий, А. С. Пушкин, Чайковский, А. П. Чехов ясаш мумкин. Шўропарастлик найрангларидан яхши огоҳ бўган шоир Бозор Собир таъбари билан айтганди: «Шўрога подачи, қассоб ва самоворчидан зиёли ясаш одат эди, ҳақиқатда агар мафкуравий эҳтиёж таққоза этса ҳарқандай одамдан машҳур олим ё шои р ясай олади». Камоли хушбахтликми, ё бадбахтликми одамзот табиати бундай эмас экан! Ҳар ҳолда ҳикмат аҳли бўлмиш ўтмиш-донишмандларимиз неча-неча аср муқаддам айтганлар! «Тарбия бир хил, истеъдод турфа хилдир» (Саъдий). Муртазо аканинг баракали умридан сакккиздан олти ҳиссаси Шўро замонига Тўғри келди. Шўро замони шароити, хусусан, даврнинг қалам олдига қўйган талаби Султон Маҳмуднинг Абдурайҳон Берунийга қилган даъвосига ўхшарди: «Агар мендан яхшилик истасанг, ўз билиминг салтанати йўриғига эмас, менинг йўриғимга юрасан»!
Муртазо аканинг шеърияти сўз нуқдодонлари томонидан ҳозирча қалам урганлари йўқ. Шўро ва ундан кейинги узбек адабиётида бу баландмақом сўз устасининг мовқеи ўз тадқиқотчиларини кутиб ётибди. Хусусан унинг бадиий маҳорати атрофлича таҳлил қилиниши лозим зеро, шоир санъатига фақат унинг шеърий асарлари мисолида баҳо бериш ва сўз усталари силсиласидаги ўрнини аниқлаш мумкин. Мен Муртазо ака ижодиётининг, умуман, икки жиҳатига, эътибор қаратмоқчиман. Шояд келажакда адабиётшинослар бу мавзуга муфассалроқ эътибор берсалар: Биринчидан Муртазо ака лирикада баланд санъаткор мақомига етишган. Тенгдошларидан ўзбек адабиётида ҳеч ким унинг даражасига ета олгани йўқ. Ўткан асрнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига янгича овоз билан кириб келди, бироқ унинг янгилиги фақатгина Шоҳнома ёзишда намоён бўлмади. Аниқ сабаблар юзасидан шоир 30-йил қўлига қалам тутмади, истиқлолдан кейин яна шоҳнома ёзиш услубини давом эттирди. Услубига кўра, шеъриятда қолип синдирувчи эмасада, бироқ шунга қарамай, шеърий асарлари бир қолипга сиғмасди. Менинг назаримда истиқлолдан кейинги даврларда шоир амалга оширган янгилик шундан иборатки, у янги мавзу ғояларини қатъий турк-форсий шеър услубида, яъни ғазал, рубоий жанрида шеърий асарлар ифода топди. Уста шоир янги туркий назмида бу адабий шаклларга тоза руҳ ва жон бағишлади десам муболаға бўлмайди. 40-50 йилларда «Қизилбошлар» идиологияси таҳдиди таъсирида шоҳнома ижод қилиш, ғазал, ҳатто рубоий ҳам қариб йўқ булаёзган эди.
Иккинчидан Муртазо ака ўзбек лирикасини янги маданий-ижтимоий миқёсга олиб чиқди. Менинг кузатишимча шоирнинг машғулоти, асосан уч турли эди: тарихий асарлар ёзиш, луғат китобларини мутолаа қилиш, қадимги турк-форс китобларини ўқиш. Муртазо ака уч сарчашмадан баҳра оларди: форс-тожик шеърияти яловочларининг асарлари (асосан крил ҳурфидаги нашрлар), рус адабиёти, ҳинд, Чин-Мочин, авропа адабиёти (рус тилидаги шеърият, бу тилга ўгрилган Ҳинд, Чин-Мочин, Япон, Авропа шоирларининг ижоди). Шоир форс-тожик, рус тилини мукаммал етарлича билган ориф инсон. Кейинчалик унинг мутолаа уфқи форсий тилдаги узоқ-яқин адиблар ижоди ҳисобига кенгая борди. Худди шу майдондаги изланиш, ўз устида ишлаш шоир ижодиёти маънавий заминасини бойитди, шоирлик лаёқатига сайқал берди. Ўзбек шоирининг бу яратувчанлиги тажрибаси буюк Мирзо Бедилнинг қуйидаги фикрини яна бир бор исбот этди «Таъби салим фазлдир, ота мерос эмасдир».
Муртазо ака наслининг толеи, Шўро давлатининг тарих харитасидан йўқолиши кексалик камолати даврига тўғри келди. Мамлакатнинг ижтимоий-маънавий муҳити яхшиликлардан дарак бермоқда эди. Нима бўлганда ҳам коммустлар тузумининг сўнги ўттиз йили барча сиёсий мафкуравий маҳдудиятларга қарамай, Сталин даври муҳитидан буткул фарқ қиларди. Шуни қаноатмандлик билан қайд этишим керакки Муртазо ака ва унинг тенгдошлари олтмишинчи йилларнинг бир мунча озод фазосидан фойдаланиб, улардан бурунги ўзбек адабиётининг адиблари бажаролмаган вазифанинг уддасидан чиқа олди. Дарвақе, худди шу пайтда шеър тарихий-миллий ўзликни англаш воситаси қудратли ижтимоий-маънавий ҳодисага айланган эди. Айни ўша пайтда шоир жавонлик жўш урган тарихий ватанпарастлик руҳидаги шеърий асарларини ярата олди. Хос давримизда баҳслашув олам тусини олди, агар кимдир ҳаддан зиёт ўзидан кетмоқчи бўлса Абдурахмон Жомийнинг
Хирад аҳлин қошида айлама шаҳр мушкили иш,
Дема сўз хослар учун, мажлиси хосдир бу ер.
сатрларини эслатиб қўя қолардик. Бироқ мен энди кекса шоир Муртазо ака домла билан баҳсга киришмоқчи ва бу баҳснинг акс-садоси шоирнинг вайрона Ватанини бошдан оёқ қоплашини ва ҳар бир ватан аҳлининг қулоғига етиб боришини истамайман. Бир вақтлар инсонпарварлик Маккаси бўлиб, бугун маъновий муҳитида инсон жони бир пуллик қадр-қимматга эга бўлмаган заминнинг энг чекка, Тошкентдан Сурхону Нукус, Хива манзили гўшаларигача кириб боришни жуда,жуда истайман. Энди, эҳтимол ашаддий даҳрий ҳам, неъмат куфири ҳам, давлат заволи эканини эътибор этишларини истайман. Дарвоқе, чўбирзодалар даставвал ўзларига савол бермоқлари лозим: худбинларча янгилик исташ ва омиёна қайта қуришлар жараёнида ҳамма бор нарсаларни нес-нобуд қилиб, нима ҳам ўрнига янгилик бу кўҳна диёрда қилдилар? Мардларча бўйинларига олган тақдирда: «Ҳеч! Бу гулзор ватанни истиқлолдан сўнг, чорак аср давомида вайрона мозористонга айлантирдилар!». Дунёнинг разилликларча тескари ишлари, одамларнинг дунё ишларига бефарқлиги, миллат харобалари, кўнгил вайроналиклари, ёру-дўстнинг хоинлиги, айиқса қўли пок, қалби кенг жарроҳ касбини нуқсонсиз бажара олган даврларида, лаҳза сайин Муртазо аканинг жонига қабза урарди. Муртазо ака каби руҳини осмон дарёлари қанотидан уфурган, еллар эркалаган, боши устида авлиё тожик шоирларининг (Лоиқ Шерали, Абдулло Зуҳур, Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим) ўлмас руҳи дуохонлик қилган бир шоир ватанидаги инсоний нуқсон-ахлатини гулчамбар деб гумон қилиб юрганларни ҳазм қила олмасди. Буюк Мавловийнинг «Фийҳи ва фийҳи» (ичингдаги ичингдадир) китобига ҳар вақт мурожаат қилган шоирдир. Тожикистонлик авлиё шоирлар дедим, улар Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг шеърий ҳикматларини ёдаки билган, оёқ яланг сурув ортидан кетаётган ва оши ҳалол билан тирикчилигини ўтказаётган кимсадек:
Ин жо руҳи зарду жомаи жанда харанд,
Бозорчаи қасабфўрушон дигар аст…
Мазмуни: Бу ерда-авлиёлар «бозор»ида фақат ғуссадан сарғайиб кетган юзлар ва жанда тўнлар сотилади. Беқасам чопон сотадиганларнинг бозори бошқа ерда.
Юзлари сомондек сарғайган, пешоналари шудгор бўлиб кетган зотларнинг-Тожикистон «бозори» томон ўтинглар, уларнинг ёвғон шўровисидан татиб кўрсанглар, мукаммал кўп нарсага эришасизлар. Эй кабобхўр ва кабобпаз адиблар Баҳоуддин Нахшбанднинг бир лақаби «Шайх резачин» эди. Бу увоқ-ушоқларни тергувчи демак. Ҳазрат кундуз куни кўрган-нетганлар риёга йўймасинлар, таъмагирлик қиляпти, деб ўйламасинлар учун кеч оқшом кўчаларни кафтлари билан тозалар, увоқ-сурвоқларни йиғар эканлар. Бурнидан нарини кўра олмайдиган, қорнидан бошқани ўйламайдиганлар, ўз уйим-ўлан-тўшагим дейдиганлар ақадасини пайғамбар суннатдек қобул қилганлар, кимлигини, қанрдан келганини унутиб қўйганлар ичида яшаб бўладими? Боз устига, лабда заҳарханда билан уларга кимлигини эслатган одамни сазоий қилсалар, душман деб билсалар. Шоир ватанида худди шундай чиринди бир муҳитда яшади. У бир умр сўқирлар кўзини бино қилмоққа, бедилларга кўнгил ҳадя қилишга, бедонишмандлар миясининг тарҳини очишга, манқуртлар хотирасини тирилтиришга, ватан хоинларига бешик ва кулбалар томон олиб борувчи йўлни кўрсатишга, дарвишлар сингари нафсга қарши ўлим қазоси мисол жангу жадаллар билан оч бўридай олишганларидек пок йўлни кўрсатишга ҳаракат қилди, фарёд чекди, ўзини қўярга жой тополмади. У бедаво қалби ёлғиз қора ер қаърида ором олишни биларди. Шеърларидаги ўлим соғинчи, айрилиқ оҳанги, ёлғизлик ва узлатга мойиллиги, -исён ва шўришларнинг заминини ана шу шеърий асарларида дарвишона зикрларда айтилган. Худо шоирга ўзининг раҳматидан сероб қилиб берди. Шафқат ва ҳақиқатни ошиғич ато қилди. Акс ҳолда, у ҳам бозор ё кўча аҳлидек, шунчаки тўғилиб, шунчаки яшаб, шунчаки ўлиб кетаверарди. Ер одам жисмига тўйганми? Бу дунё каптархона эмасми? Кимдир келиб, кимлар кетаётганини худонинг ёлғиз ўзи билади. Муртазо ака ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Навоий, Термезий, Машрабу Мансур, Чўлпону Абдулло Қодир, Аскар Маҳкаму Шерали Жўраев, Абдулло Зуҳуру Сайид Неъматулло Иброҳимлар қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа елиб югирди.
Юқорида эслатганимиздек форс-тожик, рус тилларини мукаммал билгувчи шоир, шеърий асарларида уларнинг фолклор, рубоийларидлан, айниқса «А. И. Солженицин билан гурунг», «Истиқлол зиналари», «А. И. Солженицин ХХ1-чи асрда («Жаннатда гурунг») шеърий рўмонларида устомонлик билан фойдаланади гўё А. П. Чехов, Достаевский. Л. Н Толстой, А. С. Пушкинлар француз тилидан фойдаланган каби.Аросат майдонида Сталин:
Судралиб борарди худи қора дев,
Қаршисидан чиқди ўртоқ Брежнев.Сталин қувонди, қувонди ғоят,
Ахир бир ҳамнафас топди ниҳоят.Ўтган-кетганлардан сўзлашиб бир-бир,
Дерди: укагинам, Леонид гапир.Мендан кейин юртда айтгин не бўлди,
Ё Сулаймон ўлиб девлар қутилди?Мени гўримда ҳам қўйишмади тинч,
Ҳали ҳам тирикми «блин Каганович» .Аросат даштида ҳокимдир даҳшат,
Бунда ваҳму қўрқув кезинар фақат…Хрущев ғазаб-ла вишиллар секин,
Насиҳат гўй бупсан, дейман сукин сын».Никита сўзидан Иосиф қақшаб,
Қутурган ит каби бўлди дарғазаб.Қаерда эканин унутиб шу пайт,
Русчасига сўкди «Ҳе твоё мать».Большой театрнинг актирисаси Вера Давидова:
Шу маҳал тўдадан чиқиб бир кампир,
Сталинга қараб сўз қотди оғир.Танимадинг чоғи, Вераман Вера,
Кўзларингни очиб яхшироқ қара.Эсингдами ўша машъум қора тун,
Мени этган эдинг зўрламоқ учун.Кремлда эдим севикли эрка,
Сергеевич бақирди : «Бас қил сабака».«Шахсга сиғиниш» деб даҳри дун аро,
Унинг пок номига чапладинг қаро.-Овозингни ўчир-дея Хрущев,
«… Твоё мать»,-дея сўкди беаёв…«Кузькина мать»,-дейди бақириб такрор,
Социализм қурган соқов, сўқирлар.-Йигирма йил ичра бўлади бунёд,
Коммунизм деган гўзал бир ҳаёт.Ундан сўнг кўргайсиз ўғрию попни,
Ойнаи жаҳондан охирги доғни.Дея роса оғиз кўпиртирдилар,
Юксак ҳаёт ҳақда хаёл сурдилар.Ақлсиз эшак ҳам ботган чоғ терга.
Овнайди тўкиш чун канасин кулга,Жаҳолат комида қолдилар бешак,
Уларга ибратдир қиссаси эшак.Муртазо ака дарвишона дунёни кезганча Вл. Вл. Путин ҳақида:
Учратдим Путинни руснинг юртида,
Ватан меҳри доим кўнглин тўрида.Юрт аро кезаркан доно Юртбоши,
Суҳбатдош бўларди эл қари-ёши.Қалбдан сев Ватанни рус бўлсанг агар,
Бирлик ва дўстлик келтирар зафар.Тўқлик ила бахт фаровонликдир,
Кафолатли тинчлик чин омонликдир.Шу йўлда хизматим сенгадир халқим,
Қозонсам ишончинг-энг буюк бахтдир.Эл эса олқишлаб «Хўш келибсиз!»-дер,
Шод ундан халқию азиз она-ер.Ғурурларга тўла мардум овози,
«Хўш курдик», садосин янгратар сози.Сўради-совуқми, иссиқ турмишинг,
Ёри керак жойда қашима бошинг.Бахтлимасман, дея ўксинма халқим,
Самимий ватанни севсанг етарли.Сизга бўган ҳурмат, ҳамда ишончим,
Доғ туширмай, оқлай олсанг етарли.Бахтлимасман, дея куйинма қалқим,
Вафо садоқатим билсанг етарли.Йўқолса ғам чекиб, менинг орамим,
Ҳамдард бўп ёнимда-турсанг етарли.Камчиликка ҳар гал,-деманг майлига,
Пайт келган ҳал қилмоқ-энди маҳали.Эрларнинг садосин «Милён алых роз»,
Энди чоғ экади миллионин Урус…Кезар шу ниятда юртни бир бошдан,
Муаммалар аён, боқ ичу ташдан.«Унего хоть и щуба овечкина,
Деган Лесков, -Так душа человечкина».Улуғ рус адаби «левша» да эгам,
Қўш қўллаб азалдан ўрисга берган!Адибнинг Путинга берган баҳоси,
(Кечиргай Оллоҳим, бўлса хатоси).Қадимдан шундайин бўлган эса рус,
Сағирпарвар, қалбию тилида рост сўз.Ёки «Истиқлол зиналари» рўманида шоир:
Қоп-қаро ўтмишдан қўрқа в аписа,
Саша билан гурунг қиларди роса.Ошкора гапларни ёзганинг учун,
Оғзингди ертарди комфирқа жунун.Булгаков, Сашаю, Плотонов гувоҳ,
Кимларни ютмади қатағон э воҳ.Доҳий эди барча ёвузлик боши,
Ҳуда-беҳудага келарди ғаши.«Пайдёш направо-медведь задеряет,
Пойдёш на лево-волки съедают.Улуғ рус адиби Осторовский сўзи,
«Светит, да негреет»-деганнинг ўзи.
Шўро давридаги исталган адабиёт намунасига назар ташланг. Улар, албатта «Ленин»га бағишланган манзума билан бошланарди. Аммо нима бўлса ҳам бу «ўинаш канизак» доҳиймижоз «шайтон бачча» га жуда керак эди. У шайтонбаччанинг оёғини ялар, оврат-аъзоёрини уқалар эди. Вақти, вақти билан иблис ҳийла найранглардан қўли бўшаб қолса, аҳён-аҳён «ўйнаш канизаги» га эътибор қаратиб, кайфияти кўтарса бирон-бир унвонми, уч чархли мотоцикл «Ибрит» ми, «Ўрал»ми, танқис мебель ё холодельникми, ишқилиб, нималардир эҳсон қиларди. Бу ҳол «ўйнаш канизак»нинг иблис баччага рағбатини чунонам жўшдирадики, қўябирасиз. Адабиёт ана шундай шармандаликка юз бурган замонда Муртазо ака шеърият майдонига кириб келди ва бу «канизакбозлик» нинг ҳақиқий адабиётга бир мисқолча бўлсин алоқаси йўқлигини исбот этди. Йўқ шоир муртазо ака ҳам ватан ҳақида куйлади. Аммо унинг ватанини, миллатини комфирқа шайтон баччалари, Бош-Бошболдоқ баччаларининг қаср мақбаралари эмас, Зарафшон соҳилида ҳазрат одамдан буён тошлоқларда, гармсел қумзор, саксавилзор чўлларда, юлғунзор тўқайларда яшаб келаётган мазлум ўзбекларнинг пахса манзилу маконлари, тўпроққа қорилган кўчалару қир подажойлари, Аму Сир дарёлари, Зарафшон тўқайзордаги «Кўндаланг» «Узун», «Тумалоқ», «Қулмурод» кўлларининг афсонавий гўзал кўринишлари, малаклар найистони ҳақида эди. Давлатшоҳ Самарқандий ёзади «Оламда шеър айтган илк зот Одам Сафий алайҳиссалом эди. Покларнинг поки бўлмищ Одам Худонинг иродаси билан заминга тушгандан кейин фоний зиндон кўзларига нохуш кўринди: олам теграсида пушмон ва мотам билан кезинди. Деди: «Раббана, заламна» (эй, Парвардигоримиз, зулм қилдик…). Яратувчи Одамнинг тавбасини қабул қилди. Одам Ҳавонинг илоҳий дийдорига етишди, фарзандлар кўрди. Дунё кўзлари ўнгида ўзгача ранг ва тусда намоён бўлди». Доктор Алиасғар Шеърдўст «-Дарҳақиқат, ҳақиқий шеър ҳамиша одамнинг энг азиз туйғуларига эш бўлган. Одам фарзанди қандай лаҳзада шеър ўқийди? Ўта шод бўганда, ёхуд ғам-қайғуга ботканида. Айни шоир ҳам худди шу паллада қўлга қалам олади. «Шеърнинг юракларга санчилувчи қудрати-ана шу?». Дунёнинг барча шоирлари, албатта, Муртазо ака ҳам шеърият даргоҳида худди шу туйғулар оқими билан, 60-чи йиллар собиқ Шўро адабиётида бир мунча жонланиш рўй берган даврда кириб келди. Ўша пайтда бутун ғоялаштирилган ва «будпарастлар адабиёти» га айланган шеъру шоирлик оламига «илмилиқ ҳаво» кириб келди. Рус адабиётида Е. Евтушенко, А. Вознесенский, В. Висоцский, Д. Рождественский, Б. Ахмадуллина, қазоқ адабиётида Ўлмас Сулаймонов, қирғиз адабиётида Чингиз Айтматов, ўзбек адабиётида устод Эркин Воҳидов, Рауф Барфи, Шавкат Рахмонлар қавотида акамиз Муртазо Улуғов ҳам бор эди, уларнинг шеърларида янгиланиш руҳи яққол кўзга ташлана бошлади. Худди шу даврда тожик адабиётида Лоиқ Шерали ва Бозор Собирнинг овози янгради. Муртазо ака-дейди,-мен 50йил мусофират давримда 45-йилини афсоналар, илоҳий сирлар мокони бўлмиш жоножон тожиклар тупроғида вояга етдим».
Тожиклар дунёнинг энг донишманд, баланд маданиятли, иймон-инсофда тенги йўқ, шеърдўст ва хоксор халқи. Тожиклар эҳтимол мусулмон деб аталмиш Иброҳим алайҳиссалом миллатининг бугунги кунгача сақланиб келаётган асл қатлами. Бу халқ олис тарих давомида ақалли бир йил бўсин ёруғ кун кўрган эмас. Бу ерлардан хоҳ юнонлар, хоҳ чингизийлар, хоҳ эрону араблар, охирги босқичда коммунистлар ўтиб қолган, хоҳ қўлларида қурол, хоҳ манифести, хоҳ қўлида карта тутган картагрофлар ўтганлар. Ҳар тўрт томнидан баланд осмонга бўй чўзган тоғу тошлар ва асосан туркий халқлар билан қуршалган тожиклар жисман қул бўлсаларда, маънан осиёнинг пири муршиди бўлганлар. Туркий халқлар ялпи ана шу мазлум ва бенаволарга қўл берганлар, мурид тутинганлар. Албатта қулоғим остида бир неча бадбахт ва нодоннинг маломати: «Тожик халқи ўтмишда буткул саводсиз!»… Эй, калтафам! Эй, итоғиз- саводсиз сенми? Ё Рудакий? Саводсиз сенми? Ё Фирдовсий? Савосиз сенми? Ё Сино? Ё Хаём, ё Ҳофиз, ё Саъдий, ё Румий, ё Низомий? ё Саноий? Ё Аттор? Ё Соҳиб? ЁЖомий? Ё Комол? Ё Биноий? Ё Носир Хисрав? Ё Бедил? Ё Сайидил? Ё Дониш? Ё Шоҳин? Бу буюклар наздида, сенинг кўрлигинг ҳақдир.
«Ғирт қўтир Чўбир Ўзбекистонни симхор тўрлар билан иҳота қилгач, (истиқлолга эришгач албатта) қуш учиб ўтолмайдиган сарҳаддан олисда эдим. Орада энди ака-укаларим, тоғаю жиянларим, опаму амма-холаларим юрак ютиб кела олмайдиган йўллар, итлар, сипоҳлар танку БТР-лар… Энди мен ҳам туғишганларимни бурунгидек истаб боралмайман. Энди жигарбандларга йўл йўқ-улар, ваҳшиёна кенг «ГУЛАГ» деган юрт-жаҳаннамда умргузорронлик қилмоқдалар»,-деб хўрсинади шоир.
Замонавий узбек шеъриятини азалий аслига қайтариб, бу йўлда А. Қодирий, У.Носир, Чўлпон, Ғ.Ғулом, Ҳ. Олимжон, домла Ойбек зодаларнинг нотамом ишларини ниҳоясига етказди шоир Муртазо ака. Боз, яна бугунги ўзбек шеърияти А. Навоий, Ниёзий, Деҳлавий, Машраб, Мансур, Фурқат, Муқумий, Зебунисо, Нодира ўтмиш улуғлари ўртасига кўприк солди. Мен шубҳа қилмайман, албатта шеършинос олимлар Муртазо аканинг адабиёт тарихида тутган мақомини, мен оддий умримни мактабга сарф этган муаллимадан бошқа чандон яхши биладиганлар йўқ эмас, бор. Ҳали бу мавзуда қанчадан-қанча тадқиқотлар қилинади. Мен Муртазо акани бутун борлиғим билан ҳис қила оламан. У бошлаган шеърнинг давоми, ниҳояси, ҳатто айтилмай қолган фикрларини уққандек, ҳис қилгандекман. Бу улуғ ўзбек халқ ичида туғилаб вояга етган шоир, баъзи бир калтабин, ўз қадрига етмаган, ўзлигини англаб етмайдиган, аксинча ўз илдизига болтасини чархлаб урадиган Бош-Бошболдоқларни кечирмайди. Тарих ҳаводисларими, қазои мубрам (тақдир) амрими, миллатнинг бошига тушган неча асрлик кўргиликлар етмагандек , «ўзингдан чиқан балога, қайга борардинг давога» натижасида оғир қийинчиликлар билан яшаётган халқнинг аҳволи, шоирнинг азод ва исёнкор руҳига тушовлар солар, азоб исканжасига оларди. Шоирнинг ҳамсоялари улар туғрида шоир: «-Давлатшоҳ, Валиев Бобо, Мусофир тоға, Махсум ака, Ҳайдарали, Усмонали, Умарали, Зардакшоҳ соқоллари кўксини қоплаган тожик Муйсафидларининг қарийб ҳаммаси Хожа Гул-Гун мозор» қабристонга «кўчиб» ўтганларига анча йил бўлди. Улар эрта тонг қоронғисида тупроқ йўл-бўйлаб масжидга ўтишаркан, паст овозда суҳбатлашиб бораркан, қорамтир тутлардек хомуш ва возмин эдилар. Давлатшоҳ ака қаротегинлик-Ҳайит томонлардан эди, шекилли, Зардакшоҳ шайх ҳам ўша 1947 йили ер ёрилиб икки тоғ оралиғида қолиб кетган қаратегин вилоят маркази ҳисобланган Хойит шаҳридан эди. Улар тўладан келган, соқоллари буткул кўксини қоплаган гўзал чеҳрали муйсафидлар. Ҳар гал менинг ишлайдиган жойимга (больницада жарроҳлик бўлимининг бошлиғи эдим) келардилар, хейла вақт кўрмагани боис, зиёрат қилишга келардилар, меҳр билан боғрига босиб сўрашардилар ва уйларига меҳмондорликка таклиф қилар эдилар. Мен яшайдиган ҳовли йўл бўйида, хоҳ у томон, хоҳ бу томон йўлга чиққанлар (масжидга қатнайдиганлар ҳам), албатта, остонамиз ортидан ўтишарди. Аёллар қайнона онам Сангинойни «оча» (она) дейишарди. Ҳарқандай йўл-йўриқ бўмасин келиб сўрашар, оппоқ докашоллари юзларининг ярмини тўсган, ярмини эса олд-орқаларида осилиб турар, кенг енглари ичида олмами, нок, беҳими, ишқилиб нимадир бўларди. Тожик эрлари асосан узун бўйли, қирра бурун, кўзлари чуқур, юзи тоза, ияк, бурун, юз устухонлари кўзга ташланган. Аксарият аёллари юзини очиб юрмайдилар. Сутка чайиб олгандек оппоқ, оҳу кўзли, узун қовматли фариштанома, камгап меҳнаткаш аёллар. Улар кўпларининг номлари Фаришта, Фариштамоҳ, Фариштабону. Менинг ҳозир ҳам тожик халқ қўшиқлари қулоғим остида жаранглаб туради:
Ситора дар ҳаво кабки зарин аст,
Худам ангуштарин, ёрам нигин аст.
Худовандо, нигинамро нигаҳ дор,
Ки ёри аввалу охир ҳамин аст.
Тўрт қатор шеър. Ўхшатишнинг тоза ва асиллигига эътибор беринг: осмонда юлдузлар олтин каклика ўхшайди, мен узукман, ёрим эса узукка кўз дир. Эй худойим, узугимдаги кўзни ўзинг асрагин. Менинг аввал-охир, ягона ёрим ўшадир. Табиийки Муртазо ака шундай сўз салтанатида камолатга етди. Шоир мана шу сатрлар билан нафас оларди:
Модарам!
Модари биҳиштиям!
Онагинам!
Жаннатмакон онагинам!
(Лойиқ Шерали) деса.
Муртазо ака эса:
Модарам дилатро ба мо гуфти,
Ту заифаи Солиҳа бо мо буди.
Модарам ту ҳавас медошти,
Солиҳаи заифа шудан мехости.
Модарам бигуфти дарду ҳасрататро,
То ҳоло достони нахондаатро.
Жабру жафоят дилороми зорам,
Аҳду паймонат модари хорам.
Модарам, модари захмат кашам,
Ба жаннат Равзаи фариштаям.
Модарам, модари дилшикастаям,
Ғарибаи, хазонрез бебаҳорам!Айтардинг,-дилингни такрорран яна,
Сизлар чун мен дардинг,Солиҳа она.
Онамнинг орзу ҳам нияти ҳавас,
Солиҳа аёлдек юрмоқлик холос.
Онамнинг орзу ниятин билки,
Ўқилмаган достон ҳозирча балки,
Беҳисоб жабр жафо чекан дилором.
Аҳду паймон айтган онаи хорам,
Онагинам, онам мунг муштипарам.
Жаннатда Равза боғ фариштаси ҳам,
Ҳаётдан кўнглинг совуб кетганимсан,
Хазонрез, баҳори йўқ ғарибимсан!
1969 йил Тожикистон Вахш туманидаги марказий табобатхонасида жарроҳ бўлимининг бошлиғи лавозимида ишлар эдим. Бир худонинг ёруғ кунида менинг ҳузуримга, юзидан нур пориллаган, кўркам сақолли, ёши чамамда 50 ёшдан ўтаёзган, узун бўйли, кенг елкали, нигоҳи кулимсираган, эгнида узун кулранг яктак ва иштон, оппоқ пахта читдан куйлак, бошида чориёр-тўрт ўрамда оппоқ салла, оёғида масси калуш одам бир ўғил болани етаклаб кириб келди. Ўзини шайх Зардакшоҳ, ўғлини эса Ёқуб деб таништирди. Боласи ҳақида,-вақтики пешоб кардан хучикашро сахти, сахт зер карда миқапанд, ба фикри ман дард ёфта бошад, дард миёянд (сийиш вақтида қувуғини қаттиқ босиб ушлайди, менинг фикримча оғриқдан бўлса керак). Мен ҳали замон тезда танасини, қорнини ташхисдан ўтказиб, лабараторияда сийдик, қонини ва рентгендан ўтказганча-боланинг қувуғида икки дона нўхатдан каттароқ тош борлигини аниқлаб беморхонага ётқиздим, 3-4 кундан сўнг жарроҳлик таҳжилини ўтказдим. Бир ҳафта ўтар ўтмас жавоб бериб Зардакшоҳ шайх отасига ҳамроҳ қилдим. Шайх менга савол тариқасида,-бузургвори Бобои-падаратон гужоги?-пурсид шайх. Ман гуфтам-самарқандий.(Улуғвор бобо-оталарингиз қай ерлик, -деб сўради. Мен эса,-Самарқандлик,-дедим). Шайх нафасини ростлагач, ҳаяжонга берилиб икки қатор шеър ўқиди:
Самарқанд сайқали руъи замин аст,
Бухоро қуббаи дини ислом аст.Самарқанд ер юзин кўркам қитъаси,
Бухоро исломий диннинг қуббаси.
-Дедию шайх Зардакшоҳ кўкси Бадахшон тоғдек гўё юксалганча мени очоқлади ва меҳмончиликка таклиф қилди. Ва боз,-мен дар сини соли жавоним мадрасаи Бухороро хатим кардам,-гуфт. (Мен ёшим жавонлик пайтда Бухоро мадрассасини тугатканман-деб қўшиб қўйди). Менинг олдимдан кетар экан:
Пок аз одам омадаму нопок шудем,
(Адамдан пок келиб напок бўдик).
Ҳарки омад ба жаҳон оқибаташ бояд рафт,
Абад уд-даҳр намондас кассе дар олам.
-деб кўзида ёш қалқди.
Сўзма-сўз мазмуни: дунёга келган ҳар бир киши оқибат қайтиб кетади. Бу оламда ҳеч ким дунё турганча турган эмас.
Умр эриб борар гўёки бир шам,
Ўтган кунлар ёди тутқазди қалам.Тупроқ узра бу кун борман амонат,
Ажралмас ҳамроҳим покиза меҳнат.Минг шукр: ўғил қиз камолин кўрдим,
Невара етаклаб, боғларда юрдим.Эрта ташлаб кетган эди онамлар,
Қайнонам онамдир, чекинди ғамлар.Вафодор йўлдошим Хосият-бону,
Бахтим кашонаси жону жахони.Новриқон ёшликда кўп бор қоқиндим,
Гоҳода руёга билмай топиндим.Тўҳматнинг тўқмоғин кўрди ёш бошим,
Комфирқа эзгилаб ўтди бардошим.Шифокор аталган тиниқ номим бор,
Эл ҳурмати-бахтим, юпонч, ифтихор.Аллоҳнинг инъоми: ақл, бадан соғ,
Дўстларнинг меҳридан кўнглим доим чоғ.Икки қандош-жондош дўсту биродар,
Ўзбек ва тожикка тиладим зафар.Бу икки миллатни кўтардим бошга,
Уларнинг шуҳрати етгай қуёшга.Бу фоний дунёда мангу эмасмиз,
Фурсати етгач сўнг «йўқ-йўқ»демасмиз.Менга ҳам келганда видонинг гали,
Меҳнатим, ёзганим бўлур тасалли.Тақдирга шукрлар бўлсин 1992 йилдаги Тожикистонда биродаркушлик уруши, ижтимоий зиддиятларнинг қон-юқи тўфони Муртазо ака ва унинг оиласига зарар етказмади, ҳа, фақат жисмоний зарар. Лекин қатл қилинган маъновий зиённинг олимлар, ёзувчи,, шоирларга насбатан чек-чегараси йўқ эди. Хусусан олимлар Муҳаммад Осимий, Отахон Латифий, Сафарали Кенжаев, Исоқий, Муҳиддин Олимпур, ўзбек адабий муҳитида бир дарё инсон-шоир Зикрулло Валий ва унинг қаламкаш дўстлари Ҳомиджон, Абдураззоқларнинг номардларча қатл қилиниши жумҳурият зиёлиларга қаттиқ таъсир қилди. Шоир бу ёвузликка бахишлаган «Шукрона» достонида батафсил гапирилади ва унда келтирилган қочоқлар аҳволини айтмайсизми. Худонинг хоҳишмиди ёхуд кашф этилмаган табиатнинг қонуними, тез бошланган нарса тез тугади. Минг афсуски, жамиятнинг турли табақалари ўртасидаги, хусусан, халқ зиёлилари ҳамда давлат ва фирқа элитаси ўртасидаги бирликка путур етган эди. Зикруллохон Валий Вахш дарёсининг хурушлари жўш урган, далиғули, ҳазилкаш, қўли, кўгли очиқ инсон эди.
Сўҳбатни Тешабой этдирар давом,
Бунда бор отамдан мерос қолган том.Бироқ тинчлик бермас юрт олғирлари,
Дамбадан «Кўкчага» кетар диллари.-Кўч қуроғинг билан келибсан дапсан,
Ҳар соат дўқ урар, қачон кетасан.Гоҳида қурғури тиржайиб бирдан,
Турмоқчи бўлсанг «дер,-чўзгин» кўкидан».Биридан қутисанг бошқаси пайдо,
Сўкинар, талабда турлича даъво.Қутулолсанг эрта бошқаси яъни,
Қунунсиз нафсининг охири қани?Бешафқат удумин йўқ бўйи, эни,
Кетмаса қондошинг ур, тепкин уни.Ўзбекда кўп йиллар ўчиб шуури,
Орқаси чўққайиб бупди букури.Қолмапди миллатда меҳр, муҳаббат,
Йўқ бўлиб кетипди урф, удум аббат.Олчағи безраяр бети тиришга,
Юрган, юролмасин итарар ташга.Қурган салтанатин эканин сохта,
Тасдиғи миялар бўлибдир ахта…Тешабой тин олар айтгач дардини,
Бизга бергандайин сўз навбатини.Сўзлари шоирга илҳом бахш этди,
Хаёллар ўтмишга етаклаб кетди.Шоир ёсдиқдоши тожик қизидир,
Умрининг йўлида бахт юлдузидир.Осмонни ўпкувчи улкан тоғлари,
-Жаннатдан тушрилган боғ, ровотлари.Тожикистон халқин меҳр саодати,
Ақлга сиғмайдир чин садоқати!Тожигим юртида Қовчин, Қўнғирот,
Турку тоз ва марқа кечирар ҳаёт.Яна қаллиғ, Лақай, Мўғил, Қатаған,
Найману Дурманлар тутмишдир ватан.Эр Тўнға, Алпомиш авлоди булар
Кўплари Тумарис шоҳга юкунар.Тожикнинг юртида ўзбек эл ҳар тур,
Қизлари одобли ойдайин хушрўй.Думалаб уч минг йил ошиб ўтайин,
Тинглагил, Қай ўғли, дардим айтайин.Ишонмасанг билгин ширин, аччиғин,
Ма ўқи деб тутдим «бахтир қўшиғин».Ирғиса шоиринг энг улкан тоғдан,
Ёд олгин лақайим байтларим обдан.Демангиз «Девони луғатит турк» дан,
Ҳақ гапни айтмоқда бахтир ҳудутдан.Ўттиз асрдан буён «Бахтир қўшиғи»,
Дилларни ўртатган Қайнинг ошиғи.Боралсам албатта келгуси марта,
Қайтмайин юргайман тўқсон бир ҳафта!Эрлари уй қурган йўниб боларни,
Аёли тўдалаб туққан болани.Ишқ ўти қитиқлаб, ўртанса жони,
От чопиб овунган лақай жонони.Ўтовга чиққанда оҳу уюри,
Сайилни яшнатган Лақай сулуви.Турнанинг бўйнидек болдир, бўрбойи,
Типпа-тик турганда теракдай бўйи.От чопган сулувлар дашту тоғ ошиб,
Лайлию Мажнуннинг ишқ ўти тошиб.Биронта қизлардан киймаган калта,
Бўлмаган жойлардан ўтмаган тоқа.Қайларча куйлаги, миллий поҳжома,
Маърака тўйларда худди оймома.Четга ҳеч қайрилиб боқмайди улар,
Бахтирни айтганда ўйнатар дўтор.Кетини кўз-кўз қиб юрмайди уят,
Ҳам ҳурмат одобдан топган баракат.От чопиб уюрса йилқи сурувни,
Йигитлар ҳуркитар оҳу сулувни.Ишқ «Бахтир қўшиғин» куйлар тўтидай,
Рашк қилса ловуллар писта ўтидай.Тоғу дашт ҳудитсиз, қайнинг еридир,
Қай эллин эрлари азалдан ботир.Бахтир тупроғининг ҳар бир зарраси,
Қай эллин яширмас кузгу барчаси.Мозийга пойдевор ўрнатган ўзинг,
Ярқироқ қуёшда қисилган кўзинг.Тилло, Ойхумор, Тумарис, Билқис,
Шайкакулу Дилбар Манғитой, Юлдуз.Кўк ичра илк бор кулган ғунчалар,
Барчиндай ёқимтой, сулув бунчалар.Тўнғага айт десанг қўшиқ мучалин,
Тумарис билар дер,-умрин ўлчавин.Лақайнинг суврати «Бахтир қўшиғи»,
Улкар юлдузига Қайдек ошиғи.Тамоман Лақай элати туғилиб ўсган диёр том маънода шеърият юрти ҳисобланади. Бу ерларда қодирия,жария, Мавловия сулукининг буюк шайхлари марҳумлар Муҳаммаджон махсум, машҳур Азизхон эшон, машҳур мутасаввиф Ҳайдархон Эшон. Азизхон Эшоннинг фарзанди, мавлавия сулукининг етақчиси шоир Саййид Неъ матуллоҳ Иброҳим туғилиб ўсган тоғу даштлар Лақай элатининг диёридир. Бу ерларда тошдек хомуш суфийлар қир ўнгирларда зикр тушган диёр. Бу ерларда айтган шайхларнинг девоновор муршидлари, ёқавайрон қаландарлар, жўлида ошиқлар диёри. Бу диёрда одам Оллоҳ тазоҳирини арслон терисини ёпинган қирларда, унсиз гиёлар устида қалқиб юрган капалакларда, тоғ эчкиларининг сергак нигоҳларида ва учқур туёқларида, лақай чўлиқлари ва улоқчиларининг мардонавор зарбларида кўриш мумкин эди. Ҳар бир лақайнинг четан қўрали ҳовлисида супа устида бир Иброҳимбек улғаярди, тулпарига ем эмаётган ҳар бир лақай йигитининг қайсар нигоҳларида Иброҳимбек яшарди. Олтин тусдаги сомонли лой билан сувалган ҳар бир пахса девор ичидаги уйда бўриболасардек бўлиб Иброҳимбек вояга етарди. От устидаги чавандозлар, кураш тушаётган давангир баҳодирлар «Иброҳимбек» деб наъра тортардилар. Мен лақай биродарлар билан борди-келдини қарийб 45 йил мобайнида узмадим. Бу лақай элати умргузаронлик қилаётган диёрларда таомил шу-мен бошимни хонага суқдимми, ундан азизроқ ҳеч нарса йўқ, хирург (жарроҳ) келибди деб оёққа туриб ҳурмат иззат, токи остона босиб кўчага чиққанинга довур тўрт лақай йигитлари хизматда. Сизнинг ҳар бир хатти ҳаракатингиз синчиков нигоҳлар остида бўлади. Қимир этсангиз, нима сабабдан қимирлаганингизни сезиб туришади. Бош қашисангиз, дўппингизни тутсангиз, қўзғолсангиз қўлтиғингизга киришади. Улуғ ёшлиларнинг қатъий назоратида бажараладиган барча расм-русумлар рисолодагидек бўлмоғи талаб қилинади. Биргина ножуя ҳаракат учун жавоб беришга тўғри келади. Бу улуғ одат мактаби неча замонлардан буён лақайларнинг турмиш тарзига синггиб, оддий ҳолга айланган бўлса-да, ундан ҳеч ким тажовуз қила олмайди. Тожикистонлик Қўнғирот, Қатаған, Қовчин, Найману Дурман, Боташу Қаллуқ тожик биродарларимизда ҳам ана шундай таомил қонун-қойда удум. Мен лақайларнинг нон-тузуни едим, дастурхонлари турида ўтирдим, қўлимга сув қуюшди, иззат қилишди хирург (жарроҳ), шоир деб (ҳарчанд шоир бўлмасам-да) ҳавасмандлик билан термилишди… Лақай кўчада султон, уйда бўлиши мумкин эмас, уйда у ота, эр, мезбон, ҳамманинг олдида баробар. Султонлик либосини ечади-да ола яктагини, қизил тақясини кийиб сарпойчан хизматга тушади. Вахш водийсининг ҳамма гўшаларида, Теракли тоғларда, Калташўр кенг адир қирларида, Кўктош тоғу даштида, Ҳисор водийда, Қизил сув., Оқсув, Қизил мозор, Данғараю Ғарғара, Кангурт водийлару Панж дарё соҳилларида ҳикматлар кўркам турналаридек тизилиб учадилар.
Бир йўла элини буғиб қийнамоқ,
Ҳар томон Қўтир, кўр сурар арғимоқ.Дод йиғлар эна ё қани деб момам?
Тор келди болалар кўзига олам.Қавоғин уяди Чўбир бетоқат,
Юрагида йўқдир заррача шафқат.Усма не-билмайди қизларнинг қоши,
Қашишдан тирналар бит босган боши.Тарих чархи ҳамон айланмоқдалар,
Адолатга Чўбир тош отмоқдалар.Чўбирга баъзилар беш қарсақ талаб,
Баъзилар мадҳ ёзгай хунхўрга атаб.Шаънига мақтавлар аслида ёлғон,
Тиндирмас чапакни ким олса унвон.Чойхона, коргоҳда, бутун юрт аро,
Виждонни пуллашга «Қуллар» мубтало.Меҳр-оқибатдир анқо уруғи,
Юртда битиб борар инсоф йўриғи.Сўнаётир элда эҳтиром қадри,
Удумлар ўлими-фарзандлар дарди.Миллатни йўқ қилмоқ эмасми аҳди?
Ё шунгами боғлиқ Чўбирнинг бахти?Юртда жорийдир бир қонун хуфёна,
Ундан жабрдадир энди ёш она.Иккита болалик бўлса келинчак,
Яна туғмоқлиқ ман қилинар бешак.Аёлни ахталаш зўрлик эмасми?
Оналар шаънига хўрлик эмасми?Оллоҳ неъматига кўрлик эмасми?
Сиёсат бобида ғўрлик эмасми?Ўринсиз мудрамоқ нодонлар иши,
Бугун нега хомуш халқнинг жумбиши?Чўбир мадҳ этилар тарафма-тараф,
Моховни улуғлар тарихчи боплаб.Ҳатто мачитларда мақтаб амолин,
Худбага қўшишиб ўқишар номин.«Омон бўлсин Юртбошим азиз боши,
Оллоҳ берсин Юртбошига умр ёши»!«Олий ҳиммат, раҳбар» Йўлбошчи доно,
Қандай фақир, ҳақир, шундой бегуноҳ!».Тавба денг халойиқ «айтинг Алҳазар»!,
Дўзахга тушиш бор ул рўзи Маҳшар»!Қалтис гап айтса ким шоҳнинг шаънига,
Чанг солар кўппаги унинг жонига.Машрабу Мансуру доно Термизий,
Умрига чек қўйган айтилган сўзи.Ялангтан Атторни оғочга боғлаб,
Суғурганлар ўтин бағрини доғлаб.Қодирий, Чўлпонни еган ҳақсизлик,
Қурбоши бошлари бир умр эгик.То ҳануз ўшалар золими ўйғоқ.
Кўзинг оч, юртдошим, ҳаётинга боқ!.Андижон мардлари майдонга чиқди,
Ҳақ сўраб ажалнинг оғусин ичди.Қирғин ваҳшатидан юртдан кетган кўп,
Бегона юртларда кезишар тўп-тўп.Кўкайи кесилар бош кўтарса ким,
Шафқат ундайларга қилмайди золим.Бугунги раҳбарда сиёсий гурунг,
Гурунгбоши Чўбир, сомелари гунг.
Тошкент, 22-чи январь 2006 йил, кичик чилла кириши арафасида, Доҳийи қурғур Ленин ўлган кунига бахшланган бўлса керак. андижон ваҳшониётидан тўққиз ой ўтгач, саратон ойидаги 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президнти Девонида ўтказилган машваратидан етти ой бурунги Бош-Бошболдоқнинг тайинлаган Фармонининг ижроси ҳақида навбатдаги йиғилшида гап кетарди. Ўзбекистонннинг барча минтақаларда Қуръон нуқтаи назарида бўлган диний таълим қаттиқ назорат остига олинди. Бош-Бошболдоқнинг фармонида тайинланган Қуръонни анча унинг кўнглига мойиллаштириб ошиғи билан таҳлил ҳам қилиб чиқишди. Ҳамма вилоятларда Давлат хофсизлигини сақлаш Бош-бошқармасининг генераллари, генералбаччалари астои дил пешона терига ботиб ҳатто, минтақаларда қандай, қайҳолда бўлмасин барча масчитларда Бош-Бошболдоқнинг номини худба намозларига қўшганча бор овозда ўқийбошладилар, бу унинг дилига мойдай ёқарди, қисқаси Бош-Бошболдоқнинг оғзи қулоқ чаккасигача етгулик муҳим ишларни бажардилар, бундан генералзодаларнинг ўзлари ҳам кўнгил учун шод эдилар. Намонгон, Андижон вилоятларнинг Бош-бошқармасининг генераллари ўзбек тилида эмас, пичир-пичирлашиб форс тилида (биров сезиб қомасин ховфида албатта),-Дар падараш лаънат пири рубоҳ чи хил бошад сухани худашонро гузаронида истодааст. Оқибаташ чи хел самар дода бошад, ман намедонам. (Қари тулки-падарлаънат ўзининг гапини ўтказар экан, оқибати қандай натижа ҳосилини бернар экан, мен тушунаолмаябман).
Машваратда Давлат ховсизлигини таъминлаш вилоятлардаги Бош-бошқармаларининг барча бошлиқлари-генераллари, ҳарбий қисмлардаги полковник, генераллари, Ўзкекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича ВАКИЛИ (омбудсмон) Сайёра Рашидова ҳам иштирок этмоқда эди.
-Тарихда маърифатли давлат ўтмаган-деб бошлади Бош-Бошболдоқ. –У даставвал жасадлар устига қурилади, ундан кейин кушклар солинади. Кушклар қолади, жасадлар унутилади. Кўрдингизми, Андижонда бўлиб ўтган маҳмадоноликни, хамирдан қил суғургандек ўзим жо ба жо қилдим. Энди эса жим-жит, лом-мим деган нафасни эшитмайсан.
-Аммо жасадлар тилга кирадиган замонлар келиши ҳам муқаддас китобларда, аниқроғи Қуръоннинг башорати,-деди-Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмнинг генерали Машарипов Аваз-гап қотди. –Яна Қуръон деб менинг тилимни қичитманглар,-деб ирғиб ўрнидан турдию ўқрайди., бўзрайдию гул солинган вазани юлқиниб кўтарган маҳал, нимагадир олдинги шастидан қайтди. -Азизлар, жасадларни тилга киргизиш ўзининг иродаси бўлса, унда шоҳоншоҳмиз давлати салтанатининг ҳаёти момоти, ҳам унинг илкида бўдлади. Шунинг учун сиз азизлар кўпам қайғуравермаганлар,-деб гапга якун ясади жумҳурият Бош қозиси,-Шоҳоншоҳ фақат ўз таклиф ва мулоҳазаларини баён қилди-омин! Дея ўз жойига ўтирди. Бош-Бошболдоқ эса негадир хурсанд, оғзи қулоқчаккасидан бери кемайди, дарҳол у пинжагининг ички ўнг киссасидан оқ варақни олдида, янги тайинланган сал-пал мусулмончиликни эплаб юрган жумҳурият Қози Калонига узатиб,-манг буни ўқиб сомеъларга эшитдиринг,-деди. Қози Колон эса,-Бисимиллоҳир, Рахмонир раҳим:
«Олий ҳиммат, раҳбар, Йўлбошчи доно,
Қандай фақир, ҳақир, шундай бегуноҳ».
-деб ваъз айтдию Бисимиллоҳ, деб қоғозни баланд бор ингичка овозда чийиллаб шоҳон-шоҳнинг фармонини ўқий кетди.: фармонда,-ҳамма залда ўтирган жами генералларга биттадан, айримларига (Андижон, Намонгон, генерал Скобелев-ҳозирги Фарғона генералларига) илкитадан «Некси», «Шевраллит» оқ, қизил, яшил, ҳаво рангда енгил автолари тақдим қилинган мукофотлар (ҳозирги машваратда негадир ҳиқичоқ бедово дардга чалинган генерал кўринмас эди), унинг биринчи мовунига ҳадман келиб мукофот туҳфани олиб кетишларини тайинлади. (Мовун ҳам генерал эди, негадир унинг кўзлари алланг-чалланг бўлиб гоҳ юмиларди, гоҳ очиларди). Боз залдаги ҳозирлар орасида ўтирган-вилоятлардан ташриф буюрган имом хатибларга (чамаси 25-26 киши) салласидан улканроқ пул-долларлар ҳадя қилинган эди. Шу билан машварат бугунги фаолияти ёпиқ дея эълон қилинди. Залдан чиқаверишда Сайёра Рашидова русчалаб,-«Какой достойный пример для правителей наш Падишах! И мы можем с ним только согласиться и гордиться»!. Ўзбекчани дурустроқ англаб гапиролмайдиган ёши бир ерга бориб қолган бўлса-да сочини тик калта кесган, кетини сал тутадиган майда, калта танг авропача юпка кийиб олган, то ҳануз тили-она тилига ўнгарилгани-ча йўқ, оқпадар инсонлиги шундайича билиниб турарди. Бу сухан резалар шоирнинг нафасидан тўкилар экан, мен эса тез-тез оқ қоғозга худди бир киши қистаб келаётган гўё тушурардим.
Кутилмаган ташбиҳлар ижодкори ХХ аср, ХХ1 аср бошларида энг оммовий шоирларимиздан бирига айланди Муртазо ака, китоблари ҳарчанд оғир, мураккаб ва воқеабозликдан иборат бўлса-да, халқимизнинг минбари бўлиб қолаверади. Адабиётга ибодат руҳини олиб кирган ва чуқур англаган барҳаёт шоиримизнинг овози мангуга Бадахшон, Самарқанд тоғлари қадар юксалиб тураверади. Муртазо Улуғов ХХ аср, ХХ1 асрнинг биринчи чорагида ўзбек адабиётида чин маънода инқилоб ясаган мардонавор, ҳақиқатпарвар миллий шоиримиздир, унинг бетакрор шеърий кашфиётлари асрлар оша миллатимизнинг бош ғояларига хизмат қилади. Туркий ва рус адабиётининг зарварағига айланган бу дурдона абадият мулкига айланади.
Мен эса маҳзун ва мустағриқ шоиримизнинг шеърий асарларини таҳлил қилмоқчи эдим. Товба қилдим, бошим чуруллаб айланганча… Мен қаёқдаю шеър таҳлили. Шеър аслида ўзи ҳақида ўзи гапирмоғи керак. уни кимдир кимгадир тушунтирмайди. Бундай шеърнинг ҳеч кимга кераги йўқ «Ад дуня мазраътул охиро»-Дунё охират экинзори… Ҳар ким экканини ўради. Дунё-неъматхонадир. (Қуръон ҳадисидан).
Муртазо аканинг ҳаёт ва ижоди ҳақида бақадри ҳол «Тақдир» шеърий қисса ва «А. и. Солженицин ХХ1 асрда-жаннатда гурунг», рўмонини-бу шеърий асар (у хулосаси билан етти қисмдан иборат) «А. И. Солженицин билан гурунг», «Истиқлол зиналари» шеърий рўмонларидан унча-мунча кам бўлсада тушуганимни бадиҳа-ўлчав фикр баёнида кўрсата олдим. Ҳақиқатда «Солженицин билан гурунг», «Истиқлол зиналари» шеърий рўмонларида шоир ойдек ёруғ изоҳ насрий материаллари тўлиғича келтирилган, шу боис бемуболоға тушунча изоҳ беришга ҳожат йўқ, ўрин ҳам топилмайди.
«А. И. Солженицин ХХ1-чи асрда-жаннатда гурунг» шеърий рўмонида шоир Вл. Вл. Путин образини, «Истиқлол зиналари»асарида Б. Н. Елцин образини яратишда одамни эмас, оламнинг сувратини кўргайсиз. Бу мисраларни ўқиш жараёнида сиз йўқотгангизни эслайсиз, эслаганингизни эса топиб оласиз. Вл. Вл. Путиннинг тасвирий сувратини чизмоқчи бўлган мусаввир (художник) аввало шоир ижод этган мисраларидаги манзара тасвирини топиб, шундан кейингина Вл. Путин қиёфасини чизмоқ лозим. Инсонларнинг ошуфта кўнглидагини топиб, мисраларда занжир халқасига улаш осон эмас. Бунинг учун шоирнинг ўзи ҳаёт-тирикликнинг волийси-донишманди бўлмоғи лозим. Шу сабаб шоир рўмонида Вл.Путин образи сингари иштирок этаётган қаҳрамонлар шахсиёти баайни гулдасталардай жонли, тирикликнинг ваҳдат жомини шоир биргина тоза руҳ мисралари билан лаболаб этмоғи керак эди. «Жаннатда гурунг» топиб айтилган дард тарозиси. Бу дардни шоир шу қадар аллоҳ таъзоҳирида бўлган қудрат билан Вл.Путин образини ярата олдики, ўқиганда, сиз ўз дардларингизни олдида давдираб қоласиз. Вл. Путин Самарқанд азим шаҳридаги Амир Темурнинг Гўри мир қасрнинг остонасини босиб ичкари кираркан гўёки буюк Амирнинг арвоҳига дуч келади, у билан видолашади, Амирнинг зуриёдларини эслайди. «Машақатсиз дон ундириб бўмас» деганларидек унинг салтанат шажарасини Мирзо Бобурдан, то шоира Зебунисосигача эл тилида достон ва яна уларнинг кўнглига Худо солган дард, Худо берган сабру бардош бўлганидан хушёр тортади. Бу ҳушёрликнинг боғу-роғ томони ва унинг ортида эса қанчадан-қанча чағир йўллар, қанча марди майдонлар, тикка бўй чўзган Хабаровский, узоқ шарқ руссияда, қаҳратон қиш Сибирдаги тоғлар, инсонийлик шанъ-шукуҳлар ястаниб ётибди. Қарийб егирма йилдан зиёдроқ вақт ўлчавида эл дилида, эл тилида, унга нисбатан муҳаббат борлигини ўз меҳнати билан, ўз шанъ-шукуҳи билан, сер миллатли Россия ва чегарадош қўшни халқлар, элатлар алқишлари билан исботлаб келмоқда. Кейинги интихобот-сайлавларда яратгувчи ижод санъати, унинг ҳаётида юксак камолат фасли, умр ҳикматларига кўмилган мумтоз етуклик мавсуми бошланганидан далолат бермоқда. Юртбошининг умр сарҳадларидаги яшил гиёлардан тортиб то зарбоп ёпроқларгача бўлган масофа-муҳлат орасида нелар пиҳон, нелар намоён фасилларда икки хил тозот ҳолатни сатрларда кузатасан. Баҳор аёмида униб чиққан гиёлар оламга, тоғу-тошларга тирикликдан муждалар берсалар, кузакдаги барги хазонрезлар ширдираши замин ила мавжудодга жудоилғлар ваъда айлаб, ҳажру ҳижронлардан қиссалар суйлайдилар:Путин ўйғанаркан эрта тонг саҳар,
Кўркам гулзорига ташлайди назар.Қалбидан эзгулик жой олган эди,
Дилига тақдирлар ўйлар солганди.Қочоқми ёйинким жонидан безор,
Шу юртга келибдир-бир муаммо бор.Эркак ҳам, аёл ҳам сарсон дарбадар,
Шу куйга тушмасди тўқ бўлса агар.Киртайиб кўзлари тортган ичкари
Тортанак торига ўхшар юзлари.Биланглаб юриши ўзбекка жуда,
Ўхшайди, ғарибнинг недир ўйида?-Қай шамол учирди сизни бу юртга?
Меҳмонмисиз ёки бизнинг ҳудудга?Савол қилди Путин боқиб меҳмонга,
Дардин ёзди йигит қувнаб шу онга:-Оз қолди ўлкада ўзбек ўзи ҳам,
Тирикчилик оғир, кўп ташвиш алам.Шу сабаб Москва, Петербург бағри,
Қайнайди гўёки мардикор наҳри.Аралаш-қуралаш кезар ёш қари,
Болали аёллар саргардон барии.Гўдаклар қорни шиш, юрарга ҳол йўқ,
Эт қайда?, бадани суякдир қуруқ.Гоҳ-гоҳо инқиллар, калла кападай,
Кўринар онаси анча хафадай.Аёллар гоҳида шикоят айлар,
Фикрини русчалаб шундай баёнлар:Я и баба и мужик, нужда застала,
Я корова и я бык, такая стала.Рус юртдан ўзбекнинг узоқ ораси,
Йўл оғир, азобни чеккан барчаси.Бир чимдим ёрдамга зордирлар улар,
Йиртиқ шим, этикка тўла халтаси.Чеки йўқ гўёки машҳар майдони,
Одамлар оқими қамрар дунёни.Кўписи айтмоқда эмишдир тақдир,
Четдаги кўрсатар, пешонам деб шўр!Сўрайди билмасдан қайси миллатдан,
Келибсиз майлига айтинг одатан.-Ассалом алейкум дегандан уни,
Танийди нечаси элдош Путинни.Очликдан чеккасин суяги бўртган,
Кўзлари битдайин мўлтирар этдан.Хуллас Путин боқар атрофга ҳайрон,
Издиҳом тинимсиз шошар ҳар томон.Келдик-дер Путинга,-биз паноҳ излаб,
Сохта салтанатдан бездик, юрдик хап.Топширди Путин шоҳ барча раҳбарга,
Ёрдам беринг дея мусофирларга.-Борсангиз биларсиз ўзбекнинг юртин,
Дер ўзбек.Бош ирғаб маъқуллар Путин.Орзум бор Самарқанд, Хеваги кўриш,
Ва бағрин сайр этиб бир муддат юриш.Кўргум Соҳибқирон ётган дахмани,
Гўри Мир безанган нақш чаманини.Эли улуғ эди, қутлуқ нафаси,
Маълумдир Путинга бунинг ҳаммаси.Гўри Мир дахмасин қилди зиёрат,
Гўё Амир Темур кўрсатди ҳиммат.Темурдан хотира бўлган ёдгорлик,
Сўзларди бағишлаб Путинга шодлик.Темурнинг арвоҳи дуч келди унга,
Меҳмонга сўз қотиб, чорлаб гурунга.-Русларда ҳам Иван Грозный машҳур,
Обод этган юртин, қонунлари зўр.Чапган бозорини, сўзсиз кундада,
Рус қасрин лойлари қорилган шунда.Аммо мен-қонунман, қатъий талабим,
Ислом йўли эди сўзлаган гапим.Давлатни дўқ ила бўлмайди сақлаб,
Бит тугатилмас баданни қашлаб.Атрофинга бир боқ: Худо демаган,
Имони пўкларнинг касри-ла тўлган.Тинч қўймаётгандир сени ҳам рақиб,
Дуч келар ҳар жойда айлашиб таъқиб.Сезаман ироданг мустаҳкам ғоят,
Мулкинг дахлсиз, ҳамда вафо қилган тахт.Тўғриси, узилган каллалар қатор,
Тушимга киргайлар такрор ва такрор.Дунё яралгандек бошсиз вужуддан,
Гўё тутаб ётар ғаразли ўтдан.Уйқисиз ёлвориб Унга ҳар тунда,
Топиндим бир умр тизза рукуда.Минора калладан қурган эсамда,
Ғаним қони сойдек оққани дамда.Адолат ҳиссини унутмадим ҳеч,
Оллоҳнинг зикрида бўлдим эрта кеч.Азиз авлёлар улуғлаб мадҳин,
Қурдирдим мақбара, чиздирдим тарҳин.Ахир мақбаралар ким, тенги йўқ зебо,
Минг бир хил жилолар бўлмиш унга жо.Масжиду мадраса анча қурдирдим,
Зиёрат даргоҳин ҳибзида турдим.Мадраса даргоҳи кутди толибин,
Бағрига олганди билим ғолибин.Тасаввуф таълими бўди байроғим,
Турли эл меҳридан кўкарди боғим.Этганлар шаккоклик ислом шаънига,
Аёвсиз тортилди жазо домига.Танирдилар мени бую Амир деб,
Ғанимлар юрарди золим Темур деб.Шундай эди даврим, сенники бошқа,
Душманинг ҳам юрар ўхшаб ювошга.Имони заифлар ҳамма вақт бўлган,
Нафс йўлида кўплар бекафан ўлган.Худонинг ердаги қамчиси бўлдим,
Гуноҳкор бандага чоралар кўрдим.Биргина осийнинг жазоси сабаб,
Ўт қўйдим шаҳрига бўлсин деб сабоқ.Риёкор аҳлини қўшма сафинга,
Қочарлар, дуч келса оғир даминга.-Жаҳонда энг машҳур Соҳибқиронсиз,
Салтанатда недан кўп пушаймонсиз?-Исломни кенг ёйиб сингдиролмадим,
Бу боққа барчани индиролмадим.Кўп шоҳу султонлар келиб кетишган,
Умр дарвозасидан бир-бир ўтишган.Улардан қай бири Пётр ё Темур,
Топмишлар салтанат шавқидан ҳузур?-Худо истамади: шудир тўғриси,
Истаса бўларди тоғдайин кўкси.Эгам буюрганин чин демадилар.
Нафс балосига дучор эдилар.Пётру мен сиғиндик Худога чиндан,
Юз ўгирмаганмиз муқаддас диндан.Калла манора-ла мен ҳам синалган,
Холиқ иродаси ҳаммасин қилган.Гуноҳим нимада? қўлида балки,
Қамчи бўлганмикан синов мактаби.Неварам Бойқаро, қадрдон Путин,
Сингари, ўлкангни айла бир бутун.Сўнг эса Оллоҳнинг тутди ғазаби,
Кетди юрт тирқираб тариқдай каби.Бобур дили эди тўла ғурурга,
Темурбек ҳаёти ибратдир унга.Билишимча, ҳозир бир қўтир чўбир,
Элимни хор этиб қўйибди қурғур.Қолсин салтанати ўзин бошидан,
Зулми ажратибди кўп юртдошидан.Мен, Ярославль, Грозный эмасдик гумроҳ,
Кун битгач, амрини ўтказди Оллоҳ.Худонинг амри шу, билсанг азалдан,
Чин дунё қутқарар инсонни ғамдан.Юртбоши Вл.Путин она юрт, азиз Ватан дебон соғинчу орзу қилишларда яшайди; муътабар тупрғининг ҳар зарраси, ҳар меҳригиёсини дийдаларига суртади. Ватан боз Ватан, яна Ватан, Фурқатлари, Мирзо Бобурлари, А. С. Пушкину, Ю. Лермонтовлар каби ҳасратлари доғида ўртаниб ёнган булса Ватанни мусофиратда юрган чексиз бир меҳру орзиқиш ила соғинганча унга интилиш, талпиниш сайин эса Ватан меҳри нақадар Улуғ, унинг ўзи эса қанчалар улуғвор эканини шоир қалби, Путиннинг ҳам қалбининг чек-чеаграсиз муҳаббатининг ҳосиласидир. Ватан эса Путин қалбида, ватаннинг қутлуғ тупроғида, унингдек пасти-баланд, катта-кичик фарзандлари сероб, ватан эса битта азиз Россия, Юртбошининг бағрида жо бажо. Унинг дарёлари, дашту ўрмонзорлари, мунис қайин, оқ тераклари Путин учун не чоғли қадрли бўлса, қувончу ташвишлари ҳам шу қадар азиз ва мўътабар. У дейди,-биз фарзандларимиз ахир, она дейилганда Ватанни, Ватан дейилганда онани англаймиз.
Буюк рус юртининг суюкли Юртбошиси она юрт, ватанидаги саъи сабоқ ҳаракатлари тоза, тароватли ижодий маслакларини тинглаганда киши кўнглидан шундай соғинчу орзиқишлар кечади. Рус ватанининг ястаниб ётган бетимсол кенгликларидаги ўрмонзорлари, дашту зумрад далаларию, виқорли тоғлари ёнида худо ато этган табиий бойликлар, яратганга шукроналар айтаётган азим, улуғ, хокисор, захматкаш, сағирпарвар эзгуи Русь элининг камтарин сиймосини шоир сидқи дилдан гавдалантиради.
Юртбошининг ватани-инсон қалбидир, у гўё ҳофиз, куйчи бастакор ватансиз яшаолмайди, эли, юртнинг дийдасисиз унга ҳаловат йўқ, ором йўқ, демакким, Юртбоши ўз она юрти, ўзи севган эл билан тирик. Вл. Путин рус диёрининг фазлу камоли, бахту иқболини юрак пардаларида сақлаган одамнинг кўнгил шукуҳи, саодати ила уйқашдир. Унинг кўксида ғурур ўйнаган, жозиб ғояларига юксак самовий парвозлар берган рус ватанининг кўрку таровати, шаъну шавкати, саодатли ўғил-қизларининг порлоқ келажаги, бошқа нарса эмас, бус-бутун шунинг ўзи. Вл. Путин эл орасидан чиққан, фидойи, беҳаловат миллатнинг меҳру саховатидан руёбга келган, шу закий ва донишманд миллатининг беқиёс илм-маърифати, қадрият удумининг А. С. Пушкин, Ю. Лермонтов, Есенин, Евтушенко, Достоевский, Л. Н. Толстой, А. П. Чехов, А. И. Солженицин, Шолоховлардек беназир устоз донишмандлари маҳоратини ўзида мужассам этган, шу улуғ зотларнинг ижодий диёрларидан баҳраманд бўлиб улғайган, кўкарган, камолга етган ва мана, ўзи ҳам бугунги кунда устоз, ғоялар ижодкори мақомига етишган элсевар донишмандларимиздандир. У ҳамиша эл орасида, одамлар эътиборида. У халқ олдида улуғ ғояларни айтар экан, сўҳбат гурунглари фасллар, йиллар оша миллат истиқболини бўйлайди, рус юртининг шаҳар, ва қишлоқларида таралаётган сахий овози рус юртининг эл ва эл фарзандларининг баланд ва пайдор иқболини тараннум этади. Бу юксак завқу ғурур кўнгилларни, ҳаёт-тирикликнинг қадрига етишга, умрини эзгуликлар билан, эзгу ишлар-амаллар билан ўтказишга даъват этади. Вл. Путиннинг халқ билан ҳар бир учрашуви, унинг эл олдидаги қалб ҳисобатига, Ватан, халқ олдидаги бурч ва эътиқодининг изҳорига айланди. Юртбоши ўз элига, Ватанига бахту иқболлар, оллоҳдан сиҳатлик, узоқ умр, куч-қувват тилайди. Яна учрашувлар, яна боз, яна учрашувлар эл кўнглидай кенг, юрт осмонидай юксак ва хоксор учрашувлар. Мен бир юрт, бир эл Юртбошисининг дунёси ҳақида ба ҳоли қудрат фикр юртмоққа ҳаракат қилдим. Вл. Путиннинг руҳий дунёси, унинг ғояларида бугунги кунда истиқбол завқи ила яшаётган, олам аро озод қад ростлаган ватанида унинг дунёси-шул азиз ватаннинг камолати йўлида заҳмат чекаётган, интилаётган, элнинг бахтида, шу қутлуғ тупроқда комолга етаётган гулгин ўғил-қизларининг саодатидир. Юрбошининг ўз ватанидан бўлак бошқа дунёси йўқ, унинг якаю ягона, танҳо ватани бор, бу она ватан руслар диёри, Буюк Россиядир.
Вл. Путин образини яратган шоирнинг шеърий рўмон асаридан шунчаки бағишлов-тош тарозини боҳоли қудрат тушуна олдим, холос.
Ниҳоят Муртазо аканинг ўтган асрнинг 90-чи йиллардан сўнги ҳаёт ва ижодий истидоди ҳақида озроқ бўлса-да гап кетди, минг афсуски шоирнинг жўшқин жавонлик пайтидаги асарлари «Замон Пайғамбарлари», «Комфирқа ё Қуръон» «Тойпоқ ҳавуз», «Устозга таъзия» ҳали-ҳануз топилгани йўқ. биз уларнинг. Насиб қилса, қачон бўлмасин топилиб қолишидан умидвормиз. Ўшанда, бетакрор шоиримизнинг жавонлик тақдири билан танишиш бахтига ноил бўламиз. Ҳар ҳолда ноумид шайтон… Омин!Ўзга эл юртида кездим овора,
Мусофирлик қилди бағримни пора.Ватанни соғиниб ой, йиллар ўтди,
Талай баҳору ёз келдию кетди.Гарчи янги юртда топдим мен обрў,
Аммо юрт соғинчи бермасди уйқу.Нечун ўз юртимда яшаш ҳаққим йўқ,
Бу ҳақда куну тун ўйлардим қуруқ.Бадарға қилдилар ўзга юрт томон,
Бўларми,-дер эдим,-қайтишга имкон.Армонлар оқизиб кўздан ёшимни,
Кўрмасми она ер дердим лошимни.Етмиш йилдан кейин бузилмас кишан,
Дарз кетиб узилди, қолмади нишон.Эрк истиқлол юртга туҳфадек гўё,
Ўзбекка бўларми,-дердим тинч дунё.Номсот давр тугади, энди найлайин
Ҳолим не кечсада юртда қайтайин.Фарзандлар-ўгил-қиз юртнинг гавҳари,
Саодатдан сўзлар сидқ ила бари.Юртга қайтинг,-дерлар,-зўр бисот сизда,
Оловли сўз-қалам бор измингизда.Севгингиз Ватанни айлар бахтиёр,
Ёш тўкманг-дилларга етгуси озор.Ҳамроҳлар меҳридан яйрайди жоним,
Қувончдан кўпирар томирда қоним.Мен қўрқаман ахир уйқусизликдан,
Қувғинлик давридан дўстман у билан.Худдики Тошкентга хат ёзиб атай,
Мени оқлашларин сўраганимдай.Интизор кутсамда ҳафталар ойлар,
Жавоб мактубидан йўқ эди асар.Кунлардан бир куни келди бир эн хат,
Уни ўқиш учун йўқ менда тоқат.Очиб ўқидиму қолдим карахт жим,
Мен не дейман, э воҳ, не дер қўбизим.Маълумки хатимни ўқимаганлар,
Менинг-дардларимдан мутлоқ бехабар.Жавоб ёзишибди бепарво, беғам,
Юрагимда қолди армону алам.Мен ўзбек шоири юрагимда дард,
Шифо топармикан? Юртимда фақат.Лек кўнглим тўбида бир дард беомон,
Қийнаб келар эди шул кўрлик замон.Бу дардни ошкора айтмасам бўлмас,
Дилим бўшатмасам бу кўнгил тўлмас.Тирик бўса Бобур, Фурқат ҳеч қачон,
Тортгани қўймасди юртга сим тикон.Сим тўрга қамалган булбул хор эрур,
Кўзига бу олам зулмат, тор эрур.-Кўнгин! Баҳслаша сен, бўлма авора,
Қувғинлик дардига излагин чора.Қувғин балосига изладим чора,
Қутилмоқ иложи топилса зора.Гар келса миямга жиддий фикрлар,
Тилимни тишлайман, юрагим йиғлар.Санғийман ўзга эл кўчаларида,
Бегонаман нигоҳ-халқаларида.Йўқ бўлсин дилимни қоплаган қуюн,
Ватанга қайтолсам йиғлайин беун.Юртимда ётибди ёнбошлаб зулмат,
Қараяпти ана! Ўхшовсиз хилқат.Тошкент теграсида аждар ўрами,
Кўз илғамас қаҳр-ла мени ютарми.Ё раб! Ёлвараман, эй муқаддас зот,
Узоқ тут зулматни мендан умрбод.Шул ҳадик-ла ўтгай ғанимат умрим,
Зардобга ийланиб кетгандир бағрим.Таъналар захмидан кўксимдир қурум,
Наҳотки бир умр тақдиргинам шум?!Бунча шум манглайга битилган ёзуқ,
Эрта кун не кечгай-тақдирга боғлиқ.Аллоҳим, яхшиям раҳм, раҳмонсан,
Умидсизлар учун умидсан, жонсан.Шоирни буровга олганда ҳаёт,
Кутилмаган жойдан бергайсан ножот…Мана, сиз азиз мухлисларимга шоирнинг «Шоҳнома» асаридаги сатр занжирларининг ўз таҳлил боёни, сиз азизлар учун шоир ҳаёти,, ижодининг ҳасрат, ғаму ғуссаларининг таҳлили мана шу!
Шоир ўтган аср олтмишинчи йиллар иккинчи ярмида ижод этган «Тойпоқ ҳавуз» шеърий қиссасидан қийналиб, қийналиб айрим сатрларини (қарийб эллик йилдан сўнг) эслай олар экан, мен эса бу илоҳий мисраларнни оқ қоғозга тушира бордим. Онасига таъзим ила боғишлаган қисмидан, Ким экан? Деб бошланувчи:Дийдорга тўймаган, дийдор гадоси,
Ҳақнинг севган қули, ишқин шайдоси.Зангори либосда турган сеҳргар,
Ким экан? Муқарраб пари мисоли.Бўйнида соф садаф бахтиёр тумор,
Дарвиш качкулидек эхё, сеҳрли.Аршу курсисини солган ларзага,
Худо санъатининг тазоҳир қули.Бу қандоқ замонки, ҳозир пайтгача,
Қошида қиёмат, кўзида уқбо.Юзида жаннатбўй, кўнглида дунё,
Сеҳр жодулар мактаб мудариссасин.Ялчитиб инкишоф, сирларин ишва,
Этаолган ҳофиз бўса, Ҳақ гувоҳ.Бўлсалар бодомин чақолган айтсин,
Сабуҳий насимдек бўйларин шаҳло.Айтмаса Яссовий ҳазрат назари,
Тушсалар, айтарми фитрат сирини.Ойни парча-парча этган жамолин,
Айтсайди бир бора, юлдуз сеҳрини.Чин ақилли зотдир, ёрган пихини,
Яратканга келса ногоҳ юзма-юз.Ўхшаши йўқ зебо тўсмай бетини,
Қия қарашлару этгай ишва ноз.Сен эдинг бизларга Солиҳа она,
Нишонам топмас деб, ёнмагин яна.Большовой чатоғинг бер деб, урди дўк,
Турткилаб юлдилар, тугатди боринг.Ярғоқ дўқларига жавоб ўқинг йўқ,
Қиш, ёзин лой кечиб тойган оёғинг.Ўқ, милтиқ топишинг, қалтис муаммо,
Эсада, ҳатто йўқ, чўқмор таёғинг.Оч-ноҳор бир бурда зорлиғинг нонга,
Билганлар, «боғловлиқ мол» деб, чатоғинг.Бўстон мўъжизангни ёв босган кассан,
Вой, додинг айтолмай, саргардон сенсан.Дўст, ёринг ёш тўкди шўрлик элим деб,
Сен эса, соч юлдинг, вой-дод диним деб…Бу илоҳий мисралардаги ташбеҳларга юз қаратинг, «Чап чўкиртак даста» нималар қилмади дейсиз. Фақат одамларнинг гўштини пишириб емади холос, бошқасини қилди. Бу ваҳшиёна ёвузликларни шоир «Шоҳнома» асарида батафсил пойма-пой айтиб боради.
Она сен дил тўла захминг тўкмадинг,
Фаришта бўлмоққа чоғландингими, ё.Самовий хилқати бўлгайлар фақат,
Кимки Ҳақ йўлидан чиқмаса танҳо.«Сер собит» тер тўккан ногирон шайъсан,
Чатоқлар топтаган Раббоний шанъсан!Онамнинг қақшаган, хонумон бахти,
«ўқилмаган достон» Ҳақ! Худо ҳаққи…Ўғлингни биларди озору зоринг,
Қачондир ёзишин ҳасад ашъоринг.Қийғиринг ким экан? Тутиб ҳар бирин,
Ёзмоқда ғам берган ғанимнинг зўрин.Ҳам Хрушчёв кесаки, кек қиссасини,
Ва чўкиртак доҳий чап дастасини.Бошингда қанчалар тош гирдобадек,
Айланиб, эзган умр манзарасини.Хотирда қолдирган, очарчилик пайт,
Қулф урган омбор дон дарвзосини.Сен осмон хилқати, ёрингдан айро,
Ҳижрон азобида куйган бандасан.Кўкда зилол ойдек, розларга ошно,
Тундан сўнг келаётган Рисолат тонгсан!Қаранг, онасига бағишлаб, умуман кўзидан ёши аримаган онаизор муштипарларга айтар экан, ҳали ўзбек адабиётида Шўро даври, ҳозиргисада ҳам, бирон шоир айта олмаганлари аниқ (Мумтоз ўзбек шоири Аскар Маҳкам бундан истисно), метафораларида, онаси муштипарни, хос оналарни «ўқилмаган достон» деб айтган ташбеҳ сувратини мен ҳозиргача ҳайратли даражада топиб айтилганини ўқиб тош қотдим. Аёл фитрати, муҳаббат сирларини шу пайтгача тагли-тубли инкишоф эта олган шоир борми? Аёл сирларин бодомини ким чақа олган?-дейди шоир, уни муқарраб фаришта, сеҳр-жодулар мактабининг мудариссаси, кўнглида дунё, кўзида эса уқбо. Қошларида қиёмат, юзларида жаннат бўйлари ким экан? Яраткувчи санъатининг олий тазоҳир қули, аршу курсисини ларзага солган. Тундан сўнг келаётган Рисолат (шоирнинг онаси) тонгсан, Раббоний шанъсан, «сер, собит» тер тўккан ногирон шайъсан, оч-ноҳор бир бурда нонга зор, бойлавлиқ молсан, (большовой чатоқларнинг юриғида албатта). Мен ўйлаб кўрсам, тўғри бирон шоир айтмаган бу ўхшатишларни, мен бирон асарда ўқимаганман. Бу таъсвирий сўз санъати не чоғли ҳаётий эканини чуқур ҳис қилдим. Ойн и парча-парчалаб юборгидек соҳибжолни изоҳлаб бераолган.
Муртазо ака ижодида одамнинг ҳаёт мавзуси-азалий девонобор шиддати қайсарлиги, аёвсиз ўртанишлари, далли девоналиги, илоҳий қудрати билан намоён бўлади. У инсоннинг азалий изтиробларларининг тирналган, эзилган қонталош юзига расмиятчилик, пардасозлик, такаббурлик ва худбинлик пардасини тортмади. Андуҳли инсон фарёдини кибру ғурур, мастлик ва пасткашлик билан оёқ ости қигувчи кибор «одам» ларнинг юзига тупурди.
Онаизорларимизни, кўзидан ёши аримаган муштипарларимизни, Рисолат тонгсан илоҳий Маҳбуба, осмоний хилқат, Раббоний шанъ дея айтаолади. Аёл заифаларни шунчаки айш-ишрат мояси, ё худ ҳузур-ҳаловат ускунаси дегувчилар, ҳамиша унинг нафратига, тийиқсиз ғазабига дучор бўлганлар, каби одамларнинг ёқасига чангал солди, айтди-Эй нонкўрлар, аёлларнинг борлиғи-бу қаландар качкулидек ошиқлар бўйнидаги тумор эмасми,-деб ҳайқираб, ҳақиқат, адолат томонга юз буришларини қулоқларига қуйди, уларнинг қулоқлари кар эсада, миясининг таркини очишга жон-жаҳли билан ҳеч ўзини тўхтата олмади.
Шоирнинг илк даъфа дунёнинг ботиний ва зоҳирий воқеаларига боққан ногирон умрнинг сўнги дамлари, жисмоний ва руҳий тажалиёти-ҳамма-ҳаммаси «Шоҳнома» асарида ўз ифодасини топади.
-«Вақти келганда шуни айтишим керакки, асл шеърият, асл ишқ оҳангидир. Шеърни ишқ яратади. Ҳарчан кўп китоб ўқимаган эсамда, кўп шоирлар шеъриятида панд-насиҳатлар, сохта донолик, (маҳмадонолик) ҳарчан узлатда эмас, қасрда яшаса-да, ҳар сатрида ярғоқ бошини кўрсатиб турадиган ночор файласуфлик, юрт эгаларининг танқис назарига илиниб қоламанмикан, деган ялтоқ умидда нуқул, ватан-ватан» лашлари, бу ҳали шеър эмас, ҳали бу шоирлик эмас. Ҳақиқий шеър-ҳақиқий ишқнинг ҳомиласидан яралади. Ҳақиқий шеърнинг ҳузуридан қуёш ўз хилватгоҳидан бош кўтаради. Худо бондаларининг ёш болалари уйқуга кетади. Ёридан айро ошиқлар ҳижрон азоби ва тўлғоқларини оналарига пинҳона роз этади».
(Аскар Маҳкам «Оқ китоб» дан).
Шоир ўхшатиш тасвирларида (метофораларда) онаизорларни то ҳоло «ўқилмаган достон» ногирон шайъ Маҳбуба Малика, сеҳр жодулар мактаб мудариссаси, бўстон муъжизангни ёв босган кассан,-дейди. Топиб айтилган илоҳий сўз санъат-занжир халқаларида. Занжир халқаларига оддий сўзларни тизиб, ҳеч ким айтолмаган сўз санъатини айтмайсизми, буни ҳайратга соладиган жойи шундаки, фақатгина эҳтирос ўйғотадиган бўйин томирларию юрак пардаларини қитиқлаш керак. бу сатрларни мухлисларимиз ўқир экан, ҳаяжон эҳтиросига чўмиб, уммон кенгликларида тўлқинланиб, олдинга ё орқага тисарилиб ёққасини чангаллаб йиртиб юборганларини ўзлари сезмай қолади. Юқорида эслатган ташбеҳ сувратлар каби ўхшатишларни юз-юзлаб, «Шоҳнома»асари мисраларида ҳар қадамда ўқиб борасиз.
Зарафшон дарё сувларини зар, зор дейди. Бу зар, зорингда қулоч отиб сузолмадим, қирғоғингда йитган изин тополмаганини ҳасрат билан ёд этади. Ҳайроналик жойи шундаки, худи Зарафшон дарени «Зорбоф» (зор тўқувчи) деб, сувратини чизади.-Қочиб кўр,-дер Ильич-тирноқ гадоси
Қийратгай сарҳаднинг симхор ходаси.Оҳори оқармас балодир юртинг,
Зил-замбил елканга ортганди юкин.Қочириб қўймай деб «Улбола» ҳоқон,
Сарҳадка гирдоба тиктирган тикон.Онам шўр айтувди,-бахтин чидолмай,
Таҳрирлаб қап-қаро тақдирин шундай.-Ҳаётга боқувдим совуқ, бепарво,
Шунданми йўқотиш, сирларин фалак.Яйтмайди, ёримдан этсада жудо,
Мақтагай доҳийин-чап қўл чўкиртак.Ё билиб, билмасдан эслагай гоҳо,
Ашаддий Адольфни-ахта бир маяк.Бу мисраларни ўқиганингиза, ҳайрон бўладиган, тушинмайдиган жойи борми ўзи. «Чап чўкиртак даста» дастидан ўпқона тиконлар оша, қайси гўрга қочиш имкони борми ўзи. Тўғриси қочишга ҳоли ҳам қайда, гир атрофда очарчилик, қорни ичга тортган, совуқдан тарашадай муз қотган, юпин ва ҳоказа…
Халқларни ақлидан оздириб доҳий,
Кўмаберган қанча истаса раъий.На маршал қолдию, на шоир, олим,
На деҳқон, санъаткор, на бошлиқ бўлим.Кўп чақа у, бирга ишлаган шахсга,
Ночору, ўсмирлар кечикса ишга.Келлер шоҳ буюрган борига ўлим,
Умрини сарф қилиб, фақат кўмишга.Бир кун гап орасида лаб очиб, мен ҳарчан шоир бўлмасамда деганини эшитиб қолдим, ҳайрон ҳолатда хафа бўлдим, ер чизиб ўтирдим, роса ўйга чўмдим, ўзимга келгач. Бу одам мантиқ юзасидан тўғри айтган экан, касби олий малумотли шифокор. Аксинча (тақозада) олий маълумотли адабиётшинос бўлганда ким бўларди?, мумкин А. С. Пушкин ёки Гете, ё Дастоевский, Л. Н. Толстойми,, ё А. П. Чехов, Гогольми. Ҳа, тўғри Антон Павлович ҳам шифокор (врач), Чингиз Айтматов эса олий малумотли зоотехник (чорво моллар аграноми) деб, ўз-ўзимга таъсалли бердимда қўйдим. Бу ёғини, кимга нима беришини ёлғиз Аллоҳнинг ўзи билади холос, бошқа гапга ҳожат ҳам йўқ, э вой-ей бу қайтар дунё
Ҳақиқат шундаки шоирнинг Эргаш Жуман булбул ўғли соқига хос қофиябоз мақом-кишнашини айтмайсизми, одам ухлаб тушига ҳам кирмайдиган, оддий меҳнаткаш деҳқон тилида, ҳамма ҳам баробар тушина оладиган сақий сўзларни қовушиб келишишига қаранг «озори, мулки», «чақчақи тулки», гўё Эргаш Бобокалонизнинг ўзи дейсан. Ҳа тўғри Бобоколониз Зарафшон дарё қирғоқларида кишнаб ўтиб кетган. Бизнинг устод Муртазо акамиз ҳам, айнан шу дарё қирғоқларининг биридан. Мен «чақ-чақи тулки» иборасидаги ташбеҳ қовушмани бирон бир шоир асарларида учратган эмасман бу эса шоир кашшоф айта олган топиндиқ, қуллиқ! Отаси раҳматининг бошларига ҳақнинг раҳматлари ёғсин.
«Мол эгасига ўхшамаса бўлмайди» деган бузрукларимизнинг мантиҳий таҳлилини шоирнинг қайси бир асаридаги мисраларини ўқиманг, фикран мансаб гадолари, узликсиз ўзаро олишган жонканда доҳийлару доҳий баччалар доҳиёна эмас, фақат ёвузона, ваҳшиёна зулм истибдодларини сувратигина ҳам эмас, айнан кетма-кет келиб кетган тирик жонканда ўзларини кўриб тургандай бўласиз, айримлари қўлини олдинга шоб қилганича кўрсатгич бармоғини бигиз қилиб, «Коммунизм ғалабаси сари олға!», «Чўкиртак чап дастали» ни, «Суккин сын,-Кузькина мать», «паст жоғи осилган соқов»ни, «нафаси ичига буралиб тиқилган»ни, «серый волк ўламсиқ» ни ва охиргиси «Борис ты не прав деган Холдор маҳмадона қайта қурмоқчи бўлган касларни»…-Акам дер,-«Билардим хоҳишин, ҳавас,
Маҳбуба Солиҳа-бўлсайди холос.Отақулу Равшан ёш гудак ҳали,
Гоҳи оч, гоҳ касал мондимас ҳоли.Отақул «Бойча»ни ялтоқ умидда,
Топширдим чорасиз, «Ярғоқ» уйига.Равшан ночорини бахти ёрлақаб,
Шўрлик кенжамизга эл чиқди эга.Булгуси шоирни Градуни Дун, сен,
-Ол дедим, э вой0ей, қайтар дунёга».Гоҳ ота, гоҳ она Ромозон шўрлик,
Ножот йўлин топди, Ўзларига шукъ!Ёрқул укам, онам, Саодат синглим,
Аччиқ ҳақиқатга дош бермас дилим.Учиси очликдан ўлган, дод фалак,
Буни сиз дегайсиз! Ҳақорат талаб.Қанча кўп бўлмасин озори, мулки,
Вақтга терс турлмас чақ-чақи тулки.«Сер собит» тер тўккан, ногирон шайъсан,
Чатоқлар топтаган Раббоний шанъсан.Она сен дил тўла захминг тўкмадинг,
Фаришта бўлмоққа чоғландингми ё.Самовий хилқати бўлгайлар фақат,
Кимки Ҳақ йўлидан чиқмаса танҳо…Бу илоҳий мисраларни ёзган Художўй инсон, худо ҳаққи чинакам сўз кандакори, сўз санъаткорларидан биттасигина эмас, такрори йўқ ўзбекона жома эгнида, худо сийлаган банда-ўзбек шоиридир. Сақий битикларини ўқир экансиз, ўқиган сайин ўқиғинз келаверади-да, ҳаяжон шаршарасига тушиб олиб (мен ҳам шеърга ҳавасманд тожик мухлисларидан бири, мен учун фарқи йўқ тожик-форс тилидами ёки ўзбек тилида) кўкрак қафасинг ўз-ўзидан нохос кенгайиб, Аллоҳ ато этган Зарафшон ё Вахш тўқайзор қир, адирларидаги шифо бахш соф тоза, илоҳий ҳаволаридан тўйиб-тўйиб нафас оласанда, Зарафшон, Вахш дарёлар янглиғ тулиб, тошиб кетаверасан. (русчасига-открывается второе дыхание).
Дунё адабиётида «Шоҳнома», «Хамса» каби асарларнинг пайдо бўганидан бери, анча аср қаторлари кетма-кет ўтиб кетди (Абдулқосим ҳазрат Фирдовсий А. Навоий, А. Жомий, Низомий Ганжавий, Деҳлавий авлиёлар) ижод этган эдилар. Айтган авлиёлардан кейин бирон бир шоир, бирон бор бўсада, каби асарлар ёзиш у ёқда турсин, ёзишга менимча журъат қилаолганлари йўқ.
Аллоҳ ёрлақаган мумтоз ўзбек шоири Муртазо ака бу мавзуга юз бурганча, қарийб бир асрдан зиётроқ даврни (ХХ аср тўлиғича, ХХ1 аср биринчи чораги) ижод этаолди. Бу асар «Шоҳнома» ҳозир кун қўлингиздаги, ҳазрат одам боласига хос бўган тирик ва рост мавзуларнинг шеърий, озроқ бўлсада насрий талқинининг кашшофлик ҳосиласидир. Борингки, ҳаммабоп шу кашшофлик, ҳаёт ҳақиқатига не чоғли боғлиқ экан десак муболиға эмаслига ишончим комил.
Устод шоир акамнинг «Шоҳнома» сатрлар вужудида ҳеч бир сунъийлик йўқ, у биёбонмиди, вакиалар анжуманими, барибир, агар дошном бермоқни истаса юз-кўзинг демай дашном беради, шоҳми, гадоми андиша қилмайди. Фарёд чекмоқни истаса, фарёд чекади, худо ва раият назаридан яширинча эмас, ошкоро, юзма-юз келаверган чоғларда ҳам. Ўнинг бўйсунмас ва мағрур эрки Зарафшон, Вахш эгизак дарёларидек, кўнгли аччиқ ва жўшқин, ошкор ва муросасасиз ҳоллари, ҳамма-ҳаммаси асар мисраларида яширин эмас, очиқдан-очиқ. Бу яланғоч ярадек мисралар қадимий гўзалларнинг хошияси олтиндан ясалган сирли кузгусига ўхшаб кетади. Муртазо ака бу кузгу жодугарни истаган кимсанинг юзига тутаолади. Кутилмаганда бу кузгуда аблаҳнинг, манқуртнинг, номардларнинг ҳам қиёфаси акс этади.
Эрта, индин бориб шоирдан хабар олсаммикан, деган хаёлда мактабдан чиқдим. Ўқувчиларим ғов-ғувидан чарчаб, кўзим косасидан чиққандек бошим оғриб, гарангсиб, йўл-йўлакай кетаётиб, шоирнинг устоханасига бош суққанимни сезмай қолибман, шоир устахонасида экан. Ҳолимни даррав пайқадами, бир чой қошиқ суюқ дори, элексирмиди узатиб, ичинг буни дедилар, ичдим, бир дақиқа вақт ўтар-ўтмас бош оғриғим таққа қолди. Кексариб мункиллаган чолнинг тўхтовсиз қўл панжалари, бўйин томирию калласи қалтирар эди. –Менинг панжаларим қалам тутиш қобилятини йўқотган,-деди. Бўлмаса мен айта қолай, сиз қоғозга туширсангиз,-дидеда тўрт қатор шеър ўқиди:Зарафшон сувларини зар, зор дедим,
Зар, зорингда қулоч отиб сузолмадим.Қирғоғингда йитган изим тополмайин,
«Зор бағринг»га имкон топиб киролмайин.Узоқ кетдим чечанзору четанлардан,
Хотиралар айта олдим чет-четлардан.«Зорбоф»,-дедим ҳусн жило байтларимда, жим,
Бу мунгғлиқ ташбеҳларим англаб етгай ким?…Чамаси икки, уч ҳафта ўтгач, бориб бир ҳолидан хабар олай десам, шоир оромгоҳида йўқ экан, ҳамма эшиклари қулфланган. Овул-ҳамсоялари,-шоир бу ғаддор дунёдан безор бўлибдими, билмасак, қайси бир бошқа юртга кўч-қуроғини ташлаб (сизлар кўз қулоқ бўлиб турасизлар) деганча жўнаб кетдилар-дейишди.
Бўлмаса ўзимнинг кўз ёш томчисин,
Билибсан эмасим шоир, айт менга.Ё, кўрсат жон фалак элнинг элчисин,
Ёзинг деб, Оқсоқол, ялинай шунга.Эй тангрим, туролмам бир жойда муқим,
Қаламим миъёрин йўқотгандай, жим.Бошқа шоирни учратмадим, фақат тақдим этган китобларини, «Шоҳнома» асарини ўқиб таъсалли оласан холос. Ўтган бузургворларимиз,- «Кўп гап эшакка юк»,-деганларидек, мен ҳам гапим дебочасини тугата қолдим. Гапироверсанг китобидан-да зиёдроқ гапириш мумкин, бу ёғини азиз тадқиқотчи адабиётшинос олимларга, баддий танқидчиларга ҳавола қиламан. Мен тожик тили адабиётининг оддий бир ўқитувчисиман холос, мантиқий, морфологик хатолар бўлса ажабмас-дунёнинг доим бири кам дегандай кечирнгайсизлар азиз ўзбек мухлислариму қаламкаш биродарларим, сизларга ҳамиша оматлар тилайман овмийн!
Марьям Рахимова,
Олий катигорияли Тожик тили ва адабиёти муаллимаси.
Декабрь 2015-Февраль 2016-йил.
Тожикистон.Фурқатимдан икки байтли мисралар
(Бу қасидани шоир Рафаэль Аминов-га бағишлайман.)
Сенга омад бахш айлагум Шер Рафаэль,
Олом оро қадди тип-тик Изроил Эл.Фашизмни дўзахий деб соловер жар,
Верус Тождор бошни кесар дебон ажал.Умр интиҳосига пок торати борман,
Дарвишлар зикрин ҳажрида афтодоман.Рафаэльшоҳ билмагайдир мени ошкор,
Гап талошда айтақолай борин бир бор.Тақдиримда не мушкилот тушган бошга,
Ҳечкимга аён эмас ул Зотдан бошқа.Мен яшаган давронимни айтсам сизга,
Бошга тушган мушкилотим билмас ўзга.Бош қонунда йўқ эсада мухтор йўриқ,
Ўз-бирини чўлпиллатиб ўпар эди.Хотин гўё ёндагилар этмасди чурқ,
Ор нелигин билмасмиди Леониди.Билмоқчи сиз бўлсангиз гар ҳаётимни,
Мухлисларим ўқиб чиқинг “Шоҳнома”мни.Юзга чиқар эй Раббоний! Орзуларим,
Сенга аён войрон эди новрузларим.Рафаэль, -ҳақиқатни айтдеса ал ҳол,
Ҳадиксираб айтолмас шоҳ кушдорни чол.Бобо мерос яҳудийим қутлуғ изин,
Сақлаёлдим тилингизни танҳо сизинг.Сарахбори оромижон изингиздан,
Баҳра олдим бухорион дилингиздан.Фурқат гўё “Фиғон” битган муптоламан,
Насабимни адашиблар йўқотганман.Қаён кетди ато этган орзу уйғун,
Қалбимни тарк этмасмикан сороб қуюн.Фурқатимдан “Фиғон” нола Бертамоҳ хон,
Товус қовмат роз куйлаган моҳи тобон.Тариқат равишида юрсамда ҳар вақт,
Чўктирди кўнглим ота-онасиз бадбахт.Бобур каби чет-четларда адашганман,
Зўрма-зўрдан ашъёнимни алмашганман.“Танах”ини тушинмайин авваламбор,
Рафаэльни танигач сўнг ўқдим хушёр.Фашизмга топмагайман гап интиҳо,
Верусиқрон бошни кесар шамшер гўё.Адолифи ўлган дебон битдим асар,
Верусиқрон келган офат селдек босар.Йиллар ўтди, ўтақолди жуфт асрлар,
Насабимни йўқотган бандаси менман.Томиримда кўпирган қонимда сенлар,
Не боиски узоқлашдим азиз элдан.Яҳудийлар миллатини ер юзидан,
Супириб ташламоқчи эди Адольфлар.Мусулмон элатин хокини элаб,
Дўзахий бўлишларин истаган улар.Томоман православлик русларни эса,
Қул этмоқ орзусини яйратган кўрлар.Рафаэльшоҳ олгайдирсан бисёр савоб,
Худо урган худкушларга ёзсанг жавоб.Адольфга Ҳақ буюрган буғоқ худкуш,
Рафоэльнинг қалбида мўл савобли иш.Доҳо яҳудийим жўр этиб ўзимга,
Битдим қасида изин суртиб кўзимга.Муртазо Улуғов 21-22.03.2020 й.
Қай ўғлонларимга хат
Муртазо бобонгиз қарриб муккайган чол бўлиб қолган, кўзининг кўришию қулоғининг эшитиши шу қадар заифлашганки-қуяверасиз, ижодий маҳорати ҳам томоман сусайиб қолган.
Интернетдан “Шоҳнома” асаримни бутун жаҳон ўқимоқда, шунинг ўзи мен учун руҳий таскинлик эмасми. Охирги асарим “Яҳудий доҳоларим”-ни (Еврейларнинг Библидаги тарихи) жудаларда ақлий қийналиблар базўр охирига етказаолдим (қариганда менга суянчиқ асо гўё). Исроил мамлакатининг адиблари билан алоқам яхши, хат-хабар ёзишиб турамиз.
Мени ёд этганларингиз боис бошим осмоннинг тоқига етди (ошди деса ҳам бўлади). Сиз азизлар: Искандар Махмадалиев, Абдулложон Саидов, Жўрақул Ажик, Эшмуҳаммад Донохонов, Ҳожи-бобо Абдулло Зуҳур, Зикрилло Вали (Худо раҳматидан ошиғича берсин), Жуманазар Ҳасанов,Ҳожи Ҳасан Ёрбобоев, Сайид Нематуллоҳ Иброҳим, Хушвахт Абдуназар, Насриддин Назаров – укахонларим эсдан чиқадиган унча – мунча адиблар эсмас, Сиз азиз доҳоларим доимо юрагимнинг тўридасизлар.Тингласанг мусофир шоиринг зорин,
Қалбинг изҳорини бахш айлаб такрор.Англайсан покиза қалбин озорин,
Рамзи дил бирхил – Сиз ошкор ижодкор.Ўлсам ким ҳам эслар шоирни Муртоз,
Мумтозлар туғулиб яшнайди гурунг.Гап на керак эсмасдан эпкин шамоли,
Қиёмат қўпқанча дод фарёдсиз туринг.Ўлиб кетсам қуртлар искар пўсган жисмим,
Қандоқ тоқат қилгай бунга Қай-ул, қизим.Азал тақдир шундоқчаки йиғламангиз,
Шоҳ асарим қолгай мангу йитмас изим.Бўлсангизлар бу дунёда мендан жудо,
Қазои мубораки денглар худо.Ишонч комил варақлайди айтганларим,
Кўзин тикиб байтларимга Лақайларим.Гапим бор менинг Қай ўғлонларига,
Турон тош қўрғонин қурганларига.Тарих саҳнасида Қай ўғлонсан сен,
Нечалар суруниб тиккайгансан сен.Тождор рамзинг эруд “Бахтир ғазалинг”,
Чунон мушкулотдир тақдир азалинг.Номўсинг сўнмади бор булди оҳинг,
Аччувдан қисилди бургут нигоҳинг.Сизлар андалаби Тангримнинг тоғин,
Йитмас адиблари қайнинг ўғлонин.Мозийда ясанган Сумбул бедовинг,
Ғолиб Иброҳимбек бобонгдек довинг.***************************************
Сиёсотдон, иқтисодчи,социолог, мухолифат шахс ҳам эмасман, фақатгина оқни оқ, қорани қора дегувчи жамиятшинос, ватан, миллат мушкилот тақдирига қайғирувчи адабиётшунос адибман, ижоткор истедодим еторли даражада эмасада касбимга яраша шифокор шоирман, буни ҳеч ким инкор қилаолмайди, очиғи тирикликнинг тан, руҳий ночорлигини руҳафзо шифокориман.
Миллатимга пашшача озор етказган шахснинг (хоҳ у гадо, хоҳ шоҳоншоҳ) бўлсин сабр тоқатим кул бўлиб юзини юзу, кўзини кўз демай (оти ўчсин) бетига чопадиган бўлмағир туғма ёмон одатим ҳам бор, мана шунинг ўзи жамиятшиносликнинг аломати эмасмикан. Бадий адабиётда хоҳлаганингизча тирик, ўлик ғоялар тўлиб-тошиб ётибди, гап уларни топид, жо бажо қилиб қолипга солганча ижод қилаолишда ва ўқувчиларга етказшида. Албатта адабиёт миллатнинг иши (давлатники эмас) эканлигини тушунатурган сиз қаламкашларим, сафдошлариму қондошларим-аниқ, ойдин менинг адабиётдаги бор ё йўқ ўрнимни (ўзбек адабиётида албатта) аниқлаш жараёнида “Шоҳнома” асаримни кўздан кечирганча-айниқса “Тақдир”, “Ғирт қўтир чўбир”, “Ғинтиқ тойча”, “Истиқлол зиналари”, “Солженицин билан гурунг”, хотира ва бадиҳаларни ва ҳокоза элликдан ошиқ достонлар (егирма тўққизта достонларимни Шўро-Комфирқа, КГБ диктатура салтанати қаззоблик даврида куйдириб нес набуд этишганлар, ўзимни ҳибсга олишганлар (Партия Ҳукумат раҳбарларига тўҳмат айбномаси билан) фикр баён айтишларингизга ишончим комил.Фарёд-ай
(ғазал)
Бегона элларда мен янглиғ фарёд-ай,
Фиғон ҳижронларида ёнган Фурқат-ай.Мома Ҳаво фарзанди дийдор гадоси,
Безавол Ҳақ қулиман ишқин шайдоси.Юрибман ҳол, беҳол юртимга сиғмай,
Бошимга ёприлган бўҳтон балоси.Эй худо! Ялҳақинг асрагил ўзинг,
Бе бақо дунёнгда қолдирсин изин.Мусофир юртларда эмасман ёлғиз,
Сен доим ёнимда висолинг чексиз.Тўпингдан кет дебон куфури муртад,
Пойимга мик қоқди ёздинг деб кўрхат.Зулмат парда тортиб хайрли ишга,
Ўлчамай бўҳтонин ёғдирди бошга.Азал тақдиримнинг билганда энин,
Наҳс тўла дунёнгга келмасдим сенинг.Дунёга тўймайди кўзи инсонни,
Тўйсайди тўярди Искандар сони.Бу гўзал заминдан кетмасди ҳеч ким,
Ажал исканжасин келмаса они.Ёш, қари қаён борсанг бош эгиб дуруст,
Эл қатори ибодатга юкин эй дўст!*************************************
Ҳожи бобо Абдулло Зуҳурнинг дарагини тополма-ётибман, Ҳожи Ҳасан Ёрбобоев укахоним қайерларда экан.
Авваламбор миннатдорчилик ташаккуримни изҳор этаман қондош, сафдош Сиз Азизларимга.Муртазо Улуғов 15.07.2020 й.