• КИМ ЭКАН?

    1-Қисм

    Дийдорга тўймаган, дийдор гадоси,
    Ҳақнинг севган қули, ишқин шайдоси.

    Зангори либосда турган сеҳргар,
    КИМ ЭКАН? Муқарраб пари мисоли,

    Бўйнида соф садаф,ёрлақаб тумор,
    Дарвиш качкулидек эхё,сеҳрли.

    Аршу курсисини солган ларзага,
    Худо санъатининг тазоҳир қули.

    Қошида қиёмат, кўзида уқбо,
    Бу қандоқ замонки, ҳозир пайтгача.

    Юзида жаннат бўй, кўксида дунё,
    Сеҳр жодулар мактаб мудариссасин,

    Ялчитиб инкишоб, сирларин ишва,
    Айтолмай, ғоз туриб, ҳофизи қурғур,

    Кўрсатди, бодомин чаққон деб,ўша,
    Сўрашдик, шоиркан Абдулло Зуҳур.

    Яссавий ҳазратнинг унга назари,
    Тушканкан, “- айтдилар фитрат сирини.

    Жаннат бўй туганмас, конмиш юзлари,
    Ҳам айтди, – сумбул соч, юлдуз сеҳрини.

    Ойни парча-парча этган жамолин,
    “Олам машъали” – деб, яратмиш Ўзи.

    Эшилган атласдан тола деб белин,
    Ноз кулса тўкилмиш, бол реза сўзи.

    Ўта ақилли дер, – ёрган пихини,
    Яратганга келса, ногоҳ юзма- юз,

    Ўхшаши йўқ зебо, тўсмай бетини,
    Қия қарашлару этмиш ишва,ноз.”

    Сен эдинг бизларга Солиҳа она,
    Нишонам топмас деб, ёнмагин яна.

    Болшовой чатоғинг бер, – деб урди дўқ,
    Турткилаб юлдилар, тугатиб боринг.

    Ярғоқ дўқларига жавоб ўқинг йўқ,
    Қиш, ёзин лой кечиб, тойган оёғинг.

    Ўқ, милтиқ топишинг, қалтис муаммо,
    Эсада, ҳатто йўқ чўқмор таёғинг.

    Оч ноҳор бир бурда зорлиғинг нонга,
    Билганлар “боғловлиқ мол”, – деб, чатоғинг.

    Қулоғи “Шалпай”нинг ўткир ваъзидан,
    Эшитган қулоқлар битган ғоятда.

    Чиқолмас эди эл “Шалпай” измидан,
    Тонгдан бошлаб, нутқин, ким деб, навбатда.

    “Ман-Ман” лаб бошлаган маърузасини,
    “Ўзим” деб тугатган керилиб, обдан.

    Эшитган қулоқлар холва дер,-уни,
    Антиқа бир ҳолни айтай совобдан:

    -, Тонг саҳар оёққа қалққан –дан қушлар
    Шобиридан қўрқиб, учган потирлаб.

    Тарсиллаб кўчарди, бужур пўслоқлар,
    Чайқалган дарахдан ҳолсиз ғижирлаб.

    “Ман-Ман” лаб бошлаган ваъзини шайтон,
    Тонг саҳар маҳали “Етим” хонада,

    Товуқ ферма қочиб кетмас деб, чаққон,
    Шошолинч яслига бориб, ҳансираб,

    Ўқирди ваъзининг хулосасини,
    Бир гала гўдакни йиғиб, саралаб.

    Кеч жамлаб чол, кампир жамоасини,
    Уқирди карларга тилини қайраб:

    -,Тумарис заифни айтмам ҳозирча,
    Аёлда ақл кам, соч бўлсада узун.

    Ботирлар бажаргай аҳдин кечгача,
    Ошиғи олчоқлар тергагай сўзин.

    Тўмарис, Тўнғани қўйиб тур, пича,
    “Халқ душани” Чўлпон ҳақда гапирай.

    -,Чаёнми, чўлтоқми дегайлар кимни?…,
    -,Эшитмадинг чоғи чўпон деганин,

    -,Э билдим шийдим кал, – дегайлар уни,
    -,Эшитинг бўлмаса, сизда йўқ сабир.

    Тумарис, эр Тўнға душмандир, Кирдай,
    -,Не дер? Ҳа, сен, мени демоқда сағир,

    Ҳам яна эмишмиз ботину кардай,
    Шунчани фаҳмлабмиш чоллару кампир.

    Тарихий далил-ла асослар,чиндай,
    Замонлар ким қачан кўмган лошини,

    -,Навоийни мўлла, ҳам атар қарға,
    Қодирий “Буржуй”ни ўн саккиз бора,

    Кўмиб ташлар эди очиқ гўрларга,
    Қурбошиларни-чи, сўкиб, юз карра.

    Парткомнинг қиличдек чўрт кесар тили,
    Олмасдек кесарди “Босмач” сўзини.

    “Душман” деб бошлаган нутқини қурғур,
    Охирга етказмай маърузасини,

    Чўқай “ёв” деб, қирра япасқи тилда,
    “Ғирт фашист”,-деярди, дўст деб, ўзини.

    -, Тўхта, эшит,- чун бой демоқда кимни?…,
    -, Карсан, Чўнқайой дер, фоҳиш исмини

    Тўғрисин айтабди кўп нарса билгай,
    Қурғурга сизу биз ,эл қойил қолгай .

    Шуури кам Шалпай, чин дер ваъз гаплар,.
    Тўғри ё ёлғон деб, эсанкирар кар.

    Илоннинг ёғини ялаган қурғур,
    Ҳалқларни алдаган, ишонган кар, кўр.

    Етмиш йил айлабон Худони талоқ,
    Ваъз ўқиб сўкканлар бигизлаб бармоқ.

    Ҳайгўйни олмайин биронтасин тан,
    Қаматган ёинким ҳолин этган танг.

    Ва лекин шунчага кўнса майлийди,
    Тоқати тоқ бўлиб кувган юртидан.

    Эллик олтинчи йил ўтган асрда,
    Вой, дод деб кирмайин терс эрк измига,

    Қонига бўялган майдонда Венгер ,
    Сукин сын Никита шумшук аслида.

    Новочеркас қарши тургач рамзига,
    Ҳақ талаб шўрларга қазган чоҳ кибр.

    Тусмоллаб Худонинг толоқ иддасин,
    Минг йилга чўзмоқчи эдилар чоғи,

    Бўлмади.. , ғазаби ўчирди сасин.
    Худо урганларнинг ушолди жоғи.

    Ўткан асрдаги “Шалпай” қурғурин,
    Қўлидан тушмасди газет “Ҳақиқат”.

    Айтсам, топмагайсан учин, охирин,
    Карнайдан тутарди, – эшит деб “Диққат”:

    -, Гулла, яшна эй Ватан! Сен онамсан,
    Сен менга кўз, қулоқ, чуқур томирсан!”

    Уларнинг дастидан нималар қолган?…,
    На тоғ, дашт, на дарахт, на тошу янтоқ,

    Буғизлашин деган, – “Ҳузури жонсан”,
    Шул янглиғ ваъзларин ўқирди “Мутлоқ”.

    Бўстон мўъжизангни, ёв босган кассан,
    Вой, додинг айтолмай, мунг аёл сенсан.

    Дўст, ёринг ёш тўкди, шўрлик элим деб,
    Сен эса соч юлдинг вой, дод диним деб.

    Қон тўла қопга соп, узган калласин,
    Отсанг – да, жонсиз бош, юммас дийдасин.

    Одамни овлаган нокаснинг ови,
    (Поко парвардигор ўзингсан гувоҳ),

    Юрмаса чоҳларга қуларкан дови.
    Шоиржон ўлсам гўр лавҳимга дуо,

    Ёзиб бер деган кас-зўрларни кўрдим.
    Бошимга ёприлиб ҳайрат дунёси,

    Шоирнинг қадрини топтаган каслар,
    Иймони пўккалар яйрашин кўрдим.

    Энг ҳайратли жойи шундаки дўстлар,
    Одамни пойлаган мерганни кўрдим.

    Она сен дил тўла захминг тўкмайин,
    Фаришта бўлмоққа чоғлнадинг – ми, ё,

    Самовий хилқати бўлгайлар тайин,
    Кимки Ҳақ йўлидан чиқмаса, танҳо.

    Сер собит тер тўккан ногирон ШАЙЪСАН,
    Чатоқлар топтаган РАББОНИЙ Шанъсан.

    Чатоқ шоҳ қуллиқчи ҳамкор тулкига,
    -“Халқ душманин” қабрин ошир юз бора,

    Пиқ – пиқлаб кулмасдан, кулок мулкига,
    -Қулоғинг динг туриб, кўз қисмай қара.

    Қаҳ – қаҳдан мосиқиб Пири…бў…, деса,
    Кўмоқдаман ҳар кеч, минг – гин дер, – зўри.

    -,Минг ҳам яхш…ия, лек минг –гин дер,-ўша,
    Кўпайса “ҳузри жон”, қушша саноғи.

    -Қочиб кўр, -дер Ильич, тирноққа зори,
    Қийратгай сарҳаднинг симхор “БАЙРОҒИ”.

    Оҳари оқармас, балодир юртинг,
    Зил-замбил елкан-га ортганди юкин.

    Қочириб қўймай деб,сарҳадга ҳоқон,
    Ўрнатган гирдоба қопқайман – қопқон.

    Онам шўр айтувди, – “бахтин чидолмай,
    Таҳрирлаб қоп-қора тақдрин шундай:

    -,Ҳаётга боқувдим совуқ, бепарво,
    Шунданми йўқатиш, сирларин фалак,

    Айтмайди, ёримдан этсада жудо,
    Мақтагай доҳийин, чап қўл чўкиртак.

    Ё билиб, билмасдан эслагай гоҳо,
    Ашаддий Адольфни- ахта бир маяк.”

    Тақдирин Оллоҳга айлаб ҳавола,
    Тўрт ўғлин зор ташлаб кетган онамиз.

    Кетётиб деганди, бир этак бола,
    Кўргайлар Худо ҳақ, ҳар бири сўзсиз.

    Акам дер, -“билардим хоҳишин ҳавас,
    МАҲБУБА СОЛИҲА! Бўлсайди холос.

    Отақулу Равшан ёш гўдак ҳали,
    Доим оч ҳам бетоб, мондимас ҳоли.

    Отақул “Бойча”ни ялтоқ умидда,
    Топширдим чорасиз “Ярғоқ” уйига.

    Равшан ночорини бахти ёрлақаб,
    Шўрлик кенжамизга эл чиқди эга.

    Бўлгуси шоирни Гардуни ДУН, сен,
    -, Ол дедим, э вой-ей, Қайтар дунёга!”

    Гоҳ ота, гоҳ она Ромозан шўрлик,
    Ножот йўлин топган, Ўзларига шукъ!

    Ёрқул укам, онам, Саодат синглим,
    Аччиқ тақдирларга топмагайман сўз,

    Учиси очликдан ўлган, вой дилим,
    Ҳақорат талаб, – денг, буни Сиз, ҲАҚ ДЎСТ!

    Онамнинг қақшаган, хонумон бахти,
    ЎҚИЛМАГАН ДОСТОН”, ҲАҚ! Худо ҳаққи.

    Онаизор, онам мунг муштипарам,
    Чин кўркам жаннат боғ фариштаси ҳам.

    Қанча кўп бўлмасин озори, мулки,
    Вақтга терс туролмас ЧАҚ-ЧАҚИ ТУЛКИ.

    Ранглари ўнгғиган мутлоқ байроғин,
    Ўзлари йиртмоқда, – тунд деб,адоғин.

    Битлаб, пат ташлаган ДАКАН зоғларин,
    Зах чоҳга ВАҚТ кўмгай ХАДДАНГ зотларин.

    Ўйлаб ҳам кўрмаслар охиратинин,
    Кутмоқда дўзағи, ғирт пес қўтирин.

    Декритин варақлаб, тарихшинослар,
    Ўнгғиган яловин ёзгай ҳофизлар.

    Ўғлингни биларди озору зоринг,
    Қачондир ёзишин ҳасад ашъоринг.

    Ўртанчи ўғлингдир, шоир Муртазо,
    Шайланган ёзмоққа қалбингни тоза.

    Ўт, илондан қўрқмас, хушёр ҳар доим,
    Шаҳстига бўй эгкай ҳатто шоҳ золим.

    Қийғиринг КИМ ЭКАН? Тутиб ҳар бирин,
    Ёзмоқда ғам берган, ғаниминг зўрин.

    Ҳам Хрушчёв кесаки, кек қиссасини,
    Ва чўкиртак доҳий чап дастасини.

    Онамнинг сочларин сумбулми, узун,
    Эслолмам ҳаттоки чеҳрасин юзин.

    Ғира- сира ёдимда, ёввошдек қумри,
    Қумрилар Равзанинг жило гавҳари.

    Онамни билганлар эслагай, э воҳ,
    Юриш, туришин дер, – соф ўзинг гўё.

    Исмини эшитсам, оёғу қўлим,
    Титрагай ўз-ўздан, узгандек белим.

    Йўл босдим тополмай, олису тўғри,
    Йўлларга тўкилган излаб, қароғим.

    Қанийди топилса, ердаги қабри,
    Кексардим, тополмай мозордан қабрин.

    Набира, чеваранг, уллар ҳамроҳи,
    Ёд этар, шодлангай момосин руҳи.

    -“Тўрт этак, – деганинг”, – ўғилу қиздан,
    Ҳақ ўзи етказди, РОЗИМИЗ СИЗДАН!

    Арвоҳинг хабардор, тўр ўғлон тоғдек,
    МАҲБУБА МАЛИКА! РОЗИ БЎЛ биздан.

    Худойим чин севгай, сағир сарсонни,
    “Вой дастингдан”- деган она дил софни.

    Ийака наъбуди:
    Сенгагина ибодат қилгаймиз биз,

    Ийяка настайин:
    Сендангина ножот сўраймиз сўзсиз.

    Онамнинг беғараз, безавол умри,
    Ҳар икки оламда боқийдир қумри.

    Бу ғаддор дунёда, чатоқ номдор кас,
    Қуритган қароғинг, йиғлатиб нокас.

    Мен эса ҳали ҳеч онамга атаб,
    Тагли-тубли бир нарса ёзолганим йўқ,

    Онамнинг бир тарам сочларин эслаб,
    Бу ёғи олтмиш йил ташбеҳ қидирдим.

    Бир тола ажинин нелар десам деб,
    Зарафшон тўқайин кулин совурдим.

    Тўқайнинг “Кўндаланг”, “Узун” кўлларин,
    Сиёга айлантиб ёзаолгайман.

    Шунда ҳам арзгулик, буровла белим,
    Ё ушат сўнгагим, айтаолмайман.

    Онамнинг бир кеча бедор онига,
    Қиёматга қадар қоқмасга киприк,

    Розиман ва лекин йўқ илож унга.
    Сўнгагим сўлиган, лек вужуд тирик,

    Эсада, оқизмас дийдам томчисин,
    Эмасамда шоир, айтай фалакка,

    Ёз деб, онамнинг энг сўнги, қатрасин,
    Ялинай қайси бир оғзи тиртиққа,

    Йўқ,-деди фалак ҳам оғзи тиртиқнинг,
    Қўли қон, чаман гул, тиколмас боққа.

    Бўлмаса, ўзимнинг дийдам томчисин,
    Билибсан эмасим шоир, айт менга,

    Ё кўрсат, жон фалак элнинг элчисин,
    Ёзинг деб, оқсоқол, ялинай шунга.

    Бошингда минг ботмон тош гирдобадек,
    Айланиб, эзган умр манзарасини,

    Эсла, очарчилик пайт, зулмкоринг бек,
    Қулф урган омбор дон дарвозасини.

    Сен осмон хилқати, ёридан айро,
    Ҳижрон азобида куйган бандасан.

    Кўкда зилол ойдек, розларга ошно,
    Тундан сўнг келётган РИСОЛАТ ТОНГСАН!

    Халқларни ақлидан оздириб, доҳий,
    Кўмаберган, қанча истаса раъйи.

    На маршал қолдию, на шоир, олим,
    На деҳқон, санъаткор, на бошлиқ бўлим,

    Кўп чақа у, бирга ишлаган шахсга,
    Ночору ўсмирлар кечикса ишга,

    Келлер шоҳ буюрган барига ўлим,
    Нафаси ўчмасдан тиққан шахтага.

    * * * * *

    Руҳсиз ақл эгаси шоҳу ҳақонлар,
    Изну ихтиёрсиз расвои радди,

    Топталаб заминни эта олганлар,
    Ҳув она! Оролда балчиғин ҳадди.

    Ҳақ неъматин оз деб, бало зоғидан,
    Нозга шайъ ғунчалар сўнган кулолмай.

    Ҳай, ҳуйлаб ўзганлар, мерган тозидан,
    Бурнидан оққунча еган тўёлмай.

    Тулакнинг мадҳига ғазаллар битиб,
    “Ул бола” қуллиқчи куйлаган тинмай.

    Гулшанни емириб, гўё оч бўри,
    Наҳс нафсин сочалган еру баҳирга.

    Жаннатий ровотни туйиб, зўрлари,
    Қолдирган касрини қондош ҳозирга.

    Чин кўркам боғ-роғни йиқитиб, ношуд,
    Саволаб отидан олган ўчини.

    Борни қақшатганлар суворийлари,
    Намоиш қиб, расво, радди кучини.

    Созларни бузиб, беш юлдуз борлари,
    Созлолмай, титганлар, тўймай томоқдан.

    Оролни мўлжалга олиб, пирлари,
    Қуритган денгизни, қўрқмай офотдан.

    На тош, тикон қолган,чўлда касратки,
    Еб, ямлаб, қутурган нафсин тиёлмай.

    На кўкаламзор, на тошлоқда карки,
    Барин еб, ёрилган пўстига сиғмай.

    Баднафснинг наҳсига на қурт-қумусқа,
    На илон, на чаён ва на жодугар,

    Боғоят боқувват билак ҳам бўлса,
    Дош беролмаган еб, йиртқичга аждар.

    Улар “Ғирт ўғрилар” эмаску ахир,
    Ё ақли шуури, ноқис-ми авсар.

    Билмадим ақлидан озган-ми “Ботир”,
    Ё пистақи гаждум, кажак дум нишдор.

    Ё чўлтоқ супурги минган ёлмағиз,
    Ё ақлига чексиз, тор дунё кўринган.

    Ҳақнинг манзилларин бузиб, ғирт очкўз,
    Зар ғишларидан уй, ўзига қурган.

    Синиқ тоғорасин қўлдан тушурмай,
    Қайтадан қоқмоқчи ноғорасини,

    Чопмоқда шайдосин қўлтиқлаб қўймай,
    Шилимлаб ямормиш арзандасини.

    Бало келтирган дард бўлган беканор,
    Қайларга босмаган оёқ сабилин,

    Учуни, охирин топган ким ҳам бор,
    Кўргандан бузганлар ҳақнинг манзилин.

    Дунёи бебақо-сидан толганлар,
    Бухоро шарифнинг мадрассида.

    Бор қувватин бериб, тиззага поклар,
    Кутганлар ўлимин бамайли хотир.

    Беш маҳал рукуда, сажда Ўзига,
    Бу дунё чин эмас деб, бевофодир.

    Калом ул калом” Ҳақ уйида чоллар,
    Ҳақдан сўраганлар ШАРАФ ўлимин.

    Тоғлардан нураган бўроқ, оқ тошлар,
    Шайдолари мумкин  олий жамолин!

    Боботоғда пинҳон жавоҳир, лаъллар,
    Солиҳа гўзалнинг жонидир, ёки,

    Тоғлар бошидаги оп-оппоқ қорлар,
    РИСОЛАТ онамнинг ўзидир балки!

    Одамзод қолдирган кирдикор шуур,
    Насилларга урган асоратини,

    Қуръоннинг қориси Абдулло Зуҳур,
    Айтолган сабабу ҳамда ростини:

    “- Муроса қилса жон, тан қилолмаслар,
    Муроса, модора чорасин билмас,

    Чириб йўқолишин билгай муқарар,
    Бошоқ бўб, бир бор ҳам ҳеч вақт кўкармас.

    Тан руҳга муваққат либос ва кўприк,
    Билки, чин оламда руҳ фориғ тандан.

    Тан муроса қилмас, вақт келса йиқилгай,
    Ҳам утолмас тўйник пок руҳ йўлидан.

    Йиқилгач, поядек тупроқ, кул бўлгай,
    Ёлғиз руҳ дон боғлаб, унгай қайтадан.

    Руҳсиз кас етолмас асло висолга,
    Пок ноил ҳам шайдо ишқига Ҳақнинг.

    Нопоклар ашқалу ташқалин ташда,
    Қолдирса соғайиб, поклагай ақлин.

    Ёруғ дунё борки, чиқарманг эсдан,
    Яна бир буғун гап айтгайман сизга,

    Ошкора, расмана, душман ёвуздан,
    Пинҳонаси ёмон, дўст ҳам иблисга”.

  • 2-Қисм

    Эй, Тангрим юртимда яшолмай муқим,
    Узоқлаб кетганман излаб Фурқатим.

    Фурқат ҳам бегона четда яшаган,
    Тўққиз фарзанд унга бўлиб чин ватан.

    Авлиёлар дуоси ёр бўлиб, ёшим,
    Тиндириб, хизматдан балқди обрў ҳам.

    Авлиёлар ёнидан жой топгай лошим,
    Бўлолмагач менга она юрт ватан.

    Гўр лабида пойим турган ҳам бўлса,
    Рус, Тожикдан топдим шафқат ҳиссани.

    Қаламим ёшлари беш мучал- кекса,
    Томоша қилгай деб, сиз азизларим.

    Ёзолди “Ғирт қўтир Чеҳра” – пеъссани,
    Умр қўшсин денг, – Оллоҳ унга дўстларим.

    Ўзин эхё этиш, ният дилини,
    Ё Ўзига қайтиш, пок руҳ-ла равшан,

    Бу фоний оломдан қолган кўнгилни,
    Айтгайлар Абдулло “ҲОЖИ” укам “ШАНЪ”!

    * * * * *

    Вахш, Зарафшон дарё сувин зар, зор атаб,
    Зарафшоним зар, зорида сузолмайин,

    Қирғоғида қолган изим топмай, истаб,
    “Зор бағри”га тушган йўлни тўсганларкан.

    Борса қайтмас – сим тикондан ўтолмайин,
    Узоқ кетдим чечанзору четанлардан.

    “Зорбоф”им деб, ҳусн жило байтларимда, жим,
    Хотиралар айта олдим чет эллардан.

    Бу мунгғлиғ ташбеҳларим англаб етгай ким?…,
    Пес ахлоқлик боргач сўрар лаҳатидан.

    * * * * *

    Ким экан? -, Покларнинг айтишларича,
    Муртадмиш, тоблаган эсин халқларин.

    Қадрин ҳисоблармиш сариқ чақача,
    Билмадим, бунча пас ақли чипорин.

    Тўрт томонин ёпган, ўраб теграсин,
    Ўзбегим эсини қоқмиш қурғури,

    Бадбуришга эгик, хор ақл эгасин,
    Борарга жойи йўқ, бор очиқ гўри.

    Қайдан билсин дунё ҳақида қуллар,
    Рузғор елкасида ҳам иш оғири.

    Чўлтоқ супургисин тескари миниб,
    Кампирдек қўрқитмиш, буриш ёлмоғиз.

    Иблис, жин-инсдек ғор, тўйникдан чиқиб,
    Ақл ҳушин олганмиш, жодугар ёвуз.

    Синиқ тоғорага қўпиб хумори,
    Қайта бошдан куйлар қайғу ғазалин,

    Шодлангай ачамлаб, шайдо чипори,
    Шилимлаб бус-бутун қилмиш “гўзалин”.

    Тиллога лиқ тўла сандуқни қўрчи,
    Қай гўрга  яширса топтаплаб аввал,

    Изларин кўмипти содиқ қароқчи,
    Пойларин кесганлар кўрганни дарҳол.

    Ғирт ўғри сўз сўзлар ўзига ўзи,
    Орт-кетин қуртлашин ёлғон гап дебон.

    Ҳақ гапни эшитса шол бўлиб юзи,
    Ма сенга!Ол деркан фалон,писмадон.

    -Довруғим Аврупа эшитган  чиқар,
    Эшитса киндорлар қайрар тишини.

    Қайрилмас парвозим кўрмаган чоғи,
    Ё қаҳрим ёролган тоғлар тошини.

    Аршу курсисида “ Маҳваш” ном зотман,
    Юз йилда бир келган соҳиби ”Шон” ман.

    -,Ёқармиш Обамга без бетим чипор,
    Бирга юз бурсақ Шарқ додлармиш бисёр.

    Бирга биз бўлсақ бахт кулиб ҳар доим,
    От изин босмиш Оҳ! Гулнора тойим.

    Кечмишдан келтирсам биронта мисол,
    Тамоша қилсинлар осмондан ҳилол.

    Хоразм қадимда кўпдан-кўп доҳо,
    Пайдар-пай куйлаган қайтар дунёсин.

    Алар зўрриёти Ортиқ-тонг сафо.
    Ҳижрон ошиқларин олган дуосин:

    “Ватаннинг айрилиқ  ўтин,
    билингки яйратиб бўлмас.
    Гар дўстлар содиқ бўлсалар,
    бир-бирга қайратиб бўлмас.
    Ватанинг бандини булбул
    чамансиз сайратиб бўлмас”….,
    Тупроқдан яралган,тупроқ,
    баайни рўзғорларини,
    Тупроққа қоришиб,тупроқ,
    шайдоси ҳозирларини.

    Ортиқсиз бошқача айтиб ҳам бўлмас,
    Ортиқиёна мунг куйга қўшолмас.

    Ортиқсиз шоирлар ашъорларини,
    Отажониёна  қалбга қуялмас.

    Ортиқсиз гирёна рухсороларни,
    Равзаи эрам боғ ровотларини.

    Момоқаймоқ тик-маҳваш кўкракдорларни,
    Ортиқча бирон кас куйлоя олмас.

    Отажонов  тўплари саҳна корвони,
    Қайрилмас парвози қамрар осмонни.

    Шаҳлолар лазгида қия боққанча,
    Товусдек учганда белин оямас.

    Раққоса  Ортиқнинг овоз миёрин,
    Қалбин дафтарига кўчириб толмас.

    Мажнунвор оҳангда Ортиқ куйласа,
    Ҳайратдан мухлислар  бирон бор тўймас.

    “-Қучоғимда икки белнинг бири сен,
    Атлас белинг кашталарин бири мен.

    Булоқ бўлса икки кўзли шаҳло гўё.
    Кўзларини менга сузар боқиб қия.

    Қилдан эшган қил белингни толаси мен”
    Каби оҳанг янграталган Ортиқшоҳсан.

    Лазги куйга малакларин ўйнаталган,
    Шоҳ Ортиққа-эрам боғни яраталган.

    Баҳо берсам,Яратганим баҳоси не,
    Деган сўзни яратмапти,мен-чи ҳоло,

    Эмасамда шоир авф эт Ўзинг мени
    Такрори йўқ десам ҳақман уни Дохо!

    * * * * *

    “Қарғалар учса кўнар,
    Марғилоннинг чўлига”:
    Қашқа эса мадҳин куйлар,
    Омад тилаб, Чипор “ҳур”га.
    Кўз тиколмас содиқ қуллар,
    Ола, була Ўжар ўрга.
    Очмиз деса, пес қарғанар,
    Ётолманг деб, тўқ кузига.
    Қашинсалар ушла дерлар,
    Ёв кўринмиш пес кўзига.
    Ноз тарбайиб, оро берар,
    Пес бўлса ҳам ўз-ўзига.
    Зоғлар учса тикка қўнар,
    Андижоннинг ён четига.
    Шоир ҳақни пойлаб юрар,
    Йўли тушса тун кечига.
    Пок инсонлар Ҳақ десалар,
    Мос келмасмиш пес чўтига.
    Дош беролмас зоғу песлар,
    Бобур кентин саф кучига.
    Шўх тиржайгай “Лола” Чипор,
    Ишқи тушмиш гўр чўпига.
    Азроилга пес дўқ урар,
    -,Солмайсан деб, ўт чўқига.
    Тутонтириқ қилма дерлар,
    Сўнмай турган қўр ўчига.
    Қазо яқин, бошин мушлар,
    Қўрқинч тушмиш пес чекига.
    Кирмагайман пес деб, зинҳор,
    Пойин тиркар чоҳ четига.

  • modarram

    Модарам!
    Модари биҳиштиям!…
    Онагинам!
    Жаннатмакон онагинам!…
    (Лоиқ Шерали)- деса,
    Улуғов Муртазо эса:

    Модарам дилатро ба мо гуфти,
    Айтардинг,- дилингни такроран яна,
    Ту заифаи Солиҳа ба мо буди.
    Сизлар чун мен дердинг,- Солиҳа она.
    Модарам ту ҳавас медошти,
    Онамнинг орзу ҳам нияти ҳавас,
    Солиҳаи заифа шудан мехости.
    Солиҳа аёлдек юрмоқлик холос.
    Модарам бигуфти дарду ҳасрататро,
    Онамнинг дард, ҳасрат деганин билки,
    Ту ҳоло достони нахондаатро.
    Ўқилмаган достон ҳозирча балки.
    Чабру чафоят модари зорам,
    Беҳисоб жабр жафо чеккан дилором,
    Аҳду паймонат, модари хорам.
    Аҳду поймон айтган онаи хорам.
    Модарам, модари заҳматкашам,
    Онагинам, онам мунг муштипарам,
    Ба чаннат Равзаи фариштаям!
    Жаннатда Равза боғ фариштаси ҳам!
    Модарам, модари дил шикастаям,
    Ҳаётдан кўнглинг совуб, кетганимсан,
    Ғарибаи, хазонрез, бе баҳорам.
    Хозонрез, баҳори йўқ, ғарибимсан.

  • 3-Қисм

    Қадди бук Оқтепам, Дабус қалъаси,
    Ҳам Кўҳак мозейнинг кўрки, кексаси.

    Хатирчи, Мир-бозор ипак савдосин,
    Шайх Зиёвуддин айтган илк бор дунёсин.

    Ситилган дон гўё, бобо қудратни,
    Қовуштирмоқ эди Бобур ҳиссаси.

    “Топмадим” эзгуоик йиғлатди кўкни,
    Ҳам даво топмас дарт – “оруз” навоси.

    * * * * *

    Кўҳак-шон кўз ёши оққан томонда,
    Ким қачон ўзбекнинг ўчмиш баҳори.

    Чўбир шоҳ қашшоқлик  ўрлаган онда,
    Билмасмиш боришин қай манзимл сари.

    Динг турган қулоқлар ҳалво дер, буни,
    Гўр азоб-ҳибс ҳақда, адолат талаб,

    Йўлда қолдирган пес, тулки-илонни,
    Йўқ дермиш, – қуръонда айтарлик бир гап.

    Оҳ! Муртад-ей, билмай қайтар дунёни,
    Мозейдан ўчмас дер, – шанъим лабо-лаб.

    Заҳар талх – шоҳ дерлар тобути юпин,
    Қахри тез, ақли ҳам эмасмиш бутун.

    Давр даврон-эллик қор, босалган шумни,
    Ўғринчи томоқдан-мечкай сомеълар,

    “Ҳизабрулла”, – демай  “Оллоҳ арслони”
    Эркаклик ҳис қайда, – дермиш бесамар.

    Бурнининг учуда турган аччувни,
    Сочаркан, Ҳа, Лаббай! -демаса бемор.

    -Қараб тур кўрсатгум, мен кимлигимни,
    Билмаскан муштипар, ночор эмасим.

    Бўлмади…, ишлатгум ғараз, суқумни,
    Деярмиш бети без, нуқиб калласин.

    -Ҳайф, юз ҳайф “машъал” бош одам, нодонга,
    Ё тушибманмикин? Йўлига ғадир.

    Ёжовдек кушдор дарс, берган-ку менга,
    Эшитмаган чоғи эмасим фақир.

    Юпунлар тош қотиб, сўз қотмиш аччиқ,
    -Фоҳиш деб, думини қисмаган қанчиқ.

    Бесоҳиб оч-яланг, сағиру кабир,
    -Мосиқтирдимикин? Ё сабил чағир.

    Икки бетлиси тиш кўрсатиб баҳол,
    -“Йўғ-ей итмаску у, на қисир байтал”.

    Ҳамрози қўлга об, тунда  чироқни,
    Қувлагай  ушла деб, очни норози.

    Оч эса куйлагай  “Чўли ироқ” ни,
    Фермерни номалум йиқмиш қаризи.

    -Айтинг, не ёмонлик қилмишман халққа,
    Ё мақсад кўмишми тубсиз қудуққа.

    Не ёзуғим ёқмас айт-чи бераҳим,
    Тил те..гизд..ми?Ле..н..и..н..,э..йўғ-ей..ҳа..қ..қ..қа..

    Муқаддас исмини айтаолмайин,
    Ҳамтовоқ (-ҳаққа де) шивирин пайқаб,

    Турсада, сали-пал ўнгролмай тилин,
    Худо деб, бўлмағур очаолмас лаб.

    Худонгни тушинмам, -деган чун, э воҳ,
    Яратмишми зотин, мараз деб, Ўзи.

    Чин дунёда-Барзақ, унгадир даргоҳ,
    Тилида Қуръонмас, доҳийин сўзи.

    -Не мусибатлар бор? Бошимда тағин,
    -Айтиб турибди-ку чипор яноғинг.

    -Бу ёзуғ тақдирми? Ваёким ибрат,
    -Тағдиринг қўлимда девдингку номард.

    -Ким, чизмиш қисматим? Кўнмам битикка,
    -Ҳе, баттол ўзим деб, чопдинг-ку бетга….

    “Ҳақ арслони” бўлмас, муртадни атаб,
    Ким ҳам атар ўйла, музаффар барлос,

    Ғазабига дучор бўлгай атайлаб,
    Кимки буғушлашда имилласа бас.

    -Мен дейди, -давюрак чурқ этмас девман,
    Қилт этмас қўймижоз уятчан эрман.

    Таъбим этгай тирриқ, песи қурғури,
    Бўлмаса, атарди “Ошиқон ғори”.

    Сайлашди устма-уст ўн тўрт иддасин,
    Лек мисқол ўзгартмас ўзбекнинг тусин.

    Салтанати ўлсин, реву рангини,
    Сир тутгай, билдирмас дилдаги кирни.

    Ажал “чоҳ”қазалган, шоҳлар ичиндан,
    Қайсиси етолган Чўбир ҳақонга?

    Шуни ҳам билмайсан, қийғиринг чиндан,
    Домласи Кобадек чўмилмиш қонга.

    Бўй чўзиб интилсанг кўргин,қўрғошин,
    Томоққа қуйиб банд, тортганин онга.

    Чўбир салтанати ақлий инқироз,
    Камситилган оқил берозу овоз.

    Адои фалакнинг ғалати чархин,
    Тескари юргизган ғирт қўтир ўша.

    Тўфонда қонга лим, Бобуркент жарин,
    Тўлдирган менмас дер, -пес алдар кўса.

    Эмасамда шоир, ё номдор раис,
    Не айтай,ақли у тескари юрса.

    Дегани шумикин? Кечмиши боис,
    Охир замон? Ё поко парвардигор.

    Шўрлари қатма-қат шўрлик ўзбекка,
    Қийинкан, бўлмаса толе унга ёр.

    “Ҳабиби уссияр” -ўзи бек халққа,
    Кўча берк -ДАРБАДАР, ҲОЗИР, МАРДИКОР!….

    -Ким  топтаган? Битмиш қадри, удуми,
    -Ҳа, Чўбир-КОМ. фирқнинг сал калта думи.

    Билинди; инсонмас, кимкан доҳоси,
    -Хўп! Қасам берганкан марҳум домласи.

    Туш кўрдимми билмам; пирпираб лаби,
    Ҳашр майдонидамиш, қотил Чўбир ҳам.

    Қобил Ҳомилини кўтарган каби,
    Шаҳидлар тушмасмиш қон юқ қўлидан.

    Осмондан тушрилган ҳодий битиклар,
    Билмам,кирганмикин, ернинг қаърига.

    Мунча зорланмангиз азиз тириклар,
    Зикр айтаётгандир тушиб қабрга.

    “Инналоҳа маъс-собирийн” – “Ҳақ,
    Сабр қилгувчилар биландир бирга”.

    “Қулли муслимина ахлатун” -ҳадис;
    “Ҳамма оғаю ин муслими -Ҳақнинг”.

    Ҳархил тус, тилларда эсасакда биз,
    Уммати (Алай-ҳис-саломлар) -покнинг.

    Ўзбегим танирми? Чўбир-чипорин,
    Билмаса, танитай ҳусни хатимда.

    -Артгин деб, ким қачон босган моғорнг,
    Ҳам айтай, юрганинг қоронғу тунда.

    Учрашув толе ёр бизларга бўлса,
    Махфилда хорлиқ не билгай дилсўзлар.

    Малумингиз сизга боисин айтса,
    Худо урсин дерсиз песни сиз дўстлар.

    Юртдан узоқдаман, ҳамон дарбадар,
    Ватансиз бўлмоқдан ўлими яхши.

    Қийнашдан қийналиш дўзоқдан баттар,
    Қўймагач тўпимга пес очган Қози.

    Қариб бордим қазо муборак кунга,
    Алвидо юрдошлар! Ёру дўст, Ҳожи.

    Ним аср бўй эгкан тақдир ҳукмига,
    Шал мажруҳ қаламдан бўлгин эл рози.

    Айтолдим Ком. фирқнинг думин ҳийласин,
    Озору ғазабин жамлаб ҳамласин.

  • 4-Қисм

    Жаноза

    Ориф афзойидан билса бўларми,
    Қулф урган Туроннинг тийра шамини:

    Ўнгда оқилларнинг шал пою тани,
    От изин босмоққа Гул.., той шайъини.

    Сўл ёқда қақраган пахтазор нами,
    Қуртларни ланъатлаб пўсган шолини.

    Пулдорга эгилган қиз, бева шўрлар,
    Изғийди беҳаё фоҳиш шуғуллар.

    Ўчиб кетган сувсиз Орол-рамзини,
    Айтмайин, бебақо киндор лабзини.

    Эгнида илиғлиқ серёмоқ чопон,
    Чўкиртак пою қўл, чиқолмас уни.

    Елкасида ботмон кетмони деҳқон,
    Оёғида керза, қўлда қоқ нони.

    Қатнарди далага, гоҳо даладан,
    Сўлоқмон эшак-чи, бўйнин майсага,

    Чўзиб ҳам юрмасди, ҳордиқ соядан,
    Думи билан пашша қўрир майлига.

    Ориф-чи, Ориф ҳам билсанг тирикжон,
    Уқолашдан-и ё йиғлашдан  тизйиқ.

    Қисиқ кўзларидан оқар чашма қон,
    Ҳасрат-ми, суиқасд…, ўлим-ми, ҳадик…?

    Чанг-тўзон қоришиқ мисдек ҳавода.
    Нафас олиш қийин деҳқонга мўмин.

    Ёзнинг қайноқ куни. Тупроқ гўр ҳолда,
    Тўйқусдан эшитдик Чўбир ўлимин.

    Сув муроби бизга гапларин Лола,
    Айтувди, отасин сўнги нафаси,

    Ўчганин-ҳаво сал салқинди ҳоло.
    Баҳорнинг сўнгида, -депти  чамаси.

    Тил учуда ношуд Гулнорани ҳам,
    Бор-ми ё йўқ ўгай, номалум опам.

    Негадир эълонда август охирин,
    Уқбога кетди деб, -айтди Чўбирим.

    Қон-ла суғорилиб сўлиш бош, кети,
    Суқ ҳамраҳ, йўллари тушмиш барзоққа.

    Қон юқ тиш қуртларга соф газак, энди,
    Узулар-ми қоққан миқлар мараққа?

    Бигиз қўл муборак! Қарор топишинг,
    Касратки кемиргай чипор қошингни.

    Тинчитди жаҳоннам қийғир жумбишинг,
    Ўзинга ирғитиб отган тошингни.

    Иймондан ҳақгўй пок, камсуқум Сорбон,
    Ростлар-ми бепайванд тағма ташингни?

    Пес турхин мақтовди Аршу фалакка,
    Бу қандай кўргилик, қандоқ берар дош.

    Орифий беш юлдуз қалқиб оёққа.
    Қарс иккига нечун бўлолмапти бош.

    Сўлиш тортиб қопти аза лаб-лунжи,
    Мадҳ айтмоқдан толиб Чўбирга “Нурпош!”

    Пуч  ёнғоққа тўла Қўтирим қўнжи,
    -.Деб ашъор ёзмоқчи ноҳот қастма-қаст.

    Биланглаш дўнг гоҳ қат-санъатин кўрки,
    Буни ҳечким ҳамон билмади ошкор.

    Нечун зар эгардан энгмапти кети,
    Нечун арақ ўрнинг босмапти заҳар.

    Жин чалган ғирт қўтир Шоҳоншоҳини,
    Ер олди зўрма-зўр “Лапар” лошини.

    Тошкант жиркандими ланъат песидан,
    Самарқанд кўмдирди шафқат юзидан.

    Нега кўммоқчийди Шанъ! Деб ул абад,
    Нега жой бердилар пок руҳ Зиндадан?

    Алданганни алдаб, миниб эллик йил,
    Юрганкан эгарга тортмасдан айил.

    Онгларга  банд  уриб, гердайиб бисёр,
    Ғунчаларни топтаб айларди хазон.

    “Нақ туғма деганни- қастдим дасти ёр,”
    Ғорга кўмса савоб бўлмасди арзон.

    Занги деб кўмилган Андижонликлар,
    -,Хўш кўрдик! Келарми деярдик Чипор.

    Танимай издиҳом югурар ғиз-ғиз,
    Мажруҳ-отилганлар билмайди тиним.

    Кўрсатиб пес бетин, бармоғин бигиз,
    -,Воҳ…, ўзику дер, Андижонлик бир ким.

    Дунёсин яширган Чипор ягона.
    Ер шарин энг бойи, ўйнаса гарткам,

    Шўрликни чавоқлаб, қониқмай яна.
    Юлқирди, хасисга тоғ тилло ҳам кам.

    Зарларин ахтарсак, кўрдик бўш гўри,
    Пўстини арчипти, йўқдек қўтири.

    Тилини бўғзидан юлипти дарҳол,
    Бойвачча ўғрининг қурипди шўри.

    Кун оша бориб боз кўринсак шумга,
    Мушт тугун сўтилган, ҳафадек шунга.

    Дўстни душман деган кўру кўрона,
    Жазосин оляпти, кўрдик шукрона.

    Шунда ер қаъридан садо чиқди бир,
    -,Деди: Ногоҳ бизга, огоҳ қулоққа:

    “Ислом ном ҳайф, ҳайфку, гуноҳи оғир,
    Ғани ўлчаларин кўмган қай ёққа.

    Одам ҳам эмас у, шайтонку ахир,
    Комфирқ шайтонлиги етганку Ҳаққа!”

    Ожиз кампирлар-чи, улар тўсиб юз.
    Ҳўнграб йиғлардилар, қабр титрагай.

    -,Сўзлашга тил бормас, қарашга деб кўз,
    Бундоқ кўргиликдан Ўзи асрагай.

    Барзоқда кутмоқда бало бел боғлаб.
    Қон тўккан оловда ёнгай ғовуллаб.

    Гўёким чаёнга тутгандай аза,
    Жойладим баёнга таҳлил жаноза.

    * * * * *

    Азал қонуният шуки бир ерда,
    Узоқ туриб қолиш мумкинмас, ховфли.

    Шул боис адоқсиз хоёлотида,
    Узоқ дер чамаси-қазо кун ҳали.

    Оёқлари толиб,юролмай ҳар гал,
    Йўл топди энг қалтис учу йўқ чигал.

    Тўсганча қўлма-қўл нурин ёритқич,
    Сайлашди “иззатин” самога қадаб.

    Заҳирий ҳаётда савоб иши ҳеч…,
    Дўзақда ёндиргай ит тезак қалаб.

    Шудринг каби умр бир дақиқа барин,
    Демай.Ташлаб кетди бадбўй хотира.

    Эслама! Давр-даврон, гирдубодларин,
    Қайғурма! Ҳақ топгай бадбўйга чора.

    Нахосдан дард чалгач қўпди жойидан,
    Оқиб тушаётган шиллиқ кўзларин,

    Тикиб моғор босиб кетган ўрнига,
    Кетдилар норизо боғлиқ  жоғидан.

    Жон паққас чиқишин билмаскан номард,
    Айт! Дарвиш бу хил сир, қандоқ синоат.

    * * * * *

    Тобут ичра чиқарганча ноқис сасин,
    Пичирларди бир кимгадир сўз сўнгисин:

    -Яккам дуккам ўтганлардан бўлса доҳо,
    Обаму мен биригамас мингига тенг.

    Андижонда ўлганларга қутлуғ фатво,
    Берган манам эсимда йўқ минг-ми,ўн минг.

    Тобутинг устида шоир пич-пичирлаб,
    Сени эслаб тўхтамасдан очарди лаб:

    -Ақлинг бўлса бошга нур сочмасмидинг,
    Ҳақни ўқсанг йўлларидан озмасмидинг.

    Пайванд тумор юракларга бўлмасмидинг,
    Савоб олиб дўзақдан  дур юрмасмидинг.

    Шарофлардан мосиққан сен ҳардамхаёл,
    Етимларнинг бошин силаб қўймасмидинг.

    Ҳижоб ёпган,бўлиқ соқол-пок каслардан,
    Бурнинг жийриб ғоз тарбайиш қилмсмидинг.

    Сағир-суғур зор аҳволин кўра туриб,
    Кўрмагандек пуштинг ўгриб юрмасмидинг.

    Тупроқ девол  қишлоқларга бормасмиди,
    Томчи томган лой шувоққа кирмасмиди.

    Тупроқ кўмган йўл йўлакдан ўтмасмиди,
    Кўча куйда лой балчиқни босмасмиди.

    Гарткам ўйнаб яланг бачча юрганга юз,
    Ўгирганнинг биронтасин сўкмасмиди.

    Шафқат истаб юрган  очлар оҳини,ё,
    Қасдма қастдан кўз ёшларин артмасмиди.

    Ҳақ деганнинг ёқасидан тутасмидинг,
    Ё буғзидан тилин бураб узмасмидинг.

    Шералининг думбирасин торин мараз,
    Зоҳҳоқ шоҳдек болта билан чопмасмидинг.

    Ўз уйига қамап тулки шайтон ғараз,
    Ҳеч бўлмаса Ҳақдан бироз қўрқмасмидинг.

    Азонни тик эшитгандан лабин бурмай,
    Руку турса жинлар чаплаб ўтмасмиди.

    Беш вақт маҳал номозларни қазо қилмай,
    Ўқиб турса томи шилжиб кетмасмиди.

    Қайтар дунё Яратганин мазоқламай,
    Каломин тан олса чипор чалмасди.

    Кентларини туйиб,элаб қоққан ёвни,
    Жонин олган Жалол улга боқмасмиди.

    Улуғбекнинг ҳайрат ишин билмасмидинг.
    Бобур шоҳнинг ғайратини ўқмасмидинг,

    Бобом хоки дея толиб талошлардан,
    Ватан таркин сезсанг ғийбат  қилмасмидинг.

    Қалам қурғир теккач қўтир чеҳраларга,
    Орзуларим бўлди ошно гадоларга.

    Қаҳр ғазаб муртадлардан қочиб базўр,
    Мени пинҳон қилгин девдим ҳақ Худога.

    Қўрқинчлар бор,кишвар ичра юролмайман,
    Қароқчилар тўсган йўлим тополмайман.

    Жаноза пайт ичимдагин айтсам дейман,
    Унча мунча дарт баёним чизсам дейман.

    Аъзият не, маърифат не билсин дейман,
    Оқилларнинг роз овозин буғманг дейман.

    Муслимларга гўр-чоҳ қазган кимган дейман,
    Бор бўйича ориф  илминг кўрсат дейман.

    Била туриб гумроҳ йўлин вайронасин,
    Ростлолмасдинг юпқа эди қўлинг дейман.

    Пойин кўриб гўр лабида Юртбошсизин,
    Умр шомга ол демадинг торат дейман.

    «Шоҳномамга» бармоқ уриб уч-тўрт марта,
    Айтганларим англаёлсанг балли дейман.

    Малумингиз учраб қолса гурунг пайтда,
    Ғазаб ютган кўндан бири сен ҳам дейман.

    Ҳодий Қуръон оятларин сабоқ дейман,
    Сағирларнинг бошин силаш савоб дейман.

    Оқламасанг ўлган песга уйқош дейман,
    Қасд олмасанг хафамасман сендан дейман.

    Ҳеч битмаган ярамга туз сепма дейман,
    Кўз ёшимни  қайта бошдан тўкма дейман.

    Бошга  тушса кўз кўраркан, энди дейман,
    Оқлашларинг қиёматга қолсин дейман.

    Дунёийси одоийдан кетган бисёр,
    Навбат бизга кутгин Хаём-огоҳ дейман.

    4-чи сентябрь 2016 йил.

    Охирги қисм “Жаноза”асрдан сўнг бошланиб, пешин номозидан
    кейин интиҳо топди.