• СОЛЖЕНИЦИН БИЛАН ГУРУНГ

    Достон

    МУҚАДДИМА

    Адибман, замона дарди дардимдир,
    Ноҳақликни кўрсам юрагим оғрир.

    Оқни оқ дегандим, қорани қора,
    Кимгадир ёқмади гапим на чора?

    Ҳақ гапни гапирай деганда дарҳол,
    Қамашди, ёш умрим айлашди увол.

    Турмада айлашди бир муддат тутқун,
    Сўнг она юртимдан айлашди сургун.

    Қасам бериб тилим боғлашди, эй воҳ,
    Наҳот тўғри гапни гапирмоқ гуноҳ?!

    Жон ширин, қасамлар ичгандим, илло,
    Ёзмам, деб қилгандим тавба – тавалло.

    Кексалик пайтимда буздим қасамни,
    Бу ҳолдан қўшқўллаб тутиб ёқамни.

    Валекин қасамни бузган бўлсам ҳам,
    Журъат қилиб дардим битолмас қалам.

    Умр оқиб ўтди – безовта дилим,
    Қаламим юрмаса не кечар ҳолим?

    Камолим кўрганмас жамъияти жам,
    Назм чун чеккан ғам бўлмагай ҳеч кам.

    Энди эса ёзмоқ мен-чун овунчоқ,
    Омадим аввалдан очмади қучоқ.

    Мен яшаган давр – оғули замон,
    Эслаган маҳали титрайман ҳамон.

    Эллу юрт бошига солиб қиёмат,
    Бир ҳовуч доҳийлар суришди роҳат.

    Етмиш йил эл – улус титраб яшади,
    Емишнинг ўрнига заҳар ошади.

    Энди поклаб ювай зардоб дилимни,
    Чархлайман занг босган ханжар – тилимни.

    Олмосдек ўткирлаб қаламим ҳатто,
    Куйларман барини айтиб бехато.

    Шу ҳолга солдинг деб кимни тутайин,
    Куйлай олмасам гар ўтдай тутайин.

    Аждодим кирдилар, кўнглим яродир,
    Қонхўрлар қилмишин айтайин бир-бир.

    Эслайман жувонмарг боболаримни,
    Руҳлари жонсарак мирзоларимни.

    Менинг боболарим эдилар мирзо,
    Руҳлари қўллагай: «Ёз! – дер, — Муртазо».

    Дардли бу оламда шукр, ҳамдард бор,
    Солженицин менга1 бўлди омўзгор.

    Вера Давыдова2 – машҳур маслакдош,
    Ўша давр иллатин айлаганди фош.

    Сахаров3 сирларин очди батамом,
    Дард чеккан дардлига суянар мудом.

    Бошимга қайноқ сув қуйса ҳам рақиб.
    Изимдан пойма – пой қилсада таъқиб.

    Кўксимни бўғизлаб айласа пора,
    Бор гапни айтаман, энди йўқ чора.

  • КОНЦЕНТРАЦИОН ЛАГЕРЛАР ҚУРИЛИШИ

    Саша4 билан икков бағоят узун,
    Ўтган-кетганлардан бошладик гурунг.

    Менинг ҳам қалбимда армон бир талай,
    Оғриқ дардларимни қай бирин айтай?

    Кечиккан бўлсамда Сашадан бир оз
    Сўзимни назмда айладим оғоз:

    Саша, ҳақиқат деб тутганда қалам,
    Битикларинг ўқиб лол қолди олам.

    Юртнинг дардларини айладинг баён,
    Дунё жасоратинг наздида ҳайрон.

    *** *** ***

    Ўн саккизинчи йил августда Каплан,
    Ильич5 га суиқасд этди дафъатан.

    Шу йил сентябрнинг бешинчи куни,
    Ғазаб қамраб олди улуғ доҳийни.

    Саросима ёзиб пайғомни Бошга6:
    «Гумон қилинганни тут, — дейди, — муштга!»

    –Очгин, — дер, — концентрацион лагерлар,
    Маҳбуснинг яшаши то бўлсин заҳар.

    Бунақа даҳшатни кўрмаган жаҳон,
    Имзо қилди террор ҳақида фармон!

    «Красный террор»га имзо чеккан дам,
    Кўпларга бу олам бўлди жаҳаннам.

    Қонталаб декретлар қатор ва қатор,
    Ҳар бирида минглаб андуҳу озор.

    Репрессия кезди юртда бемалол,
    Миллионлаб шаҳидлар бўлдилар увол.

    Лагерлар очишди – «Красный террор»,
    Тўплашди у ерга неки доно бор.

    Бундай қийноқжойни ҳеч ким, ҳеч қачон
    Қурмаган бирор-бир қонхўр ҳукмрон.

    Соловецкий7 деб аталган орол,
    Минглаб бегуноҳнинг умрига завол.

    ГУЛАГ8 нинг бошланиш даҳлизи бўлди,
    Ер юзи дўзахи номини олди.

    Лагер қуриш ишин Ленинга қараб,
    Гитлер9 ҳам ўрганган бўлса не ажаб?!

    Ильич дер: шубҳали касларни дарров
    Келтиринг, қақшатинг, айлангиз буров!

    Саркашни лагерга юбориш керак,
    Душманни томирдан қўпориш керак.

    Пойма-пой юборди ҳар тараф пайғом,
    Тантана қилишди чоғиштириб жом.

    Шунчалик зўрмиди интиқом ва ўч,
    Евгения Бош дер: «Бўш келма, Ильич!»

    Абакумов10 деган шум олашақшақ
    Тортиб ол, кулакнинг ерларин, дер, нақд!

    Бор бисотин олгин, қолсин дер қақшаб,
    Шул ҳисоб қурайлик колхозлар яйраб.

    Ленин ўзи деган: Романовлар11 ни
    Таг – томирин суғур ҳаромиларни.

    Ҳомиладор бўлган қиз-жувонин от,
    Токим туғилмасин улардан зурриёт!

  • ДОҲИЙ
    (И. В. СТАЛИН12)

    У ҳақда тинглашга дош бермас фалак,
    Даҳшатин эшитиб ҳаприқар юрак.

    Чап қўли қийшайган, билмам не сабаб,
    Дили қоп-қоронғу, кўзи қонталаб.

    Сепкилтоб юзлари эрур мурдаранг,
    Кўз оқи қизғиштоб, тани букчайган.

    Мўйлови маллатоб, учи қип-қизил,
    Қовоғини солса ҳеч ким тортмас тил.

    Калтабўй, калтабин, калтафаҳм, овсар,
    Ажабо, ўз элин ит бўлиб қопар.

    Ҳамма таҳликада, қалтираб-қақшар,
    Бунингдек ёвузни кўрмаган башар.

    Цы-си13 дан туғилдимикин буё вуз,
    Қабоҳатларига топилмагай сўз.

    Макиавеллидан олганми сабоқ,
    Етти сони14 эди унингчун тузоқ.

    Қирарди элини пинагин бузмай,
    Ўттиз йил давоми қон ичди тинмай.

    Одам қони оқди худдики дарё,
    Дарёлар бирлашса ғарқ бўлур дунё.

    Ошнаси Калинин15 ҳамда Молотов16,
    Доҳийнинг жабрини тортмиш беаёв.

    Уларнинг хотини қамоқда мудом,
    Сақланган, айтолмай бирор-бир калом.

    У ёвуз «доҳий»га ўқийман лаънат,
    Бегуноҳ элимга ёғдирди тўҳмат.

    Қон ютиш дастгоҳин айлаб ихтиро,
    Самога ўрлади фиғон, вовайло.

    –Бу халқ душманининг боласи, — дебон,
    Гўдакларни қилди етим, саргардон.

    Газетдан, карнайдан кун-тун дўқ уриб,
    Одамлар юрагин олди суғуриб.

    Ҳар битта амалдор айлабон сўроқ,
    Бари элни қилди мутеъ ва қўрқоқ.

    Тили қуриб, ўти ёрилгандай талх,
    Кутарди ўлимин ЛАГ17 ларда бебахт.

    Кимнинг бошида гар кўринса салла,
    Унинг гўрига дер, тезроқ ғишт қала.

    –Замона зўрники, — дейишди зўрлар,
    –Томоша кўрники, — дейишни кўрлар.

    Берия18, Ягода19, Ежов20 кабилар
    Эл-юртни қақшатиб, қонин сўрдилар.

    Қонталаб бургалар, ўликхўр саклар
    ГУЛАГда одамлар умрин едилар.

  • СОЛОВЕЦКИЙГА АДИБЛАР ТАШРИФИ

    Соловецкийнинг машъум шуҳрати,
    Ёвуз, қонхўрлиги оламни тутди.

    Дунёнинг ҳар турли гўшаларидин,
    Таънанинг тошлари отилди бетин.

    Дейишди: бу қандай разолат ахир,
    Инсоний ҳуқуқлар этилар таҳқир.

    Таъналарга ночор беролмай бардош,
    Жаноби Сталин қотирарди бош.

    Узоқ ўйладию ва топди ечим,
    Ечимки ўйлаб ҳам кўрмаган ҳеч ким.

    Горький21 ни чақирди ниҳоят доҳий
    Ва топшириқ берди жуда ҳам махфий.

    –Алексей Максимич, Соловка қурғур,
    Бизнинг обрўга келтирди путур.

    У ерда маҳбуслар азобда дея,
    Дунё бандиларни қилар ҳимоя.

    Қанчаки тилини тиёлмаган бор,
    Фақат шу бир гапни қилишар такрор.

    Бу ёлғон даъволар жонимга тегди
    Таънанинг пичоғи суякка етди.

    Хорижий даъволар тинмай ёзу қиш,
    Бошимга солмоқда мушкулу ташвиш.

    Дейишар: ўз элин қилиб қатағон,
    Бўлмоқчи мутлақо сарвари жаҳон.

    Шу каби сафсаталарга, азизим,
    Энди тоқат қилиб ўтирмасман жим.

    Шу сабабли сизни чақирдим бу ён,
    Соловецкаяга бўлингиз равон

    Бир улкан гуруҳга сиз бўласиз бош,
    Ҳар битта адибга бўлинг кўзу қош.

    Ёзингки маҳбуслар давлатдан ризо,
    Қусурни яширинг, яширинг мирзо.

    Мирзолар ҳар ишда моҳир эрурлар,
    Сирни сир сақлашга қодир эрурлар.

    Бориб гаплашинглар маҳбуслар билан,
    Билинглар, шикоят тарқалар кимдан.

    Соловкада қанча банди зоти бор,
    Сизларга ўз дардин айтади ошкор.

    Ҳар ҳолда эл аро сиз машҳур адиб,
    Халқ сизга ишонар халоскорим деб.

    Мабодо учраса бирор ноҳақлик,
    Ваъдалар беринглар, гапиринг илик.

    Валекин ЗЭК22 га кўп ён босмоқ ёмон,
    Душман дўст бўлмагай бизга ҳеч қачон.

    Тилга эрк берганнинг ўчар овози,
    Сиз-Совет адиби, сиз-давлат кўзи.

    Горький дер: Сиз билан кўнгиллар ёруғ
    Танлар ранж-озордан сиз ила фориғ.

    Сиз бизга кўз-қулоқ, эй мумтоз сарвар,
    Биз сизни севамиз ҳатто жон қадар.

    Ҳар битта сўзингиз қонун биз учун,
    Сиз кўрсатган йўлдан борамиз кун-тун.

    Сиз илҳом манбаи, имону ихлос,
    Улуғликда сизга йўқ эрур қиёс.

    Сиз тутган йўлни биз мақтаб ёзгаймиз,
    Даргоҳингизни биз Каъба дегаймиз.

    Бир юз йигирма тўрт адиби замон,
    Соловкага томон бўлдилар равон.

    Кўплари хафақон, ғамзада ғоят,
    Бошқа гапга ахир қолмади ҳожат.

    Соловкада пайдо бўлдилар ногоҳ,
    Бу ишдан бандилар эмасди огоҳ.

    Қарашса: келмишдир ёзувчи, шоир,
    Лабларининг қулфи очилди бир-бир.

    –Биз, ахир Ватан-чун оддий хизматкор
    Ватанни севамиз, севамиз такрор.

    Ватанга этмадик зинҳор хиёнат,
    Ватан ҳам тушунар бизларни, албат.

    Доҳийга етказинг, сиз инсофли зот,
    Ундан бошқа бизга йўқ эрур нажот.

    Заррача айбимиз йўқлигин айтинг,
    Доҳий бизни тўғри тушунар тайин.

    Ва чаққон адиблар Авербах23, Фирин24,
    Кўчириб олишди ЗЭКларнинг фикрин.

    Бечора маҳбуслар, ғариб маҳбуслар,
    Доҳийнинг кимлигин билмасди улар.

    Қонталаш нигоҳин кўрмас эди халқ,
    Бу қонхўрни барча ўйлар эди ҳақ.

    Калымада25 инсонлар тупурганда қон,
    Кунцевода26 сурарди давр ила даврон.

    Олтин қадаҳларда ичарди бода,
    Бу золим даврини сурар дунёда.

    Айшу ишратини беармон сурар,
    Хизматига тайёр танноз хонимлар.

    Соловкада эса ҳайқирар даҳшат,
    Одамзод бошига ёғилар офат.

    –Э-э-эй, диққат! – чинқирар чекист Курилко27,
    «Тут республика не со-вет ска-я».

    Маҳбусларга қилар тинмай пўписа,
    «Бу ердир, — дейди у, — Со-ло-вец-кая,»

    Маҳбуснинг аянчли эди аҳволи
    Ҳаттоки ўлишга етмас мажоли.

    Териси суякка ёпишиб ночор,
    Канал қазишарди улар-Беломор28.

    Беломор каналнинг Сталин номи,
    Ўша пайтнинг эди давру даврони.

    Кўписи маҳбуснинг бўлганди майиб,
    Ғоя балчиғига йиқилиб, тойиб.

    Бордилар оролга шавкат-шон билан,
    Лабларда кулгию, дилларда алам.

    Кўришди маҳбуслар – ажин босган юз,
    Қадлари букилган, чуқур ботган кўз.

    Юзига қарасанг фақат бурни бор,
    Оёғин судрашга етмагай мадор.

    Оролда гўдагу эркагу аёл,
    Очликдан ўт-ўлан ерди бемалол.

    «Баланда»29 – обжўш сув, карам пўчоғи,
    Кўринмас зулмнинг сира адоғи.

    Одам бунда сира одам саналмас,
    Инсоннинг қиймати сариқ чақамас.

    Горькийнинг ёнида озғин бир бола,
    Турарди кўзлари ғазабга тўла.

    Териси суякка ёпишиб увол,
    Оёғида зўрға турар бемажол.

    Ёзувчи кўргузди унга эҳтиром,
    Бола шикоятдан бошлади калом.

    «Адолат мулкининг посбони – Сиз!
    Ҳақиқат илмининг билимдони – Сиз!

    Сизнинг келишингиз – тўҳфаи тақдир,
    Армонларимизни эшитинг бир-бир.

    Шундай давом этса бу ерда аҳвол,
    Тирик қолмоғимиз маҳолдир, маҳол.

    Шўро тузумига тескари бу иш,
    Гуноҳдир Шўрога бирор сўз дейиш.

    Архипелаг30 ичра не сир, не асрор,
    Мен Сиздан ўзгага этолмам ошкор.

    Мен ўлсам кўп сирлар қолгайдир ниҳон,
    Бу ҳақда бирор гап билмагай жаҳон.

    Бола дер ҳаприқиб кўрганин бир-бир,
    Ва илтимос қилар: «Доҳийга билдир!»

    Пойма-пой ўлдириш, жабр, зулм, таҳқир,
    Бу хўрликка чидаб бўлмайди ахир.

    Бунда аёллар ҳам, гўдаклар банди,
    Ҳаммасига сабаб қонхўр Ягода.

    Кўз тутишмас ЗЭКлар ҳеч бир эҳсонга,
    Уйқусиз кечани улашар тонгга.

    Шул йўсин кетса гар кўкармайди эл,
    Ўлим ютар бизни худди тошқин сел.»

    Ёзувчи гўёки куйиб, ачиниб,
    Бола гапларини олди кўчириб.

    Посбонлар бу ҳолни кузатар ҳайрон,
    Қўйиб берса, уриб, қилар чалажон.

    Лекин ҳозир бунинг мавридимасдир,
    Тезроқ кетса эди ёзувчи қурғур.

    Тишни-тишга қўйиб соқчилар ёвуз,
    Унинг кетишини кутар сабрсиз.

    Горький хайрлашиб кетгани маҳал,
    Болакайни кутиб турарди ажал.

    Адиблар кемаси соҳилдан алҳол,
    Узоқлашмасидан ҳали, эҳтимол.

    Бола фиғон чекди, оҳ чекди бўзлаб,
    Жаллодлар отишди оғзини кўзлаб.

    Бу ҳолни эсласам оғрийди жоним,
    Жувонмарг этилган оҳ, укажоним.

    Кўксингдан ҳақиқат худдики вулқон,
    Отилиб чиқарди, адиблар ҳайрон.

    Уларни адиб деб аташ ҳам гуноҳ,
    Тошдек қалбларига кор қилмади оҳ.

    Улар қотил десам, айланмас тилим,
    Лек сени ўйласам куяди дилим.

    Улар ўз жонларин ғамида асир,
    Миллионларнинг ғами қилмади таъсир.

    «Қотиллик қилганлар қотил-ку лекин,
    Кузатиб турганлар асл қотилдир!»31

    *** *** ***

    Мирзолар сафардан қайтишгач алҳол,
    Доҳий ҳузурига чопишди дарҳол.

    Сурдилар қўрқувнинг зўридан хома,
    Ўртоқ Сталинга ёздилар нома.

    Етказишди гўё ЗЭКлар каломин,
    Посбонлар сўзию аҳди саломин.

    Ҳали ёзилмаган бундай ёлғон хат,
    Зероким дўзахни дедилар жаннат.

    Сосо32 нинг кўнгли чоқ, пайғомлардан шод,
    Ўқиб ором олди мағрур ва озод.

    Калининга айтди хурсанд бўлиб хўп,
    Медал ва унвонлар тайинланди кўп.

    Суратга тушдилар гўё тўлин ой,
    Фюрер33 ни лол этар бу суврат – чирой.

    Галифе34 шимларда туришар мағрур,
    Амрикон этикда серрайган ва сур.

    Доҳий турар эди серрайиб беҳад,
    Кўрганида Фюрер турар икки қад.

    Синчиклаб Заҳҳок35 нинг раъйин билдилар,
    Унинг таъбига мос ишлар қилдилар.

    Пойига чўкдилар, нима деса – ҳақ,
    Унинг ҳар бир сўзи ҳақиқат мутлақ.

    Токи бор унда жон, жон сақлаш маҳол,
    Ҳамма сергак турар: келмасин маҳол.

    Соловкадан Горький келдию дарров,
    Кремлга жўнади қалбида олов.

    Биларди фитнадир доҳийнинг иши,
    Шоҳликка ярашмас унинг қилмиши.

    Ўз жонин ўйларди Горький эрта-кеч,
    Етимлар ноласин эшитмади ҳеч.

    Қорни тўқ очларни қилмас андиша,
    Золимлар бир-бирин мақтар ҳамиша.

    Горький ҳам ёзмоққа бўлганча машғул,
    Кўрсатмоқ истади тўппа-тўғри йўл.

    Ўзини кўрсатиб доно муҳаррир,
    Авербах зеб бериб этарди таҳрир.

    Кўрганларин битиб китоб яратди,
    Доҳий шуҳратини элга таратди.

    «Номингизни элга машҳур этгаймиз», —
    Ҳарсиллаб Алексей гапирарди тез. –

    Орзулар амалга ошгай мукаммал,
    Сиз ўйлаган нарса, албат, бўлар ҳал.

    Хурсанд бўп Сталин мўйлаб бурайди,
    Қонталаб нигоҳ-ла Горькийга дейди.

    «Гар бўлсам жаҳонга ўзим ҳукмдор,
    Қалбингда барқ урар доимо баҳор.

    Ортади ҳурматинг, айтсам биродар,
    Сақлаёлсанг агар сирни жон қадар.

    ГУЛАГда кўрганинг сақласанг ниҳон,
    Пишагинг пишт демас ҳеч ким, ҳеч қачон.

    Ёзу-қиш кўзига илинмай уйқу,
    Мақтов ёза кетди доҳиймизга у.

    Фирину Авербах, Горький учовлон,
    Ёзмоққа киришди бир талай достон.

    Доҳийга ўгитлар айтиб кўп йиллар,
    Ранж чекди Блюхер36 дек доно-оқиллар.

    Куну тун демасдан оғритиб жонин,
    Мардикордек ёзди доҳий китобин.

    Пуфакдек пуфлашди доҳий шуҳратин,
    Коба37 дан ясашди ёвуз Сталин.

    Қийноқ ва қамоққа суянган тузум,
    Байроғи қон ранги, шиори – ўлим.

    Бундай қабоҳатни кўрмаган дунё,
    Олти ёшли гўдак қамалди ҳатто.

    Қайси поғонада бўлмасин раҳбар,
    Аъмоли – пўписа, гаплари заҳар.

    Лениннинг номидан сўзлашиб мудом,
    Ленин учун элдан олар интиқом.

    Гарчи доҳийларин каломи мужмал,
    Тушуниб-тушунмай қилишар амал.

    Машъум Кудлатый38 нинг наздида ҳар вақт,
    Ленин китоблари турарди қат-қат.

    Ўқиб бирор нарса тушунмас асло,
    Турарди худдики кўр учун ассо.

    Власов39 кўксига муштлар, уриб дўқ,
    «Бу жилдлар не дейди, айт, ҳаромтомоқ!

    Тушунтирай доҳий нима ёзганин,
    Ва у кимлар учун қудуқ қазганин:

    Сув қуйгин тагига текинхўрларнинг,
    Ўлдир, — деган қулоқсолмас зўрларни.

    Нормасин бажармай юрган аҳмоқни,
    Турмага сол, деган, саркаш қулоқни!»

    Доҳийнинг эллик жилд китобларидан,
    Амалдор фақат шу гапни тушунган.

    Ленинчиман, дея кўксига муштлаб,
    Кеккайиб юришар тўралар ажаб.

    Шундай бир тузумни айлашди бунёд,
    Подага айланди унда одамзод.

    Тонгда ҳайдаб чиқиб элни далага,
    Шомда ҳайдаб келар биргат40 кўрага.

    Ким жон чекиб ишлар, ким ўтказар кун,
    Барчасига бир хил ясалар якун.

    Ойнинг охирида ишчану ялқов,
    Бир хил маош олар – асабга буров.

    Ишчаннинг-ку кўнгли қолади ишдан,
    Ялқов хурсанд бўлиб юради зимдан.

    Бу тузум яширин айлабон афсун,
    Ташаббускорларни этди жигархун.

    Ғайратли кимсалар бўлишиб, мулзам,
    Камситиш, таҳқирлар айларди алам.

    Элнинг ташаббуси, ақлу хиради,
    Бўғилди, оқиллар этилди банди.

    Одамлар бўлдилар лоқайд, бепарво,
    Лоқайдлик дардига бормикин даво?!

    Дунёни сув босса тўпиғигача,
    Чиқмайдиган зотлар кўпайди роса.

    Еру сув, заводу фабрика эсиз,
    Давлат мулки эди барчаси сўзсиз.

    Давлат мулки, демак ҳечкимникимас,
    Уни бузиш мумкин, мумкин ўғирлаш.

    Асбоб-ускунага лоқайд, бепарво,
    Муносибат шундан бўлди ҳувайдо.

    Зулму зўравонлик кўрилиб раво,
    Улкан қурилишлар бўларди барпо.

    Шаҳарда қурилган ҳар бир иморат,
    Лойи кўз ёшидин қорилди фақат.

    Беломор довруғи оламни тутди,
    У юзлаб маҳбусни тириклай ютди.

    Каналлар қазилди гўё афсона,
    Уларнинг даҳшати эрур хуфёна.

    Кўприклар ва йўллар, фабрика, завод,
    Маҳбуснинг жонидан бўлдилар бунёд.

    Эл-улус қийналиб турган бир маҳал,
    Минглаб раҳбарларга қўйишди ҳайкал.

    Бу юртда кўп қонлар оқди бегуноҳ,
    Бунга замин гувоҳ, осмон гувоҳ.

    Қодирий арвоҳи чирқиллар ҳамон,
    «Мени сотди дея, қай бир беимон».

    Эсласам хаёлдан кечади бир-бир,
    Жувонмарг Чўлпонлар, Усмони Носир.

    Беозор мирзолар – бобожонларим,
    Не гуноҳ қилишди ким айтади, ким?!

    Улар ваҳшийларча қатл этилди, оҳ,
    Амударё гувоҳ, Чоржўй гувоҳ.

    Дарёга оқизди қотил, қаззоблар,
    Уч туя юклоғлик нодир китоблар.

    Элимнинг тарихи этилди поймол,
    Дину диёнатни айлашди увол.

  • МАРШАЛЛАР ҚАТАҒОНИ

    Бу қандай кўргулик подшоҳи олам,
    Барчани ўйларди айбдор, муттаҳам.

    Иосиф, Лаврентий ҳамда Ягода,
    Халқ эди улар-чун тилсиз бир пода.

    Ҳатто маршаллардан хавфсираб тамом,
    Блюхердай одамни айлади бадном.

    Лаврентий мақтанар ҳар лаҳза, ҳар зум,
    «Тухачевский41 ни отган мен ўзим!»

    Оҳ, сўқир замона, раҳмсиз замон,
    Халққа ўз зулмини айлади арзон.

    Мағрур арслонларни қўйиб кулкига,
    Муттаҳам айладинг маймоқ тулкига.

    Блюхердек зотни бу қандай қилмиш,
    Сўроқ қилар эди ёш бир муфаттиш.

    Маршалнинг бошига кўтариб муштум,
    Дағдаға қилади, қилади зуғум.

    Кўпни кўрган маршал сўзлайди вазмин:
    –Сен кимсан, ҳаддингдан ошма, ўспирин…

    Кеккайган ўспирин, бебош, тизгинсиз,
    Хезланар бармоғин айлабон бигиз.

    Гўё таҳқирланган билиб ўзини,
    Сержант ўйиб олар маршал кўзини.

    Бажариб доҳийнинг шум буйруғини,
    Кўчқордек бичдилар Тухачевскийни.

    Маршаллардан бири – довюрак Жуков,
    Нафрати зўр эди бамисли олов.

    Жанг давом этарди, қаттол, жонга – жон,
    Қалтис вазиятда қолди қўмондон.

    Ҳужум режасини тузгани маҳал,
    Доҳийнинг сўзига қилмади амал.

    Унинг режаси-ла юрсайди зотан,
    Таҳликада қолиб кетарди Ватан.

    Шу қалтис лаҳзада ўтказиб сўзин,
    Буюк ғалабани айлади таъмин.

    Доҳий соясида қолди начора,
    Занжирбанд арслондай юрди бечора.

    Дунёда тенги йўқ маршални эссиз,
    Отишди гўёки қуролсиз, ўқсиз.

    Улуғ саркардани қафасда тутди,
    Даврнинг жаҳаннам ўпқони ютди.

    Юртда не гап кезар, билмасди ҳеч ким,
    Ўлган ўлиб кетар, қолганлар-чи, жим.

    Сталин кеккайиб кетдики чунон,
    Дуч келган кишини айлади бадном.

    Ҳаттоки энг яқин дўстларини ҳам,
    Ажалнинг комига ташлади беғам.

    Коба билан мудом туриб ёнма-ён,
    Бечора Крутов чекар эди жон.

    Бир лаҳза тинмасдан ҳатто туну-кун,
    Тинимсиз ишлади Сталин учун.

    Бечора азобга қўйиб жонини
    Ёзганди мамлакат Бош қонунини.

    Бир куни гаплари қочиб ногаҳон,
    Кўзига қоронғу кўринди жаҳон.

    Ўзи ёзган қонун оҳ, қайтар дунё,
    Ўз бошини еди, ҳужжатлар гувоҳ!

    Ва шўрлик турмада чекиб кўп озор,
    Кобага мактублар ёзди неча бор.

    Оҳ, кутмоқ азобдир, аянчли азоб,
    Маҳбусга доҳийдан қайтмади жавоб.

    Ва қолди бечора музтару ҳайрон,
    Кимга арз қилишин билолмай сарсон.

    *** *** ***
    Худдики Тошкентга хат ёзиб атай,
    Мени оқлашларин сўраганимдай.

    Интизор кутсамда ҳафталар, ойлар
    Жавоб мактубидан йўқ эди асар.

    Кунлардан бир куни келди бир эн хат,
    Уни ўқиш учун йўқ менда тоқат.

    Очиб ўқидиму қолдим карахт, жим
    Мен не дейман, эй воҳ, не дер қўбизим.

    Маълумки хатимни ўқимаганлар,
    Менинг дардларимдан мутлақ бехабар.

    Жавоб ёзишибди бепарво, беғам
    Юрагимда қолди армону алам.

    *** *** ***
    Унинг мактублари такрор ва такрор,
    Муҳтарам доҳийни айлашди безор.

    Тунларнинг бирида битта ўқ билан
    Тинчитиб қўйишди Крутовни ҳам.

  • II бўлим

    Аросат даштининг чеки кўринмас,
    Унда увиллайди даҳшатли бир сас.

    Бир шарпа кезинар маховдек ёлғиз,
    Йиқилиб-сурилиб, саҳро кимсасиз.

    Бундан дўзахгача минг-минг йиллик йўл,
    Қандай етиб борсин бу шарпа увол.

    Жиққа терга ботган ҳансирар оғир,
    Зўрға қадам босар оғриниб бир-бир.

    Ҳаяжон юзида акс этар яққол,
    У ёқдан бу ёққа аланглар беҳол.

    Кимнидир қидириб жони ҳалакдир,
    Во ажаб, тараҳҳум айлади тақдир.

    Судралиб борарди худди қора дев,
    Қаршисидан чиқди ўртоқ Брежнев42.

    Сталин қувонди, қувонди ғоят,
    Ахир бир ҳамнафас топди ниҳоят.

    Икковлон сўрашиб, ўпишиб такрор,
    Суҳбатга чоғланди чиқариб ғубор.

    Ўтган-кетганлардан сўзлашиб бир-бир,
    Дерди: укагинам, Леонид, гапир!

    Мендан кейин юртда, айтгин не бўлди,
    Ё Сулаймон ўлиб девлар қутулди?

    Мени гўримда ҳам қўйишмади тинч,
    Ҳали ҳам тирикми «блин» Каганович43?!

    Туфлисини қўлда тутганча маҳкам
    Бир шарпа яқинлаб келмоқда бардам.

    Худдики мушукни кўрган сичқондек
    Леонид қўрқувдан қотиб қолди тек.

    Муроса йўлини тутиб Сталин,
    Дер: бунда аразни энди бас қилинг!

    Бунда на мансаб бор, на бойлик, хотин,
    Сабаб йўқ талашиб тортишмоқ учун.

    Дунёда қилдик кўп номаъқулчилик,
    Номаъи аъмолга боқолмаймиз тик.

    Кимларнинг ҳақини едик, семирдик,
    Элнинг тузлиғига эй воҳ, тупурдик.

    Бунда ҳийла-найранг энди бермас иш,
    Бекордир ўзини мўътабар билиш.

    Кек, ғаразни қўйинг, энди тавба денг,
    Барчамиз сиғамиз, дўзах жуда кенг.

    –Гўристонда ақлинг кирмиш дейман-ов, —
    Дея заҳарханда қилди Хрущчев44.

    –Ақлинг тошиб кетган бўлса гар ғоят,
    Ўз яқинларингга қилгин насиҳат.

    Мана Каганович, жонажон дўстинг,
    Юз ёшга кириб ҳам ўлмайди «блин».

    Сенинг васиятинг келтирмай бажо,
    Ҳаммамизни сотиб айлади расво.

    Дунёда қиларга иши қолмади,
    Валекин ҳароми ҳеч ҳам ўлмайди.

    Мижговлаб сафсата сотади ҳамон,
    Эркак бўлса қани, келсин-чи бу ён?!

    Давру даврон сурди, энди бўлар, бас,
    Дунёни булғатиб юрибди нокас.

    –Ҳа, биз сирдош эдик, — дейди Сталин, —
    Унинг ҳам тез кунда келиши тайин.

    Яна битта яқин дўстим Молотов,
    Ажал исканжага олмиш беаёв.

    Бетобдир, биз томон шошилар, албат,
    Яшаш навбат экан, ўзим ҳам навбат.

    Кек, гаразни қўйинг, энди тавба денг,
    Ҳаммамиз сиғамиз, дўзах жуда кенг.

    Турқи совуқ бир зот келди шу маҳал,
    Соч чапга таралган манглай эса кал.

    Тумордек учбурчак шум мўйлабчаси –
    Лабига ёпишган пўстак парчаси.

    Оёқ-қўл қуриган ёғоч сингари,
    Қадам босишлари телба-тескари.

    Сталинни кўриб севинди ғоят,
    Қаранг, барзах45 да ҳам куларкан омад.

    Қарға-қарғага дўст, булбул-булбулга,
    Тикон дўст бўлмагай ҳеч қачон гулга.

    Тенги топилгани учун қувониб,
    Суҳбат илинжида талпиниб, ёниб.

    Бир лаҳза дунёни гуё унутди,
    Ўзини Иосиф бағрига отди.

    Типратикон сочли бошини силаб,
    Сталин бағрига босарди алқаб.

    Адольф дер: сен мени енгдинг дунёда,
    Шу сабаб ҳурматинг эрур зиёда.

    Бир зум дардлашайлик ўлтириб оғам,
    Биз иккимиз ахир гўё бир одам.

    Феълу аъмолимиз, кирду коримиз,
    Ўхшашдир армону ифтихоримиз.

    Ўз ғояларимиз қилсин деб амал,
    Халойиқ бошига ёғдирдик ажал.

    Ҳар икки томондан миллионлаб ўғлон,
    Бизни деб жонларин айлашди қурбон.

    Бева қолиб кетди минг-минглаб жувон,
    Гўдаклар етиму кимсасиз сарсон.

    Оналар қон қақшаб қарғашди бизни,
    Ҳа, рост оқламадик эл берган тузни.

    Тўккан сон-саноқсиз қонлар учун бот,
    Азобланажакмиз, бизга йўқ нажот.

    Лек дўзахга кириш олдидан бир кўр,
    Бизни учраштирган худога шукр.

    –Азизим Иосиф, чиқариб хумор,
    Кел, суҳбат қурайлик бунда сўнгги бор.

    –Оҳ, жигарим Адольф, келақол, келгин,
    Гитлерни бағрига босди Сталин.

    Икковлон қўлтиқлаб бир-бирин хушҳол,
    Суҳбат қуришарди беғам, бемалол.

    *** *** ***
    Шу маҳал Лаврентий бўлади пайдо,
    Суҳбатга совуқ сув қўйилди гўё.

    Суҳбат аҳли бари тортдилар сергак,
    Берия дегани бу ўлим демак.

    Бари бир-биридан айларди гумон,
    Қўрқув суяклардан кетмаган ҳамон.

    Барчанинг зеҳнида кезарди бир сас:
    «Нокас дўзахда ҳам барибир нокас!»

    Муҳтарам доҳийни қаттиқ ачомлаб,
    Чекистларча сўзни бошлайди ажаб.

    –Ежовни кўрдингми, — дейди Берия, —
    Дўзахда юрибди ўқиб ария.

    Ақли паст, хомкалла, мижғов, пакана
    Бу ерда ҳам йўлин топибди, мана.

    Калтафаҳм фармацевт46 гоҳи довдираб,
    Ким Ир Сенни мақтаб қўяди ажаб.

    Гўёки Корея дунёни олиб,
    Сўнг доҳийси келар бу ерга ғолиб.

    Халқ ғазаби унга бермагай омон,
    Оқибати ёмон, жуда ҳам ёмон.

    Эслардан чиқмаган берган озори,
    Ягода этидан ясарлар дори.

    Шунда пайдо бўлиб Ягода қурғур,
    Аҳли суҳбат билан сўрашди бир-бир.

    Деди: дунёда-ку қилгандим тоқат,
    Бу ерда ҳам борми ғаразу ғийбат.

    Дўзахга яқинлаб борибсиз, ҳамон,
    Ўзгалар ҳақида тўқийсиз бўҳтон.

    Зурриёдсиз ўтдим – менга осонроқ,
    Орқамдан фарзандлар қилмас қош-қовоқ.

    Бир-бирини ғажиб мерос талашмас,
    Менинг ўлимим ҳам сизга ўхшамас.

    Устозим, изингдан қиёмат қўпди,
    Дўстларинг ўзгалар оёғин ўпди.

    Сенинг товонингни ялаган итлар,
    Мансаб учун кўрсанг, қалтираб-титрар.

    Валекин ўзингдан чиққан балога,
    Қайга ҳам борардинг ахир даъвога.

    Бари шогирдларинг – аҳли маразлар,
    Тузлуққа тупурган қўрқоқ, нокаслар.

    Бир оздан кейинроқ келишар бу ён,
    Иосиф бўзрайиб уф тортди: Қачон?!

    Сосо Ягоданинг бўлиб сўзини,
    Леонидга бурди чўтир юзини.

    Мўйловини бураб мисоли қилич
    Доҳий сўз бошлади, азизим Ильич.

    Ўртоқлар йиғилди бунда зиёда,
    Гапирчи, не гаплар ўтди дунёда.

    Бунда қамаёлмас ҳеч кимни ҳеч ким,
    Бунда на азоб бор ва нада ўлим.

    Ҳеч кимдан тортинма, айтавер бир-бир,
    Ҳеч кимдан қўрқмагин, тўғрисин гапир.

    Дунёда бўлса-да гарчи ўт-олов,
    Бу ерда тегишмас сенга Хрущев.

    Кек, ғаразни қўйинг, энди тавба денг,
    Барчамиз сиғамиз, дўзах жуда кенг.

    Қуриган ёғочдек турганди қотиб,
    Хрущев барчани сўкди ўхшатиб.

    –Ҳаммангиз муттаҳам, гезариб лаби,
    Никита тутарди ҳўл ўтин каби.

    Барзахда бу ҳолни кўрмаганди кўз,
    Кобанинг шасти ҳам пасайди бир оз.

    –Сўкинма, — Сергеевич, — деди ниҳоят, —
    Бу ерда бақириш, сўкиниш уят.

    Хрущев ғазаб-ла вишиллар секин:
    –«Насиҳатгўй бўпсан, дейман «сукинсын»

    Аросат даштида ҳокимдир даҳшат,
    Бунда ваҳму қўрқув кезинар фақат.

    Тинмайди ваҳмкор бўронлар саси,
    Туядек келади қумнинг зарраси.

    Никита сўзидан Иосиф қақшаб,
    Қутурган ит каби бўлди дарғазаб.

    Қаерда эканин унутиб шу пайт,
    Русчасига сўкди ҳе «тваё мать…»

    Дунёда юрардинг оёғим ялаб,
    Тилинг бир қулочдир бу ерда ажаб.

    Дунёдаги барча гуноҳим учун
    Дўзахда ҳаммангга бошлиқ мен ўзим.

    Бу ерда ҳам қочиб қутулолмайсан,
    Ахир дўзах эрур сенга ҳам Ватан.

    Эл-улус қонини ичган эдик хўп,
    Биз каби ахмоқлар бунда жуда кўп.

    Бари ҳаромзода, оқпадар, қаллоб,
    Бунда нобакорнинг уруғи сероб.

    Дўзахга солишса бир-бирин ейди,
    Дўзах ҳам бузилиб кетмаса эди.
    *** *** ***
    Иосиф дунёда қутурди итдай,
    Бегуноҳлар қонин сўрарди битдай.

    Дунё бино бўлиб балки ҳеч қачон,
    Ҳеч ким ўлдирмаган бунчалик инсон.

    Қабр қазмоқ учун топилмай фурсат,
    Ҳатто шахталарга тўлдирди жасад.

    Дунёни даҳшатга солган бу ёвуз,
    Хрущёвга қараб босиқ қотди сўз:

    –Никита, тортинма, келақол бу ён,
    Дунё ғамларидан юрагим вайрон.

    Қилган ишларимга пушаймонман, бот,
    Мени лаънатлайди жумла одамзод.

    Кечмишимни ўйлаб кўнглим қародир,
    Эртани ўйласам, бағрим яродир.

    Дўзахни эсласам портлар юрагим,
    Олдинда азоб бор, азоби алим.

    Кел, сўнгги мартаба одамларга хос,
    Ғамбода қалбларни очайлик бир оз.

    Бурунги Сталин эмасман, йўқ, йўқ,
    Қасос олмагайман – кўнглинг бўлсин тўқ.

    Бу ерда барчамиз мулзауму ночор,
    Бир чимдим савобу шафоатга зор.

    Ман-ман деганларнинг бағридир яро,
    Бўйнингни салгина чўзиброқ қара.

    Генерал, генсеклар47, шоҳлар ҳам ҳатто
    Изиллаб йиғлашар: «мадад бер, худо!»

    Довруқ солган мағрур фоҳишалар ҳам,
    Ер чизиб туришар, расвою мулзам,

    Қурт-қумурсқа каби бижғиб беомон,
    Тентираб юришар сўнгсиз оломон.

    Фалакка ўрлайди доду фиғонлар,
    Оҳ, шўрлик инсонлар, шўрлик инсонлар.

    Шу маҳал тўдадан чиқиб бир кампир
    Сталинга қараб сўз қотди оғир.

    Танимадинг чоғи, Вераман, Вера48,
    Кўзларингни очиб яхшилаб қара.

    Дунёда шоҳ эдинг, султон эдинг, ҳа
    Гўринг қуйгур энди қилаяпсан тавба.

    Барча аъмолларинг гуноҳ, ҳамоқат,
    Йўқ, илтижоларинг бўлмас ижобат.

    Эсингдами ўша машъум қаро тун,
    Мени элтган эдинг зўрламоқ учун.

    Баданингдан бурқсиб аччиқ уфунат
    Оҳ, сендек сассиққа қилувдим тоқат.

    Оғзинг бадбўй эди ахлат қутидек,
    Мен ноиложликдан қотиб турдим тек.

    Йўқ дейиш мен учун – муқаррар ўлим,
    Зўрладинг, ноилож туравердим жим.

    Кунцевода бўлиб ўтганди бу иш,
    Худди кўрганимдек даҳшатли бир туш.

    Нега ажабланиб қарайсан, ёвуз
    «Сўзинг ёлғон», дея жуфтлама оғиз.

    Агар ёлғон бўлса гапирсин мана,
    Гувоҳ эрур содиқ ҳайдовчинг Вася.

    Ҳа, зўрлаган эдинг ростини айтсам,
    Бечораҳоллигим қилганди алам.

    Йиғладим, йиғладим саҳаргача то,
    Кўзимга зим-зиё кўринди дунё.

    Кейин бора-бора кўникдим секин,
    Сени ҳатто баъзан соғинардим, чин.

    Ёқиб тушди менга айшу ишратлар,
    Ўз эримдан энди қилардим ҳазар.

    Шоҳга ўйнаш бўлиш асли бахт эди,
    Истаган матоҳим мудом тахт эди.

    Менга гап қайтара олмасди ҳеч ким,
    Хушомад қиларди ҳаттоки эрим.

    Кремлда эдим севикли, эрка,
    Сергеевич бақирди: «бас қил, собака!»

    Бу гапларни худди эшитмагандек,
    Сталин илжайиб турар эди тек.

    Вазиятни бир оз юмшатмоқ бўлиб,
    Бирор гап айтмоқчи бўлди муносиб.

    Шоҳларга хос виқор, салобат билан,
    Салмоқлаб-салмоқлаб деди дафъатан:

    Кек, ғаразни қўйинг, энди тавба денг,
    Барчамиз сиғармиз дўзах жуда кенг.

    *** *** ***

    Қайнаган қумлоқни чангитиб мана,
    Ҳаллослабон келди Фурцева49 Катя.

    Худди бир нарсани соғинган мисол,
    Сталин шошилиб сўради аҳвол.

    Деди: ўтар экан давр ила даврон,
    Қизиқ, Кремлда ким ҳозир ҳоқон?

    Катя: келиб-кетди неча бетайин,
    Бугун шоҳлик тахтин эгаллар Елцин.

    Сталин ўйланиб турди бир муддат,
    Исёнкор кўзида барқ урди шиддат.

    Деди: айландими тескари замин,
    Аралашиб кетди бари ёлғон-чин.

    Биз жон узиб қурдик буюк мамлакат,
    Бугунгилар уни бузармиш фақат.

    Давлат улкан бўлса, бўлса улуғвор,
    Душман етказолмас унга ҳеч озор.

    Эшитдим, шоҳ бўлган қийси бир холдор,
    Унда на ғурур бор, на номус, на ор.

    Маслаҳатни қилиб душманлар билан,
    Гулдек мамлакатга бичганмиш кафан.

    «Қайта қуриш» – дея муттаҳам, каззоб,
    Улкан мамлакатни айламиш хароб.

    Бу қандай кўргулик, эй воҳ, бу не ҳол,
    Ҳе.. онангни сенинг… қайта қурмай ўл!!

    Доҳий кайфияти бузилди ёмон,
    Горбачёвни бўраб сўкди беомон.

    Кобани тарк этсин дедими ғазаб,
    Ҳазиллаша кетди Катя шанғиллаб.

    Деди: ҳар икковинг бўлсангда ҳоқон,
    Кўнгил бердиларинг ароққа ёмон.

    Эркаклик гаштини сурмай, қилиб ҳайф,
    Умрларинг ўтди лоҳас, ширакайф.

    Сенинг икковингдан кўра неча бор,
    Лаврентийи қурғур зўр эди, маккор.

    Эсласам, ҳалиям ҳавасим келар,
    Яхши кўришарди уни хонимлар.

    Унга қилишмасди ортиқ ишва-ноз,
    Хўроз эди қурғур, ҳақиқий хўроз!

    Бу қалтис ҳазилдан ранжиб муқаррар,
    Сталин ғазаби қайнади баттар:

    –Бир одам шунчага қодирми, ҳайҳот,
    Ҳатто комфирқани айлади барбод.

    У билан яхшилаб гаплашмоқ даркор,
    Тезроқ келса эди касофат холдор.

    Никита Хрущев ортиқ чидолмай,
    Сталин гапини қайтарди атай:

    «Кек, ғаразни қўйинг, энди тавба денг,
    Ҳаммангиз сиғасиз, дўзах жуда кенг!»

    Бу гапдан Катянинг қўзди ғазаби,
    Бобиллай бошлади пирпираб лаби.

    Худди жазман уни қолдириб атай,
    Дўзахдан жаннатга қочиб кетгандай.

    Товуқ каби эски ахлатни титди,
    Шўрлик Никитага ёпиша кетди.

    Деди: оппоқмисан малъун сен ўзинг,
    Иосиф ўлганда нималар қилдинг?

    «Шахсга сиғиниш» деб даҳри дун аро,
    Унинг пок номига чапладинг қаро.

    Бир-биринг ёмонлаш сенларга одат,
    Унинг хизматига айладинг туҳмат.

    –Овозингни ўчир, — дея Хрущев –
    «…твоя мать»…- дея сўкди беаёв.

    –Сен гапга қўшилиб нима қиласан,
    Эркаклар ишини қайдан биласан?

    Вазифанг-эркакнинг вақтин чоғ этиш,
    «Тур» деса- тирилиб, «ёт» – деса-ётиш.

    Сен-ахмоқ, оддий бир тўқувчи эдинг,
    Сиёсатда гумроҳ ўқувчи эдинг.

    Овозингни ўчир, вовиллама, бас,
    Сени одам қилган менман-ку, нокас?!

    Турли гап-сўзларга юмганча кўзим,
    Сени маданият вазири қўйдим.

    Маҳрамона ишга қўшилмагандай
    Ўзин четга олди Сталин атай.

    Деди: Лёня, бери кел, укам
    Дунёмиз ғам эди, охират ҳам ғам.

    Ўтган кетганлардан сўзлагин бир оз,
    Кўнглимда аламнинг тугунларин ёз.

    Осилган жағини тўғрилаб хушҳол
    Леонид Брежнев сўз қотди дарҳол:

    –Сизнинг тузингизни еган нокаслар
    Тузлуққа тупурди ул зоти пастлар.

    Ўлакса устида қузғунлар мисол,
    Сизга тош отишди улар бемалол.

    Шайтон Никитани васвасга солди,
    Туфлисини ечиб қўлига олди.

    Мўралаб Леонид бошига бирдан
    Туширмоқчи бўлди туфлиси билан.

    Хайрият, бу ҳолни пайқади Суслов50,
    Никита қўлини қайирди дарров.

    Лёня Сусловга дер: «Раҳмат оғам!
    Дунёда дўст эдинг, охиратда ҳам…»

    *** *** ***

    Қаҳқаҳа янгради шу лаҳза ажаб,
    Рўшнолик таралди аросат бўйлаб.

    Ҳар бир қадамидан сачратиб олов,
    Ўктам кириб келди Шароф Рашидов51.

    Деди: ҳаққа шукур, тақдирга шукур,
    Хайриятки, ўрним бошқа жойдадир.

    У ерда ўзгача муҳит ҳукмрон,
    Ит каби қопмагай инсонни инсон.

    Унда жорий эрур тавозеъ, ҳурмат
    Унда ҳукмрондир меҳру муҳаббат.

    Унда бир бандадек ҳис қилиб ўзни
    Ҳақнинг жамолига тикамиз кўзни.

    Бунда кўрганларим тубан нақадар,
    Бундай кўргуликдан ҳазар, алҳазар.

    Бир-бирини ғажиб қилишар роҳат,
    Эй воҳ, бу қандай қавм, булар не хилқат?!

    Худойим, кўрмагин лойиқи озор,
    Булар каби этма мени шармисор.

    Издиҳомга боқиб деди: халойиқ,
    Ҳар кимнинг аъмоли феълига лойиқ.

    Сизнинг орангизда билмам бормикан,
    Машъум терговчилар – Иванов, Гдлян52.

    Бу икки нобакор ғаламиз ният,
    Менинг миллатимга қилишди туҳмат.

    Оқни қора дея, қорани оппоқ,
    Ёзишди кўрнамак икки ҳамтовоқ.

    Минглаб ҳалол инсон қамалди, эй воҳ,
    Гуноҳкор аталди минглаб бегуноҳ.

    Бу ҳаромиларнинг жойи сақар53 дир!
    Еган-ичганлари заққум-заҳардир.

    Бу ерга уларни кўргани келдим,
    Азоб-уқубатин кўрсин деб кўзим.

    Издиҳом ичидан афтода ғариб,
    Жаноби Черненко54 чиқди йўталиб.

    Деди: Сиз айтганлар ҳали ҳам тирик,
    Эрта-кеч шу ерга келишар, аниқ.

    Гдляни ҳалиям абжир, баччағар,
    Иванов афтидан тез кунда келар.

    Бижғиган касларга термулиб ҳайрон,
    Хаёл суриб қолди Шароф отахон.

    Унинг нигоҳида раҳм-шафқат, газаб,
    Ўзаро қоришиб кетганди ажаб.

    Бу дардли нигоҳга беролмай бардош,
    Сесканиб кетдим-да ва кўтардим бош.

    Атрофга жовдираб «хайрият», дедим,
    Қўрқинчли туш экан бу кўрганларим.

    *** *** ***

    Александр Исаевич, Сизга минг раҳмат,
    Бизни деб чекдингиз адоқсиз заҳмат.

    Махфий сир-асрорни айладингиз фош,
    Зиё таратдингиз бамисли қуёш.

    Сизнинг китобингиз ўқигач бот-бот,
    Ҳайрат бармоғини тишладик «наҳот…»

    Раҳбарлар кимлигини англадик, билдик,
    Улар қилмишини тасаввур қилдик.

    Билдик доҳийларнинг кирди-корини,
    Уларнинг даҳшатли феъл-атфорини.

    Бизнинг ишончимиз пуч экан, сароб,
    «Доҳий»лар юзидан шилдингиз ниқоб.

  • III бўлим

    Доҳий вафотидан кейин беаёв,
    Бошланди даҳшатли сўроқ ва тергов.

    Замон раҳбарлари қатор ва қатор,
    Қамала бошланди барча дилозор.

    Хрущев даврига келиб илк бора,
    Оқни оқ дейишди, қорани-қора.

    Одамлар зеҳнида пайдо илиқлик,
    Мазлумлар қоматин кўтардилар тик.

    «Халқ душмани» дея бадном бўлганлар,
    Аҳлу авлодлари шукрона қилар.

    Хрущев бу ёвуз тамғани олди,
    Улар ҳам оқибат одам саналди.

    Уларни хизматга қилишди қабул,
    Ўқув юртларига очилди кенг йўл.

    Никита Сергеевич ўта шиддаткор,
    «Халқ душмани» тамғасин айлади бекор.

    Хрущев ватанни анча поклади,
    Йигирма миллионнинг номин оқлади.

    Бу шижоат эди, бу мардлик эди,
    Шу иш-ла Хрущёв тарихда қолди.

    *** *** ***
    Ленин асос солган шўро тузумин
    Синдира олмади душман ҳужуми.

    Қаттиққўл Сталин мустаҳкам этди,
    Шул сабаб довруғи оламга кетди.

    Аввал эл бошига келтирди офат,
    Кейинчалик элни қилди ҳимоят.

    Ким уни алқайди, ким қарғар ҳамон,
    Мутлоқ яхшимасди, ё мутлоқ ёмон.

    Мутлоқ нарса йўқдир оламда азал,
    Бу қоида мудом қилади амал.

    Тарихга айланди шўро замони,
    Ўзи билан кетди яхши-ёмони.

    Хатоларни қилмай десангиз такрор,
    Тарихдан хулоса чиқармоқ даркор.

    Шўро ғоялари эди пок, ҳалол,
    Ҳаромхўр раҳбарлар айлашди поймол.

    Уни ўзларича айлашди талқин,
    Энг олий орзулар емрилди секин.

    Халқни таҳликада сақлашди мудом,
    Қўрқоқлар наслини айлашди инъом.

    Ривож топди санъат, маърифат ва фан,
    Яшнади, гуллади, кундан-кун Ватан.

    Барча соҳаларда илғор бўлди у,
    Жаҳон ичра топди юксак обрў.

    Лекин бир нарсада мутлақ адашди,
    Шул сабаб таназзул чоҳига тушди.

    Ўзни ўнглолмади бул хато учун,
    Раҳбарлари армон қилар куну-тун.

    Бул хато – имону эътиқод эди,
    Динсизлик Шўронинг бошини еди.

    Дину диёнатга бегона тузум,
    Маишати наҳсу, истиқболи шум.

    Унда яшай олмас одам одамдек,
    Унда ҳукмрондир ёлғон, ғараз, кек.

    Фарзандлар улғайиб бўлишар манқурт,
    Қайдан ривож топсин, гулласин бу юрт.

    Тарбия топади ўғрию каззоб,
    Имонсизлик – азоб, динсизлик – азоб.

    Бундай мамлакатнинг эртаси бўлмас,
    Эли унутгайдир ҳайрату ҳавас.

    Мол каби маслаги еб-ичишдур бас,
    Бундай юрт аслида улкан бир нафас.

    Имонсиз болалар қилур хиёнат,
    Имонсизга асли хиёнат одат.

    Бундай жамиятнинг вориси бўлмас,
    Ер юзида ундан бир нишон қолмас.

    Дин – ҳалоллик эрур, ахлоқу адаб,
    Бизларни иймондан айирма, ё раб!

  • БОРИС НИКОЛАЕВИЧ ЕЛЬЦИН

    Шоҳнинг хизматини баҳолаган он,
    Адолати эрур ҳар қачон мезон.

    Куну тун жон чекиб, қилмайин роҳат
    Ўрнатмоқчи бўлди юртда адолат.

    Атроф жавонибга у кўз ташлади,
    Каззоблар танобин торта бошлади.

    Ватан томирларин кемирган мудҳиш,
    Каламуш зотига ёқмади бу иш.

    Дод-фарёд қилишди кўтариб исён,
    Қанча обод жойни айлашди вайрон.

    Элни кўчаларга қилишди даъват,
    Куну тун митинглар қилишди фақат.

    Улар кирдикорин баҳолашди ПУТЧ,
    Елцинга дўқ урар: «Ниятларинг пуч!»

    Шўро ҳам бошлади маслагин ногоҳ,
    Мақсад-маромидан айлади огоҳ.

    –Ўн еттинчи йили тўкканмиз дер қон,
    Курсини бермаймиз дейди, — қонга-қон.

    Борисга дўқ урар: – мақсадингдан қайт,
    Қайта қуришларинг кимга керак, айт?!.

    Коммунизмдан биз юз ўгирмаймиз,
    Демократиянгни қабул қилмаймиз.

    Мансабни бермаймиз – қилиб муддао,
    Оқ уйни қўриқлаб ётарди Шўро.

    Лужков ҳам Борисни қўллади шу дам,
    Ислоҳот йўлига қўйди у қадам.

    Шўрога деди у: ҳовурингдан туш,
    Беҳисоб жон сотдинг, эй арзонфуруш.

    Ночор кимсаларни беаёв отдинг,
    Ўсмирлар кўзига тупроқлар сепдинг.

    Адолатсиз эдинг, эл-юртда зуғум,
    Кўзлардан милтираб ёш оқарди жим.

    Бир куни фош бўлар зинову риё,
    Бу фисқу фужурни билғуси дунё.

    Айбларинг очилар элнинг юзига,
    Тарих қаро чаплар сенинг кўзингга.

    Халқ билан турганда улар бир сафда,
    Шўро таслим бўлди кейинги ҳафта.

    Халқ ўз раҳбарини эҳтиром айлаб,
    Унинг орқасидан эргашди алқаб.

    У элни бошлади зафарлар сари,
    Нажоткор Исои Масиҳ сингари.

    Халқларнинг қалбида эътиқод ёниб,
    Елциннинг изидан борди қувониб.

    Ҳур фикрлиликка очиб берди йўл,
    Ҳеч ким қилмаганди бу ишни алҳол.

    Матбуотга берди тўлиқ эркинлик,
    Ҳақиқат кўзига боқа олди тик.

    Қуллик кишанларин этди-ю барбод,
    Элнинг шуурини айлади озод.

    Камтарин раҳбару улуғвор инсон,
    Халқ бундай фарзандин атар қаҳрамон.

    Токим олам бордир номи ўчмасдир,
    Ёш-қари номини эслагай бир-бир.

    Кетар маҳали ҳам элни лол этди,
    Бир буюк мардликни кўрсатиб кетди.

    Ўз ихтиёри-ла мансабдан кетиш, —
    Ҳар кимнинг қўлидан келмагай бу иш.

    Шогирди Путинга ишонч билдириб,
    Уни ўз ўрнига кўрди муносиб.

    Шер шерга дўст бўлар, тулкига эмас,
    Шогирди мард чиқди ўзига ўхшаш.

    Путин устозининг йўлини тутди,
    Демократияни барқарор этди.

    Барча аразларни рад этиб дадил,
    Дунё сиёсатин этди мўътадил.

    Шундай раҳбар билан истиқбол дея,
    Гуллаб-яшнагайдир буюк Россия!

  • ШАРОФ ОТА

    (Достон)

    Дебоча

    Ўроқ ҳамда болға, қизил шиорлар,
    Атроф-жавонибни этганда қуршов.
    Бу қуршовнинг пўлат панжалари-ла,
    Эркин фикрлашга қўйилганди ғов.

    Ҳаттоки энг олий рутба раҳбарлар,
    Марказқўм қўлида эди қўғирчоқ.
    Эл нафъин кўзлаган неча орзулар,
    Қоғозларда қолиб бўлдилар ҳалок.

    Кимнингдир измига қараб ёзилди,
    Халқларнинг тарихи, ҳатто тақдири.
    Не-не ёзувчилар, шоир, олимлар,
    Бу соҳир тузумнинг бўлди асири.

    Вазият танг келиб қолган маҳали,
    Ўзининг тинчини уйларди ҳар ким.
    Ҳукм сурар эди ёвуз бир таҳдид:
    «Бош керакми, демак, туравергин жим!»

    Лек ҳаёт курашдан иборат асли,
    Курашиб яшагай ҳар доим инсон.
    Шу кураш элга бахт улашар доим,
    Ўзгариб кетади замину замон.

    Халқда бир ҳикмат бор, «Қаловин топсанг
    Гуркираб, ловиллаб ёнар ҳатто қор!»
    Элим, ўксимагин ўтган кунингга,
    Зеро Шароф Рашид деган ўғлинг бор.

    Ўз жонин гаровга қўйганича у,
    Сенинг бахт, иқболинг ўйлади кун-тун.
    Элим, сен ифтихор қилсанг ярашар,
    Шарофдек фидойи фарзандинг учун.

    Бўлмайдиган ишни бўлдирди гоҳи,
    Бўрининг кўксидан ундиргандек сут.
    Шаҳарлар, фабрика. Заводлар гувоҳ,
    Унинг қутлуғ номи бўлмагай унут.

    Элим, Ватаним деб, ўзбегим, дея,
    Синдирди ҳийлаю макр домини.
    Ўз ҳаловатидан, тинчидан кечиб,
    Ўзбекнинг оламга ёйди номини.

    Менинг ҳам муддаом, Шароф отанинг,
    Ҳалол хизматларин эсламоқ такрор.
    Зеро, одам жони ялпиз эмасдир,
    Қайта кўкармасдир ердан ҳар баҳор.

    Зеро, ҳар бир элнинг пешонасига,
    Бундай буюк фарзанд битар жуда кам.
    Уни эсламоқлик биз учун вожиб,
    Қадрин билмоғимиз лозим, муаззам.

    Яхши ният билан қалам ушладим,
    Бу йўлда раҳнамо эътиқод, ихлос.
    Отахон шаънига айтай ёруғ сўз
    Мақсадим: бурчимни оқламоқ, холос.

  • 1 – ҚИСМ
    ЗИЛЗИЛА

    Ер титради, эй воҳ, осмон титради,
    Эътиқод титради, иймон титради.

    Бир лаҳзада обод бинолар вайрон,
    Одамлар ғамзада, саргардон ҳайрон.

    Саноқсиз одамлар бўлдилар қурбон,
    Тирик қолганлари чекмоқда фиғон.

    Самога ўрлади фиғон, оҳу-воҳ,
    «Бу не кўргуликдир, не кулфат, Оллоҳ!»

    Бир лаҳза муқаддам баланд кошона,
    Энди замин узра яксон вайрона.

    Ҳеч ким ҳеч қаердан тополмас таскин,
    Осмон соқов эди, соқовдир замин.

    Одамлар саргардон ивирсир зир-зир,
    Оҳ бешафқат тақдир, шафқатсиз тақдир.

    Хар ким ўз жонини асраш-чун ҳалак,
    Югуриб-елади, сарсон, жонсарак.

    Киши ўзи учун топмагач чора,
    Элин нима қилсин раҳбар бечора?!

    Элга қийин бўлди, жуда ҳам қийин,
    Раҳбарга-чи, ундан юз карра, тайин.

    Гумон ва шубҳани айлаганча дафъ,
    Қўрқув, ваҳимани этди бартараф.

    Шароф ота элга таскин бағишлаб,
    Тинимсиз марказдан қиларди талаб.

    Токим эл қалбини қамрамасин ғам,
    Бизга ёрдам керак, шошилинч ёрдам.

    –Токим элнинг кўнгли ўксиб қолмасин,
    Қалби ғам-ғуссага буткул тўлмасин.

    Тошкентни тиклайлик бўлиб жамул-жам,
    Ёлғизлик сезмасин бирор-бир одам.

    Ўзбек муфтхўр эмас, тайёрхўр эмас,
    Текинга бировнинг нонини емас.

    Барча кўмакларни биз пулга чақиб,
    Олтин, пахта билан тўлаймиз, насиб.

    Ишнинг бу томони, дўстлар, беташвиш,
    Бизнинг бошимизга бугун тушди иш.

    Лекин меҳнатсевар, мағрур халқим бор,
    У ўзни ҳеч қачон қилмас шармисор.

    Йиқилган уйини тиклайди қайта,
    Яшайди, тақдирга шукрона айта.

    Ҳали пайт келади сезмас каму кўст,
    Бу бир синов эрур, имтиҳон, холос.

    Ҳар қандай вазият, ҳар бир ҳолатда
    Раҳбарга боғлиқдир ишлар, албатта.

    Раҳбарнинг ҳар битта сўзи барибир,
    Ишнинг юришига етказар таъсир.

    Ота марказқўмга айлади хитоб,
    Ва унга беришди хайрли жавоб.

    Москва кўмаги – саноқсиз карвон,
    Қадрдон Тошкентга бўлдилар равон.

    Уларда қурилиш ашёсидан то,
    Озиқ-овқатгача бари муҳайё.

    Ёрдамга келишди арману грузин,
    Болтиқ буйи халқи, ўрис, украин.

    Тожик ва белорус, қирғизу қозоқ,
    Барчанинг мақсади кўмакдош бўлмоқ.

    Дўстлар мададида бошланди зўр иш,
    Вайрона шаҳарни кайтадан қуриш.

    Бунда меҳру ихлос бўлиб ҳукмрон,
    Ишнинг суръатига қолишди ҳайрон.

    Чексиз ғайрат ила ишлаб куну тун,
    Бундай жишоатни кўрмаган очун.

    Оқлаб эл олдида берган ваъдани,
    Ойда бажаришди йиллик режани.

    Отахон бу ишда бўлдилар бош-қош,
    Қалбларга нур бериб, мисоли қуёш.

    Тошкент ўз қаддини тиклади шундоқ,
    Ҳатто аввалгидан бўлиб гўзалроқ.

    Отага шунчаки бир пойтахт эмас,
    Тошкент шаҳри эди шаҳри муқаддас.

    Бу шаҳарга қалбин қўрини бериб,
    Кўрмоқчийди уни гўзал, муносиб.

    Истарди Тошкентга боқишсин ҳайрон,
    Худди Москваю, Париж ё Лондон.

    Уни обод қилмоқ орзуси эди,
    Куну тун Тошкентнинг ғамини еди.

    Отахон марказни гапга кўндириб,
    Метро қурилишин бошлади ғолиб.

    Бу улуғ иш эди – ёш-қари иқрор,
    Бутун Ўзбекистон учун ифтихор.

    Тошкентнинг метроси бошқаларидан,
    Ажралиб турарди чиройи билан.

    Бекатлар безалган – жозиба, шукуҳ,
    Уфуриб турарди ундан миллий руҳ.

    Ер остида улкан қасрлар пайдо,
    Тошкент метросимас оддий бир метро.

    Ҳар битта бекати кўркам бир сарой,
    Нурота мармари бермишдир чирой.

    Ўзбекона эди Тошкент метроси,
    Ўзбекона эди обу ҳавоси.

    Одамнинг қалбида бўлса эътиқод,
    Унга жозибали кўринар ҳаёт.

    Ривож-равнақ топар доимо иши,
    Савобга йўғрилар ҳар бир қилмиши.

    Ўз элин севарди чексиз отахон,
    Эл учун умрини айлади қурбон.

    Ҳар ишда эътиқод раҳбари эди,
    Элнинг муҳаббати сарвари эди.

    Шул сабаб омади боқарди кулиб,
    Ҳар ишда бўларди музаффар, ғолиб.

  • 2 – ҚИСМ

    Ўзбек деганида отнинг дупури,
    Акс садо беради бу олам аро.
    Ўзбек деганида кўзим ўнгида,
    Саробдек мавжланар адоқсиз саҳро.

    Ўзбек деганида уфқ кенгаяр,
    Чексиздек кўриниб кетади олам.
    Қантарилган отлар сувлиғин чайнар,
    Парвозга шайланган бургутдир одам.

    Ўзбек деганида қиличлар зарби,
    Эшитилиб турар мозий қаъридан.
    Бутун қуруқликни қамраб олгуси,
    Туркона лисонли ҳудудсиз Ватан.

    Ўзбек дегани бу – Амир Темурдир,
    Ҳудудлари чексиз улкан мамлакат.
    Осойишта яшар сағиру кабир,
    Унда ҳукмрондир адлу адолат.

    Ўзбек дегани бу фақат жанггоҳмас,
    Илму ирфонни ҳам англатар ўзбек.
    Осмон дарвозасин очганди илк бор
    «Зичи Кўрагоний» бирла Улуғбек.

    Туркона лисоннинг жозибасини,
    Навоий айлади оламга машҳур.
    Беш юз йилдан буён ғазал базмида,
    Ўзбекнинг каломи жаранглар мағрур.

    Йигирманчи аср ибтидосида,
    Ларзага келди-ю замину замон.
    Инқилоб қиламиз, дея бир гуруҳ,
    Барча сарҳадларни айлади вайрон.

    Ва барпо қилишди ажиб бир тузум,
    «Шўро ҳукумати» аташди номин.
    Ўзбек деганида англашиларди,
    Саховат ундирган муқаддас замин.

    Юртни обод қилиш андишасида,
    Эр-хотин, бутун эл айлади ғайрат,
    Ўзбек деганида тушуниларди,
    Ҳалолу покиза, фидоий меҳнат.

    Каналлар қазилиб, қақроқ чўлларга
    Оби ҳаёт янглиғ чиқарилди сув.
    –Ўзбек дегани бу, — дейишди зимдан,
    Чўлқувар халқ экан, билмаскан қўрқув.

    Чўллар гулзорларга айланди буткул,
    Мевазор боғларга айланди саҳро.
    Оқиб ётар эди бенаф, бесамар,
    Элнинг хизматига бўйсунди дарё.

    Раҳбар одил бўлса раият учун,
    Бахтдир бу, жуда ҳам тансиқ ва ноёб.
    Эл-улус аямай ғайратин-кучин,
    Юртни гуллатишга айлагай шитоб.

    Раҳбар одил бўлса, юртнинг ишлари,
    Ривож-равнақ топар, топар эътибор.
    Раҳбар одил бўлса, юрт обод бўлар,
    Ҳатто қурт-қумурсқа топмагай озор.

    Раҳбар одил бўлса, элу улуснинг,
    Турмушига кирар қут ва барака.
    Гар одил бўлмаса, раият аҳлин,
    Ноласи, фиғони чиқар фалакка.

    Одил раҳбар эди Шарофхон ота,
    Доим кулиб боқар эди омади.
    Унинг замонида Ўзбекистонда,
    Обод этилмаган гўша қолмади.

    Одил раҳбар эди Шарофхон ота,
    Чексиз армон эди ҳар битта сўзи.
    У дерди: ўзбекка хизмат қилсайди,
    Бухоро, Учқудуқ, Газлининг гази.

    Яхшининг омади кулиб боқади,
    Яхшига табиат қилур мурувват.
    Китоб ва Шахрисабз, Оҳангарондан,
    Қазиб чиқарилди бойликлар қат-қат.

    Балки йиллар ўтар, асрлар ўтар,
    Сўзга кирганида тарих тиллари.
    Шарофхон отани эслашар бешак,
    Мурунтовнинг тоза, соф олтинлари.

    Оқил раҳбар элни меҳнатга бошлар,
    Юртни гуллатишга қилар ҳидоят.
    Шарофхон отанинг раҳбарлик пайти
    Улуғ Ўзбекистон тиклади қомат.

    Оқилнинг ёнида оқиллар турар
    Оқилга елкадош мудом донолар.
    Доно одамларнинг кенгаши сабаб
    Кўкка буй чўзишди баланд бинолар.

    Элни яратдими парвардигорим,
    Тоғдами, тошдами, сувдами, чўлда
    Унинг ризқини ҳам яратар бешак,
    Ўша эл яшаган макон-маҳалда.

    Оқил раҳбарларнинг вазифасидир,
    Элнинг разқ-рўзини муҳайё қилмоқ.
    Тоғу тошдан ва ё сувданми, чўлдан
    Худо берган ризқу рўзни ундирмоқ.

    Ўзбекнинг замини чўл эди, тақир,
    Этаги уфққа бориб туташган.
    Нима қилмоқ керак катта бир халққа,
    Шу қахраган саҳро бўлса гар Ватан?!

    Бир нарса муқаррар: Раззоқи олам,
    Бу элнинг ризқини сочмиш саҳрога.
    Оқил раҳбар уни ундирмоғи шарт,
    Бахтли этмоғи шарт элни дунёда.

    Отахон оқиллар билан кенгашиб,
    Танлади энг тўғри, мўътадил йўлни:
    «Қақраган саҳрога сув чиқармоқ шарт,
    Бўcтон этмоқ керак қақраган чўлни!»

    Ишга жалб этилди барча ёш-қари,
    Қудратли техника – беминнат дастёр.
    Кимсасиз саҳрода меҳнат зафари,
    Гуриллаб ағдарар ерни трактор.

    Жизғанак чўлларга чиқарилди сув,
    Бахш этилди унга ўзга тароват.
    Ҳар битта гиёҳнинг кўксида ғулув,
    Сувни сипқорганча қиларди роҳат.

    Қўриқлар очилди – беминнат замин,
    Экин майдонлари – ҳудуди чексиз.
    Бир ён боғу-бўстон, анвойи мева,
    Бир ёнда шарбатдек ғарқ пишган полиз.

    Бир ёнда ғаллазор мавжланиб турар,
    Бир ёнда барқ урар кўм-кўк пахтазор.
    Бир ён қурувчилар шаҳарлар қурар,
    Бир ёнда мактабу боғчалар қатор.

    Ҳисоб-китоб қилди Шарофхон ота,
    Чўлга нима экса фойдаси кўпроқ.
    Жаҳон бозорида нарху навони,
    Чўтга ташлаб кўрди чамалаб, мундоқ.

    Ва хулоса қилди: «Экамиз пахта!»
    Пахта бойитади элни ҳойнаҳой.
    Жаҳон бозорида бир килосига
    Сотиб олиш мумкин қирқ кило буғдой.

    Замину замонга экишди пахта,
    Эл меҳнат терила суғорди уни.
    Ўзбекнинг пахта деб тонги отарди,
    Пахта агатида ўтарди куни.

    Ақлу идрок билан қилинган меҳнат,
    Азалий ҳақиқат: зое кетмайди.
    Ерга умид билан қадалса уруғ,
    Замин алдамайди, ноком этмайди.

    Мевасин улашди тинимсиз меҳнат,
    Пахтанинг ҳосили етилди мўл-кўл.
    Далага отилди барча кекса-ёш:
    «Бир чаноқ «оқ олтин» бўлмасин увол!»

    Шундан Ўзбекистон қаддин тиклади,
    Қардошлар сафидан жой олди мағрур.
    Шундан эл-улуснинг ризқи фаровон,
    Лабларда табассум, кўзларда суру.

    Ўзбек шуҳратини оламга ёйди,
    Ёруғ юзи каби пахтаси оппоқ.
    Ҳалол меҳнат уни мукаррам этди,
    Пешона терию, қўлдаги қадоқ.

    Унинг заҳматига ҳайрат бармоғин
    Тишлаб қотиб қолди бутун жаҳон тек.
    Энди олам аро пахта деганда,
    Тушунилар эди заҳматкаш ўзбек.

    Юртнинг ободлигин сабабчиси у,
    Элни ўйлар эди қайта ва қайта.
    Ўзбекнинг кўксини тоғдек кўтарди,
    Унинг танти ўғли – Шарофхон ота.

  • 3 – ҚИСМ

    Йўқ, йўқ, фақатгина оқил раҳбармас,
    Зукко адиб эди Шароф отахон.
    Унинг жасорати, шижоатига,
    Бугунгача аҳли маърифат ҳайрон.

    «Бўрондан кучли»да мавжуд тузумни,
    Танқид айлаганди ёзувчи ғоят.
    Худди ўша тузум емирилишини,
    Олдиндан қилганди гўё башорат.

    Дунё азал-абад шундай қурилган,
    Яхшининг наздида ёмонлар доғли.
    Ҳаттоки қуёшни рашк қиларкан,
    Кавакларда ётган бахил бойўғли.

    Улуғларнинг иши юришса агар,
    Ич-этини ейди, ул зоти пастлар.
    Шарофхон отанинг реҳлатидан сўнг
    Таъна тошин отди аҳли нокаслар.

    Кўршапалак каби пусиб, тун пайти,
    Ҳатто марқадини ковлашди эй воҳ.
    Валекин ўзлари шармисор бўлди.
    Бунга замин гувоҳ, осмон гувоҳ.

    Яхшиларнинг номи сира ўчмагай,
    Эл ўз фарзандини эслагай мудом.
    Отахоннинг номи билан бошланар,
    Ҳар бир анжуманда хайрли калом.

    Унинг армонлари амалга ошар,
    Руҳи шогирдларин қилар ҳидоят.
    Ислом оға уни устод деб атар,
    Демак, орзулари бўлар ижобат.

    Унинг армонлари ҳалол, пок эди,
    Қанийди, амалга ошсайди, омийн.
    Қоп-қизил олтиндан бўларди шаксиз,
    Остонаси ҳар бир дона ўзбекнинг.

  • ХОС матерриаллар

    Октябр революциясидан кейинги дастлабки ойларда Ленин «Интизомни йўлга қўйишнинг энг даҳшатли чораларини» кўришни талаб қилди.
    (В. И. Ленин. Собр. Соч. 5-изд, том 36, стр. 217)
    *** *** ***
    1917 йилнинг декабр ойида Ленин қуйидаги жазо турларини танлайди: «Ушбу қонунга бўйсунмаганларни бутун мол-мулкини мусодара қилиш, қамаш, фронтга ва мажбурий меҳнатга жўнатиш йўли билан жазолаш…»
    (В. И. Ленин. Собр. Соч. 5-изд, том 35. стр. 176)
    *** *** ***
    «Кам сонли эксплуататорларнинг кўп сонли кечаги ёлланган қуллар томонидан бостирилиши аввалги кўпчиликнинг камчилик томонидан бостирилишидан кўра анчайин осон, табиий ва арзонга тушади».
    (В. И. Ленин. Собр. Соч. 5-изд, том 33. мтр. 90)
    *** *** ***
    Хўш, бу осон ва табиий бостириш иши бизга қанчага тушди? Ватангадо бўлган статист профессор И. А. Кургановнинг ҳисоблашича, 1917 йилдан 1956 йилгача уруш талафотларидан ташқари, фақатгина террористик қирғинлар, бостириш, очарчилик, лагерларда ўлиш ва туғилишнинг камайиб кетиш дефицити билан биргаликда бу йўқотиш 66,7 миллион (бу дефицитни ҳисобга олмаганда 55 миллион) нафарни ташкил этди.
    (А. И. Солженицин. Архипелаг ГУЛАГ. М., 1991г. стр. 8)
    *** *** ***
    1918 йилнинг февралида Халқ комиссарлари кенгашининг раиси ўртоқ Ленин қамоқда сақлаш жойларини кўпайтириш ва жиноий жавобгарлик учун жазо чораларини кучайтиришни талаб қилди. Май ойида эса бу талабларга янада аниқлик киритиб, порухўрлик учун камида ўн йил қамоқ жазоси,
    устига-устак ўн йил мажбурий меҳнат, демак, йигирма йил бериш керак, дея кўрсатма берди.
    (В. И. Ленин. Собр. Соч. 5-изд, том 54. стр, 391, том 50 стр. 70)

    *** *** ***
    Адлия Халқ комиссарлигининг Марказий жазолаш бўлими 1918 йилнинг май ойида тузилиб, лекин қонуний йўл билан июн тўнтаришидан кейин 1918 йилнинг 23 июл куни «Озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги муваққат дастурамал»да эълон қилинди. (Брест сулҳидан сўнг сўл эссерлар ҳукуматдан чиқиб кетишди.)
    (Сборник «От тюрем к воспитателным учреждениям», издательство «Советское законодательство» М., 1934г. стр 5 и 10. Под редакции Прокурор СССР Вышинского).

    *** *** ***
    Фақат ана ну тарихий кундан (1918 йил 23 июлдаги дастурамалдан) эски қамоқхона машинасини қайта қуриш ва Архипелагни тузиш иши бошланди. Қатор лагерлар вужудга келди. Архипелаг туғилди. (Октябр революциясидан тўққиз ой кейин)
    (А. И. Солженицин. Архипелаг ГУЛАГ. М., 1991. стр. 192.)

    *** *** ***
    1918 йилнинг август ойида Лениннинг жонига Ф. Каплан томонидан суиқасд қилинганидан бир неча кун олдин Владиримиз Ильич Евгения БОШ*га ҳамда Пенза губернияси ижрокомига (Улар деҳқонлар кўзғолонини бостириш уҳдасидан чиқишолмаётган эдилар) юборган телеграммасида: «Гумон қилинганларини шаҳар ташқарисидаги консентрацион лагерларга қамаш** ҳамда «шафқатсиз оммавий террор ўтказиш» кўрсатмасини берди. (Бу ҳали террор ҳақидаги декрет эмасди)
    1918 йилнинг 5 сентябр куни бу телеграммадан ўн кунлар ўтгач, Халқ комиссарлари Кенгашининг қизил террор ҳақидаги декрети босилиб чиқди. Бу декретга Лениннинг сафдошлари Петровский, Курский ва В. Бонч-Бруевичлар имзо чекишган эди. Бунда оммавий қирғинлар ҳақидаги кўрсатмадан ташқари, жумладан, «Совет республикасини концентрацион лагерларда сақлаш йўли билан синфий душманлардан муҳофаза қилиш»га ҳам даъват қилинган эди.
    (А. Солженицин. Архипелаг ГУЛАГ. М., 1991г. стр 13.)
    ***
    *В. И. Ленин Собр. Соч. 5-издание, том 50, стр.143-144
    **Собрание Узаконений РСФСР за 1918г. №65, статья 710
    ***К.Х. Данишевский. «Революционные Военные Трибуналы». Издание Реввоентрибунала Республики. Москва., 1920г. стр. 40.)

    *** *** ***
    Революцион ҳарбий трибунал бошлиғи шундай ёзади: «Консентрацион лагерлардаги тутқунлар мақоми ҳарбий асирлар мақомига тенг»
    (А. И. Солженицин. Архипелаг ГУЛАГ. Москва., 1991г. стр 13)

    *** *** ***
    Кейинчалик концентрацион лагерларга трибунал орқали ҳам тушадиган бўлишди. Лекин ҳукм қилинганлар эмас, балки душман деб гумон қилинганлиги учун.
    Концлагердан қочишга уринганлик учун маҳбуслик муддати (суд ҳукмисиз, албатта!) ўн бараварига кўпайтириларди. Ўша пайтларда «Бирга ўн!» ёки «Бирга юз!» иборалари тез-тез эшитилиб турарди)
    Масалан беш йилга ҳукм қилинган маҳбус қочмоқчи бўлиб ушланса, унинг қамоқ муддати ўз-ўзидан 1968 йилгача чўзиларди. Концлагердан иккинчи марта қочганлиги учун отиш ҳукми муқаррар эди.
    Украинада консентрацион лагерлар кечикиброқ, фақат 1920 йили ташкил қилинди.
    (А. И. Солженицин. Архипелаг ГУЛАГ. М., 1991г. стр. -14).
    *** *** ***
    1924 йилги докладида Крыленко махсус мақсадлардаги қамоқхоналар – меҳнаткашлар учун эмас, балки меҳнаткашлар ичидан чиққан жуда кам хавфли кимсалар учун қамоқхоналар сонини кўпайтиришни талаб этади. Унинг бу «доно» ибораси 1924 йилги ислоҳ қилиш – меҳнат кодесига шундайгина киритилган эди.*
    Эндиликда реконструктив давр остонасида, (демак, 1927 йилдан бошлаб «лагерларнинг аҳамияти… Сиз нима деб ўйлагандингиз? Эндиликда шунча ғалабалардан сўнг?… бирмунча хавфли душман унсурлар, қўпорувчилар, зараркунандалар, қулоқлар, контрреволюцион агитацияга қарши ортиб боради.**
    (*Сборник «От тюрем…» стр.431.)
    (**И.Л.. Авербах «От преступления к труду» Под ред. Вышинского изд. «Советское законадательство М., 1936г. А. И. Солженицин. М., 1001г. Архипелаг ГУЛАГ. Стр. 20)

    *** *** ***
    Маҳбуслар Кемидан ғарбга томон ботқоқликдан қачонлардир мутлақо номумкин деб топилган Кемъухтинск тупроқ йўли қуришни бошлашди. Ёзда ботқоққа ботиб кетишар, қишда эса совуққа муз қотиб ўлишарди. Бу қурилишдан Соловецкийликлар худди ажалдан қўрққандек қўрқишарди. Кремл деворлари ичра ҳам бу таҳдид узоқ муддат акс-садо бериб турди:
    –Нима, Ухтага боришни хоҳлайсанми?!
    («Соловецкиу острова», 1930г. №2-3, стр 56-57, и А. Л. Солженицин «Архипелаг ГУЛАГ», М., 1991г. стр. 48).

    *** *** ***
    Худди шундай яна бир йўлни Медвежегорскдан Парандовскийгача қуришди. Бу қурилиш давомида чекист Гашидзе қояга портловчи моддалар ўрнатишни буюрди. Шундан сўнг маҳбусларни қояга жўнатиб, ўзи дурбин билан уларнинг портлашини кузатди:
    Бошқа бир даҳшатли ҳикояга ҳатто ишониш қийин. Кем-Ухтин йўл қурилишида Кут номли мавзе яқинида 1929 йилнинг февралида яқин юз нафардан иборат маҳбуслар ротасини иш нормасини бажармаганликлари учун гулханга ҳайдаб киришди – барча-барчаси ёниб кул бўлди;
    Айтишларича, 1928 йилнинг декабрида Красный Горкада (Карелия) маҳбусларни иш меъёрини бажармаганлик учун жазолаш мақсадида ўрмонда тунашга мажбур қилишди. 150 нафар маҳбус музлаб, тарашадек қотиб қолишди. Бу одатий Соловецкийча ёндашув эди. Бунга ажабланишга ҳожат йқ. Бу ҳақда А. И. Солженицинга собиқ Соловкалик, профессор Дмитрий Павлович Каллистов гапириб берган.
    (А. И. СОлженицин. Архипелаг ГУЛАГ. М., 1991г. стр 48)

    *** *** ***
    «…Ҳуқуқсизлик, зулм-ситам ва хомушлик ошёнига Лочин ва Бўрон қуши келиб қўнди. Биринчи рус ёзувчиси! Мана, у улар ҳақида ёзади! Ҳали у улурга кўрсатиб қўяди! Уларни ҳимоя қилади! Горькийни худди умумий авфдек кутишарди. Ва илдизсиз арчаларни ерга суқишиб, хиёбон яратишди. (Бир неча кун давоми улар қуримаслиги керак эди). Услон (Словецкоедаги махсуслаштирилган бошқарма)нинг фахри ҳисобланган, бундан уч ой муқаддам очилган болалар колонниясида усти бут, қорни тўқ болалар билан учрашиб, ёшларни социалистик турмушга қандай асраб-авайлаб, тарбиялашаётгани билан танишиш Горькийга мароқли эди, албатта…
    Болалар колонниясига боришди. Қандай яхши! Ҳар ким алоҳида харакда, тагига кўрпача тўшалган. Ҳамма хурсанд, жилмаяди.
    Кутилмаганда 14 ёшли болакай деди: Қулоқ сол, Горький! Бу кўраётганларинг ҳаммаси ёлғон…, — болакай ориқ, бўйчан, бесўнақай мўйсафидга бир ярим соат давомида сўзлади. Болалар эса луқма ташлашарди. «Пашшалар ҳақида айтдингми?»
    –«Айтдим!» «Калтаклаш ҳақида-чи?» — «Айтдим!».
    –Зинапоядан итариб йиқитишларини-чи?
    –Айтдим!
    –Қоплар ҳақида-чи?
    –Айтдим!
    –Қор устида тунашни-чи?
    –Айтдим!
    Ҳақпараст болакай ҳамма-ҳаммасини айтиб берди!!!
    23 июнда Горький сузиб кетди. Унинг кемаси соҳилдан ҳали узоқлашмасдан болакайни отишди!
    (А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ». М., 1991г. стр 52-55.)

    *** *** ***
    1928 йилнинг 28 март куни Совнарком (Рыков раислигида) «мамлакатда жазолаш сиёсатининг ҳолати» ҳақидаги масалани кўриб чиқди. Жазо сиёсатининг етарли эмаслиги қайд қилинди. Синфий душманлар бу синфий бегона унсурларга қарши репрессиянинг шафқатсиз турларини қўллаш лагер режимини кучайтириш, мажбурий меҳнатни маҳбус учун текин, давлат учун эса фойдали бир тарзда ташкил қилишга, шунингдек «келажакда меҳнат колоннияларини кенгайтиришга» қарор қилинди. Демак, яқин келажакдаги планли оммавий қамоққа олишлар олдидан лагерлар сонини кўпайтириш тавсия қилинганди.
    (ЦГАОР, ф-393, оп-78, х-65, л.л. 369-372. А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ». М., 1991 г. стр 62.)

    *** *** ***
    Карпуничнинг хотирлашича, Среднеканск йўлининг 66-километридаги Марис булоғи бўйида иш нормасини бажармаганлар учун карета жазоси мавжуд эди. Бу ўлим каретаси аталиб, чанага ўрнатилган ҳўл ғулалар воситасида 5х3х1,8 метр ҳажмида кичкина эшикчали, деразасиз қурилма эди. Кечаси айбдор, деб ҳисобланганларни жазо изоляторидан олиб чиқиб, ўлим каретасига тиқишар ва трактор билан судраб лагердан 3-4 километр нарига обориб қўйиб келишарди. Тор жойда қоматини ростлай олмаган, совуқда муз қотаётган бечора маҳбус жони чиққунча дод-вой соларди. Бир суткадан сўнг каретанинг эшиги қулфи очилиб, жасадлар чиқариб ташланарди.
    Жанубий экспедицион бошқармага қарашли ОЛП (Лагернинг махсус пункти)да нормани бажармаслик учун жазолаш услуби оддийроқ эди. ОЛП бошлиғи лейтинант Григорьев иш объектида қўлда пистолет билан юриб, ҳар куни икки-уч нафар иш нормасини бажармаганларни отиб ташларди. (Томос Сговно хотираларидан)
    Калымада дам олиш куни берилмас, иш куни 14 соатга етказилган, ҳавонинг 45-50 градус совуқлигида ҳам ишлаш мумкин, дея эътироф қилинганди. Айрим бошлиқларнинг ўзбошимчалиги оқибатида 60 градус совуқликда ҳам маҳбуслар ишга чиқишарди.

    *** *** ***
    1934 йилда босилган ва муаллиф томонидан партиянинг XVII съездига бағишланган «Беломорско-Балтийский канал имени Сталина» китоби Горькийнинг «История фабрик а заводов» асарининг гўё бир тармоғидек эди. Унинг муҳаррирлари Максим Горький, Л. Л. Авербах ва С. Г. Фиринлар эди.
    Семён Фирин – ГУЛАГ бошлиғининг ўринбосари, Леапольд Леонидович Авербах (Ида Леонидовнанинг акаси) «На литературном посту» журналининг масъул муҳаррири, Свердловнинг жияни.
    Яковнинг барвақт ўлими сабабли ажабтовур Свердловлар оиласи революцион тарихнинг соясида қолиб кетди. Свердловнинг ўзи ёш бўлганлигига қарамай, қирғин ва қатлиомларда, ҳатто подшоҳ оиласининг
    қатлида ҳам иштирок этди. Унинг ўғли ғайриоддий терговчи Андрей Свердлов эса жаллод эди. У, шунингдек, масхарабозларча ўзини маҳбусга айлантириб, маҳбуслар камерасига кириб ўтириб, жосуслик қиларди.
    Свердловнинг хотини Клавдия Новгородцеванинг қўлида эса революция жараёнида большевиклар томонидан ўғирланган партиянинг олмос-бриллиант фонди сақланарди. Сиёсий бюро бу захирани мабодо давлат қўлидан кетиб, шошилинч равишда ҳукумат биносини тарк этиш лозим бўлиб қолган ҳолатларга асраб қўйганди.
    (А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ». М., 1991 г. стр 69-71.)

    *** *** ***
    Болалар билан жилмайиб суратга тушган «болаларнинг энг яхши дўсти» уларни 12 ёшдан жазонинг барча турларини қўллаш йўли билан ҳукм қилишни тавсия қилди.
    (ЦИК ва СНКнинг 7. 04. 35 йил фармони) (Ҳатто ўлим жазоси ҳам).
    …58 моддани қўллашда эса ҳеч қандай ёш чегараси амал қилмасди. Масалан Гелий Павлов бу мода билан 12 ёшида ҳукм қилинди. (У 1943-49 йиллар Заковс колонниясида ўтирганди.)
    Ҳатто Таллинда 1945 йил оммавий ҳуқуқшинослик бўйича сўзланган лекцияларда ошкора шундай дейилган: Доктор Усма 58-модда билан ҳукм қилиниб, колоннияда ўтирган 6 ёшли болани учратган. Бу албатта, рекорд эди!
    (А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ». М., 1991 г. стр 372-374-386.)

    *** *** ***
    Лагерлар ичида яна тергов тюрмаси бор эди. Ўз-ўзидан маълумки, агар лагердан кўра даҳшатлироқ бўлмаганда, лагер ичидаги тюрма деб аталмасди.
    Шундай лагер ичидаги тергов қамоқхоналаридан бири Магадандан 506 км нарида Калымадаги Оротукан лагпункти эди. 1937-38 йил қиш мавсуми. Бу юпқа фанер ва палаткадан қурилган посёлкада жон сақлаш амри маҳол эди. Янги келтирилган ҳар бир бахтиқаро палаткалар эшигидан кирмасданоқ хайратдан қотиб қоларди. Чунки палатка деворларининг ташқи томонидан совуқдан музлаб тарашадек қотиб қолган ўликлар қатор терилган бўларди. (Бу амал маҳбусларни қўрқитиш учун эмас, балки иложсизликдан эди. Одамлар ўлаверади. Қорнинг қалинлиги 2 метр, ўликларни кўмишнинг иложи йўқ.) Маҳбуслар эса ниҳоятда кўп. Бутун Калымадан «қуён»лар шу ерга келтирилган, терговчилар улгуришмайди. Баъзилари биринчи терговга ҳам етиб бормасдан вафот этишади. Палаткалар шунчалик тиқилинчки,
    маҳбусларни суғориш пайти, яъни эшикдан уларнинг боши узра муз парчаси итқитилганда, қўл чўзишнинг имкони йўқ. Фақат оғиз билан музни тутиб олиб, сўриш мумкин.
    Тушликдан олдин навбатчи қоровул эшикма-эшик юриб бақиради: «Ўликлар борми?» «Бор». «Паёк ишламоқчи бўлганинг судраб чиқ!» Майитларни судраб чиқишар ва палатка деворидаги ўликлар устига териб чиқишарди.
    Ўлганнинг фамилиясини эса ҳеч ким суриштириб ҳам ўтирмасди. Паёк – кунига уч юз грамм нон ва бир коса баланда (карамшўрва) эди.
    Суд? Суд мажлисини қай бир Лагколлегия олиб боради. III бўлим томонидан бир коса карамшўрвага сотиб олинган гувоҳлар гувоҳлик беришади. «ҳақиқат» тантана қилади. Бурнепаломада ўз аъзолари судида бригада бошлиқларининг гувоҳлик бериши одат тусига кирганди. Уларни чуваш терговчи Крутиков «бригадирликдан бўшатаман! Печорага жўнатаман!» деган таҳдидлар билан қўрқитиб кўндирарди. Латиш, Бренштейн ҳақида бригадир Николай Рожин (Горький шаҳридан) гувоҳ сифатида кўрсатма беради: «Ҳа, Бренштейн «Зингер» тикувчилик машинаси яхши, «Подолск» эса ярамайди, деб айтганди». Бўлди, етарли! Горький вилоят судининг кўчма сессияси учун (Суд раиси Буханинг ҳамда икки нафар маҳаллий комсомолка Жукова ва Коркина) шу кўрсатманинг ўзи етарли эди, албатта. Ҳукм: Ўн йил!
    1937 йилнинг мартида Троцкийчилар очлик эълон қилиб, «ғалаба»га эришгач, уларни алдаб жазолаш учун москвадан жанубий Устага «Григорьевич комиссияси» юборилган эди. Воркутага эса комиссия аъзоси Кашкетин юборилди.
    1936-37 йилнинг қиш мавсумида турли жойлардан троцкийчилар ва доцистлар (демократик центристлар) эски ғишт заводига тўпланди. 1938 йилнинг аврелига бориб улар 1053 нафарга етди. Улар ўзларини қай бир янги объектига юборишларини кутишарди. 22 апрел куни (Ленин туғилган куни) булардан 200 кишини сафга тизишди. Маҳбуслар хурсанд эди. Ахир уларни янги жой, янги фаолият кутмоқда. Куёш чарақлаб турибди. Кутилмаганда ялтираб кўзни қамаштирувчи қорликлар ичидан визиллаб пулемёт ўқлари кела бошлади. Ҳеч нарсани англолмаган маҳбуслар ерга тутдай тўкилдилар. 23 ва 24 апрел кунлари ўша ерда, худди шу услубда яна 760 нафар отилди. Бу ёвузлик тарихда «кашкетинчасига отиш» номи билан машҳур.
    Гувоҳларнинг ҳикоя қилишларича, Адакс (Печорадаги лагпункт)да қатллар қуйидагича ўтказилган. Кечалар айрим маҳбусларни «луш-лушлари» билан лагер орқасига олиб ўтишарди. Зона орқасидаги уйчага бир нафардан олиб кирилар, қўллари орқага қайириб боғланиб, оғизларига латта тиқилар ва нариги эшикдан олиб чиқиб, 5-6 нафардан от аравага ташлаб теппага, лагернинг қабристонига элтишарди. У ерда тайёрланган улкан чоҳларга уларни ташлаб, тириклай кўмишарди. Ваҳшийликдан эмас, йўқ. Аниқланишича, тирикларни олиб чиқиш, ортиш-тушириш, ўликларга худди шундай муомала қилгандан кўра анча енгил кўчаркан.
    (А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ». М., 1991г. стр 322-330.)

    *** *** ***
    Октябр революцияси ғалабасига эришилгач, контрреволюция ва қўпорувчиларга қарши кураш мақсадида ВЧК ташкил этилиб, 1918 йил 21 февралдаги РСФСР СНК декрети билан унга жиноий ишларни судсиз кўриб чиқиш ҳуқуқи берилди.
    (Известия ЦК КПСС №10, 1989г. стр. 80.)

    *** *** ***
    1922 йилнинг 6 февралида ВЧК тугатилиб, унинг ўрнига ГПУ (Ички ишлар халқ комиссарлиги қошидаги бош сиёсий бошқарма) тузилди. Ўша йилнинг октябр ойида ВЦИК ГПУ-га «жиноят устида ушланган барча айбдорларни судсиз жазолаш, ҳатто қатл қилиш» ҳуқуқини берди.
    1924 йилнинг 28 мартида СССР Марказий ижроия қўмитаси томонидан ОГПУ (Бирлашган Давлат Сиёсий Бошқармаси) тузилди.
    («Известия ЦК КПСС». 1989г. №10 стр. 81).

    *** *** ***
    ОГПУнинг бошқарувчиси сифатида 1929 йилнинг 29 октябри ва 1931 йилнинг 8 апрелидан марказий аппаратда НКВД «Тройка»си вужудга келтирилди.
    («Советское крестянство». М., стр 230-239).

    *** *** ***
    СССР ички ишлар халқ комиссарлигининг 1937 йил 3 июлидаги буйруғи билан «Тройка»нинг янги тури тузилди. НКВДнинг бу буйруғи асосида «Тройка»нинг таркиби ҳам тасдиқланади.
    Жумҳурият Ички Ишлар Халқ комиссари, НКВД ўлка ёхуд вилоят бошкармасининг бошлиғи – РАИС, Иттифоқдош республика Компартияси МКнинг, ВКП (б) ўлка ёхуд вилоят Қўмитасининг биринчи котиблари, Шунингдек республика ўлха ёхуд вилоят прокурорлари – аъзо. «Тройка» конституция орқали мустаҳкамланмаган эди.
    Репрессиянинг авж палласида судсиз жазолашнинг яна бир воситаси СССР НКВДсининг 1937 йил 11 август ва 20 сентябр буйруғи асосида ташкил қилинган «Двойка» – «Иккилик» ҳам самарали фаолият кўрсатган. Эндиликда маълум бўлишича, НКВДнинг август буйруғи Сталин, Молотов, Каганович ва Косиоп томонидан санкцияланган.
    («Известия ЦК КПСС», 1989 №10. стр. 81-82).

    *** *** ***
    У машъум даврларда айбдор ва гувоҳларни судга чиқирмасдан туриб жиноий ишларни ғойибона кўриб чиқишнинг яна бир турини – «высший двойка» — «Олий иккилик» деб аташарди. Бу жойларда тузилиб, қалин «альбом»га айланган репрессияга маҳкум қилинувчилар рўйхатининг олдиндан Сталин ва Молотов томонидан кўриб чиқилиши ва ҳукм чиқарилишидир.
    (ХХ11 съезд КПСС. «Стенографический отчёт» т-3. стр 152.)

    *** *** ***
    1954 йилнинг 1 феврал куни СССР Бош прокурори Р. Руденко, СССР Ички ишлар вазири С. Круглов, СССР Адлия вазири К. Горшенинлар томонидан Н. С. Хрущев номига ёзилган ҳисоботда кўрсатилишича 1921 йилдан 1954 йилнинг бошигача ОГПУ коллегияси, НКВД «Тройка»лар, Махсус Кенгаш,
    ҳарбий коллегиялар, судлар ва ҳарбий трибуналлар томонидан 3777380 нафар ҳукм қилинган. Шу жумладан 642980 киши олий жазога тортилган.
    («На боевом посту» газетаси. 1989 йил 27 декабр сони).

    *** *** ***
    СССР Давлат Хавфсизлиги Комитетининг 1990 йил 14 феврал куни «Правда» газетасида чоп этилган маълумотларида эса бошқачароқ рақамлар келтирилади. Унда айтилишича 1930-53 йиллар давомида репрессия қилинганлар сони 3778234 нафарни, қатл қилинганлар эса 786098 нафарни пашкил этади.

    *** *** ***
    Контрреволюцион ва қўпорувчилик айби билан қамоққа олинганлар Москвадаги Лубянка, Бутырка, Лефортово, Сухаревка, Сухановка, Ленинграда эса «Большой дом» каби «обрўли» қамоқхоналарда сақланарди.
    Бундай «муқаддам жойлар» деярли барча улкан шаҳарларда, вилоят, ўлка ва республика марказларида мавжуд эди.

    *** *** ***
    Ривожланган Социализм даврида (1970-80 йиллар) Ўрта Осиё минтақаси республикаларида кичик ёшдаги болалар ўлими (бир яшаргача) ҳар бир туғилган 1000 нафар болага қишлоқ жойларда 150-250 нафарга етди.
    Сабаб: аҳоли турмушининг жуда паст гигиеник ҳолати, ичимлик сув билан таъминланмаганлик, ёзда ҳавонинг 50 градусдан ҳам исиб кетиши, оналарнинг камқонлиги, пахтазорларда заҳарли химикатларнинг кенг қўлланилиши, аёлларнинг оғир меҳнати…

  • ИЗОҲЛАР

    1. Солженицин Александр Исаевич – Рус ёзувчиси. 1918 йилда Кисловодск шаҳрида туғилди. Ўша йили ҳарбий подпоручик бўлиб хизмат қилаётган отаси ов чоғида юз берган фожиадан ҳалок бўлди. Онаси Москвадаги Олий гольцин курсини тугатиб, революциядан сўнг стенографистик бўлиб ишлади. Улар Дон соҳилидаги Ростов шаҳрида яшашди. Саша ўрта мактабдан сўнг университетнинг физика-математика факультетини тугатди. Уруш бошланганида у аллақачон МИФЛИда филология факультетида сиртдан икки йил ўқиган эди.
    1941 йилнинг кузида армияга олинди. Разведка батареясининг қўмондони бўлиб хизмат қилди. 1945 йилнгинг феврал ойида Шарқий Пруссияда қамоққа олинди. Саккиз йиллик турмадан сўнг 1953 йилда Қозоғистон (Жамбул вилоятининг Кўктерак мавзеи)га абадий сургун қилинди. У ердаги мактабда математика, физика, астрономия фанларидан таълим берди. 1956 йили у сургундан озод қилинди. Марказий Россияга қайтиб, Владимир
    вилоятидаги қишлоқ мактабида сўнгра Рязан шаҳридаги мактабларда дарс берди. 1962 йили унинг «Иван Денисович» асари нашр қилинди. 1965 йилдан бошлаб СССРда Солженициннинг асарларини чоп қилишмайди. У давлат ҳамда матбуот томонидан тазйиққа учрайди.
    1974 йили «Архипелаг ГУЛАГ» романи биринчи жилдининг юзага келиши муаллифнинг ватан хоини сифатида СССРдан бадарға қилишинига сабаб бўлди. Узоқ йиллар Америка Қўшма Штатларининг Вермент штатида яшади. Оилалик. Учта ўғли бор.
    Бугунги кунда ватанга қайтиб ижод қилмоқда.
    2. Давыдова Вера Александровна – Москвадаги Большой театрнинг актёри. РСФСР ва Грузия ССР Халқ артисти. Уч марта Сталин мукофотининг лауреати, профессор, бир қанча орден ва медалларнинг соҳиби.
    Нижний Новгорода туғилиб, Ленинград консерваториясида ўқиган. Сталин билан 1932 йилдан бошлаб (ўшанда 28 ёшда эди) 19 йил давомида интим муносабатда бўлган. Кўрган кечирганларини кундалик дафтар тутиб, ёзиб борган. Кундалик дафтарларини ўлимидан кейин у ҳақда роман ёзиш шарти билан инглиз журналисти Леонард Гендилинга беради.
    3. Сахаров Андрей Дмитриевич – 1921 йил Москвада туғилган. Совет физиги. СССР ФА академиги (1953 й). Социалистик меҳнат қаҳрамони, МГУда таълим олган. Назарий физика соҳасида тадқиқот олиб борган.
    4. Саша – ёзувчи А. С, Солженицин назарда тутилмоқда.
    5. Ленин (Улянов) Владимир Ильич (22. 04. 1870 – 21. 01. 1924) Симбирск (ҳозирги Ульяновск)даги Горки (бугунги Ленинский Горки) посёлкасида туғилди. 1899 йили Шушенскийда сургунда бўлган. 1900-1905 йиллар Мюнхен, Лондон, Женева шаҳарларида яшади. Унинг В. Ильин, В. Фрей, Иван Петров, К. Тумин, Карпов ва бошқа бир қанча тахаллуслари бор эди. 1903 йили партия съездини бошқарди РСДРПнинг III-IV-V съездларида (1905, 1906, 1907 йиллар) компартиянинг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқди.
    1910 йили Петербургда «Звезда» газетасини нашр этди. 1912 йили эса «Правда» газетасига асос солди. 1905 йилнинг октябридан 1912 йилгача РСДРПнинг раиси эди. 1918-20 йиллари ишчи-деҳқон мудофааси Кенгашининг раиси эди. Партиянинг 1Х съездида ГОЭЛРО планини ишлаб чиқди.
    В. И. Ленин 1922 йилнинг март ойида ўзи сўнгги марта нутқ сўзлаган партиянинг Х1 съездида раҳбарлик қилди. Узлуксиз равишда қаттиқ ишлаш, шунингдек 1918 йилдаги жароҳат унинг соғлиғига путур етказди. 1922 йилнинг май ойида оғир хасталикка учради. Шу йилнинг октябр ойида яна ишга чиқди. 1922 йил декабр ойининг охири ва 1923 йилнинг бошларида ички партия ва давлат қурилишига оид мактубни айтиб ёздирди. Унинг раҳбарлигида В. В. Воровский, В. В. Куйбишев, Ф. Э. Дзержинский, М. И. Калинин, Л. Е. Красин, Г. М. Кржижановский, А. В. Луначарский, Г. К. Оржоникидзе, Г. И. Петровский, Я. М. Свердлов, И. Вю Сталин, П. М.
    Стучко, М. В. Фрунзе, Г. В. Чичерин, С. Г. Шаумян каби компартия ва совет давлатининг атоқли арбоблари ишлашганди. Ленин фақатгина Россиянинг эмас, балки халқаро коммунистик ва ишчилар ҳаракатининг доҳийси эди. 1923 йилнинг май ойида касаллигининг оғирлашгани сабабли Горкига келди. 1924 йилнинг 21 январида вафот этди.
    6. Евгения Бош – Коммунистик партия Марказий Қўмитаси ва фавқулодда Комитет аъзоси. У ва Пенза Губеркомининг раиси 1918 йилнинг августида В. И. Лениндан қуйидагича телеграмма оладилар: «Шубҳалиларни шаҳардан ташқаридаги концентрацион лагерларга қаманглар. (Улар деҳқон қўзғолонини бостиришолмаётган эди.)»
    (А. И. Солженицин. «Архипелаг ГУЛАГ», М., 1991 г. стр 13.)
    7. Соловецкий ороллари – Оқ денгиздаги (Онега кўрфазига кириш жойида РСФСРнинг Архангельск вилоятига қарашли.) Ороллар мажмуаси. Ҳудуди 347 км квадрат. Бу мажмуага олтита орол киради. Ороллар соҳили 107 метр баландликдаги жарликдан иборат. Айрим жойлари ботқоқликдан иборат. Кўплаб кўллар мавжуд.
    15 асрда Соловецкийда монахлар Кирилло Белозерский, Зосим ва Савватлар томонидан энг улкан монастирлардан бирига асос солинган эди.
    8. ГУЛАГ – Лагерлар бош бошқармаси
    9. Гитлер Адольф – (Ҳақиқий фамилияси – Шикльгрубер) 1989 йилда Австрияда туғилган. Германиядаги миллатчи-социалиятик (фашистик) партиянинг йўлбошчиси. Ҳарбий жиноятчи. Биринчи жаҳон уруши йилларидаёқ ашаддий антисоциалистик, миллатчи ва антисемит «назария»ларнинг тарафдори эди. 1913 йилдан ефрейтор, миллатчи социалистик (фашистик) партиянинг ташкилотчиларидан бири (1919)
    1920 йилдан эса шу партиянинг раҳбар (фюрер)и.
    1933 йилнинг 30 январидан Германиянинг Рейхканцлери.
    У Германияни ҳарбий лагерга айлантирди. 1936-39 йиллар Испанияга қарши урушди. 1938 йилда Астрияни, 1938-39 йилда Чехословакияни босиб олди. Иккинчи жаҳон урушини (1939-1945 йиллар) бошлаб юборди.
    1941 йилнинг 22 июн куни СССРга ҳужум қилди.
    1945 йилнинг 30 апрелида Германиядаги империя канцелярияси бункерида ўзини отиб ўлдирди.
    10. Абакумов – Ленин ва Сталиннинг сафдошларидан бири.
    11. Романовлар – Рус подшоларининг сўнгги сулоласи.
    12. Сталин (Жугашвили) Иосиф Виссарионович – 1879 йилнинг 2 декабр куни Грузиянинг Гори шаҳрида дунёга келди. 1953 йилнинг 3 март куни Москвада вафот этди. Коммунистик партия, Совет давлати, Халқаро коммунистик ва ишчилар ҳаракатининг раҳбарларидан бири, Марксизм-ленинизмнинг атоқли назариётчи ва тарғиботчиси, косиб этикдўз оиласида туғилди. 1894 йил Гори шаҳридаги руҳоний билим юрти – семинарияни битирди. РСДРПнинг Томмосфорда ўтган 1-конференцияси (1905-1906й.), тўртинчи съездининг (1907й.) вакили. 1917 йилнинг март ойида РСДРП «б»
    МК бюросининг аъзоси. 1922 йилнинг апрелидан МК пленумида МКнинг бош котиби қилиб сайланади ва бу мансабда 30 йилдан кўпроқ вақт хизмат қилади. Унга Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1939 й), Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1945 й), Совет Иттифоқи Маршали (1943 й), энг юксак ҳарбий рутба – Совет Иттифоқи Генераллиссимуси унвони берилган эди. Кремлдаги Қизил майдонда дафн этилган.
    Сталиннинг руҳий камолотида туғилиш пайти доянинг эътиборсизлиги сабаб миясига етказилган жароҳат ўз асоратини қолдирди. Чап қўли камҳаракат, шунингдек, ўнг қўлига нисбатан тўрт сантиметр қисқа бўлиб қолди. Чап оёғида туғма ногиронлиги бор эди: иккинчи ва учинчи бармоқлари бошқаларига нисбатан бесўнақай ўсиқ эди.
    Отаси Виссарион Жугашвили ашаддий ароқхўр бўлиб, мастлик пайтларида ўғлини ўлгудук дўппосларди. У хотини ва ўғлини ташлаб, Тбилиси шаҳрига кетди ва у ерда мастлик ҳолатида жанжаллашиб ўлдирилди.
    Онаси ўртаҳол князнинг эшигида хизматкор эди. У ўзининг енгилоёқлиги билан ажралиб турарди. Тарихнавислар ҳозиргача Сталиннинг кимдан эканлиги тўғрисида бош қотиришади. Бир неча тахминлар мавжуд: шу княздан, осетин қўшнисидан ёхуд керакли пайтда Гори шаҳридан ўтган, кейинчалик гўё Сталиннинг онасига пул юбориб турган машҳур саёҳатчи Пржевальскийдан.
    У отасини кўришга кўзи йўқ, онасини эса жуда ёмон кўрарди. Ҳатто онасининг дафн маросимига ҳам бормади.
    Майзада ота ва фоҳиша онадан қандай фарзанд туғилиши мумкин? – жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ногирон? Йўқ, бу ўғил тарихнинг ногирон лаҳзаларида «буюк халқнинг буюк доҳийси» ҳам бўлиши мумкин экан.
    (Журнал «Культ личностей» Москва., март-апрелб 1999г. стр 87.)
    13. Цы Си – 1861 йилдан 1908 йилгача Хитойга раҳбарлик қилади. Бу шафқатсиз бева императорнинг номига «раҳмсиз, даҳшатли» сўзларини қўшиб айтишарди. ХХ асрнинг дастлабки йилларида унинг номи бутун дунё жамоатчилиги тилидан тушмасди. Уни Мессалини, Фульви, Екатерина Медочи (Франция императори Генрих 1V- нинг хотини. Генрих 1V нинг ўзи 1610 йили ёлланган қотил қўлидан ҳалок бўлади. Хокимият эса ҳали вояга етмаган шаҳзода Людовик Х111 онасининг қўлига ўтади)ларга тенглаштиришарди.
    Цы Си императорлик қасрига оддий канизак сифатида кириб келди, аммо у бу дунёни тарк этиш пайтида мислсиз ҳукмдор сифатида тарк этди.
    Хитойнинг Манчжурия авлодидан чиққан императори Сязь Фэн ўз саройида кўплаб канизаклар асрарди. Цы Си ва Чу Инлар ҳам шулар жумласидан эдилар. Цы Си Манчжурия авлодидан, Чу Ин эса – хитой. Канизаклар сарой императорининг жинсий рағбатини қондириш учун сақланарди.
    Чун ин Сянь Фэндан ҳомиладор бўлди. Цы Си эса ёлғондакам ўзини ҳомиладор тутиб юрди. Чу Ин ўғил кўрди. Буни кўрган Цы Си тўлғоқ азобини чекаётган Чу Инни ўлдириб, ўзини қонга белаб, янги туғилган,
    чинқираётган чақалоқни қўлда кўтариб, худди ўзи данёга келтиргандек шоҳнинг ҳузурига чиқади.
    Шундай қилиб 1856 йилнинг 6 март куни Сян Фэннинг узоқ йиллар давомида орзу қилган ўғли туғилади. Цы Си ўзининг ғаразли мақсадига барибир эришади. 1861 йил ўзининг ўлимидан бир кун олдин Сянь Фэн 4 яшар ўғлини расмий равишда валиаҳд тайинлайди. Шундай қилиб Цы Си, табиийки императорнинг онаси титулига эга бўлади. Валиаҳд ўсиб-улғаяди. Уни 18 ёшида уйлантиришади ва бир йилдан сўнг гўёки кутилмаганда чечак касалидан вафот этади.
    Цы Си ўзининг 4 яшар жияни Гуансни (синглисининг ўғли) тож-тахт вориси қилиб тайинлади. У аста-секин ўзининг қудрати ва ўлмаслигига ишонч ҳосил қилиб, ўз йўлидаги энг қалтис тўсиқ – Гуансдан қутулиш режасини туза бошлайди. Аммо тақдир ўз ишини қилди. Тантаналар сўнгида қудратли императрица ичбуруғ касалига учраб, 1908 йил ноябр ойида вафот этади.
    (Журнал «Культ личностей» март-апрель, 1999 г. стр 71-75. Москва.)
    14. Етти сони – И. В. Сталин тез-тез буюртма бериб, ВКП (б) Марказий қўмитасининг кутубхонасидан Николо Макиавелли асарларининг биринчи жилдини оларди. У Макиавеллининг халқни қандай бошқариш ва тобеъ қилиш, ўз душманларини қандай йўқ қилиш, шу билан бирга ўзига эътиқод қўйганларнинг муҳаббатини қўлдан қочирмаслик ҳақидаги кўрсатмаларини қайта-қайта ўқиб чиқарди. Сталин атрофдагилар кўриб қолиб, унинг ақл-заковати сарчашмасидан воқиф бўлишларидан уялиб китобни кабинетида сақламас, уни дарров кутубхонага қайтариб топширарди. Макиавелли шоҳаншоҳларга (Унинг китоби ҳам «Шоҳаншоҳ» деб номланганди) ҳар етти йилда ўзининг хавфли душманларини қириб ташлашни маслаҳат берарди. Бу тадбир шоҳни унга қарши қилинажак суиқасдлардан асраб, мансабининг сақланиб қолинишига сабаб бўлади.
    Сталин (Шунингдек ундан илҳомланган Мао Цзэдун) буё вуз таълимотни ўзларига қурол қилиб олишди. 1929 йил Троцкийчилар «тозаланди», 1934 йилда Каменево-Зиносьевчилар, дарвоқе бу тозалаш 1938 йилгача давом этди. 1947 йилда бетайин «космополитлар»ни тозалаш компанияси бошланди. Бу ритмни Макиавелли шундай изоҳлайди: «Ҳар етти йилда илгариги таълимотларни (сабоқларни) унутган янги авлод етишиб чиқади. Сталин фақатгина ҳокимият учун эмаС, балки мутлақ ҳукмдорлик учун курашди. Бундай ҳукмдорликка В. И. Ленин ҳам эга эмасди. Бундай мутлақ ҳокимият рус подшоларининг тушига ҳам кирмаганди. Бундай ҳукмдорликни қўлга киритиш учун фақатгина қон тўкиш эмас, балки қонлар оқими керак эди.
    Партия Х V11 съездидан кейин С. М. Киров Сталиннинг ҳузурига кириб, (ўз жонини сақлаб қолиш учун бўлса керак) бир неча вакиллар гуруҳи унинг олдига келиб, Сталин вазифасини қабул қилишга розилик беришини сўрашганини айтади. Шунда Сталин:
    –Мен сенин бу ишингни ҳеч қачон унутмайман, — дейди.
    Ва унутмади ҳам. 1934 йилнинг 1 декабр куни Киров Сталиннинг буйруғи ва унинг чизган режаси асосида ўлдирилди. Шундан сўнг съезда Сталинга қарши овоз берган 1966 вакилдан 1108 нафари қириб ташланди.
    Қизи Светлана Аллилуеванинг айтишича Сталин ўзининг хотини Надехда Аллилуевани шунчаки айтишиб қолган чоғи уриб ўлдирган ва ҳатто унинг дафн маросимига қатнашмаган.
    (Журнал «Культ личностей» март-апрель. 1999г. Москва, стр. 87)
    15. Калинин Михаил Иванович – 1879 йилнинг 17 (19) ноябрида ҳозирги Калинин вилоятидаги Калинин районига қарашли Верхняя Троица қишлоғида дунёга келган. Коммунистик партия ва Совет давлатининг арбоби, Социалистик Меҳнат Қаҳрамон (1944). 1899 йилдан Компартия аъзоси. 1889 йили қишлоқ мактабини тугатди. 1893 йилдан аввал «Старый арсенал», сўнгра Путилов заводларида токар бўлиб ишлаган. РСДРП 4-съездининг вакили. РСДРПнинг 6-конференциясида (1912 й) РСДРП МК аъзолигига МКнинг рус бюроси аъзолигига сайланган. 1919 йил Свердлов вафотидан сўнг В. И. Ленин тавсияси билан ВЦИК раиси этиб сайланди. 1922 йилдан СССР Марказий Ижроия Қўмитасининг раиси, 14-съезддан сўнг (1925 й) ВКП (б) Марказий бюросининг аъзолигига сайланди. 1938 йилнинг январидан 1946 йилнинг мартигача СССР Олий Совети Президиумининг раиси.
    1946 йил вафот этди. Қизил майдонга дафн этилган. Москва шаҳрида мемориал музейи мавжуд.
    16. Молотов (Скрябин) Вячеслав Михайлович, 1890 йил Холинск (ҳозирги Киров вилояти)да туғилган. СССР сиёсат арбоби. 1911-12 йиллар Петербургдаги политехника институтида таҳсил кўрди. 1906 йилдан коммунистик партия аъзоси. Қозок, Волгоград губернияси ва Тепербургда партиявий фаолият олиб борган. 1917 йилги феврал революцияси пайтида партия Марказий қўмитаси Рус бюросининг аъзоси.
    1919 йилдан Нижегородск ижроия Қўмитасининг раиси, РКП(б) Донецк губерния Қўмитасининг котиби. 1920 йилдан Украина ВКП (б) Марказий Қўмитасининг котиби.
    1921-30 йиллар ВКП (б) МК котиби, СССР Халқ комиссарлари Кенгашининг раиси, бир вақтнинг ўзида 1939 йилдан бошлаб СССР Ташқи ишлар Халқ комиссари. 1941-47 йиллар СССР Халқ комиссарлари Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари. Уч буюк иттифоқчи давлат – СССР, АҚШ, Англия раҳбарларининг Теҳрон, Қрим, Потсдам (1943, 1945, 1945йй.) конференцияларининг иштирокчиси. 1952-57 йиллар КПСС Марказий Қўмитаси Президиумининг аъзоси. 1962 йилдан нафақада.
    17. Лаг – лагер, қамоқхона.
    18 Берия Лаврентий Павлович – Грузияда туғилган. Сталин билан хамшаҳар бўлганлиги учун яқин алоқада эдилар. 20 йилларнинг охири ва 30 йилларнинг бошларида Фавқулодда Қўмита (ЧК) органларида, кейинчалик Грузия НКВД наркоми. 1938 йилдан 1953 йилгача эса СССР НКВД наркоми
    вазифаларида ишлаган. Сталин ўлимидан сўнг 1953 йили халқ душмани сифатида отилди.
    19. Ягода Генрих Григорьевич – мутахассислиги бўйича доришунос. (Дори тайёрлаш бўйича олти ойлик таъжилий курсни тугатган). 20 йилларнинг охири ва 30 йилларда ГПУ (Бош Сиёсий Бошқарма) бошлиғи бўлиб ишлади. (ГПУ – СССРнинг ички ва ташқи разведкаси вазифасини бажарарди). Кейинчалик у НКВД, ундан кейин эса КГД деб номланадиган бўлди. 30-йилларнинг охирида денгиз транспорти наркоми бўлиб ишлади.
    И. В. Сталиннинг бу содиқ сафдоши 1938 йилда «Халқ душмани» тамғаси билан отиб ўлдирилди.
    20. Ежов Николай Иванович – Сталиннинг содиқ сафдошларидан бири. 1937 йилдан (Ягодадан кейин) НКВД наркоми. Ихтисоси – ҳуқуқшунос. Бунгача ВКП (б) Марказий Қўмитасининг масъул ходими бўлиб ишлаган. 1938 йилда «Халқ душмани» сифатида отиб ўлдирилди.
    21. Горкий Максим (Алексей Максимович Пешков) – Рус Совет ёзувчиси, Совет адабиётининг асосчиси, социалистик реализм адабиётининг яратувчиларидан бири. 1886 йили Нижний Новгород шаҳрида туғилган. 1898-99 йилларда биринчи ҳикояси «Макар Чудра», кейинчалик «Коновалов», «Челкаш», «Эр-хотин Орловлар», «Кирилко» каби очерк ва ҳикоялари босилиб чиқди. «Она» романи, «Изергил кампир», «Менинг университетларим» асарларининг муаллифи. Кейинчалик «Бизнинг муваффақиятлар», «СССР қурилишда», «Чет элларда», «Гражданлар уруши тарихи», «Фабрика ва заводлар тарихи» каби китоблари босилиб чиқди. Ёзувчи 1936 йили вафот этди.
    22. ЗЭК – маҳбус
    23. Леопольд Леонидович Авербах – (Ида Авербахнинг акаси) – «На литературном посту» журналининг масъул муҳаррири. Авербахлар РСДРП Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг аъзоси, Ленин ҳамда Сталинларнинг сафдоши, Ленинград ВКП (б) вилоят қўмитасининг биринчи котиби, Марказий сайлов қўмитасининг раиси Яков Свердловнинг жиянлари эдилар. Унинг хотини Клавдия Новогородцева – Свердлованинг қўлида Романовлар сулоласига тегишли, революция вақтида большевиклар томонидан ўғирланган партиянинг олмос-бриллиант фонди сақланарди. Сиёсий бюро бандаси бу қимматбаҳо захирани, мабодо давлат тўнтариши бўлиб, улар
    зудлик билан ҳукумат биносини тарк этишларига тўғри келадиган қора кунга мўлжаллаб қўйиган эди.
    24. Фирин Семён – ГУЛАГ бошлиғининг ўринбосари. 1934 йилдан муаллифлар М. Горький, Л. Л. Авербах, В. С. Фиринлар томонидан «Беломорско-Балтийский канал имени Сталина» номли китоб нашр этилиб, Партиянинг Х V111 съездига бағишланади. Бу китоб Горькийнинг «Истории фабрик и заводов» китобининг гўё бир тармоғи эди.
    25. Калыма – Магадандан 506 км масофада жойлашган жойнинг номи. Бу ерда 30-йилларда жуда кўп консентрацион лагерлар жойлашган. Оратукан
    ҳам шу ерда. Бошланишда бу лагерлар йиртиқ ва тешикларига лой чапланган палаткалар шаҳарчаларидан иборат эди.
    26. Кунцево – Сталиннинг Москвадаги резиденция (дача)си.
    27. Курилко – Словецкачя оролларидаги маҳбусларнинг афсонавий ротмистри (рота қўмондони). Революция йиллари бегона рутба ва бегона ном-насабни мажбуран ўзлаштириб олади. Тарихда унинг фамилиясига оид икки хил версия бор. Биринчиси: 1914 йилгача полковник Курилко 16-Сибир ўқчи полкига қўмондонлик қилган. Контузия жароҳати олган генерал урушни махсус тўҳфа сифатида тақдим қилинган шахсий қуроли, Георгий ва бошқа бир неча орденлар билан тугатади. Унинг ўғли Игорь 1-Москва кадет корпусининг кадети эди, у ҳам фронтда қатнашган.
    Бошқа вариантга кўра полковник Курилко Москвада 1919 йилнинг ёзида ташкил этилган яширин белогвардиячи ташвилотнинг раҳбарларидан бири. Бу ташкилот енгилди. 7000 яқин аъзоси отиб ўлдирилди. Аммо Курилко негадир бу қатағондан омон қолади.
    28. Сталин номидаги Беломор – Балтика канали. – И.В. Сталин ташаббуси билан шимолнинг оғир шароитида фавқулодда қисқа муддатда қурилган СССРдаги Биринчи беш йилликнинг муҳим қурилишларидан бири. Бу канал Балтика денгизидан Оқ денгизгача Нива дарёси, Ладога кўлини (Ленинград вилояти), Свири дарёси, Онега кўли, Беломор – Онега бўртиғини кесиб ўтади.
    Каналнинг Карелия – Финн АССР ҳудудида жойлашган, дарё, кўл, шаршараларни кесиб ўтиши лозим бўлган қисми 20 ой давомида қазилиб, 20. 06. 1933 йили фойдаланишга топширилди. Каналнинг умумий узунлиги 227 километрни ташкил этади.
    29. Баланда – алюминий косага қуйиб бериладиган маҳбусларнинг овқати. Унда картошка пўчоғи, карамнинг барги, баъзида килька, битта-яримта балиқча ва сув бўларди.
    30. Архипелаг – бир-бирига яқин жойлашган денгиз ороллари группаси
    31. Шавкат Раҳмон байти.
    32. Сосо – Сталиннинг ёшлик чоғидаги лақаби.
    33. Фюрер – немисча сўз – доҳий дегани.
    34. Галифе – Ярим ҳарбийча шим. Тиззагача кенг, тиззадан қуйи томони эса оёққа ёпишиб турадиган даражада тор тикиладиган шим. У асосан амиркон хиром этик ва пиджак билан кийиларди. Ранги – носранг. Революцияга садоқатли, — социализм қурилишига иштиёқманд, давлат ёхуд партиявий мансаблардан умидвор бўлган комиссарлар, чекистлар, партия ва давлат арбоблари, шунингдек И. В. Сталин ва унинг сафдошларига тақлид қилувчиларнинг хос кийими.
    35. Заҳҳок – «Авесто»даги Акси Даҳҳок – аждаҳо сўзидан олинган. Заҳҳок – Эронийлар афсоналарида Аҳриман (дев) авлодидан. Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида Заҳҳок Арабистондан келиб, Жамшид тахти (Эронзамин)ни босиб олади ва минг йил подшолик қилади. Унинг
    ҳукмронлик даври – эронийлар афсонавий тарихида энг қоронғулик йиллари, золимлик кучайган, адолат маҳв бўлган, Аҳриман одамзод уруғини қуритишга интилган ва иблис орқали бу мудҳиш ниятини қисман амалга ошира бошлаган давр. Заҳҳок образи, унинг номи форс адабиётида зулму истибдод, ноҳақлик тимсоли бўлиб қолади.
    36. Блюхер Василий Константинович – (1890-1938) Ҳарбий ва партиявий арбоб. Совет Иттифоқи маршали. 1916 йилдан Коммунистик партия аъзоси.
    Ярослав вилоятидаги Баршинка қишлоғида деҳқон оиласида туғилди. Биринчи жаҳон уруши иштирокчиси. Петроград ҳамда Москва атрофида слесар бўлиб ишлаган.
    Челябинск, Оренбург, Урал армияларининг комиссари. 1921-22 йиллар ҳарбий вазир. Бош қўмондонлик ва ҳарбий Кенгаш аъзоси. 1929-38 йиллар Қизил байроқли махсус Узоқ Шарқ армиясининг қўмондони. 1938 йилда отиб ўлдирилди.
    37. Коба – Сталиннинг партиявий лақаби.
    38. Кудлатый – ГУЛАГнинг 30 йиллардаги бўлинмаларидан бири – Сахалин оролидаги Усть-Вымьск лагери бўлимининг бошлиғи.
    39. Власов – Кудлатыйнинг ҳамкори.
    40. Биргат – бригада бошлиғи, бригадир маъносида.
    41. Тухачевский Михаил Николаевич – Совет Иттифоқи Маршали.
    1893 йилнинг 13 февралида Смоленскдаги аждодий мулкида туғилди. Отаси ктата ер эгаси, помещик. У биринчит жаҳон урушининг бошланишида вафот этди.
    Тухачевский – аждодий дворянин. Отасидан ташқари барча авлод-аждодлари ХV11 асрдан буён ҳарбий хизматчи бўлишган. Отаси Николай Николаевич оддий деҳқон қизи – Марва Петровнага уйланган эди. Михаил Николаевич гимназияни Пензада тугатди. Москвадаги Александров ҳарбий билим юртига раҳбарлик қилади ва у ердан Биринчи жаҳон урушига боради. Асир тушади. Бир неча маротаба асоратдан қочади.
    Немислар уни юқори Баварияга олиб бориб, 1827 йилда қурилган, муз сув билан тўлғазилган Ингольштат номли эски қалъага қамаб қўйишди.
    1920 йилнинг 7 феврал куни Биринчи отлиқ Армия қўмондони Семён Будёний билан тортишиб қолади. Зеро, Будёний ва унинг дўсти, акахони Лугансклик слесарь – Клим Ворошиловлар фақат биз иккимиз революцияни таъминлаганмиз, дея мақтанишади.
    1920 йилнинг 1 сентябрида ВКП (б) Марказий Комитетининг қарори билан Жанубий-Ғарбий фронт революцион ҳарбий Кенгаш аъзолиги вазифасидан озод қилинади. Ундан ўртоқ Ворошилов ва ўртоқ Будёнийлар туҳмат билан қасос олишди.
    1935 йили Тухачевскийга Совет Иттифоқи Маршали унвони берилди, у қуруқликдаги қўшинларга қўмондонлик қила бошлади.
    1937 йил Англия, Шох Георг 1V нинг тож кийиш маросимига таклиф этилганди. Лекин уни юборишмади. Унинг ўрнига денгиз қўшинлари
    қўмондони Орлов учиб кетди. Тухачевскийни мансабидан туширишди. Энди у Волгабўйи ҳарбий округига раҳбарлик қила бошлади. 1937 йил репрессияга учради.
    Қамоққа кетишдан олдин Вера Александровна Давыдовани қидириб топди-да, унга бочиқ бир алфозда деи: –Верочка, мен Сиз билан видолашгани келди. Биз сўнгги марта кўришаяпмиз. Сиздан ягона илтимосим. Мендан кейин Светкани (қзини) асраб-авайланг. У ҳеч нарсага айбдор эмас. Ўсиб-улғайгач унга мен ҳақимда гапириб беринг. Зийрак, фаросатли қиз ҳаммасини тушунади. Биз жуда ғамгин ажралдик, — эслайдли В. Давыдова.
    («Исповед любовницы Сталина» китобидан, Минск, 1996 г. стр 225-226.)
    42. Брежнем – Н. С. Хрущевдан кейин Коммунистик партия ва Совет давлатига яқин 20 йил раҳбарлик қилган сиёсий арбоб.
    43. Каганович – Сталиннинг сафдоши.
    44. Хрущев Никита Сергеевич – 1894-йил Курск Губерниясида туғилди. 12 ёшидан Донбасс шахта ва заводларида меҳнат қила бошлади. 1918 йилдан Большевиклар партиясига қабул қилинди.
    1938 йилдан Украина КП (б) МКнинг биринчи котиби, бир йилдан сўнг Сиёсий Бюро аъзоси. Улуғ Ватан Урушини Генерал-лейтенант рутбаси билан тугатди. Сталин ўлимидан кейин 1953 йилнинг сентябрида КПСС МК биринчи котиби, 1958 йилдан СССР Министрлар Советининг раиси. МК Пленуми 1964 йилнинг 14 октябр куни уни партиявий ва давлат лавозимларидан бўшатди.
    Н. С. Хрущев 1971 йилнинг 11 сентябр кнуи вафот этди.
    45. Барзах – аъроф, дўзах ва жаннатнинг ўртасидаги масофа.
    46. Фармацевт – Г. Г. Ягода назарда тутилмоқда
    47. Генсек – СССРдаги энг юқори лавозим – Компартия бош котиби.
    48. Вера – Вера Давыдова
    49. Фурцова Катя – Хрущевнинг ўйнаши
    50. Суслов – Брежневнинг сафдоши.
    51. Рашидов – Шароф Рашидов, узоқ йиллар Ўзбекистонга сарварлик қилган компартия ва давлат арбоби.
    52. Иванов, Гдлян – СССР Бош прокуратураси терговчилари. Ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда «Қўшиб ёзиш» баҳонасида ялпи қамашларни ташкил қилишган.
    53. Сақар – дўзах
    54. Черненко – Коммунистик партия ва Совет давлати арбобларидан бири.