• “Ғирт қўтир чўбир” (Жаннатда гурунг)

    1- қисм

    Ишдан сўнг хордиқдир менга бир одат,
    Сўлим гўшалардир жонимга роҳат.

    Боқаман, маст этар гулзор ҳавоси,
    Завқимни қитиқлар қушлар навоси.

    Сайргоҳ сеҳри-ла кечарди оним,
    Дуч келди ногаҳон бир қадрдоним.

    Хилватроқ гўшани айлаб ихтиёр,
    Ўтмишни эсдалик такрор ва такрор.

    Эсладик Комфирқа зобитлик даврин,
    Тотгандик бир маҳал маҳкумлик заҳрин.

    Шоир: – Қалтис эди замон, эсингда борми,
    Нурсиз эди умр ҳар субҳу шоми.

    Солженицин: – У кунлар гўё туш – ёлғон ҳикоя,
    Ўзин оқламади биз билган ғоя.

    Шоир: – Зар ёғмас энди ҳеч, ўзимга аён,
    Кумушдек товланиб турган бошимга,

    Юз йил ардоқласа ҳам яна замон,
    Арзимас бир кунлик тўккан ёшимга.

    Гар кўкка термулсам осмондир йироқ,
    Ерга эгилсам-чи, қилгайлар сўроқ.

    Бош олиб қайга ҳам борардим, бироқ,
    Ҳозирча бағрига чорламас тупроқ.

    Ҳеч ўчмас ўшанда етган озорлар,
    Муттасил ўксишлар, нолаю зорлар.

    Эсласам, хўрсиниб тугар дармоним,
    Вужудим азобда ўртанар жоним.

    Солженицин:- «ГУЛАГ»ни кезганда, толган тавоним,
    Аламлар шарҳин ёз – шудир армоним.

    Шоирсан, достон эт машъум дамларни,
    Эл билсин биз чеккан азоб – ғамларни

    Шоир: – Мақсадни айтмоққа кўчайлик, Саша,
    Бу гурунг давоми, мавзуси ўша.

    Солженицин:- Бўл эҳтиёт эллик саккизинчидан,
    Тиниб-тинчимадинг розиман бошла.

    Ажаб эмас бўлса чиндан ҳикоя,
    Ўзин оқласайди биз билган ғоя.

    Шоир: – Яратганга айлаб минг-минг шукрона,
    «Архипелаг»ига бўлдим равона.

    Битикларинг ўқиб, толди дармоним,
    Таним қийнаб азоб, ўртади жоним.

    Солженицин:- «ГУЛАГ»ни кезганда, толган товоним,
    Шул ҳақда ёз, укам, достон давомин.

    Мукаммал ёзгин сен, мен айтмаганни,
    Тутдай тўкиб ёз барча қолганни.

    Ёзганларим қоғоз кемадир гўё,
    Лек барча ҳасратим бўлалмаган жо.

    Аламлар шарҳин ёз, қўлинг толмасин,
    Қалбингда заррача армон қолмасин.

    Шоир: -Туш кўрдим, Отахон, ажойиб бир туш,
    Унда жонлангандай бугунги турмуш.

    Жаннатда эмишмиз, Тубо сояси,
    Улуғлар суҳбати, зўр ҳангомаси.

    Нақадар гўзал жой! Ором олар жон,
    Ҳамма тенг: бунда бор на гадо, на хон.

    Оллоҳ муруввати барчага тенгдир,
    Солиҳ бандаларга даргоҳи кенгдир.

    Садрбоши Рашидов сўзларди равон,
    Беозор овози, ёқимли ҳамон.

    Ҳамду сано била осуда қалби,
    Зикрини, шеър этиб, пичирлар лаби.

    Бир вақтлар ночорни силовди бошин,
    Артганди мунглуғлар кўзларин ёшин.

    Аллоҳ раҳматига мушарраф бўлди,
    Эзгу ишлар хайрин жаннатда кўрди.

    Хуш амаллар этди жаннат боғбони,
    Ёнидадир ҳар гоҳ дўст-қадрдони.

    Ана Зулфия, шодон боғ ичра кезар,
    Энг гўзал гул бўлиб ризвонни безар.

    Ҳур қизлар макони дилкашдир ғоят,
    Яшил ранг тоғлари кўкка чўзган қад.

    Хавузлар забаржад, тоза зумратдан,
    Оёқ остилари қаҳрабо рангдан.

    Юз турли мўъжиза бунда ҳувайдо,
    Турфа ғаройибот ҳар онда пайдо.

    Равзалар ҳуснига поклар муяссар,
    Боғ ичра кезганда ғунчалар кулар.

    Зулфия боғ кезар, гуёки пари,
    Ёнида ватандош – шоирлар бари.

    Жаннатга ярашиқ шеърхон Зулфия,
    Гуё жаннат ҳури шоира ая.

    Равза боғин сайри чоғи туйқусдан,
    Дуч келиб Рашидов, сўради ундан.

    Ўзбекка, айт-чи, ким ушбу кун ҳоқон?
    Қай аҳволда ватан, ўлик-тирик жон.

    Зулфия: – Бир неча бетайин келдию кетди,
    Элни қақшатдию саргардон этди.

    Ҳозирда шоҳ эрур комфирқа чўбир,
    Хурсаной Рашидова:-Иймонсиз, дили ҳам қоп-қора кўмир.

    Олдидан ёндошсанг, тишланғич ёвуз,
    Ортидан келсанг гар, тепадир сўзсиз.

    Ғоятда ҳаддидан ошган бу кимса,
    Рашидов: – Демак, яқин кунда яна бир аза!!

    Фақат зулматлардан фикрлар гуё
    Эҳ, вой-ей, тинчимас тескари дунё

    Нечук Ғулом ота айтган етимлар?
    Зулфия:-Турксиб эмас, Ғани йўллари имлар.

    Фоҳишалар бу кун бўлдилар отин,
    Хурсаной Рашидова: – Кун сайин кўпаяр шул тахлит хотин.

    Рашидов: – Бу сохта салтанат вақтинча, дилдор,
    Қон ила йўғрилган озорлари бор.

    Зулфия: – Ўзини билади ўзбекка доҳий,
    Хурсаной:-Ҳасратдан ортмоқда дилларнинг оҳи.

    Урчитди ёлғонни, ваъдалар пучдир,
    Кибр қули, қайсар, шуҳратга ўчдир.

    Зулфия: -Гулзор булбуллари кетди ҳар сари,
    Гулшан соҳибидир қарга аксари.

    Янги хўжалардан юз ўгирди гул,
    Чаманни тарк этди Қумрию булбул.

    Хурсаной:-Гуноҳга ғарқ эрур ғирт қўтир чўбир,
    Чингиздан етмаган бунчалар жабр.

    Зулфия: -Тож кийган маҳали эди ғоят шод,
    Нописанд «Қуръон»-ла қилди қасамёд.

    Абдулло Қодирий, Усмон Носир, Ҳамид Олимжонлар:
    -Алҳазар, эслатма ундай бадбахтни,
    Манқуртдир беҳурмат этган «Сархат»-ни.

    Зулфия: – Иши қувмоқ юртдан аҳли донишни,
    Хурсаной:-Чўбир қилмоқдадир золим ишини.

    Бу кун элда эркни зулматлар бўғгай,
    Олим, шоир четда юртига сиғмай.

    Очиғи, бу чўбир халқини суймас,
    Ўзбек оч-меҳнатин нонига тўймас.

    Гердайган, таҳдидли сиёсати бор,
    Қоқ суяк фуқаро бурда нонга зор.

    Зулфия: – Элнинг кўп ҳасрати, бир қисмин дедик,
    Эртага ишонч йўқ, дилларда ҳадик.

    Рашидов:- Чаманзор ўлкага бу чўбир ҳоқон,
    Топталаб айламиш баҳорни хазон.

    Ҳайф бўлмиш ватан ҳам эл-улус ғамгин,
    Ёқмоқ лозим тезда адолат шаъмин!

    Зулфия: -Ғийбат машинаси ишлар бетиним,
    Иғво ҳам ҳар ерда топгандир қўним.

    Рашидов:- Эрк отлиқ қуш сувда чўкмайди сира,
    Юртсевар эл аҳли тортмайди хира.

    Кўпга тош отганлар етмас муродга,
    Эртаси қоронғу, қолар иснодга.

    Зулфия: – Омад кулиб боқса, бўлса орият,
    Ўнинчи навбатга сайланиш ният.

    Бошида икки қиз хаёл-ташвиши,
    Икковининг ота билан йўқ иши.

    Хурсаной:-У тузган режалар истиқболсиз, хом,
    Элга бахт бермаган хеч қачон ғирром.

    Зулфия: -Бир ҳовуч мансабдор суянчиқлари,
    Даҳо деб улуғлар қуллиқчилари.

    Риёкор тортилмас тарозисида,
    Обрў тушиб борар эл орасида.

    Жиноий иш қилган омондир-омон,
    Баъзисига унвон, бўлди «қаҳрамон».

    Хурсаной:-Ишонинг, ҳақ сўзга менда эътиқод,
    Риёю иғвога қолмади тоқат.

    Риёкор чеҳраси дўзахдир айни,
    Уқувсиз фикрининг йўқдир тайини.

    Зулфия: -Ачинаман, дўстлар, бу чўбир изми,
    Кўплар тақдирини этган аламли.

    Рашидов:-Бўлса гар разиллик инсон қилмиши,
    Жазо бермоқ унга Оллоҳнинг иши.

    Зулфия: -Обрўси бор эди элда аваллар,
    Обрўсин кемирди ёмон амаллар.

    Чўбир кўзи магар кўр бўлиб қолди,
    Юрт бойликлари четга йўқолди.

    Хурсаной:-Бир юрт фарзандлари эмасдир аҳил,
    Чўбир шу кунларда жуда сержаҳл.

    Ҳамда ўжар, қайсар, қўпол, ғазабли,
    Ушбу юртда яшаш бу кун азобли.

    Зулфия: – Кўп савол, таклифлар жавобсиз қолди,
    Жавоб кутиб бардош, ақллар толди.

    Ш.Рашидов:-Дарди оғир юртни бошқара олмас,
    Ишонинг, бундайлар узоққа бормас.

    Хурсаной:-Ҳа, шундай. Қўтирни хирадир таъби,
    Асабларин чертар қўшнилар гапи.

    Ҳимматидан кўплар шишиниб кетди,
    Чўбирнинг сиёсати юрт хароб этди.

    Ш.Рашидов:-Эй тангрим, халқимга шафкатинг кўргиз,
    Мутеъларга етган зулм ипин уз.

    Ваъданг бор: мунглуглар тингламоқ оҳин,
    Каромат қил, бандангга-Илоҳо омин!

    Зулфия: -Шоҳоншоҳга ақл бўлиб раҳнамо,
    -Биздан ўтди, кечир, меҳрибон аллоҳ!

    Деса кўкка боқиб илтижо билан,
    Иқрор бўлса барча гуноҳга дилдан.

    Абдулло Қодирий, Ойбек, Абдулло Қаҳҳор, Ғафур Ғулом
    бир овоздан:
    -Шоира, ғазабга эрк берманг чакки,
    Ёзуғи унчалик эмасдир балки.

    Зулфия: -Нопокка сиртдан боқ: бинойи инсон,
    Аслида эса у бир балойи жон.

    Чўбирнинг ҳам сирти ялтироқ ғоят,
    Очиқ сўзлай, дилда туганди тоқат.

    Хурсаной:-. Вадаси мўл эди, бажарилмади,
    Зар қутлуғлигин зарра билмади.

    Эл эса аҳди рост мардни ардоқлар,
    Чўбирдан азият чеқиб эл, қарғар.

    Ш.Рашидов:-Чўбирда виждон йўқ, қолмамиш уят,
    Одил хулосага келгай раъият.

    Илоҳий қудратга балки даъвогар?
    Ўзин кўкда санар асли чўбирлар.

    Хурсаной:-Даргоҳида мунгли кезар канизак,
    Шаҳвоний хиссидан тополмай дарак.

    Зулфия: -Кўп амали эмас мақтовга лойиқ,
    Ҳар жойда дардини сўйлар халойиқ.

    Ш.Рашидов:-Бундайларга салтанат даргоҳи тордир,
    Суягин хўрлаган султонлар хордир.

    Усмон Носир, Абдулло Қодирий, Мақсуд Шайхзодалар:
    -У,Улуғбек эди султон наслидин,
    Чўбир хабарсизми ўзин аслидин?

    Шуҳрат топган эмас анингдек ҳеч шоҳ,
    Айланг тангрим уни бу ҳолдан огоҳ!

    М.Шайхзода: – Сизу бизга ибрат Мирзо ҳаёти,
    То қиёмат қолгай Улуғбек оти.

    Эркниёз (Мўлтони):-Қайғу тош остидан қайнаб тошмоқда,
    Чўбирнинг кундан-кун зулми ошмоқда.

    Ноҳақлик ўтида куйди Эркниёз
    Қачон бўлур элга эркинлик бироз?

    Ҳасратим сўзласам туганмайди оҳ,
    Умр заволи бу жуфт оёқ тимсоҳ.

    Ш.Рашидов:-Жаннатлар рашк этган ўлка тупроғи,
    Қуруқшаб, хазонмиш юртимнинг боғи.

    Зулфия: -Қўл силтаб юртидан кетганлардир кўп,
    Сувсиз қақраб ётган анҳорлардир кўп.

    Муҳаммад дуч келди бир сайр чоғи,
    Тунд эди, бўғриққан, солиқ қовоғи.

    Тубанлик битади, фалак айланар,
    У дейди:- ҳамма ҳам шу ерга келар.

    Ўз даврин фахри ё тикони бўлган,
    Паймонаси тўлиб, бир куни ўлган.

    Жаҳонда қолгайлар иймони поклар,
    Оллоҳ дийдоридан умид муштоқлар.

    Баъзиларни, афсус, еди хусумат,
    Улар-ла бу ерга келгуси кулфат.

    Разолатда доим хўрланар олам,
    Азалдан яхшига насибадир ғам.

    Эркниёз (мўлтони):-Яғирли чўбирлар кўпаймоқдадир,
    Ёруғ олам наҳсга хўп ботмоқдадир.

    Чўбирлар тахтининг тайин қулаши,
    Бахт топиб, камаяр инсоннинг ғаши.

    Май ойи икки минг бешинчи йили,
    Кўкка ўрлаб кетди оловнинг тили.

    Тутуну қонга ғарк Бобур ватани,
    Исломшоҳ жўнатди анча тўп, танкни.

    Жон берди майдонда эркка интилган,
    Армонли нечанинг тани титилган.

    Зулфия: -Тошюрак ҳеч қачон билмас раҳмни,
    Килмиши келтирди ҳисобсиз ғамни.

    Эркниёз (мўлтони):-Ҳарбийлар тонг саҳар мени тутдилар,
    Аъзойи борлигим бир-бир титдилар.

    «Гувоҳномаси» йўқ, айлангиз қувғин,
    Ғиди-биди қилса, ёринг қувуғин!

    Айғоқчи эмасми, қайгадир йўли,
    Уруғи кўп бунинг. Керакмас лўли!

    Қўрқинчли қўллари худди ҳалқумда,
    Кун бўйи қийноқда, қутилдим тунда.

    Лўлимиз, танимиз асли қоп-қора,
    Шундай яралганмиз, ахир не чора!

    Зулфия: -Қайғурма, ватандош, толе бўлсин ёр,
    Зулмкор золимни жазоловчи бор.

    Ойбек:- Қон тўккан, унутма, ўлар қон ютиб,
    Охират азоби турмоқда кутиб.

    Ғафур Ғулом:-Миллатни ажратмоқ оқил ишимас,
    Миллатчига лаънат тиллардан тушмас.

    Муҳаммад Юсуф:- Инсонни авайланг, сиздан шу қолур,
    Золимга ён босиш зулм саналур.

    Мансур Отажонов (журналист):
    – Демократия бунда, хўжа кўрсинга,
    Тазйиқлар кўпайган исломий динга.

    Ўғилсафар Муродова(журналист):
    -Эрк тантанасига илҳақдир авом,
    Суянчиқ бўлмади суйкалган тамом.

    М.Отажонов:-Ўлганлар ўлдилар-бағри кенг гўрнинг,
    Қозони қайновда азалдан зўрнинг.

    М.Шайхзода:- Фарҳодлар нотавон ўтмас тешаси,
    Миллат оғасининг йўқ андишаси.

    Ўғилсафар Муродова:- Қисматда бор экан: тилни тиймадик,
    Қорани оқ демай-чинни сўйладик.

    У.Носир:- Не ҳолда айтингиз, шўро аскари,
    М. Юсуф: – Ўшандай тутуми телба-тескари.

    Уларнинг дастидан оқади қони,
    Ҳақ сўзни дегувчи ҳар битта жонни.

    Қирғоқдан тошмоқда сабр косаси,
    Минбардан дил узмас «ўзбек отаси»

    М. Шайхзода: – Аниқми, борилар не манзил сари?
    М. Юсуф: – Йўл эскича, қалтис, йўқдир «зафари»

    Қишлоқи деҳқонни гўрга тиқмоқчи,
    Ҳунарманд ишчининг ҳоли ҳам аччи.

    Шу кунлар деҳқоннинг кишани оғир,
    Крепостнойлик яна уларга тақдир.

    Абдулло Алвоний:-Крепостнойлик бекор қилинмаганми?
    Чўбир уни яна жорий қилганми?

    М.Юсуф:- Йўқ, ундан баттар кўзга чалинар.
    Мунаввар Қори: – Минг саккиз юз олтмиш биринчи йили,

    Александр Икки мангу зарибдор.
    Бу аблаҳ қонунни йўқ қилувди, ё!

    Беҳбудий:-Ундай бўлса унинг ёмондир феъли.
    Эх, вой-ей бевафо, оҳ қўтир гумроҳ!

    Ш. Рашидов:-Чўбир ҳам ватандош, инсофга келар,
    Элига кечикмай яхшилик тилар?

    Тавба қилсин англаб қилган гуноҳин,
    Кечсин тахтдан, кийсин дарвиш либосин.

    Эзгу йўлда топиб эл ичра шараф,
    Оллоҳ раҳматига бўлсин мушарраф.

    Табаррук инсонлар суҳбатин битдим,
    Мен, Муртазо, сизга эсдалик этдим.

     

     

  • 2 – қисм

    Егани нон топмаганлар этсалар тарки Ватан,
    Баъзилар ҳар кунда жамшид базмини қурса ажаб.
    (Ўлмас Жамол)

    Қиш кетиб бор эди баҳордан белги,
    Дилларни яйратиб илиқ ел келди.

    Эрта – кеч шаҳарни этсам томоша,
    Кўча тўла одам, зипиллар шоша.

    Қозон вокзалидан Дедов Домгача,
    Ғужу – ғуж мусофир йиғилмиш анча.

    Дарбадар эканин билмоқ чун нега,
    Дилда ғам оҳиста бордим ёнига.

    Мусофир босибди Москов кўчасин,
    Не бало ўзи деб тутдин нечасин.

    Ватан таркин этган мусофирлардан,
    Нон излаб ҳар ишга ҳозирларидан.

    Ҳол сўрдим Таниди нечови мени,
    Не куйда юрибсиз, гапиринг қани?!

    Ўзбекка ўхшайсиз, ўзбекда не ҳол?
    Суҳбатга қўшилди саргардон аёл.

    Ночору, ўксикдан кўзи ёш эди,
    Чўбирни қарғаб у, ушбуни деди:

    Кўпчилик бесоҳиб, йироқ ватандан,
    Таҳқиру турткилаш тўйдирди жондан.

    Пул топсанг, ётар жой топмоқ маҳолдир,
    Зах подвал топилса, катта имкондир.

    Ёш қизлар ҳунарсиз ночор фоҳиша,
    «Хозяйин» нарх пичар танга яраша.

    Она юрт соғинчи – дийдор соғинчи,
    Бутунлай йўқолган юракнинг тинчи,

    Яна бир мусофир кўз ташлаб менга,
    Ака, қўшилинг, – дер, – бизнинг гурунгга.

    Сал четга чиқдигу сўрашдик тезроқ,
    Хўш дедим айтинг-чи аниғин озроқ.

    Ўтовни тап-тақир ямлаган кимдир,
    Еб, ўйиб ўтгандай тавила чўбир.

    Тупроқ ҳам тўрт қарич чўқибди гўё,
    Ён – верда кўринмас биронта гиёҳ.

    Ер устин қовуриб ташлабди чунон,
    Судралишга ҳатто жой топмас илон.

    Борлиғин яйловнинг топтабди қурғур,
    Гумроҳга ўхшайди, гуноҳи оғир.

    Икки дарё аро ажам элида,
    Паст – баланд қаққайган дор қатор қирда.

    Ўнг, сўлга қалқийди Машраб сиртмоғи,
    Қайғу оҳангида таралар оҳи.

    Гўё, ки зорланар: хуфёна ишлар,
    Келтирди бошимга мудҳиш ташвишлар.

    -Икки ўн йил аро одам билмаган,
    Яна не қолди, – дер, – қўзга илмаган?

    Ҳа яна эслатай, қолма ғафлатда;
    Хорижда қулларга харидор катта.

    Гар шошмай пулласам барча қулларим,
    Умид бор: мўмайдан ортар пулларим.

    Яшнаган, гуллаган чаманларим бор,
    Тўппасдай чўрилар хизматга тайёр.

    Ҳар жойнинг ўз тоши, тарозиси бор,
    Доллар нарх қулларим овозаси бор,

    Бўлгандай отаси машҳур савдогар,
    Чўт қоқиб ҳисоблар пулини қирқ бор.

    -Э, Э… тўхта, сўз очма, ота ҳақида,
    Ким эди – ноаниқ, гапнинг нақдида.

    Онаси тожикдир, барчага аён,
    Миллатин этмас у ҳеч қачон баён.

    Эл аро тарқалган шундайин миш – миш,
    Гуё ки отаси яҳудий эмиш.

    Қон юқли тишлари тутмас тилини,
    Фарқига етмайди қуруғу, ҳўлни.

    Ҳовлиқиб йўқотмиш юрар йўлини,
    Ўғри деб, таваккал, тутар тўғрини.

    Оқиллар дарбадар, аянчли ҳоли,
    Иш излаб тинмайди, йўқдир қарори.

    Азиз ватанини, азизлар ташлаб,
    Кетганлар руслардан бошпана излаб.

    Лондонлик жадидлар ишкал ишини,
    Билсада суғролмас қон юқ тишини.

    Ежовни ўзига атар кўколдош,
    Булгандай у билан гўё мактабдош.

    -Кўп нарса менимча қоляпми чала,
    Тун, кун палак отар ошкади калла.

    Қадрига етмайин тилло тангани,
    Отмоқда ортимдан тош ҳам таънани.

    Таҳкурсинг бер – деяр, – турли баҳона.
    Бергувчи, ма сенга – бошқа девона!

    То ҳанўз билмаслар мен кимлигимни,
    Ҳар ишга чечану моҳирлигимни.

    Юз минггин етказсам агар ясоққа,
    Ноумид бўлмайин етарман ҳаққа.

    Буюкнинг номига тўқиб иғво, минг,
    Салланглаб дўқ урар уюб қовоғин.

    Адолат санашар иғвони зўрлаб,
    Иш тутар доимо нифоқни кўзлаб!

    Мени аташсайди Ислими Гулхан.
    Балони тўсардим бошлаган кундан.

    Осийлар ҳам бугун чиқмоқда сондан,
    Сабоқ сепмоқ бўлиб элга имондан.

    Тўкар назр – ниёзга лим – лим косани,
    Кўзига илишмас ақли росани

    Киммиз тарихда, – деб чунон ғўддаяр,
    Бармоқ-ла санарли мену Кобалар.

    Худо берган зотни, билинг, бандаси,
    Туртиб ўтар экан бўлса ҳассаси.

    Суҳбатга қўшилди салом деб бири,
    Аламу нафратга тўла гаплари.

    -Бошидан сасийди балиқлар асли,
    Завол яқинлашса, битмас касали.

    Жуда кўп хуфёна ишлар бу элда,
    Қўрқувдан айтилмас, сақланар дилда,

    Ҳозир ҳам топилар айғоқчи, хоин,
    У ҳар ерда пайдо, билади жойин.

    Икки ўн йил кўпроқ йўқдир ўзгариш,
    Ёшларга урф бўлди хорижга юриш.

    Уйда на газ бор, на электир, кўмир,
    Совуқдан қақшайди жони бор дир-дир.

    Чўбирнинг орзуси хорижнинг пули,
    Ўзбек фарзандлари долларнинг қули.

    Эркни кўп топтаган чўбири айёр,
    Ҳақ талаб чурқ этмас «ГУЛАГ»и тайёр.

    Қирғинга қўл урди, сиёсату дўқ,
    Қасд қилса, етарли омборида ўқ.

    Юрт ҳокими у – Комфирқа сабаб,
    Элим бойлигини тўймайди ялаб.

    Ҳар юртга минг-минглаб тарқаб фарзандлар,
    Иш излар – нон излар, кўпдир қарзлар.

    Бу йўлда кўплари мажруҳу бемор,
    Ё ота – она, ёр дийдорига зор.

    Кимдир йиллаб кўрмас фарзандлар юзин,
    Соғинар, Ватанда қолдирган изин.

    Ўлкада хўрланган оқиллар бари,
    Адл истаб кетдилар Россия сари.

    Кўпайиб бормоқда етим – есирлар,
    Пулдорга эгилган аёл асирлар.

    Ташналик, очлик, касаллик – золим,
    Юпунлик бу юртга ҳукмрон доим!

    Лекин «Юрт боши» нинг тили бир қулоч,
    -Обод этдим юртни, йўқдир юпун, оч.

    Мартабамга ҳасад – солмоқ чун рахна,
    Иғво тўқишади неча тур зиқна.

    Чўбирбой зорланар мудом халқидан,
    Ғурурланиб кўпроқ ўзин ақлидан

    Аммо сайловолди ул саналарда,
    Кўп сонли учрашув тантаналарда.

    Ваъдалар қилувди кўксига муштлаб,
    Заҳматкаш халқининг кўнглини хушлаб.

    -Мақсадим тугатиш элимнинг ғамин,
    Тинчлигу тўкинлик этилар таъмин.

    Яшайсиз газлашган обод уйларда
    Мадҳингиз куйланар қўшиқ куйларда!

    Бир майиз топсам гар,парво қилмангиз,
    Қирқ бўлак қилиб еб, шукрона деймиз.

    Худо сийлаганни ахтарманг узоқ,
    Мана мен! Бурнингиз остида илҳақ.

    -Соҳиби тахт бўлгач, тутди ўзга йўл,
    Юртда қашшоқлигу ҳақсизликдир мўл

    Билинди: қизталоқ созлаб алдабди,
    Ишонган дилларни лақиллатибди.

    Биз ишондик шумга чиндан берилиб,
    Жон босиб чўбирга юрдик керилиб.

    Афсус, нафрат тўла ушбу ҳайқириқ,
    Шўро сиёсатин эслатди аниқ

    Чўбир ҳам комфирқа ғоясин қули,
    Онггида сўнмаган пуч ғоя нури

    Комфирқа малайи касалга асир,
    Ичбуруқ қургандай ичига қаср.

    Қиларга иш топмай Ленин баҳона,
    Декрети ер шарин этмиш девона.

    -Сталин қурмағур кўп нарса кўрган,
    Қон тўкиш фанидан бизга дарс берган.

    Тик туриб ҳайиқмай Сталин ҳоқон,
    Туну кун тинмасдан талаб қилган қон.

    Тенги йўқ жаҳонда доҳийи ўлгур,
    Юз минг зарб, юз мингга чоҳ қазган чуқур

    Завол топганди кўп эл тақдирлари,
    Сабаби: Лениннинг шум тадбирлари.

    Сталин эса ҳар гал Ильич йўлидан,
    Жазода қўллаган қийноқ зўридан

    Қонсираган қалби тинчимаган ҳеч,
    Сургун, қамаш бўлган мақсад эрта кеч.

    Юз минглаб маҳбусга гўр тайёрлатди,
    Кейин милёнларин тутдай қулатди

    Ўн миллион бемор – нажотсиз инсон,
    Коммунизм ур-ра! Деб таслим этди жон

    Яна шундан кўпи савуқда қотган,
    Тириги ҳақсизлик жабрини тотган.

    Очликдан милёнлаб ўлганлар ҳам бор,
    Зулмининг домига бўлиб гирифтор.

    Ўн милён қўрқувдан ўти ёрилган,
    Кўпроғин пролетар бирлаш!, совурган.

    Элликминг, олтмишминг, мингмас, миллион,
    Саноқсиз кўмганин айтдим тахминан.

    Уларнинг олдида мен бир мусича,
    Хизматим Ватанга шу – ким тушунса.

    **** ******

    Оқилни суқладим, – дейди, – кўрнамак,
    Аждо шоҳ бўлиш чун суқ, ғараз керак.

    Яхшилик кирмагай ҳатто тушимга,
    Синмас, дер – тош отса қон юқ тишимга.

    Тиртайтиб пес еган тириш юзини,
    Икки қилмас эмиш битта сўзини.

    Иржайтиб ғирт қўтир мараз бетини,
    Ма сенга! – кўрсатар калта путини.

    Юсуфнинг кентида кети пистақи,
    Чивинлар қўнмоқда мен тўккан қонга,

    Бошида жимжима тўрт қирра тоқи,
    Қарангки «ул махов» ўхшайди молга.

    Кўзлари ўқрайган, кўкарган бўртиқ,
    Ўчакиб назарга илмайди мени.

    Пес бўлай, ажалга қилмасам тортиқ,
    Ялай, деб интилар «гулдай» бетимни.

    Солеҳни ушласам, ундан сўнг кўринг,
    Ҳеч киммас наздимда қочоқ Бобуринг.

    Ушлаяолмасам туролмасман тек,
    Кўзимга кўринмас ҳатто Улуғбек.

    Солеҳ Муҳамадни ўлдиролсам гар,
    Жахонда кўрингки Темур мен такрор.

    Темур мен дейиши Чўбир насоро,
    Куракда турмасдир бу гапнинг ўзи.

    Қолгандай тарихда синиқ тоғора,
    Эртани кўролмас кўрнамак кўзи.

    -Суқчиман кўр қилгум пок кўзни тезда,
    Дарёлар муз бўлиб кўринар кўзга.

    Чиндан бир суқласам, тоғлар эшилар,
    Еру осмон бирдан ғордай тешилар.

    Бир лаҳзада ғарқдир сувга ҳаммаси,
    Ҳатто чўкиб кетар Нуҳнинг кемаси.

    Ўрмонлар ёнади дош бермай суққа,
    Денгизлар ловуллаб айланар чўққа.

    Суқ солиб юрса-да одимлаб базўр,
    Номасин олчақ шоҳ ёзмоқда ҳозир.

    -Хайрият, руслар ҳам, қарамай қўйди,
    Шукр, давр етди, кўзим қонга лиқ тўлди.

    Тушмагур қулоқни осмонга томон,
    Узгунча чўзарди, буровлаб ёмон.

    Шу пайтлар қўрқувдан гоҳ писиб юрдим,
    Рус кетди бир чўпчиб оёққа турдим.

    Суқимни ишлатсам, айланмас ер ҳам,
    Шунда бўлар эди аламларим кам.

    Зўр тузум туздим дер- боқий салтанат,
    Таши ялтироғу асоси тўҳмат.

    -Салтанати қурсин, борлиғи сохта,
    Ўзбеклар шуурин этгандир ахта.

    Ёш, қари гўё гунг оча очмай лаб,
    Сўкади толеин, қарғар ер муштлаб.

    -Воҳ фалак, суқчини шоҳ қиб ўзимиз,
    Гуноҳкор ким десанг, излар кўзимиз.

    Худо урсин уни, алдов ҳунари,
    Кўзларга мил тортар, кўрмас кўплари.

    Шоҳ бўлгач русларга кет,-деди,-тездан,
    Ускина, хомош ё чиқди сўнг издан.

    Иқтисодиёти чарчатди халқин,
    Сиёсатда ҳам мўл ғаразли талқин.

    Охирги чўпгача чиқармай сондан,
    Ўлгунча тепсанг ҳам тушмасмиш томдан.

    Аччиқланиб мохов, куёнчик тутса,
    Шайтонлаб шаталоқ отади ҳар гал.

    Мовунга ирғитар қўлга не тушса,
    Ён-вердан ким ўтса уради чангал.

    Котибин сўкиб,- дер, – назар сол ташга,
    Юрганлар хейлаку тутмаган муштга.

    Қаловланма, -дейди ,-бунча олдимда,
    Кафанинг бичганман, бордир ёдимда.

    -Кўзини лўқ қилиб боплаб алдайди,
    Тўқсони ҳал фақат, ўни кам дейди.

    Биз турган кишвардир улкан мамлакат,
    Руслардан қолганмиш жуда кўп иллат.

    Элни эплагувчи менман зулфиқор,
    Нени ким истаса, топгай менда бор.

    Ишкал ишларим-чи, пешонам шўри,
    Сезмай юрганканман мен ношуд бўри.

  • 3-қисм
    Устозлар

    Тойчага жонкуяр-омўзгор партком,
    Эсингдан чиқмасин дея интиқом.

    Обкомин олдига обборган иблис,
    Ҳазиллашгач илк бор кетига даюс.

    -Чин дилдан олгин сен таълимни ундан,
    Бошқасин қўй-деган,-чиқмайсан йўлдан.

    Тузумни измингда тутмоқлик учун,
    Чўбирмас, ҳанги бўл, тепиб тур тун-кун.

    Йўргакда ҳафтияк юққан касаллик,
    Кун сайин, рак каби қуритар илик.

    Ягода, Ежовдек йигитлик пайти,
    Ўқигач, Берия даврига етди.

    Ўқирди Ильичнинг «машъал» декретин,
    Ҳаваси ортарди устозга бутун.

    Устоздан тойчаси нени ўрганди?
    Ур, йиқит ғояга-нон, туз берганди.

    -Аниқроқ айтинг сўз, шошилинч пайтда,
    -Э…, шошма, айтаман келгуси байтда.

    -Юрак ёрилмасми эшитсак барин?
    -Эшитинг, сўзлайин минггидан бирин.

    -Чўбир ҳам биларми ғоя бозорин?,
    -Ёдаки дедим-ку банди солорин!

    -Қанча кўмган?, айтинг, шоиржон барин,
    -Ҳа…, ахтаришмоқда шахта мозорин.

    Икки ўқ ила тинчитгач Каплан,
    Оёқдан қолди сўнг тўлғаниб илон.

    -Буюрди, отланинг!, энди вақт қисқа,
    Ҳа, демай битажак озроқ иш қолган:

    Коммунизм қурмоққа ғов бўлган тоғни,
    Ағдармасанг бўлмас «гул очмас» боғни.

    Зиёли қолмасин бирон ҳудудда,
    Худосиз янгиси яратилмоқда.

    Коммунизм қурмоққа зиёни борлар,
    Зиё тарқатолмас онг-ақли торлар.

    Декретда пайдар-пай шул ҳақда деган,
    Шундайни онгларга сингдириб келган.

    Шиордир: коммунизм қурмоклик ният,
    Мўл-кўллик қўйнида яшар жамият.

    Ҳар қандай ғовларни йиқамиз бир-бир,
    Ленинча ғоямиз ҳар ишга қодир.

    Зиёли диндорлар даврони йитгай,
    Худосиз бир гўзал жамият етгай!

    Шу ғоя амали учун қайғуриб ,
    Турли ном декретлар чиқди улгуриб.

    Хуллас, Ильичининг ғояси «машъал»
    Гар бўлса, коммунизм қуриш бўлар ҳал.

    Ильич нинг машъали тарқатиб «зиё»,
    Қурбон беришаркан бу йўлда гоҳо.

    Ҳар куни мингтача ва ё ким кўпроқ,
    Тинмасдан кўмарди ҳокими мутлоқ.

    Доҳийсин сал олдин тутиб куёнчик,
    Қолган ишларига куяди ичи,

    Жон талваса пайти Буюк Ильичи
    Оёқда турсин,- дер,-пой яланг ишчи!

    -Оврупа турибдир бизга ёнма-ён,
    Сал кунда ўтади бизларга томон.

    Интернационал буюк ғоямиз,
    Ҳал қилар ҳар ишни тушса соямиз.

    Оврупа инқилоб эллаган қитъа,
    Ҳа десак юз бурар улар бир сафда.

    Ильичга маслакдош Евгения бош,
    -Ғоясин бойитинг, янгилик қўшинг.

    Урф бўлсин сизларга ижод яратмоқ,
    Ильич орзулари сиз олган байроқ.

    Борсинлар муштумзўр Америко тараф,
    Сингдирсин ғоянгиз сўзсиз ҳарфма-ҳарф.

    Юборинг Троцский машҳур орифни,
    Ва қўшинг Каменев каби толибни.

    Плеханов вайсақини юборманг зинҳор,
    Қон тўкмоқ туридан эмас хабардор.

    Мақсадлар амалга ошмаси мумкин,
    Озод архипелагин қўйинг деб эркин.

    Билсин Креницскийни аввалги галда,
    Қочганин бизлардан қандай, қай ҳолда.

    -Оржоникидзе дер:- Ён-вердан қушлар,
    Учолмас, Ягода, Коба бор,-Бошлар.

    -Ҳам билсин Оқчилар эродларини,
    Ва қочган Романов зурёдларини.

    Юрмаса ишлари, кеткизиб ҳушдан,
    Эркни истовчилар қақшасин муштдан.

    Борди-ю исёнчи кўтарса шов-шув,
    Бўлмасин, йўл берманг, зинҳор олишув.

    Гупчакдай шиширсин қўлу оёғин,
    Аямай юз кўзин, бурни, қовоғин.

    Оврупа инқилоб ҳолда хулласи,
    Сал имда оёққа турар устаси.

    Бутун дунё ҳозир келган ларзага,
    Жим туриш лозимми? Айтингиз нега?

    -Кўз юмсам ҳар ҳолда турингиз сиз тик,
    Пролетар бўлмасин чор тараф тит-пит.

    Эси қочиб сўзлар, шогирдларим-чи,
    Кобани атанг ўз сафда биринчи.

    Чин якин ўртоғим Троцскийни,
    Билингиз қалтис пайт холоскор, эмчи.

    Энг кўркли храмлар шаҳвонийхона,
    Бундайроғин эса деди, – отхона.

    Кундузи асира сулув қизларни,
    Қип-яланг танларин қилган томоша,

    Хуллас, храмларни «гуллатиб» бир-бир,
    Ўзин улуғлатган турқи пес ўша.

    Малаклар шогирдлар вақтини хушлаб,
    Қучоқни кенг очиб тутардирлар лаб.

    Храмлар зарини қиртишлаб олди,
    Фоишу фоҳиша зино ҳукмида.

    Имонли қавмлар ҳайратда қолди,
    Поклик ҳам тугади озода дилда.

    Сутумларин ёқиб айлади кулга,
    Иконларин отди қуртлаган кўлга.

    Ҳулвалар учган сўнг қубба мўридан,
    Ахлат ҳид тарқатди храм тўридан.

    Тан олмай Худонинг қутлуғ йўлини,
    Таҳқирга тутдилар Худо уйини.

    Инжилу Библия ўтга отилди,
    Ёлғон ғояларга имон сотилди.

    Ҳаётга йўл топди фаҳиш сояси,
    Тупроқни қовурди аблаҳ ғояси.

    Комиллик йўқ бўлса манзил қуролмас,
    Онги кирлашганлар тинчиб туролмас.

    Чертганда жаранглар қон юқ косаси,
    Мартында қуйгандек темир устаси.

    Қуббадан қулатиб пўлот қўнғироқ,
    Улардан ясатди қуролу яроғ.

    Кремл бағридан таралар заҳар,
    Покиза ғоялар вақтинча касал.

    Эълон бўлди машъум «Красный террор»
    Кам қолди «террор»дан топмаган озор.

    Қирон келди минглаб попу муллога,
    Мачитлар, черковлар айланди кулга.

    -Қолдирмай мулаю биронта попни,
    Бўғизланг, тошмайин қайнаган қони.

    Библияю Қуръони Каримин топинг,
    Топгандан мачит-ла қўшалоқ ёқинг.

    Дедию тил тортмай ўчди нафаси,
    Кобанинг кенгайди кўкрак қафаси.

    Чақирди машварат Сталин тезда,
    «Халқ душман»- дейиш, дер, – навбати бизда

    Деди: «Халқ душмани» номли бир иллат,
    Пайдо бўлмиш, хавфда бутун жамият.

    Ҳам дейди, – доҳиймиз лошини ерга,
    Бермайин, мақтаймиз, ботганча терга.

    Инқилоб олсин деб дунёни бирдан
    Ильичнинг ўлиги мақталди чиндан.

    Ўз қилмиши унинг бошига етди,
    Ғоясин иложсиз ташлади – кетди.

    Бу ҳолга Сталин ташдан куюнди,
    Аммо-чи ичидан, чиндан суюнди.

    Доҳий васиятин тинмай айтарди,
    Жаҳоний инқилоб бўлсин, деб дарди.

    Сафдошлар жамлангач, Сосо ёнига,
    Троцскийга бигиз қиб ўқталди қўлни,

    Кимнидир ниқтади, туртди қорнига,
    «Кўпингга орзудир Ильичнинг ўрни»!

    -Лошини кўмдирсак кўпаяр душман,
    Янгича тузумни рақиб олмас тан!

    Муртадлар тик туриб йиғлашди ташдан,
    Мақбара қуришга киришди тошдан.

    Лошини кўмдирсак, тешар ғалвирдай,
    Ер ости харобалар бўлади ундай.

    Ер ости томонда ишлатиб НЭП-ни
    Қайтадан ўтказар ийнадан ипни.

    Балзамлаш лозимдир, бундай турмасин,
    Ерга беролмасмиз доҳий мурдасин.

    Қурдилар энг қаттиқ тошдан қасрини,
    Олимлар ясашди доҳий аслини,

    -Алданган элга бу бир юпонч бўлар,
    Туну кун соқчилар қўриқлаб турар.

    Кўрганда авлодлар қаттиқ сесканиб,
    Башаранг қурсин деб, юрмас жирканиб.

    Қасрда ётибди доҳий кийимда,
    Қўриклар соқчилар кундуз хам тунда.

    Отган маҳал, Каплан ҳибс этилди,
    Икки ўқ зарбидан бағри тилинди.

    Мақбарасин кенг қур, дейдиларки биз,
    Ҳам сиғайлик, гарчи тирик ўликмиз.

    Умрга йўқ, дерлар, ҳеч вақт кафолат,
    Кутилмаган жойда пайдо касофат.

    Кобанинг пирпирар қизғиш мўйлови,
    Кимгадир гўр қазиш фикр-ўйлови.

    Йўл топиб қоралар ичу ташини,
    Хотиржам уздилар шўрнинг бошини.

    Қув-қуву ур-урлар яна бошланди,
    Бегуноҳ милёнлар чоҳга ташланди.

    Чора деб қўллашди Ильич НЭП-ини,
    Қайтадан ўтказди игна ипини.

    Бундай йўл айирар бола-чақадан,
    Қон қақшар юз минглар, маҳрум отадан.

    Узоқ тутар ўзни туққан онадан,
    Оқибатин илк бор билганди Каплан.

    Жаҳонда Капландек топилмас жасур,
    Жаннатий аёл у, гўри буткул нур.

    Энг машҳур доҳийни қилди саришта,
    Ўзи ҳам отилди, руҳи – фаришта.

    Ким қилса ёмонлик, қайтар илкига,
    Ҳеч ким ҳам тушунмас илон тилига.

    Исо ҳам чор михда ҳақ гапи учун,
    Ўзига қайтган у – бажаргач бурчин.

    Давлатни маҳв этгач Ленин лашкари,
    Энг аввал Романов пушти патради.

    Ипатов уйининг ертўласида,
    Барисин отдириб кўлин шоплади.

    Чеху Венгерларнинг ҳарбийси бирга,
    Туруш беролмади «қизил»дай зўрга.

    Икки ўн миллион рус ҳам қирилди,
    Миссиям битди деб, кўзи юмулди.

    Қисқаси Иьичлар бир қатор ўтди,
    Умри тугаб барзоқ сари йўл тутди.

    Мансаб деб кўплари бўлишди қурбон,
    Армонлар ушалмай топширдилар жон.

  • 4-қисми
    Тайпоқ ҳавуз

    Бизларда мисол кўп ҳадсиз, ҳисобсиз,
    Сароб ғоя эди, у йўллар тубсиз.

    Райкомлар бошлагач машваратини,
    Ўқирди Корпуснинг ёпиқ хатини!

    Режа мажбурият, қонун кучида,
    Тасдиқларди барча, дами ичида.

    Бажармай кўринг-чи ўша режани,
    НКВД излар ундай нечани.

    ЦК-дан йўлларди хат ила буйруқ,
    -Режа бажарилсин мукаммал тўлиқ!

    ГОСПЛАН доҳийнинг жиддий дегани,
    У тақдир, бажармай кўринг-чи қани.

    Қамоқхоналарда чирийди танинг,
    Дарагингни томпас ҳатто туққанинг.

    Кун оша Корпусдан буйруқ, яширин,
    Режага ким қарши – суд кўрсин ишин.

    НКВД тулкиси, Георгий Назар,
    -Мен дейди,-кезарман бозору-учар.

    Бир шум кампир-Нарбиш, лақаби эчки,
    Ичбуруқ, тўхтамас кўр ичак пастки.

    Еттита товуғи маяк туғмасмиш,
    Қай ердан дейди,-у маякни топиш.

    -Етарли, югуртир, бизмиз бу ерда,
    Ичбуруқ сабилин созлаймиз тезда

    -Георгий тутоқди, қовоғин уйди,
    Ўқрайиб раисга боқди, буюрди:

    Тўғри гап кампирга ёқмади чоғи,
    Аниқла, тишларин-қанча саноғи!

    Нега йўқ? Назарда тиш санаш таъби,
    Билсак биз йўқ экан зарра саводи.

    -Вой ўлай, тишимнинг айби не экан?
    -Вайсама, буйруқда шундайин деган.

    Мен дея бу ерда оғиз жуфтлама,
    Қақақлаб товуқдай кампир сайрама.

    -Ў…ҳў …ҳў, кампирнинг етти товуғи,
    Туғмасмиш, баҳона қишнинг совуғи.

    -Товуқлар совуқдан қолмиш тухумдан,
    Пана жой эмишдир шохли ғужумдан.

    -Айтганча, Нарбишнинг наси бор, гапир,
    -Зах девор капаси, холоскорим пир.

    Ҳеч кими йўқ, лекин асранди қизи,
    Жуда ёш маълуммас тишидан ўзи.

    -Эчкининг кими бор, айтгин жербуқа,
    -Яшайди сўққа бош, эчкидай тоқа.

    Ёнида дедим-ку, битта қиз бачча,
    Чамамда ўн бирми, балким ўн учта.

    -Аниқ айтмаяпсан, дайис, қизталоқ,
    -Номлари қизчасин-Саломат сийғоқ.

    -Эчкининг сонига қўш бир ё иккита,
    Ҳозирча планга етмас бир нечта.

    Илож йўқ қўшмасанг, бизга ҳам қийин,
    Йўқ эса ўзингни қўшиб ҳайдайин.

    План уддаланса, кутулар ҳамма,
    Бу оғир сиёсат, калта ўйлама!

    Тишларни санашда алдаб атайин,
    Юрмагин мазоқлаб, бизни сен тайин.

    -Э… тўхта тишини дегандинг нечта?
    -Дедимку қурт еган, олдида учта.

    -Кўзимга балодай кўринма раис,
    Керилма, райкомнинг олдида дайис.

    Кампирни чақиргин гапга соламиз,
    Тишларин суғуриб шартта оламиз.

    Георгий дўқ урар: гапир қизталоқ!
    -Биламан: қизинг ёш, сийғоқдир чатоқ.

    Етмиш маяк-план бажаргин сўзсиз,
    Вайсама, йўқолиб кетарсан изсиз!

    Барчани қақшатди қишнинг совуғи,
    Тухумдан қолгандир кампир товуғи.

    Солиқни тўлашга эмасди қодир,
    Оқсочнинг мақсади бўлмади ҳосил.

    Райком, НКВД ва яна биров,
    «Уч йилга қамоқ» деб имзолар дарров.

    Еттита товуққа солиқ йўқ энди,
    Раис ҳам бир йўла ташвишдан тинди.

    Ҳеч ким тингламади кампир зорини,
    Дод солди, карғади зулм озорини.

    -«Неча дона бўлса оғзидаги тиш,
    Шунча белгилансин муддатни ўтиш!»

    Дея берди Назар қатъий топшириқ,
    Учта экан тиши, чирик ҳам қийшиқ.

    Уч йилга қамалди кампир ўшал кун,
    Ўксик қалб ўртанди, ёш тўкди беун.

    -Ер билан битта қип номус оримни,
    Тухум деб қамадинг оқ соч кампирни.

    Йиғлайди дод солиб, лақаб эчки-от,
    Ҳаётда тоқаю ва ҳамда безот.

    -Мунча қарғанасан, қишлоқи жулдир,
    Корпуснинг талаби-қарори шулдир.

    Баҳона кетмайди, сен шуни билки,
    Алжишинг бефойда, сўққабош тулки.

    Райкомнинг наздида бир сассиқ гапсан,
    Гуё ки палағда битта маяксан.

    Солиқнинг ҳар тури қонун кучида,
    Уни тўламоқлиқ элнинг бурчи-да!

    -Синдирдинг қалашиб турган суягим,
    Бўйнингни синдирсин етмиш маягим.

    Берарга қолмади ҳаттоки битим,
    Йўқчилик қуритди тандаги этим.

    Эй Худо, ўзингсан ҳар ишда қодир,
    Ҳақсизлик умримни ёндираётир.

    Инсофсиз хўжалар қонимни сўрар,
    Итваччалар қачон жазосин кўрар?!

    Аччиқ аламларин сўйлаб бирма – бир,
    Кўзда ёш, фарёд-ла қарғанар кампир.

    -Уч ёзу қиш ҳам узоқ муддатмас,
    Йиғламанг, бошингиз омон бўлса бас.

    Бу кунлар вақтинча бошда, онажон,
    Кампирга насиҳат қилар райкомхон.

    Гап қўшар минғирлаб Георгий Назар,
    Сўзлари ништарки, юракни эзар:

    -Жазонгни оз бердим, буни унутма,
    Муддат камаяр деб, ҳеч қачон кутма!

    Шундай расм бўлди элни қамашлар,
    Шу асосга кўчгач терговда ишлар.

    Ўша хил замонлар ўтди, ёронлар
    Тиш, қулоққа қараб жазо мўҳлатин,

    Тайинлаб, қуйдирган жала, бўронлар,
    Канори бе ўлчов «ГУЛАГ» сарҳадин.

    -Мажбурият ойи, эса келгуси,
    Бош оғриқ демасдан энди буниси.

    Бажармай келяпмиз режасин НЭП-ни,
    Уятмасми агар судраса мени?

    Корпус буйруғида авф асло йўқ ҳам,
    Ялқовни тўп – тўғри турма қил деган.

    Раис ва парткомлар хўжалигидан,
    Топсинлар ё кечсин жигар, жонидан.

    Қатағон режаси ҳар ойда энди,
    Учтамас беш кишин жўнатсин дейди,

    Гар бўлса сизларда эркаклик ҳисса,
    Учтамас янги ой беш киши эса.

    Ҳар бошга янгича солиқ юкланди,
    Янги тур солиқлар тезда тикланди.

    Ҳар бир тирик жонга минг дона тухум,
    Юз кило сариқ мой, ё берсин пулин.

    Бажариш шартидир Корпус буйруғи,
    Қобул эмас баҳона, гапнинг қуруғи.

    Кимдан – ким бош товлар, тайин қамалар,
    Отилар. Эҳтимол, – турли чоралар.

    Хўжалик юборсин гўшт ўттиз тонна,
    Сталин туғилган кунга тўёна.

    Колхознинг раиси ғамда, мотамда,
    Товуқ, мол қолмаган элда шул дамда.

    Дўқ устига дўқлар, тез топ серрайма,
    Топшириқ Корпусдан ҳазил деб билма!

    Эркаклар фронтда, ишда ўсмирлар,
    Ичга тортган қорни, кунда нон сўрар.

    На дон бор, на нон бор – ҳамма бирдай оч,
    Ўйдадир раис ҳам, тополмас илож.

    Одам йўқ қишлоқлар қолган ҳувиллаб.
    Ғамда юрар раис бошига муштлаб.

    Яна дўқ устига қатордир дўқлар,
    Қаттол НКВД раисни йўқлар:

    -Ҳе энангни сени … топма баҳона,
    Оёғинг билиб бос, сўқир девона.

    Олиб кел-кадудай кўринса боши,
    Уруш пайти бўлмас одамнинг ёши.

    Ўйлаб кўр: бу кунлар келиб кетишин,
    Бажарсанг, – дер Назар, – ёғлидир ошинг.

    -Илож йўқ, турма қил, Назарбек пирим,
    Доҳийнинг шаънига қилмасман ирим.

    Иш юрмас, бўйсинмас!, деб қораланди,
    Райком амри билан раис қамалди.

    Георгий тутоқди: Доҳий қадрини,
    Менсимай йўл тутдинг! – сочар заҳрини

    Жанозанг ўқийман, ишлатма ҳийла,
    Муллага ўхшайсан, бошингда салла.

    Назарбой депсиниб ваҳшат солади,
    Қўрқувдан қалтираб кампир толади.

    Ер муштлаб, ночор ҳол кампир қарғанар,
    Чурқ этмай туради Назар Энағар.

    -Не учун буларни тортмайди тупроқ,
    Эй Худо, улар бор – дўзах ҳамма ёқ.

    Яхшиям илонга оёқ битмабсан,
    Борлиқни ютсин деб имкон тутмабсан.

    Планинг бошингни есин сенларни,
    Бедаво дардга дуч бўлган песларни.

    НКВД, райком қилмай андиша,
    Кампирга жазони этдилар пеша.

    Надоматлар бўлсин, куйди димоғи,
    Гул очмай хазондир умидлар боғи.

    Ёзяпман Чўбирнинг устози ҳақда,
    Оқ шеърни битолмам – бу чигал гапда.

    Гар берса чўбир ҳам ўзи эътибор,
    Бармоқ вазни маъқул, шоир ҳаваскор.

    Заифроқ бўлсам-да адиб илмида,
    Не бўпди куйласам Болғали тилда.

    Қамалган эдилар бир чол, бир кампир,
    Бириси етмишда, чол-чи – саксон бир.

    Кампирда еттита туғмас товуқ, оқ
    Чолда бор биргина тойча тўбичоқ.

    Тойчанинг эгасин минг қўйли бойдай,
    Буржий деб қамашди, кўз ёши сойдай.

    **** ****

    Алвидо устозим! Энди не қилсам,
    Айтганинг бўларми,тутдай тўкалсам.

    НКВД қасди киришса ишга,
    Чиндан ҳам эътибор бераркан тишга.

    Мисоллар келтирай, тинглангиз бир дам,
    Жабрини тортганман бир вақти мен ҳам.

    Дув-дув гап овулда: суғрилсин тишлар,
    Сонга боқиб муддат белгилармишлар.

    Товба дей, қонуни бошидан қолсин,
    Бизлар ҳам уздирдик, уйлари ёнсин!

    Оталар авайлаб тишин боласин,
    Суғурди қолдириб учта донасин!

    Жазо балосини шундай озайтди,
    Омон бўлса, ризқин топар деб айтди.

    Тиш уздирган бола аталди ботир,
    Умид бор, жойидан тиш отар томир.

    Қатағон авжланди, – урушдир сабаб,
    Ҳеч кимса ҳуқуқдан очалмасди лаб.

    Болалик чоғимда, эсимда ҳамон,
    Юртдаги таъқибдан топмаган ОМОН.

    Икки хотинлиги эди гуноҳи,
    Бири кўр ҳам букри унинг ҳамроҳи

    Каттаси бефарзанд, йиғламоқдан кўр,
    Кенжаси шабкўрдир ва яна букур.

    Азалдан безурёд – тирноқ гадоси,
    Оллоҳга етмаган ўксик садоси.

    Умид боғлаб бригад худо меҳрига,
    Уйланганди ночор кўру букрига.

    Букрию ожиз ҳам Ўзин бандаси,
    Дунёга келтирган чин арзандаси.

    Талабгор чиқмагач, Турсин шул чоғда,
    Фарзандсизлик ўртаб, юрганди доғда.

    Ажабмас Оллоҳим берса ўғил, қиз,
    Номи ўчмасди-ку дунёда изсиз.

    Шундай ниятларда бригад уйланди,
    Букри ҳам беэга, ўксиб юрганди.

    Жазо келса бизга, дея, мабодо,
    Юлдирди кўп тишин эшак саройда.

    Лўлилар ҳар турли табобат-ла банд,
    Бири тиш юлар ва кинна силайди

    Хуморча сотади тождор хўроз қанд,
    Яна бири кўзга дуо суфлайди.

    Қолди бисотида ўн учта тиши,
    Букир тиши тўлиқ – йўқдир ташвиши.

    -Бўлмаса – деди букир, – мен ҳам уздирай,
    -Сенга дахли йўқдир, тургин билдирмай.

    -Сезса қамаламан, муддати катта,
    Бевалик ғурбати оғир ғоятда.

    Майлига узсалар иккимиздан тиш,
    Ёнма – ён юрсак бас, яшаб беташвиш.

    -Тишингни ўрнидир ҳаётда муҳим,
    Бекорга, тентаким, бермас худойим!

    Тентак сиз ё менми, вой-ей ўлайин,
    Бўйимда болам бор, энди нетайин?

    Бўйингда бор бўлса, иложин қилай,
    Рус юртин хабарин бориб бир билай.

    Кетиб рус юртига олсам жойлашиб,
    Қолдирмам, чақиргум маслаҳатлашиб.

    -Болам ўрис бўлиб туғуларканда,
    Ўзгариб миллат, дин, бўлсак шарманда.

    Не юз-ла боқармиз ўзбек юзига,
    Рози бўлами эл берган тузига?!

    -Ўрис ҳам, Барчиним, Худо бандаси,
    Оғир бўл, бор бўлсин поклик қалъаси.

    Инсофда ўрислар кўплардан дуруст,
    Мунглуғқа, Ойпарчин, ўрис эрур дўст!

    Икковда қолган тиш қирқтадир жамъи,
    Лекин дилларда кўп аламу ғами.

    Қайрағоч кесишга кетди эр ғамгин,
    Бутай деб оила, рўзғорин камин.

    Аммо қонунсизлик замони эди,
    Жазо букур кўрга ҳам етиб келди.

    Қустанай сарига бўлди бадарға,
    Қулоқ тутмадилар ҳеч оҳу зорга.

    Йигирма йил эрга, кетмиш Сибирга,
    Тақсимда шунча йил берди букрига.

    Оила бисоти – еттита товуқ,
    Шўро раисига этилди тортиқ.

    Партком енг шимариб киришди ишга,
    Мўмайдан қовурдоқ пиширди тушга.

    Гўдакми, ўсмирми қўрқиб бу ғашдан,
    Соппа-соғ тишларин узди бир бошдан

    Лўлига мени ҳам этганди энам,
    Тишларин суғур, деб роса ялинган.

    -Ҳаққингни оласан, бир этак олма,
    Қон кетса, тезакни тишлата кўрма.

    -Созлаб теп қорнига, – дейди Дониёр,
    Оғриқни сезмасдан туради ҳушёр.

    -Қанчасин суғурай, омбур қаерда?
    Манғитой тоқати тоқ бўлиб орга.

    Дониёр тишларим узаркан бир-бир,
    Етиб келди додга Манғитой кампир.

    Чидолмай, лўлига шундайин деди:
    -Жер жутқир тишига тегмагин енди.

    Урушнинг қурбони шўрлик отаси,
    Сафари охирлаб, бўлган қайтмаси.

    Азобдан сақлаган ул моможоним,
    Меҳрини юракка сақлагум доим.

    Қон кетса шимариб лўли тирсагин,
    Тишлатган эшакнинг қуруқ тезагин.

    Йўқ эди лўлида покиза латта,
    Латта нари турсин, йўқ эди пахта.

    Коммунизм қуриш йўлида эдик,
    Оврупа бир кўрсин бизларни, дердик.

    Лўли ҳам оч эди, бурда нонга зор,
    Бир этак боласи, уйидир бозор:

    Ноилож, лўлининг ўзида эса,
    Тиним йўқ, нон сўрар бола-болакай,

    Ташларди оғзига ушоқ нон топса,
    Тамшаниб турарди ютиб сўлакай.

    Дониёр, Хумарча, Ғози мўлтони,
    Қоқ мева, букканча ерди олмани.

    «Коммунизм сари олға! Дер шиор,
    Ҳар ерда шу шиор бўларди такрор.

    Уни қонун қилмоқ Корпус!, нияти,
    Ҳар ерда изғийди Корпуснинг хати.

    Лойшувоқ ҳовлилар қолмиш кимсасиз,
    Қурт қайнаб қуриган ҳам тойпоқ ҳавуз

    Тишсиз гўдак чопар ҳар томон ғиз-ғиз,
    Бит босган ночорни қувлар худосиз.

    Эркак зот барчаси кетган урушга,
    Қолганин қатағон тутар қўшмуштга.

    Қатағон режаси энг асосий иш,
    Дер эди парткомлар баҳо олгач беш.

    Ёвузлик айланди одатга, кўринг,
    Нони мойли бўлди ҳар битта зўрнинг.

    Минг – минглаб лагерлар таратди қомат,
    Гуноҳсиз жонларга бўлди қиёмат.

    Лаънати турманинг ишлари оғир,
    Қийноқ – азоблари эмас эди сир.

    Уч норма бажариш насибдир кимга,
    Оларди хат ёзиш ҳуқуқин уйга.

    Қувончин чеки йўқ, ғариб маҳбуснинг,
    Ёзарди, гўё ки ғазалин тўйга.

    Бу ҳуқуқ эгасин шодлиги чексиз,
    Унутар ғамларин бўлса ҳам эрксиз.

    Худо кўрсатмасин, йўлиқса дардга,
    Уч йил қўшгайдирлар жазо муддатга

    Ишга чиқолмаса кимдир иложсиз,
    Муддати тўрт карра ортгайдир сўзсиз.

    Нормани тўрт карра бажарган қулга,
    Қисқарарди муддат ўнидан бирга

    Милёнлаб «ГУЛАГ»-и бошларни еган,
    Мингтадан бирови қайтгану ўлган.

    Сўзда улуғланган адолат ҳар вақт,
    Эрк, юрт қўлингизда! – шиор эди тахт.

    -Бўй паноҳингиздир осиғниқ сурат,
    Орзу армонларинг ўшанга англат.

    Доҳий Сталин у, уни шарафла,
    Умрига, ишига омадлар тила.

    Жаҳонда ягона, топингин, унга,
    Ҳаёт қуёши у, йўл бермас тунга.

    Ҳам одил, ҳам обод бир давлат қурди,
    Ўнлаб ўлка унинг изидан юрди.

    Жаҳонга танитди ошёнимизни,
    Улуғланг Сталин – қуёшимизни.

    Оврупа қашшоғу тополмайди иш,
    Пулдорларин феъли қашшоқни юлиш.

    Турмада ҳам Сталин сурати даҳшат,
    «Эрк» сўзин шивирлаб гапирмоқлик шарт.

    -«Коммунизм машъалин» сиз ёқмоқдасиз,
    Ахлоқсиз дунёни тузатмоқдасиз.

    Бу мамлакат сизга маскани дониш,
    Унда бўлгуси ҳал энг оғир юмуш!

    Коммунизм бошланар айнан шу ердан,
    Ким, қачон қурилган сотсиализм деган.

    Америка эса тамом тўкилган,
    Ибрат олинг ҳар чоғ Сталин эрдан!

    Сизни кутмоқдалар оналар уйда,
    Қайтсангиз, бўрдоқи сўйилар тўйда!

    Биронта қоқ суяк маҳбусдан деса,
    Тинкаси қуриган, қандай ишласин?

    Ҳурпайган қип-қизил шапкадор эса:
    Энангни … сендайлар ерни тишласин.

    Оғирлиқ вақтинча, бу кунлар ўтар,
    Яхши ишланг, оғиз ошга ҳам етар!

    Шундайин пуч ёнғоқ – ғирт ёлғон гаплар,
    Айтилгач, урралар самога ўрлар.

    Урра – урраларга алданган сонсиз,
    Қирилди, йўқолди ному нишонсиз.

    Ёзганим ёқмагай кимгадир балким,
    Ўтмиш қиссалари бу ёзган гапим.

    Ҳаёт ҳам азалдан асли бири кам,
    Ким кафил шу тахлит қолур бу олам.

    **** ***

    Толиб эдим бордим ёмғир, довулда,
    Не ишлар бўлмоқда – кўрдим овулда.

    -Раису парткомлар алдашган кимни?
    -Меҳнатда тер тўккан сода мўминни.

    Ғаффорнинг бўласи Қулмаматни кўр,
    Рустаму Суҳробдан дабдабаси зўр.

    Минар бўлса, йўқдир ҳатто эшаги,
    Пахса уй, ери зах, пўстак – тўшаги.

    Аммо у депутат – номи кўп улуғ,
    Чўнтакда мири йўқ, киса қўп – қуруқ.

    Унвони сувчидир – хизмат кўрсатган,
    Бир умр эрта, кеч арпа нон тотга.

    Қип-қизил бир медал бермишлар унга,
    Кўксида илиғлиқ, қувонч зўр шунга.

    Кўринар шодондек чақнаб кўзлари,
    Қорни оч, тўқдайин юрар ўзлари.

    Савод йўқ ва лекин фирқа аъзоси,
    Ичбуруқ, арпа нон қийнаган, роси.

    ЦК-ёпиқ хатин ёд билар тўлиқ,
    «План бажарилсин!» бу қатъий буйруқ.

    Мақтовга кўмилган, тилларда оти,
    Эгни юпун, ночор ўтар ҳаёти.

    Ухласа оёғин ечмайди фақир,
    Юмшоқ жойни раво кўрмаган тақдир.

    Иш ҳақи нархини ўйламайди ҳеч,
    Бирон бир мирини тутмаган тўти.

    Норманг тўрт юз фоиз, десалар раис,
    Бурнини жийириб, тарбаяр пути.

    Лекин ялчимаган эгни қийимга,
    Ҳар кун иш, умид бор эртаги кунга.

    Мамарасул махсум туғма бир бахил,
    Ҳеч качон, ҳеч ким-ла бўлмаган аҳил:

    Дер: Шоди ишида интизом ҳарбий,
    Иш жойда ҳеч қачон олмаган танбиҳ.

    Удир Қулмаматдан моҳир, зарбдор,
    Нега бошқалардеқ топмас эътибор?

    **** *****

    Етмишинчи йиллар топиб тўпимни,
    Эсладим тиш узган лўли қурғурни.

    -Ҳозир ҳам жазони белгилашлари,
    Тишини санабми худди илгари?

    Ҳамсуҳбат юртдошга ташладим савол,
    Бугунги ҳаётда ўзга эмиш ҳол:

    -Йўғе, замон бошқа, йўриқлар янги,
    Маънавий ҳаётнинг ўзгарган ранги.

    Шаҳвоний ҳирсгадир эътибор катта,
    Болшовойча удум бу мамлакатда.

    Тўрвадай қаппайтса киссасини ким,
    Ҳар жойда ўшанинг фикридир муҳим.

    Пул топиш йўлида интилиш қизғин,
    Баъзилар аямас келин ё қизин.

    Ўн саккиз ёшлиси урфдан чиқмоқда,
    Ўн тўрт ёшли қизлар бойга ёқмоқда.

    Зўр келса айримлар завжасин пуллар,
    Кўпайиб бормоқда фоҳиша туллар.

    Анчайин кун кўриш энди мушкулдир,
    Ҳисобсиз сулувлар юраги хундир.

    Ўн тўрт ёшлиларнинг тақдирин кўринг,
    Насиби бўлмоқда чўнтаги зўрнинг.

    Қиз танлар амалдор амалдорлардан,
    Пулдорга қуда ҳам пулдорларидан.

    Энди обкомлар ҳам қўш қиз танлашга,
    Қиз танлаб, нарх бичиш тегмоқда ғашга.

    Ўшалар муллани қувиб кирганлар,
    Бугун ўн уч ёшли сулувни танлар.

    Саралар хушрўйин бели сиртидан,
    Оҳудек кўз бўлса келади гали.

    Кўринса тўппайиб орқа кетидан,
    Тилло нарх, тик турган кўкрагин холи.

    Пулдорлар кўписин тиллодан тиши,
    Омбор мудир ёки ферма раиси.

    Ўшалар ўртада – обком одами,
    Пули ўйнатмоқда одамни омий.

    Иложсиз ўғлини баччабозликка,
    Ўлим денг, кутулиш йўлинг ҳақ битта.

    Ким олар камбағал оила қизин,
    Тенг-тенгила, тезак қопи-ла сезинг.

    -Уйланган чоғида киярми никоҳ?
    -Э.. вой-ей муллани қир қилган аблаҳ.

    Никоҳ ё жаноза – шаръий фикр йўқ,
    Муллани йўқ қилган обком шох «Холиқ».

    Бирон кас бу ҳақда очалмас оғиз,
    Маракка қачонлар қоқанлар гул мих.

    Қирқ йиллар ўтди,-дер,-ҳамсуҳбат Юлдош.
    Биргаду букрига экан синфдош.

    Дараги бўлмади, эслаб уларни,
    Ўлганми, тирикми?, билмам шўрларни.

  • 5-қисми
    В. Путин

    Путин ўйғонаркан эрта тонг саҳар,
    Кўркам гулзорига ташлайди назар.

    Қалбидан эзгулик жой олган эди,
    Дилига тақдирлар ўйлар солганди.

    Ўйламай, нетмай қалби кенг инсон,
    Кўчага боқади, бўлмайин ҳайрон.

    Қочоқми ёйинким жонидан безор,
    Шу юртга келибдир – бир муаммо бор.

    Қуюн босганидек, эркагу аёл,
    Қаёқдан келган деб чиқди кўчага.

    Бу қандоқ тала-тўп, не ўзи аҳвол,
    Бирон кас боқмабди нечун бу ҳолга.

    Эркак ҳам, аёл ҳам сарсон, дарбадар,
    Шу куйга тушмасди тўқ бўлса агар.

    Киртайиб кўзлари тортган ичкари,
    Тортанак торига ўхшар юзлари.

    Шаҳарлар талатўп, не чун бу аҳвол?
    Келгинди безовта нигоҳда малол.

    Биланглаб юриши ўзбекка жуда,
    Ўхшайди, ғарибнинг недир ўйида?

    Қай шамол учирди сизни бу юртга?
    Меҳмонмисиз ёки бизнинг ҳудудга?

    Савол қилди Путин боқиб меҳмонга,
    Дардин ёзди йигит қувнаб шу онга:

    -Оз қолди ўлкада ўзбек ўзи ҳам,
    Тирикчилик оғир, кўп ташвиш, алам.

    Шу сабаб Москва, Петербург бағри,
    Қайнайди гўёки мардикор наҳри.

    Аралаш – қуралаш кезар ёш-қари,
    Болали аёллар саргардон бари.

    Гўдаклар қорни шиш, юрарга ҳол йўқ,
    Эт қайда?, бадани суякдир қуруқ

    Гоҳ – гоҳо инқиллар, калла кападай,
    Кўринар онаси анча хафадай.

    Аёллар гоҳида шикоят айлар,
    Фикрини русчалаб шундай баёнлар:

    Я и баба и мужик, нужда застала,
    Я корова и я бык, такая стала.

    Рус юртдан ўзбекнинг узоқ ораси,
    Йўл оғир, азобин чеккан барчаси.

    Бир чимдим ёрдамга зордирлар улар,
    Йиртиқ шим, этикка тўла халтаси.

    Чеки йўқ гўёки маҳшар майдони,
    Одамлар оқими қамрар дунёни.

    Бормоқда сўнгсиз бир манзил томонга,
    -Одамлар қаёққа боришаяпти?

    Издиҳом боқмайди яхши – ёмонга,
    Билмайди ортида йўл ёпиқ ялпи.

    Кўписи айтмоқда эмишдир тақдир,
    Четдаги кўрсатар, пешонам деб шўр!

    Йўл-йўлакай бири топяпди нарса,
    Бирови ёндагин сўкяпти роса.

    Сўрайди билмасдан қайси миллатдан,
    Келибсиз майлига айтинг одатан.

    Ассалом алейкум дегандан уни,
    Танийди нечаси элдош Путинни.

    Очликдан чеккасин суяги бўртган,
    Кўзлари битдайин мўлтирар этдан.

    Хуллас Путин боқар атрофга ҳайрон,
    Издиҳом тинимсиз шошар ҳар томон.

    -Келдик – дер Путинга, – биз паноҳ излаб,
    Сохта салтанатдан бездик, юрдик хап.

    Путин дер:- Адолат ҳар қачон уйғоқ,
    Қаро тун охири эрур доим оқ.

    Орзуни кесалмас Чўбир қайчиси,!
    Гап қотди йиғиндан алақайсиси.

    Аёллар чеҳраси заҳил ҳам тириш,
    Ҳақирлик, фақирлик эрта қаритиш.

    Вақт эса ҳеч кимга қилмайди шафқат,
    Зориқиш, тобелик эгиб қўяр қад.

    Вақт бирон кас билан ҳисоблашмайди,
    На тутиб бўлар, на бўйин ийдирмоқ.

    У бирон лаҳза ҳам тиниб турмайди,
    Ҳукмидан бош тортган бўлади урвоқ.

    Мулкдорнинг кун сайин ортар чақаси,
    Ўлмай туриб чўзар бўй мақбараси.

    Эҳром, мақбаралар қурилди қатор,
    Бир кун сел, зилзила айлар валангор.

    Онанг оғирини кўтар дегани,
    Худони ёд этгин деганлар қани?

    Тақдиринг қўлимда дегувчилар кўп,
    Ўзларин худо деб сезгувчилар кўп.

    Доҳийлик даъвоси кетмас дилидан,
    Ғаразин пинҳона сақлар элидан.

    У ўхшар оёқсиз, шохсиз илонга,
    Даҳшат солиш учун ҳар битта жонга.

    Ҳар қачон шайтонни кетади алдаб,
    Эл ҳақин сесканмай ютади ямлаб.

    Путин дер: манглайга Ҳақ ўзи бузмай,
    Чизгандир одамнинг тарҳини шундай.

    Рус ва Бирлик фирқа тугулган муштдек,
    Ўзбек билан рус эт билан гўштдек.

    Топширди Путин шоҳ барча раҳбарга,
    Ёрдам беринг дея мусофирларга.

    -Борсангиз биларсиз ўзбекнинг юртин,
    Дер ўзбек. Бош ирғаб маъқуллар Путин.

    Орзум бор Самарқанд, Хевани кўриш,
    Ва бағрин сайр этиб бир муддат юриш.

    Кўргум Соҳибқирон ётган даҳмани,
    Гўри Мир безанган нақш чаманини.

    -Дедию отланди Владимир Путин,
    Яқиндан кўрмоқ-чун ўзбеклар юртин.

    Искандар юриши, эл курашлари,
    Бир-бир кўз ўнгида тикланди бари.

    Қўй-қўзига тўла эди даштлари,
    Боғу бўстон эди ичу ташлари.

    Йигити ҳар маҳал гердайиб юрган,
    Ғаним-ла жангда жон олиб, жон берган.

    Ўтовни тўлдириб туғарди аёл,
    Топгани тўйларга етган бемалол.

    Ҳалоллаб ер эди нонин эллари,
    Уюр-уюр йилқи тўла қирлари.

    Асрлар давоми шундай яшаган,
    Эзгу орзулар-ла қадам ташлаган.

    Эли улуғ эди, қутлуғ нафаси,
    Маълумдир Путинга бунинг ҳаммаси.

    Гўри Мир даҳмасин қилди зиёрат,
    Гуё Амир Темур кўрсатди ҳиммат.

    Қўрағоний шавқатин сезгандай бўлди,
    Шавқдан пок кўнгли қувончга тўлди.

    Темурдан хотира бўлган ёдгорлик,
    Сўзларди бағишлаб Путинга шодлик.

    Темурнинг арвоҳи дуч келди унга,
    Меҳмонга сўз қотди, чорлаб гурунгга:

    -Русларда ҳам Иван Грозный машҳур,
    Обод этган юртин, қонунлари зўр.

    Чопган безорини, сўзсиз кундада,
    Рус қасрин лойлари қорилган шунда.

    Аммо мен-қонунман, қатъий талабим,
    Ислом йўли эди сўзлаган гапим.

    Давлатни дўқ ила бўлмайди сақлаб,
    Бит тугатилмас баданни қашлаб.

    Атрофингга бир боқ: Худо демаган,
    Имони пўкларнинг қасри-ла тўлган.

    Қонунлар қоғозда сон-саноғи йўқ,
    Кимгадир писандмас, кимгадир йўриқ.

    Амалда йўқ қонун-ҳавои гапдир,
    Ундан таҳқирдадир кўпларда тақдир.

    Тинч қўймаётгандир сени ҳам рақиб,
    Дуч келар ҳар жойда айлашиб таъқиб.

    Сезаман: ироданг мустаҳкам ғоят,
    Мулкинг дахлсиз ҳамда вафо қилган тахт.

    Тўғриси, узилган каллалар қатор,
    Тушимга киргайлар такрор ва такрор.

    Дунё яралгандек бошсиз вужуддан,
    Гуё тутаб ётар ғаразли ўтдан.

    Уйқисиз, ёлвориб Унга ҳар тунда,
    Топиндим бир умр тизза рукуда.

    Кўз очиб тонг кулгач, поклик маҳали,
    Унинг борлиғидан олиб тасалли.

    Минардим тулпорим зар эгарига,
    Жўнардим ишонч-ла ғаним ерига.

    Дунёнинг борича олсам дер эдим,
    Оламни забт этсам, толмасам дердим.

    Яна ярим тун ва яна таззарру,
    Таҳажжумдан бошлар кўз ёшим зори.

    Кўз ёшимни Худо кўрарди холос,
    Ёнбошимда хотин кўрмаган ҳақрос.

    Минора калладан қурган эсамда,
    Ғаним қони сойдек оққани дамда.

    Адолат ҳиссини унутмадим ҳеч,
    Оллоҳнинг зикрида бўлдим эрта кеч.

    Азиз авлиёлар улуғлаб мадҳин,
    Қурдирдим мақбара, чиздирдим тарҳин.

    Ажиб мақбаралар ким, тенги йўқ зебо,
    Минг бир хил жилолар бўлмиш унга жо.

    Масжиду мадраса анча қурдирдим,
    Зиёрат даргоҳин ҳифзида турдим.

    Мадрасса даргоҳи кутди толибин,
    Бағрига олганди билим ғолибин.

    Тасаввуф таълими бўлди байроғим,
    Турли эл меҳридан кўкарди боғим.

    Этганлар шаккоклик ислом шаънига,
    Аёвсиз тортилди жазо дамига.

    Танирдирлар мени буюк Амир деб,
    Ғанимлар юрарди золим Темур деб.

    Худога минг шукур, ҳукмим даврида,
    Фоҳишу каззоблар битди қовмимда.

    Пирларнинг фатвоси ёр эди дилга,
    Одиллик эл-юртни йўғирди нурга.

    Раҳнамо этгандим пирлар ўгитин,
    Ватан ривож топди, ризқу рўз тўкин.

    Шундай эди даврим, сеники бошқа,
    Душманинг ҳам юрар ўхшаб ювошга.

    Имони заифлар ҳамма вақт бўлган,
    Нафс йўлида кўплар бекафан ўлган.

    Фоҳиша, майхўрлар бор эди сонсиз,
    Дорларим тинчитди барин аёвсиз.

    Худонинг ердаги қамчиси бўлдим,
    Гуноҳкор бандага чоралар кўрдим.

    Биргина осийнинг жазоси сабаб,
    Ўт қўйдим шаҳрига бўлсин деб сабоқ.

    Риёкор аҳлини қўшма сафингга,
    Қочарлар, дуч келса оғир дамингга.

    Нокас кулин кўкка савурган ўзим,
    Иродам қудрати бўлганда сўзим.

    Қон томган қиличим даҳшати ҳар гал,
    Ҳаромхўр тақдирин айлар эди ҳал.

    -Жаҳонда энг машҳур Соҳибқиронсиз,
    Салтанатда недан кўп пушаймонсиз?

    -Исломни кенг ёйиб сингдиролмадим,
    Бу боққа барчани индиролмадим.

    Кўп шоҳу султонлар келиб кетишган,
    Умр дарвозасидан бир-бир ўтишган.

    -Улардан қай бири: Пётр ё Темур,
    Топмишлар салтанат шавқидан ҳузур?

    -Худо истамади: шудир тўғриси,
    Истаса бўларди тоғдайин кўкси.

    Эгам буюрганин чин демадилар,
    Нафс балосига дучор эдилар.

    Пётру мен сиғиндик Худога чиндан,
    Юз ўгирмаганмиз муқаддас диндан.

    Қаламкаш маддоҳлар тўғри ёзмаган,
    «Пайғамбар эдилар» деб эзозлаган.

    Бошқаси кўп боплаб тупроққа қорган,
    Юртдошин кўролмай ҳасадда ёнган.

    Мени деб Оллоҳнинг узун қамчиси,
    Қозию қуззотлар бунинг жарчиси.

    Баччабоз, майфуруш, хоинлик қилган,
    Фоҳишбоз, майхўрлик авжига минган.

    Юртларнинг кулини совурган менман,
    Нокаслар зурёди пахса этилган.

    Калла минора-ла мен ҳам синалган,
    Холиқ иродаси ҳаммасин қилган.

    Гуноҳим нимада?, қўлида балки,
    Қамчи бўлганмикан синов мактаби.

    Ё қиличидан қон, косаси ёвғон,
    Султоннинг таҳти фармони билан.

    Ичаги қуриган садақахўрни,
    Хирқа хўржини-ла, дарвишни ёки.

    Мечкай ва таъмагир тиланчисини,
    Тўп-тўла халтаси биландир балки.

    Бу билсанг ҳаммаси синов имтиҳон,
    Буни ҳеч вақт, ҳар нечук ҳолда унутма.

    Биз оддий одаммиз – сувратда султон,
    Лекин улуғлади бизни оломон.

    Тақдирда битмагач ризқда улуғлик,
    Пайғамбар топалмас эл билан бирлик.

    Тўнғич ўғлим Шоҳрух, кичик Мираншоҳ,
    Улусда эдилар адолат паноҳ.

    Неварам Бойқаро, қадрдон Путин,
    Сингари, ўлкангни айла бир бутун.

    Сўнг эса Оллоҳнинг тутди ғазаби,
    Кетди юрт тирқираб тариқдон каби.

    Бобур дили эди тўла ғурурга,
    Темурбек ҳаёти ибратдир унга.

    Жасоратга тўлиқ эсада умри,
    Йўқ эди кўнглида зарра сурури.

    Билишимча, ҳозир бир қўтир чўбир,
    Элимни хор этиб қўйибди қурғур.

    Қолсин салтанати ўзин бошидан,
    Зулми ажратибди кўп юртдошидан.

    Искандар гар топса қай жангда зафар,
    Эсларкан ажалин такрор ва такрор.

    Ҳатто тобутини ясатар экан,
    «Бир бошга бир ўлим» муқаррар деган.

    Мен, Яраславль, Грозный эмасдик, гумроҳ
    Кун битгач, амрини ўтказди Оллоҳ.

    Шуҳратли, даҳшатли Темур даҳмада,
    Ухлар, атроф унсиз, танаси намда.

    Худонинг амри шу, билсанг азалдан,
    Чин дунё қутқарар инсонни ғамдан.

    Биргина дийдорин Соҳибқироннинг,
    Қўрмоқ учун машҳур соҳиби шоннинг.

    Тоғ оша келишган не-не султонлар,
    Тарихда шуҳрати сўнмовчи жонлар.

    Ҳозир ҳам ғанимат унинг ўгити,
    «Тузуклар» шохларнинг йўлин ёритди.

    Шу кунлар даҳмаси зиёратгоҳдир,
    Эл меҳри тўфондан асрашга қодир.

    Даҳмасин Шўролар очганда, чунон,
    Жасади Амирнинг кўтарди исён.

    Фашистик дағдаға қўзғотди бўрон
    Қонига бўялди милён-милён жон.

    ****** ******

    Қўшнидек Бобурга девордармиён,
    Шажарисин Путин айлади баён:

    Бобуру Ҳумоюн, Акбар, Шоҳжаҳон,
    Жаҳонгир, Аврангзеб, Баҳодир, Омон.

    Фаррухсияр, яна неча беназир,
    Шохолам, Баҳодир, машҳур Оламгир.

    Тахт узра от сурган зурёди Бобур,
    Уч юзу олтмиш йил ўтказган умр.

    Ёнма-ён юргандек Бобур-ла бирга,
    Ёйинким чин яқин хешдек мирзога.

    Бобурнинг кимлигин чин билган кабр,
    Ижодин бирма-бир этарди таҳрир:

    «Бобурнома» эрур жаҳоний илм,
    Шарҳини бергандир Хонзада бегим.

    «Ҳумоюннома»да Ҳинд юртин садрин,
    Айтади Гулбадан оғасин мадҳин.

    «Мубайн», «Ал-закот» ёки «Мухтасар»,
    «Аруз вазни ҳақда» яралган асар.

    «Ҳарб иши» ва яна «Мусиқа илми»
    Хулласи, кўп бўлган дунёвий билми.

    Қойилмиз шавқига жасур инсонни,
    Ақл-ла яратмиш шуҳрату шонни.

    Икки юз йилдан сўнг Зебинисоси,
    Илму адаб аҳлин бўлган мирзоси.

    -Худойжон, қойилмиз эл севар ака,
    Сиз Мирзога гўё Кўкалдош ука.

    Икки аср сўнгги шоирасини,
    Биларкансиз Бобур хўжайрасини.

    -Ўтмишни улуғлаш бизга ифтихор,
    Бошимиз таъзимда Бобурга минг бор.

    Шоҳжаҳонга ҳайкал сулув «Тожмаҳал»,
    Шаънига битилган беҳисоб ғазал.

    Осмонга бўй чўзган қубба устида,
    Сарбаланд кўрасан Мирзо соясин.

    Чеҳраси товланар мармар сутунда,
    Сарчашма Хонзода Бобур опасин.

    -Сизнинг ойингиз ҳам эмас бегона,
    Туғушганимизек табаррук она.

    Бобур ҳаёт бўлса, дермиди укам,
    Ахир ҳаёт эрур дўстлик – ла кўркам.

    -Қадим ипак йўлдан савдо карвони,
    Юртни юртга улаб кезган сарбони.

    Шоҳ асар саналган «Минг бир кеча»ни
    Тарқатган, ҳайратга кўмиб нечани.

    Савдо сабаб жаҳон бозори аро,
    Ўлкаларга етмиш биздаги зиё.

    Ипак йўли тўкис чин моҳиятин,
    Сўзлар Путин шарҳлаб салоҳиятин.

    Расадхона ила ул Шоҳи Зинда,
    Гўри Мир чин машҳур қадим заминда.

    Бибихоним қурган ул мадрассаси,
    Кўкалдош узра бўй чўзган қуббаси.

    «Султонул Орифин» ёдгорлиги ва
    Ҳазрат Баҳовадин ётган мақбара.

    «Тиллокори» номли улкан кошона,
    Авлиёлар аҳлидан қутлуғ нишона.

    «Зичи Курагоний» га боқсангиз агар,
    Юлдузлар илмидан топгайсиз хабар.

    Яна бир Хоразмий – «Ал-жабр» отаси,
    Ҳисоб – китоб илмин моҳир сараси.

    Илм масканидир бу туронзамин,
    Жаҳон зукколари танир номларин.

    Алломалар исмин эслайди Путин,
    Яхшироқ биларкан Туроннинг юртин:

    Ғазабли саҳройи эди Чингизхон,
    Эрмакка Атторнинг бошин уздирган.

    Турон кентларига ажал юбориб,
    Одам зотин қириб, қонига қорган.

    Шундайин шафқатсиз эди Искандар
    Борган жойи мозор, юракни эзар.

    Тобутин ичига сиғмаган қўли,
    Ташда эди, гўрга тушганда йўли.

    Инсондек яшамоқ истасанг, одам.
    Навоийдек яша покиза ҳар дам.

    Дунё кезсанг, кўриб кўпни фикр қил,
    Жомий ўгитларин чин раҳнома бил.

    Ташвишу орзуда яшармиз бизлар,
    Бу гўзал оламга тўймайди кўзлар.

    Қадимдан Путин, – дер, – ипак савдоси,
    Дўст этган эрларин Русу Осиёси.

    Қиз олиб, қиз берган бузмай лафзини,
    Дилларга сингдирган дўстлик рамзини.

    Қадимги Мисрнинг фуқаролари,
    Заминин тенг бўлиб ғарбу ҳам шарққа

    Бир – бирин ейишган фаровонлари,
    Одам ўша одам ўт қўйган боққа.

    Эслари йўқдайин Худо бандасин,
    Асир об тўлдирган ўпқан халтасин.

    Минг алам келсада одам бошига,
    Тўлсада кўзлари қонлик ёшига.

    Ғанимлар келса – да дўқлаб қошига
    Болам деб кўтарган она бошига.

    Заминда яшаркан одамзот билки,
    Бир маҳал худойим таратган нурки.

    Аларнинг дунёда шарафин кўрки,
    Ҳаммаси эрурки Оллоҳнинг мулки.

    Туркистон мулкининг ҳар бир заррасин.
    Тўмарис ҳатто ки Алпу Тўнғасин.

    Номма – ном санаркан Путин эрк севар,
    Гўё ки зиёсин чин дилдан сезар.

    Юз карра таъзимим, ўзбеклар сизга,
    Тинч-тотув яшаймиз содиқмиз тузга;

    Яқинда борувдим Душанбе томон,
    Гулшанга айланмиш бу гўзал макон.

    Сайрда эканман, учради шоир,
    Хушбичим, тийрак кўз, нигоҳи оғир.

    «Абдулло Зуҳур» деб ўзин танитди,
    Донишманд эканин сўҳбати айтди.

    Қуръони Каримнинг қориси экан,
    Тариқат илмида илгарлаб кетган.

    Тиловат қилишда аъло бир нотиқ,
    Илмига меҳрни мўл бермиш Холиқ.

    Недандир ўксиган кўринар кўнгли,
    Сўзидан аёндир танлаган йўли.

    -Борига шукрни унутди одам,
    Шунданми камаймас ташвиш билан ғам.

    Ўтмиш сабоқлари бўлмади ибрат,
    Садоқат оғизда, ёлғон чиқди аҳд,

    Куюниб сўзларкан муҳтарам Зуҳур,
    Жаҳолат қаъридан қидирарди нур.

    Мук тушиб тиловат қилишдан тун, кун,
    Шу қадар завқ туйдим шоирдан, э воҳ!

    Вужудида қандайдир куч бордай бутун;
    Қонида ғалати жумбиш бор, зиё.

    Унинг дилида файз, ўзгача ҳам нур,
    Бу нурни фаҳмламиш фариштаю Пир.

    Буюк ўтмишларнинг сабоқ, аянчин,
    Салтанат даҳшати экан таянчин.

    Отлар кишнашию қилич жарангин,
    Бош кўтармай кетган – дейди, – жигарин.

    Бошини рукуда эгиб йиғлаган,
    Борлиғин эзгуда нурга йўғирган.

    Ўтмиш харобалар кўтарса сурон,
    Айтади ким қурган, ким қилган вайрон.

    Ўксиган кўнгилни бўлиб заррага,
    Ким туйган дунёни солиб ларзага.

    Борига шукрона қилмайин одам,
    Ҳеч нега улгура олмагандир ҳам.

    Ҳаммасин бекорга десам мен фақир,
    Гуноҳга ботаман ёки савобга.

    Жавобин сўрасам одил бир кабр,
    Йўқ дейди, – таъбирин излама шоир.

    Ўтмишлар саноғин санаб бирма – бир
    Ҳеч нарсани Зуҳур тутмас эди сир

    Дедию бош эгиб Пётр сингари
    Илдамлаб кетди у ўз юртин сари

    **** ***

    Учратдим Путинни руснинг юртида,
    Ватан меҳри доим кўнглин тўрида.

    Юрт аро кезаркан доно Юртбоши,
    Суҳбатдош бўларди эл қари ёши.

    Қалбдан сев Ватанни рус бўлсанг агар,
    Бирлик ила дўстлик келтирар зафар.

    Тўқлик ила бахт фаровонликдир,
    Кафолатли тинчлик чин омонликдир

    Шу йўлда хизматим сенгадир, халқим,
    Қозонсам ишончинг – энг буюк бахтдир.

    Дуч келдим мен унга юртида такрор,
    Ўйчан кезарди, ён-атроф эса қор.

    Эл эса олқишлаб; «Хўш келибсиз!» дер,
    Шод ундан халқию азиз она – ер.

    Ғурурларга тўла мардум овози,
    «Хуш кўрдик!», садосин янгратар сози

    Нечун унинг зийрак кўзлари маҳзун,
    Хуш кўрдик!, сўзларин сезмайди ўзи?

    Атрофдан узмагай чун зийрак кўзин,
    Кезмоқда, йўл эса рус юртда узун.

    Сўради – совуқми, иссиқ турмушинг,
    Ёри керак жойда қашима бошинг.

    Бахтлимасман, дея ўксима халқим,
    Самимий ватанни севсанг етарли,

    Сизга бўлган ҳурмат, ҳамда ишончим,
    Доғ туширмай, оқлай олсанг етарли.

    Бахтлимасман, дея куйинма халқим,
    Вафо садоқатим билсанг етарли.

    Йўқолса ғам чекиб, менинг оромим,
    Ҳамдард бўп ёнимда – турсанг етарли.

    Камчиликка ҳар гал,-деманг майлига,
    Пайт келган ҳал қилмоқ-энди маҳали.

    Элларнинг садосин «миллион алых роз»
    Энди чоғ экади миллионин ўрис.

    Гул очар қуёшга боқиб ғунчалар,
    Вақт келган қалблар кенг қучоғин ёзар.

    Руссия давлатин эртаси порлоқ,
    Негаки Президент ниятлари оқ.

    Кўнглида гул очар янги орзулар,
    Эл тинчи мўл-кўллик уфқини кўзлар.

    Эрта-кеч Ватаннинг ривожин ўйлар,
    Ҳордиқ не-билмайди, ниятин сўйлар.

    Янгича қурмоқчи энди замонни,
    Элга сингдирай дер,-янгича онгни.

    Кезар шу ниятда юртни бир бошдан,
    Муаммолар аён, бок ичу ташдан.

    «У него хоть и шуба овечкина,
    -Деган Лесков,- так душа человечкина»

    Улуғ рус адиби «Левша»да, эгам,
    Қўш қўллаб азалдан ўрисга берган!

    Адибнинг Путинга берган баҳоси,
    (Кечиргай Оллоҳим, бўлса хатоси).

    Қадимдан шундайин бўлган эса рус,
    Сағирпарвар, қалбию тилида рост сўз.

    **** ****

    Қурғур “ Кузькина мать” жилмай ўрнидан,
    Тўҳфа дея сенга Укр “ўртоққа”.
    Ажратди Қримни ноҳақ тўпидан,
    Ор номусин руснинг қориб тупроққа.

    Розими,норизо туб жой элидан,
    Сўрап ҳам турмади сўқир гўрсўқта.
    Шаҳду асал беҳисоб дебон Қримдан,
    Ғоз туриб имзолар фармонни сохта.

    Азодор аёлдай қақшаб,қалтираб,
    Ножотни кутишди парвардигордан.
    Авора кездилар бегона юртда,
    Зардоб тўла қалблар Бандер дастидан.

    Қримга келганда Путин сўроқлаб,
    Тутқунлик изтиробин бир-бир сўзладик.
    Йўл топинг,қутқарин,кетманг узоқлаб,
    Қондошга қондошдек уввос йиғладик.

    Хўш кўрдик.Кетди у.Ғам етагида,
    Ортидан қолдиқ биз боқиб мунғайиб.
    Кўмак етмаса гар ўз керагида,
    Шоҳлар ҳам гадолар-аянчли ғариб.

    Ҳайф бўлди Бандерга аталмиш макон,
    Бизни юртумга қўш, иложин топгил,-
    -Деб: тўғондан тошгач ЗИД қайсар МАЙДОН,
    Ёрдам қўлин дарҳол чўзди рус дадил.

    Чағир-чуғур гўё мушкилотлар ҳал,
    Россия кел деди,-ўз Ватанинга.
    Қайтишдик юртумга бўлмайин маҳтал,
    Дартларимиз артди мўҳтождик унга.

    **** ****

    Шу кунлар Русия тўлгандир шумга,
    Бақироқ, Шум бўлса-эҳтиром унга.

    Бўлиш чун русларга биринчи сарвар,
    Ишга тушди иғво милён-милён зар.

    Наслу насабини билмоқчи эсанг,
    Имонсизу билим доираси танг.

    Баъзиси Ежовга яқиндир ғоят,
    Қутурган кўппакдай қопар бешафқат.

    Шум эса майдонга тўплар беҳолни,
    Кўрсатар Бақироқ гул деб тиконни.

    Мосиккан гўёки туя Бақироқ,
    Шум эса хуфёна холида бироқ.

    Кўрингки иккисин таши ва усти,
    Бир хилдек кўринар бўйи-ю басти.

    Ишбермас ғоялар талқинда яна,
    Ниятлар:рус юртда этмоқ тантана.

    Коба таъзиясида Кўк ҳам қийилди,
    Хизматда пошнасин ости ейилди.

    Курғурни макташди зўр деб партия,
    Ўлғидай мосиққан гуёки туя.

    Путин партиясин шуҳрати улуғ,
    Узоқни кўзлаган мақсади қутлуғ.

    Унинг режасидир ғоят мукаммал,
    Асосли, ишончли, ҳаётан реал.

    Сен дея боқмайди тинмасоқ Шумга,
    Бақирса эҳтиром билдирар унга.

    Рақиблар тошига чидаб бардоши,
    Қайтмоқда ўзига отғаннинг тоши.

    Халқида юз бермас қайта тўқнашув,
    Йўл топмас юрт ичра ғаразли шов-шув.

    Путину Медведев жипслик сари,
    Йўл олган, бир жойдан чиқар гаплари.

    Иккисин амали – рамзи садоқат,
    Бу юртда улғаяр чинакам ваҳдат.

  • 6-қисми

    Асрнинг ўнида бордим қишлоққа,
    Йўлиқдим гўёки чуллаган боққа.

    Бугун Зарафшоним зўрға оқарди,
    Қизилқум чўлига мунгли боқарди.

    Дўстим-ла икковлан кездик тўқайни,
    Излардик ҳордиққа бир шинам жойни.

    Сарсону саргардон тутолмай балиқ,
    Қизилқумдан шамол эсарди илиқ.

    Мен, шеригим шошмай юрдик шу ёққа,
    Етдик гурунг қизиб қизил қумлоққа.

    Қум саҳро четида чойхўр тўрт улфат,
    Гурунгги қизиган – борарди суҳбат.

    Улардан биттаси бизларни таниб,
    Йўл олди биз томон филдай тебраниб.

    Шоирга танишдай унинг келбати,
    Бир улкан чинордай қомати қадди.

    У Раҳматов экан ҳамкор табибим,
    Турли лаҳзаларда ғамхўр ҳабибим.

    -Хуш кўрдик, эдик биз кўп йиллик ошна,
    Дийдор ва суҳбатинг этганди ташна.

    Зиёфат шоҳона, гурунг қизирди,
    Шеърхонлик гурунгга лаззат тизилди.

    Тешабой суҳбатнинг сарвари бўлди,
    Тутган мавқеидан кўнгиллар тўлди.

    -Хайрият, қайтибсан тўпингга сен ҳам,
    Топганинг дўстлар-ла кўряпсан баҳам.

    Муртазо, шу қумзор менинг ватаним,
    Унинг оғушида яралган таним.

    Хазинадир улкан қумзор даргоҳи,
    Лекин эгасизлик ғамидан оҳи.

    Ким топса Қизилқум бағри аро йўл,
    Баракат топади: унда тилло мўл.

    Бармоғинг ботирсанг бугузлаб қумга,
    Ялт-ялтлаб зарлари ёпишар қўлга.

    Топади куч туқса танда бор жони,
    Шу қумда азалдан дунё жаҳони.

    Ризқимиз экипти қумга худойим,
    Ихтиро этилса эгни бут доим.

    Ўзи ато этган ризқни ўзбекка,
    Дуосин узмагай кичигу катта.

    Қўл ювсанг қўлингга илашади зар,
    Севмоқ уни дилдан мардга ярашар.

    Йўл босиб адоққа етолмайсан ҳеч,
    Ловуллаб қизил қум ётар эрта, кеч.

    Тўшида гиёҳ кам, дуч келмас йиртқич,
    Кумуш, тиллосига гувоҳ ёритқич.

    Минг-минг йилга татир зардан хазина,
    Ўта лоқайдларга қумзордан гина.

    Бир маҳал кимлардир тиқса саксовул,
    Кўкарса ёнида пайдодир овул.

    Нақл бор Эр Тунга уч минг йил бурун,
    Намойиш айлабди туркнинг ғурурин.

    Қум саҳрога тўплаб ёшу қарини,
    Бунёд айламишдир Қарши шаҳрини.

    Дилларни шод айлаб яна бир бора,
    Кетидан қад тиккан эски Бухоро.

    Журъати айлагач янги хитобни,
    Мардлари қурмишдир Афросиёбни.

    Ота-боболар ҳам ишлатган чўлни,
    Қишу ёз кураган томидан қумни.

    Тўқайда жилғинзор, қумда саксовул,
    Тирик жонга керак деганлар овул.

    Шундан ибрат олса бўлмасми Чўбир,
    Мияси тўла ақл, кўзи эмас кўр.

    Эртани кўрмаслик энг ёмон иллат,
    Раҳбар бўлса ношуд, азобда миллат.

    Томир отса юртда лоқайдлик дарди,
    Хорлиғу муҳтожлик илдиз отади.

    Пойқадам пойларим дея у порлоқ,
    Қолсин деб хотира ҳам рамзим хўрлик.

    На шаҳар қолдию на жойи торроқ,
    Барча чорроҳада қурдирди кўприк.

    Жон омон қолса бас, ўқ узса бирдан,
    Яшиндек ўтгай мен улгурмас «Бирлик».

    Кўринг ғариб, мунгли зарли Зарафшон,
    Бағридан жой олган турли-туман қон:

    Мирзочўлу, Қарши, Қизил қумлигин,
    Анча обод этди Рашидов ҳоким.

    Қурдирди Уч Қудуқ, Зарафшон, Ғазли,
    Гулистон,Навоий, Олмалиқ шаҳри.

    Ҳаводек энг зарур аввал трактор,
    Бўлмаса деҳқонга битган азобдир.

    Не керак ночорга Некси Шевралит,
    Мўмайдан эммоқда тўлиқ хориж бит.

    Баҳона сув танқис, тежамас сувни,
    Исрофлаб юрғунча эпла сулувни.

    Кўкартса бол қовун, тарвузларини,
    Мевали дарахтин кўли чеварлар.

    Гиламдай рус, қозоқ кишварларини,
    Тўшаб ташласайди деҳқон тожирлар.

    Мана сенга бойлик гўрсухта гадоҳ,
    Белинг ҳам бўларди бақувват аблаҳ.

    Қумда зар ноль биру, ноль саккиз фойиз,
    Ортилса майишаяр беллари поезд.

    Сўзларкан Тешабой, ҳамкасб дўстим,
    Фақирла дерки мен шу қумда ўсдим!

    Меҳнат-ла яшадим Қўрғонтепада,
    Шифохона юки эди елкада.

    Бош беморхонанинг атрофин гулзор,
    Дарахтзор айладим. Чинорлар қатор.

    Элга хизматимдан топдим эътибор,
    Хешлашдим. Кўпайди содиқ дўсти, ёр.

    Карим Девонанинг шеърини севдим,
    Ақраболарига қадрдон эдим:

     

  • Судхўр

    Судхўр акам тўй сар кард,
    Чор қишлоқа хабар кард.

    Духтари ў шавҳар кард,
    Овози карнай кар кард.

    Абдураҳими судхўр,
    Нафси калонат дар гўр.

    Кўдакро дод ба шавҳар,
    Кам мешавад, гуфт, нонхўр.

  • Мулло Сафар

    Мулло Сафари чодугар,
    Мўмин қаллоби нархар.

    Бойи калони қишлоқ,
    Маҳмадамин аспхар.

    Фиребгари шайтони,
    Мурда барои нони.

    Бемеҳнату машаққат,
    Соҳиби дастархони.

    Авқотат як тағора,
    Ишкам мисли нағора.

    Асло парво надори,
    Аз беваю бечора.

    Ҳар кас ки ў бемор шуд,
    Доруи ў шумор шуд.

    Ачал ба китфи он кас,
    Тўқим зада савор шуд.

  • Накрананай

    Кучо мерай, Ашкари хар,
    Ҳолат шавад айма батар.

    Дар кунат дастайи товар,
    Накрананай, нанай, нанай.

    Ушбу мисраларни бўларми севмай,
    Ё ўқит, ё ўқинг, мириқиб тинмай.

    Тожигим юртини кездим сар, сари,
    Кўрғонтепа эрур улка гавҳари.

    Жарроҳлик эрсада мен танлаган касб,
    Бу юртда қолмоқлик этмади насиб.

    Фуқаролар жанги қувди беаёв,
    Бир халқ ўз-ўзига, икки қаттол ёв.

    Вахш водийсини севаман ҳамон,
    Уни этмоқчийдим бир умр макон.

    Шифокор эдим мен, тиним билмадим,
    Касбимга хиёнат зинҳор қилмадим.

    Ярим аср меҳнатим синган шу юртга,
    Кўнглим тўла эди орзу умидга

    Суҳбатни Тешабой эттирар давом,
    -Бунда бор отамдан мерос қолган том.

    Бироқ тинчлик бермас юрт олғирлари,
    Дамбадам «Кўкчага» кетар диллари.

    -Кўч қуроғинг билан келибсан дапсан,
    Ҳар соат дўқ урар, қачон кетасан.

    Гоҳида курғури тиржайиб бирдан,
    Турмоқчи бўлсанг дер,-чўзгин «Кўки» дан.

    Биридан қутулсанг бошқаси пайдо,
    Сўкинар, талабда турлича даъво.

    Қутулсанг эртаси бошқаси яъни,
    Қонунсиз нафсининг охири қани?

    Бешафқат удумин йўқ бўйи, эни,
    Кетмаса қондошинг ур, тепгин уни.

    Ўзбекда кўп йилки ўчиб шуури,
    Орқаси чўккайиб бўпди буқури.

    Қолмапди миллатда меҳр, муҳаббат,
    Йўқ бўлиб кетибди урф, удум абат.

    Олчаги безраяр бети тиришга,
    Юрган юролмасин итарар ташга.

    Қурган салтанатин эканин сохта,
    Тасдиғи миялар бўлибдир ахта.

    Мактабда интизом изидан чиққан,
    Толиблар ҳуқуқсиз, қорни очиққан.

    Коллежда нону туз, ётар жойи йўқ,
    Шароит ҳақида ваъдалар қуюқ.

    Ёрдам пул берилмас, йўқдир бошпана,
    Порага сўралар тўрт яшар тана.

    Кўр юрса ҳассаси ер устун туртур,
    Бу ҳолда таълимға етмоқда путур

    Гурунг ҳам анчага чўзилиб қолди,
    Зорланиш, танқиддан қулоқлар толди,

    Қувноқлик қўшилсин гурунг измига,
    Арзийди мақтовлар тожик қизига

    Сўзлари найнавоз – сайроқи булбул,
    Ойдай юз, лаблари ғунча очган гул

    Қовмати сарвдек кўкка узанган,
    Танига гўё ки уфорлар инган.

    Оғзида тиш эмас, гавҳар конидир,
    Ҳуснига ошиқнинг фидо жонидир.

    Чун юпқа шакарлаб ёқутдан тиниқ,
    Шаҳлоси оҳунинг кўзидир аниқ.

    Тирноғи пистадек асил кумушдан,
    Бўйни-чи нозигу чарчар эгишдан.

    Томоғин остидир орзу ҳар дилга,
    Маст этган нозлари куй солар тилга.

    Сочлари сумбулу ўйноқи аждар,
    Қил мисол белини эркалаб силар.

    Қўш анор кўкракда бурмани туртар,
    Томоша қилганлар ўзин унутар.

    Э вой-ей қарасанг кўзинг тешилар,
    Рақс тушса бел, кети ипдек эшилар.

    Тоб берар оҳудек гулгун орқаси,
    Маст қилар эрларни пари чеҳраси.

    Рақс тушса қуш каби учар раққоса,
    Биланглаб ўйнатар кетини роса.

    Ёноғи салгина силиққан пастга,
    Майда қадам ташлаб юради аста.

    Тилло қошиқайдин зебо оёғи,
    Дил ҳавас ёндошса тутар бармоғи.

    Ачамда тоб берар зебо товусдек,
    Бармоғи уп-узун шакар қамишдек.

    Бармоқда ўймоғи тоза олмосдан,
    Кашта тикса ипи, ипак атласдан.

    Бундайни кўрмаган одам азалдан,
    Лойини қарибдир замбур асалдан.

    Ишқини роз айлаб растама – раста,
    Ўймоқла тикади гавҳарга кашта

    Гавҳарга Лайли деб ғазал ёзади,
    Каштага Мажнундан нусха солади

    Қайрилма зулфлари ўпиб ёноғин,
    Шавқ қўзғаб дилларда чиқаргай ёнғин.

    Ярим ой ёйдайин товланар кети,
    Қаймоқ денг, оп-оппоқ момиқдай эти.

    Ишқ хили эрларни этар девона,
    Қабларни кул қилар ўчиб ё ёна.

    Гўзаллик мулкида тожик қизлари,
    Гавҳару садафга тўла қалблари.

    Қизларин деса ҳам палахмон тоши,
    Ишқ мулкида ўчмас қалбин оташи.

    Тожикнинг қизлари тилло ё гавҳар,
    Машуққа сўз қотар дилда неки бор.

    Тешабой тин олар айтгач дардини,
    Бизга бергандайин сўз навбатини.

    Сўзлари шоирга илҳом бахш этди,
    Хаёллар ўтмишга етаклаб кетди.

    Шоир ёсдиқдоши тожик қизидир,
    Умрининг йўлида бахт юлдузидир.

    Осмонни ўпковчи улкан тоғлари,
    Жаннатдан туширган боғ, ровотлари.

    Тожикистон халқин меҳр саодати,
    Ақлга сиғмайдур чин садоқати!

    Тожигим юртида Қовчун, Қўнғурот,
    Турку Тоз ва Марқа кечирар ҳаёт.

    Яна Қаллиғ, Лақай, Мўнғил, Қатаған,
    Найману Дурманлар тутмишдир ватан.

    Эр Тўнға, Алпомиш авлоди булар,
    Кўплари Тўмарис шоҳга юкунар.

    Азалдан ўзбегу тожикдир бирга,
    Ажратиш уларни бошланди нега?

    Аждар заҳри эрур маҳалийчилик,
    Бу иллат тожикда тугатди бирлик.

    Ҳур фикр бўлгил, халқ, кўзинг оч, уйғон,
    Фуқаролар уруши талаб қилар жон.

    Меҳрибон Оллоҳнинг суйган бандаси,
    Ижодкор халқимнинг энг арзандаси.

    Имомали Раҳмон чек қўйди жангга,
    Ечимин топди тез, сўнди аланга.

    Тожикнинг юртида ўзбек эл ҳар тур,
    Қизлари одобли ойдайин хушрўй.

    Думалаб уч минг йил ошиб ўтайин,
    Тинглагил, Қай ўғли, дардим айтайин.

    Ишонмасанг билгин ширин, аччиғин,
    Ма ўқи деб тутдим «Бахтир қўшигин».

    Ирғиса шоиринг энг улкан, доғдан,
    Ёд олгин лақайим байтларим обдан.

    Демангиз «Девони луғатит турк» дан,
    Ҳақ гапни айтмоқда бахтир ҳудуддан.

    Ўттиз асрдан буён «Бахтир қўшиғи»,
    Дилларни ўртатган Қайнинг ошиғи.

    Эрлари уй қурган йўниб боларни,
    Аёли тўдалаб тўққан болани.

    Ишқ ўти қитиқлаб, ўртанса жони,
    От чопиб овунган лақай жонони.

    Ўтовга чиққанда оҳу уюри,
    Сайилни яшнатган лақай сулуви.

    Турнанинг бўйнидек болдир, бўрбойи,
    Типпа – тик турганда терақай бўйи.

    От чопган сулувлар дашту тоғ ошиб,
    Лайлию Мажнуннинг ишқ ўти тошиб.

    Биронта қизлардан киймаган калта,
    Бўлмаган жойлардан ўтмаган тоқа.

    Қайларча куйлаги, миллий поҳжома,
    Маърака тўйларда худди оймома.

    Четга ҳеч қайрилиб боқмайди улар,
    Бахтирни айтганда ўйнатар дутор.

    Кетини кўз – кўз қиб юрмайди, уят,
    Ҳам ҳурмат одобдан топган баракат

    От чопиб уюрса йилқи сурувни,
    Йигитлар ҳуркитар оҳу сулувни.

    Ишқ «Бахтир қўшиғин» куйлар тўтидай,
    Рашк қилса ловуллар писта ўтидай.

    Зарларнинг аслини танийди заргар,
    Гавҳарларинг қайдан топгансан Назар.

    Тоғу дашт ҳудудсиз, Қайнинг еридир,
    Қай элин эрлари азалдан ботир.

    Бахтир тупроғининг ҳар бир зарраси,
    Қай элин яширмас кўзгу барчаси.

    Илтижо қилса ҳам Қайлар шоирдан,
    Айтганим ошмасдир нол бир фойиздан.

    Қолганин ким топса – Қўшиқ Қайларга,
    Бир мисқол бўлса ҳам тўҳфа лақайга.

    «Диёри одамони сарбаланд» – ғазал,
    Ғозималик ўғли яратган асар.

    Ойкамар – суюкли шаҳарларга тенг,
    Топиндиқ ҳайкал кўп, майдонлари кенг.

    Ойкамар қўрғондан сарбасар азал,
    Топиндиқ ҳайкали – тошдан бошини.

    Ташхисда олимлар этиб эътибор,
    Эрадан аввалги турк дер,-қошини.

    Аввалбош лақайнинг йўли чун узоқ,
    Боққанлар сурувлаб туя, от, бузоқ.

    Мозийда кишвар кўп – лақай ватани,
    Чалкаштириб юрма буз деб буқани.

    Буқажатар, Яқсув, Бахмиру Ақжар,
    Лақайга тобин деб солаётир жар.

    Галлим – гулим деб, соч юлмоқда Бахмир,
    Ойкамар давонин тиклаган ботир.

    Номларин ўзгартиб зинҳор урманг паст,
    Ҳозир ҳам «Қырқин қыз» қароғин юммас.

    Мозийга пойдевор ўрнатган ўзинг,
    Ярқироқ қуёшда қисилган кўзинг.

    Усмонли давлатнинг тождори Қайсан,
    Тўмарис асрига дарс берган сўзинг.

    Тилло, Ойхумору Тўмарис, Билқис,
    Шайкакулу Дилбар, Манғитой Юлдуз.

    Кўк ичра илк бор кулган ғунчалар,
    Барчиндай ёқимтой, сулув бунчалар.

    Тўнғага айт десанг қўшиқ мучалин,
    Тўмарис билар дер, – умрин ўлчовин.

    Салтанати минг йил ошиқ яшаган,
    Шажарасин Тўнға аниқ билмаган.

    Лақайнинг Суврати «Бахтир қўшиғи»,
    Улкар юлдузига Қайдек ошиғи.

    Ўтмиш юзларини кўрсатди тағин,
    «Қырқин Қыз» – ҳув ана чўққиси тоғинг.

    Қайларга чўптара устоси эдинг,
    Тўмарис ёдаки билган қўшиғинг,

    Уч минг йил куй, ғазал «Бахтир қўшиғи»
    Тамоман турк эллин «Жанар Малиги».

    Мишга соб отган Сен Кирнинг бошини,
    Бурнидан оқиздинг тўйган ошини

    Кентларин деволин тошдан ясаб сен,
    Гўрига қўйган Сен Тўнға лошини.

    Қайдан топдинг Назар – Лақай рамзини,
    Ўчирмоқчи эди бир ким измини.

    Шажаранг умрини айтма майлига,
    Тақай бер Тўмарис шоҳнинг асрига.

  • Хулоса

    Юрсамда элимдан анча узоқда,
    Билардим не кечар ҳоли шу чоғда.

    Адиб ижодидан хабардор эли,
    Шу сабаб хотиржам шоирин дили.

    Паровоз товушин эшитса момам,
    Ер ютсин, дер эди тутгандай мотам.

    «Ўрдак учиб, ғоз қолсин» – оҳанггини,
    «Душман ўлиб, дўст қолсин» – достонини.

    Ёш тўқиб куйлаган тинмай ашъорин,
    Кечалар уйқусиз тинглардим зорин.

    Гастар байтерлар учраса гоҳо,
    Шеър, достонимга берарди баҳо.

    Ёзинг давомин! – деб ундаган улар,
    Мухлислар гапидан илҳом қуюлар.

    Давомин ёзишга азим айладим,
    Мағзига ҳаётдан нақл жойладим.

    «Бор бўлса қўлимда бўғдойи нони,
    Бир қадаҳ шаробу бир қўйнинг сони.

    Доимо жам бўлсак шу кошонада,
    Орзу айлар буни жаҳон султони».

    (Умар Хайём)

    Гўрини Чўбирнинг қазинг ўхшатиб,
    Эртароқ кирсин у, дам олсин ётиб.

    Чуқурроқ қазингқи, чиқиб кетмасин,
    Қайтадан бошларга бало етмасин.

    Гўрининг айвонин зичлангиз чунон,
    Иси ҳам чиқарга топмасин имкон.

    Ойнаи жаҳондан кўрдик яқинда,
    Ириллаб вайсайди-қолибди ғамда.

    -«Мени ҳисобламанг одам деб омий,
    Ва яна деманг дер,- силжишмиш томи».

    Тириклай кўмганмас ҳеч ким бандани,
    У бит ё қурт эмас, танийсан уни.

    Ҳа, Сталин кўмувди тирик жонларни,
    Ёнига тўплаб у кўп ёмонларни.

    Ҳаттоки менга ҳам сочган қаҳрини,
    Тишларин суғур деб, жамлаб қаҳрини.

    -Сендайни ҳам, айтгин она туққанми,
    Ё қурғур шайтондан ақл юққанми?

    Қандайин шоирсиз, имиллаш не чун?
    Тез кўминг, кўрсатиб нафратнинг кучин.

    У билар ё билмас ўз охиратин,
    Ўлгач сўнг ҳеч кимса тутмайди отин.

    -Қачон ўчса ўчар Қўтир нафаси,
    Худонинг измида тақдир тамғаси.

    **** ****

    Яна қиш – Ёғмоқда лак- лак лайлак қор,
    Она ер оромни этган ихтиёр.

    Деҳқоним бир чимдин донга эрур зор,
    Қиш тугаб, баҳорнинг тантанаси бор.

    Бу ҳолга бепарво ғалласи борлар,
    Кеккайишин қўймас йирик пулдорлар.

    Бир йўла элини бўғиб қийнамоқ,
    Ҳар томон Қўтир, кўр сурар арғимоқ.

    Дод йиғлар эна ё қани деб момом?
    Тор келди болалар кўзига олам.

    Қавоғин уяди Чўбир бетоқат,
    Юрагида йўқдир заррача шафқат.

    Ўсма не – билмайди қизларнинг қоши,
    Қашишдан тирналар бит босган боши.

    Шу кунлар тишларни суғурган лўли,
    Жимиган. Янгидир танлаган йўли.

    Тарих чархи ҳамон айланмоқдалар,
    Адолатга чўбир тош отмоқдалар.

    Чўбирга баъзилар бешқарсақ талаб,
    Баъзилар мадҳ ёзгай хунхўрга атаб.

    Шаънига мақтовлар аслида ёлғон,
    Тиндирмас чапакни ким олса унвон.

    Чойхона, коргоҳда, бутун юрт аро,
    Виждонни пуллашга «Қуллар» мубтало.

    Меҳр – оқибатдир анқо уруғи,
    Юртда битиб борар инсоф йўриғи.

    Сўнаётир элда эҳтиром қадри,
    Удумлар ўлими – фарзандлар дарди.

    Миллатни йўқ қилмоқ эмасми аҳди?
    Ё шунгами боғлиқ чўбирнинг бахти?

    Юртда жорийдир бир қонун хуфёна,
    Ундан жабрдадир энди ёш она.

    Иккита болалик бўлса келинчак,
    Яна туғмоқлик ман қилинар бешак.

    Найчасин тухумдон, бачадон аро,
    Куйдирмоқда духтур нур ила ҳоло.

    Аёлни ахталаш зўрлик эмасми?
    Оналар шаънига хўрлик эмасми?

    Оллоҳ неъматига кўрлик эмасми?
    Сиёсат бобида ғўрлик эмасми?

    Камайтмоқ ниятми ўзбек сонини,
    Қасдми ё ўчирмоқ ўзбек номини?

    Нек қадам ўзбекнинг эмас йўли тор,
    Кўпаяр, яшнайди, Худо ўзи ёр.

    Шу ҳолдан сабоғинг олгин ўзбегим,
    Таҳқиру хўрликка энди турма жим.

    Ўринсиз мудрамоқ нодонлар иши,
    Бугун нега хомуш халқнинг жумбиши?

    Чўбир мадҳ этилар тарафма-тараф,
    Моховни улуғлар тарихчи боплаб.

    Ҳатто мачитларда мақтаб аъмолин,
    Хутбага қўшишиб ўқишар номин:

    «Омон бўлсин юртбошимиз азиз боши,
    Оллоҳ берсин юртбошига умр ёши!

    Олийҳиммат, раҳбар, йўлбошчи доно,
    Қандай фақир, ҳақир, шундай бегуноҳ.»

    Тавба денг халойиқ «айтинг Алҳазар!»
    Дўзахга тушиш бор ул рўзи Машҳар!

    Қалтис гап айтса ким шоҳнинг шаънига,
    Чанг солар кўппаги унинг жонига.

    Машрабу Мансуру доно Термизий,
    Умрига чек кўйган айтилган сўзи.

    Ялангтан Атторни оғочка боғлаб,
    Суғурганлар ўтин бағрини доғлаб.

    Қодирий, Чўлпонни еган ҳақсизлик,
    Қўрбоши бошлари бир умр эгик.

    То ҳануз ўшалар золими уйғоқ,
    Кўзинг оч, юртдошим, ҳаётингга боқ!

    Андижон мардлари майдонга чиқди,
    Ҳақ сўраб ажалнинг оғусин ичди.

    Қирғин ваҳшатидан юртдан кетган кўп,
    Бегона юртларда кезишар тўп-тўп.

    Кўкайи кесилар бош кўтарса ким,
    Шафқат ундайларга қилмайди золим.

    Путину Медведев сингари сарвар,
    Бўлсайди, бўларди аҳдга муяссар.

    Бугунги раҳбарда сиёсий гурунг,
    Гурунгбоши Чўбир, сомеълари гунг.

    Дилдаги дардларни бўшатди шоир,
    Ёзгани бугунги ҳаётга доир.

    Доҳийси ўртоқнинг ўйин-тўйини,
    Совурдим гурунгда Кўкка кулини.

    Озгина аядим Чўбир малласин,
    Сабаби, айнитган Ежов миясин.

    Бу энди савобми ёки гуноҳ иш,
    Ўзининг амридир ҳар қандай ёзмиш.

    Изоҳ: Карим Девона (асли исми Абдураҳими Қурбон) 1878 йил Ҳисор беклигидаги Журрак кишлоғида камбағал деҳқон оиласида дунёга келган. 1918 йилда ўша ерда ҳаётдан кўз юмган. Мактаб, мадраса таълимини олмаган.Тугал саводсиз, аммо ҳавас қилса арзигулик истедодли халқ шоири. Шеърлари оғзаки яратилган. Деҳқончилик ва тўқувчилик билан кун кечирган. (Айтишларича, ҳатто бир қизи очликдан вафот этган). У қоратоғлик адиблар Хижия ва Мафтунлар билан яқин алоқада бўлган. Адабий суҳбатларда қатнашган. Ўша пайтларда маданият ва адабий марказлар саналган хозирги Денов, Шаҳрисабз, Самарқанд, Бухоро, Қўқон сингари шаҳарларга саёҳат қилган. Адабиёт ва санъат аҳиллари билан дўстлашган. Бек ва амалдорларни ҳажв қилганлиги учун 1910 йил қамоққа олиниб, бек томонидан қатлга буюрилган. Лекин зилзила юз бериб, қатл бекор қилинган (Худонинг қаҳри келди, дейишган). Қоратоғда шоир ўзини девоналикка солиб, ҳукумат маъмурлари шаънига аччиқ ҳажвлар яратишда давом этган. (Қизи очликдан ўлгач, бир оз асаби бузилган эди дейилган фараз ҳам бор). Стихияли ўлчамида халқни исёнга даъват этган. Унинг ҳажвлари асосан ҳоким, қози, амин, ҳатто баъзи лаганбардор-қулликчи деҳқонларни фош қилишга қаратилган эди. Ўқилиши, куйга осон тушадиган лирик шеърлари ҳам анчагина. Тожик ва ўзбек тилларида ижод қилган. «Тўи калон дар Чуррак», «Мезананд девонаро», «Шоҳ», «Айдарам» сингари шеърлари ҳозир ҳам айтилади.

  • Муртазо Улуғов

    ОҚТЕПАМ

    Овулим – Оқтепа, туман Пахтачи,
    Мўйсафид мозийдан содиқ хабарчи.

    Зиёвиддин, Тўмарис, ҳизр Муқанна,
    Изларин сақлади сендаги тана.

    Қулатгайда хокинг замон бебоши,
    Ўша ярамаснинг ярамас иши.

    Хабари кетганда узоқ – узоққа,
    Пок диллар ўзини урди ҳарёққа.

    Чингизхон хокингни элакда элаб,
    Қўрғонинг қулатди – бағрингни эзди.

    Бош эгди наздингда Темур саҳарлаб,
    Ғаразлилар ҳар чоқ ғубордай тўзди.

    Кўзани ясаган кулол чанги ҳам,
    Ташинга чирмашган ғишт лойингда жам.

    Чангларинг кўзанинг чангин қўзғатар,
    Кўзагар меҳнатин айлаб бесамар.

    Ҳаёмнинг сендаги чанги гуё зар,
    Кўза тирсагига чиндан ярашар.

    Тепанг гирдидадир парвона кўнглим,
    Ҳалакдир изланар: бўй бермас илм.

    Пойингда Зарафшон дардли тўлғанар,
    Кўзда ёш, ҳасратинг ададин санар.

    Ёнингда чўккандир бобом мазори,
    Сен каби унинг ҳам кўпдир озори.

    Кўксимда ҳаприққан энг покиза дил,
    Жоҳиллар дастидан бўлди – ку чил-чил.

    Авбошлар зуғмидан гумбазинг ёнди,
    Заҳмингга ҳеч малҳам топилмас энди.

    Оёғинг остида ростгўй Зарафшон,
    Умрингни ҳисоблар, безовта ҳамон.

    Сувидан ризқ топган бобомлар ҳануз,
    Ёнингда ётибди ҳамроҳ юзма-юз.

    Манғитой момамнинг мазори яқин,
    Мирзоой дердилар билганлар ақлин.

    Яна минг – минг қабр ёнингда қатор,
    Беллари майишган, чўккану абгор.

    Чанглари белингга ёпишар мундай,
    Доғдадир белингга белбоғ бўлолмай.

    Гул тўла кулбангга ўт-олов инди,
    Ҳукумрон бронзали тожингни юлди.

    Айиғу ёвойи от юрарди бирга,
    Кўринмас улар ҳам – кирганми ерга?

    Илону жайралар, шоғоллар сайри,
    Осмонга учганми – йўқолмиш бари.

    Зарафшонда ойнинг шўъласи тийра,
    Аразлаб ойнинг ҳам кўнгли қолганми?

    Кеккаёлмай толу ит номли жийда,
    Тулкининг шивирин обдан сурганми?

    Жилғинлар тўдаси синиб йироқлаб,
    Соясин солмайди сайроғи қушга.

    Қўлларинг қуриган ойнайди сен чун,
    Қамиши сўлиган тўлғонмас тунда.

    Қисматинг йиғлайди, хўрланган хўрим,
    Ўлсам, жой топарми бағрингдан гўрим?!

    Муқадассан ҳарчоқ менга Оқтепам,
    Дилим тўридасан, қайда бўлсам ҳам.

    Бебошликдан доим ҳадсиз аламлар,
    Ё раб, бебошлардан сақла, алҳазар!

    Ёнингда авлиё Манғитой Мирзо,
    Ҳам нураган дарахт, тупроқ норизо.

    Қилма гина, сенда тақдир соврилган,
    Тиклолмам тепамни, бағрим қоврилган.

    Оҳларимга тордир чексиз фалак ҳам,
    Қадрим топталанган, эзар доим ғам.

    Яқинлашмоқдадир видолашар дам,
    Нишоним топмассан, Оқтепа – онам.

    Дилимни эзади энг буюк ташвиш,
    Элинг оч – ялонғоч ҳам ёзу, ҳам қиш.

    Ўксима Оқтепа, орзулар ўлмас,
    Сарғайган мозорлар қўлламай қўймас.

    Етти ўн йил бурун эдинг бирнави,
    Бор эди мулкингни ғамхўр сарвари.

    Қўриқхона эдинг – диёрим фахри,
    Завол топтирди манқуртлар заҳри.

    Ипак йўл карвонин эдинг посбони,
    Олдингдан оқарди олди, сотти мол.

    Даргоҳингда ипак тўқирди пишиқ,
    Кўз қош эди замоннинг соҳиб қирони.

    Муқаддас номингни булғадилар хўп,
    Тарихингга айблар тўқидилар кўп.

    Зиёратингни манъ этдилар дўғлаб,
    Эрта – кеч Шўрони ғоят улуғлаб.

    Борманг Оқтепага, алвасти, девлар,
    Тушингда ўйғотар, қўрқитар – дерлар.

    Шул тахлит авомни йўлдан оғдирди,
    Ғаразлар шуурни ҳар ён тойдирди.

    Тўра тарбиялаб тўрачаларни,
    Измига юритди «ғўрача» ларни.

    Унинг қамчисидан қон томди ҳар гоҳ,
    Қийналишдан қийнаш – билди: осонроқ

    Қаърингдан чиққанда кўпнинг йиғиси,
    Ғаразликлар ғарқ этган шулар кўписин.

    Эшитар, эшитмас аларнинг сасин,
    Тўра дер – етмасди энди шуниси.

    Вақтида ёзсам мен оҳу фиғоним,
    Мих қоқди пойимга қийратиб жоним.

    Тепамга ўрмашган ўсимта яъни,
    Томирлар отади тузалчи қани.

    Сиртинг сийқалашга хон Бибим борми?
    Эй Тангрим! Бандангни ақили торми?

    Минг шукур етишди Истиқлол они,
    У халқу юртимнинг одил посбони.

    Орзую армонлар ушалар албат,
    Меҳрингдир, Оқтепам, Муртазога бахт.

    14.11.2005 йил.    Муртазо Улуғов