МУРТАЗО УЛУҒОВ- ўзбек шоири.

1938 йил 9- чи ноябрь кунида Пахтакор ( ҳозирги Пахтачи) туманидаги Оқтеппе қишлогида ( Самарқанд вилояти ) дунёга келган .Шу қишлогда 10-чи синфни хатм қилгач ,1963 йили Самарқанд шаҳридаги Академик И.П.Павлов номидаги Медицина ( тиб) инстутини тугатиб врачлик касбини эгаллади. Авваллар Термез шаҳрида хирург ( жаррох) вазифасида ишлаган,кейинироқ Тожикистонда Кулоб , Қурғонтеппа вилоятларида, Вахш туманидаги бош касалхонада жаррох булим бошлиги, куп йиллар Вахш туманида бош врач, Қурғонтеппа вилоят( хозирги Хатлон)-ида бюро тиб-суд.мед.экспертизасига бошлиқ, бош эксперт вазифиларини ўтаган.

Толиблик давридан бошлаб ижод қилабошлади, ижодини Термез шаҳрида миқёсига етказди ва асарлар ёзабошлади: « Замон пайғомбарлари», « Қуръон ё Комфирқа», « Тайпоқ ҳавуз», « Устозга таъзя»( шоир Хомид Олимжон ижодига бағишлав). Ушбу асарлари билан замонасозлик қилмади, туғёнли қалбида талатум қилган, эҳтиросларини ёшлик ғайрати- шижоати билан шеърий машқлар услубида куйлай бошлади, уша давр ижтимоий тузумини уз асарларида қаттиқ танқид қилади. Таниш-билишларига, ҳамкасбларига уқиб беради.Аммо ҳамкасби вилоят бош жаррохи Пенаев Дурди, КГБ агенти ( кейинроқ КГБ амалдори) Шоди номли шахслар тамонидан КГБ-га тутуб беришади.КГБ амалдорлари шоирнинг пойига миқ қоқиб сўроқ қиладилар ва Узбекистон жинойи моддасининг 112 «в» банди билан айбланиб ( Россия жумҳуриятида 58- мода) сиёси маҳбус сифатида қамоққа олинади-Партия Совет органларига тўхмат айби билан. Шоир асарларини псевдоним шаклида Мустафо Чўкай номи билан ёзар эди. Озодликка чиққач –Шароф Рашидов , Белоножка ( Туркистон ҳарбий округининг генерали ) ёрдами билан албатта, шеър ёзмаслик учун қаттиқ огоҳлантирилади. Бу хам етмагандек Ўзбекистондан Тожикистонга сургун қилинади.

Шоир берган ваъдасида турди, узоқ йиллар қўлига қалам ушламади. 1973 йили Душанбеда Андрей Сахаров билан бўлган учрашувда бу ҳақда фикр юритишади. Андрей Сахаровнинг айтишувича ҳали озроқ вақт бор, тоққат қилиб туринг деган фикрга келишадилар.

СССР, унинг бош манқурти КПСС ва КГБ-га қирғин келгандан сўнг яна қўлига қалам ушлади, ўттиз йилдан сўнг асарлар ёзабошлади: «ШОҲНОМА» асарини ; биринчи китоб қисса « Тақдир», иккинчи китоб роман « Солженицын билан гурунг», учунчи китоб роман « Истиқлол зиналари», тўртинчи китоб роман « Солженицын XXI асрда- Жаннатда гурунг» . Шоир давр таққозоси билант буғулиб қўйилган туйғуларини назмий услубда ифодалайди.Унинг « Шоҳнома» асари ХХ асрни тўлиғича,ХХI асирниг бошлари даврини ўз ичига олади, яъне тарихнинг, иштимоий ҳаётнинг, инсон ва унинг мураккаб тағдири, уруж ва хуружлари, умуман. Одам боласига хос бўлган тирик ва рост мавзуларнинг шеърий ва насрий талқинидир. Хаётнинг асосий қатларида минг-минг сир асрорни асрайди. Ҳамма гап анна шу сир асрорни куйлашда,ва бу кашшофлик ҳақиқатга нечоғлы боғлиқлигидир. Бинобарин ёлғон инсониятнинг мусибати эканини тан олмоқ фурсати еткан.

Октябрь ойи 2003 йил ва апрель ойи 2004 йилда шоир Муртазо Улуғов Ўзбекистон республикаси Президенти Девонига ариза билан мурожиат қилган. Унда 1966 йили ҳибсга олиниб 1967 йил март ойида ассосиз судланганлиги ҳақида ( Партия_Совет органларига тўҳмат)- сиёсий маҳбуслиқ тағмасини олиб ташлаб оқлашларини( реабилитация қилишларини) сўраган. Шоир аризасини Ўзбекистон Республикаси олий Мажлисилинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили ( Омбудсман) Сайёра Рашидова, Ўзбекистон республикаси Бош Пракурори Рашиджон Ҳамидович Қодиров ,Ўзбекистон Бош пракураториясининг пракурори учинчи даражали Давлат адлия маслиъҳатчиси А.М. Салихов, Сурхандарё вилоят пракурори учунчи даражали Давлат адлия маслиҳатчиси Б.Г.Нурмуҳамедов ва унинг ўрунбосари адлия маслиҳатчиси Ж.О. Маҳмадаминов томонларидан кўриб чиқилган. Шоир материал асос сифатида- Правда Востока газетасида чоп этилган № 118 (15361) 21 май 1967 йилдаги –« Мера падения» сарлавҳали В. Нейбург ( собственный корреспондент « Правда Востока») по Сурхандаринской области-газетасини аризасига илова қилади.Унда Сурхандарё вилоят суди –суд раиси Э.Жумаев тамонидан айбнома ўқилади ва шоирни Шуро концентрацион лагерига жазони ўтиш учун юборилади.

Ўйлайсизки Ўзбекистон республикаси президенти Довони шоирни оқлаган бўлса керак,йуқ, улар амалдорларнинг ҳайбаракалло малайлари шоирни оқлаш уёкда турсун мумкин қадар айблашга жидди ҳаракат қиладилар,(бунақанги жинойи иш жумҳуриятда шу даврда бўлмаган деб жавоб ёзадилар). Яъне яна бирбор шоирни айблаш учун жинойи иш моддасини- дағмасини бўйнига осмоқчи буладилар. Туҳматчи,жамиятга хофли шахс деган манода, афсус……

Юқорида номлари қайт этилган; С. Рашдова, Р.Х.Қодиров,А.М.Салихов, Б.Г. Нурмуҳамедов,Ж.О.Маҳмадаминов каби шахслар амалдорларнинг ҳайбаракалло қулуқчи муртадлари (манқур десак ҳам булади),шоирни оқлаш у ёқда турсин сал имо – ишора бўлса чопиб ташлашдан хам қайтмайдилар. Бир мисол: Ёвуз Чингизхон атиги икки йилда Осиёнинг ўзида амалга оширган хунрезликлариниг энг қисга хронологиясига бир назар ташланг,- Ўтрор, Бухоро, Самарқанд,Ургенч,Тус, Дамғон,Симнон шахарлар бузуб ташлаганди, ахоли оммовий суратда қатл қилинди. Энг даҳшатли чопқин уз замонасининг йирик шақарларидан бири бўлган Райда юз берган.Обод ва маъмур шақарлардан бири бўлган ва тарихий Ависто китобида тилга олинган Балх ахолиси ҳеч қандай қаршилик курсатмасада сўзсиз таслим бўлишга қарамасдан қириб ташланди.

Чингизхоннинг ўғли Тулейхон Марвда бутунлай ахолонинг бошини танасидан жудо қилди. Нишопур шаҳри бутунлай вайрон қилинди,аҳоли қириб ташланди. Бомиёнда Чингизхон бу ерда ҳалок бўлган неварасининг қасоси учун тирик мавжудодни қириб ташлашга амр этди ва шаҳарни ер юзидан сидириб ташлади. Қум шаҳри Чингизхон лашкар бошлари Жаба ва Субутойнинг фармони билан талон-тароч қилиниб бузуб ташлади……

Бир ёзувчининг муғул босқини ҳақидаги ҳикоясида шундай даҳшатли манзара бор.Азбарои жоҳиллигидан кўзлари юз лавҳида йуқ бўлиб кеткан саҳройи Нишопурни лахта-лахта қилиб ,аҳолининг бўйнига арқон солиб чиқади.Одамлар бозорини, яъне қул бозорини ташкил қилиб юборади.Асирлар орасида шайх Фаридиддин Аттор ҳам бор эди. Ўз асрларига кўз қулоқ бўлиб турган мўғулга қараб, маҳкумлар ёлворадилар.

-Бизни нима қилсанг қил,уни қўиб юбор!

-Кимсан?-дейди ҳайратда қолган муғул шайхнинг ёнига келиб

-Аттор,-жавоб беради шайх бошини кўтармай.

Муғул ҳеч нарсани англамайди

-Султонмисан?

-Йўқ…..

-Кимсан?

-Аттор….

Асирлар яна ёлворадилар:

-Бизни нима қилсан қил,уни қўйиб юбор!

-Кимсан, ахир,гапир !-дейди ғазабга минган босқинчи

-Аттор,-дейди шайх хасда овозда.

-Савдогармисан?

-Йўқ

-Кимсан?

-Аттор!

Жаллод Атторни қайдан билсин? У ҳеч нарсани англаёлмайди ва шайхни аёвсиз чопиб ташлайди.( Шоир Аскар Махкам “ Ок китобидан”.)

Шунга ўхшаш Амалдорларнинг ҳайбаракалло қулуқчи муртадлари (оқпадар,марқутлари)шоирни қаёқдан билсин, уларга сал имо ишора бас,етарли…….

Правда Востока газетасида чоп қилинган мақолани ҳатто ўқимаганлар, ўқиган бўлсаларда муртадларга хос кўзларини чиппа юмганлар ( бу оқпадар , манқуртларга хос азалий касаллик,бунақанги бедаво ола-чипар захмни фақат ва фақатгина лаҳат тузатаолади холос).